Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади.
Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.
Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
➖аниқ ва табиий фанлар;
➖ахборот технологиялари;
➖сунъий интеллект;
➖иқтисодиёт;
➖бизнес ва туризм;
➖инвестицияларни бошқариш;
➖қишлоқ хўжалиги;
➖экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
➖логистика.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрь кунги қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.
Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:
➖ тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
➖ аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);
➖ бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).
Маълумот учун, охирги марта нарх 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси ҳам эълон қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви 2024 йил 31 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ноябрь ойига об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Яқин кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб, кечаси 10-12 даражагача, кундузи 23-25 даражагача кўтарилади.
4 ноябрдан шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса барча ҳудудларига таъсир этади.
5 ноябрдан 7 ноябргача республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундузи 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Кейинчалик ой давомида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 0-5 илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида 31 октябрдан 3 ноябргача ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 3 ноябрга келиб ҳарорат кечаси 9-11 даражани, кундузи 23-25 даражани ташкил этади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Штатлар ўзгаришига оид янги Фармон имзоланди
“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан:
➖ вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;
➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 560 та этиб белгиланди.
Шундан:
➖ давлат бюджети ҳисобидан — 49 105 та;
➖ бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан — 4 455 та.
Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 868 та этиб тасдиқланди. Бунда вилоятлар 3 тоифага бўлинган бўлиб (61 тадан 70 тагача штат бирлиги), Тошкент шаҳрига (105 та штат бирлиги) тоифадан ташқари қўшимча штатлар ажратилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Тайинловлар
Ходжамов Нодир Каримович — “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – лойиҳа офиси раҳбари этиб тайинланди.
Тухтаев Акобиржон Хакимович — “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Якубов Махмуджон Джамшитович — “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Контракт тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди
Қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш узайтирилди:
▪️ базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
▪️ қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
▪️ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг
сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати совуқ бўлмоқда. Ушбу даврда мамлакатнинг катта қисмида тонгда ҳарорат 0 даража ва -2 даражагача, Устюрт платоси ҳамда тоғларда -7…- 5 даражагача совуқ бўлишига олиб келиши мумкин.
Ҳафтанинг иккиничи ярмидан бошлаб, мамлакатимиз ҳудудига иссиқ-қуруқ ҳаво тўлқинлари кириб келади. Якшанба кунига бориб, кундузи Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража, жанубий вилоятларда эса +28 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — Марказий сайлов комиссияси
27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловиларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади — Президент фармони
2025 йил 1 январдан:
➖ мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
➖ республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
➖ барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;
➖ тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.
2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,151 млн сўмни ташкил қилмоқда
Жорий йилнинг тўққиз ойлик натижалари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,151 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,4%га ўсган.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ўрта ойлик иш ҳақи 14 млн 488,8 минг сўмни ташкил қилгани ҳолда, Ўзбекистондаги энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Ахборот ва алоқа соҳаси эса иккинчи ўринда бўлиб, бу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 12 млн 799,7 минг сўм бўлган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳамда таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,3 – 3,48 млн сўм).
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8 млн 683,6 минг сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,62 – 3,67 млн сўм) қайд этилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратди.
18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.
Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»
Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.
❗️Иситиш мавсуми — ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойлари
Telegram | Instagram | Facebook
#ДИҚҚАТ #ДОЛЗАРБ
😱 Атиги уйингизда бор 1 дона маҳсулотдан бўлган ичимлик билан, сиз миома, киста бачадон яллиғланиш барчасига даво топасиз
‼️Докторларни биздан бу сирли рецептни халигача яшириб келишмокда
☝️Бу рецептни ҳар бир аёл қиз, айниқса ҳомиладорлик режа қилаётган аёллар билишлари шарт! Бу махсулот....БАТАФСИЛ
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.
Читать полностью…31 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради.
Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
*ўтган йилги харажатлар
Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди ва депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди
29 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов коммисиясининг мажлисида ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:
➖ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси — 26 та депутатлик ўрни;
➖ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси — 14 та депутатлик ўрни;
➖ Ўзбекистон Халқ демократик партияси — 13 та депутатлик ўрни;
➖ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси — 12 та депутатлик ўрни;
➖ Ўзбекистон Экологик партияси — 10 та депутатлик ўрни.
Бундан ташқари, депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди. Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси уларни Қонунчилик палатаси депутати этиб рўйхатга олади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади — Президент томонидан Қонун имзоланди
Киритилган ўзгартиришларга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан:
2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
❗️Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.
Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари.
Telegram | Instagram | Facebook
Бош прокуратура ОАВ вакиллари ва турли каналлар админларини тасдиқланмаган ахборот тарқатиш оқибатларидан огоҳлантирди
Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.
Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.
“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди
Унга кўра,
Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Telegram | Instagram | Facebook
Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!
🔹 Нафақа ва моддий ёрдам ажратиш;
🔹 100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
🔹 33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
🔹 Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
🔹 Жамғармалар рўйхати;
🔹 Хориждаги иш ўринлари;
🔹 Аҳолига ер майдонлари ажратиш;
🔹 Коммунал тўловларда имтиёзлар;
🔹 Имтиёзи (120,0 млн сўм) )ипотека кредитлари;
🔹 Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг уй-жойини таъмирлаш
Янги имтиёз ва икониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.
Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!
КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
/channel/hokim_yordamchilar
❗️Бош прокуратура:
26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.
Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook