2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.
Бу нимани англатади?
1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.
ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?
Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади
“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.
Айни вақтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Мусурмонқул Хатамов Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Боёвут тумани “Ижодкор” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Telegram | Instagram | Facebook
Рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосарлари махсус курсларда ўқитилади — Президент қарори
2024 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ўқитилади.
Бунда ўқувлар махсус ахборот платформаси орқали ташкил этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Таҳлилларга кўра, ўтган йили экспортчи корхоналарга 665 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 3,2 млрд долларлик экспорт таъминланган. Лекин айрим тармоқ ва ҳудудларда бу маблағлардан самарали фойдаланилмаган. Уюшмалар томонидан 2,7 мингта салоҳиятли экспортчилар қамраб олинмаган, уларга ҳалигача бирор ёрдам кўрсатилмаган.
❗️ Шу боис ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини яхлит тизимда бирлаштириш мақсад қилинмоқда. 12 та тармоқ ва саноат уюшмасини Савдо-саноат палатаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу орқали лойиҳа тайёрлаш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, соҳадаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. Бу компания томонидан субсидия, компенсация ва бошқа кўмаклар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги асосида ажратилади.
Шунингдек, “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг бошқаруви ҳамда ССП билан алоқалари кучайтирилади. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди.
Telegram | Instagram | Facebook
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қарийб 1 млрд сўм пул талон-торож қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим-таъминот” давлат муассасаси билан Тошкентда жойлашган “Smart Sales Leader” корхонаси керакли электрон воситаларни етказиб бермасдан, жами 919 млн 360 минг сўм бюджет маблағини ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ойининг кириб келиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий ҳамкорлардан қутловлар келмоқда:
➖ Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
➖ БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
➖ БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
➖ Эрон президенти Иброҳим Раисий;
➖ Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
➖ Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
➖ Иордания подшоҳи Абдулла II;
➖ Баҳрайн подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ал Халифа;
➖ Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
➖ Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
➖ Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
➖ Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
➖ “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Ат-Тоййиб.
Қутловлар келишда давом этмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бугунга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Telegram | Instagram | Facebook
16-18 март кунлари — умумхалқ хайрия ҳашари
Бош вазир фармойишига кўра, “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида жорий йил 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:
➖ Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида, Сенат раиси Т.Норбоева бошчилигида махсус комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия келгуси йил 8 мартга қадар ҳар бир ҳудудда “фавқулодда ҳолат” режимида ишлайди;
➖ 1 ой муддатда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 трлн сўм, жумладан, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 6 трлн сўм ажратилади. Бундан ташқари, элчилар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 100 млн долларлик грантларни жалб қилади;
➖ Мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказишга муҳтож 2 минг нафар хотин-қиз давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан даволанади;
➖ 1 млн нафар ҳомиладор аёл ҳамда 1,5 млн нафар эмизикли она йод препарати, қарийб 6 млн нафар репродуктив ёшдаги аёллар темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминланади;
➖ Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 4 минг нафар хотин-қизларга уй-жой ажратилади. Шу тоифадаги 3 минг нафар аёл учун мураккаб тиббий операциялар бепул ўтказилади;
➖ “Қизлар академияси” платформаси яратилиб, 100 минг нафар опа-сингилларимизга молиявий, ҳуқуқий, психологик, репродуктив билим бериш йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Минитракторларни олиб киришда божхона божи ноль ставкада қўлланилади — Президент қарори
Қарор билан:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) қуйидагича берилади:
➖чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва “дала дўконлари”ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;
➖боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга.
Шунингдек, 2027 йил 1 январгача мотокультиваторлар (ТИФ ТН коди – 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди – 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди — 8701 91 100 0 — 8701 94 100) олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари белгиланади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Дарахтларни ноқонуний кесишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун жавобгарлик белгиланди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
❗️ Президент бугун муҳокама қилинадиган тадбирларга 1,1 миллиард доллар ва 10 триллион сўм йўналтирилаётганини таъкидлади.
Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бунинг ҳисобидан 5,5 минг тадбиркорга кўмак берилиб, 50 мингта доимий иш ўрни яратилади.
Амударё устидан янги кўприк қурилиши кўп йиллик муаммони ҳал қилди. Энг муҳими, аҳолини 2 соат вақти тежаладиган бўлди, темир йўлда юк ташиш харажатлари 1 та вагон учун 600 минг сўмга арзонлашаяпти.
Telegram | Instagram | Facebook
Отабек Қазоқов Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида фаолият юритган.
Туманнинг аввалги ҳокими Муҳиддин Эсанов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш мумкин. Техник носозликлар бартараф этилди
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 1 апрель куни соат 23:59 гача давом этади.
Telegram | Instagram | Facebook
Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади.
❗Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:
2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
▫️юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
▫️юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.
Telegram | Instagram | Facebook
0% KOMISSIYA - MyUZTELECOM ilovasida kartadan kartaga pul o‘tkazmalari bepul!
🔄 MyUZTELECOM ilovasida UZCARD/HUMO kartalari o‘rtasida pul o‘tkazish yanada oson va ortiqcha xarajatlarsiz amalga oshiriladi!
🤩 Endi oyiga 10 million so‘mgacha komissiyasiz pul o‘tkazmalaridan unumli foydalaning!
💰 Shuningdek, UZTELECOM xizmatlari uchun to‘lovlarni amalga oshirganingizda 3% gacha keshbek olishingiz mumkin. Keshbek hamyoningizdagi mablag‘larni esa 100 dan ortiq boshqa xizmatlar uchun to‘lash yoki bank kartasiga o‘tkazish mumkin.
👍 UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator!
Website | Telegram | Facebook | Instagram
Устоз — яхшилик, тажриба, маёқ!
“Биз ҳаммамиз — шогирдмиз, ҳаммамиз — устозмиз”
“Одамни ҳаётда суянадиган зотлари бўлиши керак. Шулар — Устозлар”
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Aъзам.
Telegram | Instagram | Facebook
Айрим талаба-ўқувчилар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди:
➖ олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар;
➖ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар;
➖ профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.
Telegram | Instagram | Facebook
Нурилла Абдурахманов Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Абдурахим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у “Халқ банки”нинг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.
Telegram | Instagram | Facebook
Устоз — сабр, меҳр, қадр!
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасида Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева устозлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашган.
Telegram | Instagram | Facebook
💐 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни
Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Бу йил 5 млн аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 млн кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган. Бунинг учун давлат томонидан барча ташкилий ва молиявий имкониятлар яратилган. Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди.
Айтилишича, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашади. Арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзли ресурслар, энг аввало, аҳолини камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади. Яширин бизнес қонунийлаштирилиб, расмий иш ўрни кўпайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили этиб тайинланди.
Бунга қадар у Олий Мажлис Сенати раиси Котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар белгиланди
Жумладан, импорт ускуналар, эҳтиёт қисм ва хомашё 5 йилга божхона тўловидан озод қилинади, қўшилган қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.
Маҳаллийлаштириш лойиҳаларига олинган кредит фоизининг 10 фоиз банди қоплаб берилади, давлат мулки ва ер участкаларини хусусийлаштиришда 5 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади. Иқтисодий ва саноат зоналарида олган мажбуриятини бажарган тадбиркорлар ер ва бинони хусусийлаштириши мумкин бўлади.
Экспортчиларга бошқа вилоятдан хомашё етказиб бериш учун йўл харажатларини 50 фоизи Экспорт жамғармасидан қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Элларни, дилларни туташтирувчи меҳр-оқибат ва дўстлик кўприги
Гавҳар Ибодуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими:
«Бу нафақат Хоразм, балки Қорақалпоқ элининг ҳам асрий орзуларидан бири эди. Тарихларда, таърифларда Амударё Жайҳун дарё, асов дарё, далли дарё деб аталган. Не-не хону султонлар жиловлай олмаган ушбу азим дарё устига мана шундай муҳташам кўприк бунёд этилиши учун инсонга дарёдай қудрат, жасорат, журъат керак».