Наврўз байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.
Президент Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини ратификация қилди
БААда бўлиб ўтаётган Жаҳон савдо ташкилотининг конференцияси доирасида тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан учрашувда имзолади.
Маълумот учун, ЖСТга аъзо бўлиш учун барча аъзо давлатларнинг розилиги керак. ЖСТга аъзолик Ўзбекистонга кенг имкониятлар эшикларини очади, мамлакат 164 та давлат билан тенг ҳуқуқли асосда савдо қилиш имконини қўлга киритади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент фармони билан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жарима суммасининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади. Ҳужжатга кўра:
➖ Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи (аввал 100 фоизи);
➖ Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.
Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида агентлик тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказини ишга тушириш таклиф қилинди.
Амалдаги 19 та техник регламентни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш зарурлиги қайд этилди.
Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий консультантларни жалб қилиш ва тармоқларда стандартга масъул кадрларни ўқитиш кераклиги айтилди. Соҳани рақамлаштириш мақсадида “Техник тартибга солиш” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Темур Бутунбоев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент администрациясида масъул лавозимда фаолият юритган.
Ҳабибулла Қувондиқов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у “UET Construction” МЧЖ директори лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️IQ даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги тузилди
Жанубий Корея, Хитой ва Эронда яшовчи одамлар энг юқори IQ (intelligence quotient) даражасига эга. Бу ҳақда International IQ test портали томонидан эълон қилинган 2023 йилги рейтингдан маълум бўлди.
IQ тест рейтинги портал орқали ихтиёрий тестдан ўтган одамларнинг натижаларига асосан тузилган.
Рейтингдаги 4-10 ўринларни Япония, Сингапур, Австрия, Канада, Германия, Словения ва Мўғулистон эгалланган. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (64-ўрин), Ўзбекистон (80-ўрин), Қирғизистон (89-ўрин) ва Тожикистон (97-ўринда) ўртача кўрсаткичдан пастроқ ҳудудда қайд этилган.
Маълумот учун: Инсоннинг ўртача IQ даражаси 100 баллни ташкил қилади. IQ даражаси 70 баллдан паст бўлса, ақлий заифлик мавжудлигини кўрсатади.
Камбағалликни қисқартиришга масъулларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилояти Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Кўкдала тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Анваржон Абдуллаев Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:
➖ нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;
➖ халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;
➖ инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳар бир ҳудуднинг 1 тадан туманида синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилсин ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 февраль куни ўтказилган йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш тизимини яратиш масаласида берилган топшириқлардан асосий тезислар
▪️ Айрим вазирлик, идоралар ва вилоят ҳокимликларида ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмагани танқид қилинди.
▪️ Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.
▪️ Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.
▪️ Ходимларининг 50 фоизида ногиронлик бўлган тадбиркорларга давлат буюртмачилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келгач, дастлаб Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, Амударёдаги янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.
Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темир йўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилди.
Бу иншоот самарасида йўлнинг ўтказиш қобилияти 4 баробарга ошиб, бир кеча-кундузда 12 минг автомобиль ҳаракатланади. Натижада 48 минг йўловчининг 2 соат вақти тежалади ва дарёдан хавфсиз ўтиши таъминланади.
Кўприк икки тарафга қараб 24 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга бўлиб, бу орқали темир йўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги эса 6 соатгача қисқаради. Бу эса маҳаллий юкларни ташиш ҳажмини йилига 2 баробарга ошириш, ташиш таннархини 2 баробарга камайтириш имконини беради. Ушбу темир йўл орқали Қозоғистон ва Россияга ҳам янги йўналишлар очилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2024 йилда электр ишлаб чиқаришда “яшил энергия” улуши 15 фоизга етиши кутилмоқда.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда “яшил энергия” манбаларини барпо қилишга 2,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди, яна 13 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Таҳлилларга кўра, юртимизда қуёш ва шамол энергияси салоҳияти электрга бўлган ҳозирги эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплашга етарли.
Энергетика вазирлигига жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган 14 та станция қурилишини жадаллаштириш топширилди.
Булар — Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятларида 2 гигаваттли 11 та қуёш, Бухоро ва Навоий вилоятларида 600 мегаваттли 3 та шамол станцияси.
Ушбу станцияларни барпо этиш доирасида 500 километр юқори кучланишли электр тармоқлари қурилади. Янги йирик станцияларни тармоққа улаш учун 5 та подстанция кенгайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевга Тошкентда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди.
Тақдимотда Янгиҳаёт туманининг саноат салоҳиятини ошириш ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилиши режалаштирилган “Янги авлод” махсус саноат зонаси тўғрисида ахборот берилди.
664,5 гектар майдонни эгаллайдиган саноат зонаси ҳудудида яқин йилларда 1,5 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ўзлаштириш, 2,5 мингта янги иш ўринларини яратиш, йилига 1 трлн сўмдан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 5 млн доллар миқдорида экспорт амалга ошириш режалиштирилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Болаларга ҳам ҳимоя ордери берилиши мумкин бўлади
Буллинг Ўзбекистонда ҳам болаларга нисбатан зўравонлик шаклларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Депутатлар кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик шакллари амалдаги учтадан (жисмоний, жинсий, руҳий) олтитага (ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг) оширилмоқда.
❗️Буллинг – бу зўравонлик, мажбурлаш, ҳақоратли сўзлар билан масхара қилиш ёки таҳдид қилиш, ишончни суиистеъмол қилиш, тажовузкорлик қилиш ёки доминантликдан қўрқитиш учун фойдаланиш.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевга Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборот берилди.
Хусусан, қисқа вақт ичида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Қўшинлар фаолиятини рақамлаштириш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшинларни бошқаришнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда алоқа тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Акмал Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Док-1 Макс” иши: Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, Quramax Medikal директори Сингх Рагвендра Пратап эса 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Шунингдек, Фармагентлик собиқ раҳбарининг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Суд қарори билан судланувчилар Сингх Равендра Пратап, Н.Мирзаахмедова, С.Кариев, А.Азимов, Н.Мусаев, Ш.Шодманов ва Ж.Эркинийдан солидар тартибда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан заҳарланиб,
➖ вафот этган 68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 млрд сўмдан;
➖ соғлиғининг аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 200 млн сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Музаффар Ражаббоев Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Сардор Полвонов Хоразм вилоятининг Хива тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун бепул ижарага берилади.
Жорий йилда “ёшлар баланси” бўйича 925 минг йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, коллеж, техникум ва олий ўқув юртларини 300 минг ёш битиради.
Хусусий курсларда ўқиб, “C-1” сертификатини олган ёшларга ўқиш харажатлари, немис, француз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича эса “B-2” даражаси сертификатини олиш харажатлари қоплаб берилади. Яна бир янгилик – бу йил нафақат сертификат олишдаги имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади.
Мини-техника, уруғ ва кўчатлар сотиб олишга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳамда Фермерлар жамғармасидан субсидия ажратилади.
Бу йил 60 минг 500 гектар ер ёшларга ажратилиши белгиланган.
Telegram | Instagram | Facebook
Onlayn to'lovlarga ishonish mumkinmi? Mutaxassislar o‘z fikrlari bilan o‘rtoqlashishdi. 💭
Payme yordamida siz to'lovlaringiz va kvitansiyalaringiz doimo ishonchli saqlanishiga amin bo’lishingiz mumkin.
Videoda Hududiy elektr tarmoqlari AJ matbuot kotibi, Billing tizimini monitoring qilish bo'limi bosh mutaxassisi va Veoliya Energy Tashkent kompaniyasining rivojlanish bo'yicha direktori fikrlari bilan tanishish mumkin.
11 000 000 dan ortiq foydalanuvchi Payme’ga ishonch bildirib kelmoqda. Havolaga o‘ting va siz ham ortiqcha boshog‘riq hamda cheksiz navbatlar haqida unuting
Президент фармони:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байрамида эса 3 кун дам олади
Март ойида якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган фуқаролар 13 кун дам олиши маълум бўлди.
2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба — Наврўз байрами. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади — 21, 22, 23 ва 24 март.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024 йил 1 мартдан бошлаб “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади.
Бунда:
маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида IT соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook