segmentuz | Unsorted

Telegram-канал segmentuz - Segment.uz

55170

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Subscribe to a channel

Segment.uz

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

➖ камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

➖ улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

➖ улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беришлари лозим

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида ажратиладиган ипотека кредити бўйича тартиб тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра:

якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади;

➖ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

➖ мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;

➖ мазкур ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

“Маҳалла еттилиги” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат жамоа.


Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Ҳукумат ҳузурида яна бир агентлик ташкил этилди

Президент Фармони кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

2025 йил 1 январдан:

➖ Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;

➖ Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқидан:

— Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди.

Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардир. Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этиладиПрезидент қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Бунда:

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар олти ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;

хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда, лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

❗️Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент қарорига асосан:

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидаги ходимларнинг малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади.

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу лавозимлар малакали кадрлар билан таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент қарорига асосан, 2025 йилдан бошлаб:

Бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан бериш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Энди давлат мулки объектлари “ноль” қийматда сотилмайди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини тартибга солиш назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Шавкат Мирзиёев 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Транспорт вазирининг тегишли буйруғига асосан, жорий йил 20 ноябргача темир йўл, ҳаво транспорти ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа яратилади ва тажриба-синов тариқасида ишга туширилади.

Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб Uztrans ахборот тизимида транспортнинг барча турлари учун чипта қидириш имкониятига эга модул фаолияти тўхтатилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент раислигидаги йиғилишдан:

Баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармаган. Иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган.

Масалан, суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.

Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

❗️ Шу муносабат билан Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Баҳодир Жалолов яримфиналга чиқди

Олимпиаданинг амалдаги чемпиони австралиялик Теремоана Жуниорни мағлуб этиб, турнир медалини кафолатлади. Энди у 7 август куни германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Давлат бошқаруви академияси тубдан трансформация қилинади

Академияда магистратура дастурлари сони 5 тага етказилади (амалда 1 та) ва уларнинг барчаси халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилади.


Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида “Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни бошқарув соҳаси ва давлат хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш таклиф қилинмоқда:

▪️ малака ошириш бўйича 1 ойгача бўлган қисқа муддатли курслар жорий этиш (йиллик қабул квотаси 7 минг нафар тингловчи);

Курслар жорий ва истиқболдаги вазифалар асосида ишлаб чиқилиб, раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган номзодлар ўқитилиши назарда тутилмоқда.

▪️ таълим дастурларини давлат хизматчиларига ватанпарварлик хислатларини сингдириш ва улардаги миллий қадриятларни юксалтиришга йўналтиришга қаратилган тизимли чоралар белгилаш;

Жумладан, давлат хизматчиларига малака ошириш курслари доирасида Конституция, Ўзбекистон тарихи ва маданияти ҳамда давлат тилини чуқур ўргатиш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказ (институт)лари фаолиятига услубий раҳбарлик Академия томонидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Фармон лойиҳаси соҳа мутахассислари ва халқаро экспертлар, фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида такомиллаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

“Метан нархини бозор белгилайди”

1 август куни Бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми ҳамда Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

UZTELECOMдан узоқ кутилган янгилик 🥳

🎉 UNLIM хизмати: мулоқотни яхши кўрадиганлар ва ҳар доим долзарб воқеалардан хабардор бўлишни истаганлар учун!

UZTELECOMнинг янги UNLIM хизмати билан севимли платформаларингизга ♾️чексиз кириш имкониятига эга бўлинг. WhatsApp, Telegram, Instagram, YouTube ва бошқа машҳур сервислар энди битта чексиз пакетда – ва сизнинг телефонингизда! 📱

💵 Нархлар:
💬 Мессенжерлар –17 000 сўм/ой
📱 Ижтимоий тармоқлар – 12 000 сўм/ой
🎵 Мусиқа – 7 000 сўм/ой
🎥 Видео – 17 000 сўм/ой

⭐️Уланинг ва ҳар доим долзарб воқеликлардан хабардор бўлинг!

Батафсил
Онлайн уланинг

UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди

Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Т.Нарбаева бўлажак депутат ва сенаторларга муваффақиятлар тилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️ Бош прокуратура Тошкент ҳавосининг ифлосланишига эътибор қаратди

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг ортиб бораётганлиги ва “салбий” рейтингларда етакчи ўринларга чиқаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар барчада асосли ташвиш ва қайғу уйғотмоқда.

Таҳлилларда I ва II тоифага кирувчи, атроф - муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ишлари пайсалга солинаётганлиги, шу жумладан Тошкент вилоятда 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан 8 тасидагина бу ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда бевосита Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб тегишли тадбирлар амалга оширила бошланди.

Бош прокуратура томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниши ҳамда улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент қарорига асосан, 2025 йил 1 апрелга қадар:

Аҳолига бандлик хизматларини экстерриториал тарзда кўрсатиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ишга жойлаштириш йўлланмасини исталган бандлик органлари орқали бериш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент қарорига асосан:

Иш берувчилар томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш ўринларини шакллантиришда иш ўрнига қўйиладиган малакавий ва бошқа талабларни киритиш мажбурий этиб белгиланади.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, 2025 йил март ойига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

➖ буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

➖ импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

➖ соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Пойтахт ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан
техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Алишер Юсупов Ўзбекистонга Олимпиаданинг бронза медалини олиб берди

Париж олимпиадасида +100 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза учун баҳсда япониялик рақиб устидан ғалаба қозонди. Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 3 тага етди, уларнинг барчасини дзюдочилар қўлга киритишган.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар давлат органларига ишга жойлаштирилади

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан, маҳаллий меҳнат органлари томонидан йўлланма асосида ишга юборилган шахсларни, шу жумладан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси бўйича юборилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни ишга қабул қилишни бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этган давлат ташкилотларига, давлат улуши эллик фоиз ва ундан юқори бўлган ташкилотларга жавобгарлик белгиловчи меъёрлар киритилмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси 16 августга қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Дзюдочимиз Музаффарбек Турабоев Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди. Медаль учун кечган баҳсда у испаниялик Николоз Шеразадишвили устидан ғалаба қозонди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel