savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

МОЗОРГА ҚАРАБ ЁКИ МОЗОР ИЧИДА НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14404-савол

Ассалому алайкум! Мозорга қарап ёки мозор ичида намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мозорнинг ташқарисида бўлса, зарари йўқ. Мозорнинг ичида намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. 
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اْلأَرْضُ كُلُّهَا مَسْجِدٌ إِلاَّ الْحَمَّامَ وَالْمَقْبَرَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ 
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ернинг ҳаммаси масжиддир. Фақат ҳаммом ва мақбара бундан мустаснодир», дедилар».Абу Довуд, Термизий ва ҳоким ривоят қилишган. Шарҳ: Ер юзининг барчаси мусулмон уммати учун масжид экани ҳақида олдин ҳам айтилган эди. Бу ҳадисда умумий ҳукмдан икки жой мустасно экани маълум бўлмоқда:1. Ҳаммом.Чунки ҳаммом одамларнинг кирлари тўкиладиган жойдир. Шунинг учун у ерда шайтонлар кўп бўлади. Албатта, ана шундоқ номуносиб ва нопок жойда намоз ўқиш мумкин эмас.2. Мақбара.Қабристон ўликлар макони бўлиб, ери нажасга айланган бўлади. Қолаверса, аввалги ҳадисларда келганидек, қабрларни масжид қилиб олиш ширкка сабаб бўлиб қолиши мумкин.Ҳанбалий мазҳаби бўйича учтадан ортиқ қабр бор жойда намоз ўқиш ҳаром ҳисобланади.Ҳанафий мазҳабида мақбарадаги намоз макруҳ. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАЙК БУ БУДМИ?

@Savollar_kanal 14403-савол

Ассаламу алайкум! Хазрат мен бир биродаримни илтимосига кўра ушбу саволни бераяпман. Найк фирмаси эмблемаси бор кийимларни кийиш ва сотиш жоизми? Эшитишимизча, Найк бу қайсидир буднинг номи. Агар шу гап тўғри бўлса, шу ёзуви бор нарсаларни ишлатиш динимизга зарарли эмасми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эътиқодни ўша тарафга бурса зарарли.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА-ОНАНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14401-савол

Ҳурматли устоз! Мусилима қиз билан турмуш қураётганда ота-онам қаршилик қилса нима қилиш керак деган савол берган эдим. Шу саволни www.ислам.ру дан сўраш жойига юбоган эдим. Улардан шариатда ота-онанинг розилигисиз уйланса бўлади деган жавобни олдим. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу никоҳ дуруст бўлиши ҳақида. Балоғатга етган шахс ота-онанинг розилигисиз никоҳланса, никоҳи дуруст. Аммо ота-онанинг норозилиги ҳам ўрнида туради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Инсонни улуғ, буюк дейиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Набий алайҳиссалом иффатга чақирганлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙИН ОҒАМ ТАЛАБЧАН

@Savollar_kanal 14398-савол

Ассалому алайкум! Қайноғам ўта талабчан йигит мендан кўп норози бўлади минг ҳаракат қилсам ҳам унга қилган ишларим ёқмайди кўпчиликни ичида мени изза қилади бунга уни қанчалик ҳаққи бор? Қайнонам ҳам у томон тўғри айтяптида дийдила. Аслида динда бунинг ҳукми қандай? Уларга гап қайтариб норози бўлишдан, гуноҳкор бўлишдан жуда қўрқаман, лекин қовоғизи соволдиз ҳафа бўволдиз диб кўп ранжитадилар. Улардан ҳафа бўлишга ҳаққим йўқми? Гуноҳ қиляпманми? Аллоҳим тўғри ёлдан адаштирмасин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг қилган ишингиз эрингизга ёқиши керак. Қайноғангиз сиздан иш ёки унинг сифатини талаб қилишга ҳаққи йўқ. Изза қилиши эса ҳаром ҳисобланади. Сиз савоб умидида ва эрингизнинг ҳурматидан уларга яхши муомала қилиб, хизматларини қилсангиз ўзингизнинг хоҳишингиз, мажбур эмассиз. Шариат бўйича уларни бундай қилишга ҳақлари йўқ. Хусусан қайноғангиз ўз ҳаддини билиши керак. Муносабатлар ўзаро ҳурмат асосида бўлиши керак. Хафа бўлсангиз ҳаққингиз бор. Гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суратлари борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Сиз иффатли бўлинг, аёлингиз ҳам иффатли бўлади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОТИННИ СЎКИШ, УРИШ.

@Savollar_kanal 14394-савол

Ассалому алайкум! Хотинимни тақдирдан норозичилиги кўп, баъзида ўзимни тўхтатолмай сўкаман ёки ураман. Тақдирдан рози бўлмагунча иймони комил бўлишини тушунтиролмайман. Миннати кўп. Сўкиб, уриб гуноҳга ботяпманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта сўкиб, уриб гуноҳ қиляпсиз. Ожиз одам аёлига қўл кўтаради. Сиз аёлингиздан олдин ўзингизни ислоҳ қилиб олинг. Аёлингизга яхши муомала қилиб, тушунтиришга ҳаракат қилинг. Ҳаққига кўп дуо қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Мастликда қўйилган талоқ тушадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЙМОНДАН АЙРИЛИШНИНГ НИКОҲГА ТАЪСИРИ

@Savollar_kanal 14391-савол

Хурматли шайх хазратлари! Имом Бухорий келтирган хадисда ёзилишича Пайғамбаримиз Мухаммад сав "кишилардан мана бундай", деб муборак бармоқлари билан кўрсатиб "Аллоҳ кишилардан иймонини суғуриб олади" деганлар, шунга кўра бухолат юзага келиши учун киши зино қилса ёки хамр ичса ёки ўғрилик қилса деб ёзилганди эслашимча. Киши мўмин бўлиши учун иймон зарур шунингдек шаръий никохдан ўтиши учун хам аввало эр кишининг мўмин бўлмоғи бўлиши керак. Савол 1. Агар бир киши никохдалигида юқорида ёзилганлардан бирортасини қилса(бугунги кунда аксар ўзбек юрдошларимиз ва бошка ислом давлатларида шу каби холатлар кўпайиб кетганлиги хеч кимга сир эмас) қандай холат юзага келади. 2. Туғулган фарзандлар насабига таъсири борми? 3. Бу холатларда нима қилинади. 4. Қуръони Каримнинг Воқеъа сураси 61 оятини шархлаб, изохлаб берсангиз бу оятнинг мазмунига ақлим етмаябди етмайди хам Оллох сиздан рози бўлсин. 

ЖАВОБ:

1. Киши зино, ўғрилик қилса ёки хамр ичса никоҳига таъсири йўқ. Чунки шариатда ҳаром ҳалолни ҳаром қилмайди деган қоида бор.
2. Йўқ! 
3. Бунда ўша нобакорларга насиҳат қилиб, ёмон йўлдан қайтарилади.
4. Бунинг учун тафсир ўқиш керак. Аллоҳ айтади: «Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз. Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан». Ўлим ўзи нима? Қаердан келади? Ким уни бошқаради? Шу каби саволларга фақат «Аллоҳ» деб жавоб беришдан ўзга чора йўқ. Аллоҳ агар хоҳласа, ҳозирги инсониятнинг ҳаммасини бирданига йўқотиб, ўрнига тоат-ибодатлироқ бошқаларини яратиб олиш қудратига эга. Аллоҳ ҳозирги инсонларни ўзларининг хаёлларига ҳам келмаган шаклда, бошқача ҳолда яратиши ҳам мумкин. Унга бунинг ҳеч қийини йўқ. Чунки йўқдан бор қилган Аллоҳга борни бошқача қилиш юмуши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Йўқдан бор қилиш қандай бўлишининг баёни юқоридаги оятларда келди, буни ҳамма билди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИР НИКОҲ ҲАҚИДА САВОЛ?

@Savollar_kanal 14389-савол

Ассалому алайкум! Хазрат Умир Гултожи мақоласида Насавий ва Термизий ривоят қилган Сир никох, харом никохни биров билмасин деб овоз чиқармай, чилдирма чалмай, қўшиқ айтмай жим-житлик билан ўтказиб юборилади. Халол никохни эса иложи борича кўпроқ кишига эълон қилиш, билдириш матлубдир дейилган. Саволим шундан иборатки: Мархум укасини аёлини 2та фарзанди билан никохига олган биродаримни бу мақола уйлантириб қўйди ва манга ўқиб бериб суради,эндиликда ман сиздан шу масала хаккида сурайман,уларни узоро келишиб никохдан утганлари ва шу кунда ахил булиб яшаб келишвотгани тугрими?Уларнинг махфий никохлари халолми ёки харомми?Бу маколадан кегинги саволларига кандай жавоб беришим мумкин,аммо билмаганим туфайли сизнинг жавобингиз билан кифояланишни афзал топдим. Олдиндан жавобингиз учун рвхмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқилаётган пайтда камида икки эр киши гувоҳ бўлиши ва никоҳни бошқалардан яширишга келишиб олмаслик шарт. Бунга хилоф никоҳ нодуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Иффат сўраб дуо қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ТАНЛАШ ЁКИ КЎНГЛИМ ТЎЛМАГАН НАМОЗИМ

