Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин
Муҳокамалар порталига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, ота-оналар фарзанди билан бирга қайси хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан (ўқув йили давомида) мурожаат этади.
Мактаб директори ҳар йили 25 майга қадар ўқув йили давомида мактабни хабардор қилмасдан хорижий давлатга чиқиб кетиб камида уч ойдан ортиқ муддатда узлуксиз дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни болалар масалалари бўйича туман комиссиясига киритади.
Мазкур ўқувчилар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси розилиги билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 1 майдан аҳоли учун электр ва газ нархи оширилади.
Шунингдек, ижтимоий норма электр энергияси учун 200 кВт соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:
2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz — ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев дунёдаги нотинчлик ҳақида:
“Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди”
Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Telegram | Instagram | Facebook
🌙 Улуғ кун, мўътабар айём Яратганнинг иродаси билан кириб келди. Қалблар иймон ва умидга тўлсин, дуолар ижобат бўлсин. Юртимизда барқарорлик, хонадонларимизда осойишталик ҳамиша бардавом бўлсин.
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади
Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно — Тошкент шаҳар ИИББ
Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Telegram | Instagram | Facebook
Одил Мусанов Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб бораётганди.
Сардор Исакулов Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими лавозига тайинланди. Бунга қадар у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
10 апрель – Рамазон ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими жорий этилади — Президент фармони
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими ташкил этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.
Президент саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади. Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилишича, ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошган, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлган.
Бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминлаяпти.
Шунингдек, мутасаддиларга қуйидагилар бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди:
➖ “А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида ҚҚСни қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш;
➖ хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш;
➖ тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш;
➖ тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш ва бошқалар.
Telegram | Instagram | Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳар бир ҳудуднинг 1 тадан туманида синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эртага барча ходимлар учун иш куни
Бугун кетма-кет 3 кунлик дам олишнинг охирги куни.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳам эртага – 13 апрель (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2024 йил 13 апрель, шанба куни барча умумий ўрта таълим мактабларида режадаги дарс жадвали асосида ўқиш куни ҳисобланади.
Дам олиш кунларига тўғри келган ўқув машғулотларини ўқув йили якунига қадар мавзуларни тиғизлаштирган ҳолда ўзлаштириш тавсия этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январгача маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади — Президент қарори
Telegram | Instagram | Facebook
Biznesni rivojlantirish banki bilan bahorni his eting! 🚗
Yangi Chevrolet Onix, Captiva, Malibu, Tahoe, Traverse yoki Equinox avtomobillaridan birida hayajonli sarguzashtga tayyormisiz? 🚗
Sizni bayram shartlari kutmoqda:
🔹 Boshlang'ich to'lov 15% dan
🔹 Kredit muddati 5 yilgacha
🔹 Foiz stavkasi 19,99% dan
Ushbu bahorni noyob qiling, o'zingizga va yaqinlaringizga yangi avtomobilda ajoyib lahzalarni taqdim eting.
Batafsil maʼlumotni 1254 raqamiga qoʻngʻiroq qilib yoki HAVOLA ORQALI olishingiz mumkin.
Savollar bo'lsa @brbsupport ga yozing.
🌟🚗 #BRB #Avto
Бугун қисқартирилган иш куни
Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 10 апрель — Рамазон ҳайити байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган.
Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шароф Рашидов тумани Туёқли маҳалласидаги хонадонлардан бирида бўлди
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Фориш туманидаги Basalt Uzbekistan кластерида бўлди.
Кластерда йилига 177 минг тонна базальт тошидан махсус тола, директ ровинг, фибра, арматура, композит геосетка, қувурлар, мато ва иссиқлик-изоляция плиталари каби 42 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ўтган йили 45 минг тонна — 554 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланган. Маҳсулотнинг 80 фоизи экспорт қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади — Президент фармони
2024 йил 1 июндан қуйидагилар йўлга қўйилади:
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.
Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади — Президент фармони
Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).
Бунда:
➖ субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар неча кун дам олади?
Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.
Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook