❗️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт
Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:
1️⃣ Яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;
2️⃣ У ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;
3️⃣ Яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;
4️⃣ Бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.
▪️ Қонуннинг тўлиқ матни
Telegram | Instagram | Facebook
Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қандай маълумотлар бўлиши белгиланди
❗️ Қонунга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозими ҳамда унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими яқин қариндошларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек иш жойи ва лавозими;
▪️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёки унинг яқин қариндошлари акциядор бўлган акциядорлик жамиятининг расмий номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндоши муассис (иштирокчи), бошқарув органи аъзоси бўлган юридик шахснинг расмий номи, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.
2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.
2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:
➖ ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;
➖ қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;
➖ кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;
➖ ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;
➖ камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;
➖ банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.
Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.
Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади — Шавкат Мирзиёев
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:
➖ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.
Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади.
Юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.
Telegram | Instagram | Facebook
«Тиббиёт нега ривожланмайди, чунки тиббиётда «отдел кадр» бор» — Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида гапирди
Тошкент вилояти ҳокими тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабалари билан учрашди. Унда туманлардаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишда тегишли қонунлар ишламаётгани, “сунъий барьерлар” қўйилганини айтди.
Telegram | Instagram | Facebook
Боғчаларда болалар таъминоти учун тўловнинг янги миқдорлари белгиланди — Ҳукумат қарори
Қарор билан, 2024 йил 1 июндан (20%га) ва 2025 йил 1 январдан бошлаб (10%га) амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Тадбиркорлик субъектларига қурилиш бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга рухсат берилади — Президент қарори
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади:
2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;
2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).
Telegram | Instagram | Facebook
🏦Anorbank Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди.
Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.
Батафсил
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қуйидаги таклифлар киритилмоқда:
➖ товар ва хизматларнинг умумиий қиймати 3000 АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;
➖ барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк карталари орқали тўлаш.
Бу режалар “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида акс этган.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон – финалда!
Тарихда илк бор Ўзбекистон жамоавий спорт турида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқди.
Telegram | Instagram | Facebook
3 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.
Маълумки, ушбу кенгаш жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда, Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар беради. Бу галги мажлисда ҳам мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади
Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди.
Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади.
Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.
Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади.
▪️ Қонуннинг тўлиқ матни
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади
Зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, маҳалла даражасида ижтимоий ходим, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилиб, доимий кузатиб борилади.
Таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар стандарти ишлаб чиқилади. Бу соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожлантирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.
Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади
Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:
➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;
➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент топшириғига кўра, Тошкентда YUNESKO томонидан “Жаҳон Хотираси” рўйхатига киритилган Усмон мусъҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланганини маълум қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.
Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.
Telegram | Instagram | Facebook
Қурбон Турсунов Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Жамол Носиров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Банклар пойтахтдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади — Тимур Ишметов
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов «X» тармоғида тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлаганини, кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилишини маълум қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?
➖ Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;
➖ 6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;
➖ Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;
➖ Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;
➖ Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;
➖ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;
➖ 17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;
➖ Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошди — Статагентлик
2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини табриклади:
— Сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.
Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.
Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мутасаддиларга хорижий эксперт ва инвесторлар иштирокида камёб металлар бўйича 500 миллион долларлик истиқболли лойиҳалар дастурини шакллантириш топширилди. Бу йўналишни илм билан ривожлантириш, шу мақсадда лойиҳа офиси ташкил этиб, етакчи институт ва илмий марказларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлар захирасини кўпайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Президент комбинатда ишлаб чиқариш таннархини 10-15 фоизга пасайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.
Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook