❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсири камайтирилади:
➖ 2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими жорий этилади;
➖ Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга бўлинади;
➖ Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади;
➖ Юқоридаги тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади. Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бахтиёр Маматкаримов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, Азизхўжа Қобилов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев: «Яшил макон» — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз
Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.
Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди
🟥 Рейтингда фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ташкилотлар қаторида қуйидагилар ҳам ўрин олган:
➖ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
➖ Андижон вилояти ҳокимлиги;
➖ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги;
➖ Ёшлар ишлари агентлиги;
➖ Кинематография агентлиги;
➖ Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси.
🟩 Фаолияти “яхши” деб топилган ташкилотлар қаторида қуйидагилар ўрин олган:
➖ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
➖ Марказий банк;
➖ Жиззах вилояти ҳокимлиги;
➖ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
➖ Божхона қўмитаси.
❗️Баҳолаш натижаларига кўра, ташкилотларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилди:
➖ 42 таси “яхши” (81-100 балл)
➖ 38 таси “қониқарли” (55-80 балл)
➖ 15 таси “қониқарсиз” (55 баллдан паст)
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:
2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
▫️юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
▫️юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.
Telegram | Instagram | Facebook
Наманган вилоятига ташриф: ҳар бир корхона, тадбиркор, хонадон билан яқиндан ишлаб, салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳамда жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида
Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори
Telegram | Instagram | Facebook
Ишга кириш жараёнларида кузатилаётган коррупциявий ҳолатлар
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўра:
2022-2023 йиллар давомида 876 нафар шахс давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликка тортилган.
Мазкур жиноятларни содир этганларнинг 282 нафари соғлиқни сақлаш, 72 нафари халқ таълими, 65 нафари мактабгача таълим, қолгани бошқа соҳа вакилларидир.
Ушбу ҳолатнинг юзага келишига иш қидираётган фуқароларга давлат корхона, муассаса ва ташкилотларидаги бўш иш ўринлари ҳақида шаффоф маълумотлар бериш тизими лозим даражада шаклланмаганлиги ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Қумтепа" кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 26 мартдан якунланади.
Газета.uz'нинг пойтахт ҳокимлигига таяниб ёзишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даража целсийдан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган куннинг кейинги кунидан якунланиши керак.
Telegram | Instagram | Facebook
❗Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига “Крокус Сити холл”даги теракт натижасида ҳозирча жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзиллари: uzkorus@mail.ru
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда
25 март санасидан бошлаб, 1 АҚШ долларнинг расмий курси 12 575 сўм (+13,13 сўм) этиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
“Устозга ҳурматсизлик бевосита отага, онага ҳурматсизлик бўлади”
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Aҳмаджон Мелибоев.
Telegram | Instagram | Facebook
Азим Ахмедхаджаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Агентликнинг аввалги директори Бахром Мансуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
«Автомобилсиз кун» акцияси
Президентнинг 21.02.2024 йилдаги Фармони (ПФ-37-сон) билан:
Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш таклифи қўллаб-қувватланган.
Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиши лозимлиги кўрсатилган.
Фармонда белгиланган ушбу вазифанинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков) белгиланган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Президент вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 30 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.
❗️ Жумладан, Касби, Қарши, Бахмал, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги бош директори ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси эди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.
Бу нимани англатади?
1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.
ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?
Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонликлар томорқадан янада унумли фойдаланишлари учун махсус лойиҳа
Agrobooks — Agrobank ташаббуси билан яратилган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида замонавий билимларни тадбиқ этиш мақсадида яратилган лойиҳа ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида 100 дона китоб-қўлланма, юртдошларимизга томорқадан қандай қилиб сифатли фойдаланиш мумкинлигини ўргатади. Томорқадан максимал фойдаланишни, унга даромад манбаи сифатида қарашни бошламоқчи бўлсангиз Agrobooks китоб-қўлланмалари сизга ёрдамга келади.
Давлат раҳбарига Янги Наманган қурилишининг келгуси босқичлари тақдимот қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
26 мартдан Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғирли об-ҳаво республика ҳудудларида 30 мартгача сақланиб қолади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.
Президент иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.
Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.
Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида энг бахтли давлат бўлди
БМТнинг Халқаро бахт куни муносабати билан эълон қилинган йиллик ҳисоботида Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакат сифатида эътироф этилди ва World Happiness Report рейтингида 47-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакатимиз 54-ўринда эди.
Ўтган йили ушбу минтақада етакчилик қилган Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллади (49-ўрин), ундан кейинги позицияларда Россия (72), Қирғизистон (75) ва Тожикистон (88) қайд этилган.
Финляндия, Дания ва Исландия дунёдаги энг бахтли давлатлар рўйхатида, Афғонистон эса энг бахтсиз давлат бўлиб қолмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Хидоятов Даврон Абдулпаттахович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига;
Сахапов Александр Александрович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook