Шербек билан У курсимиздаги Фарида исмли қизни севиб қолган эди. Икки ошиқ бир даврада учраб қолса, курсдошлар Мажнун ҳолидан гап очишар ва гапни секин Фарида томон буришарди. Яна кимдир гапига “Чолиқуши”ни илдириб қўярди. Бундай маҳали У билан Шербек бир оз типирчилар, ҳаяжонланар, орзуланар, ҳар иккови кўзларини икки ёнга олиб қочар ва сўз ўзанини бошқа ёққа буришга ҳаракат қилишар эди.
Ким билан саломлашса, бир пас қўлини маҳкам сиқар ва шунда Унинг меҳнатдан пишиб кетган, қаварган қўл панжасини қалам-дафтар қўлтиқлаб юрган йигитларнинг нисбатан майин нозаниннусха қўллардан куч-қуввати билан яққол ажралиб турарди.Назаримда, Уҳар шанба-якшанбада мардикор бозорига чиқар ва сувоқ ишими, ғишт теришми, ер ковлашми – фарқи йўқ – ишқилиб, истаган бир мардикор ишини бажарар ва бир-икки сўм пул ишлаб кам-кўстини тўлдириб юрарди. Мен эса таътилга борганимда уч литрлик банкада онам раҳматлик бериб юборган асал аралаш сариёғни жўрамлар билан еб битирар ва ўзимнинг текинтамоқлигимдан қимтинар ҳам эдим. Асал аралаш сарёғни еб битиргач, обжўшгасуви қочган нонни ботириб ивитиб шимиб орзуларга берилиб китоб ўқирдик. Гўштли, ёғли ошлар мия пучмоқларидаги ҳужайраларини қоплаб олса, бош ишламай қолишидан фалсафа ҳам сўқар ва агар бирор егулик топилса, фалсафани бир ёнга сурганича поққос туширардик.
Исм эсга келмай қолиш, эҳтимол, сизда ҳам шундай ҳолатлар бўлса керак. Одамнинг тили учида туради ва аммо ўша исм ҳеч айтилмайди-да. Унинг бутун қиёфаси кўз олимда турибди. Бу қиёфа ва кўриниш, жисм ва жасад учун бошқа бирор исм асло ёпишмайди. Ҳа, Содиқ билан У бир хонада яшарди. Аниқ эсимда. Содиқ билан университетга ҳам бирга ёнма-ён бориб келарди. Университентнинг сердарахт сўлим йўлагида Содиққа ўхшаб, мушакларини намойиши учун қўл бармоқлариниярим мушт қилганича бир оз керилиб юрарди. Юришлари кўз олдимда, аммо исми жумбоқ. Яна бир фазилати шу эдики, уйига, кекса ота-онасига пул ҳам жўнатарди. Бу жиҳати билан У барчага ибрат эди.
Ўйланавериб қийналиб кетдим.
Хаёл тизгинини қизим тўзғитди:“Ада, бирга ўқиган курсдошларда винетка деган бўлади-ку”. “Ҳа, ҳа... Винеткага ҳам У тушмаган экан-да. Қўли калталик қилгандир балки. Камбағал бўлса керак. Яна билмадим”. Хуллас, исм дардида ёмон ўртандим. Ўзимни анқов, хаёлпаришон ва эсипастликда айблаб ўтирган маҳали факультетда китоб ўқишдан бошқа ҳар қандай иш билан шуғулланиб юрадиган Меҳмонали ёдимга келиб қолди. Орадан ўттиз беш йил ўтган. Меҳмонали шаҳарда. Ора-тура ошдами ё хайр-эҳсон маракаларида учраб қолади. Мана телефон рақами, қўнғироқ қилдим. “Ҳа, Уми? Унинг уйига борганмиз. Камбағал, дейсизми? Қаттан камбағал? Ўша пайтларда битта яп-янги 24 устига пашшахона ёпиб қўйишган экан тепага кўтариб. Ота-онасими, ҳа кекса, лекин уларнинг шахсий бизнеслари бор эди. Нима? Уми, У просто қурумсоқ, зиқна эди-ку. Ўзини роса бечора қиёфага солиб юрарди. Курсидан қолиб биз билан ўқиганими? Ҳа, У анақа бир курсдошимизни яхши кўриб қолган эди...”.Исми эсимга келмаётган Унга мустаҳкамлаб ўқиш учун ўз ихтиёри билан ариза ёзиб курсдан курсга қолган эди, деган мақтов ёрлиғини ёпиштирганим учун ўз-ўзимдан хижолат тортдим. Нима дейишга ҳайрон қолдим? “Муҳаббат осмони кенг экан, аё дўстлар” деган қўшиқни хиргойи қилиш бежиз эмас экан. Аммо Меҳмоналининг ҳамма гапига қўшилмадим. Унинг ҳам ичи кирроқми-ей. Ё менга шундай туюлдими? Ҳартугул Унинг қалби, юраги бор экан-ку. Шу муҳаббат деган ноёб туйғу учун, аудиторияда Фаридани ҳар куни кўриб юрайин, деб тепадан бир поғона атай пастга тушибди-ку. Қизнинг тўйи бўлганида Шербек ҳам, У ҳам дарсга келмади. Келганида ҳам бутун курс уларга зимдан ачиниб қарар эди гўё. Ё ўзларига шундай туюлган чамаси, ҳар иккови аудиториянинг икки бурчагига – охирги ўриндиқларга бориб ўтириб олишарди. Шербек ёнига энг яқин дарддоши курсимиз шоири Собир Камтарни чақирарди. У эса, ёлғиз хаёлланиб ўтирарди. Муаллимларнинг маърузаларин эшитмасди ҳам. Курсимиз жавобсиз муҳаббатга мубтало бўлган икки курсдошга ортиқча ҳазиллашмай қўйишди. Раҳми келди шекилли.Собир Камтар уларга бағишлаб шеър тўқиган эди:
“Йиғлай десанг кўзингда ёш йўқ,
Отай десанг қўлингда тош йўқ,
Севибсану севилолмабсан,
Баҳодир НУРМУҲАММАД
ИСМ
(ҳикоя)
У бизга курсдош бўлди. Аввалги курсидан қолиб биз билан бирга ўқиди. Қариндоши факультетда ишлар эди. “Тоғаси шу ерда бўла туриб, жияни курсдан қолган”, деган маънода У тўғрисида қачондир қизимга гапириб берган эканман. Бугун эрталаб чой ичиб ўтирсак, нима сабабдан, билмадим, ўша воқеани эслаб, Унинг исмини сўраб қолди. Исми ҳеч тилимга келмайди-да. Хаёлимнинг бир бурчида беркиниб турибди.Ўйимда турли исмлар айланади. Лекин тасаввурдаги ҳалиги қиёфа хаёлга келаётган бирор исм қолипига ҳеч тушмайди. Бундай вазиятларда одам қийналиб кетади. Турли сўқмоқларга бош уриб, қуруқ қайтдим; натижа бўлмади.Хотирамдан ўзимга шикоят қилдим.
У ўз ихтиёри билан учинчи курсни биз билан қайта ўқиди. Деканатга ариза ёзди. “Йўқ, менинг билимим етарли эмас экан, шу фалон-фалон фанларни мустаҳкамлаб қайта ўқишим шарт...” Оёқ тираб, сўзида туриб олди.Тоғаси авради, насиҳат қилган бўлди. Бефойда. У ўжар эди. Охири ҳаммага меҳрибонлик қилиб юрадиган факультет декани Ҳакимбой Ҳалимбоев ноилож имзо қўйди ўжарнинг аризасига....
Ётоқхона кутубхонасида хонасидан қўлтиқлаб тушган бир даста китобларини стол бурчагига тахлаб, қўллари устига бошини қўйганича ухлаб қолар эди У. Кўз олдимда турибди. Уйғониб қолса, “Диамат”дан ўқиётган мавзуси бошига кирмаётганидан уйқули кўзларини уқалаб нолирди. Овози ҳам қулоғимга эшитилиб турибди. Бироқ исми эсга келаётганича йўқ-да.
Унинг сочлари қаттиқ, кирпининг нишларидек тик. Мабодо бошини ювадиган бўлса, тикрайган сочини ётқизиш учун бошига катта сочиқни салла қилиб ўраб олар эди. Кўриниши жиддий, гоҳида ўйчан. Бировга заррача озори йўқ. Даврага от солиб, кўксига муштлаб манмансираш нима эканини билмайди. Бутун дунёга қўл силтагандек мийиғида беозоргина кулиб қўярди. Хонаси деворида қашқар рубоби осиғлик турарди. Куйлашга тортинар, санъатини кўз-кўз этиш одати йўқ. Аммо эшиги олдидан ўтиб қолган кимса, ўша маҳалларда энди матбуотда қайта босилган Чўлпоннинг “Муҳаббат осмони кенг экан, аё дўстлар” шеърини ўзича шикаста бир оҳангда дардли нолиш билан ора-тура куйлаётганини эшитар эди. Эшик тақилласа, шартта куй ҳам, қўшиқ ҳам тўхтар ва қашқар рубоби деворга осиларди. Гўё ҳеч гап содир бўлмагандек.Унинг исми... Исми тилим учида турибди. Эслолмай қийналиб кетдим. Абрормиди ё? Йўқ, шунга ўхшаброқ кетадиган исм. Лекин Аброр эмас, аниқ. Чунки Аброр деган курсдошимнинг фамилияси ҳам эсимда:Шакарбоев. Чирчиқ яқинидаги бир қишлоқдан.
https://drive.google.com/file/d/1uIUnyjzmJfMS9ayD6Hc8uRDH2HWW1DVU/view?usp=sharing
Читать полностью…“Maqar” - yangi asar taqdimoti
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasida yozuvchi Shuhrat Matkarimning “Maqar” nomli kitobi taqdimoti bo‘lib o‘tdi.
Tadbirni yushma raisi o‘rinbosari G‘ayrat Majid olib bordi. Unda O‘zbekiston qahramoni Ibrohim G‘afurov, “Jahon adabiyoti” jurnali bosh muharriri Ahmadjon Meliboyev, filologiya fanlari doktori, professorlar - Bahodir Karim, Marhabo Qo‘chqarova, “Yoshlik” jurnali bosh muharriri Nurilla Choriyev so‘zga chiqdi.
Adib “Kun shunday boshlanadi”, “Yilon”, “Salav”, “Qum etagida Oq uy” kabi ajoyib qissalar yaratgan. “Maqar" uning galdagi tuhfasidir.
- Muallif asar g‘oyasini ochib berishda retro voqealardan foydalangan, - dedi Bahodir Karim. - Bunda yozuvchi bolalik xotiralarini eslaydi. Bir so‘z bilan bu qissani beg‘uborlik qissasi, deyish mumkin. Eng ahamiyatlisi asarda kitob mutolaasi yuqori cho‘qqida tasvirlanadi.
Asar bir qariyaing iztiroblaridangina tashkil topmagan. Aksincha, Xorazmning ekologik va maʼnaviy-axloqiy muammolarini ham ochib bergan go‘zal qissadir. Mazkur qissa “Yoshlik” jurnalining 2023-yil sonlarida chop etilgan.
- Shuhrat Matkarimning o‘ziga xos ijod uslubi bor, - dedi Marhabo Qo‘chqorova. - Asarning syujet qurilmasi va unda mehr-oqibat mavzusini ko‘tarilishi meni alohida eʼtiborimni tortdi.
Tadbirda kitobning mazmun-mohiyati va yozuvchining ijodiy mahorati xususida so‘z bordi. Muallif yig‘ilganlarga yangi asarini ulashdi.
Zulayho Ahmadjonova
Шоир Даврон Ражаб билан Ўзбекистон Қахрамони, академик Иброҳим Ғофуровни зиёрат қилдик.
Читать полностью…Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни "Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб бир-бирларига айтишар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Мана орадан қанча вақт ўтиб Ота билан Ўғил яна қишлоққа қараб келаётган эди. Отанинг нияти неча марта такрорланган ваъдаси – овулдан ё бир иморат олади ё шу ердан бир участка олиб жой солади.
Қишлоққа кираётганларида бу фикрини ўғлига айтди. Ўғилнинг калласи ҳамон ёшуллисининг топшириғида бўлгани учун аввалига отаси қандайдир йўнакай гапни айтаётибди, деб унча эътибор бермади, “Ҳовво, ҳовво, яхши”, деб ғўлдираниб қўйди холос. Кейин гапнинг мазмуни етиб бордими, илкис бошини кўтарди.
– Ким яшийди бу ерда? – деди кўзларини катта-катта очиб.
– Ўзим, опанг билан, – деди ота астагина.
– Қийналиб қоларсизлар-ов бу ерда икки қарри.
Энди ота ўғлига ҳайрон тикилди.
– Навчун икки қарри? Улли боланг, Раҳмонни олиб келамиз уйлантириб.
Раҳмоннинг отини эшитганидан сўнг ўғилнинг хаёли бутунлай ўзига келди. Кейин яна “ғувв” этиб ўйлари чувалашиб кетди: бобо, туш, қишлоқ, ватан тутмоқ, уй, участка... Анчагача не деярини билмади. Отага нима дейиш мумкин? “Отали ўғил, хўжали қул”. Бу лекин... Ниҳоят тилга кирди.
– Раҳмон... келармикан?
– Невчун келмийди? Бугун қишлоқ қайси шаҳардан кам? Қара йўллари ничик, уйларини қара, газ, свет бўлса. Новви етмийди? – “Ўғлинг келмаса ўзинг келасан”, демоқчи эди-ю, ўзининг ҳам, ўғлининг ҳам асабини аяди.
Ўғил ҳам, қишлоқ барибир қишлоқ, деяжак бўлди, лекин ботинмади. Бироқ ўғли Раҳмонниинг қишлоққа келмаслигини билар эди.
– Оқтиқингиз дим чантайган . Кейин жой солмоққа пулни не ердан оламиз?
– Банкдаги ҳамма пулни олдим, – деди ота. – У томонидан ғам ема. Пул етарли.
Энди бу ҳаммасидан ошиб тушган эди. “Бу ёғи ничик бўлади?!” Ўйлади ўғил. У бу пулларни Ёшуллиси бошлаган бир лойиҳасига тикмоқчи, шу орқали хўжайини билан ака-уками, дўст-қадрдонми, ишқилиб, бугунгидан ҳам яқинроқ бўлиб олмоқчи эди. Лекин бу режасини ҳали отасига айтиб улгурмаган эди. Энди эса...
Уларга сотиладиган уйларнинг бир нечасини кўрсатдилар. Ҳар уйни кўрганда Ўғил, “Маъқул, шу мана шуниси маъқул”, дерди шоша-пиша. У ҳали ҳам шаҳарга қайтиб, ёшуллисининг топшириғини бажаришга улгуришни ўйлар эди.
Ниҳоят уларда хуторда қолиб кетган, солинганига икки асрга яқинлашган кунгурали уйнинг эгаси ҳовлисининг ярмини сотмоқчи эканлигини айтдилар.
– Ҳайда, – деди Ота. – Кўрамиз, ничик уй экан.
– Уйни эмас, боғининг бир томонини сотамиз, дебди. Бўш ерни.
Кунгурали уй дейилиши билан отанинг кўз олдига болалиги, ҳар ер, ҳар ерда солинган юз, икки юз йиллик гужумлар соя бериб турган ҳовузли ҳовли, баланд ва мустаҳкам дарвозали кунгурали уйлар кўз олдига келган эди.
– Ҳайда, – деди ота қатъий. – Кўрамиз.
Ҳақиқатан ҳам айтилган бу уй қишлоқдан анча четда экан. Учи-қири йўқ кўпгектарли пахта даласининг ўртасида бу уй ва асрлик гужумлар сақланиб қолгани ажабланарли эди. Торгина йўлдан бориб кенг ҳовлида тўхташди. Биринчи бўлиб кунгурали уйнинг ёнида европача усулда тикланган уч қаватли уй кўзга ташланди. Эски уй анча нарида, ҳовуз бўйида эди. Ҳовузда сув йўқ, ўлтонида сарғайган гужум япроқлари тўшалиб ётарди.
Машина келиб тўхтаганини кўрган ўттиз беш, қирқ ёшларидаги киши, шу ерда уюлиб ётган темир-тирсаклар қошидан қўлини латтага атра-арта уларга пешвоз юрди.
– Келинглар, ассалому алайкум!
Кўришдилар. Мақсадни айтишди.
– Ҳовво, – деди йигит кунгурали жой томон кўрсатиб. – Дим кенг қолғон бу ер. Шунинг ярмисини сотажакман.
– Уйни ҳам қўшиб сотасизми? – сўради ота.
– Йўқ. Шу уйдан ори ёғи.
– Уйни кўрсак бўладими? – сўради Ота.
– Бемалол, – деди уй эгаси.
Ота кунгурали уй томон юрди. Ўғил ҳам иложсиз эргашди. Эски уйга кўпдан одам кирмаган, атрофи пўлсиллаб шўр очиб, қамиш, ёнтоқ босиб ётарди. Томи очилиб оғочлари олинган, лекин мустаҳкам нақшиндор давбозаси сақланиб қолган эди. Ота тўзғиб ётган шўра, қовшираган ажриқни босиб дарбозага қараб юрди.
– Ота, устингиз вайрон бўлди, – деди ўғил отасининг оқ тўзғоқ ва шўрҳоқ тупроқ ёпишган уст-бошига қараб.
Ота индамади.
Уй эгаси билан ўғил ота қайтиб келгунча кутиб туришди.
– Не сўрийсиз шу ерга? – сўради ота. – Тўғри келса оламиз, қўнгши бўламиз.
Уй эгаси чайналди.
Отаси Зиёд буванинг қошида камида бир соат, баъзан ундан ҳам кўпроқ ўтирарди. Суҳбатлардан хотирасида сақланиб қолган узуқ-юлуқ гапларни бир-бирига улаб, энди ўйлаб қараса Зиёд бува урушдан қайтгач ҳозир ўтирган уйини уларнинг ота ватанига солиб олган экан. “Не иш этасан инди”, дерди гуноҳкорона оҳангда Зиёд бува чўлтоқ оёғини босиб-босиб сийпалаб. “Бийвужон бошлиқ шу ерни кўрсатди. Осмонда худо, ерда раис, деган замон эди у вақтлар. Лекин ўзим ҳам бир оғиз, “Бошлиқ, бу ерлар Маткарим махсумники, деб билмадим”, дерди ҳар сафар. Ҳар сафар гурунг шу гапдан бошланарди. Ҳар сафар отаси Зиёд бувани овутар эди. “Зиёни йўқ, Зиёд бува. Асли насиба. Сизам бизларга ёт эмас, бир томир қориндошсиз. Агар бошқа биров олганида не бўлар эди? Кириб ҳам билмас эдик бу уйга. Ина, сиз бўлганингиз учун орқайин шу ерга кириб келаверамиз”. Суҳбат қанча чўзилмасин, гап яна буларнинг шу ерда бир ватан тутишлари лозимлигига келиб тақалар эди. “Ана, боғнинг кетинда ташлатган тошинг ҳали ҳам ётибди. Ҳеч бўлмаса шу ерга жой сол. Менам орқайин бўлар эдим”, дерди зорланиб Зиёд бува. “Ай, худо холаса, Зиёд бува, худо холаса”, ёқа тутирмасди отаси ҳар сафар. Зиёд бува Отанинг бу гапи ваъдами ёки ишдан қочишми, эканлигини билмай, дув-дола бўлиб қолаверар эди.
Анча узрҳохликлардан сўнг отаси ўрнидан қўзғалар ва ўтганларни зиёрат қилиш учун авлиёбувага йўлланар эди. Гарчи отаси унча катта бўлмаган қабристонни, борадиган йўл ва ўзларининг қавми ётан ерни яхши билса ҳам, ҳар сафар уларга Тўти кампир ҳамроҳ бўлар эди.
– Асли хотин одамнинг авлиёбувани босқилайвергани яхши эмас, лекин мени ўтиришим мана, – дерди ҳар сафар Зиёд бува чўлтоқ оёғига ишора этиб. – Шунинг учун кампир олиб боради сизларни авлиёбувага.
– Керак эмас, ўзларимиз борамиз, Тўхтажон опам овора бўлмасин.
– Айй, бораверсин, яхши бўлади, – дерди Зиёд бува.
Кампир ортиқча гап-сўзсиз буларнинг олдига пилдирабгина тушиб кетаверарди. Ҳар сафар гапни ҳовлидаги доимо артиб, ялтиллатиб қўйиладиган кип-кизил “Запорожец”дан бошларди.
– Зиёд бувангиз урушга борғон. Сизларнинг буваларингиз Матқурбон ака билан кетган. Матқурбон акангиз дим полвон одам бўлган акан. Ҳар эйнинда бир дев ўтирадиган. Урушда қолиб кетди. Зиёд бувангиз қайтиб келди. Лекин бир оёқини ташлаб келди. Шунга ҳам худога минг шукур. Мана бола-чақали бўлдик. Бу мошинни хукумат берган. Оёғи йўқ, ина оёқ, деб. Инди оёқлилар боролмаган ерларга Зиёд бувангиз боради. Ана насиба.
– Буванг тушимга кириб юрибди кўпдан бери. Шу “Қорақопу” бувани айланаверади. Кейин авлиёбуванинг энг баланд ерига, ҳозир ўзи ётган ерига чиқади-да, бизларнинг ота ватанга қараб тураверади. Мен ҳам қарасам бизларнинг жой ўринни йилғин, оқбош, қамиш ва бошқа чўп-чор босиб ётган эмиш. Бўлмаса у ерлар посёлка бўлиб, жойлар солиниб кетгани қач-чо-оон эди. Шу мен тўктирган икки мошин тош ҳам ётибмиш ораларидан қамиш кўкариб. “Ҳа-аа”, дейман эмиш. “Ҳали ҳам турган экан-да жой ўрнимиз”. Шу бир марта эмас, икки марта эмас, айй, бир беш-олти марта кирди тушимга буванг. Шу келинглар қишлоққа, деб турибда-да. Дим чақириб турибди. Аввал биринчи марта тушимга кирганда, ай, тушда, бир нарсадан безовта бўлиб юргандир, деб ўйлаган эдим. Ёдингда бор, бир бўрсоқ пиширтириб юбордим. Кейин... кирмай юрди бироз вақтгача. Ҳа, энди орқайин бўлди отам, десам. Яқиндан бери яна тушимга кириб бошлади. Яна шу аҳвол, шу туриш. Айлиёбобонинг энг баланд ерига чиқади-да, ота ватанга қараб тураверади. Шунга... қишлоқдан бир жой олсоқми ё шу ёқда бир жой солсоқми? Кейин авлиёбувадан бир ўрин ҳам белгилаб қўямиз бувангнинг ёнидан. Шу... кейин қисиниб юрмийсизлар. Солиб ҳам қўйсак жойимизни.
Ўғилнинг хаёли ҳамон ёшуллининг топшириғида эди. Агар бир соатга, йўлнинг расволигини ҳисобга олса, бир ярим соатга борса, бир соатча юриб отаси режалаштирган ишларни бажарса, яна бир, бир ярим соат юриб орқага қайтса, ҳали ҳам улгурса бўлади топшириқни бажариб. Яна кўз олдига ёшуллининг “Э, қойил! Отангизга раҳмат!” деб тургани кўринди. Газга минди. Моторнинг гувраниши кабинагача сезилди.
– Ё бир ишинг борми эди болам? Қистаниб турибсан?
– Ййўққ, – Ўғил ўзини ноқулай сезди. – Просто тезроқ борсак, деган эдим.
– Қистанмин ҳайдийвар. Ҳаммасини планлаштириб қўйибман. Икки соатларга борсак кун чиқиб одамлар ўйғонади. Кейин орқайин айланаверамиз. Ўзингнинг ҳам қишлоққа бормаганингга бир ўн йиллар бўлгандир. Мен-ғў ўтган йил борган эдим.
Чол қишлоққа охирги марта борганини эслади. Синглиси, жиянлари, узоқ-яқин қориндошлари, уларнинг болалари, кўнгши-ўбадагилар чапа-чарс бўлган эдилар уни кутиб. Ойда-йилда бир боради-да ўзи ҳам. Бу бўлса ётиб ҳам қолмади. Йўқ ердан баҳона топиб, йўл узоқ бўлса ҳам қайтиб кетди. Меҳмон кутганларнинг ҳаммасининг мазаси қочди. Синглиси кулиб узатаётибди-ю, кўзларида “милт-милт” ёш. Катта-катта томчилар ёноғига тинмай оқади. “Эндиги сафар ётоллий келинг Шўртака, ётоллий. Назокат гаплашиб ўтирамиз, деган эди”, дея пичирлайди. Қонсиз лаблари янада қонсизроқдай кўринади. “Не ерга қистандим-а, не ерга?” Ана энди Назокат синглиси йўқ. Ўн кун ётсанг ҳам йўқ, юз кун ётсанг ҳам йўқ. Кўнгли сезгандай, “Ойопа, Шўртакам қолса гаплашиб ўтирамиз, ухламиймиз”, деган экан. Шу куни ётиб қолганда не бўлар эди? Осмон узилиб ерга тушарми эди?
Машина “гурс” этиб чуқалоққа ташлади. Қишлоқ йўлига тушиб олишган эди.
– Иййй, – деди ўғил ноқулай қолиб. – Кўрмай қолибман.
Ота ўғилнинг асабийлашаётганини энди аниқ-тиниқ сезди. Эрталабдан унинг билинар-билинмас норозилигини уйқудан қолганга йўйиб келаётган эди.
– Сенинг бугун бир ишинг борми эди? Бўлса айт, ҳозирам қайтаверамиз.
– Йўқ, ака, йўқ. Просто кўрмай қолдим чуқалоқни. Ина бу қуёш ҳам кўзга уриб турибди.
Ҳозир тонг отаётир. Синглисиникида тунаб қолмай уйга қайтганида кун ботаётган эди. Йўллар ҳозиргидан ҳам расво эди. Ҳозир бир ярим, икки соатда борса бўлади қишлоққа. У вақтда камида тўрт, бўлмаса беш соат кетарди йўлга. Кейинги вақтда йўлнинг ўртасидан узиб-узиб бўлса-да “ямочний ремонт” этганлар. Ота шунга ҳам тушинмайди. “Навчун бир четдан, тартиб билан ремонтламайди булар йўлни? Чўракни ўртасидан тишлагандай у ер-бу ерини ямайди булар?” Бироқ барибир йўл тезлашган.
Бечора синглиси ўшанда акаси тунаб қолсин, деб, охирги чорани ҳам қўллаган: “Ака, ботарға қараб юрманг ”.
"Ўзбекистон" радиоканалига, муҳаррир Роҳила Юсуповага,филология фанлари доктори Марҳабо Қўчқороваларга ташаккурларимиз.
Читать полностью…Бир тутамгина бўлиб қолган Мақарни кенг ҳовлининг торгина хонасидан сўнгги манзилга кузатдилар.
Кеч куз бўлишига қарамай ҳаво бирдан илиди.
Мақар бир қишлоқдан бошқа бир қишлоққа, ўзининг қавми ёнига кўчди.
Тобут лоппиллаб, қўлма қўл, елкама- елка жимгина кетиб борарди.
Зуҳра эшик олдига жам бўлиб тиқилиб турган хотинларни ёриб кўчага чиқди. Кимдир уни ушлаб қолмоқчи эди қўлини асабий силтаб олди.
Билишди-ки, ҳозир унга тегмаган маъқул. Ялангқат куйлакда, ялангоёқ эди. Совуқ ўтмади. Зуҳра тобутнинг изидан термулди.
– Долонингда дол бедовинг бўш қолдиии,
Тилаб олғон қўзиларинг ёш қолди... – Зуҳранинг айтимчилиги йиғлаганни ҳам йиғлатди, йиғламаганни ҳам.
Мана Мақар одатича шошмай, орқасига қарамай кетиб бормоқда эди.
Яхши-ёмон ҳаммани, кампирини, бир яхши кўриб, бир қисинган болаларини, жондай азиз қизларини, энг яхши кўргани Зуҳрани ҳам мангуга ташлаб кетаётган эди....
Келмаслар юртига кетаётган эди. Армонли, шафқатсиз дунёни аламларда қолдириб кетаётган эди.
– Мени ҳам олиб кетииинг! Мен сизни яхши кўраман, акааа, – шивирлади Зуҳранинг оқариб, “тарс-тарс” ёрилиб кетган лаблари.
Мақарнинг сўнги манзили ҳам уйига яқин эди.
Ана, шу жойда гужумлар шовуллайди, тераклар силкинади, қамишлар ғиширлайди.
Кенг пахта майдони бор эди Мақарнинг борар ери билан уйи орасида. Ана, ҳосили йиғилиб чаноқлари бўш қолган ғўзапоя япроқлари шамолда чапак чалиб қон йиғламоқда. Қарсакларнинг товуши сариқ, йиғилари оқ-оппоқ эди...
Отизларидаги шолипоялар сўлқим - сўлқим бошларини ерга эгганча, айтим айтиб йиғлаяпти.
– Акаааа! Тупроқ йўллар тизза бўйи тупроқ. Изингиз қолган тупроққа бошимни қўйиб, тўйиб-тўйиб ўпаман, акааааа... Сиз босган излар тупроқда қолдиии. Сиз яхши кўрган тупроқ сизни бағрида олиб ётади. Тупроқ ҳам сизни яхши кўради, акааа...
Зуҳра узоқ йиғлади..
Мақар энди йўқ.
У энди кўлга бормайди, кўлдан ҳам қайтмайди...
Болалар ҳам Мақарни энди кўрмайди.
Йўлбарс ҳам, Бўрибосар ҳам, Мош ҳам етим қолди.
– Бу ғурбат даштидан нечук ўтдим мен,
Кимларга ишониб жадал этдим мен?!
Изимга қарасам жилмайиб турган
Ишқ билан Иймонни идрок этдим мен .
Эҳтимол, охирги дамларида Мақарнинг қуруқшоқ, оппоқ ва тарс ёрилиб кетган лаблари ушбу сатрларни шивирлаган бўлса ажаб эмас.
Эҳтимолга жуда яқин эди бу...
Тамом.
Зуҳранинг қисинадиган ери оғаларининг биронтаси ҳам унга ҳолинг не, дейишга ярамаган. Шунинг учун у ҳамиша, мени ўтдан отдингизлар деб, ҳаммадан норози эди. Отасининг кўлдан келиб йиқилганини эшитгандан кейин ҳам мана, бир ҳафтадан сўнггина бўсаға отлаб кирган эди.
Зуҳри кўрпа билан тенг бўлиб ётган отасини кўрди-ю бу кунлар хайрлашув дамлари эканлигини англади.
Кампир ҳам чоли оғриб келганидан бери айвонга деярлик чиқмасди. Чол емас, ичмас, патикдаги бир нуқтага тикилганича миқ этмай ётаверарди. На оғриқдан шикоят қилар, на бировдан имдод кутарди. Кампир чолининг қанчалик азоб чекаётганини ҳис қиларди. Ахир шунча йил бекорга бирга яшаганмилар? Ҳамма узоқ вақт бирга яшаган кишилар каби улар бир жону бир тан эдилар энди.
Ҳар сафар дард тутганида Мақар икки тиззасини қучоқлар, чангак бўлиб оларди. Унинг озиб-тўзиб кетган бадани қайишга ўхшаб осонгина қайрилар, тиззалари иягига тегиб, қалт-қалт титрар, шунда кампир ўзини қўярга жой топмай қоларди. У қалтираган қўллари билан чолининг юзларини, бошларини, бутун баданини силар, воҳ жонингиздан-ай, воҳ жонингиздан-ай, дея пичирлар, икки кўзидан Мақарнинг қувраб қолган юзига тинмай ёш қуйиларди. Дард ёздирганидан кейин эса бемор яна аста оёқларини узатар, кампирнинг ҳам руҳи-равони ҳаловат топгандай бўларди. Бироқ тош теккан жой узоқ вақт оғриб турганидай, кампирнинг юраги боягина қандай ғижимланганини эсдан чиқармасди. Анча вақтгача силқиб оғриб турарди. Мақар эса яна шипга тикилганича ётаверарди. Жимлик. Ҳеч бўлмаса чолим иҳраса яхшимиди, ўйларди кампир. Чунки сукунат кампирни ҳаммадан кўп эзарди. Агар чоли оғриқданми, ҳолиданми шикоят қилса у овутарди, бирор нарса сўраса оғзига тутарди. Шу билан чолининг дардига шерик бўлаётганини ҳис қиларди. Лекин умрида оғзидан шикоят сўзи чиқмаган Мақар охирги дамларда ҳам ўзига содиқ эди. Не дард бўлса ўзи тортиб ётарди. Шу одамни, дард билан олишиб ётган одамни ташлаб эшик ҳатлаб айвонга қандай чиқсин?
– Оғам палов уриб ўтирибди, – ижирғанди Зуҳра. – Акамнинг бодиёсига овқат солдирибди.
– Аканг бугун бироз яхши, – деди кампир. – Ярим коса шўрва ичди.
– Акажонимдан айланин, – Зуҳра Мақарнинг юзига юзини босди. Тани ҳам исигандай эди беморнинг. Зуҳра опасига ўгирилди.
– Шомурод хивали келди. Аканг ҳам жонланди кейин жўрасини кўриб. Шўрва ичдилар бирга. “Беш ғрам оламизми ё Мишака”, деб ўжашди хивали, – кампир муштига “пиқ” этиб кулди. – Аканг ҳам ичди...
– Ҳов?! Мен одеколоннинг иси десам...
Мақар қизининг қўлини ҳолсизгина қисиб қўйди. Гўё узр сўради.
– Мен сени ўтга ташладим-овв...
– Зиёни йўқ, ака. Мен зўрман. Сиз яхши бўлиб кетсангиз бўлди.
– Озғина ичди, – деди кампир. – Дим озғина. Кейин иккиси гаплашиб ҳам ўтирдилар, – кампир яна муштига кулди. – Шивирлашиб... Шунга оғанглар байрам этиб ўтирибдилар.
Зуҳра бояги қилган ишидан, оғаси билан сўрашмаганидан уялди. “Кетишин сўрашиб кетаман”, деб ўйлади у. Отасининг юзларига қон югургандай эди. Аммо кўзлари аввалгидай ўйчан, ғамгин эди. Бироқ юздаги салгина ўзгариш Зуҳранинг кўнглида умид уйғотди. Ширин умид. “Кўзлардаги қайғу кетса... яна аввалги акам қайтади”, ўйлади Зуҳра. Отасининг юзларини меҳр билан силади, ўпиб-ўпиб қўйди. Мақар ҳам қизининг қўлларини ожизгина қисди: “Ҳаммаси жойида”.
– Ака-аа, сиз ҳам қизларни яхши кўрганмисиз?
Анчадан бери хасталик билан олишиб адо бўлган, ўлимини кутиб, тўғрироғи, тилаб ётган Мақарнинг кўзлари каттароқ очилгандай, балки кулгандай бўлди. Мақар озиб-тўзиб кетганди. Бир вақтлари оппоқ юзи кўкимтир тусга кирган, оламга меҳр билан боққувчи содда ва айни пайтда адоғсиз доно кўзлари анча хиралашган эди. Хонага кириб кетувчиларга ҳам, ёнида ким ўтириб, ким ҳол сўраганига ҳам бефарқ бўлиб қолган эди кейинги вақтларда. Ҳозир эса бу жонланиш...
– А, ака-аа?
– Ҳў, қарсилдаб учгайсан, – кампирнинг жаҳли чиқди. – Қийнама акангни! Бечора зўрдан ётибди.
Бироқ кампир бекорга безовта бўлаётган экан. Мақар ҳақиқатан ҳам кўзини очди. Қизининг қўлини қаттиқроқ қисишга уринди.
ХII
Ичкарида гангир-гунгур гурунг давом этарди. Мақар энди уларнинг не гаплашаётганини англай олмаётганди. Миясини қандайдир тутун қоплаётгандай бўлди. “Бугун нечанчи марта шундай бўлаётир ўзи?..”
Ичидаги оғриқ тани - баданининг ҳамма ерига томир ташлай бошлади. Мақар муқимроқ жойлашишга уринди. Дардни майдонда чеккани яхши. Бу ерда бўлса кампири қисинади. Устида чапа-чарс бўлади, лекин бундан не фойда? Келиннинг қовоқ - тумшуғи осилади. Неча марта оғрийди, лекин ҳеч ўлмайди, деймиш у. Боласи бўлса кириб-чиқиб юраверади. Бепарво. Шу чопон кийиб, соқол қўйди-ю, осмону фалакка учиб кетди гўё. Не десанг Худонинг иродаси, Худонинг иродаси. Яхши топиб олган шуни.
– Уффф!
– Агар истасангиз шаҳардан бир духтир-пухтир олдириб қўрсата қўйинг, яна кейин туҳматга қолиб юрмай, акангнинг эгаларидан, – деди фельдшер йигит.
– Ээээ, – Мақар ўғлининг асабий қўл силтаганини кўз олдига келтирди. – Мана менман бунинг эгаси! Қайсиси бир нарса деса уриб тишини синдираман.
“Шу, уриб синдирамани қолмади мунинг”, ўйлади Мақар. У аввал ўғлининг намозга йиқилиб, Муллаота бўлганида кўп хурсанд бўлган эди, тўғри йўлга кирди бу, деб. Соқол қўйиб, чопон кийганида яна бир қувонди. Энди мусулмон бўлди, деб. Аммо бола шу итфеъллигича қолди. Уни намоз ҳам, чопону соқол ҳам ўзгартирмади. Уйлантирди-ю, халқ тили билан айтганида, “биргина эди ҳангилим, икки бўлди шангилим”.
– Агар сал аввалроқ билсак, балки бир иш этиб бўларми эди. Энди не иш этсанг ҳам пейдоси йўқ.
– Укол-пуколнинг ҳам кераги йўқми шунда? – ўз фикрини яна бир марта тасдиқлатиб олиш учун деди ўғил.
– Билмадим. Мен сизга бўладиган гапни айтдим. Узоғи билан яна бир ой тортиб берса яхши. Дўхтир шундай деган.
“Бир ой! Қани эди...”Мақарнинг ичидаги оғриқ зўрайди. Деворга суяниб минг азобда бўлса ҳам ўрнидан турди. Уйига қараб юрди. “Бир ой! Кўпми у озми?” Пичоқ пичоқ жойида, балиқ балиқ жойида қолди. Йўлбарс билан Мош уни бўсағагача кузатиб келдилар. Бўрибосар ҳам ўрнидан турди.
– Раҳмааат, – деди Мақар зўрға инграниб. – Шу ерда қолаверинглар.
Ит билан мушук бир-бирларига гўё маъноли қараб қўйдилар-да, бўсағага қолдилар.
Мақар хонасига кириб краватига зўрға чўзилди. Оғриқ зўр эди. Ташқарига интилган ингроқни бўғзида тутди. Инграгандан не фойда? У оғриқни енгиллаштирармиди?
– Келдингизми, бува? Мазангиз қочдими яна?
Кампири қурамиш қураб ўтирарди.
– Устимга кўрпани торт , – деди Мақар. – Анув қурамиш кўрпангни.
– Айй, – чолининг аҳволини кўриб кампирнинг жон-пони чиқиб кетди. – Борманг, деса, шу кўлга.
– Тўнгиб турибман...
– Айтдим сиза, ётинг, деб.
Мақар индамади. Кўрпага кўпроқ ўранди. Фельдшернинг “яна бир ой тортармикан?” деган гапини эслади. “Яна шунча борми? Айй, билмадим-ов”.
Бир вақт қулоғига кичкина қизининг овози чалинди. “Жўққи келдии”. Оғриган кўкрагига сариқ ёғ суртилгандай бўлди.
Зуҳра акасининг кўрпага томоғигача ўраниб ётганини кўриб дарров аҳволни англади. Акаси ҳеч қачон устига нарса тортмас эди. Юраклари суғурилиб тушди.
– Ассаломм ака...
– Валейк... – дея олди у зўрға.
Макар оғзини кўпроқ очса дард тўла ичидан ингроқ отилиб чиқар эди. Кўрпанинг тагидан қўлини чиқариб қизига узатди.
Кампир қийқимларни нари сурди. Ўзи қўли ишга бормай турган эди. Қизларининг кириб келганидан бироз енгил тортди. Зуҳранинг ёнида Мақарнинг укасининг қизи Ойдин ҳам бор эди.
– Отаси, Ойдин ҳам келди, – деди кампир гўё бемор қизларидан тортиниб ўрнидан туради-ю, шу билан дард ҳам арийдигандай. Мақар бошини сал кўтарди. Қизлар билан ачомлашди-ю яна тўшакка ташлади ўзини. Миқ этмади. Оғриқ зўр эди.
Зуҳра акасини ҳеч қачон бундай ҳолда кўрмаганди. Ичидан бир йиғи кўчиб келди. Тоғдай мустаҳкам, денгиздай сокин отанинг сўзсиз ва ҳиссиз, кучсиз ётиши аламли эди. Ота ҳамиша қизлари учун орқатоғ. Қизлар қийин дамларда ҳамиша оталарига суянадилар. Ўзи суянчиққа зор бўлиб ётган отага қандай суяниш мумкин? Зуҳранинг оёқлари остидаги ер ўпирилиб кетаётгандай бўлди. Ўкраб юборишдан зўрға тийилди. Сўнг секингина, “Ҳозиррр”, деди-да, дарди-дунёсини кўтариб ташқарига тезлади. Анча вақтдан кейин қайтиб келди. Шаҳло кўзлари қон қуйилгандай қип-қизил эди.
Курсдошлар билан Аброр уйида меҳмон бўлганимиз эсимда. Кексайган отаси нос отиб олиб роса гурунг берган эди. Гап айланиб Чирчиқ шаҳрининг ҳавосига келиб тақалганида қизиқ бир ҳангомани сўзлаганди чол. Эслаб қолган эканман шуни. Урушга борган иккита ўзбек душманга асирга тушибди. Душман уларга азоб бериш учун икковини кичик камера-ҳужрага қамабди, сўнгра нафаси бўғиладиган тутун-газ юборибди. Душман энди буларнинг ҳоли хароб бўлди-ёв, ўзини йўқотиб, хушидан оғди-ёв, деб ҳужра қописини очиб қараса, ҳалиги икки ўртоқ ўзаро алланималар ҳақида қизғин баҳслашиб-суҳбатлашиб ўтирганмиш. Камерабошининг ҳайратдан кўзининг олмаси чиқибди. “Газ-тутун таъсир қилгани йўқми?” деса, ҳар иккови бараварига “Биз чирчиқликмиз”, дермиш. Чол гапидан бўлди кулги, бўлди кулги. Бунинг исми аниқ Аброр; Унинг исми Аброр эмас. Ҳа, чолнинг ҳангомасидан кулиб тинчиган маҳалимиз: “Зўр-ку, мазза-ку, биз чирчиқлик бўла туриб шу ҳангомани эшитмаган эканмиз-а, зўр-ку, мазза-ку”, деди Фарҳод Мухтор. Қаранг, негадир бу курсдош исмини ҳам аниқ-тиниқ эсладим. Балки Фарҳоднинг бошқаларга қўшилмасдан ва қўшилишга ҳеч зарурат сезмасдан бир ўзи ёлғиз юргани учунми ёки қўлида ҳамиша яшил муқовали “Немисча-русча луғат” олиб юргани учунми, ҳар ҳолда Фарҳодни эслайман. Курсда Умида Абдусалимова деган қиз билан ҳамшаҳар ҳамда мактабдоши бўлгани сабабли ора-сира дўстона ҳазиллашар, гоҳида дардлашгандек ҳам бўларди. Фарҳоднинг “Зўр-ку, мазза-ку”, деб такрорлайдиган ғалати бир одат-қилиғи бор эди. “Кеча ажойиб бир туш кўрдим” десанг ҳам, ёки “Йўлда келаётиб сурчикиб йиқилдим”, десанг беихтиёр шу гапини қайтарар эди. Фарҳодни павладорлик немисларнинг қизига уйланиб Германияга кўчиб кетган, деб эшитган эдим.
Ўйлаб ўтириб, Содиқ исмини тарозига солиб кўрдим. Тортмайроқ турибди. Ўхшамади. Одамнинг исми жисмига мос тушади. Исми айтилган заҳоти бутун бўй-басти кўз олдингда намоён бўлади. Спорт устаси Содиқни яхши эслайман. Нисбатан паст бўйлик, миқти-пишиқ гавдалик. Доимо жисмоний машқлар билан машғул бўлиб, чопиб юрадиган сариқдан келган қорувли бир йигит. Бирор спорт мусобақаси бўлса, ютадими-йўқми, албатта, факультет номидан қатнашади. Давра бўлиб қолсак, гапи орасига қайси мусобақага бориб, кимларни енгганидан сўзлайди. Енгилганидан миқ этмайди. Тўғри ҳам қилади. Бизга кўп ҳам қизиғи йўқ эди Содиқ гапларининг. Зерикканда тинглаб қўярдик. Аммо Содиқ ўз амали, иши, гапидан чексиз завқ ва мароқ оларди. Гоҳ тошқин дарёдай кўпириб гапирарди. Қандай қилиб бизнинг соҳага келиб қолганини сўраганларга гапнинг нақдини айтарди. Яшириб нима қилсин? “Ўзим хоҳлаган факультетлар ғолиблар билан лиқ тўлибди...” Шуни эсласа, Содиқ маъюс тортади. Завқли ва маъюсли бир қиёфа – сарипаранг Содиқ. Исми эсимга келмаган У ким эди-я? Шербекмиди? Адашмасам, У Шербек билан элдош эди. Шербек, эҳ-е, ғалати эди. Ижод завқи-шавқи билан овора юрарди. “Фалақ” деган асар ёзаётганидан, лекин бу асари сира тугамаётганидан куйиниб сўзларди. Биз нашъаланалаб, ундан гап олиш учун, қиссами ё ҳикоясининг туганчига етмаётгани сабабини сўрасак: Менга қараб: “Сиз тушунасиз. Шу эргашган қўшма гаплар ниҳоятда кўпайиб кетаяпти, қурмағур. Ағ-бағига қарайман, ҳеч эплаб бўлмаяпти-да матнни. Нима қилсам бўларкан-а, Боқижон...”, дерди ўйга толган қиёфада сочларини бармоқлари билан ортга тараб. Курсдошлар учун асар номи –“Фалақ” қизиқ. Балки “Фалак”дир” дейишса, билағонлик билан ҳалиги сўзни жиндай қизишиб тез-тез изоҳлаб кетарди: “Мени ким деб ўйлаяпсизлар, боллар, қизлар... Ўзим ёзаётган асаримни ўзим яхши биламан-ку, ахир. Тарихий сўз бу – фалақ...” Асар номи шунча изоҳли, ўзи ундан ҳам қизиқ бўлса керак.Тўғриси, унинг асарини беш йил интиқ кутдик. Шербек ўқишни тугатди, бироқ ўша қиссами ё ҳикоями – жанрини ҳам билмадик, тугамади.“Фалақ”ни ўқиш бизга насиб қилмади. Кейинчалик қизиқувчан курсдошлардан бири суриштирса, асардан дом-дарак йўқ. Бирор жойда босилмабди ҳам. Шербекнинг ўзи туманидаги қайси бир мактабда завуч бўлиб ишлаётган эмиш. Куйиб-пишиб юрганмиш.
“O‘zbekiston” radiokanalining “Bedorlik” dasturida yozuvchi Shuhrat Matkarimning “Maqar” nomli kitobi taqdimoti efirga uzatildi.
Muharrirlar - Bahriddin Maxmadaliyev, Zulayho Ahmadjonova
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2024 йил 12 июль куни бўлиб ўтган “Мақар” қиссаси муҳокамасида билдирилган фикрлар
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид сўзи
Мен, Шуҳрат Маткаримни жуда кўп йиллардан билиман, десам хато қилган бўламан, лекин Шуҳрат Маткаримни ёзувчи сифатида Хуршид Давроннинг сайтида “Гапиришга қўрқадиган одам” деган ҳикоясини ўқиб таниганман. Бу ёзувчининг ўзига хос ёзувчилик услуби менга маъқул тушиб қолди. Ўша ҳикояда эътиборимни тортган нарса, ёзувчи, албатта, бир воқеликларни келтиради, ана шу воқеликдан қандайдир хулосалар чиқаришни ўқувчининг эътиборига ҳавола этади. Шунинг баробарида ёзувчи ўқувчига ўзига хос дарс ҳам ўтиб кетади. Мана масил учун Наврўз деган сўз, унинг келиб чиқиши ва у сўзнинг қанақа маънолари борлиги, унинг эски Хоразм тилида қандай номлангани ёки бўлмаса хотин-халаж деган сўз бирикмасининг маъноси ва моҳияти ҳақида гапириб кетади. Хотин сўзи нима маънони билдиради, халаж сўзи ҳақида, бу сўзлар қандай пайдо бўлиб қолганлиги ҳақидаги ёзувчининг фикрлари менинг диққатимни тортган. Масалан, хотин деган сўзнинг малика деганлигини, халаж деган бир қабила ва у қабиланинг аёллари жуда чиройли бўлганлиги учун хотин-халаж дегани чиройли малика, гўзал малика деган маънода пайдо бўлганлиги, бугун сал моҳияти ўзгарган бўлиши мумкинлиги, лекини асл мазмун шундай эканлиги, ўша ҳикоя қаҳрамони Дарвешнинг нима учун гапиришдан қўрқишини, бу билан ёзувчи нима демоқчи эканлигини ўша ҳикояни ўқиганда, албатта, уқиб оласиз. “Мақар”ни шошилинч бўлса ҳам бир кўзлан кечирдим. Лекин бугун тақдимотда иштирок этадиган республикамизнинг кўзга кўринган адабиётшунослари “Мақар” ҳақида ўз фикрларини айтади, деб ўйлайман.
Taklifnoma
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasida 12-iyul kuni soat 11:00 da uyushma aʼzosi, yozuvchi Shuhrat Matkarimning “Maqar” deb nomlangan kitobi taqdimoti bo‘lib o‘tadi.
Barchangizni ushbu tadbirga taklif etamiz.
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
– Айтаверинг тортинмай, – деди ота. Шундай дейиши билан гужумлар орасидан булбул овози келди. У бошқа сўз демай булбул саси келган томон қаради. Бутун вужуди қулоққа айланди. – Булбул... борми бу ерда? – деди кейин.
– Ҳовво, – деди уй эгаси. – Ҳар баҳорда пайдо бўлади.
Отанинг хаёли яна болалигига қайтди. Улли-улли кунгурали, ҳовузли жойлар, юз йиллик гужумлар орасида чуғурлашаётган чумчуқлар, тонгда ҳаммани ўйғотадиган булбул саси...
– Оламиз, – деди Ота. – Не берамиз шу сотиладиган ерингизга?
Уй эгаси тўрт қозиққа қишлоқдаги яп-янги иморат баҳосини айтди. Ўғилнинг эси бошидан учай деди.
Ота савдолаша бошлади. Уй эгасининг ноинсофлигини кўрган ўғли барибир чидай олмади.
– Ёшулли, инсофингиз борми сизнинг? – деди бир оралиқда гапга суқулиб.
– Тўғри, – деди ота. – Бу ерингиз минг жаннат бўлганда ҳам сал инсоф керак.
Ўғилнинг эътирозидан кейин отанинг ҳам кайфияти ўзгарганини кўрган уй эгаси шошиб қолди:
– Балки кўна уйни ҳам сотарман, ҳовузи, гужумлари билан.
Уй эгасининг бу гапидан кейин ота бошқа савдолашмади.
– Ота, дим қиммат келишдингиз, – деди ўғил қайтаётганда. – Бу пулга қишлоқда тўғри кириб ўтираверадиган жойларни берамиз, деб турган эдилар. Бу бир тақир ер бўлса, ҳали бу ерга жой соламиз, деганча қанча пул кетади.
Ота индамади. Унинг қулоғидан ҳамон гужумлар ичидан сайраб ётган булбуллар овози кетмас эди.
Дўрмон,
27.12.2023 йил.
Ўтганларни зиёрат этиб бўлганларидан кейин отаси билан Худойқули оғайнисиникига кирар эдилар. Бу киши ўрта ёшларидан ўтган, узун, қоқсуяк, қоқчакка, мўғилбашара одам эди. Тили бироз калчик, лекин кўзлари ёниб, қадоқ қўллари, ёводай тарвақайлаган узун-узун бақувват бармоқларини ҳавода силкитиб ўтин ёрғондин “қарса-қарса” гапирар эди. Ҳамиша кажавали “Урал” мотоциклида юрарди. Меҳмонларни қишлоқнинг не ерида кўрса ҳам дарров рулини орқага бурар, ҳамма ишини йиғиштириб меҳмоннавозлик билан бўла берарди. Шунда отаси, “Ҳов, Худойқули, сен ишингни орқайин этавар. Бугун бирибир сеникида қоламиз. Кечда орқайин гурунглашамиз”, деса, “Айй, ака-ай! Иш деган адо бўлами? Сизларни монго худо етказди. Дим соғиниб юрвадим. Ана инди болалар бир-икки даканни ғийқиллатадилар”, дерди худди шовқинли катта бозор ёки тракторнинг саси остида гапираётгандай овозини баланд қўйиб. Кейин овозини ундан ҳам кўтарарди: “Ҳайй, болалар!” Отанинг сасига уйдаги ҳамма улли-киччи бир зумда етиб келарди. Худойқули оғайнининг хотини ҳам, ўғил-у қизлари ҳам ўзига қўшар эди: ҳаммаси очиқкўнгил, очиқчеҳра. Барчаси йиғилишиб ҳадемай меҳмонларнинг атрофи кичик бир бозорга дўнарди. Шу бозордагидай ғала-ғовур, ҳамма тенггига гапиради, тенггига сўрашади, тенггига меҳрларни изҳор этади. Шунда яна Худойқули оғайнининг овози янграйди: “Ҳаййй, тўхтанглар! Бу не воғирди!” ҳамма жим бўлади. Кейин вазифалар тақсимланади. Қиш бўлса биринчи топшириқ уйни қиздиришга: “Сен, сен, сен меймонхонага ўт ёқ!” Уч бола дарҳол топшириқни бажаришга чўзади . “Сен икки дакан тут! Энг даёвидан тут. Бири қаттиқ қовурдоққа, бири куртикка !” “Сен отангларни айтиб кел! Тозабозордан акамлар кели, де!” ҳамма топшириқ берилиб бўлингач Худойқули оғайни баланд овозда меҳмонларга меҳрини яна бир бошдан изҳор қила бошлайди. Хотини сариқ юзли, кўзлари кўк аёл, қисиниб-қимтиниб меҳмонларга қарайди: “Оғайнингиз дим қувониб кетганда шундий қаттиқ гаплийди, элаштирманг”. Отаси келинни хижолат бўлмасликка чақиради: “Қисинаварма, галин. Бир кун эмас, уч кун қоламиз. Шунда меҳри қониб, ювошиб қолади”. “Айй, ака, қани эди, қани эди!” гулдирайди Худойқули оғайни. “Лекин укангиз дим қориндошжонли ”.
Хуллас, уч-тўрт кун ўтиб сафар қаригандан кейин яна Зиёд буваникига кирадилар. Яна бир соат , ярим соат гурунглашиб ўтирадилар. Зиёд бува ҳар сафарги илтимосини такрорлайди: “Мадрим, иним шу жойингни солиб ташла. Ман ҳам бир орқайин бўлин. Қариб ҳам қолдим. Маткарим акамнинг ёнина борғонда юзим қизариб ўтирмасин”. Отаси ҳар сафаргидай Зиёд буванинг кўнглини кўтаради: “Худо холаса Зиёд бува, худо холаса”. Зиёд бува бу гапнинг ваъдами ва ёки шундай кўнгил овутиш учун айтилган гапми билмай дув-доло бўлиб қолаверар эди.
Қишлоққа сафарлар, қориндош-туққанни зиёратлар, ҳар сафар қайтиш олдидан Зиёд буванинг кўнглига умид солишлар йиллар давомида такрорланди. Лекин худо йўл бермадими ё бошқами қишлоқдаги ўша белгиланган жойга иморат солинмади. Шу орада ота-боболари асли шу қишлоқдан бўлган, аммо ҳозир шаҳарда яшаётган кимдир келиб ўша жойни текислатиб, иккими, уч қаватли қилиб мустаҳкам бир иморат солди. Бу вақтда отаси ҳам, Зиёд бува ҳам, Тўтижон момо ҳам, Худойқули оғайни, бошқа буларни билганларнинг ҳаммаси дунёдан ўтиб кетганди. Шунинг учун шаҳарликнинг қўлини тутадиган бирор киши бўлмаган. Бу замонларга келиб Ота ҳам қишлоққа ҳайитдан ҳайитга келиб кетадиган бўлиб қолганди. Ўғил эса қишлоққа деярлик келмасди. Бир марта Ота бетоб бўлиб, ҳайитда ота-боболар зиёратига Ўғилнинг ёлғиз ўзи келган. У ўзгариб кетган чилдириш йўллардан қишлоқни топиб келгунча тушликка яқинлашган, қабристон бошида деярлик одам қолмаганди. Ўғил ота-буваларининг қўйимгосини эса кўрмаган, сўрай деса, қишлоқда қолган қориндошлардан ҳеч кимни билмасди. Узоқ вақт келмаганидан кейин қишлоқда уни ҳам ҳеч ким танимаган. Шунинг учун қабристон қаршисида нима қилишини билмай анчагача серрайиб турган ва ҳеч кимдан имдод бўлмаганидан кейин ахийри атаганини шу ерда тиланчига ўхшаб, қуриқ ерга бардош қуриб олиб, баланд овозда қуръон тилавот қилаётган бир кимсага бериб, кейин қабристон деворига қараб дуои фотиҳа қилган-у қайтиб кетган.
Нима жин урган эди уни ўшанда. Ўзи ҳам сиркаси сув кўтармайдиган бўлиб қолганми ё бошқа баломи, лекин қолиб кетаверса бўлар эди. Йўқ, тегма нозик бўлиб қолган. Шунинг учун баҳона топган. “Уйда ишлар кўп”. Аслида нафақадаги одамнинг уйида бало иши, гўр ташвиши бўларми эди? Йўқ, ҳеч қанақа иши йўқ эди. Шундай бўлса ҳам у қолмади, “Уйда ишим кўп”, деди. Сал асабийлашаётгани бор эди. “Тушундим Шўртака. Уни энди ёнингизга бормайди. Не иш этасиз энди куёвингизнинг дим яқин жўраси. Дим тўлиб кетган. Шунга сал кўпроқ ичиб қўйибди”.
Тўй даврасини эслаб яна энсаси тиришганди шунда: Даврадаги бир йигит манглайидаги курсига келиб ўтириб олганди.
– Ассалому алайкум, тўйлар муборак бўлсин!
Бошини кўтариб қаради. Тузуккина кийинган, икки чаккаси қип-қизил, салобатли одам.
– Раҳмат, сизга ҳам муборак бўлсин.
– Раҳм... раҳмат, – йигит бошидаги қимматбаҳо қундуз тумоғини столга авайлаб қўйди-да, мўйнанинг тикрайган тукларини ўта авайлаб силаб-силаб ётқизди. Кейин бош кийимига ихлос билан роҳатланиб бир қаради-да, хизматда юрган йигитлардан бирини қўл булғаб чақирди. – Ҳай, бу ёққа ке! Ароқ қуй.
У, албатта, йигит узатган лиммо-лим тўлатилган пиёлани олмади.
– Кечирасиз...
– Сиз тўй эгасининг қайноғасимисиз ахир?
– Ҳовво.
– Бўлмаса невчун ичмийсиз? Ичасиз.
– Кечирасиз..
– Ичишга мажбур-р-сиззз!
Йигит ғирт маст эди. Кўринишидан ҳеч ундайга ўхшамасди. Қарибдими ё асаблари кетганми тўйда ўтиргиси келмай қолди ва ўрнидан турди.
Хуллас, шу борганида синглисиникида қолмагани ҳалигача ичидан чиқмайди. “Навчун мундий бўлиб қолдик-а, бизлар?”
Болалик вақтларида отаси билан кўп келар эди қишлоққа. Келганида ҳам камида уч кун, бўлмаса ҳафта, баъзан ўн кунлаб қолиб кетардилар. Аввал, қавмларининг қўйимгоси “Қорақопибува”нинг тик остидаги уйга борардилар. Бу уйда, исми ким эди-я, бир оёғи йўқ чол кампири билан яшарди. Ким эди-я, оти шу қаррининг? Ким эди? Ҳа, бўлди, Зиёд бува. Қишлоқдагилар уни Зиёд чўлоқ дейишар эди. Лекин отаси чолни бирор марта ҳам Зиёд чўлоқ деганини эшитмаган. Зиёд бува дерди, раҳматли отаси чолни жуда катта ҳурмат билан.
Зиёл бува оёғини Гермон Урушида ташлаб келган. Лекин у бирор марта ҳам Зиёд буванинг қўлтиқтаёқда ликонглаб юрганини кўрмаган, дуч келмаган бунга. Ҳа, бир марта узоқдан, Урушда қатнашган ногиронларга бериладиган “Запарожец” машинасига ўтираётганида кўриб қолган. Шунда бу машинанинг рули бошқаларникига ўхшамай, қандайдир ричаклари ҳам борлигини кўриб ҳайрон қолган.
Зиёд буваникига ҳар сафар кириб борганларида ҳамиша хос хонасидаги кесак ўчоқ ёнида кўзойнак таққанича газета ўқиб ўтирган бўларди. Қиш, совуқ кунлари бўлса ўчоқда олов ловуллар, тўрт кўзли чўян плиткадаги кичкина қумғон ва қангилтир тунчада биқирлабгина чой қайнаб турарди. Зиёд буванинг олдида доимо усти кичкина, сочоқли сурги билан бостириғлиқ аччиқ чойи бўларди. Кесак ўчоқнинг тирноғига газета-журналлар тартиб билан терилиб қўйиларди.
Болалигида, ҳали йигит етган вақтида ҳам, шу бир оёқсиз чол – Зиёд бува билан унинг кампири Тўтижон момолар қишлоқдаги энг яқин одамларимиз, энг яқин қориндошларимиз, деб ўйларди. Чунки ҳар сафар зиёрат шу чолникидан бошланар, Зиёд бува ҳам, унинг мункиллаб қолган, доим бошида ўзидан катта лачаги бўлган Тўтижон момо ҳам уларга шундай гирди-капалак бўлардилар-ки, меҳмонлар беихтиёр бир зумда меҳр уммонига ғарқ бўлар эдилар. Чексиз меҳр уларнинг ҳар сўзи ва қараши, шошилиб дастурхон тузаши-ю, елиб-югуриб лаҳзада ўртани қанд-қурс, жийда-ю қоқ ўрикка тўлдириб ташлаганларидан барқ уриб турарди. Зиёд бобо жуда кам, деярли шивирлаб гапирарди. Чолнинг дудоғидан вазминлик билан тўкилаётган сўзларидан чак-чак бол томаётгандай туюларди унга. Унинг ҳар сўзи, ҳар сўзи эмас, ҳар товуши дурдай кўринар, бу унинг бола кўнглига чексиз роҳат бағишларди. У бағдош қуриб ўтирган отасининг сонига суяниб чолнинг билинар - билинмас қимирлаётган лабларига диққат билан тикиларди. Гўё чолнинг даҳанидан болга аралашиб тушаётган ҳар сўзиини кўриш мумкиндай.
БУЛБУЛ
(ҳикоя)
Қозоқбой Йўлдошга
– Энди бу ёғи қум, – деди ўғил охирги ўбадан ҳам чиқиб зейкаш ёқалаб кетишар экан. – Уй йўқ уёғида.
Улар куни билан беш-ўй уй кўришди. Энди бу охиргиси эди кўчанинг.
– Бўлиши керак, – деди ота. – Соп-соқолли одам айтди-ғў. Шу ерда ҳам бир уй бор, сотиладоғун деб.
Ўғил индамади. Унинг жуда зарур ишлари бор эди бугун. Ёшулиси топширган. Биринчи ўринбосарига ишонмай, айнан унга – оддий муовинга ишонган эди бу ишни. Кеча ҳам оффисда анча тутилиб, ярим тундан ўтканда келди уйига. Ёшуллининг айнан шу топшириғини кутилганидан анча тез ва кўркам бажариш учун қанча қоғоз титди, қанча одам билан гаплашди, кимларга топшириқ берди, кимлардан илтимос қилди, кимларга дўқ урди, кимларнинг дўнг бўйнини юмшатаман, деб авваллари гаплашмакка тенг кўрмайдиган каззобларнинг орқа-бўйнини сийпалади. Ҳаммаси ёшуллининг топшириғини қойилмақом ўринлатиб, ўзининг энг ишончли таянч эканлиги ва унга истаган топшириқни бериш мумкинлигини исботлаш учун эди. Кеча бу вазифани тушга қолмай бажариб ахборот беришни ва Ёшулининг, “Янглишмадингми, шу айтганимдай бўлдими?” деб қайта - қайта сўраши ва у ҳаммаси ҳал бўлганини эшитганидан кейин ҳайратаниб, “Э қойил! Отангизга раҳмат!” дейишларигача кўз олдига келтирган эди.
Тунда уйига қайтар экан тонг қоронғусида уйдан чиқиб кетишни режалаштириб телефонидаги ўйғотгични ҳам керак вақтга созлаб қўйди. Аммо телефондан олдин уни отаси ўйғотди.
– Тур ўғлим, тур. Бир ишни кўпдан ўйлаб қўйган эдим сенинг дам олиш кунингга тўғирлаб. Шунга бориб келайлик.
Шошиб телефонига қаради. Ҳали ўйғотгичда белгиланган вақтига бир соат бор эди.
– Ота-аа, бугун...
– Биламан болам, биламан. Бугун дам олиш кунинг. Лекин эндиги дам олишингда яхшилаб дам оларсан. Тур болам, тур йўл олис...
Ичидан зил кетди, аммо отасига ёшулли бир топшириқ бериб қўйган, деб айтолмади. Айтиб ҳам бўлмайди-да.
– Ҳа, оқшомги сумкаларни солайми мошинга? – сўради хотини ҳам ўйғониб. – Эртамасми ҳали?
– Эрта, – деди ўғил тўнғиллаб. – Орқайин ётавер. Нарсаларни ҳам сумкадан олиб қўй.
– Ҳа-аанг? – ҳайрон бўлди кечагина дам олиш куни ишга кетишига тиш-тирноғи билан қарши бўлган хотини. – Ёшуллингизнинг топшириғи ничик бўлади энди сиз бормасангиз? – Хотин сиз, деганга алоҳида урғу берди, гўё унинг кеча айтган ҳамма гаплари уйдирма эди-ю, ҳозир унинг ёлғони фош бўлаётгандай. – А?
– Ётавер! – жеркди уни ўғил. – Мут томоша, мут гап бўлди-а, сенга, а?
Имиллаб кийинди. “Айтсаммикан ё? Йўқ, айтиб бўлмийди”. Юраги тош билан тўлдириб қўйилгандай эди. “Яқин ер бўлса эди-ғў “шарт-шурт” ҳам отамнинг ишини қилиб, ҳам топшириқни бажарардим. Узоққа борадиганга ўхшиймиз. Бўлмаса бунча эрта турмас эди отам. Инди ничик бўлади бу ёғи?”
Долонга чиқса отаси тайёр бўлиб турган экан.
– Ассалому алайкум!
– Валейкум ассалом! – Ота ўғлининг афтига қараб шашти сал пастлигини сезди. – Биламан, оқшом ҳам кеч келдинг. Дам олмадинг. Лекин бугун бормасак бўлмайди.
– Гаппи йўқ, ота! – Ўғил туфлиси эгилиб кияр экан, боши лўқиллаб оғриётганини ҳис қилди. “Шу давление деган бало ҳам ёпишиб олди-да”.
Буни отасига бир марта айтган эди, “Ишламайсизлар, меҳнат этмайсизлар”, деди. “Долонда мошинга минасизлар, долонда тушасизлар. Ҳеч бўлмаса ишда беш одам отасизларми? Ҳай, билмадим-ов! Ахир иккинчи этажга ҳам лифтда кўтариласизлар. Борганда кўрдим. Шунда одам давлена бўлмай қачон бўлади?” Отаси ҳалиям уни аяди. Кейинги йилда ўғил ўттиз кило, деса лоф бўлар-у, бир йигирма қилодан ошиқ семириб, долтонглаб зўрға юрадиган бўлиб қолганди.
Ўғилнинг тахмини тўғри чиқди.
– Қишлоққа! – деди ота машинага ўтириши билан. – Жой қараб келамиз.
Отанинг бу гапи ўғилнинг бошига гурзи билан туширгандай бўлди. Олис, ҳа, олисга боришларини тахмин этган эди. Лекин... қишлоққа эмас-да! Дабдала йўллар кўз олдига келиб машинасига раҳми келиб кетди. Яқиндагина олган эди-я, яқиндагина! Ўғил тишларини қисди. “Жой? Нечук жой, не жой?” Ҳали кун ёришмаг бўлса-да Ота ўғилнинг тиришган юзини ҳис қилди. Шунинг учун тушунтириш берди.
"Ўзбекистон" радиоканалининг навбатдаги "Адабий жараён" эшиттириши "Мақар"га бағишланибди.
Читать полностью…– Анаа! – қичқирди Зуҳра. – Ана ахир! Гапим Мақар Митрофаничга ёқди. – Зуҳра бир вақтлар военком ҳазиллашиб Митрофанич, деганинп эслади. Мақарнинг ҳам кўзлари энди аниқ кулди. – Яхши кўрганмисиз, қизларни? Айтинг, опам ҳам эшитсин...
Мақар энди жилмайишга уринди. Мна неча кундан бери ҳаммага оғири тушиб қолганидан хижолат эди у. Қизи унинг кўнглини кўтармоқчи. Буни ҳам тушунди. Хиралашиб қолган кўзлари йилтиради – уларга нур ингандай бўлди.
– Ҳммм...
– Айтинг, айтинг...
Мақар қизи томон бошини бурди. Яна Зуҳранинг қўлини қисди.
– Опанг... қисинтиради кейин мани.
– Қисинтирмийди. Қисинтирмийсиз, а опа?
– Гапларигиз қурсин, – деди кампир ҳам кулиб. – Ҳамма нарса ўйин сизларга.
Мақар оғриқни енгиб жилмайди.
– Ана...
Зуҳра отасини гаплатишни яхши кўрар эди. Мақарнинг ўзидай тоза, соф эди бу гурунглари ҳам.
– Меен, “А” синфда ўқир эдим. Синфимиздаги ҳамма қизларни яхши кўрар эдим. Мактабимизда яна “Б” , “В” синфлари ҳам бор эди. “Б” синфдаги қизларни ҳам яхши кўрар эдим. “В” синфдагиларни ҳам. Мактабимиздаги ҳамма қизларни яхши кўрар эдим.
– Акамнан айнанин, акамнан! – севинч билан шивирлади Зуҳра. Беморнинг юз-кўзига чаккасини ишқади. – Ўзимнинг акаммм...
Ниҳоят кампирнинг жаҳли чиқди:
– Қийнама бечорани. Тур чиқ уйдан!
Аммо Зуҳра ҳеч қаёққа чиқмади. У энг кенжа ва энг севим қиз. У ҳам отаси учун юрагини суғуриб беришга тайёр. Йўқ, бу гап келганда айтиладиган чиройли гап эмас эди. Мана отаси учун аввал кўзига тик қаролмайдиган жаҳлдор оғасига ҳам, қизлар отауйига келса ёқтирмай қовоғини уядиган келинбийисига ҳам жини суймаслигини билдириб қўйди. Шу келинбийи сабаб қизлар ота уйига орқайин келиб кетолмай юрдилар.
Зуҳра бугун белини маҳкам тугиб келган эди. Керак бўлса Мулла оғасининг бетига чанг солишга, юмдалашга ё хиппа бўғиб ташлашга ҳам тайёр эди. Бу фикр унга кўп жасорат бахш этган бўлса ҳам барибир Мулла оғасии кўрганда ундан қўрқишини ҳис қилди, “зип” этиб уйга кириб кетди. Ҳозир отасининг юзларига юзини босиб ўтирар экан бу қўрқоқлиги учун ўзини ёмон кўрди. Аммо барибир қўрқар экан оғасидан. Қўрқар экан, лекин энди отасини бир кун ҳам ташлаб кетмасликка қарор қилди.
– Акажоним ўзимни, оппоқ, морқа акам...
Мақар ётган ерида қалин қошлари остидаги кичкина кўзларини қизига тикди. Жуда бошқача эди Мақарнинг шу қараши. Бу нигоҳи худди кўчада қолиб хор бўлган кучукболанинг кўчада учраган кишига меҳр ва далда истаб илтижо билан ёлвориб қарашига жуда ўхшаб кетар эди. Адоғсиз дард, адоғсиз меҳр, адоғсиз армон бор эди бу қарашларда.
Кейин шаҳардан катта доктор келди. Мақарни обдон текширди. Укол, дорилар ёзиб берди. Қўшни ҳамширага уларни ичиш ва укол қилиш тартибларини тушунтирди. Муолажа ола бошлагач Мақар осайиш тортиб қолди. Тикланиб кетмади, лекин энди уни оғриқлар безовта қилмай қўйди. Индамай, сабр билан сўниб борар эди. Ҳамон бир оғиз бирор ерим оғриди, демасди.
У энди аввалгидан ҳам юввош тортиб қолганди. Ким нима деса жимгина, осмонга қараб қулоқ солиб ётар, айниқса, қизларининг гурунгларини тинглашни яхши кўрарди.
Бу яхшиликка қараб кетган ўзгаришлар ўша доктор келиб кетганидан кейин рўй берган. Шу кетишда Мақар ўн беш кун тинч, оёқларини узатиб ётди.
Тинчгина жон берди Мақар...
Мақар ошқозон саратони бўлган эди.
ХIII
Онасининг олдида қурамиш , унинг устидаги ориқ ва узун бармоқлар ҳаракатсиз эди. Кампир Зуҳра кирганида шовқиндан сесканиб ўзига келди.
– Тинчликми, қизим? Оқшом келиб кетган эдинг...
– Тинчлик, – деди Зуҳра. – Уришдим.
– Айй, – пичирлади кампир. – Ишинг қурсин! – Лекин қизининг келганини кўриб нафас олиши енгиллашгандай бўлди. Зуҳра билан яна етаклашиб кирган Ойдинни кўриб эса жилмайишга уринди. Уни тобора сиқиб келаётган хона энди анча кенгайгандай эди.
– Сени ҳам бугун яна юбордиларми уйингдагилар?
– Ай, опа, мунинг уйиндагилар бизларникидин амас. Эркалаб тутадилар муни. Эри ҳам одам. Маникидин эшшак амас.
– Қўй, қизим, норози бўлаверма. Саникилар ҳам ойдий.
– Ҳовво-оо, ойдий. Ким буларни ўлдирса касови кўкаради.
– Гап санинг ўзингда. Тилинг заҳар.
– Қўйинг яхши. Биламан, сиз ҳеч қачон менинг ёнимни олмийсиз. Шунинг учун акам ўлмагай. Яхшими акам?
Кампир узун енглари билан кўз ёшларини артди.
Қиз отасининг бошига ўтди. Чаккасини акасининг чаккасига босди. Бугун сип-силлиқ эди акасининг юзи. Кеча неча кундан бери олинмаган соқоли қизининг юзига ботган эди. Гўё соқол юзига эмас, юрагига ботган эди. Шуларни ўйлаган Зуҳранинг кўнгли тўлиб кўзларига яна ёш қалқди. Маҳкамроқ қучоқлади отасини. Шу пайтгача ҳаракатсиз ётган Мақар ҳам бошини қизининг елкасига кучсизгина тиради. Мана шу кучсизгина ҳаракатдан Зуҳра отасининг меҳри, муҳаббати, миннатдорчилиги ва ҳолидан шикоятини англади. Англади-ю, юраклари эзилиб кетди. Мана шу кучсизгина ҳаракати билан акаси нималар деганини тушунди. Қанчалар кучсиз-а, бу ҳаракат! Бирдан армон, пушаймонлик қуйилиб кела бошлади. Ахир нега аввал ҳар кун келиб отасини қучоқламади, меҳрли кўзларидан, қадоқ қўлларидан ўпмади? Нега ҳар кун қўлдан қайтаётган отасини ўзи кутиб олмади? Нега шунча болалар кутиб олар эди отасини? Демак, у шу болаларча ҳам яхши кўрмаган экан-да отасини! Уҳҳҳ! Ахир у отасини кутиб олиш учун, эътибор бериб, юзгина одим отса бўлди эди-ку. Нега шундай этмади? Нега акасининг ориқ, ўқчалари тарам-тарам ёрилган оёқларидаги кўлнинг қора уюғини ўзи ювиб, отасининг оёқларини ўзи артиб қуритиб қўймади?
Ахир келин бўлиб тушган уйи бир одим, нега ҳар кун бир марта хабарини олмади? Отасининг қари ҳолида томорқасида куймаланаётганини кўрганда нега югуриб келиб қўлидан кетмонини олмади? Нега кўчадаги қуёшламада айбдор одамдай икки букилиб ўтирган отасини билан чала кўришиб, ишим қисто-ооғ, яхшимиси-из, деганича чопқиллаб ўтиб кетаберди?
Энди эса мана, шу одам, уларни туғдирган, тарбиялаган, ўстирган, улғайтган, уйли-жойли қилган одам – ҳеч қачон қаримайдиган, ҳеч қачон ўлмайдигандек кўринган шу одам шамдай ёниб адо бўлаётир.
Зуҳра отасининг қўлларини авайлабгина силай бошлади. Айбдорлик ҳисси тобора кўпроқ эзар эди уни. “Акам, акам, ўзимни акам” пичирларди тинмай унинг лаблари. Кўз ёшларини тўхтатишни ҳам, яширишни ҳам ўйламасди.
– Айвондагилар не иш этаётган эканлар? – сўради кампир қизининг ортиқ эзилаётганидан ташвишга тушиб.
Отасининг қўлига юзини босиб олган Зуҳра индамади. Кампир Зуҳра бир гап топиб қолмаса эди, деб кечадан бери ташвишда эди. Чунки у қизларнинг кичкинаси, ҳаммасидан бошқачаси эди. Турмушга чиқиб кўп қийналди. Келинлик уйи икки одим бўлса ҳам ойда, йилда бир марта келар, лекин шунда ҳам товосини ўтга қўйиб келгандай бир лаҳза ҳам орқайин ўтирган эмас. Асли чиққан қизнинг ҳолига куйишдан ҳам ёмон дард йўқ. Унинг ўтда ёнаётганини биласан, бироқ бориб ололмайсан. Қўлинг ҳам куяди, қизинг ҳам. Қизнинг чўкаётганини кўрасан, лекин, осил, деб, хода узатолмайсан. Хода бошингда синади. Шундай, Зуҳранинг тушган ери носоз эканлигини билганларидан кейин ҳам ҳеч ким, ҳеч нарса билан ёрдам бера олган эмас. “Қизил гул деганинг хирмон эмасми, Қиз бола деганинг меймон эмасми?” бу кампирнинг яхши кўрган матали бўлиб қолганди. Баъзан Зуҳра ҳам онасига қўшилар эди:
Олма деб сотқон отам,
Беҳи деб сотқон отам,
Носоз ерга қиз бериб
Жабрини тортқон отам.
“Қўйй”, дейди бундай вақтларда юраги эзилган она. “Мени яна қисинтирмааа. Ахир ким ҳам қизининг манглайи бузилишини истайди?”
Мақар буларнинг барини кўнгил кўзи билан кўриб ётарди. У қўлини – дағал, қаттиқ ва томирлари бўртиб кетган меҳнаткаш қўлини ёнига чўккалаб ўтирган Зуҳранинг бошига қўйди.
– Қизиммм, Жўққи қизим...
– Ака, Ойдин мунда! – деди Зуҳра ясама кўтаринкилик билан. Томоғи тўлиб, “қулт” этиб, ютинди. – Оййи ҳам оғамни кўриб келаман, деб келди.
Мақар энди Ойдиннинг бошини силади.
– Оййиии қизим...
Бошқа гапиришга мадор ҳам, илож ҳам йўқ, оғриқ ёмон эди.
– Опа! Ҳеч бўлмаса сиз айтинг, оғама! – деди уларни кузатиб чиққан ойисига Зуҳра. – Дўхтир олиб келсин бошқа. Яхшисини. Шаҳардан. Кўрсатсин ахир!
– Айййй...
– Айй, сиз ай, деманг! Сиз опасисиз-қу! Сиз қўрқманг ҳеч бўлмаса. Бизларнинг оғзимизга уради. Ҳеч гап йўқ эмиш, сабр эмиш. Ҳай, сани салла-чопонинг устингга ёпилсин!
– Айй...
– Яна аййй, дийсиз...
– Ай, демай не дейин болам. Буларнинг ҳаммаси хотин қули, – кампир эшик томон ташвишли қараб қўйди. – Акангнинг ёнинда бўларнинг ҳаммаси аййй, бўлди болам, айй, бўлди. Мени ҳеч бўлмаса сен ёқма, болам.
Зуҳра эртаси яна келди отасини кўрмакка. Эри билан уришди, қайнонаси билан талашди. Лекин келди кўрмакка. Отасининг кўрпага ўранииб, мунғайиб ётгани кечаси билан кўз олдидан кетмади.
Айвонга кириши билан кимдир Зуҳранинг манглайига кимдир “қарс” этказиб ургандай бўлди. Мулла оға ёнбошлаганича ўртадаги уюлган паловдан катта-катта ошар эди. Ўртадаги безатиғлиқ дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Палов уюлган бодиёга кўзи тушганда Зуҳранинг кўнгли яна бир марта “шимм” этди. Акаси паловни шу бодиёда ер эди. Отамдан қолган, деб яхши кўрарди. “Ина, акам ўлмин бодиёга ҳам эга чиқибди”, деб ўйлади Зуҳра. Бодиёга уюлган палов худди акасининг жисмидай, Мулла оға эса акасининг жонини катта-катта ошаб, бир бошдан еётгандай туюлди. Зуҳранинг бетакаллуф кириб келгани оғага ёқмади. Хушламайгина, такаббур бир нигоҳ билан ўрнидан қўзғалгандай бўлди. Овқати бўлингани ёқмади. “Орқасига ҳам айланиб кетибди”, ўйлади Зуҳра оғанинг тарвуздай қорнига кўзи тушиб. “Акам шу ҳолда ётибди. Бунинг тиқиниб ётганини қара. Кимнингдир айтганини эслади. “Оғангнинг бети кетидан ҳам кўринадиган бўлибди”. Оға бўлса гўё унинг фикрларини уққандай тўнғиллади:
– Уйингдан йилон чиқдими. Оқшомғина келган эдинг...
Оға сергўшт юзидаги дўрдоқ дудоқларини, оғзи - бурнини артди. “Ўпади, деб ўйлаб турибди”, хаёлидан ўтказди Зуҳра. “Акамни жонини еб ўтирган одамни ўпаманми? Ҳеч қачон!”
Зуҳра атай аввал жиянлари ёнига борди, ўпиб-ўпиб кўришди. Сўнг таажжубдан қотган бийисини ҳам ўпди. У билан кўп вақтдан бери ўпиб кўришмаган эди. Энди энг катта синов – оғаси қолган эди. Юрагини тош этди.
– Салом, оға! – Овози совуқ ва жарангдор чиқди.
Оға синглисининг кўришмакка узатилган қўлини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай қолди. У нималар бўлаётганини англаб улгуриб–улгурмай Зуҳра отаси ётган хонага кириб кетди.
Мулланинг кўзларида аввал довдираш кўринди, кейин нафрат. Аммо Зуҳрага энди барибир эди. У отасининг ёнида эди.
(давоми бор)
“Сабр”... Макарнинг ичидаги оғриқ яна тутди. Шундай тутди-ки, ичак-чавағи тўкилиб кетаётгандай бўлди. Бугунги оғир кун уни дим ожизлантирган эди. Тани-баданини куч тарк этганини ҳис қилди. Уйга киришни ўйлади. Аммо ҳозир ўрнидан тура билмаслигини англади. Оғриқнинг товлови ҳам ёмон эди. У букчайиброқ ўтирди. Кўз олдига ўғлининг тишини қисиб, қошини чимириб гаплаётгани келди. Бола вақтдан шундай эди у. Бир нарса ёқмаса дарров тишини қисиб, қошини чимиради. Лекин Мақар буни ҳаммасидан яхши кўрган. Ё супра қоқди, хирмон тейи бўлгани учунми? Ё ўзига ўхшагани учунми? У ҳам оқ-сариқ эди. Бир бошқача ўрарди уни. Уйга не опкелса, энг мазалисини шу еган. Бола вақтида ҳам на ойбика, на сингиллари билан келишмасди. Қачон қарасанг қўлида таёқ, ё унисини, ё бунисини олдига солиб қувиб юрарди. Улар ҳам ўз жўнига қочмасдилар. Қичқириб қочар эдилар: “Қизғончи-и –қизилиштон! Қизғончи – қизилиштон!” Бири қочар эди, бошқалари бу ёқда туриб унга жўр бўлар эди: “Қизғончи-и – қизилиштон! Қизғончи – қизилиштон!” Шунда у бошқасининг изидан қувиб кетар эди. Қолганлари чапак чалиб жўр бўлар эди яна: “Қизғончи-и, қизғончи! Қизғончи – қизилиштон!” У вақтлар тупчигининг ҳамма қилиғи, ҳозиргидай жаҳлдан қизариб югуриб юришлари ҳам, жанжаллари, сўкишлари ҳам, кимнидир ургани ҳам, болахонадор этиб, уят гапларни айтиб сўккани ҳам завқли эди. Оиладаги ҳамма қотиб-қотиб кулар эди бунинг қилиқларига. Оҳҳҳ, қандай ширин болааа! Бунинг эса қовоғи солиқ, лаби қимтилган, жаҳлдан титраб-қақшаб кўзларидан жола қуйилар эди: “Ҳали кўрасизлаар! Кўрсатаман ҳаммангизга!” У ана шундай, кўрсатаман ҳаммангизга, деб ўсди. Тўғрироғи, ўсган экан. Мақар буни кўп вақтгача сезмаган. Кенжатой эса ўсгани сайин кактус гулга ўхшаб бораверди. Искайман, десанг тикони бурнингга санчилади, ушлайман, десанг қўлларингни қизил қон қилади. Лекин Мақар шундан ҳам яхшиликлар топаверган. “Ҳа, ҳозирги замоннинг боласи бўлиб ўсаётир. Бунинг ҳам бир ҳикмати бордир”. Аммо бу боладан ҳеч бир ҳикмат сезилмади – бир дилозорга дўнди. Ана, бир-икки марта онаси, “Акангни ичи оғриб юрибди, бир дўхтирга олиб бор, болам”, деса, отамга нима бўлди, демай, “Оғрийди-да! Уйдан йилон чиққандай ҳар кун кўлга югуради. Ёш болами энди. Ўтирсин! Намоз ўқисин – оғримайди!” дебди. Буни кампири нолиб айтиб берган. Мақар бўлса индамади. Индамади, лекин юрагини алланарса ёмон тилганини ҳис қилди. Мақар ҳеч нарсадан, ҳеч қачон бундай озорланмаган. Юраги бундай оғримаган. Кампирига буни сездирмади, албатта. Чидади. Яхши ҳам меҳрибон қизлари ҳам бор экан. Лекин уларни ҳам ортиқ қисинтириб бўлмайди. Қиз дегани чиқиб кетгандан кейин бировнинг қафасидаги қуш. Қафаснинг қулф-калити бегона киши-куёвнинг қўлида. Куёвларнинг эса феъли аён. Шунинг учун, куёвдан ўғил бўлмас, деб қўйган эканлар. Қизлар меҳрибон, лекин қафасдаги қушни безовта қилгандан не фойда? Қушча ўртанади, қафасга урила-урила патлари тўкилади. Шунинг учун бу каллаоғриқлардан қочишнинг яхши йўли кўлга кетиш. Кўл, кўл, кўл ё қум эди шиори. Оғриқни шу билан унутиб, енгиб келди. Бироқ мана кун келди, энди кўлга ҳам бориш маҳол бўлиб қолди.
(Давоми бор)