sh_matkarim | Unsorted

Telegram-канал sh_matkarim - Shuhrat Matkarim ijodi

194

Assalomu alaykum! Siz ushbu kanalda xorazmlik taniqli adib Shuhrat Matkarim ijodidan bahramand bo‘lasiz! Murojaat: @Yuldashev_Jumanazar

Subscribe to a channel

Shuhrat Matkarim ijodi

Яна устоз Матназар Абдулҳаким ҳақида

Ҳазрат билан ҳазиллашманг
Хоразмда Байрам Ғойиб исмли бир кекса ёзувчи, шоир инсон бор. Байрам отани Хоразм тарихи, диний билимлар ва Хоразм шевасинигнг тирик қомуси дейиш мумкин. Бу киши умри давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлса ҳам ниҳоятда кўп ўқиган, кўп билгич ва билгичларни жуда қадрини биладиган инсон. Байрам ота Матназар оға билан қандай танишганини ҳали-ҳали бироз уялиб, бироз фахрланиб, бироз мақтаниб гапириб юрадилар.
Воқеа бундай бўлган экан.
Байрам ота ҳамюрти, Янгиариқда истиқомат қилувчи шоир Жуманазар Юсупов билан кўп мулоқот қилиб турар эканлар. Жуманазар оға Байрам отага Матназар оғани кўп таърифлаган. Шунда совхоз директори бўлиб ишлаётган Байрам ота, шу йигитни совхозга бир олиб келинг, меҳмон қиламан, баҳонада гурунглашиб ҳам оламиз, дебди.
Шундай қилиб, бир куни Жуманазар оға Матназар оғанинг Янгиариқдаги бир тадбирга қатнашиш учун келаётганини, агар ишлари жой бўлса, уни совхозга таклиф қиламан, дебди. Байрам ота уларни албатта кутишини айтибди.
– Матназарни албатта олиб келинг, дедим, – деб ўша пайтларни хотирлайди Байрам ота. – Кейин дарҳол Навоийнинг бир китобини очдим-да, у ердан тўғри келган бир ғазални олиб, сўзларини сал ўзгартириб кўчириб олдим. Азалдан хотирам кучли, дарров ғазални ҳам ёдладим. Меҳмонлар келгандан кейин чой-пой қилдик. Кейин суҳбат бошланди. Бир вақт, Матназарвой, мен ҳам бадиий ижодга қизиқаман, ҳатто ғазаллар ҳам ёзиб тураман, Шулардан биттасини ўқиб берсам бўладими, деб сўрадим. Матназарбой, бу яхши гап, албатта ўқинг, деди. Мен бояги ғазални ёддан ўқиб бердим. Матназарга қарасам, ерга боқиб сукут этиб ўтирибди. Кейин бироз ўтиб, Байрам ака, пирнинг аччиқлари тез. Бу ғазалингиз Навоий ҳазратларининг, ҳозирги тил билан айтганда, ремонт этаман, деб расво қилинган ғазали. Ҳазрат билан ҳазиллашманг, оқибати яхши бўлмайди, деди-да, бояги ғазалнинг девондаги ўрни ва рақамигача айтиб, шу ғазални ўқиб бердилар. Мен дим уялдим. ¬Шундан кейин Матназарвойнинг олдида бошимни ялонғочлаб турадиган бўлдим, - деб гапга нуқта қўйди Байрам ота.
Шуҳрат Маткарим
***

Яқинда устоз , фахрий журналист Бозорбой Бобожоновнти зиёрат қилиш учун уйларига борган эдик. У ёқдан, бу ёқдан гаплашиб ўтириб, Хоразмдаги ҳамма зиёлиларники каби суҳбатимиз Матназар оғага келиб тақалди. Бозорбой оғанинг кўзлари порлаб, нурланиб кетди. Хасталикларини ҳам унутиб завқ билан хотираларга берилди.
– Биласанми Шуҳрат, – деди менга юзланиб Бозорбой ака. – Мен жой солиб юрган вақтимда Матназар оға бизникига бир оригинал усулда кўмакка келган. Матназар оғанинг бу кўмаги кўп йиллардан бери қишлоғимизда оғиздан – оғизга кўчиб юради. Ҳозир Матназар оғани бизнинг қишлоқда худди ўз оғайниси, оғаси, отаси ёки ўз укасидай кўрадилар.
Бозорбой аканинг гапини жон қулоғим билан тинглайман. У гапида давом этади.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Акаси сезгандай белкуракни отиб юбориб ҳўнграб бақирди… У-чи, у энди йиғламасди, ҳар бир жигари, бу дунёдаги ҳар бир яқинини кўрганда парча-парча бўлиб борарди гўё…Йўқ, таслим бўлолмайди, болалари бор уни, ўлишга ҳаққи йўқ!
Уйга эмас, касалхонага қайтди. У ётган палатада икки ҳамшира ўз ташвишларидан гурунг қилиб чой ичишарди.
- Шу бемордан яхшиси йўқ,- деди дўмбоққинаси. Тинчгина ётибди…Шу палатага дам олгани кираман.
- Вой, болалари ёш экан,-деди иккинчиси. - Афсус, бечора, ўнгланмайди, - дейишяпти.
- Куни бўлса, яшайди,бўлмаса, кетаверади, болалари бир кунини кўради, ўлганга қийин…
Йўғ-ей, унчаликмасдир, нега ўлади? Майли, ҳаммасига рози. Яна 10-15йилча яшасин, ахир норасидаларини ташлаб кетолмайди...
Эри кўринди. Ойна орқасидан қараб турди, кўзида ёш, ҳа,ҳа, уни деб йиғлади…Тезда бурилиб кетаётган эрининг ортидан эргашди.У боргунча шифокор билан икки оғиз гаплашди. Машинада қаергадир отланди. Икки қаватли бино олдида тўхтади. Чиройли аёл очди эшикни…
Ўша…Чиройли экан. Нозланиб туришини…Бола, наҳот эриники? Ширингина экан.
Ичкари киролмади…Киролмади...Чидолмади...
Уйига қайтди. Бахтли дамлари ўтган севимли ошёнига…Ўғилларини соғинди…Ҳали ҳам нонушта қилишмабди. Қайинопасининг болаларни койиган овози эшитилди. Тўнғичи хонасига қамалиб олган. Кичкинаси онасини сўраб хархаша қила бошлади. Аммаси жавоб бермас, ўз иши билан банд, эшикни ёпиб ким биландир телефонда…
Ўғли баланд шкаф ёнига инқиллаб курсини олиб келди. Чиқиб онасининг суратига қўлини чўзди. Зўрға олди-ю, мувозанатни йўқотиб йиқилди. Бола йиғлаган сари она эмасми, атрофида ноилож гир айланарди. Уни қучоғига олиб юпатмоқчи бўларди, аммо бефойда…Ниҳоят, каттаси келди. Укасининг ёшларини артди.
- Ойим тузалиб қайтадилар, йиғлама,-деди, аммо ўзи-да укасига қўшилиб ҳали қувончдан порлаши керак бўлган чашми гирёнларини тиёлмади.
Йўқ, чидолмайди.
- Ё яратган парвардигор, мени болаларимдан айирма, ахир уларга керакман, - деб зорланди. Худди илтижолари тез етиб борадигандай самога интилди.
Булутлар узра Аллоҳга ёлбориб, омонатини ҳали омон қўйишини сўради. Кўзлари қирғоқларида мавжланган шашқатор ёшлар заминга ёмғирдай тўкилди…
Яна қайтди. Жонидан яралган дилбандларини қандай тарк этади? Кимга ташлаб кетади уларни? Машина кўринди. Эри келибди. Ётоқхонада экан…Балки, сўнгги бор бу хонага кираётгандир…Эри пастдаги суратни олиб унинг кулиб турган чеҳрасига қараб қолди.
- Кечир, ҳаммаси учун, қадрингга етмадим, кечир…
Наҳотки, шу сўзларни эшитиши учун ўлиши керак эди? Йўқ, ҳаммасига рози, эри уни ташлаб кетсин, қариндош-уруғларисиз яшай олади, аммо, аммо болаларини етим қилма, Раббим. Бошқа чидолмади.
Отаси вазиятни тушунтирмоқчи бўлди, шекилли, ўғли ҳаммага бир-бир қаради-ю, ҳушидан кетди. Боласининг бу ҳолини кўриб жон ҳолатда чўғни босиб олган каби типирчилади, худди устига осмон ёпирилиб жон-у жаҳонини зулмат қоплаётгандай гир айланди ва ўзи-да ҳаммасини унутди…Кейин тушми ёки алаҳсирашми, худди ёнар қуртларга ўхшаш ёрқин ва нафис мўжазгина мавжудотлар уни ўраб олиб кетишди, ҳа авайлаб, аста етаклашди уни, улкан нурли оламга. Кимдир чинқириб йиғлади, кичкинасими?...
Кўзларини очганида оппоқ кийимли одамларни, бироз ўтиб эрини кўрди. У хотинининг қўлларини ўпиб йиғлар, фақат:
- Аллоҳим, ўзингга шукур, - деяверарди. Болаларини сўрамоқчи бўлди, лекин ҳеч ким гапига тушунмади.
У яна осмонга учиб кетишдан қўрқар, энди ҳис қила бошлагани бақувват ва иссиқ қўлларга маҳкам ёпишиб олганди…

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

ИККИ ОЛАМ АРО
ҳикоя

…Кўзларини очди. Нима бўлди унга? Айвонда юз тубан ётган ким, кийими таниш. Ўзи экан! Нималар бўляпти. Ана ўғиллари уни кўтармоқчи бўлишди, йўқ, қўзғатишолмади.
Кичкинаси қўрқди, шекилли, йиғлади, уни овутмоқчи эди, эшитмади. Нима бўляпти?...
Каттаси уни, яъни танасини, кўтариб ичкарига киритмоқчи бўлди, у ҳам йиғлади, ойи деб чақирди, яна чақирди. Инқиллаб ҳаракат қилаётган ўғлига ўзининг жонсиз вужудини кўтаришиб юбормоқчи бўлди, ушламоқчи бўлади-ю, нимагадир қўли ҳавода муаллақ қолаверди…
Қўшниларни чақиришган, чамаси, одам кўпайди, уни ичкарига олиб киришди.Тез ёрдам келди. Ана эри ҳайрон қараб турибди.Югуриб келди. Бошини чангаллаб нимадир деди, ўғли, каттаси, отасига бақирди. Уни тинчлантиришди. Ҳамма унинг атрофида гирдикапалак. Кузатиб ўтирар экан, биринчи марта ўзини бахтли ҳис қилди. Айниқса, эрини бу аҳволда кўриб дили ёришди…
- Қон босими тушиб кетяпти, ҳушига келиши керак эди, клиник ўлим, - деди шифокор.
Кичкинаси дод солди, каттасини зўрға ушлаб қолишди. Иккисини ҳам бағрига босмоқчи бўларди-ю, тутолмасди. Касалхонага олиб кетишди. Болалари ухлагунча улар ёнида қолди…
Деразадан мовий осмон кўринди. Нимадир уни ташқарига ундади. Ўрнидан турди, беихтиёр дарчадан сирғалиб ўтди.
Олдинига қандай чиқдим, деб хаёл қилди. Аммо унга жуда ёқимли бўлган мавҳум ҳиссиёт олға етаклаб борарди. Пардай енгил сезди ўзини...
Осмон-у фалакка кўтарилди…Қабристон кўринди…Ўша тарафга учди. Ҳа, ҳа, у юрмасди, учарди, қанотлари йўқ, аммо парвоз қиларди.Ёнма-ён мунғайиб турган қабрлар олдига чўкди. Қадрдонлари…
Ўксиб-ўксиб йиғлади…
Бироз ўтирди…
Яна мовий осмон бағрига талпинди. Орзу қиларди шу булутларни ушлаб кўришни…
Устида ястанди, бир муддат тин олди. Қандай яхши, наҳотки дунёда тана, жон, ҳатто руҳинг ором оладиган макон бор? Кўп ўтмай гирёнлари катта-катта очилиб худди тафаккур тансоқчисидай барча-барчасини идрок тарозисига сола бошлади…
Қаердаман? Қандай қилиб? Нима бўлди, унга? Тушмасмикан ҳаммаси? Яшин каби бир муддат хаёлидан фаромуш бўлган ўз олами кўришни истамаган фильм тасмасидай шиддат билан айлана бошлади.
Болалигини эслади. Қаттиққўл, бироқ меҳрибон отаси, касалманд онаси… Олдин отасининг вафоти, орадан кўп ўтмай онасининг бедаво дардга чалиниши… Беозоргина волидасининг саргардонлиги, акаларининг беоқибатлиги. Ёлғиз ўзи онасига дарддош бўлди-ю, дармон бўлолмади, меҳрибони тарк этди бу дунёни…
Кейин ишонгани-ёлғиз синглисининг хиёнати…
Ҳаммасига чидади… Аммо эрининг-ягона суянганининг, бу зарбасига чидолмади. Бутун умр ким учундир яшасанг, бор-йўғингни унга бахшида этсанг-у, кун келиб дил боғлаганингга керак эмаслигингни билсанг. Яна буни яширмаса…
Эри билан яхши яшашди.Ораларида ҳавас қиларли ”ўлдим-куйдим“ бўлмаса-да, у эрим мени яхши кўради, деб ўйларди. Ҳаётининг мазмуни пул топиш, уй-рўзғор бўлиб қолганини биларди. Кўнглининг қайеридир ҳувиллаб ётган бўшлиқ, гоҳида бу бўшлиқ бутун вужудини қоплаб олар, ўшанда исён қиларди-ю, аммо эътиборгина истаётган ожиза қалб исёни тезда ақл деб аталмиш ”подшоҳ амри ила бостириларди”. Бора-бора кўнгилам кўнди. Баъзан аёллигини ўзи ҳам унутиб қўярди. Бунинг учун эрини айбламайди, на бир ошиқча ҳусни бор ёки бошқаларга ўхшаб отаси раҳматлик ҳам эрига бирон “ҳомийлик” қилмаган. Бунинг устига акалари ҳатто на байрамларда, на бетоблигида хабар олишмайди… Мана, уй-жой қилишди, ҳеч кимнинг қўлига қарашмади, зиёфатма-зиёфат юришлар, қимматбаҳо кийим-у тақинчоқларга ҳавасланмади.
“Ҳали кейин” деб ўйларди барини…
Турмуш ўртоғига елкадош бўлиш керак, деб биларди. Эрининг иши юришмаган маҳалларда уни қарз сўрашга юбормасди, ўзи топарди. Кейин тадбиркорлик қила бошлади, кредит олиб дўкон қуришди. Икки мактабда ишлади. Эри ҳам ишли бўлди. Рўзғори бут, ҳамма нарсаси муҳайё, лекин оилада аёл бўлишни унутгани, мана, панд бериб турибди…
Қоронғи тушяпти, қўрқади…Танасини топиши керак, энди нима бўлади?...
Касалхонага борди. Кираверишда унинг ”хешлари“. Қайнотаси тинмай гапирар, унинг феъли тор-ҳар нарсага сиқилаверишини, яна ҳамма нарсаси бадастур эканлигини, шукур қилиб яшаш кераклигини таъкидларди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Шу югурганча тутқаторга етиб борибмиз. Дарахтларни салқин жойига қатор бўлиб ўтириб олдик. Гаплашиб ўтириб қанча вақт ўтгани билмабмиз. Тутқаторнинг бошида опоқдадамнинг машинаси кўринди. Ҳаммамиз йўлнинг ўртасига қараб чопдик. Гўёки опоқдадам бизни кўрмай ўтиб кетаётгандай.
Опоқдадам бизни кўриб машинани тўхтатдилар. Машинада аямни кўриб хурсанд бўлганимиздан турган жойимизда сакраб-сакраб тушамиз. Укам зўрға турган экан, аямни қучоқлаб роса йиғлади. Кейин машинада ҳаммамиз уйга қайтдик. Уйга келганда ҳам укам аямни сира қўйиб юбормасди.
- Энди ҳеч қаерга кетмайсиз, юбормайман. Кимга гуруч керак бўлса ўзи олиб келсин. Мен ош емай қўювраман, - дейди тинмай ҳиққилаб.
- Болаларингиз ўзингизга буюрсин. Бир ҳафта қандай ўтганини, қаеримга овқат еганимни билмайман. Кундузи майли, кечасига ҳам аям қачон келади, қачон келади, сиз юбордингиз, деб миямни эговлашди, - дебдилар куюниб.
- Яна икки кун қолганимда бўларди. Бекор дадамни овора қилиб юборибсиз. Бошоқ кўп жойига келувдик, қолиб кетди, эссиз, - дедилар, аям у ёқларда терилмай қолиб кетган шоли бошоқларига чин дилдан куйиниб.
- Буларингиз юрагимни эзиб юборди. Ҳар кимниям онаси ёнида бўлсин экан. Шунча папалаб қарасам ҳам, аям, дейди. Етади шунисиям, - дедилар бувим, ошхонага қараб кетар эканлар.
Опоқдадам машинасидан ўнтача қоп туширдилар. Аям шунча бошоқ терибдилар. Кечки овқат пайти, бувимга қандай қилиб терганларини айтиб бердилар.
Шолини қуригандан сўнг опоқдадам тегирмонга олиб бориб гуруч қилдириб келдилар. Қизиқиб тарозидаям торттирибдилар. Бир юз қирқ кило гуруч бўлибди.
Ҳар ош қилсак укам:
- Бу гуручни аям олиб келган. Шунга оши ширин, - деб ҳаммани кулдиради.
Опоқдадам ҳам укамни гапини маъқуллайдилар.
- Аянг сени ширин ош есин деб, атай яхшиларидан териб келган-да, болам.
- Кўрдингиз, сиз билмайсиз қанақа шоли олишни, аям билади, - дейди яна укам.
Аям териб келган шоли бошоғидан чиққан гуручни келаси шоли пишиғигача едик.
Мастава қиламизми, шавла ёки ошми, укам бир гапни такрорлайверади.
- Мени аям опкеган. Кўп еманглар тугаб қолса аям яна гуруч олиб келиш учун кетиб қолади. Мен аямни соғинаман. Ҳидларини соғиниб кетаман.
- Аянгниям ҳиди борми, қанақа экан, менга билинмайди-ю, - дейдилар кулиб бувим.
- Ширин ҳид, жудаям ширин. Шаҳарлик аммамнинг атириданам ширин, сиз бир ҳидлаб кўринг-а аввал, - дейди аямни бўйниларидан қучиб.
Укам тўғри айтар эди. Аямнинг кийимларидан келиб турадиган ширин ҳид, на бувимникига, на энамникига ўхшамас эди.
Муҳайё Ўроқова, Тошкент

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Албатта, бу биз ўқиган асарларимизнинг қувватидан. Битиклардаги самимийлик сеҳридан. “Опоқдадам жуда ажойиб инсонлар-да. Xазилкаш, меҳрибон. Ўзлари колxозда ишлайдилар, бензовоз ҳайдайдилар. Кўм-кўк рангли машинасининг икки ёнида юкхонаси бор. Ёз келди дегунча опоқдадам уларни қовун, тарвузга тўлдириб келаверадилар. Опоқдадам ҳандалак пишиғидан бошлаб токи қишки қирқма қовунлар пишгунча уйдан қовун, тарвуз, ҳандалакни узмайдилар. Олиб келганда ҳам машинасининг икки юкхонасини тўлдириб олиб келадилар доим. Бозордан эмас, чўлдан. Чунки опоқдадам қўшни вилоятга тракторлар учун ёқилғи ташийдилар-да. Сирдарё бизга яқин, бир соатлик йўл. Сирдарёда қовун, тарвуз жуда кўп экилади. Уларнинг асосий деҳқончилиги полиз экинлари. Пиёз ҳам ўша ерда кўп экилади. Буни опоқдадам айтганлар”.
Бу сартларни ўқир эканмиз, ҳали айтганимиздай, ким ўттиз, ким қирқ, ким эллик, ким олтмиш йиллар орқага қайтиб кетамиз. Муҳайё, юқорида таъкидлаганимиздай, самимий ёзади, рост ёзади. Воқеаларни ҳам, ўз қаҳрамонларини ҳам бўяб – бежамайди. Бу эса, шубҳасиз, асарларининг қувватини оширади. Чунки у ўқувчини алдашга, унга ақл ўргатишга ва яшаш сирларидан сабоқ беришга интилмайди. Дарҳақиқат, ҳақиқий адабиёт муҳибини алдаш қийин. У сезгир дид эгаси ва қайда рост ва қайда ёлғон бор, дарҳол англайди. Ана шу ростлик устиворлиги Муҳайё Ўроқованинг асосий ютуғи. Афсус-ки, кейинги пайтда асар ёзишга иштиёқманд ҳарфхўрларнинг сафи кундан-кун ошиб бормоқда. Муҳайё Ўроқова эса бизга самимийлик намунасини кўрсатаётгандай. Чунки у ростликда ўзига ҳам, ҳикоясидаги бошқа қаҳрамонларга ҳам ўта шавқатсиз. Уларнинг хулқларидаги айрим қусурларни яшириб ёки сал пастлатиб ҳам қўяй, демайди. Ўзини ҳам аямайди. Дарвоқе, бу ёзувчининг фитратидан келиб чиққан бир фазилатдир.
Узун гапдан қисқа хулоса. Муҳайё Ўроқовани ушбу салмоқли тўплами билан табриклаймиз.
Ўқувчиларга эса, сизларга яхши бир китоб муборак бўлсин, деймиз.
Шуҳрат МАТКАРИМ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Яқинда тошкентлик ёзувчи Муҳайё Ўроқова нашрга тайёрланаётган "Соғинч ҳиди ёҳуд болалик хотиралари" деб номланган тўплам билан танишиб қолдим.Ўқиш жараёнида баъзи фикрлар туғилди. Қуйида ушбу фикрлар ва Муҳайё Ўроқованинг ижодидан намуналар билан танишасиз.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Ҳозир ана шулар ёдига тушиб Ўлтон Жумёз отага еб қўйгудек бўлиб боқди. Бунда оқтиқларининг ўқишга кира олмаганлигининг ҳам, келиниинг жодугарлигининг ҳам, ўзининг ипирисқи кийинганлигининг ҳам алами жам эди. Қани нигоҳи ўқ бўлиб тўппа-тўғри Жумёзнинг юрагини тешиб ўтса.
Ўлтоннинг бу қарашидан, “Энди комиссия кетгандир, ичкарига кирсак”, дейишга оғиз жуфтлаган Жумёз ота яна тилини тишлади. Бошидаги тахёсини аввал эҳтиёткордлик билан сийпалади, кейин босиб-босиб жойлаштириб қўйди. Бетоқатлиги ошиб, ичида қайнаган гапи сўзга кўчмай, юзига қон тепди. Чеҳраси олга дўнди. Лекин чидашга қарор қилди. Чунки ҳозир Ўлтонга иши тушиб турибди. Ўлтон кажлик этса кампирини кўришга ўтказмай яна тутиб ўтиравериши мумкин. Қаттиқроқ гап айтаман деса, худо сақласин, ҳозир Ўлтон ҳукумат одами – постда ўтирибди.
– Ота, опамни чақириб келинми? – деди оқтиқ ортиқ чидамай. Жумёз отанинг келини шу яқиндаги мактабда ишлар эди.
– Ҳавл этма, - деди Жумёз ота иложи борича мулойимлик билан. – Ҳозир комиссия кетади, кирамиз момонгнинг ёнига.
– Бошқалар кириб - кетиб турибди-ғў.
– Улар дўхтинғо кўнинмакка кеганнан. Комиссия касан ётқон пататага кенган.
– Ана, – деди Жумёз ота оқтиқининг болалик қилиб “аравани ағдариб” қўйишидан қўрқиб. – Бир замон қистанмин тур.
– Ҳово, – деди Ўлтон бурни билан гапириб. Ўспириннинг гапидан мактаб ёдига тушиб баттар таъби таъбир тирриқ бўлди. Жумёз отанинг келини Қурвонбика унинг ўғли Ҳамро ишлайдиган мактабда директор эди. Яқинда Ҳамро билан Жумёз отанинг ўғли Ҳамдамбек бир масалада “қоқилишиб қолган” эдилар. – Сени... анув боғанг Ҳамрони шайманда этибди мактапда. Икки чўғак учун.
– Гап икки чўракда эмас, жўра, – Жумёз ота ҳаммадан баттар шу гурунгнинг қўзғалишидан қўрқиб ўтирган эди.
– Аса неда экан?! – Ўлтон Жумёз отага чакайди. – Икки чўғак дап бонамни шайманда атиб...
– Гап икки чўракда эмас, - такрорлади Жумёз ота. “Ҳаммасига сенинг боланг сабабчи”, демоқчи эди ботинолмади яна.
Ўлтон терлаб-пишиб ўтирган Муаллимга қаради. “Ҳали боғангни ҳам , сени ҳам сундай писсайтияман ”.
Жумёз муаллимнинг боласи Ҳамдамбекнинг мактабга бориб Ўлтоннинг маънавият ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган ўғли Ҳамрони уялтирганининг воқеаси бундай бўлган эди. Жумёз отанинг набираси, Ҳамдамбекнинг қизи Тошкентда талаба эди. Қизча туғилган кунини нишонлайдиган бўлиб уйдагиларидан Хоразм нони юборишларини сўраган. Ҳамдамбек нонни тугиб аэропортга борса Ҳамро турибди. “Не гап, айланиб юрибсан?” “Шундай-шундай, бугун қизимнинг туғилган куни. Нон сўрабди шуни юбормоқчиман”. “Бўлди, ўзим олиб бориб бераман”. “Раҳмат, аэропортга чиқиб кутиб олишади”. “Эээ, қизиқмисан! Қиз бола. Бўладиган ерига олиб бориб берамиз. Адресини айтсанг бўлди”. “Раҳмат” Фалон-фалон жойда туради”. “Бўлди, ишинг битди. Орқайин бўлавар”.
Тамом. Ҳамро шу куни учиб кетган самолётда. Қизлар ярим тунгача нон кутишган. Нон эса бормаган. Телефон қилишса – Ҳамроинг телефони ўчирилган. Қизлар йиғлаб-сиқтаб оталарига телефон қилади. Жаҳли чиққан Ҳамдамбек Ҳамро сафардан қайтгач мактабга бориб уни изза қилган.
Шулар эслаб Ўлтоннинг ичидан яна қиринди ўтди. “Кўнсатаман сонго мактабга бониб биновни шайманда этишни ҳам”. Лекин у аввал Муғаллимнинг асабини обдон ўйнашни режалаштирган эди. У оқтиқлари ўқишга кирган, келинлари сийлайдиган, ҳамиша пўрим кийиниб юрадиган бу пандавоқини тегирмондан ўтказиб роса ун қилади. Кейин ундан хамир этиб истаган нарсасини пиширади.
– Ҳовво. Нотуғри этақуйибди шуни бола, – деди Жумёз ота Ўлтонни юмшатиш учун. – Нотуғри этақуйибди...
– Нотўғни этақўғибди, деб онгзингнинг бир муюсиннан чиқди-гетди. Энни Ҳамробек несатиб босини кўтайиб юйади мактапинда, суни бин ўйлаб кўддингми?
– Шуни айтаман, нотўғри этибди, деб.
– Нотўғни этақўғибди, Нотўғни этақўғибди. Бунний деган биған Хамробекнинг йўқолғон обрўси тикланиб қоғами? Нотўғни этақўғибдимис...
– Ойбикамнинг нонини еб қўйибди-қу болангиз, – яна чидамади Отабой. – Чиқонлари билан қараб ўтирғон нонни...
– Иб.. иббии... Яна гапга суқулишади бу бола!

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

ЎЛТОН
ҳикоя
– Кинса кинибди-да боғанг ўқишғо, – Қуронбой ўлтон монқа эди. Муюшга эгилиб лаб-лунжини бир неча марта бужмайтиб-ёздирди. Оғзини тўлдирган сўлак ва нос аралашган туфикни ичига кул яримлатилган кесик баклажкага туфлади. Кейин кажкарт чаққидай қийшиқ, қотиб қолган кўрсаткич бармоғи билан бир неча кундан бери устара тегмаган оғзи-бурнини яхшилаб артди.
– Ҳодир ўқисғо кинисдан онгсот насса йўқ. Ҳамма ёқ ўқис.
Ўлтоннинг қаршисида айбдордай эгнини қисиб ўтирган ҳамқишлоғи, тенгқури ва қўшниси, энг асосийси, жинидан ҳам баттар ёмон кўрадигани – Жумёз муаллимнинг бирданига уч оқтиғи турли институтларга ўқишга кирган эди.
– Пунини бенсанг бўндди.
Бугун қишлоқ врачлик пунктига қоровул бўлиб ишга тушган Ўлтон мана бир соатдан бери “кинса кинибди-да, кинса кинибди-да”, деб Жумёз муаллимнинг асабини эговларди.
Жумёз муаллимнинг кампири Сара момо оқшом шу врачлик пунктига юрак хуружи билан ётқизилганди. Эрта билан оқтиқлари, келини кампирнинг хабарини олиб кетишди. Энди навбат Жумёз ота билан оқтиғи Отабойники эди. Ўлтон буларнинг олдига бўгат босди. Ўтказмади. Ичкарида комиссия бор, деди. Кейин ҳафсаласи пир бўлиб скамейкага чўккан Жумёз отанинг асабини ўйнай бошлади. Атайин. “Кинса кинибди-да ўқисғо. Пунини бенсанг бўндди”.
– Худо ҳам одамнанни онго кўнгади! Бўмаса мени бид боғам кидса бўмийми, сани уч боғанг кинибди.
Муаллим, ҳеч бўлмаса худони тинч қўй, демоқчи эди, ботинолмади.
– Ҳай, ҳай... – деди холос.
Қишлоқниннг бу икки қарриси икки хил олам эди.
Қуронбой ўлтон худо уриб, пайғамбар хассаси билан туртган баҳил, ичи қора, иштонбити ва полпис одам эди.
Жумёз муаллим, хоразмчасига айтганда муғаллим, кичкина гавдали, серҳаракат, оқ-сариқдан келган, икки чаккаси қип-қизил, доимо ораста ва дид билан кийинадиган хушхулқ, хушмуомала ва мулойим чол эди.
Ўлтон учун бу дунёда яхши одам ва яхши гап йўқ эди. Кори – ўринли - ўринсиз гап айтиб, кишининг кўнглига тегиш эди. Худди бировнинг кўнглига тегмаса сигири қисир қоладигандай.
Муғаллимнинг оғзидан эса фақат яхши, ёқимли ва ҳузурбахш гаплар чиқарди. Мана ҳозир ҳам, ичкарида комиссия бор, деб ёлғон гапириб, қанча вақтдан бери кампирининг ёнига қўймаётган Ўлтонга ботиниб бир сўз демай, у кўрсатган жойда қимир этмай ўтирибди. Этари ёнидан ичкари кириб чиқаётганларга мўлтирабгина қарайди. Ичкарига киритмагани-ку, дуруст, вақти келиб киргизади – бошқа иложи йўқ – лекин мана бу минғирлашларга дош бериш жуда оғир эди. Аммо Жумёз ота сабр қилар, Ўлтоннинг минғирлашидан ҳадеб кулгуси қистаётган оқтиқи Отабойнинг енгидан тортиб – тортиб тартибга чақирар эди.
– Шунин учун махтанип ҳам юнма боғам ўқисга кидди, дап. Пғостой монтён бўдади боғанг.
– Простой монтёр эмас, – деди сабри чидамади оғирлигини у оёғидан бу оёғига олиб турган Отабой. – Монтёр эмас, инженер бўлади оғам, улли инженер, интитутга кирди!
– Анга! –Ўлтон Жумёз отага қараб маъноли бош чайқади. – Ўзинг муғаннимсан, лекигин боғангни тадбиялаб бинмабсан. Улли одамнин гапига аналасади.
Жумёз ота оқтиқининг енгидан тортди:
– Ўтир!
Отабойнинг жаҳлини босиши қийин бўлди. Қизариб-бўзарди. Унга қолса азондан бери бобосининг асабини эговлаб ўтирган бу чолни итариб, тўғри момосининг ёнига ўтиб кетган бўларди. Шундай қилса нима ҳам келарди бу қаррининг қўлидан. Ҳеч нарса. Бобоси бўлса бир соатдан бери дарсини тайёрламай келган ўқувчидай бу эзма, ёқимсиз кишининг олдида эгнини қисиб ўтирибди. Яна гапига тушуниб бўлса экан: “кинса кинибди-да, кинса кинибди-да”.
– Шу ўқисда ўқиса мана бунга ўхсаган кинза этиб кийиб, юнади-да маймулдин столбама – столба тинмасиб. – Қуронбой ўлтон бир оёғини стол остидан тортиб, кўпдан бери мойланмаган, буришиб оқарган, тумшуғи кеккайган кишининг энгагидек осмонга қантарилган этигининг қўнжига қаттиқ кафти билан “шап-шап” урди.
– Юрмийди оғам столбама-столба тирмашиб! – яна гапга аралашди Отабой. – Иш буюради оғам монтёрларга. Улли инженер бўлади.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Анааа! Ўқис дейани су. Қуғи поға, пул. Домлалан юҳо!
– Ҳай, ҳай!..
– Ҳовво, – деди Ўлтон. – Бинмаса домлани тўндириб – тўндириб, амаллаб битказади ўқисни. Суннан сўнг билим бўлами бунанда?
– Опкам аълочи степендияга ўқийди!
– Ҳеч бўмаса уллилал гапнашганда индамай тунишни ўдгатмабдилар сонго.
– Ўтир, – Жумёз ота оқтиғининг калласига енгилгина туртиб қўйди. – Туври айтади отанг.
– Невчун урасииизз? – бошини силади Оқтиқ. – Ахир..
– Ўрнингдан тур-да анави ерга бориб дур ! – Жумёз ота ўзидан анча нарини кўрсатди. Кейин Ўлтонга юзланди. – У бечоралар Урганчдан нон келади, деб қарашиб ўтирганлар туғилган кунни бошламай.
– Дим ўтиддинг санам, – Ўлтон қўлини пахса қилди. – Неса сўм бўдади ўзи шу нонинг?!
– Гап пулдама-асс, – Жумёз ота яна тушунтиришга харакат этди. – Энди шу аэропортдан олиб борамиз, деб обкетганидан кейин олиб бориб бериш керак эди-да.
– А, оғзина ёқип қопти, еб қўйибди жўралари билан! Энни не ис этис гарак? Бенинми пунни?!
– Яна пул дейсан. Болалар Урганчдан самолётда бизларга нон келаётир, деб қараб ўтирғонлар, шуни айтаман. Ҳай, яхши. Оғзига ёқибди, ебдилар. Бирини еб қолганини олиб борса ҳам бўлар эди.
– Ҳай, қидиқмисан? Соп-соқонни, қирқидан ўтган одам шаппатдай қизларғо, бин чўракингни еб қўйдиқ, ина қолғони, дийди уялмай?
Бу икки қаррининг бу “ғиди-ғиди”лари яна қанча давом этар эди, билмадик, аммо узоқдан Ўлтоннинг келини Сурайё кўрингани ҳамона икки чол ҳам таққа тўхташди.
Ориқ, узун, устига оҳорсизгина куйлак кийиб олган Сурайёнинг қўлида оппоқ рўмолга туюлган овқат бор эди. Келинининг уйни берухсат ташлаб бу ерларда юрганини кўрган Ўлтонинг кўзлари олайиб кетди. Бир нарса демоқчи эди келинчак ундан олдин милтиқдан ўқ отгандай қарсиллатди:
– Ҳанг?!! Сара момони кўрмакка келдим! Иягингизни кўтарманг!
Келинининг шашт ини кўрган Ўлтон бутунлай ўзини йўқотди. Жумёз ота ҳам оқтиғининг енгидан тортди:
– Юр, кирдик!

10.09.2023 йил

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Ўлтон шу этигини қачон сотиб олганлигини ҳам эслолмайди, лекин “ўлигига ўн таёқ уриб” кийиб юрибди. Азбаройи зиқналигидан уни ойда бир марта ҳам ёғлаб қўймайди. “Хидмат муддати” минг марта ўтган бўлса ҳам отиб юбормас, тўзиб, кўчада кийишнинг имкони бўлмагани учун қоровулга келганида фойдаланаиган бўлди. Бора-бора торайиб, кийиш ва ечиш Ўлтон учун куллий азобга айланганда ҳам уни ташлаб юбормасди. У шу этик тимсолида ҳам кимнидир қийнаётганини тасаввур этар, бундан роҳатланар, ҳар сафар этикнинг қўнжидан куч билан, қалтираб-қақшаб тортар экан тўрт томонидан тер қуйилар, қўллари тез-тез ситилиб кетар, лекин у этикка оёғини тиқмаганча тўхтамас эди. Кейин катта ишнинг уддасидан чиққан қаҳрамондай юз-кўзи, пешонасидаги терни артар, сўнг этикка қараб ўн, ўн беш минутлар сўкинар эди. “Ҳай... эннангни сани... кийдимми, кийдимми банибинн...” Оёғи сиқилиб оғрир, лекин этикни ечмас эди. Ечса гўё кимдандир енгилганлигини тан олгандай туяр эди ўзини.
– Ҳоввоо, шунний. Кинса кинибди-да..
– Эээ... иййй... ҳммм, ¬– Жумёз ота Ўлтоннинг этигига қараб асабий ғимирлаб қўйди. У полпис кийинган одамни кўрса димоғига нажосат ҳиди урилгандай кўнгли айнирди. Беихтиёр ўзининг у ёқ-бу ёғига югурик назар ташлади, оёғидаги ялтираб турган туфлисига тикилди.
Жумёз ота ҳамишагидай куёвжўраларга ўхшаб кийинган эди.
Ўлтонинг кўзи ҳам ҳамқишлоғининг ёғланиб, ялтиратилган туфлисига тушиб яна этигини столнинг тагига олди. У Жумёз отага бошдан-оёқ нафрат билан қараб қўйди. Элда унинг мулойим-у, дилкашлигидан ташқари шу ораста кийиниши ҳам достон эди. Айтишларича ота кўчага чиқаман деса, келинлари қайноталарини “бир қилдан ясантирар” эмиш.
Шу ялтираган туфли ҳам Ўлтоннинг бир аламини беш этди: “Муни кенинлари ясантидади эмис. Хотинак! Иложи бўлса юзига утик ҳам уриб чиқади бу кўчага!”. Ёдига ўзининг келини Сурайё тушди. Ёлғизғина ўғлининг ёлғизгина келини. Пишиллаб сўкинди. “Ганин эмас, йинон! Узун, чингирик! Қазиб кўмсанг ҳам ҳаққинг гетади”, алам билан ўйлади у. “Ўқимаган. Таппичи. Яна бунни осмонда”.
– Ганинингни ҳам мақтама! – деди ғижиниб Ўлтон.
Жумёз ота Ўлтонга ҳайрон қаради. “Бу ерга келинлар не иш этиб келиб қолди?!”
– Маникиндин ганин бўса гўнан адим ясаниб юнишингни!
Ўзининг афтода кийинишидан Ўлтоннинг ёдига келини тушиб кетганини Жумёз ота қайдан билсин. Кейинги вақтда биров гап ўргатдими ё бошқами, Ўлтоннинг келинининг тили чиқиб қолган эди. У эри Ҳамро билан тенг-тенг айтишадиган бўлган. Сурайёнинг нияти бу ландавур эрни ҳам отиз-челга чиқариш. Лекин эр ҳам ўз гапида маҳкам. Кетмон урмоқ тугул отизнинг челига ҳам оёқ босмайди. “Отиз-чел сенинг бўйнингда”, дейди хотинига, “мол-ҳол ҳам”. “Ност-да!” ўзича ўғлининг ёнини олади Ўлтон монқа. “Ҳамнобек ўқиғон”.
Оқшом эр-хотин яна даҳанаки жангга киришганда Ўлтон аралашиб яна шундай деган эди, келин қайнотасига шундай қаради-ки, Ўлтонни кўзи билан тешай деди. Кейин эркак кишиникидан баттар қадоқли кафтини ёзиб қайнотасига кўрсатди. “Буни кўрдингизми?! Энди бунинг қўлини кўринг”. Келин бир силтаб эрининг қўлини олиб аёлларникидай оппоққина, лўппи кафтини қайириб кўрсатди. “Қайси эркакники, қайси хотинники?! Буми, буми?!!” Келиннинг кутилмаган шижоати ҳатто Ўлтондай бети қалинни ҳам довдиратди. “Ҳай, ҳай”, деди у келинига. “Гўззинг тесинсин!” “Тешилсин, ҳовво тешилсин”... келин бирдан дами чиқарилган шиширавукдай бўшашди. “Ўтинаман сиздан, ўтинаман сизлардан, манга ҳам раҳмингиз галси-ин”... “Сан... ву...”, Ўлтон келинининг йиғлаганини кўриб яна ўкчага минди . “Ҳамнобек ўқиғон”. Шу гапни яна айтмаса бўлар экан. Шундай деганини билади-ки, қўйдан юввош келин шундай чинқирди-ки, “Вав-вав-ваааввв!” Кўзидан сийиб турган келин оғзидан олов сочди: “Ҳай сенам, боланг ҳам қора мозор бўлингла-а-ар! Моллаааар!!”
Ҳозир ана шулар ёдига тушиб Ўлтон Жумёз отага еб қўйгудек бўлиб боқди. Бунда оқтиқларининг ўқишга кира олмаганлигининг ҳам, келиниинг жодугарлигининг ҳам, ўзининг ипирисқи кийинганлигининг ҳам алами жам эди. Қани нигоҳи ўқ бўлиб тўппа-тўғри Жумёзнинг юрагини тешиб ўтса.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Mustaqillik_darslari

📚Mamlakatimizdagi barcha o'quv muassasalarida an'anaga aylangani kabi, UrDU O'zbek filologiyasi fakultetida ham yangi o'quv yilining 1-juftligida maxsus reja va dastur asosida "Vatan ozodligi yo'lida shahid ketganlar xotirasi mangu barhayotdir" mavzusida Mustaqillik darslari olib borilmoqda.

✅Shu munosabat bilan O'zbekiston Yozuvchilar Uyushmasi a'zosi, xorazmlik taniqli adib Shuhrat Matkarim tomonidan O'zbek filologiyasi fakulteti talablariga Mustaqillik darsi tashkil qilindi.
Uchrashuv davomida ajdodlar xotirasini yod etib, ezgu ishlarini davom ettirish, bugun saflarimizda yurgan, el-yurt tinchligi va ravnaqi yo'lida xizmat qilgan keksalarni e'zozlash ma'naviy hayotimizning ajralmas qismi ekanligi, jadid bobolarimizning ruhlarini shod etish, hayoti va merosini o'rganishga qaratilgan ishlar bugun ham davom etayotgani ta'kidlandi.

Shuningdek, "Buyuk mutafakkir va qomusiy olim Abu Rayhon Beruniy tavalludining 1050 yilligini xalqaro miqyosda keng nishonlash to'g'risida"gi qarorga asosan, o'zining noyob asarlari hamda olamshumul kashfiyotlari bilan jahon ilm-fani va madaniyati rivojiga beqiyos hissa qo'shgan buyuk mutafakkir va qomusiy olim, ilk Renessans davrining yorqin namoyandasi Abu Rahyon Beruniyning ilmiy-ma'rifiy merosini yana-da chuqur o'rganish, ommalashtirishga hissa qo'shish kerakligi aytib o'tildi.


/channel/UrDU_Filologiya_Matbuot_xizmati

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Ўв, мен сизга совиб қолибди, деётирман, – унинг гулдирак овозида қандайдир кибр сезилди. Бу ҳам янгилик эди. Аввал у гўё гапини айтиб қолишга шошилаётгандек тез-тез ва қандайдир яширин ялиниш билан бидирларди. Сўзлаганда дум-думалоқ кичкина кўзларининг оқ-қораси аниқ - тиниқ йилтираб, нур ҳам сочиб турарди. Бу уни очиқкўнгил ва ҳокисор кўрсатарди. Ҳамма уни шундай ҳам деб ўйларди: очиқкўнгил, ҳокисор ва мискин. Унинг ўша пайтдаги ўзини тутиши ва у тўғрида миямизда яратилган образ ҳозиргисидан чандон яхши эди. Шулар хаёлимдан кечар экан, улкан гавдасидаги мунчоқдек кичик кўзлар ҳам бир нуқсондан даракми экан, деб ўйладим. Бу кибрли оҳанг, теваракка лойқалаган кўз билан сўзилиб қарашлардан шу хулосага келган эдим. Шунда мен унинг яқинда отидан от ҳуркадиган ташкилотга аъзо бўлганлигини эсладим. Ёнимдаги ёшгина жувонга қарадим. У ҳам ҳайронликдан кўзларини пирпиратиб ўтиргандай туюлди менга. Аслида ҳам шундайми ва ё менга шундай туюлдими, билмадим. Бу аёл унинг хушомадларидан анча сархуш бўлиб юрганлигини ҳам эшитгандим. Ҳозир эса у оппоқ сонининг ярмини зўрға бостириб турган қора куйлагини ҳадеб пастга тортишга уринарди. У безовта ғимирлаётган аёлга ҳам мутлақо эътиборсиз эди. У ғўддайиб қарама - қарши девордаги портретга тикилганча қотган, биз томонга деярлик ўгирилмасди. “Балки тушликда ёғли овқатдан кўпроқ еб, сингира олмай азобланаётгандир”, ўйладим мен унинг қонор қопдай осилган қорнига қараб. Менга шу фараз хушроқ туюлди. Ҳарқалай бу, “у бизни писанд этмаяпти”, деган фикрдан тузук эди. “Одам бунчалик тез ўзгариши мумкин эмас”.
Унинг ўзини тутиши аёлга ҳам ёқмаётгани кўринди. Хушрўй чалиштириб ўтирган оёғини ҳадеб алмаштирар, қора калта куйлаги билан оппоқ тирсиллама сонларини яширинишга уринар, бу билан бошқа эркакларнинг оч эътиборларини баттар тортар, бундан асабийлашар, жойида тек ўтиролмай безовта ғимирларди. Аёл ундан аввалги эътибор ва хушомадлар, қичиқ қарашларни кутаётган бўлса ажаб эмас эди. У эса аксига олиб мутлақо бепарво эди. Ҳақиқатан ҳам, у аввалги эътибор объектига мутлақо бепарвоми ё ўзини шундай тутаяптими, буни билиш қийин эди
Жувон, бу бепарволикка қасдма-қасд ёнидаги ёшгина йигит билан шакаргуфторлик қила бошлади. Тез-тез ингичка, асабий товушда “қаҳ-қаҳ” отиб ҳам қўярди. Жаноннинг ҳамсуҳбати – куч-қувватга тўлиқ келишган йигит ҳам чинакам ёшини юзидаги атир-упаси ва ноз - карашмалари билан усталик билан ёпган аёлнинг эътиборидан ёғдай эриди. У ялпайиб ўтирар, ҳар бир гапини зарурат бўлмаса-да қўл ҳаракатлари билан тўлдирар, у ҳам жувонга ёқишга харакат қилар эди. Жувон ёнидаги йигит билан кўз ва сўз ўйинини давом эттирар экан доббини кузатишда давом этарди. Аммо у мутлақо бепарво ёки ўзини шундай тутарди.
– Рангингнан дейсин! – вишиллади жувон бир вақт менга энгашиб умумий танишимизни назарда тутиб. – Ўтаман бир кун мен ҳам у аъзо бўлган ташкилотга! На даб юрибди бу ўзи! Кўрасиз ўтаман ва унга салом ҳам бермайман.
Чамаси аввал ковушининг патаги бўлишга тайёр эркакнинг энди унга қиё боқмаётгани эътиборталаб жувонниг ҳамиятига теккан эди.
– На гап? – дедим ҳеч нарса билмагандек. – Омонликми?
– Кўрмайсизми анави латтани, – у қориндор томонга боши билан ғазабли ишора қилди. – Арши аълога чиқдим, деб ўйлаётганга ўхшайди.
Мажлисда унга ҳаммадан кейин сўз беришди. Президиумнинг иккинчи қаторида эгнини қисиб ўтирарди.
Тадбир тугагач ҳеч ким билан хайрлашмай зиппиллаб кетиб бораётганини орқасидан кўриб қолдим. Назаримда у анча кичрайиб қолгандай эди.

02.09.2023 йил

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Ассалому алайкум Shuhrat Matkarim ака табриклайман.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Ҳаёт ҳам мактаб. Катта мактаб. Мақар ундан фақат яхши кўришнигина ўрганди.
Ҳилола ҒАФФОРОВА, шоира.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Шавқат ўғирлик трубалар устига ортилган “Заппи”сини олиб бориб тўғри фабриканинг темир дарбозасига тиради. Будкасида ўтирган қоровул “Запорожей”нинг устига намойишкорона уюлиб боғланган трубалар ҳақида суриштиришни режалаштириб ўрнидан оғир қўзғалди. Шавкат чўзиб сигнал берди.
– Тез бўл! – деди Шавкат буйруқ оҳанггида қўрслик билан. – Бу на қиймилдомийсан?
Қоровул қандай чаққонлашганини ўзи ҳам билмай қолди. Тезлик билан темир дарбозани бир томонга куч билан сура кетди.
– Қўзғал, қўзғал! – деди Шавкат. – Ухлаб ётибсанми ё?
Машина деярли дарбозадан чиқиб бўлгандагина қоровул ўзига келди.
– Ббу... на труба, не ерга борётир?
– Улли “Камаз”лар нерга борган бўлса шу ерга! – деди Шавкат. – Маҳкам бўл!
Шавкат машинасини асфальт йўлда шамолдай елдириб борар экан, “Бу Матти мапийсини ҳам қуёшламада ётмийдовун этаман”, деди ўзига ўзи.
31 июль, 2023 йил

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

БУГУН УСТОЗ ХОТИРАСИ КУНИ.

МАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ 1948 йил 20 февралда туғилган. Шоирнинг ўттизга яқин шеърий, адабиётшуносликка оид ва таржима китоблари нашр қилинган.
У форсийдан Шайх Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Абдулқодир Бедил, Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий, Муҳаммад Юсуф Рожий, Аҳмад Табибий, Хожа Абулвафо Хоразмий, Шайх Маждиддин Боғдодий; рус тилидан Михаил Дудин, Николай Рубцов, Расул Ҳамзатов, Имант Зиедонис, Евгений Евтушенко, Николай Дмитриев ҳамда туркманчадан Омондурди Аннадурдиев, Гўзал Зарипова, Итолмас Худойберганов, Ойтуғди Назаров, Маматназар Бобоназаров, Қиличмурод Қақабоев, Оқмурод Муҳадовларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
1996 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Маданият ходими” унвони соҳиби, 2002 йилда “Офарин” мукофотининг “Йилнинг энг яхши шоири” номинацияси ғолиби бўлган.
2010 йил 18 сентябрда вафот этган.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Акаларини кўриб қувонди. Бошлари эгик хаёллари билан ёлғиз улар.Каттаси ниҳоят қайнотасига норози оҳангда нимадир деганига бир қувонган бўлса, қайнотасининг гапи узилганига яна шодланди. Ахир акаси-да, отаси ўтгач, тўртта бўлиб онаизорини биронтаси уйига сиғдирмаган, сўнгги кунларини ҳам қизиникида кечирган онасининг маъракаларини зўрға ўтказган ”жигарлари“. Хаста онасининг ойлаб буларникида бўлиши эрига ёқмаслигини биларди, лекин наилож, онасини ташлаб қўёлмайди…Балки, шунинг учун ҳам бу савдолар бошига соя солиб тургандир.
Келинойилари. Яхшиям келишибди, уни нимасини ғийбат қилишаркан, ўзиям ҳайрон.Онаси учунам биронтасининг дилини оғритмади, ичига ютди…
Қайнопаси эрига нималарнидир уқтирарди. Чеҳрасидан унинг тузалиб кетишини эмас, укасининг ташвишлари қандай бўлсин аришини чин дилдан истаётгани кўриниб турарди.
Пинагини бузмай турган, обдон ўзига оро берган бу жувон - унинг синглиси, ҳа, ҳа, шу қўллари билан кўтариб катта қилган синглиси…Эрига ёлвориб ишсиз синглисининг эрини дўконга сотувчи қилди. Куёв ой ўтиб иш кўрсатди: камомад кўпайди. Бахтга қарши, ўзи, айнан ўзи ўғирлик устида ушлади. Синглиси шарт қўйди: агар ошкор қилса, жигарчилик тамом…
Эри. Қорайиб кетибди…Тинмай терларини артар, бир жойда туролмасди.
“Ҳеч болмаса, сиз бахтли бўлинг, бегим”, дегиси келди… Янги тўйи бўлган маҳаллар шундай мурожаат қиларди. Ундан ”сени севаман“ деган гапни ҳеч қачон эшитган эмас…Фақат кўнглида ҳамма-ҳаммадан яхши, ҳаммадан аъло деб биларди умр йўлдошини… Болаларини қандай авайласа, уни ҳам шундай қайғурар, эрталаб нонуштасиз қолдирмас, қайерда бўлса ҳам иссиқ кийингани, қорни оч-тўқлигидан бохабар бўлгунча тинчимасди. Балки, бу ҳам нотўғридир. Унга ҳеч қачон гул совға қилмаган эри. Ўзи, умуман, байрам, туғилган кунида ҳам: Ана пул, ўзинг бирон нарса ол, дерди, бўлди. Бирон марта, ота-онаси тирик пайтларда ҳам, аразлаб кетмабди, ич-ичидан уни олиб келмаслигидан қўрққанми, барибир ўзи қайтишидан истиҳола қилармиди ёки ота-онасини аярмиди, билмайди…Ҳозир кетиб қоладиган жойи ҳам йўқ.
У фақат эрини хурсанд қилишни ўйларди. Фойда қанчалик кўп бўлса, хўжайинининг кайфияти кўтарилар. Мана, энди ҳамма нарсаси бор. Аммо…
Эрини севаркан, энди тушундики, уни жуда севаркан. У-чи? Ҳа-я, ”мен учун болаларимнинг онасисан, холос,“ дедими, худди шундай…Унинг кўзларига боқди. Яхшилаб қаради.
Орқада кимдир йиғлади, дугонаси… Елкалари силкиниб йиғлади…Янгалари, бошқалар ёмон ирим қилмаслигини, ҳали тириклигини, комада эканини айтишди.
- Ишқилиб тузалсин, болалари учун, худойим, - деб йиғларди. Сирдоши, ҳамрози…Дунёдаги ягона дилдоши…Қанийди, бағрига отилса…
Яна танасини излаб бораверди. Реаниматсия. Шу ерда. Топди. Ойнаванд девордан ўзини кўриб турарди.Юзлари оқариб кетган.Танаси худди жонсиздай…Қандайдир аппаратларга улаб ташлашибди…Кирди. Қўлларини ушламоқчи бўлди…Кўзлари бошқа бу оламни кўришни истамайдигандай юмилган гўё…
Шифокорлар кирди:
- Инфаркт. Комада. Ҳаммасини қилдик. Яна икки кун кутамиз,- деди бири.
Қолган гаплар қулоғига кирмади. Нима? Болалари-чи, каттаси бу йил институтга киради-ку? Кичкинаси…Ҳали энди 7да…
Кеч кузак шамолида дилдираб омонат турган япроқ каби оламдан узилиб ётган танасига боқди. Нима қилсин?…Йўқ-йўқ, бундай бўлиши мумкинмас…
Туни билан ўзининг, жон тарк этаётган жисми атрофида парвона бўлди, унсиз, чорасиз сарсон кезди…
Тонг отди. Болалари, қоракўзгиналарининг аҳволи нима кечди экан? Хонадан чиқаётиб, ортга ўгирилди, бир ёнда ёниб бўлган шам янглиғ ҳаёт нишонаси сўниб бораётган вужуди, бир ёнда анна шу жисмида жонига пайванд яралган дилбандлари…Ташқарига чиқди, тентираб, мажолсиз кетиб борарди. Бир лаҳза яна қуш каби учишни, яна узоқларга кетишни истади…Шаҳардан олисга, ҳеч зоғ йўқ, гуллар очилиб ётган жойларга кетди. Узоқ учди…Яна қабристон кўринди, у ёққа бормоқчи эмасди. Акаларини кўрди…Тўртови ҳам шу ерда экан. Қабр қуришяпти…Қабр…Нега?... Ҳа, демак, умид йўқ. Ўз мозорини кузатиб турибди ҳозир. Акаларига гапиргиси келди:
- Акажон, қабримни кенг қилинг, бу тор дунёда топмаган ҳаловатни зора қабрда топсам…

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

ГУЛ БЎЛМОҚ ҲАМ ОСОНМАС
Шовотлик адиба Зуҳра Атаджанованинг нашрга тайёрланаётган
китобига сўзбоши

Зуҳражоннинг ҳикоялар тўпламига ёзиладиган сўзбошига ушбу тўпламга кирган бир асаридан олинган гапни сарлавҳа қилишни маъқул кўрдим. “Гул бўлмоқ ҳам осонмас”... Дарвоқе, гул бўлмоқ осонмас. Ёзувчи бўлиш ҳам шундай. Яхши ёзувчи бўлишни эса айтмаса ҳам бўлаверади.
Зуҳражоннинг ҳикоялари билан илк танишганидаёқ қандайдир тоза, шаффоф оламга кириб қолганимни ҳис қилдим. Асарлар шу даражада эди. Жуда хурсанд бўлдим. Албатта, биринчи галда Зуҳражон учун. Чунки, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин-ки, битиклар бадиий жиҳатдан пухта-пишиқ, образлар ўзига хос, замон ва маконнинг ҳақиқий типик, тирик қаҳрамонлари эди. Зуҳражоннинг ҳикоялари юраги уриб турган хаётнинг бир парчаси. Агар мана шу тўпламга кирган ҳикояларни бир сюжет чизиғига тизсангиз кўз ўнгимизда хаётимиз жонланади. Бўялмаган, бежалмаган атрофимизда қозондай қайнаб ётган хаёт. Бунда ҳамма нарса бор – инсонлар орасидаги чексиз меҳр ҳам, юксак бурч, қадриятлар ва ўзаро муносабатлардаги самимийлик ва чигаллик, эшитган ёки кўрганда кўнглингиз нурга тўладиган воқеалар ва одамлар ёки жиддий ўйга толдирадиган воқелик ва характерлар. Бунда ҳамма нарса бор. Бу хаётнинг ўзи.
Масалан, “Икки олам ора” ҳикоясида меҳраткаш ва содди ўзбек аёлининг хаётида рўй берган муҳим ўзгариш тасвирланади. Ёзувчи бу ҳикоясида инсон хаётида рўй берадиган қақшатқич воқеалар кўпларни ўйлашга , ўз хаёт тарзига танқидий, янаям тўғрироқ айтилса, юксак аҳлоқий позициялардан туриб қарашга мажбур этишини кўрсатади. Бу ерда бошқа образлар югурук тасвирланади, югурук баҳо берилади. Бу ерда ёзувчининг олтин тарозуси ғоят аниқ ишлайди. Агар Зуҳра шу ерда айтганларидан ташқари яна бир гап айтса ва ёки бирор воқеани тасвирласа, сўзсиз, асардаги композицион мувозанат бузилган бўларди. Мувозанатни сезиш эса профессионалликнинг биринчи ва ҳал қилувчи белгисидир. Аёл ҳикоядаги асосий образ ва у сўзсиз Зуҳра яратган образларнинг энг сараларидан биридир.
Ҳикояларида Зуҳражон аёлларнинг орзуларини ифодалагандай туюлади гоҳида менга. Масалан, “Қаноат”да. Бу ерда гап аканинг эри хафа қилган синглисининг ёнини олишга қарор қилгани ва синглисининг эри билан беҳуда оғзи олачилик чиқарганини кўриб ўзининг хотинининг қанчалар ҳокисор эканлигига амин бўлиб, қадрини билиб олганлиги ҳақида кетаётгандай туюлади. Ҳикоянинг якуни шундай: “Ошхонада диванда Хумора омонатгина ётар, чой иссиқ, демак, ҳали ҳозир ётган. Ёнига борди, рўмоли пастда, тим қора, узун сочлари ерда соллонади. Қараб туриб чап кўзи пастидаги моматалоқ бўлган жойни кўрди-ю юраги увишиб кетди. Уни қучоқлаб олгиси келди, костюми билан устини ёпиб, ёнида ўтириб, йиғлади, кўз ёшлари ичига оқарди”.
Бир қарашда ҳикоя Аканинг адолати ҳақидага асардай туюлади. Аммо Зуҳражон яна бир қадам ташлайди. Ҳикоя якунидаги Аканинг ҳаракатлари билан эркакларга, эй, мусулмонлар! аёлингизни қадрига етинг, бўлмаса эртага пушаймон этасизлар, дейди. Фикримизга қуйидаги сатрлар гувоҳ: “Уни қучоқлаб олгиси келди, костюми билан устини ёпиб, ёнида ўтириб, йиғлади, кўз ёшлари ичига оқарди”.
“Хавотир” бор-йўғи бир варақ атрофидаги ҳикоя. Лекин у Заҳражонинг энг чиройли ҳикояларидан. Бу ердаги нозик кузатишлардан, Ота, Қиз ва Куёвнинг руҳий эврилишлари кишини тўлқинлантиради.
Шуҳрат МАТКАРИМ,
ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

СОҒИНЧ ҲИДИ

Аямга ҳайронман. Доим бир нималарни ўйлаб топадилар. Бир куни бувимга:
- Бозорни ўргатинг, дам олиш кунлари бозорга чиқай. Болалар катта бўлишяпти. Ойлигим етмаяпти. Ўғлингиздан ҳадеб сўрайвериш ноқулай, - деди.
Дадам каттакон раҳбар бўлса. Аям айтмасалар ҳам бизга турли кийим-кечак олиб берадилар. Аям нега пул етмайди, деяверадилар, тушунмайман. Рўзғорни опоқдадам қилсалар.
Опоқдадам дадамнинг ойлигини ҳам олмайдилар. Сабаби, биз янги уй қуряпмиз. Буни бувим аямга айтаётганларида эшитганман.
- Битта ойликка уй қилиб бўлмайди, биламан. Лекин ёрдам қилолмаймиз, кўряпсиз, қизларнинг ҳам бўйи етиб қолган. Унинг устига икки йигитнинг ўқиши, армияси бор. Пулни тежаб ишлатинглар. Уйнинг ҳаммаси бирдан битиши шартмас. Аввал икки хонани битказиб олинглар, қолганини кўчиб чиққандан сўнг аста-аста битказаверасизлар. Тўйгаям орттириб бориш керак. Битта дадасининг топгани, яна озгина томорқа билан тўй қилолмаймиз, - дедилар бувим.
Аям тушунган аёл. Бошқа қўшни аёллардай, кийимга, пардозга ўч эмас. Дадамга ёки бувимга ортиқча нарса олиб беринг, деб айтмайдилар.
Куз фаслининг бошлари эди. Аям ишдан таътил олиб келдилар. Бувимга:
- Шоли пишибди. Ишхонамиздагилар машоққа боришаркан. Мен ҳам борсам, ҳарна рўзғорга ёрдам бўларди. Қишлик гуручни йиғиб келардим, - дедилар.
Бувим норози бўлдилар.
- Эшитганлар нима дейди? Уятмасми бу, йўқ, борманг. Борига қаноат қиламиз. Дадангиз чўлга борсалар арзонроқ гуруч учраб қолса қишга етадиган қилиб олиб келадилар. Дадангиз бу гапингизни эшитмасин, балога қоламиз-а, иккимизам.
Бироқ аям сўзида туриб олди.
- Дадамдан ўзим рухсат сўрайман. Бир ҳафта зумда ўтиб кетади. Болалар катта бўлиб қолди. Ўзларини эплайди, қийналмайсиз.
- Гап қийналишда эмас. Нон, овқатни қизлар қилишса. Мен бошқа нарсани ўйлаяпман.
- Одамларни гапини айтаётган бўлсангиз, сиқилманг. Одамлар гапираверишади. Мен уларнинг гапига парво қилмайман. Йўқ деманг, илтимос. Бориб келай.
Охири бувим рози бўлдилар. Энди гап опоқдадамда қолган эди. Кечки пайт ишдан келдилар. Овқат маҳалиям, ундан кейинам аямнинг оғзини пойладим. Чурқ этиб опоқдадамга бу ҳақида оғиз очмадилар. Аямни биламан, нима бўлса бувимдан сўрайдилар аввал. Дадам ҳам бувимдан сўра, дейдилар. Бугунги гапига ҳайрон бўлгандим. Қандай қилиб опоқдадамга бу гапни айтишларига. Демак бугун ҳам бувим билан келишиб олганлар.
Аям кечаси алламаҳалгача кийимларини тайёрладилар.
Эрталаб бувим, омборхонадан банкада мураббо, помидор, икра, ёғ олиб чиқиб аямга бердилар.
- Опамнинг болалари яхши кўради. Олтита нонингизданам олиб олинг. Дадангиз бекатга олиб чиқиб қўярканлар. Болалардан ҳавотир олманг. Иссиқроқ кийиниб боринг далага, у ерлар салқинроқ. Кучингиз етганча теринг, чарчасангиз дам олинг. Зерикиб, болаларни соғинсангиз, қайтиб келаверинг, - дедилар.
Бувимнинг бу гапларидан аям дадамнинг ҳоласиникига бораётганини билдим. У ерга мен ҳам кўп борганман. Улар шоли экишади. Бир марта шоли ўтагани бориб сувга тушганимда оёғимга бир нималар тошиб кетган эди. Ҳоламнинг қизи шоли сувида майда қуртлар бўлади, шулар чаққан, деганди. Кейин қуртдан қўрқиб, қайтиб шоли ўтоққа бормагандим.
Аям кетдилар. Уч кун зўрға чидадим. Соғиндим. Ичкари уйга кириб йиғлаб оламан. Укаларим ҳам бувимга ҳарҳаша қилишни бошлашди. Бувим жавраб кетадилар аламдан.
- Айтдима, шу гуруч керакмас, деб. Тинчгина нафақа пулимга олсам бўларди-ю, доимгидай. Негаям кўндим гапига. Бу болаларнинг ойисини соғиниб, ичикканига қани юрагим дош беролса.
Охири биз кутган кун келди. Санаб юрибмиз, аям бир ҳафтага рухсат сўраганлар. Бугун аниқ келишлари керак. Мен, сингилларим, кичик укам эрталабдан бери кўчадан уйга кирмаймиз. Бувим овқатга чақирсалар ҳам киргимиз келмайди. Охири жаҳллари чиқди:
- Уйда ўтирсаларинг ҳам келади аянгиз. Кўчада кутиб турганингиз билан тезроқ келармиди. Киринг уйга, қани тез олдимга тушинг-чи!
Бувим қўлларига ҳипчинни олдилар. Ҳаммамиз тум-турақайлаб қочдик. Лекин уй томонга эмас, аям келадиган кўча бошига қараб. Бувим орқамиздан хипчинни силкитиб-сермаб қолдилар.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

САМИМИЙ САТРЛАР СЕҲРИ

Муҳайё Ўроқованинг болалик хотираларни ҳақида илк ёзган битиклари билан биринчи бор танишганимда уларда бир ўқишданоқ кўнгилларга кириб борадиган ва ўқувчини бошлаган асарини охиригача ўқиб бўлмагунча қўйиб юбормайдиган бир ҳислат борлигига амин бўлдим. Бу муаллифнинг ҳеч бир буёқларга бўяб-бежалмаган самимияти эди. Тўғри, уларда Муҳайё Ўроқованинг насрда энди машқ қила бошлагани, баъзан ҳали унинг содда сирларидан ҳам бехабарлиги, балки шундай сирлар борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганлиги сезилиб турарди. Аммо муаллифнинг ҳар қандай адабий усул ва услублар, ўхшатиш, менгзатиш, фикрини минг хил бурама йўллар ва кўз олар ёпқичларсиз, кўнглидан нима кечаётган бўлса ўшандай этиб, юрагини ланг очиб, сиз-у бизга илинаётгани диққатимизни оҳанрабодай тортаётгани бор нарса эди. Тўғрисини айтганда, умрида бир-икки китоб ўқиган, адабиёт дегани гапни тўғридан–тўғри эмас, балки, айланма, буқтирма йўллар билан фикр билдириш, деб ўйлайдиган кишиларга Муҳайёнинг ёзганлари балки бироз ғалати ҳам туюлар. “Э, бу қанақаси? Қани бу ерда табиат тасвирлари, қани бу ерда қаҳрамонларнинг юлдузлар ҳақидаги чексиз ў-ю хаёллари, қани бу ерда кўзларимизга тўтиё бўлган она тупроқ ҳақидаги мулоҳазалари?” дейишлари ҳам мумкин.
Аммо ҳамма бало шу ерда. Бизда ким қўлига қалам олиб, туртилиб-суртилиб бўлса-да, икки – уч саҳифа ёзган бўлса ёки энди ёзаётган бўлса ҳам, ўзини ҳаммадан ақлли санаб, ўқувчига ақл, тарбия ва маслаҳат беришга ҳақлиман, деб ўйлайди ва шу мақсад билан қалам тебрата бошлайди. Қарабсизки, қўлимизда бадиий асар эмас сизни қандай яшашга ўргантадиган одобнома, хаёт ва турмуш чигалликларини қандай ечиш мумкинлиги ҳақидаги фалсафий рисола турибди-да. Бундай битикларнинг қаҳрамонлари ҳам худди трамвайга ўхшаб тўппа-тўғри ва темир йўллардан юрадилар, бир йўлдан бориб шу йўлдан қайтадилар. Шундай асарлар фонида қаҳрамонлари трамвайга ўхшаб эмас, троллейбусга ўхшаб сал иланг-биланг қиладиган бўлсалар кафтимиздан ўт чиқади уларни олқишлаб. Ваҳоланки, трамвай йўлдан юрган қаҳрамонлар ҳам, тороллейбус йўлидагилар ҳам пўкакдан қилинган сунъий қаҳрамонлардир. Улар ўзларича кулмайдилар, ўзларича йиғламайдилар. Улар ёзувчи чизиб берган йўлдан бир қадам ҳам четга чиқа олмайдилар. Чунки улар ўлик одамлардир. Ўроқова тасвирлаган кишилар эса умумқабул қилинган қоидаларга ҳамиша ҳам бўйсунавермайдилар. Чунки уларнинг бари тирик, жонли одамлар. Жонли, тирик одамларни тасвирлай олиш эса ҳақиқий адабиётдир. Шу маънода Муҳайёнинг асарларини ҳақиқий адабий асарлар дея оламиз. Тўғри, Муҳайёнинг ҳикояларини мукаммал дейиш фикридан йироқман. Ҳали бунга анча бор. Асосийси, буни муаллифнинг ўзи ҳам англайди ва толмай изланаяпти. Дарҳақиқат, Муҳайёнинг ёзувчи сифатидаги меҳнаткашлигига ҳам тан бериш керак. Чунки у ишлашдан, қайта ишлашдан толмайди, зерикмайди ва бундан шавқланади. Бу эса, тан олиш керак, олдига бирор мақсадни қўйиб, унга эришаман, деган одам учун жуда муҳим хусусият.
Муҳайёнинг ҳар ҳикояси бир зарб билан ўқилади. Шундай зарб билан ўқилади ва энг муҳими мутолаадан кейин кишида ширин бир таом танаввул қилингандаги каби ҳол юз беради. Ва бу ҳол жисмимизга эмас, руҳимизга, руҳониятимизга тааллуқлидир. Чунки ёзувчи бизни болалигимизга етаклайди. Ва муаллифнинг хотираларини ўқиб энтика бошлаймиз. Жилмайиб қўямиз, баъзан бирдан хо-холаб юборишимиз ҳам мумкин ҳатто. Яна жиддийлашамиз ва болаликнинг ширин даврларини соғиниш туйғусидан юрагимизда ажиб тамшаниш пайдо бўлади. Хотираларни қайта ва қайта ўқиганимиз сайин болалигимизга, ёшлигимизга қайтгимиз келаверади. Болалигимиз ўтган кўчалардан ялангоёқ юргимиз, анҳорларда чўмилгимиз, отарава-ю тулпорларнинг изидан толчивиқни от этиб, “чуҳ-чуҳ”лаб чопгимиз келаверади.
Нега шундай бўлди?

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Дўғри, ахир Ҳамробек ноўғри этақуйибди, –Қуронбой ўлтоннинг бироз довдираганини кўриб Жумёз ота ҳам жонланди. – Ҳақиқатан ҳам олиб бориб бериш керак эди нонни қизларга.
– Айй! – Ўлтон оқтиққа чақчайди. – Байин су пулни ман, байин...
– Гап пулинда эмас, – деди Жумёз ота. – Ахир қизимнинг домласига ваъда берган эканлар Хоразм нони бўлдади, деб.
– Анааа! Ўқис дейани су. Қуғи поға, пул. Домлалан юҳо!
– Ҳай, ҳай!..
– Ҳовво, – деди Ўлтон. – Бинмаса домлани тўндириб – тўндириб, амаллаб битказади ўқисни. Суннан сўнг билим бўлами бунанда?
– Опкам аълочи степендияга ўқийди!
– Ҳеч бўмаса уллилал гапнашганда индамай тунишни ўдгатмабдилар сонго.
– Ўтир, – Жумёз ота оқтиғининг калласига енгилгина туртиб қўйди. – Туври айтади отанг.
– Невчун урасииизз? – бошини силади Оқтиқ. – Ахир..
– Ўрнингдан тур-да анави ерга бориб дур ! – Жумёз ота ўзидан анча нарини кўрсатди. Кейин Ўлтонга юзланди. – У бечоралар Урганчдан нон келади, деб қарашиб ўтирганлар туғилган кунни бошламай.
– Дим ўтиддинг санам, – Ўлтон қўлини пахса қилди. – Неса сўм бўдади ўзи шу нонинг?!
– Гап пулдама-асс, – Жумёз ота яна тушунтиришга харакат этди. – Энди шу аэропортдан олиб борамиз, деб обкетганидан кейин олиб бориб бериш керак эди-да.
– А, оғзина ёқип қопти, еб қўйибди жўралари билан! Энни не ис этис гарак? Бенинми пунни?!
– Яна пул дейсан. Болалар Урганчдан самолётда бизларга нон келаётир, деб қараб ўтирғонлар, шуни айтаман. Ҳай, яхши. Оғзига ёқибди, ебдилар. Бирини еб қолганини олиб борса ҳам бўлар эди.
– Ҳай, қидиқмисан? Соп-соқонни, қирқидан ўтган одам шаппатдай қизларғо, бин чўракингни еб қўйдиқ, ина қолғони, дийди уялмай?
Бу икки қаррининг бу “ғиди-ғиди”лари яна қанча давом этар эди, билмадик, аммо узоқдан Ўлтоннинг келини Сурайё кўрингани ҳамона икки чол ҳам таққа тўхташди.
Ориқ, узун, устига оҳорсизгина куйлак кийиб олган Сурайёнинг қўлида оппоқ рўмолга туюлган овқат бор эди. Келинининг уйни берухсат ташлаб бу ерларда юрганини кўрган Ўлтонинг кўзлари олайиб кетди. Бир нарса демоқчи эди келинчак ундан олдин милтиқдан ўқ отгандай қарсиллатди:
– Ҳанг?!! Сара момони кўрмакка келдим! – Келиннинг лаблари гезарган, ҳозир қайнотаси бир нарса деса “ғар-ғур” бўлиши тайин эди. – Иягингизни кўтарманг!
Келинининг шаштини кўрган Ўлтон бутунлай ўзини йўқотди.
Жумёз ота ўрнидан туриб, келинга мулойим жилмайди:
– Ассалому алайкум, қизим! Дим яхши этибсан келиб.
Сурайё шундагина бу ерда Жумёз ота ҳам борлигини кўрди.
– Ҳов? Ассалом Жумёз ота. Сара момомни кўрмакка келган эдим.
– Дим яхши этибсан, келин. Момонг сени ҳамиша мақтаб ўтиради дим меҳнаткаш, Ҳамробекни ҳам, қайнотасини ҳам дим сийлийди, деб.
Сурайё қулоғининг учигача қизариб кетди. Кейин аста бурилиб қайнотасига таъзим қилди – салом берди.
– Ван-нейким, – гўлдиради Ўлтон ҳам.
Жумёз ота оқтиғининг енгидан тортди:
– Юр, кирдик!
Жумёз ота, Отабой ва Сурайё келин узун-қисқа бўлиб кампир ётган палата сари юрдилар.

10.09.2023 йил

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Ўлтон бу болага гап уқтираман, деса ўз гапидан қолиб кетишини ўйлади. Шунинг учун болага эътибор бермай этигининг у ёқ-бу ёғини томоша қилаётгандай бўлди. Шу этигини қачон сотиб олганлигини ҳам эслолмайди, лекин “ўлигига ўн таёқ уриб” кийиб юрибди. Азбаройи зиқналигидан уни ойда бир марта ҳам ёғлаб қўймайди. “Хидмат муддати” минг марта ўтган бўлса ҳам отиб юбормас, тўзиб, кўчада кийишнинг имкони бўлмагани учун қоровулга келганида фойдаланадиган бўлди. Бора-бора торайиб, кийиш ва ечиш Ўлтон учун куллий азобга айланса ҳам уни ташлаб юбормасди. У шу этик тимсолида ҳам кимнингдир қийналаётганини тасаввур этар, бундан роҳатланар, ҳар сафар этикнинг қўнжидан куч билан, қалтираб-қақшаб тортар экан тўрт томонидан тер қуйилар, қўллари тез-тез ситилиб кетар, лекин у этикка оёғини тиқмаганча тинчимас эди. Кейин катта ишнинг уддасидан чиққан қаҳрамондай юз-кўзи, пешонасидаги терни артар, сўнг этикка қараб ўн, ўн беш минутлар сўкинар эди. “Ҳай... эннангни сани... кийдимми, кийдимми банибинн...” Оёғи сиқилиб оғрир, лекин этикни ечмас эди. Ечса гўё кимдандир енгилганлигини тан олгандай туяр эди ўзини.
– Ҳоввоо, шунний. Кинса кинибди-да..
– Эээ... иййй... ҳммм, ¬– Жумёз ота Ўлтоннинг этигига қараб асабий ғимирлаб қўйди. У полпис кийинган одамни кўрса димоғига нажосат ҳиди урилгандай кўнгли айнирди. Беихтиёр ўзининг у ёқ-бу ёғига югурик назар ташлади, оёғидаги ялтираб турган туфлисига тикилди.
Жумёз ота ҳамишагидай куёвжўраларга ўхшаб кийинган эди.
Ўлтонинг кўзи ҳам ҳамқишлоғининг ёғланиб, ялтиратилган туфлисига тушиб яна этигини столнинг тагига олди. У Жумёз отага бошдан-оёқ нафрат билан қараб қўйди. Элда унинг мулойим-у, дилкашлигидан ташқари шу ораста кийиниши ҳам достон эди. Айтишларича ота кўчага чиқаман деса, келинлари қайноталарини “бир қилдан ясантирар” эмиш.
Шу ялтираган туфли ҳам Ўлтоннинг бир аламини беш этди: “Муни кенинлари ясантидади эмис. Хотинак! Иложи бўлса юзига утик ҳам уриб чиқади бу кўчага!” Ёдига ўзининг келини Сурайё тушди. Ёлғизғина ўғлининг ёлғизгина келини. Пишиллаб сўкинди. “Ганин эмас, йинон! Узун, чингирик! Қазиб кўмсанг ҳам ҳаққинг гетади”, алам билан ўйлади у. “Ўқимаган. Таппичи. Яна бунни осмонда”.
– Ганинингни ҳам мақтама! – деди ижирғаниб Ўлтон.
Жумёз ота эгнини қисди. “Бу ерга келинлар не иш этиб юрибди?”
– Маникиндин ганин бўса гўнан адим ясаниб юнишингни!
Ўзининг афтода кийинишидан Ўлтоннинг ёдига келини тушиб кетганини Жумёз ота қайдан билсин. Кейинги вақтда биров гап ўргатдими ё бошқами, Ўлтоннинг келини Сурайёнинг тили чиқиб қолган эди. У эри Ҳамро билан тенг-тенг айтишадиган бўлган. Келиннинг нияти бу ландавур эрни ҳам отиз-челга чиқариш. Лекин эр ҳам ўз гапида маҳкам. Кетмон урмоқ тугул отизнинг челига ҳам оёқ босмайди. “Отиз-чел сенинг бўйнингда”, дейди хотинига, “мол-ҳол ҳам”. “Ност-да!” ўзича ўғлининг ёнини олади Ўлтон монқа. “Ҳамнобек ўқиғон”.
Оқшом эр-хотин яна даҳанаки жангга киришганда Ўлтон аралашиб яна шундай деган эди, келин қайнотасига шундай қаради-ки, Ўлтонни кўзи билан тешай деди. Кейин эркак кишиникидан баттар қадоқли кафтини ёзиб қайнотасига кўрсатди. “Буни кўрдингизми?! Энди бунинг қўлини кўринг”. Келин бир силтаб эрининг қўлини олиб аёлларникидай оппоққина, лўппи кафтини қайириб кўрсатди. “Қайси эркакники, қайси хотинники?! Буми, буми?!!” Келиннинг кутилмаган шижоати ҳатто Ўлтондай бети қалинни ҳам довдиратди. “Ҳай, ҳай”, деди у келинига. “Гўззинг тесинсин!” “Тешилсин, ҳовво тешилсин”... келин бирдан дами чиқарилган шиширавукдай бўшашди. “Ўтинаман сиздан, ўтинаман сизлардан, манга ҳам раҳмингиз келси-ин”... “Сан... ву...”, Ўлтон келинининг йиғлаганини кўриб яна ўкчага минди . “Ҳамнобек ўқиғон”. Шу гапни яна айтмаса бўлар экан. Шундай деганини билади-ки, қўйдан юввош келин шундай чинқирди-ки, “Вав-вав-ваааввв!” Кўзидан сийиб турган келин оғзидан олов сочди: “Ҳай сенам, боланг ҳам қора мозор бўлингла-а-ар! Моллаааар!!”

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Якунини сал ўззгартирдим.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Ўлтоннинг бу қарашидан, “Энди комиссия кетгандир, ичкарига кирсак”, дейишга оғиз жуфтлаган Жумёз ота яна тилини тишлади. Бошидаги тахёсини аввал эҳтиёткордлик билан сийпалади, кейин босиб-босиб жойлаштириб қўйди. Бетоқатлиги ошиб, ичида қайнаган гапи сўзга кўчмай, юзига қон тепди. Чеҳраси олга дўнди. Лекин чидашга қарор қилди. Чунки ҳозир Ўлтонга иши тушиб турибди. Ўлтон кажлик этса кампирини кўришга ўтказмай яна тутиб ўтиравериши мумкин. Қаттиқроқ гап айтаман деса, худо сақласин, ҳозир Ўлтон ҳукумат одами – постда ўтирибди.
– Ота, опамни чақириб келинми? – деди оқтиқ ортиқ чидамай. Жумёз отанинг келини шу яқиндаги мактабда ишлар эди.
– Ҳавл этма, - деди Жумёз ота иложи борича мулойимлик билан. – Ҳозир комиссия кетади, кирамиз момонгнинг ёнига.
– Бошқалар кириб - кетиб турибди-ғў.
– Улар дўхтинғо кўнинмакка кеганнан. Комиссия касан ётқон пататага кенган.
– Ана, – деди Жумёз ота оқтиқининг болалик қилиб “аравани ағдариб” қўйишидан қўрқиб. – Бир замон қистанмин тур.
– Ҳово, – деди Ўлтон бурни билан гапириб. Ўспириннинг гапидан мактаб ёдига тушиб баттар таъби таъбир тирриқ бўлди. Жумёз отанинг келини Қурвонбика унинг ўғли Ҳамро ишлайдиган мактабда директор эди. Яқинда Ҳамро билан Жумёз отанинг ўғли Ҳамдамбек бир масалада “қоқилишиб қолган” эдилар. – Сени... анув боғанг Ҳамрони шайманда этибди мактапда. Икки чўғак учун.
– Гап икки чўракда эмас, жўра, – Жумёз ота ҳаммадан баттар шу гурунгнинг қўзғалишидан қўрқиб ўтирган эди.
– Аса неда экан?! – Ўлтон Жумёз отага чакайди. – Икки чўғак дап бонамни шайманда атиб...
– Гап икки чўракда эмас, - такрорлади Жумёз ота. “Ҳаммасига сенинг боланг сабабчи”, демоқчи эди ботинолмади яна.
Ўлтон терлаб-пишиб ўтирган Муаллимга қаради. “Ҳали боғангни ҳам , сени ҳам сундай писсайтияман ”.
Жумёз муаллимнинг боласи Ҳамдамбекнинг мактабга бориб Ўлтоннинг маънавият ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган ўғли Ҳамрони уялтирганининг воқеаси бундай бўлган эди. Жумёз отанинг набираси, Ҳамдамбекнинг қизи Тошкентда талаба эди. Қизча туғилган кунини нишонлайдиган бўлиб уйдагиларидан Хоразм нони юборишларини сўраган. Ҳамдамбек нонни тугиб аэропортга борса Ҳамро турибди. “Не гап, айланиб юрибсан?” “Шундай-шундай, бугун қизимнинг туғилган куни. Нон сўрабди шуни юбормоқчиман”. “Бўлди, ўзим олиб бориб бераман”. “Раҳмат, аэропортга чиқиб кутиб олишади”. “Эээ, қизиқмисан! Қиз бола. Бўладиган ерига олиб бориб берамиз. Адресини айтсанг бўлди”. “Раҳмат” Фалон-фалон жойда туради”. “Бўлди, ишинг битди. Орқайин бўлавар”.
Тамом. Ҳамро шу куни учиб кетган самолётда. Қизлар ярим тунгача нон кутишган. Нон эса бормаган. Телефон қилишса – Ҳамроинг телефони ўчирилган. Қизлар йиғлаб-сиқтаб оталарига телефон қилади. Жаҳли чиққан Ҳамдамбек Ҳамро сафардан қайтгач мактабга бориб уни изза қилган.
Шулар эслаб Ўлтоннинг ичидан яна қиринди ўтди. “Кўнсатаман сонго мактабга бониб биновни шайманда этишни ҳам”. Лекин у аввал Муғаллимнинг асабини обдон ўйнашни режалаштирган эди. У оқтиқлари ўқишга кирган, келинлари сийлайдиган, ҳамиша пўрим кийиниб юрадиган бу пандавоқини тегирмондан ўтказиб роса ун қилади. Кейин ундан хамир этиб истаган нарсасини пиширади.
– Ҳовво. Нотуғри этақуйибди шуни бола, – деди Жумёз ота Ўлтонни юмшатиш учун. – Нотуғри этақуйибди...
– Нотўғни этақўғибди, деб онгзингнинг бир муюсиннан чиқди-гетди. Энни Ҳамробек несатиб босини кўтайиб юйади мактапинда, суни бин ўйлаб кўддингми?
– Шуни айтаман, нотўғри этибди, деб.
– Нотўғни этақўғибди, Нотўғни этақўғибди. Бунний деган биған Хамробекнинг йўқолғон обрўси тикланиб қоғами? Нотўғни этақўғибдимис...
– Ойбикамнинг нонини еб қўйибди-қу болангиз, – яна чидамади Отабой. – Чиқонлари билан қараб ўтирғон нонни...
– Иб.. иббии... Яна гапга суқулишади бу бола!
– Дўғри, ахир Ҳамробек ноўғри этақуйибди, –Қуронбой ўлтоннинг бироз довдираганини кўриб Жумёз ота ҳам жонланди. – Ҳақиқатан ҳам олиб бориб бериш керак эди нонни қизларга.
– Айй! – Ўлтон оқтиққа чақчайди. – Байин су пулни ман, байин...
– Гап пулинда эмас, – деди Жумёз ота. – Ахир қизимнинг домласига ваъда берган эканлар Хоразм нони бўлдади, деб.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

ЎЛТОН
ҳикоя
– Кинса кинибди-да боғанг ўқишғо, – Қуронбой ўлтон монқа эди. Муюшга эгилиб лаб-лунжини бир неча марта бужмайтиб-ёздирди. Оғзини тўлдирган сўлак ва нос аралашган туфикни ичига кул яримлатилган кесик баклажкага туфлади. Кейин кажкарт чаққидай қийшиқ, қотиб қолган кўрсаткич бармоғи билан бир неча кундан бери устара тегмаган оғзи-бурнини яхшилаб артди.
– Ҳодир ўқисғо кинисдан онгсот насса йўқ. Ҳамма ёқ ўқис.
Ўлтоннинг қаршисида айбдордай эгнини қисиб ўтирган ҳамқишлоғи, тенгқури ва қўшниси, энг асосийси, жинидан ҳам баттар ёмон кўрадигани – Жумёз муаллимнинг бирданига уч оқтиғи турли институтларга ўқишга кирган эди.
– Пунини бенсанг бўндди.
Бугун қишлоқ врачлик пунктига қоровул бўлиб ишга тушган Ўлтон мана бир соатдан бери “кинса кинибди-да, кинса кинибди-да”, деб Жумёз муаллимнинг асабини эговларди.
Жумёз муаллимнинг кампири Сара момо оқшом шу врачлик пунктига юрак хуружи билан ётқизилганди. Эрта билан оқтиқлари, келини кампирнинг хабарини олиб кетишди. Энди навбат Жумёз ота билан оқтиғи Отабойники эди. Ўлтон буларнинг олдига бўгат босди. Ўтказмади. Ичкарида комиссия бор, деди. Кейин ҳафсаласи пир бўлиб скамейкага чўккан Жумёз отанинг сабини ўйнай бошлади. Атайин. “Кинса кинибди-да ўқисғо. Пунини бенсанг бўндди”.
– Худо ҳам одамнанни онго кўнгади! Бўмаса мени бид болам кидса бўмийми, сани уч боғанг кинибди.
Муаллим, ҳеч бўлмаса худони тинч қўй, демоқчи эди, ботинолмади.
– Ҳай, ҳай... – деди холос.
Қишлоқниннг бу икки қарриси икки хил олам эди.
Қуронбой ўлтон худо уриб, пайғамбар хассаси билан туртган баҳил, ичи қора, иштонбити ва полпис одам эди.
Жумёз муаллим, хоразмчасига айтганда муғаллим, кичкина гавдали, серҳаракат, оқ-сариқдан келган, икки чаккаси қип-қизил, доимо ораста ва дид билан кийинадиган хушхулқ, хушмуомала ва мулойим чол эди.
Ўлтон учун бу дунёда яхши одам ва яхши гап йўқ эди. Кори – ўринли - ўринсиз гап айтиб, кишининг кўнглига тегиш эди. Худди бировнинг кўнглига тегмаса сигири қисир қоладигандай.
Муғаллимнинг оғзидан эса фақат яхши, ёқимли ва ҳузурбахш гаплар чиқарди. Мана ҳозир ҳам, ичкарида комиссия бор, деб ёлғон гапириб, қанча вақтдан бери кампирининг ёнига қўймаётган Ўлтонга ботиниб бир сўз демай, у кўрсатган жойда қимир этмай ўтирибди. Этари ёнидан ичкари кириб чиқаётганларга мўлтирабгина қарайди. Ичкарига киритмагани-ку, дуруст, вақти келиб киргизади – бошқа иложи йўқ – лекин мана бу минғирлашларга дош бериш жуда оғир эди. Аммо Жумёз ота сабр қилар, Ўлтоннинг минғирлашидан ҳадеб кулгуси қистаётган оқтиқи Отабойнинг енгидан тортиб – тортиб тартибга чақирар эди.
– Шунин учун махтанип ҳам юнма боғам ўқисга кидди, дап. Пғостой монтён бўдади боғанг.
– Простой монтёр эмас, – деди сабри чидамади оғирлигини у оёғидан бу оёғига олиб турган Отабой. – Монтёр эмас, инженер бўлади оғам, улли инженер, интитутга кирди!
– Анга! –Ўлтон Жумёз отага қараб маъноли бош чайқади. – Ўзинг муғаннимсан, лекигин боғангни тадбиялаб бинмабсан. Улли одамнин гапига аналасади.
Жумёз ота оқтиқининг енгидан тортди:
– Ўтир!
Отабойнинг жаҳлини босиши қийин бўлди. Қизариб-бўзарди. Унга қолса азондан бери бобосининг асабини эговлаб ўтирган бу чолни итариб, тўғри момосининг ёнига ўтиб кетган бўларди. Шундай қилса нима ҳам келарди бу қаррининг қўлидан. Ҳеч нарса. Бобоси бўлса бир соатдан бери дарсини тайёрламай келган ўқувчидай бу эзма, ёқимсиз кишининг олдида эгнини қисиб ўтирибди. Яна гапига тушуниб бўлса экан: “кинса кинибди-да, кинса кинибди-да”.
– Шу ўқисда ўқиса мана бунга ўхсаган кинза этиб кийиб, юнади-да маймулдин столбама – столба тинмасиб. – Қуронбой ўлтон бир оёғини стол остидан тортиб, кўпдан бери мойланмаган, буришиб оқарган, тумшуғи кеккайган кишининг энгагидек осмонга қантарилган этигининг қўнжига қаттиқ кафти билан “шап-шап” урди.
– Юрмийди оғам столбама-столба тирмашиб! – яна гапга аралашди Отабой. – Иш буюради оғам монтёрларга. Улли инженер бўлади.
Ўлтон бу болага гап уқтираман, деса ўз гапидан қолиб кетишини ўйлади. Шунинг учун болага эътибор бермай этигининг у ёқ-бу ёғини томоша қилаётгандай бўлди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Яна устоз Матназар Абдулҳаким ҳақида

Ҳазрат билан ҳазиллашманг
Хоразмда Байрам Ғойиб исмли бир кекса ёзувчи, шоир инсон бор. Байрам отани Хоразм тарихи, диний билимлар ва Хоразм шевасинигнг тирик қомуси дейиш мумкин. Бу киши умри давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлса ҳам ниҳоятда кўп ўқиган, кўп билгич ва билгичларни жуда қадрини биладиган инсон. Байрам ота Матназар оға билан қандай танишганини ҳали-ҳали бироз уялиб, бироз фахрланиб, бироз мақтаниб гапириб юрадилар.
Воқеа бундай бўлган экан.
Байрам ота ҳамюрти, Янгиариқда истиқомат қилувчи шоир Жуманазар Юсупов билан кўп мулоқот қилиб турар эканлар. Жуманазар оға Байрам отага Матназар оғани кўп таърифлаган. Шунда совхоз директори бўлиб ишлаётган Байрам ота, шу йигитни совхозга бир олиб келинг, меҳмон қиламан, баҳонада гурунглашиб ҳам оламиз, дебди.
Шундай қилиб, бир куни Жуманазар оға Матназар оғанинг Янгиариқдаги бир тадбирга қатнашиш учун келаётганини, агар ишлари жой бўлса, уни совхозга таклиф қиламан, дебди. Байрам ота уларни албатта кутишини айтибди.
– Матназарни албатта олиб келинг, дедим, – деб ўша пайтларни хотирлайди Байрам ота. – Кейин дарҳол Навоийнинг бир китобини очдим-да, у ердан тўғри келган бир ғазални олиб, сўзларини сал ўзгартириб кўчириб олдим. Азалдан хотирам кучли, дарров ғазални ҳам ёдладим. Меҳмонлар келгандан кейин чой-пой қилдик. Кейин суҳбат бошланди. Бир вақт, Матназарвой, мен ҳам бадиий ижодга қизиқаман, ҳатто ғазаллар ҳам ёзиб тураман, Шулардан биттасини ўқиб берсам бўладими, деб сўрадим. Матназарбой, бу яхши гап, албатта ўқинг, деди. Мен бояги ғазални ёддан ўқиб бердим. Матназарга қарасам, ерга боқиб сукут этиб ўтирибди. Кейин бироз ўтиб, Байрам ака, пирнинг аччиқлари тез. Бу ғазалингиз Навоий ҳазратларининг, ҳозирги тил билан айтганда, ремонт этаман, деб расво қилинган ғазали. Ҳазрат билан ҳазиллашманг, оқибати яхши бўлмайди, деди-да, бояги ғазалнинг девондаги ўрни ва рақамигача айтиб, шу ғазални ўқиб бердилар. Мен дим уялдим. ¬Шундан кейин Матназарвойнинг олдида бошимни ялонғочлаб турадиган бўлдим, - деб гапга нуқта қўйди Байрам ота.
Шуҳрат Маткарим

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

САЛДОМ
ҳикоя
Унинг зўрға одимлаб келаётганини кўрганда хаёлимга биринчи келган фикр, қаттиқ касалланибми, деган ўй бўлди. Чунки у қандайдир оғриқдан қўрққан каби ғоят эҳтиёткорлик билан қадам босар, атрофга оқу қораси чайилиб кетган кичик думалоқ кўзлари билан беҳис ва лоқайд боқарди. Охирги марта кўрганимдан бери унча кўп вақт ўтмаган бўлса-да, у ҳаддан ташқари семириб кетганди. Биқинларида тоғарадан ошган хамирдай осилиб турган, киши қисимига сиғмас ёғ чолворининг қайишини бостириб турар, орқасига айланиб кетган улкан қорни ҳозиргина турли ейимликлар билан уриб тўлдирилганга ўхшайди, ошқозони ўпкасини сиқиб анча қийналиб нафас оларди. Гарчи ўзи анчайин дароз бўлса ҳам, ўхшарсиз семиргани қандайдир ёқимсиз туйғу ўйғотарди.
У пишиллаб келиб диванга чўкди ва бу ерда ҳозир бўлганларга синовчан ва баҳоловчи нигоҳ ташлади. Тадбирга меҳмон сифатида таклиф қилинганлар кўп эди. Бу жуда ҳафсаласини пир қилди. У кейинги пайтларда “ёлғиз чопиб” ўрганган , ҳариф ҳам йўқ, “байроқ” – олқишларнинг бари ўзиники эди. Қовоғини уюб президиумнинг қаеридан жой етишини ўйлади. “Ҳммм”. Кейин меҳмонлар орасидаги ўзининг ўрнини аниқлашга уринди. Қийналди. Чунки таклиф қилинганларнинг кўпини танимасди. Билгани мен ва ёнимда ўтирган хушрўй эди. Мен билан аввалдан танишлиги кўпроқ, хушрўйга эса мойиллиги мўлроқ эди. Авваллари. Аммо ҳозир атрофга кўз югуртирар экан гўё бизларни ҳам биринчи марта кўриб тургандай на унда ва на менда нигоҳини бир лаҳза ҳам тўхтатмади. На бирор бир имо ва на бир ишора билан биз билан танишлигини ошкор қилмади. Сўрашмади ҳам. Менинг ҳам, айнан шу тадбирга янги куйлак тиктириб кийиб келган жаноннинг ҳам танишлик орқасидан жилжайилган табассумларимиз беҳосдан совуқ уриб кетган гулдай лабларимизда қотди. Кимдир оғзимга ўткир ўроқ солиб тортгандай лунжимда қаттиқ оғриқ сезилди. У мақсадига эришганди. Ўтирганларга ўзининг “алай-балай” одам эмаслигига ишора қилди. Бу вазифани муваффақият билан бажаргач олдида турган паст столдаги чойнак тумоғини ечиб олди-да, ўзига чой қўйди.
– Совиб қопти, – деди кейин ҳали чойни ичмасдан дўриллаган товушда. Ҳайрон бўлдим. Унинг овози олдин оддий ва жарангдор эди.
– А?! – хизматда турган қиз бир чўчиб тушди.
Йиғноқнинг нуфузи баланд, бу ерда совуқ чой туриши, албатта, катта жиноятга тенг эди.
– Чой... совуб қопти, дейман.
Қиз югуриб келиб чойнакни ушлаб кўрмоқчи эди, қўли куйиб бирдан алини чакди .
– Иссиқ-қу, ҳозир дамланган...
У қизга таҳдидли назар ташлади. Қўрқиб кетган қиз атрофга мўлтиллаб назар ташлади. Кўзларида ёш айланди ҳатто. Уни ҳаммадан катта меҳмон деб ўйлаган ходиманинг капалаги учиб кетган эди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Mujda


@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Шуҳрат МАТКАРИМнинг “МАҚАР” қиссасини ўқиб

Ҳаёт бебаҳо неъмат. Чунки унинг қиймати вақт билан ўлчанади. Вақт эса, агар уни бемақсад сарфласангиз сиздан, албатта, ўчини олади. Вақтнинг энг бешафқат ўчи бу – ўлим. Ўлимга ҳеч қандай изоҳингиз, исботингиз ўтмайди. Энди унутишга, кечиришга, улгуришга имконингиз қолмаганида сўнгги сўзингиз нима бўлади, биласизми? Йўқ, билмайсиз. Чунки ҳали сиз ўша номсиз оғриқларни ҳис қилмадингиз, ҳали армон кўлларига қармоқ ташлаб аламларингизни еб кетгувчи балиқларни овламадингиз, ҳали қум барханлари оралаб бепоён чўлларда қадамларингизни санамадингиз, ҳали азоблар азобида яшамадингиз. Ҳали чорасизликлар қаршисида жон таслим қилмадингиз. Ҳали сиз ўлмадингиз.
Макар ана шу ҳақиқатни эслатиб қўйди менга. Мен келажак томон орзуларим қанотида ғиз-ғиз учиб бораётганимда аслида ўлимга яқинлашаётганимни эсладим.
Эсладим.
Ҳа.
Унутиб қўйганим – ўлимни эсладим. Ва бирдан бефарқлик чўққисида пайдо бўлди жасадим.
Қўшқават уй, иномарка машина, олтин-кумуш дардида ўзимни кемтик сезиб юрганимни эсладим. Ҳаётга эмас, хаёлга берилиб кетганимни эсладим. Танамда сон-саноқсиз жароҳатлар пайдо бўлганини эсладим. Макарнинг йўлбарсга айтган гапини эсладим: “Ёмон қисинибсан, ит ҳам шундай қисинами? Қуври одам боласи қисинмийми, ахир?”
Наҳот одам боласи шу нарсалар учун шунчалик қисинса? Мен ҳам шу одам боласиман-ку. Шунга шунча қисинаманми?
Бундан ўн беш йил олдин бошқача инсон бўлганимни эсладим. Умр луғатимда душман сўзининг тагига қора билан чизиб қўйганимда неча ёшда бўлганимни эсладим. Биринчи марта қайси тошга қоқилиб йиқилганимни эсладим. Кўнглимни илк бор ўртаган туйғуларни эсладим. Орадан атиги ўн беш йил ўтиб, ўн беш миллион кўйга тушганимни эсладим. Дунёда энг яхшиси менман, деб ишониб юрганимни эсладим. Ёмон эмаслигимга топган сабаблару, баҳоналаримни эсладим. Эсладиму... Ўлишни истадим. Чунки энди ўлимдан бошқа ҳузур қолмаган эди.
Макарнинг кенжаси Саъдулла-Сашкага ўхшаб, ўртада беш тийин турса, ёшуллими, ёшкиччими, ориқми-семизми, кучлими-кучсизми, мусулмонми-кофирми тикка бораверадиган, керак бўлса бир тийин учун арслон оғзига қўл соладиган, воғирди, жанжал мут бўлса ҳам сотиб оладиган бемеҳр фарзандга айланиб қолганимни эсладим. Ўша бировнинг пули, моли билан ҳеч қизиқмаган отамнинг инсон эканлигини кеч билганимни эсладим. Ҳаёт қадримга етмади, дебман. Аслида ўзим умрни арзон нархларда баҳолаб юрганимни эсладим. Осмонларга кўз тикиб, оёқларим ернинг қудратига муҳтож эканлигини унутиб қўйганимни эсладим. Барчасини шу қиссани ўқигач эсладим.
Шуҳрат Маткаримнинг бошқа асарларини ҳам ўқиганман. Ортиқча изоҳларсиз, такрорларсиз, сабабу таърифларсиз келтирилган кичик воқеалар ич дунёимни остин-устун қилиб юборди бир сўз билан. Бир сўзини ўқидиму тушиб кетдим ўзим қурган тоғларимдан. Бир сўзини ўқидиму тоғларга айланди ғурурим. Энг хавфли душманим ўзим эканлигимни билиб қолдим. Ва бу оламда ўзимдан ўзга дўстим йўқлигига ишондим.
Муаллиф “Мақар”нинг ҳар сатрида менга таъриф бераётгандек эди. Қаҳрамоннинг ёши, ҳаёт тарзи, касби-кори-ю феъли тамоман мендан фарқли бўлса-да, кечинмалари айнан қалбимда кечаётган армонларни қўзғотиб юборди. Мақардан ҳам қўпроқ ўртандим. Қаттиқ азобландим. Бу қисса ана шу ҳақиқатлари билан таъсирли эди. Яқинда уни ўқиб тамомладим. Юрагимга суқиб қўйганим тиконларни бир-бир суғуриб отдим. Улар энди менга керак эмас. Енгил тортдим. Менга шундай эркин ҳаёт бахш этган худойимнинг кароматига қойил қолишни ўргандим. Ва менга барча яхшиликларни эслатган, ёмонликларни қалбимдан йироқлаштирган Мақарга раҳмат дегим келди.
Қиссада умри охирлаб бораётган Макар билан кенжа қизи Зуҳранинг шундай суҳбати бор:
“- Ака-аа, сиз ҳам қизларни яхши кўрганмисиз?...
Макар жилмайишга уринди... Қизи унинг кўнглини кўтармоқчи...
- Айтинг, айтинг...
Макар қизи томон бошини бурди...
- Меен, “А” синфда ўқир эдим. Синфимиздаги ҳамма қизларни яхши кўрар эдим. Мактабимизда яна “Б”, “В” синфлари ҳам бор эди. “Б” синфдаги қизларни ҳам яхши кўрар эдим. “В” синфдагиларни ҳам. Мактабимиздаги ҳамма қизларни яхши кўрар эдим”...

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Шу пайтгача одаммисан – йўқмисан, демаган қартабозлар, айниқса, икки товуқ уттириб, не қиларини билмай турган жуфтлик Шавкатга кўз ташлашди.
– Нн.. ничик таклиф? – сўради Комил иложсизликдан бўйни зўрға ёр бериб. – На гап?
– Деловой гап, – деди Шавкат қўл соатига қараб қўяр экан. – Ҳозир иккинчи цехга борамиз. Шу ерда айтаман, не гаплигини. Бир иш этамиз. Ҳар қайсингизга икки товуқ. Бўлами?
– Уҳ! – деди Ҳамро жиржайиб. – Зўр-қу! Марий билами?
– У билан ишингиз бўлмасин. Сизлар ишни битирасизлар, икки товуқни оласизлар. Бошқаси “Ўрага сичқон тушди – гулдир-гуп!”
– Гулдур - гуп! – Шавкатнинг Мапий тилга олинганда мутлақо тискинмагани ҳамиша хавфли ишларга хуморвоз Ҳамрога ёқиб тушди. – Кетдик!
Ҳамро шаҳд билан йўл бошлаган бўлса-да, бошқалар бироз ишончсизлик билан қўзғалдилар.
– Яна бир гап чиқиб қолмасин, – Комил бу ерда қандайдир ёмон иш бўлиши мукинлигини тахмин қилди. Қўрққанидан овози ҳам сал-пал қалтираб ҳам чиқди. – Матқурбон оға билиб қолиб...
– Аййй, – Ҳамро Комилнинг калласидан “шапка учирди” – енгилгина харакат билан Комилнинг бошкийимини уриб туширадигандек харакат қилди. – Қўрқавармасанг-а!
– Бир гап бўлса сени айтаман, – Ҳамрога чақчайди у. – Яхши, яхшии...
Шавкат ўриндиқлари олиб ташланган “Запорожец”га тўрт йигитни тиқиб фабриканинг бир чеккасига олиб борди. Ҳамма ерни оқбош, ёнтоқ ва қамиш босиб ётганлиги бу ерларга бу яқин орада одам оёғи тегмаганлигидан дарак берар эди.
– Даа, – деди Ҳамро теварак-атрофга ҳайрон тикилар экан. – Фабриканинг иккинчи цехи қуриб бошланди, деб эшитган эдик. Ина, ничик акан иккинчи цех.
Ҳақиқатан ҳам бу ерда фабриканинг иккинчи қисми, катта мажмуа қурилган, ҳамма нарса ишга тахт бўлиб, фақат унинг очилиш маросини ташкил этиб қизил лентани кесишгина қолган эди. Аммо шу ерга келганда юрт ағдар-тўнтар бўлиб, бу бўлак ишга тушмай қолган ва мана йиллар давомида аста-аста чуриб битмоқда эди.
– Бугунги ишимиз, – деди Шавкат қамиш босиб ётган биноларга ишора қилиб. – Ина шу газ трубаларни уч метрдан 10-15сини кесиб, “Заппи”нинг устида тахлийиз.
– Биров кеп қолсаа, – Комил қошларини кериб турганларга бир-бир қараб чиқди. – Ҳаммамизнинг кетимизга тепадилар.
– Ҳеч ким келмийди, ҳеч ким тиймийди, – Шавкат уларнинг ҳар бирига авввалдан тайёрлаб қўйган темир кесадиган майди тишли арраларнини тутқазди. – Агар мабодо биров келиб қолганда ҳам ветврач Шавкат айтди, ина устимизда турибди, деб мени кўрсатиб тураверасизлар. Бошқаси билан ишингиз бўлмасин. Ҳар қайсингизга икки товуқ, ина мошинда тайёр турибди.
Йигитлар аввал ҳайиқиб, у ёқ бу ёққа қараб, қўрқа-писа иш бошладилар.
– Тез-тез бўлинглар! – деди Шавкат. – ярим соатдан сал кўп вақтимиз бор. Мен ҳозир келаман
– Нн...нерга?! – сўради Комил қўрққанидан тишлари таккиллаб. – Биров кеп қолсаа..
– Ҳеч ерга кетмийман, анави зданиенинг орқасини кўриб келаман, – деди Шавкат Комилнинг чумчуқюраклигидан истеҳзоли кулиб. – Кеч-печда кўчага ҳам чиқмасангиз керак.
– Чиқади! – хо-холаб кулди Ҳамро. – Қурвонжон билан бирга чиқади.
– Айй, харропп, – деди Комил тиришиб. – Ўзингнинг хотинингга маҳкам бўлавар.
– Хо-хо-хоо!
Шавкат жангал, тикон, шўра ва қамишларни оралаб улкан бинонинг орқа томонига ўтди. Шўр очган, пўлсилдаб ётган майдонда улкан машиналарнинг излари бисёр эди. Бу ердаги бинолар каламуш кемирган пишлоқ бўлакларидай бир бошдан емириб, кўчирилаётган эди. “Булар беш-ўн метр трубадан қўрқиб ўтирибдилар”, ўйлади у унинг топшириғи билан ишлаётган ишчилар ҳақида. “Эҳ, ишчи халқи барибир сода бўлади-да”.
У айланиб машинасининг олдига келганда йигитлар ишни якунлаган эдилар. Яна тиқилишиб “Запорожец”га миндилар. Уларни олган ерига туширар экан Шавкат уларнинг ҳар бирига икки товуқ солинган халтача узатди.
– Эртанг ҳам шу вақтга тайёр бўлинглар, – деди у . – Эртанг батария оламиз. Оғирроқ иш. Шунинг учун эртанг ҳар кимга уч товуқдан.
– Ҳай, – деди Комил. – Буларни қоровул сўраса новви диймиз?
– Ветврач берди, денглар!

Читать полностью…
Subscribe to a channel