sh_matkarim | Unsorted

Telegram-канал sh_matkarim - Shuhrat Matkarim ijodi

194

Assalomu alaykum! Siz ushbu kanalda xorazmlik taniqli adib Shuhrat Matkarim ijodidan bahramand bo‘lasiz! Murojaat: @Yuldashev_Jumanazar

Subscribe to a channel

Shuhrat Matkarim ijodi

Келинлари Мақарни бошларига қўяр эдилар. Улар қайноналари билан тортишардилар, ёмонроқлари ҳатто энса этиб, гаплашмай ёки бўлак чиққанларидан кейин келинуйларига келмай ҳам қўярдилар. Аммо уларнинг қайноталарига муносабатлари зарра ҳам ўзгармас эди. Мақар ҳеч қачон майда-чуйда гапларга, айниқса, хотинларнинг ғиди-ғидиларига эътибор бермаган. “Хотинларнинг гапларини хотинлар яхшироқ тушунади. Эркакнинг иши эмас бу”, деб ўйларди. Мақар болаларини биларди, оқтиқларини биларди. Тамом. Яхши кўриб уларга ажиб-антиқа лақаблар қўяр эди. Мақсад Моққи эди. Нормамат Мамат, Маширип Машшиқ , Аҳмад Акки, Саъдулла Сашка, Гулруҳ Тўнқи, энасининг исми қўйилган Гулжонга Кампир дер эди. Нилуфарга Лилли, энг кенжаси Зуҳрага Жўққи , катта қизи Гулбаҳорга Дидоқ, Ойдиннинг неварасига Оййи, Қувончга Қўййи. Марҳабога Ворроқ. Ҳамманинг лақаби бор эди.
Мақар жилмайиб қўйди.
– Ҳовво-оо, жўра шундий гаплар, ¬– деди у Йўлбарс уни жон қулоғи билан тинглаётганига юз фоиз ишониб. – Ҳеч нарса, ҳеч нарсага қисинмадим. Ҳеч нарсага манглайимни читмадим.
Йўлбарс тўхтаб, изига қайрилиб қаради.
– Йўқ, сенга айтмадим, – деди Мақар. – Ҳовво-оо, манглайимни читмадим.
Ит шошиб анча олдинга кетиб қолибди. Мақарнинг яқинлашишини кутиб турди.
Мақар уйига кириб борганида яна ўзига келган, ўзини бутунлай соппа-соғ сезарди. Одатдагидай боғ томонга ўтди. Бояги оғриқлар, ҳуд-беҳуд бўлишлар гўё тушида бўлгандай. Фақат оёқларида анчагина ҳолсизлик бор эди. “Уйга етиб келдик-ку!”
Йўлбарс ҳам бориб жойига, қуёшламага ётиб олди. Мақар одатда овини қуёшламада саралайди. Катта - кичикка ажратади. Тозалайди. Ҳозир ҳам балиқ артмоқчи бўлиб кунда устини артди, пичоғини тайёрлади. Кундани кўтараётганда у ҳар кунгидан оғирроқдай туюлди. Ҳатто пичоқ ҳам. Сертомир қўллари ҳам бироз титраётган эди. Балиқ артишгаям аввалгидай дарров киришиб кета олмади. Нимадир халақит бераётганди. Қайдандир Мош пайдо бўлди. Қуйруғини хода қилиб Мақарнинг оёқларига майин суйкалана бошлади. Унинг хириллаб нафас олгани эшитиларди. “Ааа, келдингми?”
– Ҳозир, – деди Мақар кафтларини бир-бирига ишқар экан. – Ҳозир бошлаймиз.
Мушук унинг гапини тушунгандай оёқ остида ўралашишни тўхтатди. Кейин Йўлбарснинг ёнига бориб у ҳам чўзилди. Ит унга келдингми-кетдингми, демади. Мушук ҳам ундан зарра чўчимади. “Одамлар уришса ит билан мушук бўлди, дейдилар. Мана ит билан мушук, бир-бирлари билан ҳеч ҳам иши йўқ. Тавба, ким гуноҳ иш этса шайтон айбдор, уришсалар ит билан мушук”.
Орқа эшикдан Бўрибосар кириб келди. Бўрибосар қўшнининг ити. Йўқ. у балиқ емайди. Қорин тўйғизиш учун ҳам келмайди. Шу аҳил жамоа билан бир соатми, ярим соатми бўлиб кетиш учун келади гўё. Келиб Мошнингми ё Йўлбарснингми ёнига чўзилади. Уларга қўшилиб Мақарнинг балиқ тозалашини кузатади.
Мақарнинг ўтирган ери боғ томонга чиқадиган эшик ёнида эди. Даҳлиздан гунгир-гунгир гап эшитилди.
– Отеснинг аҳволи яхши эмааас, – деди жуда таниш овоз. – Кўпга тортмийди. Яна балиққа кетди, дейсан.
Мақар гап ўзи ҳақида эканлигини дарров англади.
– Ҳовво-оо, дейди-да, йилимини судраб ҳар кун кўлга кетади. Қизлари бўлса, акам зўрға оёқда юрибди, даволат, верга олиб бор, берга олиб бор, унга кўрсат, мунга кўрсат, дейди. Қаратқаннинг фойдаси йўқ, десам сочларини ёядилар.
Бу Мақарнинг кичик ўғли эди. Масжидга қатнагани учун жўралари уни Муллаота деб чақирар эдилар.
– Хотинларни не дейсан энди. Лекин Америкага олиб борсанг ҳам шу гап. Ҳали давоси топилмаган. Ким топса олтиндан ҳайкал қўямиз, деб қўйибдилар, – бу қишлоқдаги медпунктда ишлайдиган фельдшер йигит эди.
– Шу гапни айтаман буларга, энди Худога солиб ўтиришдан бошқа илож йўқ, деб. Йўқ, йўқ, фойдаси йўқ, дейман. Энди бу ёғига сабр –биламиз. Ипга ташланаверганнинг фойдаси йўқ.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

ХI

Мақар шуларни ўйлар экан хўжаликни хотини тутиб, юритиб келганини аниқ ҳис қилди. Ҳозир ўйлаб қараса, у ҳеч қачон оиланинг кам-кўсти билан иши бўлмабди. Ҳамиша хаёли осмонда, ўзи кўлда, кўзи чўлда бўлган экан. Бунга бугун, кўлдан охирги марта ҳуд-беҳуд бўлароқ қайтаётганида аниқ-тиниқ бўйин бўлди. Оилада кампирининг ўрни шунчалик бўлган-ки, Мақар оиласи учун кўринмас одамга ўхшаб яшабди. Худди ҳаводай бўлиб. Масалан, одам яшаши учун нафас олади-ю, аммо ҳавони кўрмайди. сезмайди. Ундан миннатдор ҳам бўлмайди. Тўғри-да, у ҳаво-ку, нега ундан миннатдор бўлиш керак? Ахир унинг вазифаси тирик жонга ҳаёт ато қилиш-да ахир. Ҳа, бу унинг вазифаси. Шунинг учун ҳаводан миннатдор бўлиш шарт эмас. Мақар ҳам хотин-бола-чақа, уйи учун худди ҳаводай бир гап экан. У эса худди ҳавога ўхшаб бировларга ҳаёт бераётганини, сезмаган, англамаган ҳам. Оила ҳам бунга эътибор бермаган. Яшайверишган бир-бирига халақит бермай. Қачон шундай бўлади? Қачон-ки, одам яшароқ на яқинларига, на атрофдаги ва бирор кимсага озори тегмаса. Яъни бир - бировини сезмаса, худди жасадлари эт билан суяк эмас, фақат шамойиллар, ташқи контурлардан-у ўзлари бўшлиқдан иборат шакллардай бир-бировларига урилиб, туртилиб, сурилиб кетганда ҳам на бир жисмоний ва на руҳий озор сезмай қотишиб-қоришиб, бир-бирларининг бошқа одам, бошқа таъна ва бошқа вужуд эканликларини ҳис қилмасалар.
– Ана шундай этиб яшаб ўтибмиз, жўра, – деди Мақар Йўлбарсга. – Ана шундай.
У яна ўзига келган эди. Йўлбарсга қараб унинг ҳам жуда чарчаб келаётганлигини ҳис қилди.
– Бошқа... бормаймиз кўлга, – деди Мақар. – Боролмасак ҳам керак...
Энди кампири ҳақида ўйлай бошлади. У хотинининг бир марта ҳам нолинганини эшитмаган. Ундан фақат шукур, фақат шукур, фақат шукур эшитган. Ҳамма нарсага шукри бор эди унинг. “Устингдан чивин чичмай ўтса ҳам шукур этасан”, куларди Мақар гоҳ кампирининг шукурларидан завқи тошиб. “Унинг чичганини биров билса, биров билмайди. Сен бўлса шунга ҳам шукур этаварасан”. Кампирининг феъли шундай эди-ки, баъзан чолини койиб бериши ҳам мумкин эди. Аммо бу гапи, бу лутфи учун койимайди. Норози бўлибгина бир қараб қўярди: “Шу... Мақарчилик-да. Бундай нарсаларни парвойига ҳам олмайди”.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Шундай этиб Мақар умрини ўтказди. Хотини бўлса уй билан гумроҳ бўлди. Хотин кишининг асосий иши уй-да. Кампири ҳам Мақарни бир кўрганда рентген қилиб, ичак-чавағигача билиб олган. Шунинг учун унга “ғид-ғид” этиб ортиқча азоб ҳам бермади. Тортиб кетаверган қўш ҳўкизга мўлжалланган аравани бир ўзи. Мақар эса ҳамиша майдонда бўлган.
– Лекин болалар мени яхши кўрар эдилар. Ётар вақти бўлса чуғурлашиб ҳаммаси даварагимда бўлар эдилар. Эшитаяпсанми, Йўлбарс?
Ит номини эшитиб қайрилиб қаради. “Нима бўлган бунга?” хаёлидан кечди Йўлбарснинг. “Уйга бормаяжакми бу ё? Яна тўхтаб гурунг бошлади”.
Мақар ҳозир яна ўзини қушдай енгил ҳис қиларди. “Қайга кетди бояги оғриқлар? Не ерга келдик? Не ерга кетаётирмиз?” Мақар атрофига аланглаб, қаерда турганлигини англашга уринди. Бутунлай бегона эди бу жойлар. Бу ерларда ҳеч қачон бўлмаган. Анави кўлни қара! Чек-чегараси йўқ. Кетган-борган кўм-кўк сув. Қулоғига тўлқин шовури, аҳён-аҳёнда уларнинг қирғоққа “шалоп-шалоп” урилишлари, такаллик ларнинг “Тейилл-ллик! Тейилл-ллик!” деган қийқиришлари чалина бошлади. “Оролми бу?” Мақар чексиз шовқинланиб ётган денгизни, у ердаги бир вақтлари телевизорда кўргани балиқчиларни, балиқчиларнинг денгиздан тортиб олаётган балиқ тўла овларини, “Тейилл-ллик! Тейилл-ллик!” деб чинқираётган қушларини кўришга уриниб кўзларини йириб узоқларга тикилди. Лекин ҳеч нарса кўринмас, фақат зангор сувнинг қуёш нурида мулойим жилваланиши кўзга ташланар, қулоққа эса сувнинг баъзан безовта, баъзан сокин шовуллаши эшитиларди. Қани ёшлигини эслатувчи, қум ичидаги кўлларда ҳам сийрак тўда бўлиб учиб юрган у оппоқ қушлар? Нега кўзга кўринмайди улар? Шунча узоқда қолиб кетдими улар? Кўл, денгиз қани? Балиқчиларчи? Уларнинг ҳаяжонли ғала-ғовури не ерларга кетди? Бир вақт оппоқ қушларнинг товушлари аста-аста йита-йита, аввал болаларнинг қийқириқларига, сўнг жужуқларининг товушларига айлана бошлади. “Ҳовв?” Энди Мақарнинг қулоғига чақалоқларнинг йиғиси, каттароқларининг шовқин-сурони, қиз-жувонларнинг қиқир-қиқирлари чалина бошланди. Мақар шунча шовқин ичидан ўз болаларининг овозларини, кейин уларнинг ўзларини яққол ажрата бошлади. Болалари ҳамишагидай ётиш олдидан уни ўраб олган эдилар.
– Ака-а, эртак айтиб беринг, эрта-аак!
– Яхшии, – деди Мақар. – Воғирди этмайсизлар лекин.
Йўлбарс бошини у ёндан бу ёнга ташлади, Мақарга ҳайрон тикилди. Яна бир жойда қотиб қолганини кўриб у ҳам ўтириб олди. “Бугун уйга бормаймиз ўхшийди”.
Мақар яна ҳуд-беҳуд бўла бошлаган эди. Унинг кўз олдида бундан олтмишми, етмишми йиллар олдинги воқеалар жонлана бошлади: у ётоқтўппи, ётоқкийимларини кийган, тўшакка ўтириб олган. Болалар қувноқ бетоқатлик билан унинг атрофида сакрайдилар. Ниҳоят ота тўшакка чўзилиб қулочини икки томонга ёзади. Болалар бир-бирларини туртиб-италаб қўлларга жойлашиб оладилар.
– Жойлашмагани қорнимга чиқиб олар эди, – итни ҳайрон қолдириб Мақар яна гурунг бошлади.
“Не бўлаётир ўзи мунга?” Итнинг ҳайратли қарашларидан шу фикрни уқса бўлар эди.
– Кейин бошқалари уларни устимдан италаб, “тушо-туш” бошланар эди. Кампирнинг жони ёнар эди. “Бу не воғирди! Сизам болага қўшилиб бола бўласиз!” Лекин болалар опаларининг гапига қулоқ солмасдилар. Мен ҳам. У вақтда бизлар бир команда бўлар эдик. Кампирнинг бир ўзи бошқа команда. Бизларнинг команда енгар эди ҳамиша кампирнинг командасини. Ҳовво-оо...

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Шундан кейин қишлоққа Мақарни кўп одам сўраб келадиган бўлди. Уларнинг орасида ўқувчи - ўқитувчи ҳам, журналист- ёзувчи ҳам, турли соҳаларга қизиқадиган одамлар ҳам бўлар эди. Бир келган одам яна келарди. У ҳеч ким билан зерикмас ва ҳеч кимни зериктирмас ҳам эди. У билан гурунглашган одам ўзини ўта ақлли эканлигини ҳис қиларди. Чунки Мақар ҳар қандай суҳбатдош олдида йўқолиб кетар ва ҳамсуҳбат ўз қараши, билими ва фикрини бемалол ифода қилаверарди. Сўраб келганлар уни кўрганларида аввал ҳайрон қолардилар. У ҳақдаги гап-сўзлар шундай эди-ки, уни патқалам тутиб фалакларга тикилиб ўтирган ёки оқ куйлак, қора костюм кийган, бўйнида қалин қора галстук таққан замонавий зиёли тасаввур этишарди. Мақар эса оддийгина қишлоқ одами эди. Кийиниши, гаппи-сўзи ҳам шунга монанд. Балки улардан ҳам сал мундайроқ кийинарди. “Шу ўкчасини босиб юрган одам билан не гурунглашиш мумкин”, ҳафсаласи пир бўларди читойиларининг. Аммо кетаётганларида олам-олам тассурот билан кетишарди. Қўни-қўшни, қариндош-туққан, жўро-ёронлар эса Мақарнинг гурунгларига хумор эдилар. Албатта, бу борада болаларининг омади чопган эди. Оила дастурхон бошига тўпланса, албатта, гурунг бошланар эди.
– Опа-аа, сиз айтманг, акам айтси-иин, – дерди болалар Мақарнинг гурунггига кампири ҳам қўшилиб қолса. – Дим бузиб айтасиз.
– Ву на бузаман?! – жаҳли чиқарди кампирнинг. – Менам шу гапларда борман.
– Барибиррр, акам айтси-иин...
– Бор, ана, айтса айтсин! – кампир этак қоқиб дастурхон бошидан туриб кетарди. – Ҳамма эна, эна деса, сизлар ота, ота дейсизлар. Билмадим отаси тувғонми буларни!
Кампир бекор хафа бўларди. Буни ўзи ҳам биларди. Чунки унинг гурунгга қўшган ҳар гапи кўзга тушган чўпдек туртилиб турарди. Шунинг учун кампир бир айланиб келарди-да яна жойига ўтириб оларди. Чолининг гурунглари унга ҳам ёқарди. Энди гап қўшмасди. Мақар бўлса гурунггини давом этарди. Унинг гурунглари буёқдор, тафсилотларга тўла бўларди. Масалан, эртак айтиб бераётса мушук сичқоннинг устига бир сакради-да, ғарса тутиб еди, демасди. Аввал мушукни тасвирларди. Унинг рангги, семизми, ориқ экани, кўзларининг ёниб туриши, тирноқлари, сакраганда қандай куч билан отилгани ва ҳакоза ва ҳакозалар. Сичқоннинг таърифи ҳам бундан кам бўлмасди. Шундай қилиб, Мақарнинг таърифида оддийгина мушукнинг ундан ҳам оддий сичқонни овлаши бутун бошли достонга айланар эди. Яна Мақар эртак ва гурунгларини қўшиқ билан безаб ҳам борарди. Бахшилар авлодидан-да.
– Баланд-баланд тўбалардан қор келар,
Бахши бола деса номус-ор келар, – деб гурунг бошларди у.
(Давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Энди шу бир кичкинагина нарсага шунчалик боғланиб ётсам бутун умримда ҳеч маъно йўқми эди ё? Бекор яшабманми? Бу нарсанинг кўч-кўронни жамлаб, сафарга тайёр бўлганимда пайдо бўлганлиги ажаб, Йўлбарсжон. Қани энди шу нарсани кўрсам дейман, нелигини билсам дейман. Кейин омонатини қўшқўллаб топширар эдим. Аммо дунёга ёпишиш учун бу бир баҳона эмасми? Шуни ўйлийман. Бўлмаса не бу? Ай, шундий бўлганда не? Ёпишибми, тирмашибми уч кун ортиқ яшасам не иш этибди? Лекин бундай олиб қараганда ёмон яшамадим. Орқайин кетаверсам ҳам бўлади.
Мақар тўхтаб тин олди.
– Уйй... қани? – деди у Йўлбарсга. – Шу уйнинг ёнига келиб адишдикми? Одам овулинда адашмаслиги керак эди.
Мақар яна ҳуд-беҳуд бўлаётган эди. Теваракдаги ҳамма нарсалар нотаниш кўринди. Ит безовта бўлиб ғингший бошлади.
У ҳаётидан ҳам, ҳеч кимдан ҳам хафа эмас эди. Вақти келиб, нони нонга етгач унинг кўнглида ҳам гуллар кўкара бошлаган. Кенг ва чек-чегарасиз кўнглида ҳамиша – тўрт фасл ҳам лолақизғалдоқлар очилиб, булбуллар чаҳ-чаҳлашиб ётадиган бўлди бориб-бориб. Юраги эса ҳарир гулбаргга ўхшаб қолди. Шунда ҳам бир чиройли нарсаларни ўйламабди, орзу этмабди. Невчун?
– Хуллас, бу гапларнинг барига чидаб ўтдик, Йўлбарс жўра, – Мақар яна ит билан гурунглашишга тушди. У уйига яқин келганини ҳам, уни тополмай юрганини ҳам унутди. – Ҳа, ҳа ўтдик. Ҳаёт ўтди. Шукур, қараб кўрсам ёмон яшамабман. Ҳеч қачон улли нарса истамадим. Шунинг учун ҳеч нарсадан қисинмадим ҳам. Борига шукур этсанг қисинмийсан асли. Бизлар йиғлаб ўсдик, бир тўғрам нонга зор бўлган вақтларимиз кўп бўлди. Аммо вақти келди, ким келса олдига ёрти чўрак, бир қисим туршак ё бир калла қанд қўядиган бўлдик. Меймон ёторлий келса бир товуқми, хўрозни “ғийқ” эттириб паловми, куртик босадиган бўлдик. Ёнинда анув оти йўқ ҳам бўлар эди. У замонларда шундий, шу нарса ўртага чиқмаса ўтириш ўтириш ҳисобланмас эди. Яна не керак одамга? Одамнинг қорни шаппатдай нонга тўяди. Ўртани уявериб тўйганингнан қолганини кўмиб қўймайсан-қу итга ўхшаб. Ит, кечирасан, очкўз ит, қорни тўйганидан кейин қолганини ерга кўмади. Бироқ сўнг шу кўмганини ўзи ҳам топиб билмийди. Очкўз одамлар ҳам шундай. Борми фарқи ё? Йўқ. Очкўз одам ҳам қорни тўйганидан қолганини кўмаверади, кўмаверади. Кўмганининг ҳаммасини еб битириши қийинлигини билса ҳам кўмаверади. А, ўйламайди булар буни. Шунинг учун кўмаверадилар топганини ерга. Ўзи умринг етмиш бўлса, саксон, тўқсон, айй, ана бор-ай, юз бўлса. Юздан кейин не иш этиб, не ерга олиб кетасан буларни, деб сўрайдиган бир одам йўқ-да булардан.

(давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

VIII
Мақар бу гап, бу фикрлардан анча асабийлашди. “Одамни иш эмас, ўй ҳам толиқтиради”, хаёлидан кечди унинг.
– Лекин, – деди Мақар, – кейинги вақтда қориндаги мана шу оғриқ бошланди-ю, кетадиган кун яқинлашганини сезиб қолдим. Аввал ўлимдан қўрқар эдим. Ёш вақтимда. Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўлиб кетавераманми, ахир оилам бор, болаларим бор, шуларни жойлаштирмай не ерга ҳам борар эдим, деб ўйлар эдим. Узоқ умр кўрдим, Худога шукур. Қадимгилар, йўрға минган йўлдошидан айрилар, кўп яшаган қурдошидан айрилар, деганидай, жамандарлар ҳам, бу дунёда қиладиган ишимиз ҳам қолмади ҳисоб. Болаларнинг ҳаммасини жойлаштирдим. Уйлантирдим, эллантирдим. Энди не қолди? Ҳеч нарса. Лекин барибир бажаришим керак бўлган яна бир иш бордек. Шу иш мени бўсағада тутиб турибди. Лекин не иш у? Тополмай турибман. Лекин у борлиги аниқ. Лекин не иш у?
Мақар оғриқ қайта турмаслиги учун оёқларининг остига қараб, беҳос бирор нарсани босиб қўймай ё сурникиб кетмай, деб эҳтиётлаб қадам ташларди. Лекин барибир кутилмаганда сурникиб кетди ва яна оғриқ турди. “Уҳҳҳ!” Жуда ёқимсиз оғриқ эди бу.
– Менга қара, Йўлбарс, оғриқ деган нарса дим ёқимсиз нарса, лекин одамнинг жони оғриб, ҳар сафар оғриқ тинганида ҳаёт ничик мазали эканлигини биласан экан. Оғриқ тиниб, жонинг ҳаз этган вақтларида одам яшасам экан, умр дарров туганмаса, дер экан. Бир қарасанг, мана мен кўп узун умр кўрдим. Лекин ҳар сафар оғриқ тутиб, кейин ёздирганида бир нафас, бир дам, бир соат, бир кун бўлса ҳам яшагим келади. Оғриқни Худойим менга ҳаётнинг мазасини билсин, қадрласин, деб бераётгандай кўринади. Шунинг учун оғриқ тутиб кейин ёздирса яшагим келаверади. Қанча дейсанми? Худойим қанчани берса шунча. Худойим умримга умр қўш, деб сўрийман. Қани эди ҳеч бўлмаса анув кичкина човлиқни уйлантирсам. Қанча керак бунга? Бир йилми, уч, беш йилми. Худойимдан айланин, буни ўзи билади энди. Шу... не дейсан энди. Одам деган аввал боламни, сўнг оқтиқни, сўнг човлиқни уйлантирсам, дейди экан. Гапимиз Худойимга чап тушмасин, астахфулло, астахфулло, астахфулло...
Ҳа, Мақар озгина, яна озгинагина умр истаётган эди. Минг яшаган одам, минг бир яшасам, дейди экан. Лекин Мақар минг яшагани йўқ. Ҳатто юз ҳам. Аммо Мақарнинг ота-боболари ичида юз яшаганлари кўп эди. Балки шуларни ўйлаб, ҳеч бўлмаса юзгача яшашни истаётгандир Мақар. Мақарнинг кўкрагида яна бир Мақар бор. Камтар-камсуқум Мақар. У Мақар истагига иқрор бўлишдан ҳам тортинади. Гўё бир Мақар яна озгина яшай деса, наригиси эътироз билдириб, буни уятиради.
– Қани, – дейди ҳаётхўр Мақар, – Қани ҳозир эллик, олтмиш эмас, бор ана, етмиш ёшимда бўлсам. Самолёт учириб, қиммат мошин минмасам ҳам йилимни торти-иб, халта-халта балиқ тутиб, болаларга тарқатиб юрсам. Ҳоримасам. Лекин Худойим тез-тез хабар юбориб турибди. Тайёргарлигингни кўр, чиқ йўлга деётибдими ё ҳар дамингни қадрини бил, шукур эт, дейдими, билмийман. Кхх! Лекин бераман деса беш - ўн йил ҳеч гап эмас. Қанча қўшиб берса ҳам хазинаси камайиб қолмайди. Шундай улуғ унинг хазинаси. “Иҳҳҳ!”
Оғриқ яна кучайди. Мақарнинг ўтирганини кўриб Йўлбарс ҳам тўхтади. Кейин гўё юр, тўхтама, оз қолди, дегандай уй ёққа қараб, уч-тўрт қадам отди. “Тур. Юр. Мана, мана-ку уйинг. Мана, мана. Олти одим қолди. Тур, юр!”
– Аййй, – деди Мақар. – Юриб билсам бир минут ўтиражакманми, Йўлбарсжон.
Оғриқ яна тобора гирибонидан олаётганди. Лекин яшаш истаги шундай зўр эди-ки, оғриқ билан ҳам яшашга тайёр эди. Фақат оғриқ бунча қаттиқ бўлмаса, сал бўшашса, сал чидайдиган даражада бўлса бўлди. Оғриниб яшаб юрганлар озми? Йиллар эмас, яхши, ҳеч бўлмаса бир ой, икки, уч, беш, олти ой. Оҳҳ, бир кун, бир соат бўлса ҳам тупроқнинг ташинда бўлишга не етсин.
Ҳа, Мақар оғриқ билан ҳам яшашга тайёр эди. Майли, кўп узоқ бўлмасин, лекин юрагига яшаш иштиёқини солиб қўйган ширин орзуга етса бўлди. Юрагининг аллақаерида ғимирлаган шу кичкинагина умид бутун умридан азизроқдай туюлиб қолди негадир. Нега шундай бўлди? Узундан узоқ умр кўрмаганмиди у ахир? Бу туйғу қачон пайдо бўлди? Оғриқ бошланганидан кейинми? Ё аввал ҳам борми эди бу туйғу?

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Буваларимиз “Гўрўғли”ни айтқонда айтар эдилар, “Қадим замонда такали туркманнинг Чамбилбел вилоятида Жиғолибек деган бек ўтди. Жиғолибекдан уч ўғил дўради . Катта ўғлига Ганжимбек, ўртанчасига Мўминбек, кенжасига Одибек деб от қўйди. Ҳоввоо-оо, Одибек. Одилбек эмас. Аммо бу фарзандларининг учови уч тоифа одам бўлдилар. Ганжими дунёпараст чиқди, ўртанчаси эп-купсиз, мижғов бўлиб дўради. Кичиги эса сал нарсага юмруқ тугаверадиган, отарман-чопарман, шаддод бир одам бўлди”. Ай, шуларни ўқиб бир отадан турли бола дўраши ҳам мерос экан, дийман. Ана, кўрдинг, бизни болалар ҳам шундий. Бир палакдан ҳам суйжи, ҳам ожи дуйнак дўрадиган. Лекин ожи бўлсин, суйжи бўлсин ҳаммаси ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди. Бунга ҳам шукур. Буларнинг ўрлиги ҳам бор, зўрлиги ҳам бор лекин. Ҳовво-оо, жони қилқиллаб томоғига келиб турса ҳам ҳеч кимдан бир чўрак сўрамайдилар. Ҳа, анави биридан бошқа. “Ганжими дунёпараст чиқди”, дейди-қу. Бизда ҳам бор бир Ганжим. Юрагимнинг шу Ганжим тўлдириши керак бўлган жойи ёмон ўпирилган. Навчун дийсанми? Дўғри, аввал айтқонимдек, одам деган ҳар хил бўлади, дунёпараст ҳам бўлиши мумкин, мунга ҳам гапим йўқ. Лекин бу боладаги ичиқоралик, кўролмаслик нердан келди экан, деб юракларим эзилиб кетади, Йўлбарсжон. Унинг молпарастлигини ҳам тушунса бўлар, ҳар турли бўлади одам дедик, бор-эй, ичиқоралигини ҳам тушунса бўлар балки, Худо шундай этиб яратган бўлса илож не, деб. Буларга чидаса бўлар, яна айтаман, балки. Аммо кўролмаслиги ва ҳаммага ҳасад ўти билан қараши ёмон. Ҳовво-оо, шундан ёмон бўламан. Умримда бировга ҳасад қилмаганман, Худо сақласин. Кампирим ҳам шундай. Аммо бу болада ҳасад ўти нердан пайдо бўлди? “Ҳаммасидан кўпроқ яхши кўрган эдим шу болани. Бўлганида бир чиройли, оппоқ бола эди”, дейди кампирим. Яна бир ҳайрон қоладиган ери бировнинг киссасидаги пулни санашни яхши кўради. Этадиган иши шу. Кимнинг киссасида қанча бор, ким уни қайси ҳаром йўл билан, не иш этиб топади? Калласини фақат шунга оғритади. Қаторда юрганнинг бириси ҳам бунинг ҳисоб-китобидан қочиб қутилмаган. Айниқса, пулдор қариндошларнинг куни қийин. Ҳаммасининг ҳисоб-китобини чиқаради. Ҳаммасининг. Не ерда, неча бизнеси бор, ҳар қайсисидан ҳар кун қанча пул тушади, бир ойда, бир йилда қанча бўлади. Ҳаммасини ҳисоблаб юради. Гўё бу уларнинг мол-дунёсини ҳисобласа, буларга зарар етадигандай. Ҳоввоо, бировга зарар етса мунинг жони ҳаз этади. “Ана”, дейди. “Ўғирликлари тешиб чиқди”. Тешиб чиқса сонго не фойда, десанг. Бир гап айтсанг кўзини потлайтади. Сен шу ўғрининг ёнини олдинг, дегандай этиб. Бундай вақтда кўзига қарамоққа қўрқади одам. Нафрати шу даражада бўлади. Шу бойга қўшиб сени ҳам Сибирга бадарға этмакчидай. Шунда тушунаман навчун бир вақтлари “дапсан”, “фалонкаснинг қуйруғи” , деб ничча яхши одамларнинг йўқотилиб юборилганини. Ўзимнинг болам, лекин ўйғайи келса ничча одамнинг бошига етар эди шу бола, деб қўрқиб кетаман. Ҳеч кимда ҳаққини қолдирмасликка ҳаракат қилади. Гўё бошқалар муннан яхшироқ яшагани учун айбдордай. Оғайнилари ва опа-сингилларининг кирди-чиқдисини чиқариб, ҳаммасига юклама қўяди. “Сенда фалон пул бор, сенда фалонча. Ҳар қайсингиз менга фалончадан пул бериб турасизлар, мен айлантириб фойдаланаман”. Аййй...
Мақарнинг юрагини эзиб ётган энг улкан тош эди бу. Тўғри, унга озор берадиган бошқа катта-кичик тошлар ҳам мўл ва уларнинг саноғи ҳам, адоғи ҳам йўқ эди. Аммо ҳозирги тош энг оғири эди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

VII

Нафақа олган куни Мақарнинг уйини оқтиқ-човлиқ босади. Боғча боласидан тортиб талабасигача келади. Жужуқлар шеър ўқиса, талабаси байт айтади. Ким “Фахрий Ёрлиқ” билан мақтанса, ким спортдаги медалини кўз-кўзлайди. Ўзи на бир билим юрти, техникум ё институтда ўқимагани учун оқтиқларнинг замонавийлиги, тили бурро ва олимлиги Мақарга ёқади. Мойдай эрийди ўзиям. Энди атак-чечак қилганидан тортиб, овози дўриллаб, расийда бўлганигача Мақарга ёқишга харакат қилади. Мақарнинг ўзи ҳам уларнинг жимитдай муваффақиятини тоғдай тасаввур этиб қувонади. Чин дилдан, юрак-юракдан, тўлқинланиб, тўлиб-тошиб қувонади. Мақар учун майда нарсанинг ўзи йўқ. Масалан, биринчи синфдаги неварасининг ҳуснихатини кўриб синграниб, айтим айтиб йиғлаган. Нега йиғлаганини сўрашса, менинг ёзувим ботқоқда ит йўртгандай, энди муникини қара, деб баттар ҳўнграган. Кўз ёшларидан ҳам, йиғлаганидан ҳам уялмасди. Кўнгли мумдай юмшоқ эди. У ҳар нарсага – боғдаги қушларнинг сайроғига ҳам, кинода кимнингдир ўлганига ҳам, тувакдаги гулнинг гуллагани ва сўлганига ҳам йиғлайвериши мумкин эди. Ана шундай эди бу Мақар деган.
– Йиғловуқ бўлиб қолибман сўнгги вақтларда, – деди Мақар бир кун Йўлбарсга. – Ҳар нарсага кўзимдан сиявераман. Кампирга бу дим ёқмийди. Ҳа, энди не дейсан, келинларнинг ёнида уялади-да. Ўсироқ чоли йиғлоқ ҳам бўлиб қолибди, демасин, дейди. Уники ҳам дўғри. Бировга ожизлигингни билдирмаслик керак. Лекин ман на иш этин? Йиғлаганимни билмий қоламан. Ичимдан бир нарса кўтарилиб келаверади. Бир қарасанг йиғлаб ўтирган бўламан. Буни ўзим ҳам кейин билиб қоламан. Ана шундий гаплар, Йўлбарсвой. Болаларинг бўлса шуларни айтиб бер. Ана, бизникини айтиб бердим. Уларнинг бири ундий, бири мундий. Бир-бирига ўхшамийди. Бири менга ўхшаса, бири опасига. Бирси дойисига тортса, яна бирови аммасига, бошқаси холасига. Хуллас, булар уллайганидан кейин ҳар қайсиси бўлак бўлак одам бўлар экан.
Мақар анча чарчагани, оёқларидан жон қочаётганлигини сезди. Юриш тобора оғирлашиб борар эди. “Ҳоввоо”. Манзил яқиндай, анави кўриниб турган уйи олдидаги ўзи эккан теракларми? Ҳа, ҳа, ана кўриниб турибди. Лекин нега йўл сира унмаяпти? Ҳа, оёқлари, оёқлари деганига юрмаётир. Сал эҳтиётсизлик қилинса йиқилиб ҳам тушиши мумкин. Ҳозир судралиб келаётган шу оёқлари бир вақтлари югурик, қорувли эди. Бир ҳатласа қишлоққа етарди. Орқасидаги балиқ тўла халтани, йилим ва яна қанча лаш-лушни сезмас ҳам эди. Ўввв, ўтди у вақтлар! Ҳозир эса лошини зўрға судраб бораётир. Мадор уни аста-аста тарк этиб борётир. Уни саксон йилдан бери беминнат кўтариб юрган оёқлари, энди гўё, мени ўз ҳолимга қўй, сени олиб юришдан безор бўлдим, деётгандай. Тўғри, бу оёқларга ҳам раҳмат. Юра бошлаганидан бошлаб қанча одим отганлигини кўз олдига келтиринг. Илк қадамлари келади кўз олдига. Қанча одим отди у шунда саксон йилда? Ўн одимми ёки беш? Не ерларга борди ўзи бу оёқлар? Ҳа, албатта, деярлик ҳеч ерга. Шофёр бўлиб борган ерлари ҳисобмас. Чунки Мақар у ерларга кўнгил бермаган. Хуллас, туғилганидан бери юрибди шу қишлоқ теварагида мамалак адаштиргандай. Кўл билан қум ўртасида. Кўл билан қишлоқ ўртаси эса, мана, бир қарич. Ана кўл, ана қишлоқ. Қишлоқдан кўлга, кўлдан қишлоққа қумдан ўтиб боради. Оқбош, ёнтоқ, майда ўт босиб. Эрта баҳорда қумга киришни яхши кўради. Куннинг кўзи илий бошлаганда қиши билан изғор тортиб ётган қумга аввал игна, кейин тамандай бўлиб ўтлар ўсади. Сал ўтиб ҳамма ёқ кўм-кўк ғали тўшалгандай бўлади. Энди шу вақтлардаги ёвшоннинг исини айтинг, ёвшоннинг! Оҳ, оҳҳ! Одамни маст этади бу ис. Уни узиб эзғилаб - эзғилаб юборсанг кўрасан ҳазнинг нелигини. Ана шундай. Мақар бутун умр маст бўлиб юрган бу ўтлардан. Шу қум билан кўлдан бошқа ерга борган бўлса беш марта боргандир, балки ўн мартадир. Бўлди. Тамом. Одимларининг изи шу қишлоқ билан кўл ўртасиги сўқмоқларда қолган. Худди муҳр каби. Гўё шу ерларнинг бари Мақарники, деб, ҳар бир қаричига белги босилган. Ҳа, у узоқларга бормади, йўли қисқа бўлди. Лекин қанча балиқ тутди у? Қанчааа? Уҳҳҳ, диммм кўп. Қанча балиқ улашди у? Ўввв, кўп. Жуда кўп. Орқа-орқа балиқларни улаштирган.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Кенжаси Саъдулла – Сашка газ идорада ишлайди. Пул деганни – ҳалол демайди, ҳаром демайди – кўп топади. Сабаби ишидаги ёшулли-ю ёш киччисининг нозик жойларини кўп билади. Агар менга ҳақ бермасалар нозик жойидан тутаман, дейди. Ўзи бир қарич, лекин ўта ўтли . Айниқса, ўртада беш тийин турса, ёшуллими, ёшкиччими, ориқми-семиз, кучлими-кучсиз, мусулмонми-кофирми, тикка бориб кекирдагидан олаверади. Керак бўлса бир тийин учун арслоннинг оғзига қўл солади. Қайпиниб турмайди. Воғирди, жанжал мут бўлса ҳам сотин олади – қачон қарасанг юмруғига туфлаб турган. Меҳрсизликда ҳаммасидан ўтказган. Бошқалари-ку, ҳеч бўлмаса кўз учун, ака-ака, опа-опа дейди, оғайнилари билан сўрашади. Бу бўлса ойда - йилда бир кўрганда ҳам тилига занжира чиққандай миқ этиб оғиз очмайди. Зўр этса бошини ликиллатиб қўяди. Лекин болалари, оқтиқларининг устидан қуш учирмайди, улар учун ҳеч ўйланмай жонидан кечади.
Куни - куни келганда кампири шуларни айтиб ёнади: “Ҳай, сиз ҳам ота бўлиб буларга бир нарса денг!” “Ҳай, қизиқмисан?”, дейди Мақар шунда. “Ҳар қайсиси бир оиланинг бошлиғи, ҳаммасининг эгнинда калласи бўлса, соп-соққолли одамга не деб бўлади? Энди буларнинг ўзлари оқтиқларига ақл бериб ўтирибди”.
Умуман Мақар умрида бировга бир ёмон гап айтмаган. Ҳаққим йўқ бунга, деб ўйлайди. Ҳаммани ўзидан устун билади. Хотини, ўғиллари, қизлари, келинлари, оқтиқлари, қуда-анда, қўнгши-ю қариндошларини – ҳаммани ўзидан устун қўяди. Шунинг учун ҳеч кимга насиҳат, ақл бермаган, фақат бошқаларни тинглаган. Тинглаганда ҳам ҳурмат билан, зўр эҳтиром ва зўр диққат билан тинглаган. Шу сабаб уни яхши билмаган ё ўзларини ҳаммадан баланд қўядиганлар Мақарга беписанд қараб, уни калака ҳам қилган ҳоллари бўлган. Мақар шуларга ҳам эътироз билдириб ўтирмайди. Мақарнинг осмондай тоза ва содда кўнгли сабаб эди барига. Соддалиги унинг осмонлигида, осмонлиги эса унинг соддалигида эди. Осмон эса борлиқни қоплайди ва ўз қучоғидаги бирор нарсани ёмон кўрмайди.
(Давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

VI
– Шундий гаплар, – деди Мақар Йўлбарсга. У анча ўзига келиб қолган ва энди бемалол фалсафа сўқир эди. – Болаларнинг тарбиясида кимдан хато ўтди, билмийман. Бир ота-энанинг бир қориндан талашиб тушган болалари минг хил, тавба. Бир қошиқ, бир товоқда овқат еган. Лекин характерлари ... Бирини жонингга суқ, дейди, бирини бошингдан айлантириб от, дейди. Бир - бирига бегонадан баттар. Бирининг олдида турганни бошқаси еганми, ё бири еб, бошқаси бўш қолганми, билмийман. Бировдан душманинг борми, деб сўраса, йўқ деган экан, унда оғайнинг ҳам йўқми, деган экан. Булар ҳам шундий. Ёш вақтларинда, ўўўў, ничик яхши болалар эди булар. Уришиб, талашиб, бир-бирларининг бурнини қонатсалар ҳам яна ярашиб кетаверар эдилар. Ҳозир эса ўртадаги синиқ суяк учун бир-бирларининг шагирдагидан оладилар. Ҳов, бу укам экан, ҳов бу акам ё синглим экан, деган гап йўқ. Мен шунга тонг қоламан.
Мақарнинг оз эмас, кўп эмас ўн фарзанди бор эди. Беш қиз, беш ўғил. Ўнисининг характери юз хил. Мана Марат, энг каттаси, пенсияга яқинлашиб қолган. Ранги-рўйи ҳам, танлаган касби ҳам Мақарники. Аммо шундан бошқа Мақарнинг ҳеч нарсаси йўқ бу болада. Ўта худбин. Характери худди Мақарнинг қайнотаси.
– Худо раҳматли шундай безбет ва томоқсов одам эди. Бу ҳам отасидай ейимсак. Юҳо. Лекин, – давом этди Мақар. – Худойимдан айланин, шу болага ҳам бир ҳунарлар бериб қўйибди. Минг ётиб ўргансанг ҳам бу боладий эплолмийсан уларни. На экан у, дийсанми? Ўйинни қотиради, ўйнаса кўзингни ололмийсан, қараб тураверасан. Шуни айтаман. Бай-бай бунинг оёқ - қўлининг келишгани. Тўйларда ўйинга чиқса ҳамма таққа-тақ тўхтайди. Ўйинчиси ҳам, ўйинчи эмаси ҳам. Ҳеч ким унинг ёнида қийшаланглаб шарманда бўлгиси келмайди. Ҳеч ким. Тўй давраси ўзига қолиб кетади мунинг. Айй, шундий ўйинлар этади бу, шундий! Қўлини кўтарганда ҳеч кимни писанд этмийли, олдига чиққанини бурни билан отиб кетаваради. Биров ўйнашаман, деса, шуни чўктириб, “жуйк” айттирмагунча қўймийди. Ана одам, ана характер! Ўзи ҳам дим қаҳрчан. Қаҳри ҳамиша бурнининг учида туради. Оиласида ҳам айтгани айтган, дегани деган. Келин бечоранинг ҳамиша юз-кўзи бежоғлик – кўк, маматолоқ. Бир кун юзини “эшикка уриб олган”, бир кун “йиқилиб тушган”. Ина шундий бу бола. Лекин кампиримнинг ёнида илонни кўрган сечадай типирчилаб қолади. Кампир зўр-да, биззи кампир зўр.
Мақар кейинги пайтда болаларининг характерларини ўйлаб бир нарсага амин бўлди. Хулқни бола деган фақат ота-онадан олмас экан.
Ина, иккинчиси Нормамат, Мақар уни Мамат, дейди. Мақсатнинг мутлақо акси. Бўш-баёв, эп-купсиз. Марат учиб бораётган қушнинг оғзидагини олса, бу оғзидагисини олдириб ўтиради. Оиласида ҳам ўрни йўқ, уйида хотини хўжайин. “Бу сизга ўхшайди, сизнинг ҳам одам билан ишингиз йўқ, бормисан, йўқмисан, демийсиз”, дейди кампири. “Ўладиган дунёда сан билан бўғишиб юраманми аса?”, дейди Мақар бундай вақтда кампирига. Ҳа, “Сен менга тегма, мен сенга тегмайман”, деган гапни Мақарнинг шиори дейиш мумкин. Унинг табиати юрган қумларидай кенг, балиқ тутадиган кўлларидай зилол эди. Шунинг учун Мақар кўл, қумни яхши кўрар, шу ерларда ҳаз этарди. Бошқа нарсани кўнгли тусамайди ҳам асли. Шофёр бўлиб йўлларда юрганида ҳам нотаниш кўл, ёп, уллироқ солма, зейкаш йўлиқса, ёнида ким бўлишидан, не ерга ва қандай топшириқ билан кетаётганидан, масаланинг қистовлиги ёки орқайинлигидан қатъий назар, шу сувларга ҳам бир қармоқ ташлаб кўрарди. “Қаниии, ничик экан бу ерларнинг балиқлари?” Шундан қишлоғида бир гап юрарди: “Мақар отнинг сийдигига ҳам бир қармоқ ташлаб кўради”. Мақарнинг бу феълидан кулгувчилар ҳам бор. Аммо Мақар учун уларнинг минғирлашлари бир пашшанинг визиллашича ҳам кўринмайди. Ахир у чўл ва кўл боласи.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Болалари Мақарнинг гапига эътибор бермасликлари мумкин эди. Аслида у болаларига гапирмасди ҳам. Аммо кампир бошқа масала эди. Жаҳли чиққанида истаган одамини қарғаб қора тош қилиши мумкин эди. Қани шунда кампирга бир айтиб кўринг-чи! Бундай вақтлардаги кампирнинг жаҳли Мақарнинг болаларига гапирмаслигини ўн , юз, балки минг баробар қоплаши мумкин эди. Гал келганда Мақар ҳам улушини оларди. Дунёни сув босса эрининг тўпиғи эмас, сингроқи ға ҳам келмаслиги, бўшлиги, кимдир кетини кесса ҳам қайрилиб қарамаслиги, ҳеч бўлмаса устидан босилган қурбақадай ҳам “вақ!” этиб ҳам билмаслиги, қайнаб турган қозонга солсалар чиқиб қочишнинг ўрнига ҳаз этиб ювинаман, дейиши... ҳакозо ва ҳакозолар ўртага хирмон бўлиб уюлар эди. Кампир бу гапларни Мақарнинг бир умр гунглигига исён сифатида баъзан ошириб ҳам айтарди, кейин чолининг чуғииб ўтиришини кўриб пушаймон ҳам этарди, албатта. Яна хотин халқи учун ўзининг эрдан устунлигини ҳис қилиши ва яна буни баралла айта олиши ҳам уларнинг ҳеч бўлмаса ўзларининг олдида кўксини баралла кўтаришга бир сабаб эди, шаксиз. Бу борада Мақарнинг минг мақтовли кампири ҳам бошқалардан бир шойи ҳам фарқ этмас эди. Мақар буни яхши билар, шунинг учун кампирининг куйиб – пишиб ўтли куйлакка киришлари унинг ёнидан ҳам ўтмасди.
Ҳозир кампирдан дағдағасидан қутилишнинг ягона йўли жим туриш эди. Кейин Мақар бир умр айтолмайдиган гапларини кампири айтаётганидан ёнган юраги бироз ҳузур ҳам топаётган эди.
– Ман, – деди Мақсад ташқарига чиққанда. – Қайтиб келмийман бу уйга!
– Қисинма, – деди ички бир қониқиш билан Мақар. – Опангни ҳозир кўриб турганинг йўқ-қу.
Ўғил тасир-тусур этиб деворга суяб қўйилган велосипедини олиб, келган йўлига қаратди. Кўликнинг икки шохидан ушлаб бир-икки асабий силтаб ташлади:
– Галинлар чиқади мунинг ҳаққидан, галинлар!
– Болам, опанг-қу у ахир, опанг.
Ўғил бу гапга жавоб бермади. Велосипедини югуртирди-да, бир сакраб устига чиқмоқчи эди, олдинги дигирчак кесакка миниб қулаб тушди. Ўғил ерга қапишди. “Ана-а. Бу қилиғинг Худога ҳам хуш келмади”, ўйлади Мақар ва ёрдамга шошилди.
(Давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Мақсад индамас отасининг бу гапига нима деб жавоб беришини, ўзини қандай тутиши кераклигини билмай қолди. Чунки аввал ҳеч бунақа бўлмаган, ота бирор марта ҳам бирор фарзандига ё танбеҳ ё туйдирғи бермаган эди. Мақсад энди отасиникига айланганига пушаймон ҳам этгандай бўлди. “На гап бўлди акамга? Нафис галган бўлса. Яна на гарак?”
Мақсад қишлоқдаги тўйга борган, у ерда ичимлик масалада андак камчилик бўлган эди. Ўғил шу камтикни тўлдиришга келганди асли. Бу ўғиллар учун анъана эди. Қишлоқда тўй бўлса-ю, бу масалада кимнинг кўнгли тўлмаса тўғри отаникига келар эди. Масалан, мана бугун ҳам Мақсад уйига келаверса ҳам бўлар эди. Лекин ота уйига келди.
Бундай вақтда Мақар, “Анув оти йўқдан бирни олиб кел!” деб қичқиради хотинига. “Боланг хабаримизни олмоққа келибди”. “Ҳовво-оо!” кесатади кампир. “Отаси билан гўраш тутмоққа келгандир”. Мақар момога эътироз билдириб ўтирмайди. Гапланади-гапланади, лекин ўртани тузади. Дастурхон ясалгунча ўғиллари ўзларича кулгули деб билган қандайдир воқеаларни ҳикоя қила бошлашар, ўзлари кулар ва Мақарнинг нега кулмаётганига ҳайрон бўлардилар. Мақар эса буларнинг нега кулаётганига тушунмасди. Кампир бўлса нега буларнинг бири кулиб, иккинчиси манглайини читиб ўтирганига ажабланарди.
Ҳозир Мақсад ҳам акаси билан бир “полвон”ни йиқитишга келганди. Бироқ кутилмаганда Мақарнинг асабийлашгани ўғилни ажаблантирди. Отасининг кундага қоққан пичоғига қараб ҳайрон бўлиб қолди.
Тиғ ўткир эди. Тағин кескир нарсалар билан муомала қила оладиган киши зарб берган эди. Мақсаднинг юрагини ёқимсиз бир туйғу ғижимлагандай бўлди.
Мақар ташвишли кўзини потлайтириб турган ўғлига эътибор бермай анча вақтгача пичоққа тикилиб ўтирди. У ичидан қайнаб келаётган қалтироқни босишга уринарди. Ҳозирги ҳолати ўзи учун ҳам янгилик эди. У даска - дуска си – ўроқ, болта, теша, бел ва кетмонини дим апашлар , ҳеч кимга ишонмасди. Ҳамиша уларни ўткир, муҳлим - эҳтиётлаб сақларди. Ярамас асбоб унинг жини-жови эди. Буларни ўзи созлар, ўзи ўткирлар, уларга биров ўжашса ажинасининг келгани шу эди. Худди хотинига бегона эркак гап отгандай. Ҳозир эса шу одам пичоғининг юзини қаттиқ кундага уриб ўтирибди.
– Ҳанг, ака, омонликми? – овозида титроқ билан сўради Мақсад қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида. Яна отасига ўзича дакки ҳам бермоқчи бўлди. Қошларини чимирди. – Кайфингиз борми?
– Ҳоввоо-оо, – хириллади Мақар паст товушда. – Кайфим бо-ор. – У қўлларини алдикча сига эринмасдан, яхшилаб артди. – Сани этган ишингдан кайф этдим.
Мақсад аянчли илжайди.
Мақар киссаларини ковлаштириб носкадисини олди. Ихлос билан тиззасига уриб ичини юмшатди. У носни ҳам ўзи тайёрлар эди. Боқча ни ҳам ўзи экиб , ўзи етиштирар, носвойни дим баланд этар эди. Агар кимгадир носнинг баланди йўлиқиб қолса, “Мақарнинг носига ўхшибди”, дер эдилар. Унча - мунча одам Мақарнинг носвойини кўтаролмас эди. – Ҳоввоо-оо, ҳовво-оо, – ҳамон бир гапни такрорлар эди у. – Ина ахир, Нафисни Йўлбарсдан бериб юборибсан.
– Шуни айтаман, ювиш гарак! – деди ўғил отасининг бироз босилганини кўриб. – Ахир йўлда ташлаб кетиб қолиши ҳам мумкин эди-да, Нафисни, Йўлбарс, а? А, ака? – Отасининг жаҳли чиққанини ўзича онгширмагандай бўлди. – Ит-қу у, барибир, ит. Лекин Йўлбарс маладес, ташламабди, мана олиб келибди уйга.
Мақар аста ўрнидан қўзғалди. Ўзини деярлик босиб олган эди. Тозаланган балиқларни чаноқ қа сола бошлади. Қўллари билинар-билинмас титрарди. Оёғида зўрға турган ўғлига қаради.
– Зуҳра ким бўлади сонго?..
– Синглим! – деди Мақсад. – Сизни моззингиз.
– Ҳовво-ооо, мани моззимм. Сани синглинг. Нафис не?
– Мани жоним.
– Кетдик.
Мақар балиқни бир бошқача қовурарди. Рангги олтиндай товланган касмаларининг эни бир бармоқ, ўзи илонёстиқдай товланиб-товланиб ётар эди. Улар қоврилган балиқ эмас, қаҳрабо бўлакларига ўхшарди. Шундай чиройли қовурарди у балиқни.
Мақар тоза қовурилган касмаларини ликопчага чиройли этиб терди. “Ҳовво-оо, Йўлбарс олиб келдии”, такрорларди у чизилиб қолган грампластикага ўхшаб. Бу сафар сандиқдан шишани ўзи олди. “Йўлбарсс маладесс...”

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Ана, сенинг одамдан фарқинг ҳам шу. Яхшилик этасан-да, ёдингдан чиқарасан. Одам эса тирноқдай яхшилик этса туядин мукофот кутади. Арзимаган яхшилигини ўлса ҳам ёдидан чиқармийди. То кўзинг ўйилиб тушганча шу яхшилиги билан юзингга туртаверади. Сен бўлса, ина, на гап эди у, деб сўраб ўтирибсан. Ўзи шундий ҳам бўлиши керак. “Яхшилиқ эт, сувга ташла. Балиқ билар, балиқ билмаса Холиқ билар”, деган. Яхшилик этиб ёддан чиқарганнинг савобина не етсин. Яхшилик кўрган одам буни ёдидан чиқармийди-қу. Ҳаёт мазмуни, дейдими шуни, Йўлбарс, а, на дийди? Шу, ҳаёт мазмуни-да. Шунинг учун у гапни сен ҳам ёддан чиқарганинг тўғри. Мен эса ёддан чиқармийман. Ҳаёт мазмуни шу, дедик-ку, а? Агар ҳақиқатан ҳам ёдингдан чиққан бўлса ёдингга соламан. Шунда сен мени дим севинтирган эдинг. У бўлса юрагимни оғритган. Шундан бошланди бу оғриқ, ўйланишмалар. Йўқ, ўзи аввал ҳам эътибор бериб юрган эдим, буларнинг ишларига. Лекин кампир ғинғирласа, қўй, бу майда-чуйда гапларни, дер эдим. Лекин шу гапдан кейин юраким ёмон оғриди. Кейин бу оғриқ устига бошқа дардлар ҳам қўшилди. Хункини устига дунки, дегандай . Ҳеч озоймади булар. Кўпайса кўпайди, лекин озоймади.
Ҳақиқатан ҳам ўша воқеа Мақарнинг кўзини “жарқ” этиб очган. Гўё у шу вақтгача мелонг бўлиб юрган-у, ўша воқеадан кейин бошига кимдир каскалдак билан ё ҳатто гурзи билан “қарс” эттирган. Кўзи жарқа очилган. Уввв, шундайми булар ҳалиии?
У бирдан атрофига, одамларга, ҳатто болаларига ҳам бошқача кўз билан қарай бошлади. Кўрди, ҳайрон бўлди, мулоҳаза қилди: до-од, шундайми ҳали булар?
Ана сизга итнинг иши.
Шу вақтгача, мана саксон яшаган бўлса, фақат ўзи билан ўзи бўлиб, кўр ва гаранг, гумроҳ яшаб юрган экан. Уни бировларнинг на иши, на ўзи ва на ўй-хаёли қизиқтирмаган. Бу аслида ёмон ҳам эмас, лекин барибир икки кўзи кўр, қулоғи кар ва тили лол бўлиб яшамаслик ҳам керакми экан, деб ўйлаб қолди.
Қизиқтирмаган, деганимиз бироз ноаниқ чиқди. Ахир қизиқиш ва қизиқмасликда ихтиёрийлик бор. Мақар эса шундай – тупроқнинг хорлиги-ю сувнинг сассизлиги билан туғилган. У бугун Йўлбарс билан эслашаётган воқеагача шундай эди. Айтилганидай, кейин кўзи очилган. Бўлади ўзи ҳаётда шундай гаплар. Бир баҳона одамнинг бор-йўғи ағдар-тўнтар бўлиб кетади. Чайилиб, чайпалиб, бир-бирига қотилиб-қотишиб ётган ранглар бирдан ойдинлашиб кетади. Ноаниқ, чувалашиқ рангнинг ўзи қолмайди. Ҳаммаси аниқ-тиниқ: оқми – оқ, қорами – қора, қизилми – қизил, кўкми – кўк.
(Давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Йўлбарс Мақарга яна бир балолар бўлаётганини англади. Келиб тумшуғини Мақарнинг оёғига уқалади, дардкашлик билан чўзиб ғингшиди, гўё бардам бўл, оз қолди, дегандай.
– Кет, орироқ кет... – Оғриқ ёмон эди.
Ит ҳеч қаёққа кетмади. Мақар қорнини ушлаб оёқ устида ўтирди. Йўлбарс ҳам унинг манглайига чўнқайди. У Мақардан кўз узмас, гўё нафас ҳам олмасди. Анча ўтиришди. Бир вақт Мақар кўзини ердан олиб Йўлбарсга қаради. Итнинг кўзида шунчалик ҳамдардлик бор эди-ки, Мақар беихтиёр жилмайишга уринди.
– Ким сени ит дейди. Ит эмассан, дўстсан, ҳақиқий дўстсан.
Йўлбарснинг дардкашлигиданми ё бошқами оғриқ бу сафар тезроқ чекинди ёки шундай туюлди.
– Йў-ўқ, – деди Мақар. – Ҳали кетмаймиз ўхшийди. Ёздираётир, аста-аста-аа.
Мақар ҳозир, шу ернинг ўзида жон таслим қиламанми, деб ўйлаган эди. Йўқ, ўтди. “Ўлмак ҳам... қийин эмас экан”, ўйлади у. “Яхши ҳам ҳозир уйга яқин келдик. Четда, кўл бўйида, шўрлоқ, тупроғи пўрсиб ётган ерда шу гап бўлсами? Йўқ, Худо сақласин. Ахир шунча йил яхши-ёмон умр кўриб, бола-чақа этиб иззатда ўлмаса... ёмон. Мақар бошини кўтариб уйи томон қаради. Ана яқин, дим яқин қолибди. Яна бир ғайрат этса уйига етади. Ит ғингшиди.
– Ҳа, ҳовво, кетдик, Йўлбарс, – деди Мақар. – Инди бормийман кўлга. Ярамийман. Инди бошқа сафарга кетамиз. Ҳовво, бошқа сафарга. Кўч-кўронимни аллақачон ғамлаб, шай қилиб қўйибман. Қачон хабар келса, “Ҳайт!” деса биз тайёр, кетаверамиз.
Ит яна чўзиб ғингшиди. Бироқ Мақар уни эшитмади. Унинг кўз олди аста-секиин қоронғулаша бошлади. “Кун шундай тез ботаётирми?” ўйлади у. Бир зумда онги-шуури туман остида қолгандай бўлди. Аммо ўйлари бирдан тиниқлик ва ойдинлик кашф этди. Олис-олис болалиги, ўспирин, йигитлиги, ҳаётида неки мазали дамлари бўлса бир-бир кўз олдидан ўта бошлади. Мақар бир вақтнинг ўзида кўчада турганини ҳам, олдинга кетиш кераклигини ҳам, ёнида қадрдони йўлбарси борлигини ҳам ҳис қилар, аммо шу онгширган нарсаларига мос ҳаракат қила олмас, жавоб бера олмасди. Бўлмаса ҳаммасини билиб, онглаб турибди. Лекин ҳаракат йўқ, на қўли ва на оёғи қўзғалади. Тили айланмайди, бир сўз айта олмайди. Хаёли эса тоза. Топ-тоза. “Оҳҳҳ!” Мақарга ёқди бу ҳолат. Атроф чинни, мусаффо. Мақар ҳузурланиб мулоҳазаларга берилди. Ўзи ўй ўйлашни яхши кўрар эди. “Хилват дар анжуман”, унга хос эди. Оломон йиғилган, тўс-тўполон авжига чиққан жойларда ҳам Мақар бир хил, бир алпоз ўз ўйи билан қолавериши мумкин эди. Тўйда ҳам, азада ҳам. Одамлар ҳам Мақарнинг ҳуд-беҳуд юришларига кўникиб қолган эдилар. Шунинг учун унинг хаёлчан, ўй ичида ерга боқиб ўтиришлари деярли ҳеч кимни ҳайрон қолдирмасди. Аммо бу ҳол кампирга ёқмас эди. “Манглай-кўзингиз ҳамиша муштдай”, дерди баъзан жаҳли чиқиб. “Ер сотдингизми ё отангиз ўлдими? Очилишиб ўтиринг бир одамга ўхшаб”. Жаҳли чиқиб, жуда жонидан ўтганда кампирининг шундай, сонингга бигиз тиқиб гапириш одати бор, Мақар буни ҳам яхши билар эди. “Ҳаа, бир нарсадан жонинг ёниб турибди. Ҳозир ўзингга келиб қоларсан”.
Мақарнинг қулоқлари шанғиллаб пешонасида йирик тер томчилари бурчоқланди. Манглайини кафтини орти билан артди. Қулоғига йўқ ердан қамишлар шитири, сувнинг шовуллаши, узоқлардаги қушларнинг безовта чинқириқлари эшитилгандай бўлди. “Не гап бу?” Осмонга қаради. Сўнг унга савол назари билан тикилиб турган Йўлбарсни кўрди. Унинг уйга интилаётганини тушунди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Бериб борилаётган бу расмлар китоб учун ишланаётган искизлар. Уни укам Ғайрат ишлаётир.
Шуҳрат Маткарим.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Кампири бир умр оиласини маҳкам тутган-да, чолига унча эътибор бермаган. Кўпроқ чиқонлари билан андармон бўлган. Ҳақиқатан ҳам, Мақар ишданми, сафарданми, кўлданми ё бирор ўтиришмаданми, қачон уйига келса, кампирининг ёнида бир ё икки чиқони бўлар эди. Баъзан хотин-халаж беш-олтигача кўпайиб “кампирини қоровуллар” эдилар. Уларнинг кўпчилиги кунда-шундалар эди. “Ҳаа, келдингизми, отаси”, дерди кампири. “Ҳовво-оо”, мингғирларди Мақар ва ночорларга минг эътибор бермай деса ҳам, барибир энсаси сал бўлса-да қотганини ҳис қилиб. “Ўзининг уйингга ўзинг орқайин кириб чиқолмасанг”. Бу фикр Мақарнинг миясида ярми чопилган чалажон қизилқуртдай ғимирларди. Аммо бу ўй унинг миясида шу чалажон ҳолида қолар ва Мақар , ночорларнинг юзига қарамасликка харакат қилиб, томига ўтиб кетаверар эди. “Тавбааа”, ўйларди Мақар. “Куни бўйи не гаплашади булар?” Аммо Мақарнинг ўзи ҳам, унинг кампирлар ҳақидаги бу ўйи ҳам уларнинг ёнидан-да ўтмасди. Хотинлар гурунгларини ҳеч нарса бўлмагандай давом эттираверар эдилар. Чунки Мақар ҳеч қачон норозичилигини ташқарига чиқарган эмас. Хотинлар эса, табиий, Мақардан тирноқчалик ҳам тортинган эмаслар. Аксинча, уларнинг шўхроқлари Мақарни ўз давраларига чорлар, турли қичиқ гап, ҳазил-ҳузул қилиб ундан жавоб кутишар, аммо қанча чиранишмасин Мақар уларга тишининг оқини ҳам кўрсатмасди. У ҳеч қачон аёл зотининг бир гапи, бир қилиғидан суюқ лойдай суюлмаган, миясида ҳамиша, “бу ҳам кимнингдир жуфти ҳалоли”, деган фикр қоққан қозиқдай мустаҳкам бўлган. Аммо хоттинларнинг хийлакорроқлари гоҳида ўзларининг ташаббуслари, гоҳида баҳсми ё бошқа бир бало бўлиб Мақарни ўша олтин қоидасидан оғдиришга муваффақ бўлган ҳоллари ҳам бўлган. Бундай гаплардан кейин Мақар анча вақтгача ўзига келмай юрган. Шунинг учун у ҳар сафар долонда ўтирган хотинларнинг саломларига эшитилар-эшитилмас алик олиб, ичкарига шўнғир экан миясидан бир фикр ўтарди: “Балодан ҳазар!” Шундай қилиб хотинлар бир соатми, икки, учми соат ўтирсалар ҳам Мақар долонда қайта кўринмас эди. Хотинлар ҳайрон бўлардилар: “Ҳай, инсон! Эринг ўлиб - нетиб қолмадими, бориб бир хабар ол”. Шунда кампири бошини кўтарар ва кеккайиб эълон қиларди: “Китоб ўқийди!”. “Шунча вақтдан бери ўқийди, қолмагандир дунёда ўқимаган бир китоби ҳам. Бўлди ўқигани. Чиқсин бу ёққа”... Кампир уларнинг тилини кесади: “Қўлингиздан келса ўзларингиз чақиринг!” “Уввв!” “Ўўўў!” “Ҳа-аа! Чақирамиз, деб кирсак изимиздан йўртарсан дарров!” “Ол, йўртмадим! Бердим шу тойимни сизларга”. “Кирмай бўлибсан! Ит ҳам ялоғини қизғанади”. Хотинлар атай қаттиқ-қаттиқ гапирадилар Мақар ҳам эшитсин, деб. Мақар бундай пайтлари сўкиниб қўяди: “Ҳўк, қозонинга... юмурта барак!” Бир вақт хотинларнинг гуриллаб кулгани эшитилади. Бу Мақар ҳақидаги гапларининг адоси. Энди улар яна мисир-мисир паст овозда гурунгга кўчадилар. Мақар устидан тоғ ағдарилгандай енгил тортади. “Ҳўқ, қозонингга...” Хотинларнинг тушунганлари кампирга ҳавас қилади. Китоб ўқийдиган эр билан яшайдиган ҳампираларига ҳавас қиладилар. Кўплари умрида китоб очқиламаган эрлари билан Мақарни солиштирашар ва албатта Мақар улардан бир бош баланд келаверади. Оддийгина одам билан гаплашишини қаранг: “Яхшимисиз? Раҳмат!” “Омон бўлғайсиз!” “Саломатлик бўлсин”. “Жоним шу жужуққа! Воҳ, воҳ! Дим мозоли бола экан. Ажойиб, ажойиб!” Ай, қисинманг, ҳаётда бўлиб туради мундий гаплар”. Энди буларнинг эрларининг гапларини қаранглар: “Ҳов, эшак сани! Дўнғиз!” “Шу буюрилган ишни этсанг қилинг қийшаями! Ё молинг қисир қоладими?” “Новви, новви?!! Товлаб ташла ахир бўйнини! Надан қўрқасан?!” “Ўўўў, ғардан бўлган бошқа яна на гапинг бор?!” Ана фарқи ўқиган билан ўқимаганнинг!

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Мақар ҳозир англади-ки, бу дунёнинг мазмуни кампири ва болалари экан. Оғайниси ҳам шулар, туққани ҳам шулар, жўраси ҳам, ёрони ҳам шулар. Қаерда, қай манзилда, қай ҳолатда бўлмасин ҳамиша уларга интилибди. Оилада, болаларининг қошида бўлишни истаб яшаган экан. Мана ҳозир ҳам болалари ёнига қайтяпти. Бироқ аввал болалари келди кўз олдига. Кампири эмас. “Навчун шундай? Қизииқ...” Топти! Чунки у момони ҳеч қачон ўзидан айро билмаган экан. Буни ҳам ҳозир англади. Ҳамиша момо билан бўлган экан. Бирга бўлган,бирга нафас олган, бирга ётган, бирга турган. Ҳар одими, ҳар ҳаракати ва ҳар ишини у бошқариб турган. Сўзсиз, бир-бировнинг жонига тегишларсиз. Хаёлан. Мақар хотинининг нима исташини кўнгли билан сезган, юраги билан ҳис қилган. Шунинг учун у не иш этса кампирига маъқул бўлган, қайси ишлар номаъқул келишини билган ва бу ишдан қайтган. Содда қилиб айтгада, у умри давомида кампири чизган чиззиқдан бир қарич ҳам четга чиқмаган. Буни ҳам ҳозир англади ва бунинг учун кампиридан жуда миннатдор бўлди.

(давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Х

Мақар оёғига нимадир суйкаланаётганини сезди. Йўлбарс туртаётган экан. Бир жойида туриб қотиб қолган Мақарни йўлга ундаётган эди у.
– Не бўлди, Йўлбарс? Навчун турибмиз бу ерда? Уй қани? Адашиб кетдикми ё? – У атрофига аланглади. Танимади. – Аҳвол дим чатоқ бўлди-ов, бугун, а, Йўлбарс? – У жуда ҳориган, юкларини манзилига етказиб боришга ҳам кўзи етмаётган эди. – Агар ор-номус деган гап бўлмаганда буларни шу ерга ташлаб, уйга чипра-бўй кетар эдим.
Йўлбарс яна салдираб йўлга тушди. Унинг ҳам қадамлари оғирлашганди. Мақарнинг дарди Йўлбарсга ўтдими ё Йўлбарсники Мақаргами, ҳарқалай иккаласининг ҳам аҳволи оғир эди..
Макар халтани бир амаллаб орқасига олди, йилимга қараганда кўп қийналди.
– Аййй, эҳҳҳ...
У қарийман, бир кун кўлдан зўрға қайтаман, деб сира ўйламаган. Ҳамиша дик-дик юравераман, деган.
– Аммо буларнинг бари ёлғон экан. Мана, одимни зўрға босаман энди.
Мақарнинг кўз олдидан ҳаёти бир-бир ўта ўта бошлади. Ҳозир манзили, борадиган ери қўл узатса етадиган ерда эканлигини аниқ ҳис қиларди. Лекин шунинг билан бирга ўзининг қаерда эканлигини ҳам билмасди. “Тавбаа”. Кўча... лекин уйи қайси, қаерда? Кун деярлик ботган эди. Орқасига қайрилиб қаради. Кўл кўринмайди. Ҳа, у йўқ эди. Уни қайтиб кўрмаслиги, кўлга энди боролмаслигини ҳозир аниқ англади. “Эҳҳ!” энди ничик бўлади? Кейин ўнги билан туши, туши билан ўнги аралашиб кетганини сезди. Мақар яна ҳуд-беҳуд бўлаётган эди. Ҳаёти кўз олдидан ўтаётгани ҳам бежиз эмас эди.
– Бунинг хосияти кам, Йўлбарс, – деди Мақар. – Хосиятсиз гаплар булар. Бир кино кўргандай бўлдим. Ҳаётимни. Узуқ-юлуқ. Кўпроқ болаларни кўрдим. Қизларни. Кампирни. Бола вақтимни. Кўҳна, чизилиб қолган оқ-қора, бўлак-бўлак лентадай. Кўп умримни ўзим билан ўзим ўтказибман. Ҳатто кампир билан ҳам орқайин ўтириб, ёзилишиб гурунглашмабман. Иш, кўл, қум деб юраверибман. Ҳеч кимни жўра-ёрон ҳам тутмабман. Ҳовво-оо, борар эдик бир ерларга, ўтирар эдик, гурунглашар эдик тенгқурлар билан. Лекин улар билан ҳам жиҳмат бўлмабман. Ҳамиша биззи калла бошқа ерларда бўлган экан. Масалан, кўлдами ё қумдами. Ишлаган вақтимда мошинни ўйлар эдим. “Бугун стартёри навчундир бошқачароқ овоз чиқарди. Бир-икки марта “ғийқ-ғийқ” этди. Навчун экан? Муфтаси ҳам яхши қисмай қўйди. Афтолини қачон ўзгартирдим?” Шундий гаплар... Ёки қайси қўпонинг тейинда ничик балиқ ётишини ўйлаб юрар эдим. Ничик балиқ керак бўлса шу қўпонинг ёнига бориб бир ё икки санчқи урар эдим ё босма босар эдим. Қум бўлса ё эрта баҳорда ё қишда яхши бўлар эди. Ҳали қум изғор вақтда, баҳорда ёвшонинг иси одамни пиён этади. Оҳҳҳ, ёвшоннинг исиии!..
Мақарнинг ёдига яна болалари тушди. Қизиқ, бу сафар уларнинг бувак , кейин жужуқ вақтлари кўз олдига келди. Хотиралар бугундан қанча узоқласа Мақар шунча енгиллашаётганини ҳис қиларди. Жуда яхши вақтлар эди у даврлар. Болаларининг ҳаммаси бир қарич-ярим қарич. Чуғур-чуғур. Шу вақтларни эслар экан димоғига ёвшон иси урилгандек бўлди. Ўпкасини тўлдириб-тўлдириб нафас олди. Кўкрак қафаси тобора кенгайиб бораётганини ҳис қилди. Энди кампири келди кўз олдига. Унинг илк келин бўлиб тушган вақтларини эслади. Узуун бўйли қиз эди. Қорапаранг. Кишмиш. Кучли-қувватли. Аммаси шунинг учун келин қилган уни. “Эр-хотин қўш ўкиз бўлса, бир ёғингни орқайин тортади. Қорувли. Жаназа келиннан Худо сақласин. Ана фалончининг келини. Келин эмас кеса солиқ”. Амма тўғри қилган экан. Кампири қўш ҳўкизнинг бири бўлмади. Доро бўлиб ўзи тортди кўпинча оиланинг қўшини. Мақар бўлдим-битдим оила масаласида беэътиборроқ эди. Топганини кампирининг, ўша пайтларда ёш хотинининг қўлига берар-да юраверарди қўшиқ айтиб. “Пилосип”, дерди мактаб директори бўлган бир синфдоши. “Мақар бочканинг ичида ҳам яшайверади”. “Ҳовво. Бочканинг ичида яшаса мунга ҳаз бўлар эди. Балиқларини ҳам бочкага олиб келиб олар эди”. “Уввв! Лаққа билан чўртан солмасин бочкага! Ҳо-ҳо-ҳоо!”

