Шавкатнинг фабрикада иш бошлаганига тўрт-беш йиллар бўлди. У бу ердаги ишларнинг қочиқ ларини деярлик ўрганиб бўлди. Комбинат шунчалик катта, муносабатлар шунчалик чигил эди-ки, киши онгқилдоқ бўлса бир кунда чувалашиб, адашиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Масалан, баъзи шу ерда ўн-ўн беш йиллар ишлаган кишиларни кўзини боғлаб улкан корхонанинг бир чеккасига олиб бориб ташланса, йўлини тополмай қолар эди. Лекин бу ердаилдар бир нарсада асло адашмас эдилар: олди-берди ва ҳақларини санаб олишда. Асосий шиор, “Олдим ғўз-бердим гўз”. Буни ҳамма яхши билар ва бу шиорга асло қасд қилинмасди. Чунки унга шак келтириш ўз оёғига ўзи болта уриш билан баробар эди. Ишчилар ўз цехларидан олти одим нарига чиқмас, ишга бир йўналишда бориб, шу йўналишда қайтар эдилар. Улкан фабрика ичида қонғиб-изғиб юришга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам, зарурат ҳам, иштиёқ ҳам йўқ эди. Чунки ҳар кимнинг иши маълум, оладиган “паёк”и маълум, юрадиган “чиззиғи” маълум эди. Ким сал адашса, унинг устида Мапийнинг таҳдидли овози янграб қолар эди: “чиззиғиндан юри, чиззиғингдан!” Бу ерда ойлик маош яқин атрофдаги корхона ва ташкилотлардагидан анча юқори, “паёк”ни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, манглайига “Паррандачилик фабрикаси” деб ёзиб қўйилган бу дарбозадан кириб-чиққувчилар – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичкина бўлсин, ҳар бирининг “гулдай ўнгишиғи”и бор эди. Фабрикага ишга жойлашиш қийин эди. Шу сабаб бу ерда ҳар ким ўз иш жойига мушук тирноғини сичқонга ботиргандек ботирар ва ҳеч бир сабаб билан уни бўшатиш ва ўзи ишдан бўшаб кетишни истамас эди.
Лекин Шавкат худди мана шу Матти билан бир “ташлашиб кўришни” кўнглига туккан эди. Бу фикрга у фабрикадаги ҳамма кирди-чиқдиларнинг тагига аниқ етканидан кейин қелди. Мапий Шавкатга “қонуний” тегишли бўлган “паёк”ининг ўндан бирини ҳам бермас экан. Шавкат пулнинг ичида ўсган бола, бу нарсаларни яхши билади. Отаси бир вақтлар Мапийдан кам бўлмаган рутбада бўлган - катта бир савдо ташкилотининг омборчиси эди.
“Мош худди шу Матти мапийга ўхшайди”, ўйлади Шавкат мушукнинг ётишига қараб. “Кўринишдан жуда юввош, лекин ўлжасига шундай тез ва сассиз ташланади-ки...” Шавкат ташвишли жилмайиб қўйди. Ҳа, Мапий билан ўйнашиш ўйин гап эмас эди. Бу курашда ё ғолиб чиқиш ё йитиб кетиш керак бўлар, учинчи йўл йўқ. Лекин Шавкат ғажир бола эди ва унинг йигит юрагидаги ғужур онгги ва вужудини тобора курашга шайлаган эди. Ётса ҳам турса ҳам Шавкатнинг кўз олдида бир кўриниш намоён эди: шу бугунги мағрур Матти унинг қошида бош эгиб турибди.
Айни туш пайти эди. Ҳар ким ини - инига уриб кетган. Ким овқатланар, ким тушлик қилиб бўлиб, чекка-чеккада мизғир, дам оларди.
– Ҳаа, на гап? – деди Шавкат тушликни тамом этиб четроқдаги бостирма тагида қарта ўйнаб ўтирган уч-тўрт ишчи ёнига яқинлашар экан. – Бекорчиликми?
Ишчилар Шавкатга бир қараб қўйдилар-да, саволга жавоб бермай ўйинда давом этдилар. “Сен Мапиймисан-ки, биздан ҳол сўрасанг”.
– Қарта ўйнаганча бир фойдалироқ иш билан шуғуллансангизлар бўлар эди.
Йигитлар энди унга ҳатто қайрилиб ҳам қарамадилар. “Нердан келиб қолди бу мағзава?”
Шу пайт кичикинагина, бурни юзининг деярлик ярмини эгаллаган Комил асабийлашиб қўлидаги сўнгги қартани ерга тортиб урди.
– Ҳей, ан-нанг-нии... – Кейин қалтироқ қўллари билан тўзғиб кетган жонсиз, сариқ сочларини текислаган бўлди. – Инди сен билан ўйнамиймай, Режжи. Ҳеч қўлни қўшиб ўйнаб билмийсан.
– Ҳо-ҳо-ҳоо! – кулди Режжи – Ражаббой. – Калланг қурсин сани Комми! Агар сен бўлмасанг мен эйём беш марта тузга чиқар эдим. Ўзи сани ўтингга ёниб ётибман. Уттирдингми, икки товуқ санинг бўйнингга.
– Жиллимисан-ай, сан! – баттар асабийлашди Комил. – Бугун эмас, эртанг инди. Мапийдан сўраб кўраман. Берса берди, бермаса юмурта бераман.
– Иби, иби, – деди Ҳамро – буларни утган томон. – Юмуртангни уйингга олиб бориб хотинингга бостир. Юмурта ўзлимизда ҳам бор. Сен бизларга икки товуқ уттирдинг. Шуни чиқар.
Шавкат бу йигитларнинг ҳар кунги “паёки” бир коробка юмурта эканлигини билан эди. “Демак улар бу сафар товуқдан ўйнабдилар-да”. Ўйинчилар ютуқ ҳақида қирқилишар, бир қарорга кела олмас эдилар.
– Менга қаранглар, эй уттирганлар! Сизларга бир таклиф бор.
ASSALOM, XORAZM!
31.07.2023✅
📲@XorazmTELEKANAL✔️
Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEnP4H2TABCMSDrRMA
#Muhokama_soati
➡️ Taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" nomli qissa muhokamasi bo‘lib o‘tdi
Ushbu jarayondan foto lavhalar.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Ayni damda O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi a‘zosi, shoira Shirin Sobirova tomonidan o‘ziga hos tarzda tahliliy qissa haqida fikrlar aytib o‘tilmoqda.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Muhokama soati qizg‘in tarzda davom qilmoqda. O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi Xorazm viloyat bo‘limi mutaxassisi Shoira Shams tomonidan qissa tahlili boshlandi.
#Jarayon
#Live
➡️ Ayni damda taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" nomli qissa muhokamasi bo‘lib o‘tmoqda
Ushbu jarayondan foto lavhalar.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Ayni damda O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi a‘zosi, shoira Sayyora Samandarova tomonidan o‘ziga hos tarzda tahliliy qissa haqida fikrlar aytib o‘tilmoqda.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Ayni damda Urganch davlat universiteti filologiya fanlari doktori, professor, O‘zbekison Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Abdulla O‘razboyev tomonidan tahliliy tarzda qissa muhokamasi onlayn tarda zoom platformasi orqali bo‘lib o‘tmoqda.
– Сен итсан, лекин ақлинг бор. Юракинг тоза. Ҳовво, тоза. Ҳамма жониворнинг юраги тоза бўлади. Сизларда икки юзламачилик йўқ. Ғараз йўқ. Ҳасад йўқ. Яна нима йўқ? Ишқилиб, одамни не ерга урса, буларнинг бири ҳам йўқ жониворларда. Сизларда икки нарса бор. Меҳр ҳам қаҳр. Кимга меҳригиз бўлса суйкаланасизлар, ёқтирмасангиз ҳурасизлар, тамом. Жаҳл қилсангиз тишлаб оласизлар. Сиздар шундий. Кейин ҳар нон берганга қуйруғингизни ликиллатавермайсизлар ҳам. Сизларга раҳмат. Сизлар одамлардан яхшироқсизлар.
Мақарнинг хаёлига бир неча йил олдин бўлган воқеани келди.
– Ана, ана шу гап, ёдингдами, – деди Йўлбарсга. – Ёдингда борми?
Ит бошини ўнг-чапга ташлаб Мақарга қизиқиб тикилди. “Равон сўзлаб бошлади-қу бу. Демак аҳволи яхши”. Мақарга эса итнинг бу харакатлари “Йўқ, ёдимда йўқ”, дегандай туюлди.
– Ана, сенинг одамдан фарқинг ҳам шу ерда. Яхшилик этасан-да ёдингдан чиқарасан, тўғрими? Одам эса бир яхшилик этдими, уни ўлса ҳам ҳеч ёдидан чиқармайди. То кўзинг ўйилиб тушганча шу яхшилиги билан кўзингга туртаверади. Сен бўлса у на гап, деб ўтирибсан. Бу яхши. Яхшилиқ этиб уни ёддан чиқарган яхши. Лекин яхшилик кўрган одам буни ёдидан чиқармаслиги керак. Хаёт мазмуни, дейдими муни Йўлбарс, а, на дийди? Шу, хаёт мазмуни-да. Шунинг учун у гапни сен ҳам ёддан чиқарма. Менам ёддан чиқармийман. Хаёт мазмуни, дедик-ку, а? Агар ҳақиқатан ҳам ёдингдан чиққан бўлса ёдингга соламон. Сен шунда мени дим севинтиран эдинг. Болам бўлса юрагимни оғритди. Шундан бошланди бу юрак оғриқ. Ўйланишмалар. Йўқ, ўзи аввал ҳам эътибор бериб юрган эдим, буларнинг ишларига. Лекнн кампир ғинғирласа, қўй бу майда-чуйда гапларни, дер эдим. Лекин шу гапдан кейин юраким ёмон оғриди. Кейин бу оғриқ устига бошқа аплар ҳам аста-аста қўшилиб борди. Хункини устига дунки, дегандай . Кейин ҳеч озоймади булар. Кўпайса кўпайди, лекин озоймади.
Ҳақиқатан ҳам ўша қоқеадан кейин Мақарнинг кўзи “жарқ” этиб очилган. Гўё у шу вақтгача мелонг бўлиб юрган-у, ўшанда бошига кимдир каскалдак билан бир туширган. Кейин кўзи жарқа очилган. У бирдан атрофига, одамларга, ҳатто болаларига ҳам бошқача кўз билан қарай бошлаган. Ана сизга итнинг иши. Ўзини ҳам шу одамларнинг бири эканлигини англади. Шу қатгача, мана саксон яшаган бўлса, фақат ўзи билан ўзи эди. Янаям аниқроқ айтилса, у ҳаммадан, ҳатто оиласи ва болаларидан узоқда, минг йиллик йўлда яшаётгандай эди. Ўзи билан ўзи гумроҳ эди. Уни бировларнинг на иши ва на ўй-хаёли қизиқтирмас эди. Қизиқтирмас деганимиз бироз ноаниқ чиқди. Агар қизиқиш ва қизиқмасликда ихтиёрийлик бўлса, Мақарнинг ҳолатида ихтиёрийлик йўқ эди. У шундай яралган, яратилган эди. Тупроқнинг хорлиги-ю сувнинг сассизлиги билан. У бугун Йўлбарс билан эслашаётган воқеагача шундай эди. Кейин айтилганидай кўзи очилган. Бўлади ўзи хаётда шундай. Бир гап бўлади-да, одамни ағдар-тўнтар этиб ташлайди. Чайилиб, чайпалиб, бир-бирига қотилиб-қотишиб ётган ранглар бирдан ойдинлашиб кетади. Ноаниқ рангнинг ўзи қолмайди. Ҳаммаси аниқ-тиниқ: оқми – оқ, қорами – қора, қизилми – қизил кўкми – кўк. Чувалашиқ ранг қолмайди.
(Давоми бор )
IV
Йўлбарс бекор қисинаётган, энди Мақарнинг уйига етиб олишига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Мабодо Мақар бир гап топиб шу ерда йиқилганда ҳам бир замонда уни уйига элтиб қўядилар. Лекин бундай бўлмайди. Уйига Мақарнинг ўзи етиб олади. Ҳали бунга қуввати етади. Ҳа, дарвоқе, мана ҳозир одим отиб келаётган ери ҳам бир вақтлар кўл эди. Кўл бўлганда ҳам қандай кўл эди. Четидан туриб қарасанг охири кўринмас эди. Кечалари ой нурида ойдин ялтираб кўринар, унда қушлар сузиб юрар эди. Оқ-оппоқ ой, ялтираган ойдин. Унда сузиб, ўйнашиб юрган оққушлар! Ё бу Мақарнинг хаёлида пайдо бўлган манзарами? Шундай бўлса керак. Чунки кўриниш ўта чиройли эди, ўта чиройли.
– Хаётда бундай бўлмайди, – деди Мақар. – Бунчалик хушруй кўринишлар бўлмайди хаётда. Хаётда манзара минг чиройли бўлса ҳам, албатта уни туртиб, бузиб турадиган бир нарса бўлади. Бузади, албатта бир нарса бузади. Хаётда ҳеч нарса бир текис, силлиқ-йилмо бўлмайди.
Мақар яна қуриб кетган кўллар ҳақида ўйлай бошлади. Ҳаммаси унинг кўз олдида қуриб кетди. Бугун аллақачон йўқолиб кетган кўллар кўз олдига келганида, Мақарнинг ёдига, албатта, отаси ҳам тушади.
– Отам каби қуриган кўллар, йўқсизликка юзланган маъво, – пичирлади Мақар қизининг ёзган гапларини. – Қизим тўғри ёзган. Мен ҳам кўллар, бепоён чўлларни отамга ўхшатаман, Йўлбарс. Отам ҳам йўқ ҳозир булар ҳам. У ҳам бир бошқача одам эди, йўқолиб кетган кўллар, қумлар ҳам. Хаёлима отам шу кўллар, шу қумлар билан бирга йўқолиб кетгандий. Ё бўлмаса кўллар, қумлар йўқолганидан кейин отам ҳам уларнинг изидан кетиб қолгандий. Уларнинг бу дунёдан кетганига анча йилар бўлиб кетди, Йўлбарс. Энди отамнинг изларини шу қолган қумлардан, шу кичрайиб-кичрайиб қолган кўллардан қидираман. Ўхшийди бу қумлар, бу кўллар бир вақтлари ҳаммани ҳайрон қолдирган қумларга, кўлларга. Шунинг учунми хаёлимда отам ҳеч ерга кетмай шу ерларда юргандай. Шунинг учун бировлар қолган-қутган кўлларни кўма бошласа, қумларни кўчир бошласа улар отамнинг изларини йўқотиш учун, монго қасддан этиб юргандай бўлади бу ишларни. Лекин еч ким тегмаган кўллар ҳам йўқолиб бораётир. Теваракдаги улли-улли кўллар йўқотилганидан кейин бошқа киччи кўллар ҳам қуриб, йўқолиб бораётир. Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб туради эканлар-да. Кўллар. Бириси йўқотилса иккинчиси ҳам йўқолиб кетаётир. Қўллар ҳам, қумлар ҳам биздан кечиб кетаётирми дейман. Бизлардан хапами дейман улар. Шунинг учун қумга чиқсам ҳам¸кўлга келсам ҳам, отамни, ҳеч бўлмаса отамнинг изларини қидираман. Инди унинг излари ҳам йўқ, буни биламан. Лекин ҳеч бўлмаса отам бир ўтган йўлини кўрсам, дийман. Уни не ердан биласан, дейсанми? Биламан. Агар отам ўтган йўл йўлиқиб қолса уни албатта танийман. Ничик этиб дейсанми? Биламан, танийман. Отам юрган йўлга йўлиқсам албатта, бир белги беради. Ина, шу йўлдан отанг ўтган, дейди. Йўлнинг ўзи айтади. Бир белги беради йўлнинг ўзи... Йўлиқсам отамдан сўрийжак нарсаларимни шу йўлдан сўрасам, у албатта, отам ўрнига жавоб беради, деб ўйлийман. Шундий эмасми, Йўлбарс, сен не дейсан бу гапларга? Иииҳҳҳ...
Мақар бирдан чангак бўлиб қолди. Яна оғриқ тутган эди. “Мени узоққа олиб бормаса керагов бу”, ўйлади Мақар. “Саксондан кейин одам деган дим тез қайтар экан. Аввал йил сайин қайтса, кейин ой, сўнг кун, соат сайин қайтар экан”.
Оғриқ зўрайганидан зўрайди. Ҳозир қорни тешилиб, шу ердан жони чиқиб кетадигандай туюлди Мақарга. Уҳҳҳ... Умри тугангандай туюлди. Уҳҳҳҳ.... Кўз олди қоронғулашиб, чақмоқ чаққандай бўлди.Уҳҳҳ! Тамом! Мақар кетдим ўхшайди, деб ўйлади. “Одамнинг умри бир елкадан иккинчи елкага салом бергунчалик гап”. Мақарга ҳозир умр бундан ҳам қисқароқ туюлди. Гўё бошланди-ю туганди.
Йўлбарс Мақарга бир бало бўлаётганини англади. Келиб тумшуғини Мақарнинг оёғига укалади, дардкашлик билан чўзиб ғингшиди.
– Кет, орироқ кет... – Оғриқ ёмон эди.
Отамнинг айтишига қараганда биз бу ерга янги кўчиб келган пайтларимизда қумлиқ бундан анча кенг бўлган экан. Ҳозир эса мана, кундан-кун қисқариб бораётир. Сабаби қумнинг тўрт тарафига қудратли тракторлар солинган. Қум аёвсиз текисланиб, ерлар очилмоқда, сал ишга яраган ерларида баланд-баланд кўп қаватли уйлар солинмоқда. Бир вақтлар тоза бўлган, турли ҳашаротлар-у, жонзодларга макон бўлган қум юзига ҳозир қараб бўлмайди. Ҳамма ерда инсон қадами етганлигининг исботи. Уюм-уюм қурилиш ашёлари, зиёфатлардан кейин унутиб қолдирилган товоқ-қошиқ, консерва қутилари, шиша, қоғоз, пластик идишлар чўлнинг гулдай чеҳрасига тошган йирингли тошмаларга ўхшаб бир вақтлар озода бўлган чўл юзини одам қарагисиз ҳолга келтирган. Жуда хунук кўриниш. Ўйлаб қоламан. Нега ҳеч ким индамайди, ҳамма жим?
Энди кундузи бу ерларда хаёт асари кўринмайди. Аммо қум кимсасиз, жон нишонисиз кўрингани билан, ана шу жимлик, гунглик ортида, ичида ўзига яраша сир-синоатлар яширинганини ҳис қилади киши. Унинг бағрида турли ҳил ҳайвон-у жонзотлар яшашини кўпчилик билади. Сўзсиз, ярим тунда чўл бағридаги ҳаёт қайнайди. Қумпишиклар балки болалаб қолгандир. Қумга кирган киши уларнинг олдинги икки оёқларини кўтариб атрофга сергак боқиб турганини кўп кўрган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Улар ўз инларини бегона кўзлардан – йирқич қушлар-у, эчкэмар, ёқимсиз илонлардан-у, беҳосият одамларнинг назарларидан сақлашга харакат қиладилар. Бу беозор жонивор учун уларнинг ҳеч бири эмин эмас. Ҳаммасидан оз бўлганда бир ташвиш, кўп ҳолларда ҳалокат келади. Шунинг учун улардан эҳтиёт бўлган маъқул. Балки булар ота-она бўлгандирлар яқинда. Энди бу эркагу урғочи жонзод - ота-она болаларининг қорнини тўйдириш ғамидадир.
Ёвуз кучлар , у қандай кўринишга эга бўлмасин, ҳеч кимга ҳалақити бўлмаган табиатимизнинг мана шундай мўъжизаларини ҳам, ҳайвонот-у набоботини ҳам, гоҳ инсон қўли, гоҳ йиртқич қушу ҳайвонлар воситасида маҳв қилишга чоғланганлиги қанчалик аянчли. Шуларни ўйлаганда беихтиёр хитоб қилгиси келади кишининг: Эй, биродарлар! Бу не деган гап? Дўппини бошдан олиб, бир ўйлаб кўринг. Чўлда ўз кунини ўзи кўриб юрган қумпишикми, юмронқозиқ ё бўлмаса беозоргина товушқон сиздан бир тишлам нон ё уйингизнинг бир хонасини сўраб келдими? Ё тинчингизни буздими? Бундай бўлиши тугул, улар сизларнинг узоқдан эшитиладиган товушларингиздан ҳам чўчишади. Чунки биз онгли, ақлли ёвузмиз-да. Пайт пойлаймиз, беозоргина жониворларга қарши тиш тирноғимизгача қуролланамиз. Милтиқ, пичоқ, санчқи ва ҳакоза. Инсонмиз. Аммо табиатга нисбатан ёвузлик ишлатиш учун қўлимизда бўлган-у, бўлмаган барча имкониятлардан беаёв фойдаланамиз. Ўлдирсак бўлди. Бизга олдимиздан чиққан ҳайвонми, қушми фарқи йўқ. Уларнинг қони билан нафсимизни қондирамиз, болаларимизга едирамиз уларнинг гўштини. Аммо уларнинг ҳам жони, болалари, жуфти-ҳалоллари борлигини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Шунинг учун улар бизни узоқдан кўриши билан қочишади. Лекин биз уларни ёввойи, йиртқичлар деймиз. Лекин ҳақиқий йиртқич бизлар-инсонлар. Агар зарурат бўлмаса улар уяларидан жимитдек масофага ҳам чиқмаган бўлар эдилар. Аммо улар ҳам қоринларини тўйдиришлари, болаларини боқишлари керак. Шунинг учун уясидан, инидан, уйларидан чиқишга мажбур. Лекин улар бизни безовта қилишмайди, бизни ўлдириш, ейиш мақсадида уйимизга қурол кўтариб келишмайди. Оч қолишса ҳам бундай қилишмайди, қилишолмайди. Очликдан ўлиб кетаверишади. Биз эса уларни ўлдириб ҳам кифояланмаймиз, уларнинг ватани бўлган чўлларни текислаб, ўрмонларни кесамиз. Биз ўзимизнинг беш кунлик дунёимиз, ўзимизнинг ҳузур - ҳаловатимиз учун баланд-баланд уйлар қурамиз, ўн бармоғимизни оғзимизга тиқамиз. Ҳамма ёққа чанг солиб ётибмиз, хаттоки қумларга ҳам. Бир кун келиб шу қумларга тиқилиб ўлиб кетишимизни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз”.
– Мулла ота ёниб турган ўтга қўлини тиқиб китобни олди, – Мақар ёдида қолган шу гапни Йўлбарсга айтиб бермоқчи бўлди. – Тошга ўйилгандай ёзувдай қолган калламда бу гап. Бола вақтим ёдимга тушса боши устида китоб кўтариб турган оқ куйлак, оқ иштондаги Мулла ота кўз олдимга келади. Болаликдан бошқа ҳеч нарса ёдимда қолмаган. Ҳар сафар шу воқеани эсласам ҳайрон бўламан. Ничик Мулла отанинг қўли куймади экан деб? Ё куйганми эди, деб ўйлийман. Буни билмийман. Ё онгсиз бўлганманми? Лекин шундан кейин бир нарсани билдим. Китоб дим керак нарса , уни ёқмаслик керак экан. Агар ёқилса, қўлингни оловга тиқиб бўлса ҳам, олиш керак китобни. Китоб оламан, деб қўлингни оловга тиқсанг қўлинг ҳам куймайди экан Мулла отаникидай. Шу нарса таъсир этиб юрди-юрди-да, онгимни билгандан кейин не ерда китоб кўрсам оладиган бўлдим. Китоб йиғнадим. Китобдан қўрқадиган вақтлар ҳам ўтиб кетди. Энди аксинча, энди китобнинг замони келган эди. Ўзи бир етимман, қум этагида яшайман, емакка нон йўқ. Лекин хат таниганимдан бошлаб тинмай китоб ўқидим. Тийинлаб йиғнаб китоб сотиб олдим. Уйда ҳам ўқидим, мол боққанда ҳам. Колхозга ягонага чиқаманми, пахтами, баломи-баттарми, не ерга борсам китобим қўлтиғимда эди. Бир минут вақт топсам китоб очқиладим. У вақтларда, ҳали айтдим, китобнинг ҳам, китоб ўқиганнинг ҳам қадри баланд эди. Ҳозир фалон-писмидон замон эди, дейдилар. Бекор гап. Ишлаган, ўқиган ҳеч замонда хор бўлмашан. Шунинг учун у вақтларда ҳам кўп китоб ўқиганлар улли-улли одам бўлиб кетдилар. Лекин мен шу қишлоқда қолиб кетдим. Мен улли одам бўламан, деб эмас, ўзимга ёққанидан китоб ўқир эдим. Китоб ўқиш бу, ўўў, ничик яхши. Сен билмайсан буни. Ўқимагансан-да китоб. Агар ўқисанг билар эдинг. Ҳозир китоб ўқийдиганлар кам. Дим. Оз. Ина, менинг ўзида беш минг, балки ўн минг китоб бордир. Ҳаммасини ўқиганман. Ҳовво, ҳаммасини! Агар бирдай-яримдайини ўқимаган бўлсам ўқимагандирман. Ёқмаган бўлса. Тўғри, китоблар ҳам ҳар турли. Ҳар турли одалар ёзади-да уни. Шунга ҳар турли. Бир китоблар бор олдингми, қўлингга “шарппа” ёпишади. Ҳеч нарса этиб билмийсан. Қўяман, десанг ҳам қўлтиғингга кираваради. Ҳех! – Мақар кулиб қўйди. – Яхши китоб яхши хотинга ўхшийди. Қўлтиғингга киргани ҳам ёқади. Агар китоб ёмон бўлса уни ўқимаган яхши. Ўзи ўқиб ҳам бўлмийди. Икки қатор ўқисанг гарава ичгандин ичак-чавағингни ағдар-тўнтар этади. Дарров отиб юборасан уларни. Улар ҳам ўзларининг ҳолларини билади. Қайтиб ёнингга ёнтошмайдилар .
(Давоми бор)
Йўлбарс яна орқайин чўзилди. Тумшуғини узатилган икки оёғи устига қўйиб кўзларини юмди. Дам олиш анча чўзилди. Бу Йўлбарсга ёқмади. Бошини бот-бот кўтариб қишлоқ томон қараб қўяр эди.
– Йў-ўқ, ҳеч ерга кетмайди улар. Бизларга қарашиб ўтирадилар. Балиқ олмай не ерга кетадилар, ҳеч ерга кетмйдилар.
Ҳақиқатан ҳам Мақар қишлоққа яқинлашганда болаларнинг қий-чуви қулоқни батангга келтирди.
– Анаааа!
– Келдиии!
– Йўлбарссс!
Болалар Мақарнинг атрофини ўриб олдилар. Ҳаммаси ҳис-ҳаяжонда. Кўзлари халтада. Қандай балиқлар бор экан бугун? Лаққами, сазанми, учарми, оқ балиқ? Энг катта-уллиси қанча?
– Четроқ тур, четроқ! На бало ёқимсизсан!
– Эээ, бор-ай! Орага тиқилаварма.
– Тиқиламан! Ҳа, не иш этажаксан!
– Йўрт, йўрт тезроқ! – узоқдан кимдир боласини тезлайди. – Уллироғидан беринг, даб айт. Уйда меҳмон бор, де, қаъладан келган.
– Урраа!
– Сазан, суван лаққаси,
Шишасинда маққаси.
– Мақар , Мақар балиқ бер!
Тезроқ тутиб кўпроқ бер!
Мақарнинг орқасида ҳўл, ҳали қуриб етишмаган йилим, киччи ярим халта балиқ. Бели букилган. Оғриқдан энкайиб зўрға одим отади. Йўлга қарамайди. Икки кўзи оёғи остида. Қорнида бир чангак бор-у, у Мақарнинг ичак-чавағини бир-бир илиб, тортиб-тортқилаб бир ерга жамлагандай. Қармоққа нимадир илмай қолган-у, кимдир унинг қорнида чангакни ҳадеб сермайди – ўша қолиб кетган бир органни ҳам илдириб тортиб олмоқчи. Илмакни ҳар сермаганда ичдаги оғриқ зўраяди. Болалар эса бундан бутундай бехабар. Улар қўшиқ айтадилар.
– Йўғир, йўғир ўпириқ!
Чувуқ отинг зўр кўлик!
– Лаққа, човоқ тутоди,
Суван дарров қотоди!
Мақарни шундай шовқин - сурон, ур-сур билан кутиб олиш анъана болалар учун. Биринчи бўлиб айтимчиликларни айтган болалар бугун соп-соққолли, қари одамлар. Улар ҳам бир вақтлари Мақардан балиқ истаб ялангоёқ чопганлар, деса ишониш қийин. Ҳозир эса тили чиқиб чиқмаганлари ҳам чулдирайверади.
- Мақай, мақай, мақайоқ!
Нон байаман, е қаймоқ...
Мақар айниқса, тўдага янги қўшилган мана шундай чурвақаларга меҳри бўлак эди. Атайлаб уларга балиқнинг энг каттасини берар, уларнинг ҳам қувониб, ҳам қўрқиб балиқнинг атрофини чир айланишларидан завқи тошарди. Кутиб олиш ва айтимчиликлар давом этаверар, Мақар бир вақтлари ҳар куни кўлдан орқа-орқа балиқ билан қайтар, айтимчилар гоҳ кўпаяр, гоҳ озаяр, лекин ҳеч қачон Мақар қишлоққа айтимсиз кирмас эди. Бу ҳол қишлоқ учун қуёш чиқиши, тонг отиши ва кун ботиб қороғу тушишидай бир гап эди. Болалар учун Мақарнинг балиқ халтаси очил дастурхон. Очил дастурхондан эса истаган одам истаган нарсасини олавериши мумкин. Яна мират ҳам исташади.
– Бизлар балиқ емаймиз,
Берсанг-чи, йўқ демаймиз!
Мақарнинг ўзи ҳам ёш бола ўхшайди асли. Қишлоқ болалари уни ўзларидай кўради. Боласи боладай, ўспирини ўспириндай.
– Ҳўсинжон у, Мақармас,
Балиқ тутса бўлар маст.
Мақарнинг ўзи асли шундай бўлдим-битдим жуда-дим ювош киши. Агар дунёда қўй оғзидан чўп олмаган икки одам бўлса бири шу, агар биргина бўлса у ҳам шу Мақарнинг худ ўзи.
Мақарнинг бундай синиқ одамлигига балки етим ўсганлиги сабабдир. Ҳа, у етим ўсган. Мақар бола вақтларида бундайлар сон мингта эди. Етимлик ҳам, камбағалчилик, етар-етмасликка ҳам одатий ҳол эди у вақтлар. Ё Мақарнинг ўзи етим бўлгани учун унинг кўзига ҳамма етим бўлиб кўринганмиди вақтда? Ё ўзи шундайми эди?
– Колхоз тузилган даврларда ҳамманинг ейиши қора-қайғу, очлик ёмон бўлган. Ота-онам шу вақтларда ўлиб қолган экан...
II
Мана неча йилдан бери шу қари ит, Мақарнинг йўлбарси, ҳар куни уни кўлдан кутиб олади. Йиллар давомида бир кунни ҳам янгилмади . Унга Мақар ҳам ўрганиб қолди. “Йўлбарсим”, деб эркалайди уни. Йўлбарс пайдо бўлгач қишлоқ болаларининг ҳам куни туғди. Бола-бақра жониворларни, айниқса, итни яхши кўради. Қариб қолган бўлса ҳам, салдираб-салдираб зўрға юрса ҳам барибир Йўлбарснинг кўриниши, ҳайбати бошқача эди. У Мақар билан қишлоққа кириб келса негадир ҳамма итлар жим бўлиб қолар, болаларнинг бўлса шовқина ҳамм ёқни тутиб кеар эди. Йўлбарс ҳам болаларни жуда-дим яхши кўриб қолганиаён эди. Эшакдай бўлмаса ҳам куррадай келадиган Йўлбарс болаларнинг ҳамма эттикларига ажиб бир сабр билан бардош этар, ҳеч қачон болаларга қошини читмас, ҳурмас, уларни қўрқизмасди. Силасалар ҳам, турткилиб-тортқиласалар ҳам, эшак этиб миниб олсалар ҳам бир жойида тек тураверар ё узала тушиб ётиб оларди. Қанча керак бўлса шунча, болаларнинг бари ўйнаб бўлгунча жим ётар ва ҳов мусулмон болалари бу не иш этганингиз, деб, устида, ёнида, қапталида чуғурлашаётган жужуқларга ҳеч бўлмаса бир қайрилиб ҳам қарамасди. Болалар билан ўйнарди, тўғрироғи болаларга ўзини ўйнатишга йўл қўйиб берарди, аммо Мақарга боғлаб қўйилгандай унининг ёнидан бир қарич ҳам аримасди. Болалар бўлса нон-пон бериб, силаб-сийпалаб, бошларини бошларига ишқаб Йўлбарсни эритиш, уни ўзларига оғдириб олиш йўлидаги харакатларини бир кунга бўлса ҳам тўхтатмасдилар. У эса ҳамма итлардай содиқ эди. Мақар ҳам уни бир оғайнисими, дўстидайми кўрар эди. Ҳар куни кўлга кетаётганда Йўлбаснинг ризқини халтага алоҳида жойларди. Итнинг бир вақтлари хира бўлган юнглари ялтиради. ўзи семирди. Лекин борган сари овқатни сайлаб-сайлаб, шунда ҳам кундан-кун кам ейдиган бўлиб бораётган эди. Жуди-дим қарриган кун сайин билиниб, юришлари ҳам тобора қийинлашиб кетаётган эди.
– Ҳеч кимга айтма тағин, менинг ҳам аҳволим яхши эмас, – деди бир куни Мақар орқасидан лўнкиллаб келаётган итга қарамай. Унинг бошини осиб, диққат билан тинглаб келаётганини биларди. – Менам томоқ есам сингмийди. Ичимда бир оғриқ пейдо бўлди. Новви эканини билмийман.
– Дўхтир дийсанми? Бор дўхтир. Лекин бу дунёдаги насибам тугандими, дейман. Не ердан биласан, дейсанми? Биламан. Бир вақтлари бир нарсанинг бўлишини юракинг сезади-қу. Кейин, ҳаа, ўзи юраким сезвади-ов, дейсанми. Бу ҳам шундий. Менда кўп бўлади шу. Бировга юраким исима са шу одам валади зино бўлиб чиқади. Ё бир ерга оёқим чакмаса шу ерда бир фаторат чиқади. Шунинг учун... докторга боришдан қўрқиб юрибман. Айтадиган гапини юраким сезиб юрибди. Кунинг туканган дейди, ву.
Ҳақиқатан кейинги вақтларда Мақари аҳволининг оғирлашганини кундан - кун аёнроқ сезар эди. Ахир саксонидан ўтиб тўқсонга қараб кетаётган эди. Тўқсон йил биров билан йўлдош бўлсанг унинг ҳамма қилиғини билиб олгандай Мақар ҳам ўз танасининг ҳамма “ҳунарларини” жуда-дим яхши билиб олди. Масалан, боши тарс ёрилай деб оғриса қон босими ошгани, энсаси тортиб оғриса қон босими тушгани. Миясини туман босгандай бўлиб, ўй ўйлаши ҳам оғирлашиб қолса “сахари” ошиб кетгани ёки у ер-бу ерининг эти учиб пирпирай бошласа, аксинча, “сахари” тушиб кетгани ва ҳакоза ва ҳакоза шунга ўхшашлар. Хуллас, Мақар жасадининг ҳар ҳунарини ташқаридан туриб, бир табибдай кўра оладиган, томирини тутиб тинглайдиган ва дардини ҳеч бир янглишсиз аниқлаш малакасига эга эди. Бугун шу гаплардан келиб чиқиб гурунглашар эди у Йўлбарс билан.
ҚУЁШЛАМАДА ЁТГАН МУШУК
(ҳикоя)
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари.
Куз қуёши атрофни эринибгина қиздирар, шўрдан нураб тирноғи тешилган бетон плитали девор тагида “полк ўғли” – семиз Мош ётарди. Қалин, ғуж бўлиб ўсган, сарғайиб битган ажриқ устидаги мушук ҳам сап-сариқ, уни тўшаги – сариқ ажриқдан бирданига ажратиб олиш ҳам мушкул эди. У ҳозиргина қорнини яхшилаб тўйдирган, кўзлари беихтиёр юмилиб - юмилиб кетарди. Мушук ўт устига бор бўйи билан чўзилган, ҳар вақт-ҳар вақт қуйруғини эринибгина ўйнатиб-ўйнатиб қўяди.
Шавкат мушукка Матти мапий деб лақаб қўйган.
