Тўғриси йигит шуни ҳам боғлаб олган эди. Аммо охирги дақиқада уни ечиб, турли кийим-кечаклар бетартиб қалашиб ётган кровати устига ирғитганди. Шундоғам йигит бу ерга келган эркакнларнинг энг ёши, келишгани ва хушсурати эди у. Устози доцентми, профессор билан унинг муриди Ҳарфхўр елпаррик ҳадеб тўрга илдиришга уринаётган икки аёл, тўғрисини айтганда бу сафар бу ерга келагн аёлларнинг энг эътиборлилари ҳам, унга ҳайриҳоҳлик кўзи билан қараётганини ҳам сезганди йигит. Йигит бу ҳолдан бир томондан севинса, иккинчи томондан ташвишга ҳам тушарди. Чунки ўзи санчмоқчи бўлган аёлга бошқа бировнинг ёки назарга тушган аёлларнинг бошқа бировга эътиборини доцентми, профессор ўзига нисбатан хиёнат ва орқадан келиб урилган пичоқ, деб қабу қиларди ва бун ҳолга жавоби ҳам шунга яраша бўларди. Кўп хўрликлар билан доцентми, профессор даражасига эришган бу одам ҳам ҳамма ҳақу ноҳақ эзилган одамлар каби жуда аламзада эди. Бундай одамлар пайт келганда ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар. Доцентми, профессор ҳам шундай одам эди. У шу асосда неча-неча одамларни жувонмарг қилиб юборганлигини Йигит яхши биларди. Аммо табиат ва табиий инстинкт ҳамма нарсадан кучли. Шу сабаб аёлларнинг ўзига эътиборини сезган Йигит ҳамма нарсага туфурди, жумладан, доцентми, профессорга ҳам. Ва аёллар ҳамроҳлигида бўладиган сафарга алоҳида тайёрлана бошлади.
“Ҳааа”, деди Йигитга ўзини ойнага солиб кўрар экан. “Ёмон эмас. Ёмо-оон, эма-ааас”. Йигитга ҳам аёллар эътибори ёқар эди. Кимга, қайси йигитга ёқмайди, дейсиз аёллар эътибори. Яна мана бу ёши ўтиб қолган, чол деса уларнинг, киши деса Йигитниг ҳаққи кетадиган хирсдай икки одамнинг сингиллари, балки қизлари қатори аёлларни нишон этиб олганликлари ҳам Йигитнинг андикини келтирар эди.
Машинадан тушгач икки аёл ва уларнинг ёнидаги бола бўридан қўрққан қўйлардай бир ерга тиқилиб олишди. Булар шаҳардан биринчи марта бундай ёввойи табиат қўйнига чиққан бўлса керак ва ё бошқа бир сабабми, бола қаттиқ ҳаяжонда, паст бўйли, семизаккина, қарапаранг аёл, онаси Миччининг тирсагига маҳкам ёпишиб олганди.
– Бир ажойиб қўчқор гарак, – деди деди салобат билан доцентми, профессор . – Пулидан қайғу этманг, лекин қўч ажойиб бўлсин!
– Пул хиррик , – қиқирлади Миччи. Доцентми, профессор биринчи марта хоразмча мўччи сўзини чалароқ эшитиб, “Миччими, мўччи?” деб сўраганида, “Эээ, барибир!” деб шарақлаб кулганди у. Шу-шу унинг оти Миччи қолди. – Энг яхшисини тутинг! Шундайми, устоз?
Доцентми, профессор Ҳарфхўр елпаррикка қараб салобат билан бош ирғади.
– Тутинг, тутинг, – ҳовлиқди Ҳарфхўр елпаррик. – Пулдан хавф этманг...
– Босинг!¬ Шундай дейдими, Миччи? – деди бу гаплардан четда қолгиси келмай жувонларнинг иккинчиси. У бўйдор, оёқлари узун-узун, бели хипча, ниҳоятда келишган эди. Шунинг учун унга доцентми, профессор Шамшод, деди. Бу жувонга ёқар эди. Шамшод бўлиш. “Ўўўў”, дерди бўйдор жувон майин ва ғамли оҳ тортиб. “Қани эди Шамшод бўлолса-аам”...
– Ҳавво! Босинг! – деди Миччи калта қўли билан кескин ҳаракат қилиб. – Бизларда пул кўп!
Қарри инқиллаб, синқиллаб, ўрнидан турди. Гарчи шундай бўлиши керак бўлса ҳам сурувдан қўзи тутиб бериш Қаррига ёқмайди. Ҳар сафар юраклари оғриб кетади. Ахир у бу қўзиларнинг ҳар бирини туғилган илк кунидан бошлаб билади. Ҳар бирини танийди. Ҳар бирининг биринчи диконглашларини, жажжигина тумшуқчалари билан онасининг эмчакларини туртиб-туртиб эмишларини, энг сара, энг тотли гиёҳларни иштаҳа билан, аввал тишлари қамашиб кейин ўрганишиб кетиб, чимчишларини, ҳар ўт чимчиганида уларнинг сут иси кетмаган оғзидан кўкатнинг кўк суви “чирт-чирт” читраб кетганларини эслайди.. Ўсиб улғайгани сайин ҳар бири қўзининг ўзига хос хулқи қандай шакллана боргани ёдида. Ҳовво, агар сурувда минг қўй бўлса, мингисининг феъли минг хил. Ҳеч қайсиси бир-бирига ўхшамайди. Шу қўзиларни у сўймоққа тутиб беради. Ўзи. Ўз қўли билан. Дим ёқимсиз иш бу унинг учун. Аммо сўйилиш буларга буйруқ. Илож қанча?
У хатни яна бир марта ўқиди: “Тўрт кун ичида кўчиб кетишингиз керак”. Кўчиб кетмаса ҳам бўлади ўхшийди. Кўчиб кетишингиз керак, дейилган-ку. Кўчиб кетишингиз шарт, дейилмаган. Демак, кетмаса ҳам бўлади. Бўлади. Дим бўлади! Кетмаса ҳам бўлади!” Қарри ўзининг бу фикридан ўзи қониқиш ҳис қилди. Кетмаса бўлади. Бу қарорига хатдан исбот топди. “Тўрт кун ичида кўчиб кетишингиз керак”, дейилган. “Кўчишингиз шарт”, дейилмаган. Кейин бу муҳлат ҳам ғалати. “Бу хатни ёзганларнинг ишига ҳеч тушунмадим. Невчун тўрт кун?” ўйлади Қарри. “Уч эмас, беш, етти, тўққиз эмас? Невчун тўрт кун?” Бироздан кейин қўл силтади. “Соннинг не қизиғи бор? Булар икки кунда ҳам, тўрт, олти кунда ҳам изингга ит солишлари мумкин. Уч, беш, етти, тўққиз кунда бўлди не, икки, тўрт, олти кунда бўлди не? Барибир шу. Шарт деса ҳам кўчасан, керак деса ҳам кўчасан. Ёзганлар бир нарсани билиб ёзган бўлса ҳам кўчасан, билмай ёзган бўлса ҳам кўчасан. Ҳавво, кўчасан. Кўчмай қўлингдан не келади? Иложинг не?”.
Энди бошқа тарафга қаради. Узоооқдан терак учлари кўзга ташланди. Қарри уларнинг шамолда сал эгилган учларини, бир-бирига баҳслашиб чапак чалаётгандек япроқларини тасаввур этди. Кейин шу теракзор атрофида яқинда пайдо бўлган Оқ уйни эслади. Ҳа, кимдир қум этагига шу бир уй солган эди. Уйни яхшилаб совуқ қилиб, оппоқ этиб бўяди. Қарри ўзича унга от қўйди. Оқ уй, деб. Бу уйни ким, нега солганини билмайди. Билганида ё билмаганда не ўзгаради? Ҳеч нарса. Бу уйга йилда бир неча марта қандайдир олифта, сочлари патила-патила, узун-қисқа, семиз-ориқ ғалати одамлар келиб, ҳафта-ўн кун туриб кетади. Қарри буни ҳам билмаслиги мумкин эди. Лекин улар ҳар келганда Қарридан овқатликқа қўзиқўчқор сотиб оладилар. “Бу қўзиларнинг гўшти шаҳардаги ем бериб боқилган қўйларникидан бошқача”, дейдилар. “Улар ғилч-ғилч мой. Юрагингни ўйнатади. Буларники эса хушхўр, мазали. Оғзингга солсанг мойдай эриб кетади. Экологик тоза. Гиёҳ еб юрганда!” Буларнинг неча қўйқўзи сотиб олишларига қараб, бу олифта, мажнунсифат, дали-ғули одамларнинг бу ерда неча кун туришларини тахминан билади қарри. Мана оқшом уларнинг яна бир гуруҳи келди. Буни Оқ уй атрофида бир неча одам куймаланиб қолганидан билди.
Бугун улар қўзиқўчқор олиб кетиш учун келишди. Тўрт киши эдилар. Йўқ, беш киши. Булар билан бирга кўринишидан 12-13 ёшдаридаги, асли ўн олтисига чиққан, қора гардишли кўзойнак тақиб олган жаназагина бола ҳам бор эди. Оти Ферузбек экан.
Ферузбекни буларнинг каттаси, етмишларидан анча ошиб қолган, балки саксонига ҳам чиққан, қандайдир жуда пачоқ чол болани эркалабми ё унга таяниб юриш учунми, елкасидан қучиб олганди. Қарри уни бир кўришдаёқ ёқтирмай қолди. Айниқса унинг кўзларини. Ажин босган кўз чаноғи ичига қандайдир рангги номаълум, хира тош тиқиб қўйилгандай эди.
У ҳар қадами, ҳар сўзи, ҳар қараши билан ўзини ўта салобатли кўрсатишга уринарди. Унинг атрофида эллик-олтмиш ёшларидаги, ўта дидсиз кийинган қандайдир нусха елпаррикдай айланарди. Эгнида охори тўкилиб бўлган костюм-шим, бўйнида узун ва нозик галстук тақиб олганди бу тўрам. У айланар ва тинмай шеър ўқирди. Шеърлар бемаза эди. Қарри буни уларнинг ёнида келган икки аёлнинг бепарво юзларидан билиб олди. Агар шеър яхши бўлса уларнинг юзлари ёниб, кўзлари кулар эди. Улар эса ўта бепарво эди.
– Ҳаммасини оқшом ёздим, – деди у. Овози ҳам қандайдир хунук, хириллаган эди. Унинг бояги пачоқ чолга ёқишга жуда уринаётгани кўриниб турарди – Тонгда туриб ёзмоққа бошладим. Сиз туриб чиққанча ўн бир шеър ёздим, доцент.
Доцент унга тош кўзларини тикди. У янглишганини дарҳол англади. Чол буларга ўзига профессор, деб мурожаат қилишларини топшириб қўйганди. Бу эса доцент деб ўтирибди. Лекин чолнинг ҳақиқатда ким, доцентми, профессор эканлигини ҳеч ким билмасди. Шунинг учун унга кимлар доцент, кимлар профессор, деб мурожаат қиларди.
– Биласизми, сизларни нима деб аташади? – сўради доцентми, профессор худди тош кўзларидай тош сўзлари билан. Овози чийиллаб чиқар эди унинг. Аёллар ҳам қарашди.
– Йўқ, – кўзларии пирпиратди елпаррик. – Билмас эканман, профессор.
Шуҳрат МАТКАРИМ
Қум этагидаги уй
қисса
I
Қарри хатни ўқиб кўрди: “Тўрт кун ичида кўчиб кетишингиз керак.” У қистанмасдан теварагидаги ҳар бир нарсага бир-бир, бир-бир қараб чиқди. Гўё суратга олди. “Ширт-ширт! Ширт-ширт!” Уларни хотирасида муҳрлаб қолдирмоқчи. Ҳа, ҳа муҳрламоқчи. “Ширт-ширт! Ширт-ширт!” Ҳаммасини. Бир-бир. “Ширт-ширт! Ширт-ширт!” Қарри не қилаётир ўзи? Бу не қилгани унинг? Не бўлар эди, суратга олаётир. Ҳовво, суратга олаётир-у, ўзи ҳам ҳайрон. Не учун олаётир? Минг йилдан бери ётган нарса бўлса бу қум дегани, ҳеч нарса ўзгармаган бўлса. Унинг несини суратга олади? Ҳовво, ҳовво, ҳоввооо... Мабодо бу ерлардан кетиб қолса, шунга-да... Тўхта, тўхта, не учун кетади? Не ерга кетади? У шу ерда минг йилдан бери турган капасига – қарри уйини шундай атарди – қаради. Кимга халақит берибди бу капа? Тушунмайди, шуни билмайди. Ҳеч ким ҳам билмаса керак. Ҳоввоо... Қарри атрофни тешкиришда давом этди. У текшириш демасди, тешкириш, дерди. Унинг отаси ҳам шундай дерди, бобоси ҳам, бобокалони ҳам шу ерларда яшаб ўтган ва уларнинг ҳаммаси ҳам текшириш демаган, тешкириш деган. Не учун? Буни қарри билмайди. Агар ёстаниб ётган қумнинг тили бўлса буни балки шундан сўрар эди. Оталари қандай одам эди, боболари, бобокалонлари. Қарри бола вақтларида ҳамма нарса билан гаплашар эди. Қўй-қўзилар билан ҳам, ўтлар, ёнтоқ, қадим созоқлар билан ҳам. Энди ниш уриб келаётган қум кўкатлару иси билан бутун чўлни маст этувчи ёвшон билан узундан-узоқ гурунглашар эди ёнбошлаб олиб. Агар отасининг отлари унга не ерларгача борганлар-у не ердан қайтганларини айтиб берса, бекор вақтда қора уйнинг олдидаги қўндоққа оёғидан боғлаб қўйилган лочин қандай қилиб товушқон, ўрдак, ғозларни қандай тутганларидан гурунг берарди. Айй, энди буларинг ҳаммаси ўтиб кетган гаплар. Ҳозир эса Қарри атрофига аланглайди.
Мана, мана, манааа. Ҳеч нарса ўзгармаган. Шу-шу кўз илғамас кенгликлар, шу-шу олам яралгандан бери ёнбошлаганича мудраб ётган Қорақум. “Йўқ, йўқ! Анави кўринган на эди? Ааа, зовуд бу”. Қаррининг кўзига силикат заводининг бир неча узун-узун дудчиқаргичлари элас-элас кўринади. “Йў-ўқ, ина, ўзгарган экан. Ҳовво-оо, шу завод бу ерда ёмғирдан кейин чиққан замариқ дай кўкарган”. Аввал йўқ эди. Кейин бирдан пайдо бўлди. Ўттиз йил бўлдими, қирқ йилми олдин. Эээ, йў-ўўқ. Ундан кўпроқ бўлди бунга. Эллик йилми, олтмишми? Йўқ, ундан ҳам узоқроқ. Тахминан саксон йиллар бўлган чиқар. Балки ундан ҳам сал кўп ё сал оздир. Умуман олганда энди бунинг унча аҳамияти ҳам йўқ. Абадият билан бўйлашиб ётган бу қум учун ўнми, йигирма, эллик, юзми, минг йил не деган гап ўзи? Ўзининг, уууввв... саноғига етиш мумкин бўлмаган ялтироқ зарраларининг биридайдир бу йиллар, ё боринг, балки икки, учичачадир. Қорақум учун бир ё икки ё уч зарра не деган гап? Ҳеч гап. Ҳатто ҳеч гап демоққа ҳам илмайди.
Хуллас, қарри ана шу қум қўйнида пайдо бўлган заводга қараб энсасини қашлаб қўйди. Кўп вақтдан бери эътибор ҳам бермаган экан. “Ўзи ҳам анув улли тумпак нинг тейинда қолиб кетди-да”. Қаррига бу завод гугуртқутисидай бўлиб кўринди. Ўвв, одамлар неча йиллаб қурдилар бу заводни. Неча одамларнинг бошини еганмиш бу завод. Қаррининг кўзига гугуртқутидай кўриниб турган шу нарса одамнинг, яна қанча одамнинг бошини ейишини тасаввур этолмасди.
Қаррининг кўнгли ҳам шу қумликлар каби кенг эди. Чунки бунда қанча узоққа боқса ҳам кўзга ҳеч нарса туртилмайди. Одамнинг нигоҳи қанча узоққа кетса кўнгли ҳам шунча кенгайиб бораверади. Шунинг учун анча вақтлар бурун қурилган заводни қарри ёдидан ҳам чиқариб юборган эди. Худди буюк саҳро бу заводнинг қурилганига эътибор ҳам бермагани каби. Қорақум шунчалик улкан ва бепоён эди-ки, унинг учун одамлар қурт-қумурсқадай ҳам эмас. Масалан, пойдевор олиш учун қурувчилар унинг қандайдир бир бўлагини ковлай бошлаганларида у ҳеч нарсани сезмади, ҳатто қитиғи ҳам келмади. Агар бу қурилиш минг йиллардан бери уларнинг суруви ўтадиган йўл устига тушмаганида Қарри бу заводнинг қурилганини билмай ҳам ўтиб кетган бўлар эди.
II
"Бозор"имизни бозор қилган "Ҳуррият" таҳририятига раҳмат.(газетининг 2023 йил, 1 февраль сони)
Читать полностью…ASSALOM, XORAZM!
20.02.2023✅
📲@XorazmTELEKANAL✔️
📲DASTURNING HD versiyasi👇
https://www.youtube.com/c/XORAZM24
Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEnP4H2TABCMSDrRMA
ЭЪЛОН
Ассалому алайкум, қадрли ижод аҳли. 20 февраль таниқли шоир ва таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудига 75 йил тўлади. Ушбу сана айни кунларда вилоятимизда кенг нишонланмоқда. Мамнуният билан барчангизни 20-21 февраль кунлари вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Урганч туман ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси , вилрят телерадиокомпанияси, Аз Замахшарий номидаги вилоят кутубхонаси, “Мангулик жамоли” жамоат бирлашмаси, Урганч Давлат университети, Хоразм Маъмун Академияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган катта адабий тадбир ва тантаналарга чорлаб қоламиз. Эътиборингизга ушбу тадбирлар режа ДАСТУРИни эълон қиламиз.
Анчадан бери ейиш - ичишлари-ю, уйқуларининг ҳам тайини бўлмай қолди. Навкарларнинг афтода кийимлари, сўлғин юзларига қараса кўнгли эзилади. Ўзини айбдордай ҳис қилади. Эртанги кунга ишонч йўқ. Хуллас фақат юрагингни эзиб, қайғуга ботирадиган мушкулотлар. Бас, энди ҳаммасига якун ясайдиган вақт етиб келган кўринади…
Узоқдан понсод кўринганида ана шундай маҳзун хаёллар оғушида эзилиб ўтирган эди. Понсод қўрбошининг руҳиятидаги ўзгаришни сезди чоғи, гапини айтолмай сал фурсат туриб қолди.
– Бек, айтганингизни қилиб қишлоққа бу ерларни биладиган икки йигитни жўнатган эдим. Ёмон хабар топиб қайтишди.
Аввалари бундай гапни эшитса ўлжасини кўзлаётган бургутдай сергак тортарди дарров. Бу гал эса анча жим қолди, бу қадар совуққонлигига ўзи ҳам ҳайрон бўлди. Тавба, ненинг аломати бу?
– Айтавер.
– Милиса бошлиғи икки кундан бери тўртта одами билан шу қишлоқда экан. Чап юзида чандиғи бор киши эмиш. Бугун иккитасини аллақаёққадир жўнатиб учови қолишибди. Ҳозир Маткаримбойнинг ҳовлисида зиёфат қилишаётган экан. Йигитларнинг танишларининг айтишларича улар аллақаердан аскарларнинг келишини кутишаёган эмиш. Назаримда бизни сезиб қолишган кўринади. Нима қиламиз?
“Бу ўша!” Саьдулланинг бирданига шуури тиниқлашгандай бўлди. Демак ёрдам чақиришган. Қўшимча куч тезда етиб келади. Ҳозир боссак қолганларини тинчитишимиз мумкин. Айни қулай пайти, лекин яна бегуноҳ бир иккита одамнинг қони тўкилади. Йўқ, бу ўйлагани маьқул эмас. Шунда неча кунлардан бери кўнглида пишитиб юрган қарорини амалга оширадиган фурсатнинг айни вақти эканини бирдан ҳис этди у. Энди бу ишни кечиктирмаслик керак. “Бўлди, бу ёғига худо раззоқ”…
– Йигитларни чақир!
Навкарлар тўпланганида понсод Саьдуллани кўриб ҳайрон бўлди. Юз - кўзида бояги ўксиклик йўқолган, бардам, тетик тутар эди ўзини. Қўл остидагиларга ўйчан тикилиб анча туриб қолди. Чамаси хаёлларини жамлади.
– Мен узоқ ўйланиб бир қарорга келдим, биродарлар, – деди овозига атайлаб куч бериб. – Биз урушиб бўлганга ўхшаймиз. Жанг қила - қила шу ерда тўхтадик. Мени қўрқоқ деб ўйламанг. Фаҳмимча энди бундан бу ёғига ҳамма ҳаракатларимиз самарасиз. Бизни қўллайдиган ҳам колмади ҳисоб. Ўзингдан кучли душман билан кўр - кўрона олишавериш гумроҳлик, тўғридан тўғри ҳалокатга қараб юришдай гап. Шундай... Бугун шом тушгач ҳаммангиз қайтиб кетасизлар.Ҳоҳлаганлар бирор ишончли тўдага бориб қўшилсин, истамаганлар уйига қайтиб тирикчиликнинг йўлини қилаверсин. Аммо қаерда бўлсангизлар ҳам хушёр юришга мажбурсизлар, чунки ҳукуматга қарши бош кўтарганлар, деган отимиз бор. Қуролларингизни ўзларингиз билан олиб кетасизлар. Матмурод, менинг чодиримдаги хуржунда анча-мунча пул бор, ҳаммаларига тенг бўлиб бер. Энди йигитларга сен бош бўласан. Дарё бўйлаб тунда юринглар. Мен сизлардан розиман. Орада яхши ёмон гаплар ўтган бўлса, бошқа кўришмасак сизлар ҳам рози бўлинглар. Манглайимизга не ёзилган бўлса худодан…
Юракни эзувчи, оғир сукунат чўкди ўртага. Кутилмаган қарор бўлди бу. Навкарлар суюнишни ҳам, қайғуришни ҳам билмай лол - у танг қолишди. Кимдир оғир хўрсинди. Қўрбошининг мижжаларига нам қалқиб, овози бўғилди.
– Ўзим шу ерда қоламан, - саволга ўрин бўлмаслиги учун сўзида давом этди у. – Қиладиган озгина ишим бор. Энди йўлнинг тадоригини кўринглар!
Саьдулланинг мақсадини англаган пансоднинг ранги ўчиб кетди. Йигитлар тарқалишгач ёнига келди.
– Бек, ахир ёлғиз ўзингиз…
– Бу иш фақат менинг ишим! Шахсий ишим учун яна бировнинг қони тўкилишини истамайман. Шундоқ ҳам кўп қон тўкдим, гуноҳим оз эмас. Аммо барибир худонинг ҳоҳлагани бўлади.
– Ёлғиз ҳеч иш қилолмайсиз, улар кўпчилик бўлиб келишади…
Саьдулла биродарига маъюс кулимсираб тикилди. Понсод унинг жилмайиши ортидаги ададсиз журьатни кўриб фикридан қайтара олмаслигини сезди. Юраги ачишди.
– Тўғри, балки ҳеч иш қилолмасман. Лекин ҳеч бўлмаса унинг кўксига қараб бир ўқ узсам хотиржам бўламан.
– Кейинчи?
Сўнгги пайтлар Матмурод эшонни қишлоқ шўросига тез - тез чақира бошладилар. Яланг ярим тунда. Яхшигина ҳол - аҳвол сўрашиш - у, тилёғмалик билан бошланадиган суҳбатларнинг охири аксар асабни эговлаб юракка нақ санчилгудай оҳангларга ўзгара бошларди.
“Эшон бобо, сизнинг Жунаидхон билан нечук алоқангиз бор?”
“Мен ундай одамни танимайман”.
“Танийсиз, эшон бува, дим яхши танийсиз. Ўзингизни гўлликка солманг”.
“Худо шоҳид, танимайман болам, лекин шундай одам бор деб эшитганман. Танисам танийман дейман-да”.
“Эшонлигингиз учун ҳурматингизни қилиб яхши сўйлаб турибмиз, бўйнингизга олаверинг, сиз унга ёрдам ҳам бергансиз. Ахир сизнинг пулингиз кўп – ку”…
“Худога шукур, пулим бор, йўқ, демайман. Аммо мен элимдаги ғариб - ғураболарга, етим - есирларга ёрдам берганман. Ишонмасангиз ана одамлардан сўранг”.
“Гурланга ҳеч босқин этмаган Жунаиднинг йигитларининг бу ерга келгани кўп ғалати эмасми, эшон бобо. Сиз не деб ўйлайсиз?”
“Билмадим болам, билмадим. Менинг ҳарбу - зарб ишларидан хабарим йўқ”.
“Оппоқ соқолингиз билан ёлғон сўйламакка уялмайсизми эшон бобо? Ё янги ҳукуматни тан олмайсизми?”
“Янги ҳукуматингиз ўзининг йўлига. Ёшим саксондан ошганида ёлғон сўйлаб охиратимни куйдирганимдан менга не наф?”
“Эшон, ҳаддингдан ошма, сийлаганни бил. Биз ҳукумат одамларимиз. Куч қудрат биз тарафда!”
“Ҳукумат одами бўлсангиз, куч – қудрат сиз тарафда бўлса, бу ҳам Аллоҳнинг иродаси. Билганингизни қилинглар. Ёшини яшаб, ошини ошаган одамман. Пешонага ёзилганини кўрарман бу ёғига, менга кўп озор берманг”...
Йўқ, озорлар бетиним давом этаверди. Хонадон аҳлини зир титратиб уйини тинтув этганларида ҳам, молларини ҳайдаб кетишганда ҳам эшон норизо бўлмади. Худога солдим, деди.
Аммо…Сўнгги бор чақирганларида (аттанг, ўша куни Саьдулла уйида эмасди) Бекчурин қариянинг юзи аралаш бўйнига қамчи тортиб юборди. Ўҳҳў, ўшанда элнинг иззату ҳурматида юриб умрида хорлик кўрмаган эшон зор йиғлади, ўксиниб йиғлади. Шунда ҳам мўминлигига борди, ғазаб отига минган ўғлининг йўлини тўсди.
– Зулм жазосиз қолмайди, болам, – деди. – Аллоҳ барини кўриб турибди. Қиёматда жазосини ўзи беради. Ҳозир бир иш этсанг эртага улар сенга тиш қайрайдилар. Бас, сабрли бўл.
Аммо тирик жон эмасми, кексайган чоғида ёмонларнинг қўлида ортиқча қийналишни истамади.
– Энди бу ерлардан кетмасак бўлмайди, пичок бориб суякка етди, – деди ахийри. – Кеча Тўрткўлдан, амакингдан хат олдим. “Бўлиб турган воқеалардан хабарим бор. Бу нотинч замонда ёнимизга келинглар, ҳар қалай бизда бир қадар осойиш. Эрта - индин не бўлиши ёлғиз худога аён”, дебди. Тадоригингни кўр ўғлим…
Тадорик кўпга чўзилмади. Уч кундан сўнг Саьдулла отаси, аёли ҳам икки фарзандини аравада Тўрткўлга элтиб қўйди. Ҳовлини ишончли бир кишига топшириш, қолган майда - чуйда ишларни саранжомлаш учун келганида Бекчуринга дуч бўлди…
***
Милисалар ҳовлидан чиқиб кетгач айвондаги ёғоч катга беҳол чўзилди. Бўлиб ўтган ишларни теран ақл билан мушоҳада этмакка уринди. Отасининг гапи ҳақ. Қизиллар улар кабиларга дўст бўлмайди. Бу энди аён. Тавба, кўзи очиқ одамлар кўп нарсани аввалдан билар экан-да. Беихтиёр икки йил олдин кўклам кунларида Бухородан меҳмон бўлиб келган отасининг қадрдони Ёқубхўжанинг суҳбатини эслади.
– Талотўплар авжига чиқиб кимнинг ким эканини ҳам билиб бўлмай қолди, - деган эди у надомат билан. – Ҳар ким ўзини раҳбар санайди, мен ҳукуматман, дейди. Бугун қизиллар, эртасига яна бошқа байроқ кўтарганлар…Ишқилиб охирини берсинда, худойим. Аммо бир нарса равшан, биродарим: илмсизлар илмли одамни қадрламайди, буни кўнглим сезиб турибди. Уларга кўпроқ айтганига юрадиган, фикрламайдиган одамлар керак. Бу ёғига худо пошшо, хушёрроқ бўлаверайлик…
Аммо ниҳоятда зийрак одам экан у, мана айтганлари ҳамманинг кўзи олдида тасдиғини топаяпти. Кетар чоғи отасига ҳеч кутилмаган нарсани совға қилди. Қутига ўхшаган бир анжомни очиб ялтиллаб турган наганни чиқарди.
– Биламан, қўшилмайсан, – хоннинг овозида ғазаб оҳанги кучайгандай сезилди. – Сенинг ўн беш - йигирма йигитинг билан менинг ҳам ярам битмайди. Бизда ҳамма шундай. Қўрбошиман, деганларнинг нечтасининг кўнглига қўл солиб кўрдим. Ҳаммаси ўзича хон, ўзича бек, ўзича султон. Ҳаммаси ўзим бўлсам, дейди. Биров бировга буйсунмоқчи эмас. Бу ҳолимизни ўрис ҳам яхши билиб олган. Шунинг учун ҳам барчамизни бир чеккадан қираяпти. Ҳар ҳолда душманимнинг душманисан, йўлимиз бир. Сени ноумид қайтармайман. Боравер, бу ёғига не бўлса худодан…
Хон юз эллик дона патрон билан ўнта граната берди. Шунисига ҳам шукур. Аммо ўша куни қўрбоши ўзининг аҳволининг танг эканини жуда теран ҳис этди. Эҳҳе, шунча йил от суриб, қилич сермаб ўрисга қирғин қилган Жунаидхоннинг ҳам минг бир муаммоси бор экан…
Шундан бу ёғига Саьдулланинг ҳамма нарсадан кўнгли совуб кетгандай бўлди. Аслида бу йўлга кирганида ўзининг мақсадини унчалик англаб етмагани чин эмасми, ахир. Талотўп -у, ур -сурларнинг ичига кирганидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўрмоққа фурсати ҳам бўлмади, рости. Яна бунинг устига ёшликнинг тийиқсиз қизиққонлиги ҳам бор эмасми-ди? Жунаидхон айнан кўнглидаги гапни айтмадими ахир? Лаьнати милиса бошлиғи билан илк тўқнашган кунини кўзининг олдига келтирди…
***
Ўша куни Амударё яқинидаги Алибува деган жойда бир соатча отишма бўлди. Милтиқларнинг варанглаган овози сўнгги вақтларда не ҳодисалар содир бўлаётганини идрок эта олмаётган қишлоқ одамларига аниқ равшан эшитилиб турди. Сўнг бир тўпор отлиқлар ҳайё - ҳуйт солиб ўтиб кетишди. Отларнинг дупур - дупури тинар -тинмас бошига шапка кийиб, елкаларига милтиқ осган милисалар пайдо бўлишди. Оқсоқол - ранги қув ўчиб кетган Жуманазар божмон шошилинч ҳаммани тўплади. У элбирларининг не гап ўзи, деган саволларига жавоб бермас, мўлтираган кўзларини милисалар бошлиғи юзлари қип - қизил Бекчуриндан узолмай қолган эди. Ғазабдан бўғриқиб кетган бошлиқ оғзидан тупук сочиб қўл остидагиларни ўрисча-ю ўзбекча аралаш сўкар, шунинг орасида оқсоқолга ғазабнок қараб қўярди.
– Ҳамма шу ердами? – деди у қўлидаги қамчи билан этигига чарс-чурс уриб. - Бўлмасам эшитинглар. Бугун бу ерга хон Жунаиднинг одамлари келишди. Билишимизча ўн -ўн икки нафар отлиқлар. Орангизда кимдир улар билан алоқада. Ким эканини тез орада аниқлаймиз, – шундай деб бошлиқ тўпланганларнинг юзларига тикилиб - тикилиб қаради, истеҳзоли кулди. – Мен ҳам мусулмонман. Бировга беҳуда озор бергим келмайди.Ўша алоқада бўлиб турган одам ўзи келиб айтса, унга енгиллик бор, гапим гап. Аммо бўйнига олмаса ўзига қийин бўлади. Сен оқсоқол, одамларингга яхшилаб тушунтир, совет ҳокимияти билан ҳеч ким ўйнашмасин, бизда душманга ён босганларни аяб ўтириш йўқ…
Сал аввалроқ овулда “Алибувага хон Жунаиднинг йигитлари келиб - кетиб юрган эмиш, улар ҳар бир элатнинг бою бадавлатларидан кўмак тариқасида ўзларига солиқ ундириб кетар экан. Чамаси Низомиддин эшоннинг аввалдан хон билан ошнолиги борга ўхшайди”, деган миш- мишлар оралаган, бу гаплардан Саьдулла ҳам хабар топиб, ҳайрон бўлиб юрган эди. Ёмони Гурландан келган ҳарбий кийимдагилар бир неча бор яланг ярим тунда отасини қишлоқ шўросига чақиртириб сўроқ этишгани бўлди. Чамаси манави одам ана шунга ишора қилаяпти, шекилли…
Бекчурин узоқ жим турди. Оёқларини кериб чап қўлидаги қамчи билан этигига урганча одамларнинг юзларига бақрайиб нописандона қаради. Кескир нигоҳлари Саьдуллага келганида анча ушланиб қолди. Ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғи билан ён томонига осиғлиқ маузернинг ёғоч кобурасига тиқ - тиқ урди. Гуноҳкордай мунғайиб турган халққа яна ҳам дадилроқ тикилди.
– Бизда душманга ён босганларни аяб ўтириш йўқ, шундайми Саьдулла эшон? - Бекчурин одамларнинг сафига яқинлашди. – Буни яхши тушунсанг керак, ахир сен илмли одамсан-ку, шундай эмасми?…
Отасининг қийналганлари сабаб юрагида туғилган нафрат шу тобда ўзини ошкор этди.
Дўстимиз Солиқжон, ўқиб кўринг, деб бир ҳикоя жўнатибди. Ўқиб кўрдим. Менга жуда ёқди. Сиз ҳам бир ўқиб кўринг. Шуҳрат Маткарим, 06.02.2023 .
Читать полностью…***
Oq tonglar shamolga tutib koʻksimni,
Qirlar havosiga toʻyib ulgʻaydim,
Odamlar koʻnglida yastanib yotgan,
Moviyrang hislarni tuyib yuksaydim.
Tabiat bagʻridan topdim sokinlik,
Kuzning ogʻushida yayradim yashnab.
Hazonlar koʻnglimga beroldi taskin,
Ming yillik qadrdon doʻstimga oʻxshab.
Gohida dard bilan siyladi Tangrim,
Shukurki baxtim ham etmadi kemtik.
Dardli kunlarimning ostonasida,
Kim soxta, kim yaqin ekanin bildik.
Oq tonglar shamolga tutib koʻksimni,
Qirlar havosiga toʻyib ulgʻaydim.
Oq tonglar... Oq baxtlar... Oqliklar uchun,
Har lahza niholdek koʻkka yuksaydim.
Umidjon Qoʻziyev
***
Tashlab ketaverding sahroyi choʻlda,
Quzgʻunlar oʻydilar ikki koʻzimni.
Ruhim daydib qoldi kengliklar aro,
Arosat togʻlari bosdi koʻksimni.
Uchi topilmagan kalava – taqdir,
Koʻngling topilmagan topishmoq boʻldi.
Qalovin topsang gar, qor yonar derlar,
Diling yoqolmadim qancha qor yondi.
Baxtga boʻylasholmay oʻtdi koʻp umrim,
"Har nening xayri bor"– degan rost ekan.
Gulga aylanmoqda taratib xushboʻy,
Bir paytlar qalbimga sen sanchgan tikan.
Umidjon Qoʻziyev
#Zominni_Sogʻinib
* * *
Кўксим Ўриклисой,
Юрагим Зомин.
Танамда қад ростлаб,
Бормоқда тоғлар.
Шарқираб оқсаму,
сойнинг бағрида,
Яна қучоғингида.
Уйғонсам тонглар.
Дилни ўртаб борар ноаниқ туйғу
Ҳисларим эгаллаб олди фалакни
Сени севганчалик эй Ўриклисой
Севиб улгурмадим ҳеч бир малакни......
* * *
Ёз...
Ўриклисой...
Сокин бир оқшом.
Бир қизнинг қалбидан, топиб олдим нур.
Нигоҳига боқиб тоғлардай ўсдим,
Бахтнинг жилғасига айланди шуур.
Майсалар шивирлаб айтди исмингни,
Арчалар дил оч деб қилди ишора.
Бутун бир табиат қўллаб турганда,
Топмайсан севгимдан қочишга чора.
Тоғлар ҳам кафтини очиб дуога,
Чордона қурганча қилар ибодат.
Исминг пешонамга ёзилаётир,
Тоғларнинг дуоси бўлиб ижобат.
Умиджон Қўзиев
Бугун шовотлик шоир йигит Умиджон Қўзиев "Мухокама соати" телеграм каналига ўз шеърларини қўйибди. Ўқиб кўрган заҳоти бу шоирни хоразмликлпр яхшилиб таниб олишлари лозим, деб ўйладим. Шунинг учун Умиджоннинг битикларини сизларга ҳам тақдим этаётирман.
Шухрат Маткарим, 04.02.2023.
– Ҳарфхўр, – деди аввалгидан ҳам совуқроқ оҳангда доцентми, профессор. – Сиз ҳозир шеър-перингизни йиғиштириб турингда, анави ерга бориб бир ажойиб қўзи танланг. Ё пулингиз жалкоми?
– Эээ, хафа қиласиз, – деди Ҳарфхўрми, елпаррик ва чўпонинг ёнига майда қадамлар билан шошилди.
Қарри бунинг ясама доцентми, профессор эканлигини дарров билиб олди. “Ҳақиқий профессор, профессор бўлса ҳеч қачон чишмайди. Аксинча дим камтар бўлади”, ўйлади Қарри. Чунки унинг ёнига, ўҳ-ўўў, доцентми , профессорман деганнинг неча-неча сохтаси-ю неча-неча чини келмаган. Шунинг учун қарри бир кўз қирини ташласа бўлди, бу доцентми, профессорнинг сохтами, чин эканлигини тирноғида кўргандай аниқ билади. Аммо қарри учун бунинг унча аҳамияти йўқ. Унча эмас, умуман аҳамияти йўқ, деса ҳам бўлади. Чунки буларнинг ҳақиқийсининг ҳам томоғи бор - овқат ейди, сохта, ясамасининг ҳам. Ҳаммаси овқат ейди, ҳаммаси қўй-қўзининг энг яхшисини еяжак бўлади. Қарри уларга сотадиган қўзиқўчқори, унинг баҳосини билади, шунда янглишмаса бўлди. Ҳамма гап шунда. Қарри ўзига тегишли бўлмаган нарсаларга қизиқмайди. Умуман олганда эса ҳозир нарсанинг ҳақиқийсидан кўра сохта нарса кўп. Слхтаси қайта чиройли, ҳақиқийсидан яхшироқ кўринади. Агар бу ейдиган нарса бўлса тишласанг тишингни синдиради. Бир амаллаб тишлаб, чайнаб бошласанг, тфу, совун тишлагандай. Маза-тоза йўқ. Бу доцентми, профессор ҳам шундай, “моза-тозаси” йўқ ясама, сохта эканлиги қаррига кўрга хассадай кўриниб турибди. Муриди ҳам. Ёши анча ерга бориб қолган бўлса ҳам сочини қоп-қорами, қип-қизилми этиб бўяб олибди. Дим ярашмабди. Итнинг бўйнига маржон таққандай. Бир шу нарсанинг ўзи ҳам бунинг пачоқ савияси, ўтмас дидидан дарак беради. Кейин қоп-қора, мўғил башараси ҳам қуёш кўрмаганидан кўкимтир тортиб кетган. Бу эса унинг хонадан чиқмай эрта-ю кеч бурнини тираб ёзув-чизув этиб ётганини кўрсатади. Шунингучун ҳарфхўр деди-ку буни доцентми, пофессор ҳам. “Шу гапи учун ҳам раҳмат бунга, доцентми, профессорга”, ўйлади қарри.
Доцентми, профессор Ҳарфхўр елпаррикка топшириқларни сўз билан эмас, кўпинча кўзи билан, турли имо-ишора билан бераётганини сезди Қарри. Доцентми, профессорнинг умрида белкурак тутмаган, тери ва суякдан иборатузун бармоқлари ишга тушиб қоларди баъзан. Доцентми, профессорнинг кафтлари бироз қалтирар ва у узун бармоқларини иложи борича салобат билан, вазмин айлантиришга ҳаракат қиларди. Бу ҳам Қарри учун доцентми, профессорнинг сохталигидан дарак эди. Бироқ бармоқлар ишга тушганда Ҳарфхўр елпаррик бир бошқача елиб қоларди.
Уларнинг ёнида ўттиз беш-қирқ ёшларидаги, адабиётларда Бальзак хуш кўрувчи ёшда, деб таърифланадиган иккита жувон ҳам бор эди. Уларнинг ҳадеб бўлса-бўлмаса қиқирлашлари, бир-бири билан ҳазиллашиб, ўзларини эркин тутишга уринаётганларини кўрган Қарига уларни тўрга тушиб қолиб ҳадеб ундан чиқишга уринаётган чавоқларга ўхшатди. Ҳа, ҳа майда чавоқларга. Бундай майда балиқчалар ҳам катта балиқлар каби ўйноқлаганда турли рангдаги ялтироқ митти тангачалари турли рангда товланади. Бироқ улар тўрга тушиб қолсалар ваҳимада тинмай тўрга урилавериб тангачалари тўкилиб қолади. Бу чавоқлар ҳам денгизнингми ё жуда улкан, чуқур кўлнинг кенгликларини орзу қилиб сафарга чиққанлару, қаёққа сузиш лозимлигини билмаганларидан мана бу икки овчи доцентми, профессор билан унинг муриди Ҳарфхўр елпаррикнинг тўрига тушиб қолган эдилар. Тўр, майда сунъий кимёвий ипдан майда тўқилган ва тўрдан чавоқларнинг чиқиб кетиши гумон эди. Бу балиқчаларни тўр тобора ўз домига тортиб келар ва улар тобора кўпроқ сиқилаётган тўрни кўрмасалар ҳам буни ҳис қила бошлаган эдилар.
Қўзиқўчқор учун келганларнинг ҳаммаси дам олишга келганларини таъкидлаш учун содда, оддий кийинган эдилар. Фақат ёшгина ҳайдовчи йигит худди катта концертга келгандай ясаниб олганди. Яқиндагина ёғланган туфлиси ялтиллаб турарди. Қора костюм-шим, оқ куйлак. Картина тўлиқ бўлиши учун биргина қора галстук етишмасди.
У ҳеч нарсадан хабари йўқ ҳамишагидай қишлов жойига қайтаётган эди ўшанда. Бирдан сурувнинг боши ҳуркиб, тарқаб кетди. Қарри не экан, деб қараса сурувнинг йўлида чанг-чангга қоришади, тупроқ тўпирга. Булар қайтадиган йўл устида бир балолар бўлиб ётибди. “Ҳов, не гап бу ўзи? Бу не тўполон, бу не воғирди?” Чўпон кафтини қошининг устига қўйиб кўзини қуёшдан пана қилди. Чанг-чангга қоришади, тупроқ тўпирга. Турли оғир юклар юкланган улли-киччи мошинлар қумни хамирдай қориб ташлабди. Лекин ҳеч бири ботмайди. Кучаниб, зорланиб, гўё кимдандир шикоят қилгандай, инграниб-синграниб олдинги интилаверадилар. Қўйларнинг йўлини чала тикланган деворлар тўсаётибди. “Новви бу? Қалъами? Қўрғонми? Уйми?” Йўқ, бу нарса уларнинг ҳеч бирига ўхшамас эди. Қарри қурилишнинг нималигини билмади. Қаерданам билсин ахир у? Эсини таниганидан бери қўйнинг изида бўлса. Оталари ҳам шу. Боболари ҳам.
У бир амаллаб сурувни йиғди, тўполонни четлаб қўйларини қўрасига қамади. Кейин, капаси ёнидаги тумпакка чиқиб, юрагига ваҳима солган бу тўполонни узо-оқ кузатди. Шу гап. Чанг-чангга қоришади. Тупроқ-тўпирга. Энди ҳар вақт-ҳар вақт, шамол шу томондан эсганида, одамларнинг шовқин, қийқириқлари, моторларнинг ўкириклари элас-элас қулоққа чалина бошлади. Қуёш ботаётган, уфқ қонталаш бўлиб, қирмизи тусга кираётган эди. Чўпоннинг кўзи ҳориб кетди. Ўрнидан турай деган эди қўзғалиб билмай қолди. Оёқлари уюшиб қолибди. Яна бир уринди. Бутун баданига жиммирди кирди. Гўё оёқлари чўлнинг қўпол фарзанди созоқдай ерга томир ташлаган-у, уни қўзғаллишга қўймаётгандай. А-аа, мана-ку, созоқ... У ёнидаги саксовулнинг йўғон бир шохосига таянди, куч бериб ўрнидан турмоқчи эди, шох ғарчиллаб синди-кетди. Шоха кўтаради, деб дим ишонган эканми, у синиб, қарри мувозанатни йўқотиб, қумга қапталлаб йиқилди. Бошидаги тумоқ учиб кетди. Бурнига , кўзига қум тўлди. Хиппа бўғилди, нафас ололмай, кўзлари кўрмай қолди. Лекин шу йиқилишида оёқларидан қумга ташланган томирлар гўё чиртта-чиртта узилди ва икки оёғи осмондан келди. Оғзига тўлган қумни туфлаб-туфлаб бир амаллаб ўрнидан турди. Қўлларини қоқиб, юз-кўзини артди. Барибир кўзи яхши кўрмади. Қум билан тўлган эди кўз чаноғи. Бурнидаги қум ҳам дарров тўкилиб кетмади. Нафас олганда ўпкага қараб югурарди қум зарралари. Кўзини ишқий-ишқий, бурнини қоқа-қоқа капасига қараб юрди. Юз-кўзини ювиб ўзига келгандай бўлди. Аммо шу сулдарини кўрган ноаниқ нарса кўнглига тушуниксиз бир ғул-ғула солганди. Шу шилимшиқ, шиллиқуртдай ёқимсиз туйғу миясидан ҳеч кетмади. Орадан, мана қанча вақт ўтса ҳам ўша ваҳима уни ҳеч қачон тарк этмади. Шу туйғу билан умрини ўтказди.
Дўст
Дўст дўстнинг эътиқод, иймонидур,
Бахт –саодат боғининг боғбонидур.
Дўст дўстнинг чорасиз қолган махал,
Кашф этиб қўйган улуғ имконидур.
Гар қанот ёйса баланд парвоз учун
Дўст дўстнинг бошида осмонидур.
Ҳамла қилса дўстга кулфат қашқири,
Дўст дўстнинг асраган арслонидур.
Дўст дўстнинг гоҳида содиқ қули,
Дўст дўстнинг гоҳида султонидур.
Бўлса дўст жоҳил бунингдек йўқ бало,
Бундайин дўст дўстининг зиндонидур.
Кўз ёшидур дўст дўстнинг йиғласа,
Дўст дўстнинг кулса гар хандонидур.
Йўқ иложи бир куни ташлаб кетар,
Дўстларин Абдулҳаким меҳмонидур.
Матназар Абдулҳаким
Матназар Абдулҳакимни хоразм шеъвасида ёзилган шеърлари
Абдушариф(Абиш) холпа ижросида жудаям мохирона куйланган👍
MATNAZAR ABDULHAKIM TAVALLUDIGA 75 YIL TO'LDI
20.02.2023✅
📲@XorazmTELEKANAL✔️
📲DASTURNING HD versiyasi👇
https://www.youtube.com/c/XORAZM24
Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEnP4H2TABCMSDrRMA
“АДАБИЁТ КУНЛАРИ”
ДАСТУРИ
2023 йил 20 февраль
Соат 09.00.09.30.
Урганч туманидаги Шаҳобиддин бобо қабристонида шоир қабрини зиёрат қилиш.
Соат 10.00.-10.45.
Урганч тумани Қоровул қишлоғи Арбоблар маҳалласи Обод кўчасида Шоир хонадони пештоқида Ёдгорлик лавҳасининг очилиш маросими.
Шоир ижодхонаси билан танишув.
Соат 11.00-12.3.0.
Аз Замахшарий номли вилоят ахборот-кутубхона марказида Шоир таваллудининг 75 йиллигига бағишлаб чоп этилган 2023 йил тақвими, “Огаҳий” нашриётида чоп этилган, шоир ижодидан сараланган янги нашр - “Дийдор” шеърий тўплами ҳамда адабиётшунос Қадамбой Салаевнинг “Тўртинчи муаллим сабоқлари” китоблари тақдимоти.
Соат 14.30.-15..50.
Вилоят мусиқали драма театрида Матназар Абдулҳаким таваллудининг 75 йиллигига бағишланган “Назм ва Наво ”кечаси.
****
2023 йил 21 февраль
Соат 10.00.-12.00.
Хоразм Маъмун академиясида Матназар Абдулҳаким таваллудининг 75 йиллигига бағишланган “Хотира кечаси”.
Соат 14.30.-16.00.
Урганч Давлат университети Маданият саройида "Матназар Абдулҳаким ижодининг ўзбек шеъриятида тутган ўрни” мавзусида илмий-адабий анжуман, адабий кеча.
(Дастурда ўзгариш бўлса, эълон қиламиз)
– Омон қолсам сал нарида ўзим кўзлаб қўйган киши билмас яширинадиган жой бор. Шу ерда бир-икки кун жон сақлаб Тўрткўлга ўтиб кетаман. У ерга буларнинг қўли етмайди…
***
Тонг оқармай уйғонди. Осуда кунлардагидай роҳатланиб дам олганига ҳайрон бўлди. Шошилмай таҳорат қилди. Бомдод намозини оҳиста, берилиб ўқиди. Узундан узоқ дуо қилгач тасбеҳ ўгириб яна анча фурсат ўтирди. Тавба, шунда кўнгли алланечук хотиржам тортиб, ўзига ишончи ортганини сезди. Кўпдан бери дили бундай осойиш топмаган эди. Ҳаммасини яхшиликка йўйди. Эҳтиёт юзасидан бешотарини, наганини қайта - қайта текшириб кўрди. Понсод бериб кетган гранатани гупписининг ўнг чўнтагига солиб қўйди. “Худо хоҳласа ишимни битираман-у, шитоб отга минаман”.
Даранинг ўртароғидаги тор йўлакка ўхшаб кетадиган жойдаги улкан харсангнинг орқасига жойлашиб олди. Душман фақат шу ердан келиши мумкин. Бошқа ҳамма тараф баланд тепалар - у, яланг тош, отлар бундай жойда юролмайди. Йўлга тикилиб ўтириб қуёш терак бўйича кўтарилганида ички бир туйғу сергак торттирди. “Хушёр туришим керак, ҳозир келиб қолишади”. Отларнинг кишнагани эшитилди. Милисалар юз эллик қадамча нарида, баланд ўсган тўранғуллар орасидан кўринди. Вужуди қизиб, пешонасига тер кўпчиди. Юраги дукиллаб қалтироқ қўллари билан милтиққа узанди. Сафнинг чап тарафидаги иккинчи отлиқни таниди. “Худойим, ўзинг мадад бер!” Нафасини ичига ютиб узоқ мўлжалга олди. Тепкини босди. Бекчуриннинг гавдаси қалқиб кетиб отдан оғаётган палла иккинчи ўқни узди. “Бўлди!” Сакраб ўрнидан турганида чап кўкси жиғиллаб ачишиб, кўзи тиниб кетгани, оғзига иссиқ ва қуйиқ суюқлиқ тўлаётганини сезди. Ўқ овозини эшитмади.
23.01. 2023.
– Совуқ матоҳни ҳадя этаётганимна ҳайрон бўлманг, – деди хижолат аралаш. – Қурол дегани аслида хосиятсиз, ўзим ҳам хушламайман. Аммо бу нотинч замонда шу нарсанинг қўлингизда бўлгани дурустга ўхшаяпти, гарчанд феьли атворингизга монанд бўлмаса ҳам. – Сўнг кулимсираб қўшиб қўйди: Аммо ўриснинг тўппончаси яхши экан.
Ёш йигит-да, ҳадяга Саьдулла кўпроқ суюнди. Эртаси тун ярмида тўқайга бориб отиб кўрди, чиндан қурол ажойиб эди. Аммо қизиқиш юзасидан кўп ўқларни сарфлаб қўйганига бугун тўппончани яшириб қўйган жойидан олаётиб афсус чекди. Майли, ҳалиям ўн тўртта патрон қолган экан. Қуролни қайта қайта артиб қўйнига солиб қўйди. Негадир ўзини бехавотирроқ, дадилроқ сезди. Ёқубхўжа отанинг сўзлари ёдига тушди; “қурол юракни бақувват қилади, унча - мунчадан тап тортмайсан”. Қани эди шу дамда ялоқхўр Бекчурин рўбарў келса - ю, қарсиллатиб пешонасидан отса…
***
Аммо ғаним сира рўбарў келмади. Шовот - у Гурлан атрофларида ҳаракат қилган Бекберган мерганнинг тўдасига қўшилиб ота - оту, чопа - чоплар билан бир неча йил ўтиб кетгани сезмай ҳам қолди. Юрган йўлида душманини излайверди. Қизил шапка кийган ҳар бирини ғанимим деб билди. Бошида тўданинг ёвга қақшатгич зарбалар бериб ҳолини танг қилган кезлар кўп бўлди. Отлар, яроғ - аслаҳаларни ўлжа олишганларида, қизилларнинг жон талвасасида тирақайлаб қочганларини кўрганларида йигитларнинг дилида ғалабага, душманни маҳв этишларига ишонч бор эди. Аммо янги ҳукумат айёр экан. Баьзан ошкора, баьзан яширин янги-янги кучларни ташлайверди. Кези келганида авом халққа буғдой, жўхори, баьзида эса этик тарқатиб бир қисмини ўзлари тарафга оғдириб ҳам олди. Манфаатнинг ҳамма нарсадан устунлиги билинди шунда. Одамларнинг тилида. “Ана, ким яхши, қорнимизни тўйғазган болшавойлар яхши”, деган ибора пайдо бўлди. Найман кўлнинг яқинидаги жангда пулеметнинг ўқи Бекберганнинг кўксини илма – тешик этиб ташлагандан сўнг тўдани бошқариш унинг чекига тушди. Аммо урушга кирсанг ўлимни кўравериб ёшликнинг қизиққонлиги - ю, ғайрату жўшқинлиги ҳам сўниб қолар экан. Кимга жон ширин эмас, ахир. Кунлар ўтгани сайин атрофида кечаётган воқеаларни мушоҳада қилиб Саьдулланинг руҳиятида ўзгаришлар пайдо бўлаверди. Энди тунлари уйқуси қочиб ўйланадиган, бу ишларим тўғрими ё нотўғри, деб ўзига ўзи савол берадиган бўла борди. Нечукким, шўроларнинг тобора қўли баланд кела бошлади. Гоҳ у, гоҳ бу ерда босқин қилиб, амаллаб жон сақлаб юраверганларидан наф кам кўрина бошлади. “Фалон жойда фалончининг йигитлари жанг қилаётган эмиш”, деб эшитадилар - у, аммо кўриш,учрашиш йўқ. Сўнгги ярим йилда тўданинг иши қизиллардан қочиш - у чекинишдан, бирор хавфсиз, кўздан пана жойни излашдан иборат бўлиб қолди, холос. Орқангда тоғдай суянчиғинг бўлмагандан сўнг эртанги кунинг қоронғу кўринар экан. Жунаидхоннинг сўзлари нафсиламбирини айтганда кўп нарсани ойдинлаштириб қўйди. “Мен юртни кофирга бермайман, деб неча йиллардан бери от суриб, қилич сермаб юрибман”, деган эди. Учи? Ростини айтганда Саьдуллани бу йўлга бошлаган сабаб марҳума онасини ҳақорат этиб падарини калтаклаган, молини талон қилган душманидан қасдини олиш эдику, ахир. Яна ҳам чинига кўчганда бу якка ўзининг дарди. Фурсатинг етиб Аллоҳнинг даргоҳига борганингда қони тўкилган ҳар бир аскаринг учун ҳам сўроққа тутилсанг не деб жавоб берасан? Юрагига чирмовиқдай чирмашиб ғижимлаётган бу каби ўю хаёллардан жисми - жони чарчаб кетди рости. Сўнгги кунларда йигитларининг кўзларида ҳам ҳадикми, хавотирга ўхшаган алланелар очиқ намоён бўла бошлади. Аввалги жахду - жадаллари йўқдай, етим болага ўхшаб мунғайиб қолишгандай. Чунки душманнинг шаҳди баланд. Тўдада қолиш эса тирик юрасан, дегани эмас. Кимнинг қаерда, қачон ўлишининг ҳам маълуми йўқ. Ёмони аслида шу. Бунинг устига иш орқага кетгани сайин чўрткесар қўрбошининг гап-сўзлари йигитларга ҳам малол кела бошлади. Буни Саьдулла кўпдан сезиб юрибди. Йигитлари аросатда. Бундан ҳам баттари овул - у қишлоқлардан ўтганларида одамлар “молу жонимизни талаб кетишмасмикинлар”, деган қўрқув билан қаршилайдиган бўлдилар. Бою бадавлатлари эса мендан бирор нарса сўраб қўймасин, дегандай ўзларини четга олишади.
– Менинг илмли эканимнинг бу ишга не алокаси бор? – табиатан тик сўзли Саьдулла кутилмаганда савол берди. – Бу гапдан шундоқ ҳам чўчиб турган оломон бир қалқиб тушди. “Эҳ, чатоқ қилди-ёв, шу элбир. Ёмон бўлади бу ёғи энди”. – Сиз айтинг-чи, душман ким-у, душманга ён босган ким ўзи?
– Душман босмачилар, – бу дадилликдан Бекчурин баттар жаҳл отига минди, – улар совет тузумининг душманлари, яъни халққа карши одамлар. Уларнинг муддаоси яна бойларнинг тузумини тиклаш, камбағалларни эзиш, тушундингми? Билиб қўй, Жунаид шу кунга довур Гурланга босқин қилмаган. Унинг йигитлари нега бу ерда пайдо бўлганини, мақсадлари не эканини ва ниҳоят, – шу ерга етганда милиса бошлиғи атайлаб тўхтади, маънодор қиринди. – Ва ниҳоят улар бу ерга кимни орқа қилиб келганлигини аниқлаймиз. Сен эса ҳали бу югурик тилинг учун минг пушаймон еб жавоб берасан. Халойиқ тарқал…
Ҳар ким ўз йўлига қараб юра бошлаган маҳал кимдир Саьдулланинг қўлидан тутди. Қараса қўшниси Ҳайтбой қўшчи.
– Жим турсанг бўлмайдими иним? – койинди у. – Ёш бошинг билан буларга тенг кела олармидинг? Кўраяпсан-ку, замон қалқиб турибди, бундай кезда ҳар ким ўзини ўйлайди. Биров бировни қайғурмайди. Ишқилиб ўзингга душман орттирмасанг бўлди…
***
Чамаси Саьдулла душман орттириб бўлган эди. Тўрт кун ўтиб Бекчурин бошлиқ отлиқ милиса гуруҳи ҳовлисини таппа босди. Бу ҳолдан хонадон соҳиби ҳайратланмади. Қачонлардир шундай бўлар деб ўйлаган эди у.
– Ҳой эшоннинг ўғли, – нописанд тўнғиллади Бекчурин иккита аскари билан ҳовлини бир қур айланиб ҳамма ёқни текшириб чиқишгач, – Эшитдим, отангни қайсидир жойга қочириб юборибсан.
– Ўйланиб гапиринг, отам қочгани йўқ, қариндошларимизникига элтиб қўйдим холос.
– Сабаб?
– Сабаби сизларнинг ярим тундаги ўринли ўринсиз тергашларингиз, кекса одамни калтаклаганларингиз …
– Шундай де. Бўлмаса бу ёғига ўзинг жавоб берасан. Хўш, бойликларингни қайга яширдинг?
– Яширгудай бойлигимиз қолгани йўқ, борини олдингизлар.
– Ўйин қилма, бу ҳали ҳаммаси эмас. Сенинг олтинларинг, пулларинг бор. Халқни итдай ишлатиб бойиганингни биласанми? Энди давринг ўтди.
– Даврим ўтдими, ўтмадими билмадим-у, менинг яширган бойликларим йўқ, – ғазабини минг азобда ичига ютиб жавоб берди Саьдулла. – Аммо кимни ишлатган бўлсак манглайидан тери совимай ҳаққини берганмиз. Қўлимизда ишлаганларнинг бари биздан рози. Бировнинг олдида тили қисиқ жойимиз йўқ.
– Мана энди бўлади, тили қисиқ жойинг, янги ҳукумат сендай ҳаромхўрларни эркалатиб қўймайди. Ўша кунинг тилинг бир қарич эди, энди кўраман биздан қўрқмаслигингни. Менинг отам умр бўйи батрак бўлиб сендай бойларнинг эшигида ишлади. Лекин бир нони иккита бўлмади.
– Бу Аллоҳнинг иродаси, тақдир насибаси шудир - да.
– Ўчир, билимдонлик қилма. Мана энди менинг замоним келди, янги ҳукумат бир қўлимга ҳужжат, бир қўлимга қурол тутқазди. Сенга ўхшаганларнинг додини берсин деб. Ҳе энангни…
Қизиққон эмасми, шу жойга келганида Саьдулланинг сабр косаси тўлди. Ғазабдан қалтираб шахд билан Бекчуринга отилди. Аммо у маузердан осмонга ўқ узди.
– Яқинлашсанг манглайингдан отаман, – Бекчуриннинг семиз юзи қизариб тўппончани йигитнинг кўксига қаратди. Хайриятки, ўқ овозини эшитиб қўшниси Матназар охун югуриб келди ва Саьдуллани маҳкам қучоқлаб олди.
– Жон болам, эсингни йиғ, сен буларга қарши борма, – ота йиғламсираб ялинди. – Жоним болам ўзингни зое этма. – Сўнг Бекчуринга ёлворди:
– Сен ҳам мусулмонсан иним, шу йигитнинг гуноҳидан ўт…
Нафратдан ўт бўлиб ёнган Саьдулла ўшанда Бекчуриннинг одамлари билан қандай чиқиб кетганини эслолмайди. Ғазаби босилиб эсини йиғиб олганида охуннинг ёлворгани ёдида.
– Саьдуллажон, – деган эди қария. – Булар билан ўйнашма, сени тинч қўйишмайди энди. Ноҳақ бўлишсада шуларнинг замони ҳозир. Бирор жойга бошингни олиб кет, болам. Сўраб келсалар биз сени кўрмадик дермиз. Ўзингни азобга қўйма…
***
“Бирор жойга бошингни олиб кет”. Бу гапни кўп мушоҳада қилди Саьдулла. Чиндан ҳам шундай қилиши лозим кўринади.
Содиқжон Иноятов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аьзоси
СЎНГГИ ЎҚ
ҳикоя
Кузак бошларида Саьдулла қўрбоши йигирматача аскари билан Юмуртовнинг кун ботиш тарафидаги дарага ўхшаб кетадиган ерга қўш ташлади. Йигитлар чарчашганига қарамай беш жойга чодир тиклашди, етакчига алохида. Овулга олиб борадиган йўл кўриниб турадиган жойга. Балодан хазар, тошлардан тўсиқ ҳам қилишди. Неча кунлар давом этган уйқусизлик сўзини айтди, ишни тамомлашгач ҳамма таппа ташлаб ухлаб қолди. Жангу жадалларни кўравериб кўзи пишиб кетган Саьдулла ҳам бу сафар хушёрликни унутди. Тошдай қотиб, тиниқиб ухлади. Хайриятки бахтига Матмурод понсод бор экан, алланарсанинг тақиллашидан кўзини очганида ўзидан сал нарида милтиққа суяниб ҳорғин ўтирган навкарини кўрди. Кўзлари қизариб кетган эди унинг.
– Ухламадингми? – Саьдулла ўзининг аҳволидан хижолат чекиб сўради, – мен…
– Ҳамма чарчаган, ҳеч бўлмаса ўзим сергак турай дедим. Тўқайда қизиллар изғиб юрган бўлиши мумкин.
– Сен ҳам мизғиб ол, – деди қўрбоши миннатдор оҳангда. – Сўнг қиладиган ишларни маслаҳатлашиб олармиз…
Матмурод уйқуга кетгач чеккароққа чиқиб ўтирди. Бу орада бошқалар ҳам уйғониб гангур - гунгур овозлар эшитила бошлади. Қўрбошинин кўнгли алағда бўлди. Понсодга маслаҳатлашиб оламиз деди-ю, аслида кенгашадиган ишнинг ўзи йўқ, ҳисоб. Қирқ нафар йигитидан бор йўғи шуларгина қолди.Ўриснинг қўли баланд келаверди, барибир. Моноқ қишлоғи ёнидаги жангда ўн нафари нобуд бўлди. Яхшиям ўшанда вазиятни тўғри баҳолади. Шошилинч Гурланга чекинди. Сўнг дарё ёқалаб Юмуртов тарафга юрди. Ҳар қалай кўздан панароқ жой. Аммо бу ерда ҳам ниҳояти бир ой, борингки икки ой жон сақлар. Хўш кейинчи? Барибир қизиллар ис олишади. Ҳамма жойда уларнинг одамлари. Бир тўпор аскар билан келса… Ўқ - дорилар ҳам тугай деб қолди. Тўданинг оби овқати -ю, отларнинг хашагини топмоқ ҳам мушкуллашаяпти. Ўзингдан устун душман билан кўр - кўрона урушавериш ақлдан эмас. Йигитларнинг уволига қолади. Уларнинг орасида ҳали уйланмаганлари бор. Шуларнинг умрига зомин бўладими? Шу хаёллар мана неча ойдирки миясини пармалайди. Ичидан ўртанади. Бу йўлга нотўғри кирдимми ё? деган ўй келади баьзан кўнглига. Ахир янги тузумнинг қудратли эканини, одамларнинг аксарияти иложсизликдан бўлсада уни маьқуллаётганини ичидан ҳис этиб турибди -ку. Хўш, бу ёғи қандай бўлади? Кимдан ёрдам кутамиз? Икки ойча олдин Жунаидхоннинг олдига мадад истаб борган кунини эслади. Мақсади озгина яроғ сўрамоқчи эди. Ўйлаганидан тескари ўлароқ хон уни анчагина нохуш қаршилади. Номигагина сўрашди. Алланечук ҳорғин ва безовта эди у. Бу ҳолдан Саьдулланинг руҳи тушиб кетди. «Ноқулайроқ пайтда келибман чоғи,» деган иштибох ўтди дилидан. Муддаосини айтмоқчи бўлиб оғиз очгани заҳоти хон сўзини бўлди.
– Дардингни билиб турибман, – сал ғазабнок сўзлади у, – келганлар мендан ё қурол, ё пул сўрашади. Ҳозиргача ҳеч ким ёрдам берай деб келган эмас. Шугина одаминг билан болшавойларга қарши нима қила оласан? Бирлашсак кучимиз ошмасмиди? – Шундай деб суҳбатдошига кўзларини ўқдай тикди, синовчан қаради. Ниҳоятда важоҳатли одам экан у. – Мен - ку не замонлардан бери юртни кофирларга бермайман, деб қон кечиб юрибман. Бошқаларни билмадим, бирови бойлик илинжида, яна бирови шахсий адовати юзасидан қўлига қурол олган кўринади. Хўш, сенинг урушдан мақсадинг не? Юртни сақламоқми, зеру-забар тўпламоқми ё ном чиқариб бошқаларни қўрқитиб қўйишми? Биламан, мени талончи деб ҳам атайдилар. Тўғри, босқин этган, одамларни талаган вақтларим ҳам бўлди, қўлим тоза эмас, тонмайман. Буни ўзим учун эмас, аскаримни тўқ тутмоқ учун қилдим. Бошқа иложим ҳам йўқ менинг.
Рости Саьдулла танг ҳолда қолди шунда. Не десин энди? Бу тагдор саволларга дадил жавоб бера олмаслигидан ўртаниб кетди шу дамда. Келганига афсус чекди.
***
Kengliklarni sogʻindi yurak,
Dilga edi shamollar taskin.
Olamni baxt quchib oʻtardi,
Qoʻzichoqlar ma'rasa mayin.
Yasab olib qamishdan naylar
Dil qonguncha qilardik xonish.
Sevsak majnun boʻlib sevardik,
Bizda soxta boʻlmasdi yonish.
Nahot oʻsha moʻjiza kunlar,
Erib bitdi xuddi shamdayin
Qayga ketding begʻubor doʻstim,
Bolaligim, menga aytmayin.
Kengliklarni sogʻindi yurak,
Dilga edi shamollar taskin.
Olamni baxt quchib oʻtardi,
Qoʻzichoqlar ma'rasa mayin...
Umidjon Qoʻziyev
Nukus_ilhomlari
Maruzalar zali — oltinchi parta.
Sen menga jilmayib boqding ilk marta,
Nurlarga belangan nigohing bilan,
Chizding koʻnglim tomon borar xarita.
Endi bu yoʻllardan yurmagay hech kim,
Faqat sen yetarsan koʻnglim qariga.
Qadaming muborak boʻlsin farishtam,
Dilning yolgʻizoyoq soʻqmoqlariga.
Jismingda hurlarning ruhini anglab
Birdan baxtga doʻndi mayus qaroshim
Qismatning ming yillik lavhasin bezab,
Umrimga xush kelding goʻzal naqqoshim!
Umidjon Qoʻziyev
Туш
Ўрмонлар кенг эди - дарахтлар кўм кўк,
Бахтимиз ҳам эди шунда ям яшил.
Арчага суяниб, турардим хушвақт,
Сен қулупнай териб келдинг қип қизил.
Аразлаб, шўх эрка шамол дастидан,
Юзингда ўйнарди сочларинг тори.
Бахш этдинг, кўнглимга сокин илиқлик,
Сен - асли экансан қишнинг баҳори.
Туш экан - тушимда кўрибман сени,
Тушимда чин каби севибман сени.
Исмингни такрорлаб, девоналарча,
Ўнгимда соғиниб юрибман сени.
Ой каби тўлдинг сен ҳаёлим узра,
Топсам йўқотмасдим изингни сира.
Яна тушларимга тез тез кириб тур,
Қулупнайлар билан сийлаган Лиза.
Умиджон Қўзиев
Бугун 04 феврал куни соат 11.00да Вилоят ахборот кутубхона марказида "Муҳокама соати"нинг навбатдаги машғулотида иқтидорли ёш ижодкор Шоҳрух Сардорнинг «Висол манзили» деб номланган шеърий тўплами муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар Уюшмаси Хоразм бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шуҳрат Маткарим, Ширин Сабурова, воҳанинг фаол ижодкорлари Рўзибой Қулмат, Шоира Матсапаевалар ва Кўшкўпир тумани 10-сон мактабнинг ижодий маданий масалалар тарғиботчиси Озода Ибодуллаева шу мактабнинг ўқувчи қизлари билан иштирок этдилар.
Самимий руҳда ўтган тадбирда иштирокчилар тўплам ҳақидаги ўз фикр- мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.