savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

Иффат бойга ҳам, камбағалга ҳам керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ МОЖАРОСИ

@Savollar_kanal 14362-савол

Ассалому алайкум! Бир аёл эри уйига хафталаб келмасди, кайнотаси бу дунёни тарк этган, кайнонаси бегона эркакларни уйига олиб келиб улар билан майишат киларди, аёлни эри еса уйга келмаганлигидан аёли ўз шани ёмон отлик булмаслик учун эрига бу холатни тушунтирса эри била туриб чора кўрмас эди. Аёл эрига шу гапларни айтгани учун кайнонаси ўрталарида зиддият келиб чикарди. Аёл бу холатда эри билан ажрашишни ихтиёр килиб уйига келди ва улар конуний ажрашишди . Эри аёлга карата ўзинг шуни хохладинг дея ажримга кўл кўйиб ажрашишган. Бу холатга уч ëки тўрт йил бўлди. Аёл бошка инсон билан оила куриши мумкинми. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашаётганда «қайта яшамасликка розимисиз» деган «Ҳа» деганми? «ўзинг шуни хохладинг» бу гапидан мақсади талоқ бўлса талоқ тушган. Агар талоқ ёки талоққа далолат қилувчи бирор гап айтилмаган бўлса орага талоқ тушмайди. Бу ҳолатда аёл ўша одамдан албатта талоғини олиши ва уч ҳайз кўриб поклангунича иддасини ўтириши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Шайтон васваса қилганда нима қилиш керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Кўрган одамлар уларни бой деб ўйлайди»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗНИ ТАРТИБИ

@Savollar_kanal 14358-савол

Ассалому алайкум! Манга айтишдики намозни ўқиб турилганда Фотиха сурасидан кейин 1 ракатда Зам Сура қилиниб НОС сураси ўқилса ундан кейин бошқа сурани ўқиб бўлмеди. 2 ракатга ўзини ўқиш кере ёки Нос сурасини кейинги ракатларга қолдириш кере дейишди. Сабаб Нос сураси Қуръони Каримни охирги сураси бўлган учун ундан кейин сура ўқилмеди дейишди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Билган сураларини Қуръонда келган тартиби билан ўқийверади. Мабодо Насс сурасини ўқиб қўйса кейинги ракъатга ҳам ўшани ўқиса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ўзга сайёраликлар ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Иффатнинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМОЗ ЎҚИЙ ДЕСАМ ШАМОЛЛАШДАН ҚЎРҚАМАН

@Savollar_kanal 14354-савол

Ассалому алайкум! Мен шу йил рамазон ойидан рўза тутиб бомдод номозини ихлос билан ният қилиб ўқидим, яқинда кунлар совиб кетиши билан шароитимиз йўқлиги туфайли таҳорат қилишга қийналиб қаттиқ шамоллаб қолдим, ҳозир даволаняпман, таҳорат қилиб номоз ўқиийман десам яна шамоллашдан қўрқаман, номоз ўқигим келади, қандай йўл тутсам тўғри бўлади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Эрталаб бир марта таҳорат қилиб маҳси кийиб қолганларида оёқни ювмасдан масҳ тортиб юринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тишнинг пломбаси таҳоратга монеълик қиладими

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Иффат нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЕТИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14350-савол

Ассалому алайкум! Динимизда етим боққан жуда катта савобга эга бўлади дейилган экан. Мен бир нарсага тушунмаяпман, ота-онаси бор, лекин улар болани меҳрибонлик уйига ташлаб кетган. Ана шу болалар ҳам етимлар сафига кирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отаси ўлган ва шаръий балоғатга етмаган бўлса етим ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Намоз ўқимаган одам

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тавбани бардавом қилиш керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИГАРЕТ ТАХОРАТНИ БУЗАДИМИ?

@Savollar_kanal 14346-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари аввал бу хақда савол кўтарилган бўлса узр, имкони бўлса яна жавоб берсангиз. Сигарет, нослар тахоратни бузадими? Бу хақда 2 хил фатво эшитдим қайсига ишонишни билмийман. Лекин бузмайди деб айтдилар яъни (тахоратни инсонни ичидан чикадиган нарсалар, катта -кичик хожат, танадан қон, иринг кетиши шу кабиларга тайаниб айтдилар) биродаримиз. Барибир бу чекавериш керак дегани эмас деб хам қўшиб қўйдилар, Бу нарса Аллоҳ Таоло томонидан харом қилинганини таъкидлаб ўтдилар. Бошқа биродаримиз бузади дедилар? Бу хақда сизнинг фатвоингиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда сиз айтгандек икки хил гап бор. Мен шу нарсаларни ташлашга хизмат қилар деган умидда «Бузади» деган гапни айтаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Нақшбандия тариқати хусусида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НОМОЗЛАР (ТАКРОР)

@Savollar_kanal 14363-савол

Устоз мени ёшим 23да. Менга намоз фарз бўлганидан сўнг таҳминан 7 ёки 8 йил намоз ўқимаганман. Ўша намозларни қазосини ўқишим керакми ёки кечқурин ўқийдиган таҳажжуд намозларим кифоя қиладими? 

ЖАВОБ:

Ҳа, ўқишингиз керак!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИБОДАТДА ТУРЛИ ХИЛЛИК

@Savollar_kanal 14361-савол

Ассалому алайкум! Шайх Хазратлари, сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати бўлсин,(иншааллоҳ барча уммати Муҳаммадга ҳам). (Бу саволни беришим қанчалик тўғри билмадим, лекин иншааллоҳ ниятим ҳолис, фитна эмас) 1. Бугунги кунда алҳамдулиллаҳ мусулмон кўп, ибодатдаги намозхон кўп. Лекин улар бажараётган ибодат, айнан намоз ибодатини бажариши(миз)да турли хиллик кўзга ташланади. Хусусан, а) оёқлар орасини ҳаддан ортиқ (балки елка кенглигидадир) очиб туриши. б) иккинчи ёки тўртинчи ракаатларга турилаётганда аввал ўтирилиб, сўнг кейинги ракаатга туриш. в) қўлларни боғлашда тирсакдан ушлаш. г) намозга киришда қўлларни қулоқ юмшоғи баробарида эмас, елка баробарида кўтариш кабилардир. Ноқис ақл ўйладики (албатта мени фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди) шу каби турли хиллик бугун Ислом оламидаги ноиттифоқлик, турли фирқалик, динда ҳар хил қараш каби иллат (балки камчиликдир)лар юзага келмадимикин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарсалар биздаги каби ҳанафий мазҳаби тарқалган жойларда ихтилофга сабаб бўлади. Аммо ўша амалларни қабул қилган мазҳабларга амал қилувчилар яшайдиган жойларда ихтилофга сабаб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАРДА ИККИТА ШАЙТОН

@Savollar_kanal 14360-савол

Ассалому алайкум! Биламизки шайтон ҳар бир инсонда бор. Эркакларда бита шайтон бўлса, аёлларда или қизларда 2та шайтон бўлади. Бу қанчалик рост ёлғон эканлигини билмоқчи эдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Айнан бундай гапни борлигини билмаймиз. Қуйидаги гап бор ҳадисда: 
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَلِجُوا عَلَى الْمُغِيبَاتِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أَحَدِكُمْ مَجْرَى الدَّمِ. قُلْنَا: وَمِنْكَ؟ قَالَ: وَمِنِّي وَلَكِنَّ اللهَ أَعَانَنِي عَلَيْهِ فَأَسْلَمُ 
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирингизда юради», дедилар. Биз у зотга: «Сизда ҳамми?» дедик.«Менда ҳам. Лекин мен Аллоҳ ёрдам бериб, саломат қолганман», дедилар». Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛАБАЛАРГА ВАҚТИНИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14359-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Аллоҳ таъало сизнинг илмингизни барчамиз учун барокатли қилсин! Аллоҳ ризолиги йўлида сизга бир неча саволлар бермоқчи эдим. Жавоблар учун олдиндан раҳмат. 1. Талабаларга вақтини қандай тақсим қилишини маслаҳат берасиз ? Улар қайси ишларни қай вақтда қилгани афзал? Улар аҳамият бериши лозим бўлган нарсалар қайсилар? Ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни маслаҳат берасиз? Улар қандай маҳсулотларни истеъмол қилгани афзал? 2. Намоз ичида такбирларни имом орқасидан такрор қилиши мумкинми? 3. Намозхон ёлғиз фарз намозларини ўқиса жамоат бўлиб ўқилганда жаҳрий айтиладиган зикрларниу ҳам жаҳрий айтиш керакми, масалан такбирлар? 4. Бир манбада туфурганда туфукнинг учдан бир қисмидан ортиғи қон бўлса таҳаорат бузилади дейилган экан, бундай масага тўғри жавоб қандай? 5. Тишим қонаб туради. Рўза тутиш давомида баъзан оғзимда қон таъми келади. Бундай ҳолатда рўзага зарар етмайдими? 6. Ҳурматли устоз ҳозирда “яратиш “ , “яратилган” каби сўзлар ҳар соҳада ишлатилмоқда. Бу лафзни қандай ўринларда қўлланилади? Ҳар хил ҳолатларда айтавериш гуноҳ бўлмайдими? 7. Шайх ҳазратлари “иқтибос олиш “ деганда қандай ҳолатни назарда тутгансиз? 8. Одам ва ҳайвон расмлари туширилган кийимларни кийиб юриш мумкинми? Бундай суратлар бор жойда намоз ўқиш қандай бўлади? Баъзи ҳолатларда масжидалрда шундай кийимлар кийган одамлар олдимизда туриши намозга зарар келтирмайдими? 9. Аксари пайт намоз пайтида ел қистаб қолади. Лекин кўпинча намоз олдидан янги таҳорат оламан бу ел қисташи намозимга зарар бермайдими? Бундан қутилишни амалий чоралари борми? 10. Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги “Зикр аҳлидан сўранг “ китобдаги маълумотни ўқишимадан олдин айрим маърузаларингизни ноқонуний кўпайтирилган дискларини сотиб олган эдим. Энди уларни Нима қилишим керак? 11. Қуръони Каримнинг турли тасма ва қурилмаларга ёзилган турларини иш , юмиш бажариш чоғида , ётганда эшитиш жоизми? 12. Пайғамбаримиз (с.а.в) бошларига латта боғлаганлиги ҳақида маълумот берсангиз. Бундан бизлар ҳам фойдалансак бўладими? Мумкин бўлса қандай қўллаймиз? 13. Имом ва жамоатнинг бир-бири олдидаги ҳақ ҳуқуқлари ҳақида маълумот берсангиз. 14. Агар қабр туфроғи тушиб жасадни маълум жойлари очилиб қолган бўлса бундай ҳолатда нима қилмоқ керак?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/766


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРИНЧИ ЖАСАД ОДАМ АТО, БИРИНЧИ РУҲ РАСУЛУЛЛОҲ

@Savollar_kanal 14357-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Бизга маълум бўлишича, Аллоҳ таоло биринчи жасад қилиб Одам атони, биринчи руҳ қилиб эса Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни биринчи бор эшитишим. У ҳақда менда билим йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЖАҲРИЙ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14356-савол

Ассалому алайкум! Мен жамоат номозлага чиқганимда аср номозини махфий ўқиларкан. Шунда ўзим ёлғиз номоз ўқиганимда ҳич ким йўқку деб жаҳрий намоз ўқигандим. Шунда намозни битта рукунини инкор қилиб диндан чиқиб қомиманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу билан диндан чиқиб қолмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АХМАД ЯССАВИЙНИНГ "МИРОТ УЛ ҚУЛУБ" КИТОБЛАРИДА

@Savollar_kanal 14355-савол

Шайх хазратлари! Ахмад Яссавийнинг "Мирот ул қулуб" китобларида ёзилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерож кечасида Рафиқ ул аълога чиққанларида Аллох у зотга 90 минг сўз айтган экан. Шундан 30 мингтаси шариат яна 30 мингтаси тариқат қолган 30 мингтаси хақиқат сўзлари экан. Шариат хақидаги сўзларни хаммага айтасиз тариқат хақидаги сўзларни сўраганларга айтасиз хақиқат хақидаги сўзларни хеч кимга айтмайсиз деган экан Аллох. Шу маънодаги ёзувлар бор, бу қанчалик хақиқатга яқин?

ЖАВОБ:

Мен бу гапларни билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕШИННИНГ Ё ХУФТОННИНГ ФАРЗЛАРИНИ ЎҚИМАГАН

@Savollar_kanal 14353-савол

Ассалому алайкум! Яна саволларим бор эди: 1. Мен жуда оғир ишда ишлайман. Бир неча дақиқага хам чалғишим кийин. Шунинг учун фақат фарз намозларини ўқийман. Лекин кечқурунга ёки тонгга яқин бироз ишим енгиллашади ва суннатларни ўқимайман яна фақат фарзларни ўқийман. Ўзимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини ўқимадим бомдоднинг фарзини ўқисам тўғри бўлмайди деб ўйлайман, яъни мен сафардаги одам хукмидаман ва Аллоҳ берган енгилликдан фойдаланмасам яхши бўлмас деб ўйлайман. Шу фикрим тўғрими? 2. Бу саволимни шунчаки қизиқиш ва эшитган гапларим учун бераяпман. Эшитишимча дунёда хақиқий исломий шайхлар яъни тан олинган шайхлар тўртта экан ва шулардан бири сиз экансиз. Шу тўғрими? Мен сизнинг қилаётган ишларингизни жуда хам қадрлайман, айниқса бизнинг давримизда исломий тушунчалар ва илмсизлик авж олган даврда Худо сизни бизга Ўзи етказганига шукр қиламан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шу фикрингиз мутлақо нотўғри. Банда ибодатни қандай қилишни ўз ихтиёри ёки хаёли билан белгиламайди. Пешиннинг ва хуфтоннинг фарзини ўқимадим, Бомдоднинг фарзини ўқимасам бўлмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳар намоз вақтида фарз. Фарзни бажаришдан бош тортишга боҳона излашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Сафарда бўлмаган одамнинг, мен сафардаги одам ҳукмидаман, дейишга ҳам ҳақи йўқ. Алоҳида ҳолат бўлса унинг ўз ҳукми бўлади. Нима бўлганда ҳам намозни тарк этишга баҳона топилмайди.  Тўрт шайх ҳақида эшитганингиз ҳам нотўғри. Бу маънода шайх деган унвон ҳам йўқ. Дуоларинингиз ва яхши истакларингиз учун ташаккур. Биз ҳам сизни дуо қилишга сазовор бўлайлик.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖОЙНОМОЗНИ ИШЛАТСАМ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14352-савол

Ассалому алейкум! Мушугим ховлига чиқолмай жойномозимнинг устига ахлатини ташлабди. Жойномозимнинг фақат кир жойини яхшилаб тозаладим. Уни ишлатиш учун яна ювайми ёки ишлатмаганим мақулми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Яхшилаб ўша жойни ювиб, сув томмайдиган даражада сиқасиз. Кейин шу ишни яна икки марта такрорлайсиз. Жами уч марта бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАННАТИЙ ЖИНЛАР ЖАННАТДА ИНСОНЛАР БИЛАН

@Savollar_kanal 14351-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки жинларнинг ҳам мусулмони ва кофирлари бўлади. Энди шу қоидага биноан уларнинг жаннатий ва дўзахийлари бўлади. Жаннатийлари жаннатда одамлар билан бирга бўладими ёки улар алоҳидами?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЪАБА ИЧИДА НИМА БОР?

@Savollar_kanal 14349-савол

Азиз шайх жаноблари ва мўмин биродарлар мани битта саволга аниқ жавоб топишимга ёрдам беринглар , "Аллоҳ" уйи бўлган қибламиз асоси Кабаий муаззамани ичида нима жойлашган? Базилар жаннатдан келган тош ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қиёматда киядиган кийимлари дейди. Яна бировлар яна бошқа нарса дейишади. Илтимос агар малол келмаса шу саволни жавобини айтсангиз.

ЖАВОБ:

Камина ходимингизга ҳам Аллоҳ таоло каъбаи муаззаманинг ичига кўп марталаб кириш бахтини ато қилиб келмоқда. Баъзи йиллари уч марталаб ҳам киришни ва у ерда кўплаб нафл намоз ўқиб дуолар қилишни насиб этди.Авваллари кирганимда кўрилган ҳолат ва нарсаларни қоғозга тушириб қўйган эдим. Энди уч юз саксон йил ўтгандан кейин қилинган таъмир ишларидан кейин каъбанинг ички кўриниши ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтишга ижозат бергайсиз.Каъбаи муаззамага унинг эшигига қўйилган кўчма зина орқали кирилади. Каъбага кириш учун, албатта, подишоҳнинг махсус амри бўлиши керак. Ўша амрга биноан содин - махсус ходим калит билан эшикни очади. Ҳозиргача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган имтиёзга биноан Усмон ибн Толҳанинг авлодлари содинлик қилиб келмоқдалар. Эшик очилганидан кейин махсус қўйилган аскарлар қуршовидан ўтиб, берилган махсус ҳужжатни кўрсатиб зинага чиқилади ва тилло эшикдан каъбага кирилади. Каъбанинг ичига эшикдан бошқа ёқдан ёруғлик тушмайди. Каъбанинг ери мармар билан қопланган. Шунингдек, деворлари ҳам одам бўйидан баланд жойигача мармар билан қопланган. Ҳаммаёққа ўта хушбўй миску анбарлар суртиб ташланган.Каъбанинг эшигидан тавоф қилиб юриб келгандаги биринчи бурчаги бир метрдан ортиқроқ ичкарига чиқиб туради. Олдинлари аввалги кичик эшик ўша чиқиб турган жойга суялган бўлар эди. Аммо охирги таъмирдан кейин ўша эшик кўринмай қолди.Каъбанинг эшигига кўндаланг равишда бир тўсини бўлиб уни учта устун кўтариб туради. Устунлар наршинкор қилиб ишланган. Тўсинга баъзи эски қандиллар осиб қўйилган. Икки устуннинг орасида бир сандиқ ҳам бўлиб унга каъбани тозалашда ишлатиладиган анжомлар жойланган.Каъбанинг шифти ва ён деворларининг одам бўйидан баланд жойи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» ёзилган яшил рангдаги ипак матоҳ ила қопланган.Каъбанинг ичига кириш бахтига муяссар бўлганлар хохлаган тарафга қараб икки ракъат намоз ўқиб дуо қилишаг шошиладилар. Аскарлар ва масъуллар чиқишни талаб қилишларига қарамай ҳамма кўпроқ намоз ўқишга ҳаракат қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИДЯ

@Savollar_kanal 14348-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 55да рўза тутишни 50 ёшимдан бошлаганман, Аллоҳ қабул қилган бўлсин, шу йил касал бўлиб тутолмадим, ман тутмаган рўзаларимни тутиб беролмийман, инсон тириклигида тутмаган рўзаларини фидясини бериш мумкинми? Чунки тутмаган рўзаларими фидясини бериш учун маблағ йўқ, васият қилиб кетиш учун мерос бўлиш керак, шунга маблағ бўганда бир йил бир йил қилиб берса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар беморлигингиз сабаб умрбод рўза тута олмасангиз фидя тўлайсиз, олдинги қазолар ва ҳозирда шу дард сабаб тута олмаётган рўзаларни ҳисоблаб тўланади. Агар тузалиш умиди бўлса унда фидя тўлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАРТАДА НАМОЗ ЎҚИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14347-савол

Ассалому алайкум! Мен талабаман. Университетдаги дарсларим 2-сменада эканлиги туфайли пешин, аср вақтларида университетда бўламан. Намозларимни қазо қилишни истамайман шу учун намоз вақтларида бўш хона топиб фақатгина фарзни парта устига сажда қилган ҳолда, "жалса" ҳолатда стулга ўтирган ҳолатда намоз ўқияпман бу намозим дуруст бўляптими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бўш хона топибсиз, намозни ҳам тўлиқ ўқинг. Бу ҳолат ўтириб ўқишга узр ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Х-БЕТДАН ЖУФТИ ҲАЛОЛИМНИ ҚАНДАЙ ҚАЙТАРСАМ БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 14345-савол

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанман, жуфти ҳалолимни Хбет ўйинидан қайтаролмаябман. Пул тикиб ўйналадиган ҳар бир ўйин қумор саналади, қумор эса бизда харом саналади деб айтавериб чарчадим. Эримга гапиравериб ўзимни асабим қолмади, у ўз билганини қилиб жавоб берсам мен бераман сен эмас дейди. Мен бўлсам, гуноҳ иш қилишизни била туриб сизга жим индамай қараб туролмайман дейман. Уйимизда деярли ҳар куни шуни деб уруш. Мен кўп пул тикмайман деб доим бир нималар қилиб ўзини оқлайди. Нима қилишни билмай қолдим, эрим билан шу масалада олишганим сари ўзимни асабларим тугаябти. Томоғимни бир нима қаттиқ бўғади, қўйиб юбормайди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Гапи ўтадиган катталар насиҳат қилсин. Эрингизга қабул қилсалар гапиринг қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтинг. Топишининг аксари ҳалолдан бўлса ишлаб топганидан қилган нафақасини олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14344-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин, сизнинг илмингизни кўплар қатори бизларга ҳам барокатли қилсин. Ҳурматли устоз сизга бир саволим бор эди. Мен талабаман уйга бир-икки ҳафтада бориб тураман. Уйга борганимда онам ўпиб қўй дейди, мен бўлсам бу масалани исломда қандайлиги билмаганим учун бу ишни қилмайман. Бундан онам ҳафа бўлгандай туюлади. Айтинг-чи устоз бу масалани исломдаги ечими қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Онани ўғил ўпмай кўришгани яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel