savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

Фаришталар ҳаё қилган саҳоба

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛДА ВАСВАСА

@Savollar_kanal 14442-савол

Ассалому алайкум! Ғуслда тананинг ҳама қисмига сув етказиш муҳим. Мен ғусл қилсам 2 марта қилмагунимча кўнглим тўлмаяпти шайтонди васвасасига кириб қўйяпман бугун ғуслни 1 марта қилиб 2-сини тугатяткандим шунда авратимни юваёткандим шунда авратимде сув покланётган сувимга тушди. Ғуслни бошлашдан олдин нажосатларни кетказиб таҳорат олдим шунинг учун бунга эътибор бермасдан ғуслни тугатим кейин яна шайтон васваса қила бошлади. Ҳозир кўнглим ғаш, ҳаёлимга сан нажосат тушган сувда ғусл қилдин деб ёмон ҳаёллар кетмаяпти. Кийган кийимларимам нажосат бўлди деб кўнглим ҳаловатини йўқотди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ғуслни икки марта қилмай, бир мартада мукаммал қилишга ҳаракат қилиш керак. Бу ҳам ғулув бўлади. Васвасага берилманг. Сизнинг ҳолатингиздаги нажосат деяпган сувингиз фиқҳда «ишлатилган сув» дейилади. Ўзингиз айтганингиздек олдин нажосатни ювган бўлсангиз, бу сув «ўзи пок, лекин покловчи эмас» ҳукмида бўлади. У ғусл сувига тушиши билан уни нажосат қилмайди. Васвасадан халос бўлиш учун қуйидаги дуони кўп ўқинг. 
اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى  
Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок, важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Аллоҳ учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ёмон кўриш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳаё ҳақидаги ҳадислар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЗОҚДА ЯШАСА 100 КУНДА 1 ТАЛОҚ ТУШАДИ

@Savollar_kanal 14438-савол

Ассалому алайкум! Қайниопам эри билан келиша олмасдан ота онасининг уйига кетиб қолди. Эри билан яшаш нияти йўқ. Бунга анча сабаб бор. Лекин эри жавобини бермаяпти. Ажрашмайман деп туриб олган. Эр хотин бир биридан (оилани асраш учун нафақа топишдан бошқа сабаб билан) узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади деган гапни эшитган эдим. Опам эрининг уйига бормаса талоқ тушадими? Агар талоқ тушмаса опам қандай қилиб талоқ олса бўлади? Поччам имконияти бор бўлатуриб оиласига қарамайди, асрамайди, ёмон гаплар айтиб сабабсиз тухматлар қилади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади» деган гап динимизда йўқ. Опангиз эрини уйига бормаса ҳам талоқ тушмайди. Поччангиз таъминотини қилмаяпган бўлса, ажрашса ҳаққи бор. Лекин оилани сақлаб қолишга уриниш керак. Ўртага катта ёшли қариндошларни солиб ислоҳ қилишга уриниш керак. Ажрашадиган бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки вилоятдаги вакилликларига мурожаат қилиши керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Таомдан кейинги дуо

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Мункардан қайтаришда ҳаё қилинмайди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНТЕРНЕТДАГИ НИКОҲ

@Savollar_kanal 14434-савол

Ассалому алайкум! Агар йигит бир қизга ҳазиллашиб сени никоҳимга олдим деса қиз рози бўлса бунга атрофда гувоҳлар бўлса никоҳ боғланиб қолади деган мазмундаги гап эшитдим. Бази бир интернет саҳифаларда йигит ва қиз бир бирига никоҳ таклиф қилиши мумкин бунга гувоҳлар жуда кўп бўлади. Йигит қизга никоҳ таклиф қилса, қиз қабул қилса, булар никоҳдан ўтган деб ўша йигит ва қизнинг саҳифасида очиқ кўрсатиб туради. Иккала томон ҳам никоҳни тили билан эмас компютер мишкаси орқали ёки телефон орқали тасдиқлайди. Бундай холатда никоҳ боғланиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ижтимоий тармоқ орқали никоҳ боғланмайди. Никоҳ ўта муқаддас ришта, уни ўйин қилишга асло йўл қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Латифа айтиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Гуноҳ ишлар ҳаёни йўқотади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЧИШ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 14430-савол

Ассалому алайкум! Бир дори сотиб олдим ва унинг тузулишига ўқидим ва ўқиётган пайтим чўчқа деп ёзилганига кўзим тушди ва мен у дорини сотиб олган одамга қайтариб бердим у айтдики чўчқа қўшилган бўлса ҳам ичиш мумкин деди мен домладан сўрадим деди шифо учун мумкин дедилар деди ахир Қуръон каримда шубҳасиз чўчқа гўшти унинг барча аъзолари ҳаром қилинган бўлса уни ичиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масала сиз айтгандек енгил, бир оғиз гап билан бўлар экан дейдиган масала эмас. Фиқҳдаги асл қоида «ҳаром даво бўлмайди». Сиз айтяпган дориларнинг ҳалол ўринбосарлари бор. Ҳалол даво бўлмаса, ҳаром нарса даво бўлиши борасида уч ҳозиқ, тақводор табиб шундан бошқа даво йўқ деса, зарурат юзасидан ишлатса бўлади. Дориларнинг таркибидаги ҳаром моддаларнинг ҳам моҳияти ўзгариб, на ранги на хиди на шакли қолмаган бўлса, уламоларимиз ишлатса бўлади дейишган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тирноқ лаки таҳоратга монеълик қиладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ ЭРИДАН ЁЛҒОНДАН ОШИҚЧА ПУЛ СЎРАШИ

@Savollar_kanal 14426-савол

Ассалому алайкум! Деярли кўп аёллар эридан ёлғондан ошиқча пул сўрашади. Масалан ўзи у нарса олайлик 150 минг лекин аёллар эридан шуни нархини 300 минг деб ошиқча пул ундиришади. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нафақасидан ортиқчасини ёлғон гапириб олиши жоиз эмас. Шундай қилмасликлари учун ҳам эрлар вақтида пул бериб туришлари керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Вафот этган одамни хотирлаб тўпланиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲ ШАЙТОН ВА ЖИНЛАРНИ ҚАНДАЙ АЗОБЛАЙД&#108

@Savollar_kanal 14443-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим қуйдагича: Ҳаммамиз биламизки Аллоҳ шайтонни оловдан яратган ва жинларни ҳам оловдан яратган. Жинларнинг мусулмони ва кофири бўлади, шайтон ҳам ва кофир жинлар ҳам охиратда дўзахга тушадилар. Қандай қилиб улар ўзлари оловдан яратилинган бўла туриб, дўзахда яни оловда азобланадилар? Шуни тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дўзахда оловдан бошқа, мисол учун музлатиш азоби ҳам бор. Асосийси Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир. Истаса, оловдан бўлган нарсани олов билан азоблай олади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙЛАНМАГАН ОДАМ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ

@Savollar_kanal 14441-савол

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз илмли, қироатда хам суннатда хам биздан устундур. Кўп вақтдан бери ёлғиз яшайдилар, турмушдан ажраганлар. Ишхонамизда жамоат бўлиб намоз ўқиймиз, у кишини "Сизни илмингиз бор жамотга имомлик килинг" деб имомгарчиликга ўтказамиз. Лекин турмушдан ажраган кўп вақтдан бери согли яхши бўлиб туриб, қурби етса хам уйланмай юрган одам имомгарчиликга ўтмайди, бу тўғрисида масжидда хам айтилди деб бази бир биродарларимиз койб беришади. Мен бу тўғрисида эшитмаганман, лекин ўқиган барча китобларимида бу тўғрисида ёзилмаган. Илтимос бизда туҳилган бу саволга ойдинлик киритишда ёрдам беришингизни сўрайман. Саволимизда хато ва камчиликлар бўлса узр сўрайман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар мазкур одамдан кўра илми зиёда одам бўлмаса, унинг имомлик қилишига ҳеч тўсиқ йўқ. Аёли йўқ одам имом бўлмайди деган гап нотўғри. Икки илми тенг одам бўлиб, бири оилали, бошқаси оиласиз бўлса, оилалик имомга ўтгани афзал бўлади, холос.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДАН КЕЙИН

@Savollar_kanal 14440-савол

Ассалому алайкум! Мени бир савол ўйлантираяпти яъни мен бомдод намозидан кейин асбахна асбахал мулку дуосини, пешин намозидан кейин Аллоҳумма ла маьниа лима аьтойта ва ла муьтиа лима маната дуосини, аср дан кейин Аллоҳумма инни аузу бика мин азабил кобр мин аузу бика мин фитнатил масийхит дажжол дуоси, шомдан кейин Аллоҳумма анта роббии дуоси ва хуфтондан кейин амсайна амсал мулки лиллахи дуоларини ўқиб келаяпман. Кечирасизлар дуоларни қисқартириб ёздим. Яқинда махалламиз имоми фақат бомдод ва хуфтондан кейин дуо қўшиб ўқи қолган вақтлари ўқиш харомга яқин деб айтди. Шу сабаб иккиланиб қолдим. Нахотки Аллоҳга намоздан кейин дуоларни ўқиса харом бўлса?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом нотўғри айтган ёки сиз тушунмай қолгансиз. Ундай гап йўқ. Сиз айтиб ўтган дуоларнинг ҳар бирининг ўз айтиладиган вақти бор. Суннатга мувофиқ ўз вақтида айтишингиз керак. Хоҳлаган вақтингизда айтишингиз суннатга хилоф бўлади. Биринчи дуони бомдод намозидан кейин кун чиққунча, иккинчи дуони ҳар намоздан кейин, учинчи дуони намозда охирги ташаҳҳудан кейин салом беришдан олдин, тўртинчи дуо эрталаб-кечқурун ва бешинчи дуони асрдан кейин айтилади. «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузини олиб ўқинг. Унда суннатда келган дуоларни қандай ва қачон айтилиши батафсил берилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НОМОЗЛАР

@Savollar_kanal 14439-савол

Саволим : Бизлардан олдин ўтиб кетган буви-буваларимизнинг қазо номозларини адо этишга биздан нима ёрдам қилсак бўлади? Ўқиб беришми ёки пул тўлаш биланми? Нима ёрдам қилсак бўлади?

ЖАВОБ:

Каффорот(фидя) бериш ила бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДА ҚАЛБДАГИ ШУБҲАНИ ДАФФ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14437-савол

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари, мен Қуръони Каримни одамлар олдида ўқисам, негадир ичимда бир нарса безовта бўлаяёгандек бўлади. Сабаби мен Қуръони Каримни риё учун ўқидимми ёки Аллоҳ учунми билмай қоламан. Кўпинча шубҳам риёга бўлса керак, деб ўйлайман. Шайх жаноблари бу нимадан? Қандай қилиб буни дафф қилса бўлади? Бу шайтондан эмасми? Ёрдам беринг шайх жаноблари!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу кўпроқ тажрибасизликдан бўлади. Кўпроқ ва пишиқроқ ўқишни ўргансангиз, ўтиб кетади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚЎШНИМИЗ ЗУЛМ ҚИЛГАН ХИСОБЛАНАДИМИ?

@Savollar_kanal 14436-савол

Ассалому алайкум! Ён қушнимизни бошқа ховлиси хам бор ёнимиздаги ховлисига баъзида келиб туради хозирча яшагани йўқ биз томонга қараган ерига тераклар экиб ташлаган яъни бунга анча йил бўлди тераклар жуддаям катталашиб айни сотилса бўладиган холатга келган акамни уйлашимиз керак уй солган эдик лекин том қисмини биткиза олмаябмиз. Усталар теракни олиб ташлаш керак бўлмасам томни синдириб юбориши аниқ деябди. Битта эмас 3та бошқа бошқа усталар шундай деди қўшнимизга яхши муомалади неччи мартта дадамлар айтдилар лекин бизни ўйлагани хам йўқ. Уйни биткиза олмаябмиз нима килайлик қўшнимиз бизга зулм етказмоқдами? Қандай йўл тутишга хаққимиз бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дарахлар модомики ўзининг ҳудудида турар экан зулм ҳисобланмайди. Сизларга халақит беряпган шохларини кессангиз бўлади. Агар томни синдирадиган бўлса, қўшни тўлаб бериши керак бўлади. Бу ишни имкон борича тинчлик билан ҳал қилганингиз яхши. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИФО СИФАТИДА ИТ ЁҒИ

@Savollar_kanal 14435-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари, мени оёғим синган бундан 3 йил олдин. Ҳозир шуни асорати қолган, сал ҳаво айниб қолса тамом дарров сездиради. Иккита докторга кўриндим изнма изн, лекин тўғриси бирортаси ҳам тўғри даволай олмади, билмадим балким бунда мани ҳам камчилигим бордир. Халқ табобати билан даволайдиган табибларнинг фикрига қараганда ҳайвон ёғи билан бундай касалликларни даволаса бўлар экан, яъни ёғни оғриган жойга суриш ёки ичиш билан. Илтимос шу ҳақда фатво берсангиз, хусусан ит ёғи ҳақида, уни сурса буладими ёки йўқ? Агар мумкин бўлса уни сурган ҳолда намоз ўқиса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳаром нарсани даво учун фақат бошқа илож қолмагандагина, истисно тарийқасида ишлатишга рухсат бор. Итнинг ёғини ноилож сурганда ҳам, у билан намоз ўқиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИЗ ҲАМ ТАРИҚАТ АҲЛИ БЎЛСАК...

@Savollar_kanal 14433-савол

Ҳазрат сизни Тасввуф ҳақида тасаввур деган китобингизни ўқиб чиқдим. Тасаввуф ҳақидаги китоблардан яна чиқариб турсангиз. Ўзимизни биродарларимиздан ҳам тариқат аҳиллари бор. Бизлар ҳам тариқат аҳилларидан бўлсак Аллоҳга яқин бўлсак деган ниятда юрибмиз. Шу тўғрида нима маслаҳат берасиз. Ҳозирги пайитда кимга байъат қилса бўлади?

ЖАВОБ:

Ҳозирда уч жузли «Руҳий тарбия» деган китобни нашрини бошлаш арафасидамиз. 1-Покланиш. 2-Тикланиш. 3-Хулқланиш. Ҳар бири беш юз саҳифа атрофида. Бундан сўнг «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Яхшилик ва Ахлоқ», «Дуолар, Зикрлар, Истиғфор ва Тавба», «Адаб» ва «Зуҳд ва Рақоқиқ» каби жузлари ҳам нашрга тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар. Аллоҳ осон қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЎҒРАЛГАН САБЗИ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14432-савол

Ассалому алайкум! Ҳамма ёши коттала тўғралган сабзи еб бўмиди деб такидлашади, ман бу амал нотўғри деб хисоблиман, нима бўлади деса ёмон бўлади деб қутилиб қолишади. Шунга шу соволга жовоб беришилани сўрирдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда бунақа гап йўқ. Бу асли йўқ, хурофот гаплар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТ ҚИЛАЁТГАНДА БУРУН ҚОНАСА МУСТАҲАБ ҚАЙТАДА ҚИЛИНАДИМИ?

@Savollar_kanal 14431-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳазрат сизга саволим қуйдагича: мен таҳорат олаётган маҳалим(мустаҳаб қилиб бўлганимдан сўнг) бурунни чайқаётганимда бирдан қонаб кетти шу ҳолатда мен қандай йўл тутишим керак? Қон тўхтагунча кутиб кейин келган жойидан давом эттирсам бўладими ёки бошқатдан таҳорат олинадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтагандан кейин яна қайта мустаҳаб қилишга ҳожат йўқ. Таҳоратни бошлайверасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЗРАТ "ШОМ ОШИ" ХУСУСИДА ТУШУНЧА БЕРСАНГИЗ

@Savollar_kanal 14429-савол

Ассалому алайкум ҳурматли! Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари! Авваламбор яна бир бор сизнинг қимматли вақтингизни олиб савол йўллаётган биз мусулмон биродарларизни маъзур тутасиз. Ҳазрат сизга бизни сўроққа тутган яна бир неча саволларимиз бор эди. Ҳолис Аллоҳ йўлида шу саволларимизга жавоб берасиз деган умиддамиз. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин!1-савол: Бозорларда намоз ўқиса бўладими? Ҳали қурилиши битмаган ҳаммомда-чи? 2-савол: Ҳазрат "шом оши" хусусида тушунча берсангиз. Буни динимизда йўқ, бидъат десак, одамлар "ахир у ерда марҳумга савоби тегсин деб қуръон тиловат қилинади-ку. Шунинг учун бориш лозим" дейишаяпти. Ҳазрат сиздан шу ҳақда ҳадисларимиздан намуналар ила жавоб беришингизни илтимос қилиб қолардик. Зеро, улар шунга янада ишонч ҳосил қилишсин.3-савол: Фарз намозини жамоат билан ўқишга кечикиб келган бошқа бир жамоа ундан олдинги жамоат суннат намозини ўқиётганда (масалан, шом намозининг фарзига кечиккан жамоа суннат ўқилаётганда) фарз намозини овоз чиқариб (яъни жаҳрий) ўқиши мумкинми? Чунончи, бу суннат ўқиётган жамоатга қаттиқ таъсир қилиб, уларни ҳаёлларини чалғитади.4-савол: Таркибида алкогол суюқлиги бўлган атирларни сепиб юриш мумкинми?5-савол: Шом намозига яқин нега ухлаш мумкин эмас дейишади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бозорда ва қурилиши битмаган ҳаммомда намоз ўқиса бўлади.2. Шом оши деган нарса мутлақо динда йўқ нарса. Бундай нарсани қандай қилиб ҳадис билан баён қилиш мумкин бўлади?! Қуръонни ўша бидъатга бормай ўқиб дуо қилса бўлади-ку!3. Шом намозини жавоат бўлиб ўқигандан имом овозини чиқариб қироат қилиши керак. Бўлмаса, хато бўлади. Суннат ўқиётганларнинг бунга дахли йўқ.4. Таркибида алкогол бўлмаган атир борми ўзи?!5. Ухлаб қолса, намоз ўтиб кетади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУНОХГА ШЕРИК БОБ ҚОЛМАДИММИ

@Savollar_kanal 14428-савол

Ассалому алайкум! Кеча опасникига борганимда чойдан сўнг поччам дуо қилдилар дуо орасида доим йигит пирлари қўллаб юрсин деди шу вақт астағфуриллоҳ дедим. Ўзим эшитадиган даражада ва қўлимни жўртакка оғзим олдиги ишқаб қўйдим ўзи айтаолмадим. (Одатда оминда юзга суртилади). Илгари хам шунақа қилганда опамга айтгандим ундай демасин бу ширк деб лекин яна шу ахвол. Энди диққатчилик мен хам шерик боб қолмаддимми деган ўзим ибодатлиман бундай нарсадан роса қўрқаман хатто калламда ўтса хам или хаёлда истиғфор айтаман. Шу вокеадан сўнг масжидга бордим истиғфорлар айтдим. Шу холатда шерик бўлдимми мен?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Норози бўлган бўлсангиз, сизни ширк қилдингиз дейилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НУСХА КУЧИРИШДАН ТУШГАН ФОЙДА

@Savollar_kanal 14427-савол

Шайх хазратлари. Бизларни тўғри йулдан боришимиз учун қилаётган сайи харакатларингизга Аллохнинг Ўзи бехисоб ажру мукофотлар берсин. Ўз савиямизда берилган саволлар сизга малол келса, олдиндан узр сўраймиз. Хозирги кунда ксерокопия апаратлари билан пуллик хизмат кўрсатиш авж олган. Баъзан ўқувчиларга китоблардан нусха олиб беришга тўғри келади. Баъзи китобларнинг нусхалари сотувда йўқ, баъзилари бўлсада, уларни сотиб олишга ўқувчиларнинг қурби етмайди. Уларнинг муаллифларини топишнинг иложи йўқ. У китобларда "нусха олиш мумкин эмас" деб ёзилмаган бўлса, улардан олиб берилган нусхалардан тушган пул халолми?

ЖАВОБ:

Жавобни ўзингиз беринг! Бундай саволга ўрин ҳам бўлмаса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДАДАГИ ДУО МАҚБУЛМИ?

@Savollar_kanal 14425-савол

Ассалому алайкум, хазрат! Сиз бир маърузангизда банданинг Аллоҳга энг яқин бўладиган пайти сажда вақтида дегансиз. Сўрайдиган бўлсангиз Аллоҳдан шу вақтда сўраб қолинг дегансиз. Бу билан намоз пайтидаги сажданими ёки алохида намоздан ташқарида сажда қилиб туриб сўрашни тушиниш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу менинг гапаим эмас. Бу ҳадис.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлиши, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножатидир. Намоз мўмин инсоннинг меърожидир. Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса, намознинг энг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик равшан бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади. Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса, сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам, банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак. Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо, рукуъда Аллоҳнинг улуғланглар, саждада эса, дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.Бу каби дуо нафл намозда бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗНИ ЎТИРИБ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14424-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Мен 1 йилдан буён намозларимни ўтириб ўқияпман, сабаби ўтган йили ёздан бошлаб оёғим совқотиб қақшаб оғрий бошлади, намозда ҳар ўтириб турганимда қисирлаб овоз чиқаради ва бу оғриқ кучайиб кетаверди, лекин ҳали ёшман, соғлом инсондек кўчаларда юраман, ҳудди ҳамма соғлом инсон яшагандек яшайман, яни оғриқ туфайли бир жойда ўтириб қолганим йўқ. Яқинда яна одатдагидек ўқишга ҳаркат қилиб кўрганидим яна намозда оёғим қарсиллаб оғриқ кучайиб кетди. Ўшандан бери ўтириб ўқияпман яна. Саволим шу ҳолатда намозни ўқишим тўғрими? Чунки оёғимдаги бу қарсиллаш йўқолмаяпти. Кейинроқ бу намозларимни қазосини ўқийманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шифокорга мурожаат қилинг. Муаммо нимада эканлигини аниқланг. Шифокор билан маслаҳат қилиб, даволанинг. Агар туриб ўқиш зарар деса, тузалгунингизча ўтириб намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel