Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
Мактубда шундай дейилади:
“Муҳтарам Президент жаноблари, азиз биродарим!
Ушбу қутлуғ кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллайман.
Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифим чоғида кўрсатган бағрикенг меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.
Ўзимнинг энг самимий саломим ва чуқур миннатдорлигим билан...”
Telegram | Instagram | Facebook
Ов қилишга бўлган тақиқ 15 августгача давом этади
Экология вазирлигининг хабар беришича, 2024 йилнинг I ва II-чоракларида ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 287 та ҳолатда 298 нафар шахсга нисбатан 957 млн сўмлик жарима белгиланган.
2023 йилдаги назорат тадбирларида эса ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 997 та ҳолат аниқланган ва 995 нафар шахсга нисбатан 1,7 млрд сўмлик чоралар кўрилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан юртимизда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ов қилиш муддати якунланган. Тақиқ 15 августгача давом этади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон бугун Парижда Испанияга қарши ўйнайди
Олимпия ўйинлари расман 26 июль - 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Терма жамоаларимиз ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрди. Ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилиниб, уларнинг саралаш мусобақаларидаги, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулотлардаги иштироки таъминланди.
Спортчиларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Telegram | Instagram | Facebook
“Кўпчиликнинг фикрини эътиборга оламиз, аммо танаффус эълон қиламиз” — Ижтимоий тармоқларда парламент қуйи палатасидаги депутатларнинг овоз бериш жараёни кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда
Telegram | Instagram | Facebook
Президентга спорт ва олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди
Шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.
Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Президент Олимпия ўйинларида спортчиларимизга муваффақият тилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Эртага барча учун иш куни
Бугун Қурбон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг охиргиси. Эртага, 19 июнь – чоршанба куни барча учун иш куни ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Мактаб директори лавозимига номзод менежерлик курсини битирган кадрлар орасидан танлаб олинади
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланган.
Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб:
➖ А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади;
➖ курсни муваффақиятли тугатганларга махсус портал орқали менежерлик сертификати электрон шаклда берилади.
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.
Мактаб директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
❗2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади:
➖ мактаб директорларига — 50 фоиз;
➖ мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.
Telegram | Instagram | Facebook
🍋🌱🍹 Har bir bankada yozning salqin harorati! 🌴
🍋😍"Ochakovo"dan haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik
🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.
😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati
‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!
“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍
Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/
Ўзбекистон ва Корея етакчиларининг мулоқоти Самарқандда давом этмоқда. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан дастлаб Регистон ансамблига ташриф буюрдилар.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.
Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат, шу жумладан:
— Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси билан ҳукуматлараро битим;
— Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битимлар;
— Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактаблар учун фан, ахборот-коммуникация технологиялари ускуналарини етказиб бериш тўғрисида битим ва бошқалар.
Telegram | Instagram | Facebook
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди.
Telegram | Instagram | Facebook
Санжар Таджиев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Иқтисодиётга турли каналлар орқали валюта оқимларининг ортиши ва унга бўлган талабнинг барқарорлашиши билан бирга май ойидаги ички инфляция ҳисобига реал алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда — Марказий банк
Telegram | Instagram | Facebook
❗️14% — ўзгаришсиз
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзгидромет жуда иссиқдан огоҳлантирмоқда
Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент совғалар қабул қилмайди
«Давлат раҳбари туғилган кунида ишламоқда, оқшомни эса оиласи даврасида камтарона ўтказади. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир қатор телефон мулоқотлари ҳам режалаштирилган», — демоқда Президент матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, Президент совғалар қабул қилмайди. Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади.
Telegram | Instagram | Facebook
MyUZTELECOM bilan KOMISSIYASIZ pul o‘tkazmalarini amalga oshiring!😎
MyUZTELECOM — bu qulay ilova, uning yordamida operator xizmatlarini osongina boshqarishingiz, pul o‘tkazmalarini amalga oshirishingiz va turli xizmatlar uchun to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin.
📌Faqat 31-iyulga qadar MyUZTELECOM ilovasi orqali kartadan kartaga pul o‘tkazish komissiyasiz amalga oshirilishi mumkin. Shuningdek, MyUZTELECOM ilovasida ro‘yxatdan o‘tganingizda siz 1️⃣0️⃣ GB mobil Internet-trafik bonusiga ega bo‘lasiz.
UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator!
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ:
Боту Бабирович Алимов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2024 йил 1 декабргача юртимиздаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.
Транспорт вазирлиги:
➖ авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилади;
➖ Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўйади;
➖ амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен вафот этди.
У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди.
Ташқи ишлар вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
“Ҳаждан борганингизда дабдаба қилиб кутиб олишмасин! Исрофгарчиликка йўл қўйманг, гуноҳ қилманг!”
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу йил 5 июнь куни Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.
Бу борада Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз “Зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва умрага бориб келган юртдошларимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак”, деб таъкидлаган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июндан:
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.
Бунда:
➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Азиз юртдошлар, барчангизни Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик ва катта муваффақиятлар тилаймиз!
Telegram | Instagram | Facebook
Дилшод Мирханов Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бунга қадар у Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
Давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасидаги муҳим битим имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама 17 та ҳужжат қабул қилинди. Шу жумладан:
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги битим имзоланди.
Унга кўра, ушбу соҳада икки мамлакат ўртасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди:
➖ Ўзбекистонда инсон ресурсларини бошқаришнинг электрон тизимини янада такомиллаштириш;
➖ Корея тажрибаси асосида давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш;
➖ давлат ва нодавлат сектори етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда семинарлар, вебинарлар ташкил қилиш;
➖ тажриба алмашиш дастури ва KOICA лойиҳалари доирасида давлат хизматчилари учун Кореяда стажировка ташкил қилиш.
Telegram | Instagram | Facebook
“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди
Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.
Бугунги сиёсий-маърифат соатида:
➖ Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
➖ “Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
➖ “Манфаатлар тўқнашуви нима?” — мутахассислар саволга жавоб беради;
➖ “Маҳалладан гапирамиз” рукнида тизимдаги энг сўнгги янгиликларидан хабардор бўласиз;
➖ “Мутолаа” рукнида давлат хизматчилари Келли Макгонигалнинг “Ирода кучи” номли китоби мутолаасига чорланади.
Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.
▪️ Тўлиқ кўриш
Telegram | Instagram | Facebook
Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади — Президент фармони
2024 йил 1 июндан қуйидагилар йўлга қўйилади:
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.
Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади — Президент фармони
Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).
Бунда:
➖ субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.
Telegram | Instagram | Facebook