segmentuz | Unsorted

Telegram-канал segmentuz - Segment.uz

55170

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Subscribe to a channel

Segment.uz

Президент фармони:

2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловлари республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент фармони:

2024 йил 1 мартдан бошлаб
алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

2024 йил 1 мартдан бошлаб
Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади.

Ушбу чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмайди — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

“Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airроrts” АЖларида трансформация жараёнлари тезлаштирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.

Миллий авиакомпанияга халқаро кредит рейтингини олиб, уни “IPO”га чиқариш жараёни бошланиши таъкидланди. Шунингдек, Бухоро, Наманган, Урганч ва Андижон аэропортлари хусусий бошқарувга берилиб, модернизация қилинади. Жорий йилда рейслар сони 20 фоизга оширилади.

Соҳада харажатларни 20 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади. Ёқилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади. 72 та йўналиш бўйича оптимал парвозлар маршрутини танлаш орқали ёқилғи сарфи сезиларли камайтирилади. Фойдаланилмаётган ва даромад келтирмаётган активлар сотувга чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Файзуллажон Қосимов Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

IQAir хизмати рейтингида 21 февраль соат 09:55 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 1-ўринда (жуда зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 39 баравар юқори.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бунгача у Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

“Бу залда ўтирган вазирлардан қайси бири ногиронлиги борларни ишга олган?”

Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.

Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Президент Шавкат Мирзиёев:

➖ Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келган — Президент

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунгача у Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️ Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилади. ( бундан қонунчиликда кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар мустасно)

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️ “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонунига киритилган қўшимчага кўра, Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

▪️ Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдордатўрт кишидан сайланади.

▪️Сенатнинг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.

Шунингдек, Сенат ва унинг органлари мажлисларида Марказий банк бошқаруви раиси иштирок этиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Президент фармони:

2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

ЯИМ ўсиш суръатини 6 фоиздан кам бўлмаган даражада, инвестицияларни эса, ЯИМ ҳажмига нисбатан камида 30 фоиз бўлишини таъминлаш чоралари кўрилади. Йиллик инфляция даражасини 9 фоизгача ва фискал тақчилликни 4 фоизгача бўлиши таъминлананади;

➖ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

➖ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади;

2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида “ЕВРО – 5” ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

IT-компанияларнинг жаҳон бозорига чиқиши ва халқаро кўргазмаларда қатнашишида харажатларнинг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Президент 22 февраль куни IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ҳудудларга IT-экспортчи ташкилотларни кенг жалб қилишга қаратилган “Zero Risk” дастурини қўллаш таклиф этилди. Бу дастурда иштирок этувчи корхоналарга IT-парк тавсияномаси асосида бўш турган давлат бинолари 1 йилгача муддатга текин фойдаланишга берилади. ушбу дастур бўйича корхоналарга ходимларни ишга олиш ва малакасини ошириш харажатлари 50 фоизгача қоплаб берилади.

“Рақамли инклюзивлик” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам ахборот берилди. Ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларда IT-хизматлар кўрсатиш кўникмалари шакллантирилади. Лойиҳа натижасида 25 минг нафар шахсни иш билан таъминлаш ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйиладиПрезидент қарори

Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:

2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.

2024 йил якунигача қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

➖ биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;

тадбиркорларга нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш (хабар қилиш).

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда

Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида, Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларни масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

2022 йил 4 август куни Президентимиз давлат хизматини ислоҳ қилиш йўналишида ўтказган мажлисида бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олиниши ҳақида таъкидланган эди.

Ушбу кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларидан иборат 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар резервига танлов асосида саралаб олинган эди.

Ўтган давр мобайнида номзодлар учун масофавий малака ошириш курси ташкил этилди, уларнинг 859 нафари курсни мувафаққиятли якунлади. Шунингдек, номзодлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафталик стажировка ташкил этилди. Энг яхши натижа кўрсатган 247 нафар номзод вилоят ҳокими ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 ой давомида дублёрлик қилди. 30 нафардан ортиқ номзод Россия, Хитой ва Франция давлатларида малака ошириб қайтди.

Бугунги кунга келиб, Резервдаги 12 нафар номзод вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, 7 нафар номзод туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Қозон шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Ботиржон Мирзакулов Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Сирдарё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.

Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.

Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади.

Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди.

Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

2024 йил 1 июндан бошлаб маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади. Чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ва «озиқ-овқат» тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилади.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик учун жарима миқдорини ошириш, чиқинди ташлаб кетилган жойни тозалаш ва олиб чиқиб кетиш мажбуриятини белгилаш чоралари кучайтирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

❗️Қонун билан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат Раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Segment.uz

Бугун, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошиши мумкин.

Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги:


◾заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;

◾қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолар яқинида юришдан сақланишни;

◾қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни — бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини ешитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;

◾автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни;

◾электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Телеграм орқали мурожаат қилишни илтимос қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel