❗Барча АГТКШлар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда
Республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти.
Шу сабабли, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
Энергетика вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев: Президент мактабга боришга вақт топаяпти, нега ҳоким вақт топмайди?
Президент жойларда болалар таълими ва тарбиясига эътиборсизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат ташкилотларидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилиш давом этмоқда:
▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
▪️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
▪️ Рақамли технологиялар вазирлиги
▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
▪️ Сув хўжалиги вазирлиги
▪️ Транспорт вазирлиги
▪️ Энергетика вазирлиги
▪️ Маданият вазирлиги
▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
▪️Спорт вазирлиги
▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
▪️ Давлат активларини бошқариш агентлиги
▪️ Ёшлар ишлари агентлиги
▪️ Солиқ қўмитаси
▪️ Маданий мерос агентлиги
❗️Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги “Андижон саноат хаби”даги корхоналар фаолияти билан танишди.
105 гектар майдонни эгаллаган ушбу саноат ҳудудида машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари каби тармоқлардаги 12 та лойиҳа жойлашган. Улардан бири – “Авто Спринг Компонентс” масъулияти чекланган жамияти. Умумий қиймати қарийб 60 миллион доллар бўлган бу корхона йилига 18 минг тонна чўян деталлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
Мажмуа тўлиқ қувватга чиққанда, йилига 27 миллион долларлик маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади. Президентга маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ҳақида ахборот берилди. Бунда таннархни камайтириш ва "яшил" технологияларни қўллашга катта эътибор қаратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.
Президент саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг 15 фоизга оширилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.
Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Наманган туманидаги “Олахамак” МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Тайинловга қадар Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Гулнора Абдуллаева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган Гулнора Аҳмедова тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
«ААА» рейтингдаги тадбиркорларга нисбатан текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ шакллантирилмайди – Шерзод Кудбиев, Солиқ қўмитаси раиси
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Венгриянинг етакчи компаниялари билан, шу жумладан Тошкент вилоятида улар учун ташкил этилаётган махсус иқтисодий зона негизида қишлоқ хўжалиги, виночилик, ирригация, кимё, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида кооперацияни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида “OTP” банки бошқаруви раиси Ўзбекистон президентига унинг фаолиятига берилган юксак эътироф ҳамда ўзига давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Telegram | Instagram | Facebook
Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, охирги бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32 156 та кибертаҳдидлар аниқланган. Уларнинг энг кўпи Ҳукуматга тегишли ахборот технологияларига нисбатан содир этилган — 52,7%.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонга совуқ ҳаво ҳарорати кириб келмоқда — Ўзгидромет
Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
➖16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;
➖17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади;
➖17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.
➖18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган.
Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.
Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
Соҳада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида деҳқон-фермерларнинг манфаати, даромади ошиб, маҳсулот кўпайди, кластер тизими ривожланиб, юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келди, янги навлар ва агротехнология кўпаймоқда.
Жумладан, ўтган йили соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил қилди. Экспорт эса қарийб 2 миллиард долларга етди. 152 минг гектар боғ ва токзорлар барпо қилинди.
Бу йил илк бор 3 миллион 700 минг тонна пахта, 8 миллион тонна ғалла ҳосили олинди. Бундай рақамлар яқин тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев: Агар адолатсизлик бўлмаганида эди Шерали Жўраев бугун ёнимизда бўларди
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Шавкат Мирзиёев коррупция билан ҳибсга олинган Когон тумани прокурори ҳақида тўхталиб, Бош прокурорга махсус топшириқ берди.
Давлат раҳбарига кўра, туман прокурори фуқародан 200 минг АҚШ доллари пора сўраган. Прокурор қўлга олинишидан уч кун олдин масъуллар томонидан Президент хабардор қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Андижонда хитойлик инвесторлар билан суҳбатлашди
Telegram | Instagram | Facebook
Ilk bor: UZTELECOMning barcha xizmatlar uchun yagona hisob xizmati!
😎 Bir nechta shaxsiy hisob raqamlar va ko‘plab to‘lov kunlarini unuting! UZTELECOMdan HAMMASI BIRGA tariflari bilan Siz uchun hammasi bitta qulay tarifda!
🤩 Uy Interneti, 120 dan ortiq telekanallar, IP telefoniya – barchasi mavjud! Bundan tashqari, endi Siz oilangizdagi mobil raqamlar va uy internetini yagona hisob raqamga birlashtirib, abonent to‘lovi uchun 20% gacha chegirmaga ega bo‘lishingiz mumkin!
😍 HAMMASI BIRGA tariflaridan foydalanishni bugunoq boshlang va ortiqcha qiyinchiliklarsiz to‘liq xizmatlar to‘plamidan bahramand bo‘ling!
✅ HAMMASI BIRGA tarifiga hoziroq ulanish
✅ Batafsil ma'lumot
👍 UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator.
Website | Telegram | Facebook | Instagram
Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.
Тайинловга қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ўзбекистон банкларида иқтисодий санкциялар остидаги шахсларга ҳисобрақам очиши тақиқланиши мумкин
Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Ҳужжат билан Марказий банкнинг кредит ва тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни ўрнатиш ваколати кўзда тутилмоқда.
Унга кўра, кредит ва тўлов ташкилотларига иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар доирасида мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Унга кўра, умумхалқ байрамларини, касб байрамларини, муҳим саналарни, халқаро кунларни нишонлашнинг намунавий регламентлари назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, “Байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати”га кўра Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кунини нишонлаш белгиланмоқда.
❗️Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 16 февралга қадар давом этади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун, 14 февраль — буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Шавкат Мирзиёев жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди.
Тақдимотда 5 та муҳим соҳа – транспорт, урбанизация ва шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва энергетикадаги ислоҳотлар кўриб чиқилди.
Хусусан, келгуси етти йилда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сони ҳозирги 13 тадан 28 тага етади. Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига ва қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда. Шу боис урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқишга эҳтиёж бор.
Давлатнинг айрим функцияларини, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, эркин иқтисодий зоналарни бошқаришни хусусий секторга бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Ер участкалари электрон аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади — Президент фармони
2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда.
Бунда:
➖ ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
➖ аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
➖ аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда ҚҚСни қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилинади — Президент
Telegram | Instagram | Facebook
Жорий йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.
Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:
2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
▫️юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
▫️юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:
➖ нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;
➖ халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;
➖ инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.
Telegram | Instagram | Facebook