@Savollar_kanal 14386-савол

Ассалому алайкум! Мен аваллари намозларми тўғирлаб Аллоҳ қодир қилгинуча тўлиқ қилиб ўқишни ўргангунимча уйда ўқирдим ҳозирда эса ҳуфтон намозини масжида ўқишга одатландим бўш вақтим бўлса масжидда ўқишга ҳаракат қиламан Уйимга яқин жоидаги масжиднинг имоми қироати жуда гўзал Аллоҳ зиёда қилсин шу домла имомликка ўтганда дилим яйрайди намозимдан кўнглим тўлади ҳатто кўзимга ёш тўлади лекин базида бошқа домла ҳам келиб ёки масжид мутаваллиси имомликка туради шулар имомликка ўтганда ўқиган намозимдан кўнглим тўлмайди ичимда тугун пайдо бўгандек бўлади саволим шундайки 1. Масжидга чиқишдан мақсад намоз эмас балки домлани қироатини эшитиш бўлиб қолмайдми 2. Кўнглим тўлмаган намозларимни қайта ўқийманми 3. Агар қаердадур ҳато қилсам ёки фикр доирамни ўзгартириш керак бўлса ўргатинглар илтмос фикримни бир жоига жамлай олмаяпман ҳар намоз бошлаганмда ҳуфтон намози қазо бўпқомадимкин деб иккиланяпман сизлардан Аллоҳ розий бўлсин адашишликдан йироқда қисин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ибодатни мақсад қилиб масжидга чиқишингизнинг ўзи катта иш. Шайтонни васавасасига алданиб қолманг. Нима бўлса ҳам кўпроқ жамоатга чиқишга ҳаракат қилинг. Имом бўлган домланинг қироати тажвидли бўлиб ва намозни рукнларини тўлиқ адо қилса кўнглим тўлмаяпти деган нарсага эътибор берманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Олинган қарз нопок ишларга сарфланмоқда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ким иффатини сақласа, Аллоҳ уни иффатини сақлайди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОЖАТХОНА УСТИГА УЙ СОЛИШ

@Savollar_kanal 14402-савол

Ассалому алайкум! Хозирда янги уй соляпман. Хозир фойдаланаётган хожатхонамизнинг ўрнига онамга хона солмоқчиман. У хонада овқатланиш, намоз ўқиш мумкинми? Иккиланяпман чунки у ер оддий ковланган хожатхона эди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олдин қандай жой бўлганини аҳамияти йўқ. Қурсангиз бўлади. Муҳими янги ҳолати қандай бўлиши. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#сотувда

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» асари

Ушбу асар, китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

Мазкур китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 170 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ВА ҚИЗ ҲАҚИДАГИ САВОЛ ЖАВОБИГА

@Savollar_kanal 14400-савол

Ассалому алайкум! ҚИЗ ФАРЗАНД ОТАНИ ЮВИНТИРИШ @Саволлар_канал 9588-савол Ассалому алайкум! Отани қизи чўмилтирса бўладими? Агар у отани 5 ўғли бўлса хам, ўзимиз чўмилтирамиз дейишганидаям, қиз манам битта ўғиллариман деб ювинтириши  тўғрими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Қиз балоғат ёшига етгач чўмилтириш мақсадида отага қўлини теказмасин. Валлоҳу аълам! Шу саволни ўқидим. Савол туғилди. Ота онани фарзандлари фақат қиз фарзанд бўсада ота ювинтиришга мухтож холда бўлиб қолса ювинтириши гунохми? Бунақа оилала ва бунақа холатла кўп бўганку.. Шунака холатда қандай йўл тутилади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда отани аёли чўмилтириб қўяди. Аёли бўлмаса, тенгини топиб никоҳлаб қўйиш керак. Шаръий зарурат даражасига келса, қизлари отасининг авратларига тегинмасдан ювинтиради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИДДАН ҲОВЛИСИДА ДУНЁВИЙ СЎЗЛАШИШ

@Savollar_kanal 14399-савол

Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари! Бир дўстим саволини интернет орқали сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эди. Шу омонат саволни сўрашга ижозат берсангиз: "Масжидда дунёвий сўзлар сўзлаш мумкин эмас экан. Бизлар ҳам масжидда иложи борича Аллоҳнинг зикри билан банд бўлишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, шундай ҳолатлар ҳам бўлади-ки, жамоат намозларидан кейин танишларимиз билан ҳали масжиддан чиқмасданоқ ҳол-аҳвол сўрашамиз, соғлиги ҳақида, ишлари (тирикчилиги) ҳақида ва ҳаказолар. Ана шу сўзлар ҳам дунёвий ҳисобланадими? Бу сўзларимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?" Ҳазрат, бу саволни дўстим қандай тушинтирган бўлса шундайлигича ёзаяпман. Агар ноўрин бўлса узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган каби аҳвол сўраш ила инша Аллоҳ гуноҳкор бўлинмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТВДАГИ ТАРОВЕҲГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14397-савол

Мен бемалол маккадаги таровеҳ намозларини тўғридан тўғри кузатиш имконим бор. Уларни кўриб ҳавас қиламан. Ўзимиздагилар унчалик эмас. Қани энди мен ҳам улар билан таровеҳни ўқисам дейман. Айтингчи рамазон ойларида эфирга узатилаиган тўғридан тўғри таровеҳ намозларига қўшилиб олиб ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

Бундай иқтидо дуруст эмас. Чунки жамоатдаги сафлар бир-бирига туташган бўлиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУМОНСИРАГАН НАРСАДАН ВОС КЕЧИШ

@Savollar_kanal 14396-савол

Ассалому алайкум! Арзимаган нарса туфайли вақтизни олаётганим учун узр сўрайман. Кеча базордан кимчи сотип олгандим аччиқни яхши кўрганим учун аччиқ қўшип беришларини айтгандим аммо узларида йўқ экен ёнидаги растадаги сотувчининг гаримдорисидан 1 чой қошиқ олип солди сотувчиси эса менимча буни кўрмади чунки бошқа ишлари билан мошғул эди, уйга келип роса ўйландим бировни хаққисига қайсидир манода тажаввуз қилишмадими менхам бунга гувох бўлип қолмадимми деп, уни на ейишни на ташлап юборишни билмадим есам гумонсираган нарсам яна ибодатларимга намозларимга ёмон тасир қилсачи? Ахир Росули акром гумонсираган нарсангизни тарк қилинг деган-ку ташлап юборсам увол қилган бўлсамчи, балки сотувчига озгина олгандим деп айтип огохлантирип қўйган бўлсачи дедим ва охири қўшнимизни товуғими бор эди олип кетадиган идишига ташлап юбордим, энди бошим қотип қолди мен тўғри иш қилдимми ё хатоми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шубҳаланган нарсангизни ташлаб юборган бўсангиз ҳечқиси йўқ. Аслида сотувчидан ёнингиздаги одам билан келишувингиз борми деб сўрашингиз керак эди. Қолганига сиз масъул эмассиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛИЪОН ҲУСУСИДА!

@Savollar_kanal 14395-савол

Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари. Саволим лиъон айтишиш тўғрисида. Агар лиъон айтишиш зарур бўлса бунга хотин рози бўлмаса ёки айбини тан олса қандай йўл тутилади? 2. Агар масжидлар 2 та бўлса қайси бирига бориш керак, 1таси йўлда жойлашган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Лион масаласи илм учунми, ҳукм учунми?- Масжид иккита бўлса яқинига борилгани афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЛЛА ХАҚИДА МАЪЛУМОТ

@Savollar_kanal 14393-савол

Хазрат салла тўғрисида тўлиқ маълумот берсангиз илтимос. Салла нима учун оқ? Неча метр, нима учун ва неча ёшдан ўралади? 

ЖАВОБ:

- Салланинг ранги ва узунлиги ҳақида, уни ўраладиган ёш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ТАЪЛИМИ

@Savollar_kanal 14392-савол

Ассалому алайкум! Яқинда менга Қуръон тажвидидан таълим берадиган устозим мазхаб ушламасакан деб сизларга савол берганимда, уларга намозда эҳтиётан иқтидо қилмаганингиз маъқул сабаби унинг таҳорати шикасталик билан қилинган бўлиши мумкин деган эдингиз. Орадан вақт ўтиб мени бир нарса ўйлантирди улар бизга Қуръондан таълим бераётканда таҳоратида шикасталик бўлса, менга зарари йўқми? Улар кўпчиликка тажвиддан таълим берадилар таҳоратлари қай аҳвол билмаймиз? Яъни пайпоққа масх тортиб ўтаёткан бўлсаларчи дарсни?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга зарари йўқ. Имкон  бўлса мазҳабни тан оладиган устозни топиб ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЛБИМДА МУҲАББАТ ПАЙДО БЎЛМАЯБДИ?

@Savollar_kanal 14390-савол

Ассалому алайкум! Оли Имрон сурасига амал қилган ҳолда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суннатларига эргашябман билганимча. Имом Нававийнинг ал азкор китобнинг суннатларни ёдлаб 100-бетига яқинлашдим. Аллоҳ Қуръонда билмасангиз зикр ахли Дан сўраган деган. Аллоҳни изни ила амрига бўйин сўниб сўрайман. Мен қандай қилиб қалбимда чинакам Аллоҳни ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат пайдо қилсам бўлади. Қандай қилиб Роббимга етишсам бўлади? Ким шу йўлни менга ўргатади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шунча нарсани ўқишга, Аллоҳ ва расулига ҳақиқий муҳаббат қилишга ҳаракат қилишингизни ўзи муҳаббат бўлади. Бир киши машойихлардан бирининг олдига келиб «менга бир вазифани беринг ҳаётимда ўзгариш бўлсин» дебди. Шайх унга «Ҳар куни минг марта Аллоҳ деб зикр айт» дебдилар. У киши кетиб, орадан бир йилдан кейин шайхнинг ҳузурига келиб «Ҳар куни қилсам ҳам берган вазифангиздан менда ҳеч нарса ўзгариш бўлмади» деганида, шайх «Сенга ҳар куни минг марта исмини зикр қилишингни тавфиқини бергани бу сен учун ҳеч нарсами» деган эканлар. Талаби илмда бардавом қилсин, неъмат қилиб берган илмига амал қилишни насиб этсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЛЛОЛИК

@Savollar_kanal 14388-савол

Ассалому алайкум! Мен Рассияда кунлик ишга лўлилардан иш олиб чиқамиз. Аммо лўлилар уй эгаларини алдаб пулини олиб отиб кетишади. Ишни охирига етказмай-етказиб келишилган пулдан кўпроқ олишади қўрқитиб. Лекин биз мехнат қиламиз. Топган пулим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол меҳнат қилиб топганингиз ҳалол. Имкон бўлса, лўлиларсиз иш қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САҲОБАЛАР ЎРТАЛАРИДАГИ КЕЛИШМОВЧИЛИК

@Savollar_kanal 14387-савол

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари. Аллоҳ умрингизни барокотли қилсин. Саволим шундан иборат эди. Али р.а. билан Муовия ибн Абу Суфён ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчилик нимадан иборат эди? Иккалалари хам улуғ сахобалардан бўлишганку. Жавобингиз учун рахмат. (Шу саволга жавоб топишим мумкин булган адабиётнинг номини ёзиб қўйсангиз хам бўлади)

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улардан ҳар бири ижтиҳод қилган ва ўзини тўғри деб билган. Саҳобалар ҳақида фақат яхши гапларни гапиришга амр қилинганмиз. Бу ҳақда «Талхийси шарҳи ақийдатут Тоҳавия» китобида қуйидагилар келган: «Биз уларнинг ҳаммалари ҳақида яхшилик билан: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин. Бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга ҳиқд қолдирмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва раҳимлб зотсан», (Ҳашр: 10) деймиз. Аллоҳ таоло бизнинг қўлларимизни ўз вақтида бўлиб ўтган фитнада асраган. Бас, биз Аллоҳдан тилларимизни ҳам мазкур фитнадан сақлашини сўраймиз».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕРИЛГАН КРЕДИТДАН ФОЙДА ОЛИШ ҲАЛОЛМИ ҲАРОММИ?

@Savollar_kanal 14385-савол

Ассалому алайкум! Мен бу саволни беришимдан мақсад, шу иш билан ишлайман. Саволимдан мақсад, мен аксия билан ишлайман, яни NY SITY биржаси билан бевосита иш олиб бораман. Биржада менинг ҳисобрақамим бор. Мана шу ҳисобрақам билан мен ҳар кунлик аксияларни олди сотдиси билан шуғулланаман. Эшитишимча аксиялардан даромат кўриш бу ҳалол пул топшишлардан бири экан. Бу саволни ёзишимдан мақсад, биржада мени ҳисобрақамимга ўзимни пулимдан бошқа биржа томонидан кредит берилдан (мажбурий). Мана шу кредитни ишлатмасам биржада иш олиб бориш қийин. Саволим шуки, мана шу менга берилган кредитдан фойда олсам, кеин уларга %ни қайтариб турсам, мен олган файда ҳалолми ёки ҳаромми?

ЖАВОБ:

Эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Сенда шу тўрт нарса бўлса...»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel