sh_matkarim | Unsorted

Telegram-канал sh_matkarim - Shuhrat Matkarim ijodi

194

Assalomu alaykum! Siz ushbu kanalda xorazmlik taniqli adib Shuhrat Matkarim ijodidan bahramand bo‘lasiz! Murojaat: @Yuldashev_Jumanazar

Subscribe to a channel

Shuhrat Matkarim ijodi

https://www.facebook.com/share/p/1B2M4NMqYt/

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#ТАБРИК
#Туғилган_кун

Бугун таниқли адиб ва таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Маткарим туғилган кун.
Ушбу айём билан устоз адибни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими жамоаси ва воҳа ижодкорлари номидан чин дилдан табриклаймиз.
Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ютуқлар тилаймиз.


/channel/Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Эълон!
"Мақар" ва "Болжон" китоблари Урганч шаҳридаги "Билим - хазина" ("Ёшлар кутубхонаси". "Тинчлик" кўчаси) ва Ал Хоразмий кўчасидаги "Китоб маркази"да , Қўшкўпир туманидаги "Эргаш концтовар" дўконларида сотувга чиқарилди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Kitob_taqdimoti
#Jarayon

🗓 Joriy yilning 25-oktabrida Ogahiy nomidagi ijod maktabining "Iste'dodlar markazi"da taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" kitobi taqdimot jarayonidan foto lavhalar.


Ogahiy ijod maktabi matbuot xizmati

👉Telegram|👉 Facebook|
👉YouTube| 👉 Instagram‌‌

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Kitob_taqdimoti
#Jarayon

🗓 Joriy yilning 25-oktabrida Ogahiy nomidagi ijod maktabining "Iste'dodlar markazi"da taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" kitobi taqdimoti bo'lib o'tdi.


🟢 Unda "Jadid" gazetasi bo'lim boshlig'i Shavkat Do'stmuhamnmad, O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Xorazm viloyati bo'limi mutaxassisi Shoira Shams, Xiva shahar Axborot kutubxona markazi bo'limi xodimlari, "Ichon qal'a" muzey qo'riqxonasi matbuot kotibi Otabek Ismoilov,  "Nuroniy" jamg'armasi Xiva shahar bo'limidan bir guruh faxriylar va vohamizda faoliyat yuritayotgan ijodkorlar ishtirok etdi.


🔻Uchrashuvni "Xiva tongi" gazetasi bosh muharriri Sherjon Masharipov olib bordi. O'quvchilar tomonidan tayyorlangan sahna ko'rinishlari uchrashuvning yanada mazmunli o'tishiga xizmat qildi. Jarayon davomida yangi asar to'g'risida iliq fikrlar bildirildi. 

➡️ Ma'lumot o'rnida viloyatimiz bo'ylab "INFOLIB" haftaligi doirasida Shuhrat Matkarim asari keng targ'ibot qilinmoqda.


Ogahiy ijod maktabi matbuot xizmati

👉Telegram|👉 Facebook|
👉YouTube| 👉 Instagram‌‌

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#kitob_taqdimoti
#jarayon

VILOYAT AXBOROT-KUTUBXONA MARKAZIDA SHUHRAT MATKARIMNING "BOLJON" KITOBI TAQDIMOTI O‘TKAZILDI

Joriy yilning 24-oktabr sanasida Mahmud Zamaxshariy nomidagi Xorazm viloyati axborot-kutubxona markazida Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning “BOLJON" nomli hikoya va qissalar o‘rin olgan kitobning taqdimoti jarayonidan foto lavhalar.


Muallif:  Xorun Muso

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#kitob_taqdimoti
#jarayon

VILOYAT AXBOROT-KUTUBXONA MARKAZIDA SHUHRAT MATKARIMNING "BOLJON" KITOBI TAQDIMOTI O‘TKAZILDI

Joriy yilning 24-oktabr sanasida Mahmud Zamaxshariy nomidagi Xorazm viloyati axborot-kutubxona markazida Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning “BOLJON" nomli hikoya va qissalar o‘rin olgan kitobning taqdimoti bo‘lib o‘tdi.

Tadbirni O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, filologiya fanlari nomzodi, dotsent, taniqli shoira Sayyora Samandarova boshqarib bordi.


Taqdimotda yozuvchining ustozlari qatorida serqirra ijodkor, Qo'zi Davlat vohamizning ijod vakillari, Boltaboy Bekmatov, Ro‘ziboy Qulmatov, Shoira Shams, Zumrad Jumamurodova, Jumanazar Yo‘ldosh, Xorun Musolar so‘zga chiqib o‘z iliq fikrlarini bildirib o‘tdilar.

Shuningdek, qahramonimizning asari bo‘yicha davradagi mehmonlardan Davlat tilida ish yuritish asoslarini o‘qitish va malaka oshirish markazi Xorazm viloyat hududiy bo‘linmasi rahbari O‘ktam Begimov o‘z fikrlaridan o‘rtoqlashdi.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Infolib_2024
#Shuhrat_Matkarim
#Maqar
"Infolib O'zbekiston - 2024" XIII Milliy axborot-kutubxona haftaligi doirasida Urganch tumani Axborot-kutubxona markazida tashkil qilingan O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimov qalamiga mansub, yangi asarlardan biri "Maqar" qissasi taqdimoti bo'lib o'tdi. Taqdimotda Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Urganch tuman bo'linmasi rahbari R.Vapaeva, Urganch tumani hokimining ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish va davlat tili to'g'risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini ta'minlash masalalari bo'yicha maslahatchisi Sh.Ramanova va yozuvchi mehmon bo'lishdi.
Taqdimot davomida o'quvchi-yoshlar tomonida raqslar va yozuvchining qissa, hikoyalari namoyish etildi. Ayniqsa markaz xodimlari tomonidan asarning sahnalashtirilishi barchada o'zgacha taassurot qoldirdi.O'quvchi va qatnashchilar asar haqida o'zlarini qiziqtirgan savollariga yozuvchi tomonidan javob olishdi. Tadbir qiziqarli ma'lumotlarga boy bo'ldi.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Yangi kitob

BOLJON

Shuhrat Matkarimning ushbu kitobiga kirgan hikoyalar va qissalarning qahramonlari bugungi jamiyatning oddiy odamlari hisoblanadi. Ular goh samimiyligi, goh o‘ziga xos xarakteri bilan o‘z tashvishlarini gardaniga ortib, kishilik sahnasida umguzoronlik qiladilar. Olam mukammalligi kimlarningdir qalbida ezgulik chirog‘ini yoqsa, yana qaysidir zamondosh qiyofadasini eslatuvchi shaxs o‘ziga xos yo‘l bilan yashashga intiladi. Yozuvchi qahramonlarini ana shunday murakkab vaziyatlarda kuzatadi va ularni tushunishga harakat qiladi. Asarlardagi o‘ziga xos badiiy tasvir va ifodalar sizga manzur bo‘ladi, deb o‘ylaymiz.

Loyiha rahbari: Sirojiddin Sayyid
Masʼul muharrir: Davron Rajab
Nashriyot: “Adabiyot”


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Ҳурматли ўртоқлар! – деди у. – Қадрли ҳамкасблар. Мен сизларнинг ҳаммангизни бугунги қўша-қўша байрамлар билан табриклайман. Айнан бугунги сана маданиятимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилса ажаб эмас. Ҳа, ҳа, мен янглишмадим. Олтин ҳарфлар билан. Чунки бугунги тадбиримиз бизнинг ҳурматли ижодкоримизни яна сафларимизга қайтганини кўрсатди. Қаранг, кейинги бир-икки йилда у кишининг муйқалами остидан чиққан асарларнинг ҳар бири саъатимиз тарихида бутун бир даврни ташкил қиладиган, санъатимизни бир зарб билан олдинга итқитиб отадиган асарлар бўлибди. Бу асарлардан кейин энди эскича ишлаб бўлмайди, эскича яшаб бўлмайди. Бу фақат менинг ёки бу ерга жам бўлган тўрт-бешта чилимкашнинг гапи эмас. Бу Халқаро академиклар клубининг хулосаси. Ижодкоримизнинг бугун ҳаммамиз бир оғиздан эътироф этилган асари Клуб томонидан кейинги ўн йилликда яратилган асарларнинг энг сараси деб топилди!
Рассом қулоқлари шанғиллаётганини ҳис қилди. Табриклар, гуллар, кимдир келиб унинг елкасини эҳтиёткорлик билан қисиб қўяди, кимдир кучли силкитади.
– Ўртоқлар, ўртоқлар! – қари академикнинг хириллаган эҳтироссиз овози шовқин ичида қолиб кетди. – Ўртоқлар...
Ҳамма яна бир зумда жим бўлди. Барчанинг диққати академикка қадалди.
– Биз ҳам бу қувончига шерик бўлиш билан бирга ижодкоримизни ўзимизча мукофотлашга қарор қилдик. У кишини академиямизнинг аъзоси этиб сайладик. А, нима дедингиз? Лойиқми ижодкоримиз шунга?
– Лойиқ, лойиқ! Раҳмат сизларга!
Яна гуллар, яна табриклар. Бир зумда ҳамма ёқ остин-устун бўлиб кетди. У бирдан енгиллашиб ўрнидан кўтарилиб уча бошлади. Вой-бўйй бунча одам! Мана у шипгача кўтарилди. Ғала-ғофур. У одамларнинг орасидан зўр бериб кимнидир ахтарарди. Аммо у кўринмас, одамларнинг орасида у йўқ эди. Шунда у ерга гурсиллаб тушгандай ҳис қилди ўзини. Ҳамон аравачада ўтирарди.
– Унга эътибор берма, – деди Одамбой унинг қўлини сиқиб қўяр экан. – Сизга эркалик этади. Лекин... мана ҳаммаси жойига тушди. Табриклайман.
У одатича синиқ жилмайди.
Бекқул аллақачон кетиб бўлган эди.
2-9 октябрь, 2024 йил.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Бор, – деди ҳамон асабийлашиб Бекқул. Одамбойга ҳам нафратли Бекқул ташлаб қўйди. – Сизлар бу ёлғон мақтовларингиз билан мунго кўмак бераман, деб ўйлайсизларми?
– Ҳай, ҳаййй. – энди Одамбой ҳам ажабланди. – Оқшом галин айтганингни этмадими ё?
– Ўйин этманг Одамбой оға. Ҳамма бало мана шундий бўш асарларни мақтаб, арзийдиганларини аста-аста, туртиб-туртиб четга чиқараверганимизда. Шунинг учун бизда ўсиш йўқ. – Бекқул жаҳл билан четга, кишисиз турган картиналар ёнига қараб кетди. У ерда ҳам узоқ ушланмай ташқарига йўналди. Агар кимдир унинг орқасидан чиқса титроқ қўллари билан сигарета олиштираётганини кўриши мумкин эди.
Бу суҳбатнинг беихтиёр гувоҳи бўлиб қолган директорнинг ҳамиша тош қотиб юрадиган юзи қон тепчиди.
– Ҳов? – деди у аравачада мунғайиб ўтирган “айбдор” га эгилиб. – Жўрангизга на бўлди?
– Иштонининг ичига ари кириб қолган бўлса керак, – аламини яшира олмади Рассом ҳам.
– Шу, шу... ҳамма мақтаб ётса бу... Ҳатто, ана, академигимиз ҳам асарингизни кейинги ўн йилликлар, балки ундан ҳам кўп вақтларда кузатилмаган янгилик, мақтаб юрилган асарлардан минг марта устун, деди-қу. Не, энди бу академикдан ҳам зўр бўлиб қолибми? Яқинда асарларининг кўргазмасини ўтказишни сўраб келган эди. Отказ этиб дўғри этган эканман. Сизнинг ишларингизни, келган бугунги оломонни кўриб куйиб кетди асли. Ҳовво, куйиб кетди! Ҳайй, сенинг одам бўлиб юрганингни қара! – директор Бекқул ҳақида кўп ачиқ гаплар айтди. Унинг майхўрлиги ҳам, уйи тинч эмаслиги ҳам қолмади. Ҳатто болалари ҳам уни сийламаслиги, ҳар боласида қўша – қўша мошин бўлса ҳам ҳамиша ўқчасини босиб пиёда судралиб юриши ҳам ёддан чиқмади.
У директорга сир бой берганлигига пушаймон этди. Бекқул минг ёмон бўлса ҳам ўзининг қавми, бунинг устига ўзини дўстман, деб юрар эди. Бу эса бегона.
Одамбой асабий сигарета тутаётган Бекқулнинг ёнига борди.
– Бу не иш этганинг бўлди сенинг?
Бекқул жавоб бермади, унга қайрилиб ҳам қарамади.
– Не бўлди сонго, дийман?
– Ҳеч нарса.
– Бўлмаса бу не иш этганинг?
– Не иш этибман?
– Дўғрисини айтавар, навчун мундий этдинг?
– Не иш этибман?
– Каллани айлантирма.
– Дўғрисини айтдим.
– Ўтган кун бошқача сайраган эдинг.
– Монго қаранг, Одам оға. Ҳозирги айтганим ҳақ. Ўтган сафаргиси... эътиборсиз кўрган эканман. Ҳозир қистанми-ин кўрдим. Дим ўлиб-учиб ётган ери йўқ.
– Лекин...
– Ҳовво. Осмонга учган ери йўқ. Анув бирсининг гаппини қара: юз йиллардан бери қотиб олган канонларни бузди, эмиш! Канонларни бузиш онгсот эканми? Канон деганни биласанми ўзинг?! Энди академикнинг гаппини қара! Халқ рассомлари фалончи, фалончи, фалончиларнинг асарлари бу асар ёнида хира тортиб қолган эмиш. Қариб мияси суюлиб қолган чол! Ўзи кейинги вақтларда не гаплаганини ҳам билмайдиган бўлиб қолган бу қарри. Хотини ўлиб эси кирди-чиқди бўлиб қолган. Айтинг, айтинг қани не янгилиги бор экан бу картинанинг? Янгича нигоҳ, янгича қараш эмиш. Ҳеч ким кўрмаган нарсаларни кўрган эмиш. Нима унинг тасвирлаган нарсалари янгилик эмишми? Ҳеч ким кўрмаган эканми бу кўринишларни. Бошқача ракурс эмиш. Яқин йигирма-ўттиз, балки эллик йиллар олдин бундай кўринишлар ҳар бир қишлоққа хос эди. Қаҳрамони бошқача эмиш, бошқача кўринишда тасвирлаган эмиш! Мана, мана бошқача кўриниш! Бунда тасвирланган қаҳрамонлардан, балки улардан ҳам зўрроқларини ҳар бир қишлоқдан истаганча топиш мумкин эди. Ҳеч ким кўрмаган қаҳрамонлар эмиш. Ина, бизларнинг қишлоқда бир отес бор эди. Чўпон. Ҳар йили қумдан қайтганида бир ночор хўжаликка бир қўзи садақа қилар эди. Ана шуни тасвирлаш керак эди. Унинг силаи-раҳм, саҳоват тўла кўзларини тасвирлаш керак эди. Бу кимни тасвирлаб ўтирибди? “Балиқчи чол” эмиш! Ўргулдим чолингдан!
– Шунча гапинг бор экан чизаётган вақтда айт эдинг, ғоя, фикр бер эдинг энди ириллаб ўтирганча.
– Айй, билмагандай гаплийсиз Одам оға. Гап тинглайдими шу? Такаббур, терс ва хода ютгандай қаққайган-қу!

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

“Бир кун бозорга бормасанг не иш этади”, деди рассом. Буни, албатта, хаёлида, овоз чиқармай айтди. Чунки унга кўпдан бери кийилмаган куйлагини кийдираётганда ҳам, енгларини тортиб-тортиб тузатаётганда ҳам, “бўлдими, бўлдими, ничик турди”, деб текислаш учун куйлак устидан елкаларини силаб-силаб қўяётганида ҳам бозорга шошилаётган хотинининг қўллари теккан жойини оғритаётган эди. “Бўлди, бўлди, раҳмат”, деди у яна хаёлида. “Бир кун бозорга бормасанг не иш этади?” Оғриқдан эгнини қисаётганидан, унинг қўлларидан ҳадеб ўзини четга олишга уринаётганидан хотин эрининг нима ҳақда ўйлаётганини бехато ўқиб, эр хаёлда айтган гапларига жавраб жавоб берди.
– Ҳовво, ҳовво! Монго ёқмийми уйда ўтириш? Бозорнинг сариқ қуёшига ерик бўлибманми?
“Мен бир нарса дедимми?” деди Рассом яна хаёлида. “Борсанг боравер”.
– Ҳовво, бораман. Бормай не иш этаман? Агар мен бозорга бормасам ҳамманг қум қопиб очингнан ўласизлар!
“Дим ҳам унчалик эмасдир. Ана ўғлинг ишлаётир, мен ҳам пенсия олиб ўтирибман”
– Ҳовво, дим лекин! – хотин жаврашдан тўхтамасди. – Сизларнинг бир ойда топган пулингиз билан харажатга чиқсам менинг қопчиғим ҳам тўлмайди.
“Ношукур”, ўйлади рассом. “Топган пулинг ўзингдан ортмаётир-ғў. Яна не норози бўласан?”
– Ҳовво, ҳовво! Бировларга юришим юқмийди. Тақсам бозордагилардан кам бўлмин, деб тақибман. Ҳали ҳам мен ортда қолиб кетдим. Одамлар ҳозир беш-ўн минг долларлик бриллантлар тақиб юрибдилар. – Хотин бақбақалари остида осилиб турган кейинги олган салмоқлигина занжирчасини тузатар экан қўшиб қўйди. – Олсам ўзимнинг пулимга олибман. Осилишмасин монго ҳеч ким. Ё юраверишим керакми девонага ўхшаб?
“Даа!” ўйлади рассом хотинининг таёқдай тегаётган қўлларидан ҳамон ўзини четлашга уринар экан “Бу гапларни энди биз билмасак”.
– Ҳовво, ҳеч нарсани билмайсиз. Ҳаётдан шунча ортда қолиб кетгансиз.
“Тўғри”, хўрсинди у ичида. “Ҳаётдан қолиб кетганлигим рост, касалланиб. Бўлмаса ўзим билар эдим ҳозир не иш этишни. Сенинг ҳам тилларинг бир қулоч бўлмас эди”.
– Шунинг учун энди онгли бўлинг. Баҳосини айтганда ҳеч тортинмай айтинг. Бизлар ҳам бир одамга ўхшаб яшайик, денг.
“Бу кўргазма”, хаёлида эътироз билдирди у хотинига. “Сотув эмас”.
– Барибир, барибир, – такрорлади хотини. – Барибир онгли бўлинг. Нарсангизни камис сотманг.
Давоми бор.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Бу гаплар энди менга, ёлғиз ўзимга қолди. Катта ишларни менгина бажаришим мумкин энди”.
Бундай вақтлари Одамбой салобат билан жим ўтирар, буларнинг гурунгларига вақти-вақти билангина гап қистириб қўярди. Ижодкор сифатида унинг даъвоси унча катта эмас эди. У ўзининг қанча тош босишини яхши биларди. Шунинг учун кишиларнинг, айниқса, ёшкиччиларнинг кўзи олдида чўнг бир маърифатчи, ўтган улуғларнинг муносиб давомчиси бўлиб кўринишга уринар эди.
– Се-енн энди бундай ишларга ярамайса-аан, – тез-тез такрорларди Бекқул аравачада ўтирган Рассомнинг қоқ суяк тиззаларига қўлини қўяр экан. – Қандай ижодкор эдинг-аа барибир...
Ҳақиқатан ҳам Рассомнинг ғайратига бир вақтлар кўпчилик ҳайрон қоларди. Илҳоми қайнаб тошганда яшин тезлигида яратарди асарларини. Емай-ичмай бир кун, икки кун, ўн кун чиқмаслиги мумкин эди устахонасидан. Яратилган асарлари ҳам яшиндай, чақмоқдай бўларди ўзи ҳам. Улар кўргазмаларда муваффақият қозонар, тезлик билан сотилиб кетарди. Энди яратилаётган асарларини сотиб олишга навбат кутиб турганлар қанча эди.
– Қандай ижодкор эдинг-аа...
Рассом дўстининг бу гапларига аввал унча эътибор бермади. Менинг тўшакка михланиб қоланимга ичи увишиб айтаётир, деб ўйлаб юрди...

Суратлар галериясига Рассомни ногиронлик аравачасида олиб киришди. Тўпланганларни кўриб юраги бир ҳаприқди. Тўғриси, бунча одам келишини кутмаганди у. Одамбой оға, кўрасан, ҳаммаси жойида бўлади, залга одам сиғмай кетади ҳали, деганида буни шунча-ки, уни қўллаб-қувватлаш учун айтилаётган гаплар, деб қабул қилганди. Ахир онгсот ми, орадан шунча вақт – камида йигирма йиллар ўтиб кетди. Бу орада ҳаёт қанча ўзгарди, қанча сувлар оқиб кетди. Бир вақтлари улар сиғинган азизларнинг қанчалари устидан ахлат ағдарилди, қанчалари турли томонларга тарқаб кетдилар, қанчалари хор-у зорликда, йиқиқ деворларнинг тагларида уйсиз, элсиз ва девоналардай умргузоронлик қилишга ўтдилар. Бошқа бировлари – бир вақтлари улар писанд қилмаганлари, чўлтоқ мўйқалам ва чўлоқ қўллари билан чизилгандай асарларига боқиб, бу бечоралар нимадан умид қилар экан-а, деб ўйлаганлари бугун санъатнинг эгаларига айланганлар. Суратлар галерияларининг, кўргазма залларининг, ўтказилган, ўтказилаётган ва ўтказилажак тадбирларнинг, барча мансаб-у унвонларнинг, лозим бўлган жойда, лозим бўлган вақтда ва лозим бўлган ишиларга лозим бўлган иккигина оғиз гапни айтиш имконининг ҳам эгалари шулар эдилар бугун. Ана шундай бир шароитда унининг ижодига биров эътибор бериши, кўргазмага кимдир келишига катта умид ҳам йўқ эди унда. Лекин мана қанча одам...
Асарлари қўйилган ичикдай узун залнинг бошидан оёғигача, камида олти-етти, балки ундан ҳам кўпроқ еридаги картиналари олдида икки-уч, икки-уч бўлиб, баъзан тўрт-беш балки ундан кўпроқ одамлар йиғилиб қўллари, кўзлари, нигоҳлари билан рамканинг гоҳ у , гоҳ бу ерига ишора қилиб, ҳатто холстнинг у ер, бу ерини силаб-сийпалаб нималарнидир қизғин муҳокама қилардилар. Уларнинг айримлари бу ерга тўғри ўз устахоналаридан чиқиб келганлари учун турли буёқлар чапланган иш кийимларда, бошқалари рассомларга хос беэътибрлик ва ҳафсаласизлик билан кийиниб елкаларига турли сумка-ю тўрваларни осиб олган эдилар. Улар гаплари, фикрлари ва кайфиятларига мос равишда жингилак ва патила сочларини ҳафсаласизгина силаб, текислаб қўйишарди.
Ҳаммадан кўп одам “Балиқчи чол”нинг олдида тўпланган эди албатта.
– Ниҳоятда нозик тортилган қалам.
– Отанинг кўзлари даҳшат!
– Қуври шу кўзларнинг юки ҳам юз асарга тегади.
– Итини қаранг, итини. Итнинг кўзларига бир қаранг.
– Ит эмас, Хоразм йўлбарси.
– Хоразм йўлбарсининг кўзларина қаранг.
– Асарнинг отини “Кўзлар”, деб қўйса ҳам бўлар экан.
– Чолда халқимизнинг ботини ва зоҳири шунчалик аниқ ифодалаб берилган-ки, юракларинг титраб кетади.
– Ҳақиқий асар шундай бўлади-да ўзи.
Кимдир иягини ушлаб, кимдир икки қўлини орқасида тутиб, яна биров гоҳ у , гоҳ бу томонга қийшайиб картиналарга узоқ тикилади. Бир узоқлашиб, бир яқинлашиб, суратларга қараш бурчакларини ўзгартириш учун гоҳ, гоҳ чап ёнга йилишади. Бош чайқаб яна жойларини қайтишади...

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

ҲАСАД
Ҳикоя
Тағин эшик қўнғироғи жаранглади.
– Яна ким келди, – зада бўлган хотинининг товуши эшитилди ошхонадан. – Яна ки-и-имм?!.
Рассом ҳам шуни ўйлади: ҳақиқатан ҳам, яна ким келган бўлиши мумкин? Унинг Бекқулида ҳам билган-у билмаганнинг ҳаммаси келиб – кетиб, табриклаб бўлган эди. Яна ким қолган экан? Қолганми экан ўзи? Йўқ... қа ўхшайди. Ҳеч ким қолмади-ёв. Қолмаган бўлса бу ким?
Рассом кейинги вақтда самиб кетган оёғини яшириш учун қўлига илган нарсани олиб устига тортди. Унинг қўли билинар-билинмас титрар эди. Ҳа, сўнгги бир-икки ҳафта уни анча чарчатиб қўйди. Касаллик ўзини билдирган эди. Гарчи охирги вақтларда ногиронлик аравачасида уй ичида анча уриниб бўлса-да юрса, ўқиса, ишласа, ёзса-чизса ҳам керагидан ортиқ сал ҳаракат дарров унинг тинка-мадорини қуритарди. Шунда бирдан шалвираб тушиб нафақат ҳаракат қилиш, балки гапиришша ҳам қайналиб қоларди. Аммо у чўнг иродаси, интилиши ва шижоати боис ўн йиллар давомида михланиб қолган тўшагидан турганди. Яна қўлига мўйқалам тутди. Аравачада ўтирган куйи ишлай бошлади. Аввал бир, икки, кейин уч, беш, ўндан ортиқ асарлар дунёга келди шу тарзда. Айниқса, кейинги “Балиқчи чол” кутилмаганда кўпчиликнинг Бекқулига тушиб қолди.
Бу асарини ёзаётганида ўзиям бутунлай бошқа бир руҳ таъсирига тушди. Ҳар сафар холст ёнига келиб муйқаламини қўлга олса ўзга бир оламга кўчиб қолар эди. Холст узра енгилгина сирпанаётган қаламни у эмас, куч-қувватга тўлиқ, қувваи ҳофизаси теран, ғайрати вулқондек отилиб турган бегона киши юритаётгандай туюларди. У бунинг илҳом тажаллиси эканлигини яхши биларди. Ҳа, бу илҳом эди. Аммо бу сафаргиси бутунлай бошқа кўлам ва даражадаги илҳом эди. Аввал ҳам ишлаётганда у сўзсиз кўтаринки кайфиятда бўлар, ҳиргойи қилар, кулар, жилмаяр, аммо инон-ихтиёри ўзида бўларди: истаган вақтда бир пиёла чой учунми ва ёки зарур қўнғироқ учунми бемалол ишни тўхтатар ва кўзлаган ишини ниҳоялаб яна холст ёнига қайтар эди. Аммо “Балиқчи чол”ини ишлаётганида инон-ихтиёрини кимдир тортиб оларди. Ҳориб кетса ҳам, тўхташни истаса ҳам, қандайдир куч бунга йўл қўймас, унинг эътирози, норозилиги, қаршилигига қарамасдан , нимадир уни ишлаш, ишлаш ва яна ишлашга мажбур қила берарди. У ҳориб-чарчаб мўйқалам тутишга ҳоли қолмай, шалвираб қолгандагина иш тўхтар эди. Ўзига келгандан кейин эса ишига узоқ тикилиб ўтирар, у ёки бу чизгини қачон ва қандай ўтказганини билмас, эсламас, ҳатто бу нозик чизгини ўзи тортдими ё бошқами шуни ҳам аниқ билмасди.
Яна қўнғироқ устма-уст, асабий жаранглади.
– Ҳозирр, ҳо-зи-иррр...
У аравачани ўзига тортиб унга ўтиришга уринди. “Йўқ... Бўлмади. Кутишга тўғри келади. Ким келди экан-а...”
Рассом ҳақида, унинг кейинги йиллардаги синовларга тўла ҳаёти, бир неча йил тўшакка михланиб ётганлиги, мана, ниҳоят у қайтадан ҳаётга, нафақат ҳаётга балки ижодга ҳам қайтгани, қайтганда ҳам улкан ва такрорланмас асари билан қайтгани ва бу асар қайсидир халқаро академиями ёки нуфузли бир чет эл ташкилоти томонидан қандайдир мукофотга лойиқ деб топилгани ҳақида миш-миш ёйилгач аввал марказий, кейин маҳаллий телевидениеда изли-изидан бир неча кўрсатувлар берилди. Айниқса, халқаро мукофотнинг ёнида каттагина конверт ҳам борлиги ҳақидаги гап тарқаганидан кейин унинг охирги ўн йиллардан бери чанг босиб ётган бўсағасидан дўст-у душманнинг қадами аримай қолди. Эшикни тақиллатувчилар орасида ҳамкасблар ҳам, бу уйга келадиган йўлларни унутиб қўйган эски ошно-оғайнилар ҳам, айниқса, яна бир вақтларидагидек янги-янги пайдо бўлган қариндошлар ҳам бор эди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Xonqa tumani Axborot-kutubxona markazida 1- Oktabr O'qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan "Sizga ta'zim aziz ustozlar" mavzusida kecha hamda O'zbekiston yozuvchilar uyushmasi a'zosi,taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" qissasi taqdimoti bo'lib o'tdi.

Taqdimot marosimini Axborot-kutubxona markazi direktori X. Avezova ochib berdi.

Kitob taqdimotida Axborot-kutubxona markazi xodimlari "Maqar" qissasi mazmun mohiyati haqida ma'lumot berib o'tdilar.

Xonqa Xayoti gazetasi muharri M. Safayeva, Viloyat Axborot-kutubxona markazi direktori o'rinbosari M. Qurbonboyevalar "Maqar" qissasi haqida o'z fikr mulohazalarini bildirib o'tishdi.


Kitobxonlar "Maqar" qissasini yozilishiga nima turtki bo'lganligi va boshqa o'zlarini qiziqtirgan savollarini sevimli yozuvchisiga berishib javoblar olishdi.

Tadbir so'ngida yozuvchimiz Sh. Matkarimov yoshlarimizni kelajakda bilimli, mustaqil O'zbekistonimizga munosib avlod bo'lib yetishishlarini tilab qoldilar.


/channel/xonqaAKM

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Таниқли адиб ва таржимон
Шуҳрат Маткарим туғилган кун


Шуҳрат Маткаримов 1960 йил 2 ноябрда Туркманистоннинг Тошҳовуз туманида туғилган. 1985 йилда Хоразм Давлат педагогика институтининг филология факультетини инглиз тили ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тамомлаган.
Ҳикоялари “Ёш куч”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, журналлари, “ЎзАС”, “Туркистон” каби газеталарда, коллектив тўпламларда чоп этилган. Эрнест Ҳеменгуэйнинг қатор ҳикояларини инглиз тилидан таржима қилган. Таниқли ўзбек шоири Матназар Абдулҳаким ҳақидаги “Устоз ҳақида сўз” хотира – эссеси алоҳида рисоласи, “Кун шундай бошланади” деб номланган ҳикоялар тўплами, шунингдек, рус ёзувчиси Василий Шукшиннинг “Олис уфқлар ортида” номли ҳикоялар тўпламидан қилган таржималар Шуҳрат Маткаримовни миллий адабиётимизнинг ўз сўзи ва овозига эга бўлган таниқли вакили, мумтоз адабиётимиз анъаналарини янада сайқалантираётган истеъдод, моҳир таржимон сифатида намоён этди.
Шуҳрат Маткаримовнинг 2019 йилда  "Қизалоқ"  ҳикояси "Хоразм зарқалами"да" Йилнинг энг яхши ҳикояси " номинацияси ғолиби сифатида Диплом ва пул мукофоти билан шунингдек, 2024 йил чоп қилинган "Мақар" қиссаси Муҳтарам Президентимиз қарори асосида ўтказилган "Ватан учун яшайлик" танловида ғолиб деб топилиб Диплом ва рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланган.
2024 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қарашли "Адабиёт" нашриёти томонидан "Болжон" ҳикоя ва қиссаоари жамланган қитоб нашрдан чиққан. Шуҳрат Маткарим фаолияти давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ходими, Хоразм вилоят телерадиокомпанияси мухбири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот дастурининг вилоятдаги махсус мухбири, “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси  мутахассиси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ва айни пайтдаги вилоят Ахборот-кутубхона марказининг етакчи мутахассиси сифатидаги ижодий ва ташкилотчилик фаолиятлари ҳам таҳсинга сазовор.
Устоз адиб Шуҳрат Маткаримовни бугунги айём билан чин дилдан қутлаб, саломатлик ва узоқ умр тилаймиз.

@Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

📚Мутолаа

БЕҒУБОР БОЛАЛИКНИ ЭСЛАТУВЧИ АСАР

Болалигимизда олапаримиз билан сигир-бузоқларимизни етаклаб, кўлга борганларимиз ёдимизда. Говмишимизни ўтловга қўйиб-юбориб, “энди нима қиламиз?” дегандек, тилини осилтириб бизга маънодор мўлтираётган итимизга “қани кетдик!” деб қамишзорлар оралаб, кўлнинг энг чуқур жойигача етиб борардик. Мақсадимиз балиқ овлаш ва уйдагиларга элтиш эди. Бу ҳол ҳар куни такрорланар, олапаримиз ёнимиздан жилмасди...

Журналист ва ёзувчи, публицист Шуҳрат Маткаримнинг яқинда нашр қилинган “Мақар” қиссасини мутолаа қилар эканмиз, беихтиёр ана шундай беғубор болалик дамларимизни ёдга олдик.
Бу бежиз эмас. Чунки асар бош қаҳрамонлари Мақар чол ва “Хоразм йўлбарси” де-я ном олган вафодор ити эди.

Қисса қисқа фурсат ичида жуда оммалашиб кетди. Дастлаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли адиблар иштирокида ушбу китобнинг тақдимоти ўтказилди. Сўнгра Маҳмуд аз Замаҳшарий номидаги вилоят кутубхонасида, шаҳар, туман маданият муассасаларида асар муаллифи билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Яқинда эса Огаҳий ижод мактабида ҳам ана шундай тадбир ўтказилди. Ижодкор ўқувчилар “Мақар”дан олинган парчаларни саҳнага олиб-чиқиб, моҳирона намойиш қила билишди ҳам. Мактаб директори в.б. Н.Абдуллаев, “Нуроний” жамғармаси Хива шаҳар бўлими раҳбари Қурбонбой ҳожи Холиқов, Меҳнат фахрийлари Отаназар ҳожи ота Пирназаров, Нодир ҳожи ота Отажонов, Шавкат ҳожи ота Жуманиёзов, Давлатназар Юсупов, журналист ва шоир Отабек Исмоилов, Шоира Шамс, Зумрад ва бошқалар асар мутолаасидан олган таассуротларини гапириб
бердилар.

Якунида муаллиф “Мақар”нинг дунёга келиши, инсон билан она табиат ўртасидаги азалий қарама -қаршиликлар, асар қаҳрамонларининг унга қарши туришлари ҳақида батафсил сўз юритди.
Шуҳрат бу асари билан қисса жанрига янги руҳ бағишлади, наво бағишлади десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Чунки китоб муаллифнинг ўзидай самимий, содда ва равон мутолаа қилинади. Келгусида ҳам Шуҳрат Маткаримдан “Мақар”дек, баққуват-баркамол асарлар кутиб қоламиз.

Ш.МАШАРИПОВ.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

❗️
❗️“Maqar”, “Boljon”, Matnazar Abdulhakim va ideal jadid

⚡️ Xorazmohang yozuvchi, taniqli shoir, publitsist Shuhrat Matkarim bilan suhbat

📱To‘liq video:
https://youtu.be/1HVTuN98IPM

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Kitob_taqdimoti
#Jarayon

🗓 Joriy yilning 25-oktabrida Ogahiy nomidagi ijod maktabining "Iste'dodlar markazi"da taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" kitobi taqdimot jarayonidan foto lavhalar.


Ogahiy ijod maktabi matbuot xizmati

👉Telegram|👉 Facebook|
👉YouTube| 👉 Instagram‌‌

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Shuhrat_Matkarim
#Makar
🎥Urganch tumani Axborot-kutubxona markazida o'tkazilgan Shuhrat Matkarimning "Maqar" kitobi taqdimotidan videolavha.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#kitob_taqdimoti
#jarayon

VILOYAT AXBOROT-KUTUBXONA MARKAZIDA SHUHRAT MATKARIMNING "BOLJON" KITOBI TAQDIMOTI O‘TKAZILDI

Joriy yilning 24-oktabr sanasida Mahmud Zamaxshariy nomidagi Xorazm viloyati axborot-kutubxona markazida Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning “BOLJON" nomli hikoya va qissalar o‘rin olgan kitobning taqdimoti jarayonidan foto lavhalar.


Muallif: Xorun Muso

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#kitob_taqdimoti
#live

Ayni damda, Mahmud Zamahshariy nomidagi viloyat axborot-kutubxona markazida markazimiz xizmati rahbari, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimovning “Boljon” nomli hikoyalar va qissalar to‘plami taqdimoti bo‘lib o‘tmoqda.

Taqdimot jarayonidan foto lavhalar.


Muallif: Xorun Muso

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Эртага , 24.10.2024 куни, соат 11.00 да Маҳмуд Замаҳшарий номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказида "Болжон" китобининг тақдимоти ўтказилади.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Аммо ҳазил - пазилларни бир четга қўйиб айтсам Сизни чиқонларим, чинданам фаришта экан, дейдилар. Айниқса анави воқеани айтиб беришимни қайта - қайта сўрайдилар...
– Ҳе, чиқонларингни ҳам айттирма! Улар сенинг ҳам, менинг ҳам устимдан ҳазз этиб кулсалар керак. Сен бўлса ... фаришта дейсан.
– Дарров жонингиз ёнади-ей, тавба! Чиқонларим ҳавас қилади сизга!
– Ҳавас қилишлари мумкин, аммо ҳурмат қилмайдилар.
– У не деганингиз?
– Мана эшит, латифа. – Яна гапни ҳазилга бурди Элмурод. – Икки чиқон учрашиб қолибди. Биттаси эрини мақтаб, “Менинг эрим фаришта”, деса, иккинчиси ҳам “уф” тортиб, “Менинг хўжайиним ҳам эркак эмас”, дермиш.
– Эээ, боринг-ай!...
– Ўзи-ии, бўлмайдиган бола болалигидан маълум, деган гап бор, – деди Элмурод матални ўз сўзига мослаб. – Уч - тўрт яшарлигимда отамга “Ота, менинг ичимга қуёш кириб қолди”, деган эмишман. Отам, “Ҳов, невчун ундай деётирсан, болам?” деса, “Ичим қизиб бораётир. Ҳам ҳамма ёқ оппоқ!” дебман. Шу-шу отам мени “Қуёшни ютган болам!” деб эркалар эдилар.
– Отангиз тўғри айтган экан.
– Йўқ, у гапни мен айтганман!
Ҳазил - мутойиба билан йўлда давом этишди. Улар институтдош, ҳамкасб эдилар. Болжон институтга Элмуроддан бир йил кейин кирган. Ҳамқишлоқ эмасларми, Элмурод уни кўрибоқ қаноти остига олган эди. Синглисидай кўриб. Неча йил ўқишган бўлса Элмурод Болжоннинг устидан қуш ҳам учирмади. Бу борадаги тиришқоқлиги Болжоннинг зарарига ҳам ишлаган. Иккинчими, учинчи курсда пахтада юрган пайтлари Элмуродга кимдир Болжонга бир йигит тегажоғлиқ қилиб турибди, деб етказди. Элмурод айтилган ерга ўқдай учиб борди. Қараса, ҳақиқатан ҳам, бир йигит Болжонни тутқаторнинг тор сўқмоғидан ўтишга йўл бермай, гапга солишга уринаяпти.
– Не гап?! – ҳезланди Элмурод нотаниш йигитга.
– Ҳеч гап. – Чингирикдай узун, қоқчакка, юзлари қўтирга ўхшаш йигит довдираб қолди. Кийимидан шаҳарлик эканлигини кўриниб турарди. Бошига эркакларникими, аёлларникими эканлигини дафъатан англаш қийин бўлган жун шляпа илдирган. Қўнғир шляпасига, қандайдир ноёб қушники бўлса керак, қуёшда ранго – ранг товланиб турган бир қаричча жимжимадор пат ҳам қадалган эди. – Эртага пахтангни торозига қатнаб турсам бўлами, деб сўраётган эдим.
– Менга қара, – деди Элмурод. – Болжон менинг синглим. Қайтиб сени шу ерларда кўрсам хафа қиламан. Тушунтира олдимми?!
Бу вақтда Болжон аллақачон узоқларга кетиб бўлган эди.
У йигит Болжонни ортиқ безовта қилмади. Болжон эса бирдан камгап ва хаёлчан бўлиб қолганди ўшанда. Кейин билса Болжоннинг ўзи ўша йигитни ёқтирар экан. Элмурод қилган ишидан жуда хижолат бўлган. Орадан анча ўтиб ўша воқеа яна эсланди.
– Сенам қизиқсан, Болжон, бир оғиз туйдирсанг бўлар эди-ку.
Болжон шарақлаб кулди.
– Қайси сингил ўз оғасига мен фалончини ёқтираман, деб айта олади?
– Беҳазил айтаяпман. Мен ҳозиргача сенинг олдингда ўзимни айбдор сезаман. Балки шу йигитга турмушга чиқсанг ҳаётинг ҳам бузилмас эдими...
– Бу тақдир Элмурод оға. Кейин, ҳақиқатан ҳам мени ёқтирган бўлса, қизнинг оғаси бир оғиз, “Бу на гап?” дегани билан отам тортгандай гум бўлиб кетмас эди. Қуёнюрак...
– Ээ, барибир ...
– Ўтган гапларни қўяверинг. Муаллиманинг мен тўғримда ёмон фикрда қолгани яхши бўлмади-да..
Негадир Элмурод узоқ жим қолди. Кейин яна кўзгудан Болжонга боқди.
– Сен жаннат мевасига ўхшайсан, Болжон. Кўриш бору ейиш йўқ.
– Ёмонми бу? – сўради жувон.
– Ёмон... эмас. Аммо яхши ҳам эмас...
– Навчун?
Элмурод яна кўзгуга қаради.
– Шу... навчун хотинлар, кечирасан, аёллар шундий?
– Ничик?
– Эркаклар жавоб бера олмайдиган саволларни бериб ... қийнайдилар.
Болжон бир нарса демоқчи эди-ю, аммо индамади.

3.12.2016 йил.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Ҳай, ҳай, унчаллик эмас-ов. Нечча йилдан бери туз-намакмиз. Қолаверса, вақтида қанча кўмак ҳам берган сонго. Шуларни кўз олдингга келтириб бу гапларингни ўзига олдинроқ айтсанг фойдаси теккан бўлар эди . Бўлар иш бўлиб, буёғи сингганидан кейин бўлмабди бу асаринг, деб ўтирғанча.
– Ай, Одам оға, қўйинг! Сизам нервимни ўйнаманг.
– Сен ўйнадинг нервини. Болани шу ҳолида қўллаб, яхши гаплар айтиш ўрнига қисинтирдинг. Ўзи энди кўчага чиқаётган бўлса...
– Айй, сиз уни билмийсиз, Одам оға! Жўги у, жўги! Ҳеч бало бўлган эмас унга.
– Иби-яй! Ҳали касаллангани ҳам ёлғон, десанг-а?
– Ёлғон! – деди Бекқул ва бу ерда ортиқ туришни истамай яна ҳам четроққа кетди.
– Мана, – Бекқул кўргазма якунланиб ҳамма тарқалаётганда яна Рассомнинг ёнига келди. – Аввалги ишларингни яна бир қатор кўриб чиқдим. Қойил. Қойил! Бошқа гап йўқ.
“Кечирим сўраётир”, ўйлади у. “Бояги гапининг ноўрин чиққанлигини ўзи ҳам англаган кўринади”.
– Айниқса, “2017” даги сериянг. Даҳшат! Уларни аввал ҳам кўрган эдим. Ёққан эди шу вақтда ҳам. Лекин бугун яна ҳам диққат билан томоша этиб чиқдим. Улар дим бошқача. Бунга бугун иймон келтирдим. Катта ижодкорсан. Гап йўқ!
– Буни ўзим ҳам тан оламан, – синиқ жилмайди дўстининг гапини ҳазилга олиб. “Сенинг икки оғиз эътирофингни кутган эдим. Ҳамманинг гапи бир ёқ, сенинг бир оғиз сўзинг бир ёқ. Ҳечдан кеч, деган эканлар. Кеч бўлса ҳам яхши гапларинг учун раҳмат”, ўйлади у кўнгли бироз тинчиб. “Қани-ии, кўнглимга ёқадиган яна бир гап айт. Қайтганимни, ҳақиқий қайтганимни ҳис этай”.
– “2017” гача қилган ишларинг ҳам яхши. Аммо “2017” да аввалги ҳамма тажрибанг жамланган. “2017” ҳамма изланишларинг самараси. “2017”! У вақтларда мансабда ўтирган эдинг-да. Дим бунчалик камтар бўлмаганингда мукофот-у унвоннинг энг уллилари сеники эди.
Рассом Бекқулдан “Балиқчи чол” ҳақида не дейишини кутар эди. Бекқул эса у асар ҳақида лом-мим демас, нуқул бошқа, ўртача асарларини шишириб, кўкларга кўтарарди.
– Ана шу даражада зўр “2017”. Қандай сезмаган эканман-а, қандай сезмаган эканман! Уларннг ҳар бири олтинга тенг.
Рассом ниҳоят беҳуда мақтовлардан чарчади. Бутун баданида оғриқ тургандай сезди. Атрофига аланглади: ўғли қаёққа кетди?
– Раҳмат, – миннатдорчилик билдирган бўлди у ҳорғин овозда. – Лекин улар унчалик зўр эмас. Биламан. Кўнглимни кўтараётганинг учун раҳмат, жўра. Айтганингдай у вақтларда мансабда эдим. Ҳамма лаган қоққан. Ундан бери қанча сувлар оқиб кетди, санъат қанча илгарилаб кетди. Мен ҳам “Балиқчи чол” устида ишлаётганимда...
– Йўқ, тўхта. Тўхта-тўхта-тўхта! Хафа бўлма, лекин “2017” даги истаган асаринг чолингдан камида ўн марта зўр. Балки юз марта зўрдир. Эътироз билдирма. Мени биласан, ҳеч қачон иккиюзламачилик этмийман, бошимга қилич келса ҳам тўғрисини айтаман. Камида минг марта зўр “2017” бугун ҳамма мақтаб ётган асарингдан.
Тамом. Бошқа бу ерда қола билмаслигини англади Рассом. Дўстидан хафа бўлди. Кўнглига келган гапни ўзига айтишдан ҳам чакилди. Оғир эди бу гап. Шунча йиллик дўстлик, шунча йиллик борди-келди. Шунча йил бирга еган тузлари. Ўғли келди.
– Кетдикми?
У ҳорғин бош ирғади.
– Кетдик.
Ўғли залнинг у бошидан бу бошига аравачани ҳайдаб келар экан ҳамма унга жилмаяр, омад тилар, “Балиқчи чол” билан қайта-қайта табриклар эди. Яна марказга жам бўлишди.
– Ва ниҳоят энг асосий гап, – деди директор тантанавор оҳангда. – Сў-ўўз бир неча халқаро академиялар академиги, ҳурматли оқсоқолимизга. Марҳамат ёшулли!
Академик аста-аста босиб микрофон ёнига келди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Унинг кўргазмалар залига кириб келганини кўрган тепакал, ёноқлари хўрознинг кокилидай қип-қизил, кўзонакли киши – галерия директори икки қўлини боши узра озод кўтариб ясама шодонлик билан қарсак уриб қийқирди:
– Ура-аааа! Ана тантанамиз айбдори келдила-аааррр!
Ҳамма унга қайрилиб қаради. У ер - бу ерда суюққина чапаклар янгради. Кимдир директорни, кимдир бугунги тадбир сабабчисини ёқтирмаганидан, яна биров ҳасадданми ва ё ичи қораликданми, ҳовво, бундайлар ҳам бор эди келганлар орасида, директорнинг ясама шодумонлигига қўшилишни эп кўрмади. Директор эса бундайлардан минггина кўрган, ўзи ҳам ўжар эди. Шунинг учун чапак уриб қийқиришда давом этди:
– Ура-аааа-уввв! Яшаси-ииннн! Я-ша-син! Я-ша-син! – “Энди ҳам қўшилмай кўр-чи!” директор атрофдагиларга нафрат билан қараб қўйди: – Я-ша-син! – “Агар ким қўшилмаса доритмайман бу ерга!”
Ҳамма жимгина микрофон стойкаси ёнига йиғила бошладилар.
Энг олдин бир-бир келиб “душманлар” табриклай бошлади:
– Қаранг-а! Бировлар сизни кўмиб жанозангизни ҳам ўқиб қўйган эди! Хо-хо-хо! Энди уларнинг ҳолига бир боқинг!
– Аййй, ёмонсиз, ёмон! – деди бошқаси. – Биз сизни соғлиғингиз учун курашиб ётибсиз деса, узлатга чекиниб ижод қилаётганган экансиз-да!
– Қаранг, қаранг қандай шедеврлар! Аййй, сизни-ии! Мана ирода, мана матонат!
Ҳақиқатан ҳам, мазаси қочиб тўшакка михланиб қолганида ёмон қисинган эди. Назарида унинг учун ҳаёт адоғига етгандай эди. Аммо, Худойимдан айланай, унга ирода берди ва у ҳаётга қайтди. Кейинги бир йил, балки икки йил ичида шундай ишлади-ки, аввалги ўттиз-қирқ йилда қилмаган ишини қилди. “Агар аввалроқ ақлим бўлганида эди-иии...”
Энди бошқалар ҳам келиб уни табриклай бошладилар. Табриклар турли эди: баъзилари самимий, бошқалари кўз учун. Бироқ бир нарса аён эди-ки, юқорида “душманлари” эътироф этганидай, кейинги яратган бир – икки иши, айниқса, “Балиқчи чол” ҳақиқатан ҳам бошқача эди. “Балиқчи чол” устида ишлаётганида ғайриоддий, аввалги ишларига ўшамайдиган бир нарса туғилаётганини ўзи ҳам ҳис қилган эди. Аммо бу туйғуни кейинги вақтларда ишламай-ишламай, узоқ вақтлардаги жимликдан кейин яратилаётган асар бўлганлиги учун кўнглимга яқин туюлаётибди, деб ўйлаган эди. Аммо асарга дўст-у-душманнинг бир хил – юқори баҳоси унинг ишончини мустаҳкамлади.
– Биласанми, – Бекқул унинг қошига энг сўнггида келди. – Биласанми, бу асаринг менга ёқмади, – деди кутилмаганда.
У жўрасига ҳайрон тикилди.
– Дўғри, ҳамма мақтаб ётибди. Лекин монго ёқмади, – такрорлади Бекқул. Рассомга дўстининг юзида бир томчи ҳам қон йўқдай туюлди.
– Ҳовво, ҳовво. Ишонавар, ёқмади.
Бу гап Рассом учун шунчалик кутилмаган эди-ки, дўстига жилмайиб қарашдан бошқа илож топмади. Ундан албатта, бутунлай бошқа гап кутган эди. Йўқ, мақтов эмас. Унинг нозик диди ва асарни бу ердагилардан ўн, юз, минг карра яхшироқ ҳис қилишини билар, шунинг учун ундан нозик таҳлил кутган эди. Одамлар орасида Бекқулнинг баланд кунгура печдай гавдасини кўрганидан бери ширин бир нарсани кутган болакайдай тамшаниб-тамшаниб қўяётган эди. У эса бундай гап қилиб ўтирибди. Балки... ҳазиллашаётгандир, деб ўйлади у. Чунки Бекқулнинг ўта жиддий нарсалар ҳақида баъзан ҳазиллашиб тескари гапириш одати бор эди. Бу гапларини ҳам ўша ўринсиз ҳазиллардан бирими, деб ўйлади. Аммо Бекқулнинг қимтилган ва асабийлашганидан майда титраётган лаблари у мутлақо жиддий гапираётганини кўрсатарди. Энди у ҳайрон бўлди. Ҳатто ажабланди. Нима бўлди энг яқин дўсти, маслакдоши ва сирдоши ҳисоблайдиган Бекқул жўрасига? Бекқул эса бироз туриб яна қўшиб қўйди:
– Биласан, иккиюзламачиликни суймайман. Сен бўлсанг ҳам, энг яқин дўстим, ҳатто оғайним бўлсанг ҳам дўғрисини айтаман. Бу асаринг монго унчалик ёқмади.
У нимадир деб эътироз билдирмоқчи эди Бекқул хира пашшани қувгандай қўлларини асабий силкиди.
– Эътироз билдирма! Бу масалада мен ҳеч қачон янглишмайман. Бу юз фоиз. Хуллас, асаринг бўлмабди. Ҳамма эшитган мақтовларинг ёлғон!
– Ҳай, ҳай, – деди Одамбой. – Новвилар деб ётибсан?! Калланг борми сенинг?

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Микрофон олдидаги озода, ботартиб ва дид билан кийинганлар бу ердаги картиналарга энг беъэтибор одамлар. Улар тадбир ташкилотчилари. Булар бу ерга жам бўлганларнинг, умуман санъат соҳасининг энг пачоқлари. Аммо улар башанг кийинган, ўзларини тутишлари ҳам шунга яраша эди. Қўлларини қора шимларининг чўнтакларига тиқиб чантайиб туришар, атрофдаги югур-югур, тала-тўп ва ташвишларга заррача эътибор беришмасди. Паст овозда, аммо жуда юқори кабинетларда кечаётган жараёнлар, совуқ курашлар ва қизғин олишувлар ҳақида ясама совуққонлик суҳбат қурардилар. Дарҳақиқат, уларни кўргазма ҳам, асарлар ҳам, бир вақтлари уларни оёқ учида кўрсатган ва ҳозир қайсидир ертўлалардаги тор ва зах устахоналарида мўйқаламларини бир тортиш эвазига ўзларини икки марта вино қўйиб ичишга ҳақли ҳисоблайдиган пияниста санъат даҳолари ҳам қизиқтирмасди. Уларнинг бирдан-бир ташвишлари ижтимоий тармоқларда ҳеч бир минсиз кўриниш эди. Шунинг учун улар юз-кўзларида бирор эҳтирос, туйғу ва ҳаяжон кўриниб кетишларидан жуда эҳтиёт бўлишар, ўзларини совуқ, сипо ва осмон тутишга ҳаракат этар эдилар.
Аравачани ҳайдаб келаётган ўғли ҳам бунча оломонни кўриб зал бўсағасида бир сониягина иккиланиб туриб қолди.
Рассом ҳам орқасига қайрилди-да, ўғлига айбдорларча синиқ жилмайди: “Менам ҳайронман...”
Бу гуноҳкорона жилмайиш унинг ҳориган юзини янада қаримсиқроқ кўрсатди. Ихлос билан қиртишланган серажин юзи, тиришиқ-тиришиқ бўйинлари, тўзғиган мош-гуруч жонсиз сочлари, бир вақтлари семиз бўйнига зўрға етган оқ куйлагининг ҳозир хўлпилдаб халта бўлиб ётган ёқалари, ҳамма - ҳаммаси мантиқан у бу ерда ортиқча эканлигини кўрсатарди гўё. Аммо ҳаётнинг ўзи шундай – буюк мантиқсизликдан иборат – у бугун шу тадбирнинг сабабчиси эди.
– Ҳайда, – деди ўғлига журъатсизгина. Қизлари бошқа ташкилий ишлар билан югуриб-елиб юргани сабаб ўғил отани тадбир жойига олиб боришга рози бўлган эди. Ўғил бу ишни улуғ бир зўриқиш ва мажбурият ортидан бажараётганлигини ота яхши биларди. Ахир бегонамас, ўғли-ку. Ўзи боққан, ўзи катта қилган. Асли у ҳам тадбирга ўғли билан келмаслик тарафдори эди. Аммо ноилож шароит шундай бўлиб қолди.
– Қара, сингилларинг кўринмайдими? – деди у овозлари бироз титраб. У ҳаяжонланар, ҳам ўғлидан тезроқ қутилишни истар эди. – Агар бўлса чақир.
– Йўқққ, – деди ўғил бироз тўнғиллаб. Кейин аравачани ичкарига қараб секин сурди.
“Худога шукур”, ўйлади у. “Ҳеч бўлмаса шу ерда жаҳл этмади. Шунга етди ақли”. Бироқ ўғлининг бу фаросати боягина бу ёққа келаётганида чавақланган юрак чандиғини қоплаб ҳам, битказиб ҳам билмади. Дили силқиб оғрир эди ҳамон. Ўзи ҳамма кўнгилсизлик ўғлининг уни тадбирга олиб боришга ўлганининг кунидан рози бўлганлигидан бошланган эди. Юз-кўзи, ҳар бир ҳаракати ва гап-сўзидан ўғлининг норозилиги кўриниб тургани учун, “Сен... ишларинг бўлса қилавер. Бир амаллаб борармиз. Дим бўлмаса Нусратгами ё Келлига айтармиз”, деди. Нусрат, Келли – Келдиёрлар қўшнилари эдилар. Гарчи ҳозир уларнинг ҳар иккаловлари ҳам ишда, илтимос қилинганда ҳам етиб келишлари гумон бўлса-да шундай деган эди.
Асарлари кўпдан бери сотилмаётганидан, сотилмаётгани нима, у кўпдан бери ишламаётганидан норози хотини уни кийинтириш учун аравачани суриб келаётганида мушук болани бостириб қўйди. Туғилганига бир ой тўлганми, тўлмаган йўл-йўл, йўлбарсга ўхшаган сап-сариқ пийпи нима бўлганини онгширмай овоз чиқаришга ҳам улгурмай қолди. Дигирчак момиқдай юмшоқ нарсани босиб ўтиб кетди.
– Ийй, новви бу?! – асабий чийиллади хотини. Кейин оёғи остида чуваланиб, ҳали нима бўлганини англолмай ётган мушук болани оёғи билан четга итариб ташлади. – Ол бу чурпани ! Оёқ тейинда нешаб юрибди бу?

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Рассомнинг қошига одамлар анча вақтдан бери келмай қўйган эди. Ўн йилми, ўн беш йилми. Ҳа, бу вақтни аниқ белгилаб ва унга аниқ чегара ҳам қўйиб бўлмайди. Сабаби одамлар бир вақтлар қалин бўлган одамидан қочмоқчи бўлсалар буни бошқалардан гизлаб, сездирмай қилишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун уларнинг ҳаммаси “қирқ кун туз еган жойларини” бир кунда, бир соатда бирдан тарк этмайдилар. Шошилганлар, тоши енгилроқлар қочиш керак бўлганда дарров отларига қамчи уриб қолишлари мумкин. Аммо эҳтиёткорроқлар нимадандир умид этиб, сал салкироқ бўлса ҳам алоқаларини сақлаб турадилар. Дунёда нималар бўлмайди, дейсиз ахир. Улар аҳволнинг ўнгарилишидан бутунлай умид узилгандан кейингина ўзларини секин-секин бутазорга урадилар. Шундай қилиб ҳаммаси аста-секин рўй беради. Буларни Рассом ўз гарданида синаб кўрди. Амалдан тушганидан кейин таниш-билишнинг ярми худди кимдир буйруқ бергандай бирданига зим бўлди. Худди йўлда ётган хас-чўпни кимдир қулоч ёзиб чот супса билан бир супирди-ю, йўлда уларнинг излари ҳам қолмади. Дардга йўлиқиб тўшакка михланиб қолганидан сўнг газзик бошқа бир тўдага келиб, улар ҳам аста - аста йита бордилар. Ёнида саноқлигина киши қолди. Шунда у отасининг гапларини эслади. “Болам”, деган эди отаси бир куни у қандайдир қадрдонининг навбатдаги тадбирига чоғланиб турганида, “Дим кўпайиб кетди борадиган ерларининг. Ҳар кун бир гап топасан. Гоҳда кунига икки, учтадан бўлаётир”. “Кўп-да жўралар”, деган эди у отасига. “Бириникига бориб, бошқасиникига бормасанг хафа бўладилар бизни писанд этмади, деб”. “Тўғри, бор. Лекин сайлаб санч. Ҳақиқий жўра, қиймас еринг бўлса бор. Бир нарсани ёдингдан чиқарма. Дўст бир бўлади. Ошиб кетса икки, бор-ай ана, уч бўлиши мумкин. Лекин шунда ҳам иккидан ортиғи, учинчиси гумон”. Отасининг бу гапи миясига ўрнашиб қолди. Атрофидаги дўстман, жўраман, ёронман деган бир йигирма, ўттиз чоқли кишидан ўша отаси айтган бирми, иккими, майли, учинчиси гумон бўлса ҳам, ана шу уч жўрани ажратиб олишга ҳаракат қилиб юрди ўзича. Аммо у вақтлар амалда эди, иши юришиб турган эди. Шунинг учун дўст-у душманни ажратиб олишнинг имкони бўлмади. Мансабдан кетди, боши ёстиққа тегди ва ҳеч бир ортиқча ҳаракатсиз ҳаммаси ойдинлашди қолди. Унинг ёнида отаси айтганидай икки киши қолди. Икки жўра, икки дўст. Одамбой ва Бекқул. Икки дўст унинг хабарини олишга ҳамиша бирга келар эдилар. Доро-доро эмас. Кўпроқ Бекқул гаплар, чекар ва олдидаги яримтани эринмасдан майдаларди. Сўйлашни хуш кўрарди ўзи ҳам. Келажакда амалга оширадиган ишларини айтиб мақтанарди. У чиндан талантли рассом , ўз даврида қурдошларининг ичида етакчиларидан эди. Бироқ кейинги вақтда ичкиликка муккасидан кетди. Ишламай қўйди. Аввалги муваффақиятлари ҳавоси билан банд эди. Кайфдан айиқ пайтларида ишламаётганидан ичи ёнар, ишлашга уринар, аммо қалами қотиб қолган эди. Шунда у арзимаган чойчақага бўлмағур буюртмалар олар, уларни бир зарб билан бажариб, эвазига ёзиладиган дастурхонлар бошида маст бўлиб, алжиб қоларди. Эртаси ўйғониб бундан азобланар, ичмасликка қасам ичар ва ҳақиқий асарлар яратишга бел боғлаб режалар туза бошларди. Режалари сўзсиз жуда улкан бўлар эди. Тўшакка михланиб ётган Рассомга қошида ўтирар экан яратажак асарларининг мавзу ва миқёси ҳақида соатлаб гапирарди. Кўпириб гапираверди, гапираверди, гапираверарди. Бироқ ҳамма кучи фақат гапга кетиб қолармиди, мана бир йигирма йиллардан бери арзирлик бир иш қилмаганди. Тўшакка михланиб ётган Рассом эса унинг гурунгларидан тўлғонар, дўстига бу режаларини тезроқ холстга кўчириш кераклигини қизишиб уқтирар, Бекқул эса ина бугун, эртага, бир ҳафтадан, ўн кундан кейин деб ишни орқага сургани сурган эди. “Одам ҳам шунчалик ландавур бўладими”, дерди хаста Рассом, ётган ерида. “Агар ўзим оёққа туриб кетсам, худо урсин агар, шу сюжетларингни барини ўзим чизаман”. “Э-эээ”, дерди Бекқул олдида турган шишадан қиттай қуйиб отиб юборар экан, нотавон Рассомнинг тўлғонишидан зимдан ҳузур туюб, “Шундай этсанг яхши бўлар эди, лекин энди сенинг бундай нарсаларга кучинг етмийди-ии. Мана, ётиб қолдинг. Энди сен ижод ҳақида эмас, кўпроқ ўзингни сақлаш ҳақида ўйлашинг керак.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Yangi kitob

BOLJON

Shuhrat Matkarimning ushbu kitobiga kirgan hikoyalar va qissalarning qahramonlari bugungi jamiyatning oddiy odamlari hisoblanadi. Ular goh samimiyligi, goh o‘ziga xos xarakteri bilan o‘z tashvishlarini gardaniga ortib, kishilik sahnasida umguzoronlik qiladilar. Olam mukammalligi kimlarningdir qalbida ezgulik chirog‘ini yoqsa, yana qaysidir zamondosh qiyofadasini eslatuvchi shaxs o‘ziga xos yo‘l bilan yashashga intiladi. Yozuvchi qahramonlarini ana shunday murakkab vaziyatlarda kuzatadi va ularni tushunishga harakat qiladi. Asarlardagi o‘ziga xos badiiy tasvir va ifodalar sizga manzur bo‘ladi, deb o‘ylaymiz.

Loyiha rahbari: Sirojiddin Sayyid
Masʼul muharrir: Davron Rajab
Nashriyot: “Adabiyot”


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Xonqa tumanida bayram shukuhi davom etmoqda.

Bayram shukuhiga qushilib Xonqa tumani Axborot - kutubxona markazida ham 1- Oktabr O'qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan "Sizga ta'zim aziz ustozlar" mavzusida badiiy kecha va kitoblar yarmarkasi tashkil etildi.

Kitob yarmarkasida O'zbekiston yozuvchilar uyushmasi a'zosi,taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimov, Xonqa Xayoti gazetasi muharri M. Safayeva, Viloyat Axborot-kutubxona markazi direktori o'rinbosari M. Qurbonboyevalar va faol kitobxonlar ishtirok etishdi.

Kitob yarmarkasi so'ngida O'zbekiston yozuvchilar uyushmasi a'zosi,taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimovning "Maqar" qissasi taqdimoti ham o'tkazildi.

/channel/xonqaAKM

Читать полностью…
Subscribe to a channel