Шавкат ёш мутахассис – ветврач. Ориқ ва бўйдор йигит. Матти – Матқурбон улар ишлайдиган “Паррандачилик фабрикаси”нинг убойний цехи бошлиғи, фабрикадаги энг катта “авторитет-мапий”. Фабрикада Матқурбоннинг отини эшитган ҳар ким ҳам бир тискинади. Унинг салдоми шу даражада. Ўзи ҳа нақ 150 кило келади, салобат билан юрса қорни тоғорадан ошган хамирдай баланд-паст, ўнг-чапга салдирайди. Овози бўғиқ, хирилдоқ. Ҳар сўзи ҳукм каби янграгани учун унинг оғзидан энг яхши гаплар ҳам қандайдир ёқимсиз эшитилади. Матқурбон одамларга ҳам лақаб тақаишни хуш кўради. Бу унинг ёқимли эрмаги. Шавкатга қотирмоч, қозоқчирой директорга Шеше, гавдали бош бухгалтер опайга К-750 деган ва ҳакоза. Халқ уни Мапий – мафия, деб қўйган
Фабрикадаги ҳамма Матти мапий ташлаган суякни ғажийди. У ҳар кимга вазни ва хизматига яраша улуш беради. Айниш керак-ки, бу улуш ўйнаб-кулиб оила тебратиш, жой солиб, машина минишга бемалол етади. Ҳамма маош билан тирикчилик қиладиган замонлар учун бу жуда катта гап эди, албатта. Матти мапий бегона аёлларга илакишган эркакларни жинидан баттар ёмон кўрарди. Бу гапнинг дарагини эшитганданоқ “айбдор”нинг “паёк”и шартта ярмига қисқарарди. Бир оғиз эътироз ва “паёк”нинг яна тенг ярми куйиб кетар эди. Аёллар билан ўйнашаман деганлар ярим “паёк”ка рози бўлар, бўлмаса, оқ тавба-қора тавба қилиб, дарров тузалиш йўлига ўтиб олардилар. Тўғриси, бундайлар кам эди. Одатда “ўйнаш сўйган”ларнинг кўпи эт қизивуда тўрва халтасини йиғиштириб фабрикадан жўнаб қолар, кейин сувга тушган мушукка ўхшаб Маттининг пойида тиз чўкиб ўтирар эди. Матти бу масалада аёвсиз эди.
Шавкат ҳар сафар мушукни Матти мапий, деб чақирганда орияти ором оларди. Мушукни у, албатта, минғилаб чақирарди. Овози шу даражада паст бўларди-ки, баъзан ўз овозини ўзи ҳам эшитмасди. Бу жуда хавфли иш эди-да. Мапий бунинг шонглоқини эшитса ҳам Шавкатнинг икки оёғи осмондан келарди. Шундай. Мапийнинг кўнглига ўрнамаганлар аста-аста ўринларидан йилишиб кетаверар, директорми, бош инженарми ё бошқами, бунинг фарқи кам эди. Матти мапий эса мана минг йилдан бери шу ўтирган ерида муқим. Уни ҳеч ким ва ҳеч нарса ўрнидан жилдиролмайди. У фабриканинг ҳам ўраси, ҳам гўри, ҳам кафани. Бир сўз билан айтганда мапий - мафия.
Ассалому алайкум, ижод аҳли.
Шуҳрат оға, аввало, ажойиб асар билан сизни ва китобхонларни табриклайман. Қуйида оддий ўқувчи сифатидаги фикрларимни жойладим. Сизга ижодий парвозлар тилайман. Асарни бобма-боб ўқиб бордим. Муҳокамага бора олмадим, узр. Фикрлар йўлда ёзилди. Хатолар ўтган бўлса, узр, устоз.
#Muhokama_soati
#Yakuniy_jarayon
Muhokama soati yakuniy pallasida "Maqar" qissasi muallifi taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarim asar yaralishi tarixi bo‘yicha o‘z fikrlarini aytib o‘tmoqda.
#Jarayon
#Live
➡️ Ayni damda taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarimning "Maqar" nomli qissa muhokamasi bo‘lib o‘tmoqda
Ushbu jarayondan foto lavhalar.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Ayni damda professor Bahodir Karim tomonidan onlayn tarzda qissa haqida fikrlar zoom platformasida aytib o‘tilmoqda.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Muhokama soati qizg‘in tarzda davom qilmoqda. Shoira Durposhsha Xudoynazarova tomonidan qissa tahlili boshlandi.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Ayni damda O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi a‘zosi, jurnalist Ro‘zimboy Hasan tomonidan onlayn tarzda qissa haqida fikrlar aytib o‘tilmoqda.
#Muhokama_soati
#Jarayon
Muhokama soatida qissa haqida adib Bahodir Bobojonov tomonidan asar haqida fikrlar bildirilmoqda.
ЯНГИ АСАР МУҲОКАМАСИ
29 июль куни соат 10-30да Хоразм вилояти АКМ, Тошкент вилояти “Турон” АКМ ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қибрай туманида жойлашган “Ижод уйи” билан ҳамкорликда таниқли адиб Шуҳрат Маткаримнинг “Мақар” қиссаси муҳокамаси ҳамда китобхонлик давра суҳбати бўлиб ўтади. Барча қизиққанлар давра суҳбатига қуйидаги ҳавола билан онлайн уланиши мумкин.
Время: 29 июл. 2023 10:30 AM Исламабад, Карачи, Ташкент
Подключиться к конференции Zoom
https://us04web.zoom.us/j/7225157827?pwd=eu1uwXb86jnOORdclt9aowPp0HkUKY.1
Идентификатор конференции: 722 515 7827
Код доступа: 123456
Zoom Video (https://us04web.zoom.us/j/7225157827?pwd=eu1uwXb86jnOORdclt9aowPp0HkUKY.1)
Join our Cloud HD Video Meeting
Zoom is the leader in modern enterprise video communications, with an easy, reliable cloud platform for video and audio conferenc
Ит ҳеч қаёққа кетмади. Мақар қорнини ушлаб оёқ устида ўтирди. Йўлбарс ҳам унинг манглайига чўнқайди. У Мақардан икки кўзини узмас, гўё нафас ҳам олмасди. Анча ўтиришди. Мақар кўзини ердан олиб Йўлбарсга қаради. Унинг кўзида шунчалик ҳамдардлик бор эди-ки, Мақар беихтиёр жилмайди ёки жилмайишга уринди. Йўлбарснинг дардкашлигиданми ё бошқами оғриқ бироз чекинди ва шундай туюлди.
– Йў-ўқ, – деди Мақар. – Ҳали кетмаймиз ўхшийди. Ёздираётир, аста-аста-аа.
Мақар ҳозир, шу ернинг ўзида ҳам жон таслим қиламанми, деб ўйлаган эди. “Ўлмак ҳам... қийин эмас экан”, ўйлади у. “Яхши ҳозир уйга яқин келдик. Четда, кўл бўйида, шўрлоқ, тупроғи пўрсиб ётган ерда шу гап бўлсами? Ўўў, бу яхши бўлмас эди”.
– Йўқ, мен ўлимдан, ўлишдан қўрқмайман, Йўлбарс. Кўч-кўронимни аллақачон ғамлаб, шай қилиб қўйибман. Қачон, “Ҳайт!” деса биз тайёр, кетаверамиз. Бундан қисинадиган ерим йўқ. Ўлимдан қўрқадиган ёшдан қаччоон ўтиб кетганман. Лекин бир четда ўлиб қолсам ёмон. Одам деган одамдай ўлиш керак.
Оғриқ бутунлай чекинди. Ҳозир ўтказган дамлари сабабми на мулоҳазаларга берилди. Ўзи яхши кўрар эди буни. Мулоҳазаларга берилишни. “Хилват дар анжуман”, унга мос келарди. Чунки оломон йиғилган, тўс-тўполон авжига чиққан жойларда ҳам Мақарнинг юзи бир хил, гўё ҳиссиз қолаверар эди. Тўйда ҳам, маъракада ҳам шундай бўлар эди. Ўйчан. Бунга одамлар ҳам кўниккан эди. Унинг баралла кулганини ёки ким биландир очилишиб гаплашгани камдан-кам кўрилган. “Манглайингиз ҳамиша муштдай”, дерди баъзан кампири жаҳли чиқиб. “Ер сотдингизми ё отангиз ўлдими?” Мақар шунда ҳам миқ этиб оғиз очмас эди. Чакаги ҳеч қачон тинмайдиган хотин зотига нима ҳам дейиш мумкин? Буларга кам гапла, десанг, нафас олма, дегандай туюлади.
Пешонасида йирик ер томчилари бурчоқланганди. Мақар манглайини кафтини орти билан артди. Ўрнидан туриб белини ёзди. Қулоғи яна қамишлар шитири, сувнинг шовуллаши, узоқлардаги қушларнинг безовта чинқириқларини эшитгандай бўлди. Осмонга қаради. “Не гап бу?” Кўч-кўронини йиғиштира бошлади. Кейин унга савол назари билан тикилиб ётган Йўлбарсга қараб ўйларини тилига кўчира бошлади.
– Худога шукур, бир одам дунёга келиб не кўриши керак бўлса кўрдик. Уйландим. Фарзандли бўлдим. Жой солдим. Болаларни уйли-жойли этдим. Бундан орқайинман. Ҳар қайсиси ўз уйинда. Ўзларининг араваларини ўзлари тортиб юрибдилар. Улардан қутилиб олдим.
Лекин Мақар юрагининг аллақаерида бир кемтик бордай сезади. Буни кейинги вақтда тобора кўпроқ ҳис қила бошлади. Болаларини ўйласа шундай бўлади.
– Одам боласини тувғоннан кейин, тувдирғоннан кейин уни ўзи деб ўйлийди. Бу бола ўзим, у меники, менман, деб ўйлийди. Лекин бир кун келиб ўзим деган боласи ёт одамга айланиб қолар экан. Ўзининг белидан бўлғон, ўзимники, деб юрган бола. Бу ёмон бўлар экан, Йўлбарс. Одамнинг юраки оғрийди акан. Ина, ҳозир менинг қорним оғриб турибди. Дим азоб берди. Лекин бироздан кейин ёздирди. Ҳозир ҳач нарса кўрмагандин бўлиб турибман. Лекин юрак деган бир оғриса ҳеч ёздирмийди. Айниқса, уни кимдир оғритса. Ундан ҳам баттари боланг оғритса. Тураваради шу оғриқ... ғижимлаб юракингни. Ҳовва, буларни ўйласам шундий. Турваради юраким ғижимланиб. Йўўқ, ўнгишиқлари яхши. Бировдан олдинроқ, бировдан кейинроқ, дегандай. Жойлари ҳам яхши. Саройдий. Ҳаммасининг тейинда бир –бир мошин. Лекин... шу... асосий нарса йўқ. Оғзибирчилик. Бир-бирларига меҳрлари камроқ. Қарасам, шу нарса ҳаммасидан кўп керак экан. Бойлик ҳам, жой-пой, мошин-сошин... ҳаммасини дўғирласа бўлади. Лекин меҳрни қўлдан ясаб бўлмас экан. Бировнинг юракина тиқиб ҳам қўйиб бўлмас экан. Бўлмаса мен кўп уриндим. Йўқ, фойдаси йўқ.
Йўлбарс ҳам қисинаётгандай кўринди Мақарга.
Мақар гўё пичирлаб ўқийди шуларни. Бу гаплар унинг бўш юрагини баттар эзади. Минг тинч юргани билан унинг одамларга айтадиган гапи кўп эди. Бири мана шу қизи айтиб турган гап. Одам деган ебтўймас бир миясиз маҳлуққа ўхшаб олдидан чиққан ҳамма нарсани ямлаб-ямламай ютиб кетаёртир. Чўлларни, кўлларни, тоғларни, дарёлар , денгизлар, океанларни. Бир вақтлар одамзод момоқалдироқдан қўрққан, дейди, шамолдан қўрққан, дейди, дубалай-тўфондан қўрққан, дейди, сел келса чўк тушиб уларга ялинган, раҳм қилишни сўраган, дейди. Момоқалдироқдан қўрққан, шамолдан қўрққан, дубалай-тўфондан қўрққан, сел келса чўк тушиб уларга ялинган, осмонга нола қилиб шавқат сўраган одамлар яхши эмасми эди бугунгилардан? Улар бу нарсаларнинг нималигини билмаган, шунинг учун қўрққанлар, дейдилар. Балки у одамлар буларнинг нималигини билганларидан кейин қўрққанлардир. Ҳа, қўрққан одам яхшироқ, қўрмаган одамдан. Агар одам Момоқалдироқдан қўрқса, шамолдан қўрқса, дубалай-тўфондан қўрқса, сел келганда чўк тушиб уларга ялинса, осмонга нола қилиб шавқат сўраса бугунги ҳолига тушиб ўтирмаган бўларми эди.
– Шундаай, ¬– юзланди у Йўлбарсга қолган-қутган балиқларни халтага солар экан оғриқнинг зўридан ҳозиргина бўлган ҳуд-беҳуд ҳолдан хаётга қайтар экан. Аммо ҳозиргина бошидан кечирган хаёллари ҳамон уни безовта этаётгани аниқ эди. – Одам бир очофат экан. Момоқалдироқ, шамол, дубалай-тўфон, сел, чўллар ва кўллар, океан ва денгиз, тоғларга қўшиб, хоразмча айтганида инсофини ҳам еди одам. Инсофини еган одамга дуч келишдан, айниқса бир ерда яшашдан худо сақласин. Шунго қарасанг болалар яхши. Одам бола вақтида яхшироқ бўлади. Минг очкўз бола ҳам ёнидагидан уялади. Ина, ҳар ким керагини олди, қолғони қолди. – Мақар қўлдаги ҳар балиқни айлантириб кўрар, таърифлар эди. – Айй, бу балиқлар ҳам зўр балиқлар. Маззаси во!
Оғриқ бутунлай тўхтаган эди. Яна уйга қараб юришди. Уйи, ана, кўриниб турибди. Энди Йўлбарс олдинга ўтиб олган эди. Тезроқ уйга етиб олмоқчи эдими ё Мақарни йилдамроқ юришга ундамоқчими эди, билмадик. Мақар ҳам ўзини тоғдан ошгандай ҳис қилди. Биринчидан уйига яқин қолди. Иккинчидан ҳорғинчилиги бир эмас, ўн тоғдан ошганчалик эди.
– Қиз лекин зўр ёзган. У ҳам қисинган-да. Лекин бизни эски яраларини қўзғаб юборди бу гаплари билан. Ўқиганда ёмон бўлганман. Менам бу гапларни ўйлаб юрар эдим. Кўп ўйлар эдим. Ахир кўллар қуриб борётир, қумлар сурилиб шоли экилётир. Қизи ҳам шунга қисинибди. Одамнинг кўзига ойна тутибди. Ина, кўриб қўй, кимсан сен, дебди. Мана Орол ничик бўлган бир вақтлар. Қандай тўлқинланиб ётган, бағрида қандай ажойиб балиқлар яшаган! Балиқчилик кемалари бир кетишда тонна-тонна балиқ билан қайтганлар. Мен Оролни, унинг шовуллаб туриши-ю, қирғоқларга шоппиллаб уриб турган тўлқинларини ҳам кўрмаганман. Лекин эшитган гапларимдан биламан-ки, унинг қирғоғида хаёл суриб турсанг денгиздан майин, салқин ҳаволар келади, Оролнинг четларинда чағалайлар, такалликларнинг, у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа учиб ўтаётган қушларнинг турли яқин-узоқ овозлари тинмай қулоққа чалиниб туради. Лекин ҳақиқатан ҳам шундайми ё бу бир хаёлми, билмайман.
У Оролни аввал, болалигида, ўспирин чоғлари шундай тасаввур этирди. Ҳозир эса Орол деса кўз олдига миллион-миллион гектар шўр-гарава босиб ётган, “чилт” этган хаёт нишони йўқ, шовуллаган шамоллар юз, минг, ўн минглаган километрларга офатлар ёғдириб ётган чексиз майдонни кўз олдига келади. Мақар Оролнинг бугунги ҳолатини ҳам кўрмаган, бормаган. Ўўўў, қанчалик даҳшат бўлиши мумкин у манзара. Уни тасаввур этишга уринганида юраклари эзилиб кетади. У ўзини одам эмас, кичкина, жуда кичкина, бир жонзотдай ҳис қилади. Калтакесакми ё бошқами. У ўзини ҳатто эчкимардай ҳам ҳис қилолмайди. Эчкемар катта, у эса кичкина, ожиз ва кўримсиз бир жонивор. Калтакесак. Ундан майдароқ ва ёқимсиз нима бор? Агар бўлса у шу. Ҳатто калтакесак ҳам эмас.
Йўлбарс орқага қайрилди. Унинг хаёлидан ўтаётганлар ўқиди гўё.
– Уни қўй, Оролингни, – деди гўё у Мақарга. – Орол олис. Ина, шу оёқимиз тейинда бўлиб турган гапларга қарасангиз ҳам юрак урмо бўласан. Ундан кўра тез-тез юр. Уйга етиб қолайлик.
(Давоми бор)
III
Мақар ўқувчилик вақтларида қишлоқ кутубхонасига борган вақтларини эслади.
– Ҳар сафар библиотекага киришим билан китобларнинг исидан бошим айланар эди. Ҳовво, паст-пасалдак, хом карвичдан қурилган жой эди у. Деворларини изғор олган. Бир ерлари қўпчиб шишган, бир ерлари қўпорилиб тушган. Қўпорилган ерларидан сувоқнинг сомони, устидан урилган оҳак сувоғи кўриниб турар эди. Китобнинг исига изғор, оҳакнинг иси ҳам қўшилиб кетган. Ойналари ҳам кичкина-кичкина. Китобларнинг орасида юрсам ним қоронғида ҳар турли товушлар, саслар, ҳар хил тилдаги узуқ-юлуқ шивирлашишлар, достон айтаётган бахшиларнинг созлари-ю, куй-қўшиқлари қулоғимга эшитилгандай бўлар эди. Мен полкаларга кўзимни югуртириб қайси китобни олами эка-аан, деб ҳайрон бўлиб юрсам, китобларнинг ҳаммаси “Мени ол, мени ол!” деб пичирлаётгандай бўлар эди.
Мақар оғриқниг зўриданми ё бошқами, болаларнинг шовқин-сурони, бир - бирларини итариб-туртишлари орасида минғирлаб суйланиб ўтирар эди. Бу руҳий ўзгаришни ит сезди. У ҳорғин кўзларини Мақарга тикиб уни диққат билан тинглай бошлади. Ҳа, кейинги вақтларда Мақар шундай одат чиқарган эди. Йўлбарс буни аллақачон сезган. Лекин итнинг қўлидан нима ҳам келарди. Бундай сал хаёллироқдай бўлиб қолган вақтлари Мақар ўзи билан гаплаша бошларди. Унутарди дунёни. Қаёққадир кетиб қолар эди хаёли.
Ҳозир ҳам болаларларнинг воғирди-шоғирди – шовқин - сурони кўчани бошига кийиб ётар эди. Мақарни оғриқ ёздира бошлади. Оғриқнинг зўридан ўзидан деярлик кетган Мақар яна ўзига келди. Ҳавл тери босган эди уни. Йўлбарс Мақардаги бу ўзгаришни сезди. Кўнгли жойига тушди. Болалардан тўрт-беш метр нарига борди-да орқайин чўзилди. Мақарнинг харакатлари мазмун-маъно касб этди. Суйланишни ҳам тўхтатди.
Мақар оғриб кетган белини ёзди. Сўнг одатича чўнқайиб халтасини очди-да, тинмай балиқ тилаб ётган болаларнинг оёғи остига икки тирсакча илон балиқни ташлади: “Балиқ гаракми, ина!” Болалар қий-чув солиб ўзларини орқага ташладилар. Илон балиқ эса ёқимсиз иланг-биланглаб уларнинг оёғи остига ўрмалай кетди. Қишлоқ чурвақалари, бу долғир шилимшикни минг марта кўрган бўлсалар ҳам, ҳар сафар мушукни қўрган сечадай тўрт томонга сачраб қий-чув кўтарардилар. Айниқса кичкиналари. “Ҳўк, қоззонингга!” ҳорғин жилмаяди Мақар. “Ёқмиймии? Менга ҳам ёқмийди. Лекин эти маззали, дим мазали”, дейди ва иланг-биланг кетаётган илон балиққа қараб ўйлайди: “Авваллари йўқ эди. Не ердан келиб қолди бу ёқимсизлар? Суван бор эди, лаққа, сазан, оқ балиқ бор эди. Бу йўқ эди. Не ердан келиб қолди экан-а?”
Макарнинг ота-боболари ҳам шу қум этагида яшаган. Атрофдаги кўлларнинг эса саноғи йўқ эди. Қум орасидаги кўлларнинг. Уйдан чиқиб бир одим отилса кўлга кириларди. “Ҳаййй, не деган кўллар бор эдиии?” хўрсинди Мақар. “Бир халта балиқ тутиш ҳеч гап эмас эди. Тирсакдан камини олмас эдик, кичкина, деб. Ҳаммасидан мазали балиқ суван эди. Ҳаа, лойли сувларда бакра ҳам бўлар эди. Тумшуғи сунчик, оғзи томоғининг остида, қорни қуйруғининг ёнинда бўлар эди. Бир куни кимдир, ҳозир ёдимда йўқ, бир қулоч бакра тутиб келган дарёдан. Ҳоввоо...”.
Мақарнинг кичкина қизи Зумрад бошқача чиқиб қолди. Ижодкор. Шеърлар ёзади. Бобосининг бахшилигидан ўтканми, Хоразмча шеърлари бир бошқача. Яқинда туман газетасида бир қатрасини эълон қилибди. Тоб Мақар ўйлаб юрган гапларни ёзгандий. Бир ҳарфи у ёқ ҳам эмас, бу ёқ ҳам эмас. Мақар бир ўқиганда уни ёдлади олди. “Соғинч”, деб қўйибди сарлавҳасини. Балки бошқачароқ қўйиш керакми эди. Ким билсин. Лекин гап сарлавҳада эмас, мазмунда, моҳиятда. “Ҳар куни эрталаб уйимизга яқин бўлган қумга чиқиб кетаман. Уйимизга бир қадам бу чўл. Шундай қарасанг сариқ, қўнғир кенгликнинг чеки кўринмайди. Кўз олдинг жимирлаб кетади. Бепоён қумликларни, уларнинг бағридаги соноқсиз кўлларни тасаввур этаман. Қумликлар ичида пайдо бўлган кўллар бу Хоразм табиатининг чинакам мўъжизаси. Чексиз қумлик ва ўртада кўм-кўк кўллар тизими. Уларни бир-бири билан боғловчи заҳкашлар, уларнинг қирғоқларида қариб қайрилган жийдалар, изғор етган ерларда кўкарган минг хил ёввойи ўт-ўланлар, бир-бирларининг ортига яширинган қумтепалар... Булар мени ром этади.
Унинг болаликка доир хотиралари жуда-дим хира. Етим хўрлиқ билан зорлиқдан бошқа нимани ҳам эслаб қоларди. Ҳали ҳам Мақарнинг бахти бор экан уни бефарзанд аммаси тарбиялаб олган. Аммаси қишлоқнинг кайвони, тишли-тирноқлигина кампири бўлган. Ҳатто хон ағдарилиб, тоза тузум тузилаётган вақтда унинг отасини мулла деб олиб кетмакка келган қизилтаёқларнинг татар бошлиғининг ёқасидан хиппа олган эмиш. Албатта гап билан. “Ҳайй, сени мусулмон бўлиб юрган фалон-писмидон сенинг! Сен узоқ юртдан мусулмонларни хўрамоққа келдингми бу ёққа?! Ҳайй, сани фалон-писмидон!” Татар бошлиққа ёш жувоннинг қайси гапи таъсир этгани маълум эмас, аммо булар туркманнинг ичига кўчиб кетганча қизилтаёқлар қишлоққа қайтиб қадам босмаган эмишлар. Қишлоқнинг қарилари яқин - яқингача бу гапларни айтиб юрар эдилар. Не бўлганида ҳам амма Мақарни хўриқтирмай ўстирди. Қўлидан келганича едириб-ичирди. Лекин кийим-кечак масаласи, оёқкийим чатоқ эди. У вақтлардан ёдида бир воқеа қолиб кетган. Неча ёшда эканли аниқ ёдида йўқ. Лекин мактабга бормаган эди. Бу аниқ. Бир куни кўчага чиқса қўнгши Мулла оталарнинг уйининг олдида бир тўда одам. Улли – катта гулхан ёниб турибди. Жуда катта. Ё ёш бола бўлгани учун шундай кўринганми ё ўзи шундайми эди, ҳозир аниқ билмайди. Лекин ёдига тушса ҳозир ҳам оёғи қалтирайди. Бола бўлгани учун ўтдан қўрқан-да. Ёмон қўрққан. Ишқилиб, Мулла отанинг уйи олдинда катта гулхан ёқилган. Ҳамма олов атрофида. Нотаниш дойилар бақириб-чақиради, ҳеч кимни ўтга яқинлаштирмайди. Мулла ота оқ куйлак, оқ иштонда, салласиз. Уни икки одам қўлтиғидан тутиб турибди. Бировлар уйдан орқа-орқа нарса чиқариб ўтга отадилар.
– Ҳай, ноинсофлар! – қичқиради Мулла ота. – Булар диний китоблар эмас, Навоий, Фузулий, Огаҳий булар! Гуноҳга бориб ётибсизлар!
Лекин оловга китоб отаётганлар отанинг ҳеч бир гапига эътибор этмайдилар. Аксинча, уларнинг лаблари баттар қимтилади, яна шахд ва ҳузур билан ғайрат қилаверадилар. Бир вақт катта бир китобни оловга отдилар.
– Сизларга худонинг лаънатлари бўлсин! Қуръони карим бууу!
Мулла ота бир силкиниб қўриқчилардан қўлидан қутилиб, тўғри борию қўлини ўтга тиқиб Қуръонни олган. Боши узра баланд кўтарган.
– Ким келса ўлдирама-аан!
Мақар-бола жуда-дим қўрқиб кетган. Мулла отанинг кампири, болалари дод солиб йиғлардилар. Шунда семиз отда чотини зўрға очиб ўтирган Татар абий, “Ҳеййй!” деганча ҳайқириб, тўриғини мулла отанинг устига ҳайдаган боши узра қамчисини силкитиб. Тўқилган қамчининг охиридаги ўрилган пўпак билангланаётган илоннинг бошига ўхшаб кўринган Мақарга. Абийнинг кизил шапка ҳамроҳлари эса Мулла отанинг устига ёпирилиб, барибир қўлидан китобни тортиб олиб яна оловга отганлар. Мулла ота қанча уринмасин энди уни қўлдан чиқармаганлар.
– Эй, худооо!
– Одам аста-аста кучдан қолиб бораркан. Йиллар ўтгани сайин куч-мадор оз-оздан ташлаб кетаверар экан. Қарриганинг энг аввал ўтириб-туришда кўринар экан. Ким инқиллаб - синқиллаб ўтириб-турдими, билавар – шу одам қорриган. Тиззасининг кучи кетиб икки қўлига суяниб турдими-тамом! Қарриган шу одам. Ҳовво, шундий. Кейин белининг қуввати кетади. Буларнинг иккисинда фарқ бор. Қуври тиззанинг қуввати кетганда бир амаллаб ўнгишса бўлади. Лекин белнинг қуввати кетса чатоқ. Ҳовво, чатоқ. Чунки энди бир амаллаб турганингдан кейин ҳам текис юриб кетиб билмийсан. Ана бу дим чатоқ. Ана бир ерга бординг, ўтирдинг. Бир гўр азобинда ўрнингдан турдинг. Энди тинкилдаб юриб кетавер ахир! Йўқ. Турасан чайқалиб томири кесилган теракка ўхшаб. Юрсанг ҳам ҳар оёғинг ҳар ерга тушади. Ина, сенга ўхшаб.
Мақар гапини тасдиқлаш учун эринмай орқасига қайрилиб чайқалиб қаради. Йўлбарс оёқларини судраб босиб келар эди.
– Ина, қариган одам сонго ўхшийди. Юришингни қара бешикчига ўхшаб дарпанасан . Шундий. Бизни ҳам тиззанинг қуввати аста-аста қайтётир. Бунинг билан ўнгишса бўлади. Тиззанинг қуввати кетгани билан, дийман. Аммо - лекин сўнгги вақтларда белдан ҳам қувват кетётир. Бу чатоқ бўлди. Ҳали шу йилнинг бошларинда кўлдан уйгача икки отлаб келар эдим . “Ўўў”, дерди одамлар. “Мақарни қаранг, Мақарни! Саксондан сакраб, тўқсон билан тўқнашиб турса ҳам юришини қаранг бунинг!” Аййй, одамлар шундай. Оқсоқлансанг ўлибди, дейди. Ина, кўзикдим . Ҳеҳ-ҳеҳ! Бугун тўртинчи марта ўтиришим дам олмоққа. Уйгача ҳали, ўўў, қанча бор. Ҳеч қачон қаримайман, ожизланмайман, ҳамиша юравераман тимма-тик, йилимни тортиб, мошинни босиб, деб ўйлар эдим.
Йўлбарс юришини секинлаштирди.
– Ҳа, не бўлди?
Йўлбарс тўхтади. Секин узала тушиб ётиб олди.
– Дааа, – деди Мақар. – Кўнглим бўл-а! Ўзи бир дам олажак эдим. – Мақар халтага, йилимга қаради. – Энди оғирлик қилаётир булар. Кўлда балиқ ҳам аввалгидий эмас. Майда, оз. Қадимда кўлга бир чўлпи уриб бир халта балиқ тутар эдинг. Босма ни бир урсанг тўқирдисини айт! Ўҳҳ! Агланмай орқаланиб қайтаверар эдинг. Тирсакдан камини олмас эдик. Ҳаммаси ўтиб кетди, ҳаммаси...
Ичидаги оғриқ кучая бошлади. Илвирабгина турган жони ширин, хаёт эса ундан ҳам мизали кўриниб кетди Мақарга.
– Дўғри, – деди Мақар қонини чангаллаб ўтирар экан. – Дўғри, қани бир шундий доктор бўлса. Бир дори ёзиб берса, шуни ичсанг ҳамма оғриқман деганинг йитса - кетса. Лекин шу ёшима чиқиб докторнинг бир дорисини ҳам ичмадим... Айй, бу оғриқ ҳам ўтиб кетар.
Шу дард тутиб бошлаганидан бери Мақар болаларини кўп ўйлайдиган бўлган. Ўйлайди-ю... кўнглининг аллақаерида бир кемтик борлигини сезади. Болаларининг ҳар қайсиси ўзи билан ўзи бўлиб кетгандай. Буларни – ота - оналарини камроқ ўйлайдигандай улар.
– Мен бола отанинг қули деб ўйлаганман ҳамиша. Қайси маънода, десанми? Ҳамма маънода. Қайси маъноси не? Бизлар шундий бўлганмиз. Отамизнинг қули бўлганмиз. Кўрсак қалтираб турганмиз. Йўқ, қўрққанимиздан эмас. Этган ишимиз отамизга ёқмай қолса ничик бўлади, деб қўрққанмиз. Ота худо эди бизларга. Худодан қўрқмасак хам отадан қўрқар эдик. Яхши маънода. Худо қани у? Йўқ. Ота эса ина, кўз олдингда. Не дуосини олсанг ол шу худодан, отангдан. Бизлар буни ўйлаб этмаганмиз. ўз – ўзидан шундий бўлиб чиқараверган. Бизларнинг вақтимизда отадан қўрқмаган ўғил бўлмас эди. Мени отам “Отали ўғил, хўжали қул”, деб тез-тез айтиб турар эди. Ҳозир эса ота не ерда, ўғил не ерда билмай ҳам қолдиқ. Узоққа бориб ўтириш гаракмийди. Ина, ўзимнинг ўғилларим. Елдик, югурдик, уйлантирдик, эллантирдик. Бугун уларнинг ҳаммаси ўзи бўлган Гўрўғли.
Ўғиллари ёдига тушиб Мақарнинг юраги ғижимлангандай бўлди. Чалғиш учун гапни бошқа ёққа бурди.
– Ҳаа, ҳовво, авваллари кўлдан қишлоққа бир тўхтамай борар эдим. Ҳориш нелигини ҳам билмас эдим. Кейин-кейин бир, сўнг икки тўхтийдиган бўлдим. Бориб-бориб уч, тўрт. Ҳозир... – Мақар бир йилимга, бир халтага қаради. Ғамгин жилмайди. – Ё булар уллайди ё менда куч қолмади.
Ит Мақарнинг қарашини ўзича тушунди – ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди.
– Йўқ, йўқ жўра. Яна озғина дам оламиз. Дим ҳорибман. Сен ҳам дамингни ол.
Ит секин ётди. Мақар ҳам чўнқайди. У узун бўйли, оқ юзли, қармоқ бурун, ўкм-кўк кўзлари кичкина, лаққа кўз киши эди. Ориқ, меҳнатда пишган қўлларининг томирлари ўғлоғдин - ўғлоғдин бўртиб чиққан эди. Белида қийиққа осилган пичоғи. Мақар унинг ўз оти эмас. Элатнинг мулласи қулоғига Ҳўсин, деб азон айтган. Аммо уни ҳамма Мақар деб чақиради. Балки ўрисга ўхшаб сап-сариқ бўлгани учундир. Балки гаплаганда гапига ўрисча сўзларни тиркаб, ковшарлаб гаплагани учундир. Бу ноаниқ масала эди. Уни биринчи марта ким, қачон, нега шундай деб чақирганини ҳеч ким билмайди. Унинг ўзи ҳам. Бу ҳақда сўрасалар эгнини қисиб қўяқолади. “На билин”.
Ит ўрнидан турди.
– Ўҳ-ҳў! – деди Мақар. – Кетдикми? Сан мен ўйлагандан жонлироқ чиқдинг.
Улар йўлида давом этдилар.
Болоғи чизғалган, кўлнинг қора уюғининг юқи тиззисигача келган ялангоёқ Мақар сўқмоқдаги чўп-чор, чўкир-кўтка, тикон-жангални писанд этмай, “ғарч-ғурч” босиб кетар эди.
– Даа, – дейди Макар, – оёғимнинг ояси махсининг ўлтониндай. Тикон-пикон кирмийди. Агар жангал ё кўтка-пўчка босмасам бўлди. Бу сўқмоқдан минг йилдан бери юраман. Бу ерда кўтка ҳам, жангал ҳам йўқ. Жангал шўр ерда ўсмийди. Кўлнинг теварагида бир қарич ҳам сўға йўқ, ҳаммаси гарава. Ё ўсами, аниқ билмийман.
Мақар қайрилиб итга қаради.
– Лекин сенинг ўлиб қолмаганингга раҳмат. Дим жонинг қаттиқ экан. Ҳовво, лекин бу дунёнинг ишлари ўзи шундин. Хапа бўлиш йўқ, деб қўйибди. Хапа бўлганда не? Хапа бўлсанг ўзингга. Дунё учун сенинг хапа бўлганинг ё хапа бўлмаганинг бир тийин. Унинг сен билан иши йўқ. Дунё ўзи не у? Қайнаб турган бир қазон. Йўқ, ундан ҳам тўғрироғи оғзидан ўт пуркаб турган аждарҳо. Ана! Аждарҳога гап тушунтириб ё қаҳр этиб бўларми эди? Йўқ, албатта. Қаҳр этсанг бир ямлаб ютади-да, суякларингни туфлаб ташлайди. Агар ташласаааа... Ана шунинг учун дунёга қаҳр этмаслик керак. Ина, ўзинг, қалтираб-қақшаб бўлса ҳам юрибсан-қу. Оёғингнинг тейиннан, шамол ўтиб, ҳеҳ! – Мақар кулиб бош чайқайди. Қип-қизил, қизларникидай пўрсилдоқ лаблари қуруқшаб қотган эди. – Сенинг тишларинг ҳам тамом бўлибди. Нонни зўрға чайнадинг. Олдингдан суяк чиқиб қолса ничик бўлади? Ялаб-ялаб қўяверасан-да, а? Лекин, мана, меникини кўр. Ҳали жонли, қорувли. Ҳамма ҳайрон қолади. Навчун, дийсанми? Ёшлигимдан бери овқатдан кейин бир қисим туз чайнийман. Шунинг учун микроб йўқ. Микроб бўлмаса тиш маҳкам бўлади. Микроб ейди, тишни. – У лабларини йириб бир текис, оппоқ ва мустаҳкам тишларини итга кўрсатади. – Ничииик? Ҳех-ҳех-ҳейй!
Ана шундай бўлган эди уларнинг биринчи марта учрашуви. Хоразм йўлбарси Мақарга дарров ўрганиб қолди. Кўл бўйида қонғиган бошқа жон бўлмаса ит бечора не иш этар эди? Ўрганади-да. Лекин итнинг тили-забони бўлганда Мақарни бир бошқача таърифлаган бўларми эди. Ким билади. Балки, сени яхши кўраман, дерми эди. Ҳозир урф-ку шундай дейиш. Бўлса бўлмаса , сизни яхши кўраман, сизни яхши кўраман, дейди бир-бировларига. Яхши кўраман, деб туриб ҳам, устидан мағзава ағдариб кетаверадилар. Яхши кўраман, деса бўлди. Бу бошқа юртлардан келиб қолган гап. Бизларда ҳеч қачон бўлар-бўлмасга сени яхши кўраман, сени яхши кўраман, дейвермаганлар. Ҳозиргиларнинг гапининг тузи қолмади. Ничик-қандай замон бўлди-ё бу?
(Давоми бор)