❗️Бугун қисқартирилган иш куни
Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 21 март — Наврўз байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент “Мурувват” интернат уйидаги болалар ҳолидан хабар олди.
Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент-Хива йўналишига қўйиладиган тезюрар поезд учун Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компаниясидан юқори тезликдаги электропоезд олиб келиниши мўлжалланган. 7 вагонга эга электропоезд 351 та ўриндиққа эга бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, маҳаллалардаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Президент, шунингдек, баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва ушбу соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотда экспортни анъанавий бозорлардан юқори нархда маҳсулот сотиб олувчи давлатларга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.
❗️ Президент бу фикрни қўллаб-қувватлаб, бундай бозорлар билан ишлашни кучайтириш муҳимлигини қайд этди. Жумладан, Японияда савдо уйини аккредитация қилиш ва ижара тўловининг компенсация масаласини ҳал қилиш топширилди. Германия, Венгрия, Польша, Испания, АҚШ ва Қозоғистондаги савдо уйлари ҳам тадбиркорлар бошқарувига берилади.
Бундан ташқари, экспорт учун янги истиқболли бозорлар бўлган Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерланд), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар) каби йирик порт шаҳарларда савдо уйларини очиш зарурлиги қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Об-ҳаво маълумотлари
Бугун ва эртага республиканинг кўпчилик ҳудудларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
❗️ 20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 20 мартда 15-20° илиқ бўлади, 21-22 мартда 10-15° илиққача аста-секин пасаяди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.
Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада фаолият юритиб келаётган эди.
Шаҳарнинг аввалги ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Бекзот Мавлонов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Б.Мавлонов Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
Сайхунободда тадбиркорлик ўсмаяпти, Янги Ўзбекистон нафаси сезилмаяпти — Президент
Шу боис, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ўрнига замонавий раҳбарлар қўйилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазият қандай ўзгарди?
Февраль ойида автомобиль бозорида фаолликнинг сезиларли пасайишига қарамай, янги енгил автомобиллар сегментида йил давомида сотувлар 8,4%га ошди. Электромобиллар бозори бир йилда уч баробар кўпайди.
Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазият таҳлилларига кўра, бир ой давомида сотувлар сезиларли даражада камайди ва 26 мингдан сал кўпроқ автомобилни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан енгил автомобилларнинг бирламчи автомобил бозори 8,4%га ўсди.
Шу билан бирга, ой давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 23,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 7,7%га кўпдир.
Йил давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори 15,6%га ўсди. Февраль ойи охирига келиб, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 2,7 мингтани ташкил этди.
Йил бошида бошланган электромобилларга қизиқиш бироз пасайганига қарамай, йил давомида янги электромобиллар савдоси 3 баробар ошди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
➖ икки ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида платформа орқали баҳолаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
➖ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ишларини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради, самарадорлик кўрсаткичлари натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни Президент Администрациясига киритиб боради.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Самарадорлик кўрсаткичи "қониқарсиз" бўлган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Президент фармонига кўра:
Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида:
➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади;
➖ чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно;
➖ йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz платформасига киритилади.
▪️Платформада раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳмда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилади;
➖ самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича “йўл хариталари” ҳокимлар томонидан тасдиқланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Об-ҳаво маълумоти
Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 19-24° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.
IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
Учта уюшма раислари ўзгарди
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Ф.Бобоев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди ва раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб раис ўринбосари Ф.Нурмухамедов тайинланди.
Шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси бўлиб ишлаган И.Хайдаров ҳам ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига раиснинг биринчи ўринбосари М.Султанов тайинланди.
Бундан ташқари, «Гул етиштирувчилар уюшмаси» раиси А.Мусабоев ҳам ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. Хабар берилишича, Мусабоевнинг ўрнига вақтинча раис вазифасини бажариш Ш.Нуритдинов зиммасига юклатилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, соҳадаги режалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалардан бири “Агрокўмакчи” мобил иловаси бўлиб, унда ўсимликлар ҳимояси, бу соҳадаги хизматлар, фойдали маълумотлар, экспорт бўйича маслаҳатлар билан танишиш мумкин.
Asiaexport.sе платформаси эса юртимиздаги экспортчилар билан чет элдаги харидорларни ўзаро боғлайди. Унда нафақат мева-сабзавотлар ва қуритилган мевалар, балки шарбатлар, уй-рўзғор буюмлари, қандолатчилик, тўқимачилик, чармдўзлик ва фармацевтика маҳсулотлари ҳақида маълумотлар жойлаштирилади.
Агентликнинг халқаро ePhyto solution инновацион тизими доирасидаги ҳамкорлиги ҳақида ҳам ахборот берилди. Бу тизим орқали 119 та мамлакат билан фитосанитар сертификатлар электрон шаклда алмашилмоқда.
Шу каби чора-тадбирлар натижасида бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларга етказиш мўлжалланган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Яна 3 кундан сўнг барча ходимлар 4 кун дам олишади
Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.
21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).
▪️Қўшимча дам олиш кунлари Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармони асосида белгиланган.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнларига 16 март куни соат 00:00 дан старт берилади ва мазкур жараён 4 апрель соат 23:59 га қадар давом этади – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.
▪️ 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
▪️ 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
▪️ 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
▪️ 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).
❗️Қўшимча дам олиш кунлари Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармони асосида белгиланган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сайхунободдаги 19 та маҳалладан 16 тасида юқори қўшилган қиймат яратадиган бирорта ишлаб чиқариш йўқ.
Маҳаллий саноатга масъул 13 та уюшма Сайхунободга 2023 йилда бирор марта келмаган. Бу йил учун ҳам режа қилмаган.
“Туманни энг катта захираси ҳам, имконияти ҳам – ер. Масалан, Сайхунобод – аҳоли томорқаси 20 сотихдан ортиқ бўлган 26 та тумандан бири. Лекин бунинг 10 фоизи ишлатиляпти, асосий экин – беда билан макка бўлиб қолган” — деди давлат раҳбари.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Сирдарё вилоятига поездда йўл олди
Сафар асносида давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюради.
Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисоботи Олий Мажлисда эшитилиб борилади
Президент фармони билан:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагича баҳоланади:
▪️ ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши:
➖ 70 фоиздан кам бўлганда — “қониқарсиз”;
➖ 70 дан 85 фоизгача — “қониқарли”;
➖ 85 дан 100 фоизгача — “яхши”;
➖ 100 фоиз ва ундан юқорига — “аъло” деб баҳоланади.
▪️Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Бунда, смарадорлик кўрсаткичлари Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш 16 мартдан давом эттирилади
“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.
Telegram | Instagram | Facebook