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi


Мақар кўзларига қуёш тушганини ҳис қилди. Ўзига келган эди. Ҳайрон бўлди. Ҳали ҳам уйига етолмаётгандилар. “Шунча узоқми йўл?” У асли оқ-сариқ. Ёзда қизариб ё буғдойрангга кириб кетарди. Шунинг учун Макар, Мақар оти ҳам ярашиб турарди унга.
Ҳозир эса ботаётган қуёшнинг хиралашиб бораётган нурларининг таъсирими ва ё ранггининг ўзи шундай ўзгариб қолганми, қоравутроқ кўринди. Бу балки кейинги кунларда тортаётган оғриғи, дардиданми эди, Худо билади. Лекин кичкина-кичкина кўзлари ҳали ҳам шу-шу – кўммм-кўк эди. Унинг қиёфаси асл хоразмликларники – юзи оқ-сариқ, кўзлари мовий эди. Бироқ қўнғир қошларининг ҳаддан ошиқ бароқлиги уни қандайдир сирли кўрсатарди. Ювошлиги, феълининг ўта мулойимлигидан у жуда юмшоқ, салгина таъсирдан чайилиб кетадиган аморф бир моддага ўхшар эди. Ўта ҳалим эди. Ҳеч қачон, ҳеч кимга қаттиқ гапирмаган, қаттиқ гап эшитса хафа ҳам бўлмаган. Ташқи қатъийятсизлиги уни мелонгдай кўрсатар эди. Аммо, у мутлақо мелонг эмасди, албатта. Унинг умри давомида ўзгармасдан қолаётганлигиниг сири худди ана шу юмшоқлигида эди. Чунки юмшоқ нарсани эзиб ҳам , янчиб ҳам бўлмайди. Уни истаган шаклга солиш ёки у ташқи таъсирдан исталган шаклга кириши мумкин, аммо унинг моҳияти ўзгармайди. Юмшоқ нарса юмшоқлигича қолаверади. Мақар ана шундай юмшоқ эди. Юмшоқ эди ва ҳамма нарсани яхши кўрарди. Одамларни. Қумни. Кўлни. Балиқларни. Қишлоғини. Ҳатто кўчасидаги дайди итлари, ёввойи мушукларни, қумга борганда олдида тириллаб қочаган юмронқозиғу эчкемар, қумпишиг-у сичқонларгача яхши кўрарди. Табиатнинг бу ёввойи фарзандларини кўрганда завқдан тошиб кетарди ҳатто. “Уввв, қозонингааа!” дерди беихтиёр. Уни ҳам ҳамма, деярлик ҳамма яхши кўрарди. Кўпчилик унга ичи увушиб – ачинганидан яхши кўрарди. “Бечора”, дерди одамлар, “бутун умр пешини босиб ўтди. Тўқсонига чиқиб ҳам шўрванинг юзига чиқмади. Ҳозиргача меҳнатда. Шу овини сурраб юрипди. Лекин шундайларнинг борига ҳам шукур. Неча болага қанча завқ улашди, балиққа ўргатди. Мақарнинг ўрнига бошқа бўлганда балиғини тарқатмай, сотиб, “Мерседес” минарди. Бунинг бўлса тейинда қўтир эшаги ҳам йўқ”.
Мақарнинг ҳам одамларга ичи увишади. Уларни кўзи очилмаган кучукболаларга ўхшатади. Ҳали кўзи очилмаган кучукбола нима қилади? Сал шитирди эшитса эмчак истаб тумшуғи билан жонҳолатда сермана бошлайди. Одамларнинг кундалик югур-югур. ташвишлари ҳам шу кўзи очилмаган кучукболаникидан айрича эмас. Мақар шундай ўйларди одамлар ҳақида.
У содда ва гўл кўрингани билан кўп ўқиган, ўта билгир одам. У истаган мавзуда – чексиз коинотдан тортиб хужайранинг тузилишигача, тарих, адабиёт, маданият ва санъатдан тортиб, данёдаги халқлар, цивилизациялар, турли миллатлар фалсафасигача суҳбатлашиши мумкин эди. Албатта, буларга қизиқадиган одам бўлса. Ундай одам эса қишлоқда қайда дейсиз. Шунинг учун Мақар йиртиқ кавушини судраб умрини ўтказди.
– Айй, бир куни бир профессор сўраб келибди мени овулга. Бахши буваларини айтиб берсин, деб. Овулдагиларнинг ҳаммаси ҳайрон эмиш. “Мақарни профессор сўраб юрибмиш!” “Кихх!” “Ким, ким? Не иш этажаксиз уни?” “Жилли-қу у бир юрган!” Ишқилиб, келди ёнимга. Айтиб бердим. Дим қувонди. Қистоғман, деб келган профессор кечгача қолиб кетди ёнимда. Кххх! Яна келаман, дим кўп гурунг этамиз, деб кетди. А? Йўқ. Кейин келмади. Иши чиқиб қолгандир-да. Лекин шогирдларидан бир ўн-ўн беши келди-ов! Балки ундан ҳам кўпдир.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Тўғрисини айтганда, ҳаётидаги биринчи орзуси эди бу Мақарнинг. Озгина бўлса-да яшаш ва ширин умидга эришиш. Ўйлаб қараса шу вақтгача ҳеч нарсани орзу ҳам қилмаган экан. Бу ҳам унинг камтарлигиданми эди? Ё бошқами? Агар камтарлигидан бўлса, одам ҳам шунча камтар бўлиши мумкинми, ҳатто орзу қилишга ҳам ботинолмайдиган? Ҳа, бўлиши мумкин экан. Мана, мисоли Мақар. Ахир, отам тортган бир қишлоқда, етим-есирликда, камбағалчиликда ўсган одам қорни тўйиб овқатланиш, эл қатори умргузаронлик қилишдан бошқа нимани ҳам ўйлаши мумкин. Қорни тўйиб овқатланишни орзу деб бўладими? Бизнингча, йўқ. Ахир орзу деган бир ажойиб, жилвагар ва сеҳрли-сирли нарса. Кўркам ва улкан дарахт. Жаннат гулларига ўхшаган бир ноёб ўсимликдир у. Бу гулнинг униб чиқиши, илдиз отиши, шона тугиб мева бериши учун энг сара ер, ҳосилдор тупроқ керак. Мақар яшаган шароитни эса минг йил сув кўрмаган қақраган чўлу биёбонга қиёслаш мумкин эди. Йўқ, чўлу биёбонга ҳам эмас, минг йилдан бери шўр очиб, пўрсиб, оппоқ гарава бўлиб ётган ерга. Чўлу биёбонга ёғиш ёғса гиёҳ кўкаради. Шўр босган, оппоқ гаравали тупроққа эса, аксинча, сув тушган сайин шўри қайнаб кўпиради. Бундай ерларда миллион йилда ҳам бир гиёҳ унмайди. Мақарнинг кўнгли ҳам ана шундай гиёҳ кўкармас гараваай гап эди. Шунинг учун Мақар шу пайтгача юрагига бирор гиёҳ экмаган – ҳеч нарса орзу қилмаган. Зукко ўқувчи дарров эътироз билдириши мумкин. Қандай у? Одам бўлгандан кейин киши бирор нарсани истамаслиги, хаёлида ҳеч қачон орзу туғилмаслиги мумкин эмас, деб. Тўғри, есир болалик пайтларида, кейин расийда бўлган вақтларида ҳам Мақарнинг кўнглида истаклари ғиж-ғиж эди. Худди қуриб қолаётган кўлмакда қолиб кетган ва жон ҳавлида биғир-биғир, вижир-вижир этаётган итбалиқларга ўхшаган истаклар. Ҳа, итбалиқларга ўхшарди Мақарнинг интилишлари. Нелар эди бу ўйлари? Биринчи галда бирор нарса ейиш истаги. Нима бўлса-да. Қаттиқ, чақиртошдан ҳам қаттиқ нон бўлагими ёки тасодифан насиб этган қоқ ўрикми ё бир сиқим қурт еган жийдами, унинг учун фарқи йўқ эди. Кейин мактабга ялангоёқ қатнай бошлаганида оёғида бирор пойабзал бўлишини истаган. Айниқса, совуқ, қор, ёмғирли кунларда. У вақтларда деярлик барча бола мактабга ялангоёқ қатнарди. Ўспирин, йигитлик, уйланган вақтларда ҳам унинг истаклари ҳамиша жуда оддий, жўн, тирикчиликка оид бўлган. Шуларни орзу деб бўладими? Орзу дегани юқорида айтганимиздай, самовий, юксак ва ҳамиша қўл етмас бўлмайдими? Мақар эса ҳамиша оёқ остида бўлган, шундай узатса қўл етадиган нарсаларни истаган. Асосий истаги қорин тўйғизиш ва ўлиб-нетиб қолмаслик бўлган. Лекин уга шу оддий нарсаларга эришиш ҳам осон бўлмаган. Арзимаган нарсалар учун ҳам Мақар атрофга, ҳеч кимга ва ҳеч нарсага эътибор бермай, тиришиб-тирмашиб харакат қилишга мажбур бўлган. Бутун умр.
– Айй, шундий бўлган. Ҳеч кимга эътибор бермай ўзим билан ўзим бўлганлигинимнинг бир сабаби шу. Истаганларим ҳамиша дим ушоқ, қоп-қора, йўқ, тўқ - қўнғир рангда бўлган. Менга қара, Йўлбарс, бу нарса, ҳозир ўйлаб кўрсам, бир тошга ёки кесакка ўхшаган оддий нарса бўлмаган. Йўқ, у ҳар турли нарсаларнинг қотишиғи бўлган. Руда дейдими уни? Ўзи чилача бармоқнинг учича ҳам чиқмийди. Дим кичкина, ушоқ. Лекин шу руданинг ичида дим кўп нарса бор. Ўзи ҳам дим маҳкам, ушатиш дим қийин бўлган. Шу нарсани ушатиб ичида не борлигини кўриш истагида умрим ўтди, Йўлбарсжон.
Ана шу ушоқлик ва ушатиш қийинлигидан бу нарса бугун бахтнинг ёмбисидай туюлиб қолган Мақарга. Ҳа, бахтнинг ёмбиси. Мақарнинг ана шу кичкина нарсани ушатгиси, парчалаб, унинг майда ялтироқ бўлакчаларини томоша қилиииб ўтиргиси келарди. Лекин жуда қариганиданми, кунлари саноқли қолганиданми ва ё кўзлари дим хира тортганиданми ана шу ёмбини топиш, ушатиш ва унинг ичида нелар борлигини билиш унга маҳол бўлиб қолган эди. Маҳол бўлгани сайин шу нарсани кўриш, билиш истаги орзуга, улкан орзуга айланган эди Мақар учун.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Худой-Таолонинг олдида мен ҳам жавоб берсам керак шу бола учун. Лекин... қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини биламан. Сўраса айтарман-да, “Мен не иш этин”, деб. Ҳақиқатан, мен не иш этин? Ҳамиша ҳаётдан норози бу бола. Шу нарсаси ҳаммасидан ёмон. Ношукур. Бўлмаса унинг ёшида менинг ҳеч нарсам йўқ, бир чипра-бўй эдим. Лекин ҳаётдан рози эдим, тириклигим, борлигим учун. Тирик эканман, бор эканман, яшайман деб чирандим. Ўтирмадим бировларнинг киссасини чуқалаб, неча сўми бор экан, деб. Ишладим, ана бугун ҳамма нарсам бор. Ҳозир ҳам ҳаётдан розиман. Ҳаётдан розилик не ўзи, Йўлбарс? Ёш вақтингда ўйнаб-кулиш, тиришиш, ишлаш. Ҳозир бировларни кўраман, ҳайй, Худо сақласин, Худо сақласин! Ёш йигитлар. Йигирма беш, ўттиз, ана бор-эй, қирқ ёшларида. Билаги кучга тўлган, бели маҳкам, тоғи уриб талқон қилса ҳам манглайидан “чит” этиб тер чиқмийди. Лекин ишламийдилар. Ароқ ичиб хотинининг топганини е-еб ётадилар. На номус бор буларда, на ор. Хотинлари ҳукумат ишида ҳам ишлийди, эртадан кечгача қўли касов, сочи супурги. Яна орада мардикор бозорига ҳам чиқадилар. Хотинини мардикорликка, билмаган, нотаниш ерларга юборган эрлар ҳам эркакми, айт ўзинг биродар. Беш сўм бераман, деса хотинини ҳам қўшқўллаб топшираверадилар. Ҳа, деса пул йўқ, қорин тўғизиш керак, дейдилар. Ҳай, мундай этиб қорин тўйғизгунча пўқ есанг бўлмайми, даюс, дегинг келади буларга. Бойлари ҳам ҳаётдан норози. Ҳамма нарсаси бор. Ёш, соғлом, бақувват. Уйи, хотини, бола-чақаси бор. Не эмиш, булар орқайи-ин ётиб ароқ ичиб ётишлари керак экан, бунга шароит йўқ эмиш. Мен буларнинг ўрнида бўлсам самолёт учирган бўлар эдим. Ҳозир мен ҳеч бўлмаса элликми, олтмиш ёшимда бўлсам эди буларга ничик яшаш кераклигини кўрсатган бўлар эдим. Мен ҳар қандай шароитда ҳам ҳаётдан норози бўлмаганман. Ҳар кун минг шукур, минг шукур, дейман. Берган дамингга шукур, дейман.
(Давоми бор)

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Мақар ҳорғин, маъюс ва мулойим жилмайиб қўйди. Ҳар сафар балиқ улашгандаги болаларнинг қувончини, кўзлардаги кулгу, қий-чув, воғирди-шоғирдисини эслайди. Мана, мана, манави балиқни тута олмай, бир амаллаб тутганидан кейин эса тўрхалтасига жойлолмай, ўз-ўзича уриниб, хирсиллаб ётган болакайга қаранг! Унинг жидди-жаҳди, уринишларида ҳаёт, кураш, ғайрат ва ҳайрат бор! Ана Мақарнинг этган иши. Ана Мақарнинг совғаси. У болакайга балиқ эмас кураш, харакат ва ҳайрат совға этган. Бундай болалардан нечаси Мақардан балиқ, балиқ билан қўшиб завқ -шавқ ва сахийлик сабоғини олган? Буни ўлчаб, санаб саноғига етиш мумкинми? Йўқ, албатта. Буни тасаввур этиб ҳам бўлмайди. Бу хирмон ҳажми, дейлик, бир тоғдайми, иккими, ўн, юзми балки минг тоғдай чиқар. Балки, ундан ҳам каттароқдир. Чунки боланинг биргина табассуми, қувончи ва шавқининг оғромини тасаввур қилиб бўладими? Йўқ, албатта.
Мақар яна кулиб қўйди. Юраги ёришаётганини ҳис қилди. Энди оғриқ ҳам унча сезилмас эди. Бошини кўтариб уйи томон қараб қўйди. Ҳа яқин, жуда яқин қолди. Уйи ана... Йўқ, кўринмаяпти негадир. Бояги кўринган тераклар не ерга кетди? Кўрганми эди у теракларни ўзи? Кўринганми эди улар Мақарнинг кўзига. Ё бу Мақарнинг навбатдаги руҳий алаҳсираши эдими? Ё қаттиқ чарчоқми эди бу? Оғриқнинг азобими эди бу ё? Йўўққ... Қулоғига ҳамон болаларнинг шовқин-сурони чалиниб тургандай эди.
– Бугун нечундир болалар кўп ёдимга тушаётир, Йўлбарс, – деди Мақар. – Ўғилларни айтиб бердим. Лекин қизларимни ўйласам юракларим увишиб кетади. Йўўқ, яхши. Ҳар қайсиси ўз жойинда. Оз эмас, кўп эмас, улар ҳам беш нафар ахир. Биринчисини узатганда, Худонинг буйруғи бу, қизнинг у уйдан бу уйга кўчиши, деб ортиқча қисиниб ҳам ўтирмадим. Лекин узатилган қизининг кундан - кун пати юлинган жўжага ўхшаб бораётганини кўриб жоним ўртана бошлади. Устидан бир қуш учирмай ўстирган эдим уларни. Шу қизим, ҳа демай, мушукнинг панжасидаги қумрига ўхшаб қолди. Қуш десанг қуш – қанот-қуйруғи бор. Лекин патлари юлинган, тўзғиган. Чумчуқ “пирр” этса юраги “ширр” этади. Ана бу азобни кўр энди. Чиққан қизингга ёрдам тугул, ҳатто кўнгил ҳам беролмайсан экан. Аввал қиз мени қисинмасин, деб, ҳолини яширган. Ўзи яхши кўриб борган-да. Лекин бигизни тўрхалтада яшириб бўлмагандек, бу гаплар ҳам қанча яширган билан ҳам маълум бўлиб қолади. Ана шундан кейин кейинги қизларга келган ҳар совчи юрагимга пичоқ бўлиб қадаладиган бўлди. Келган совчини душман кўрдим. Лекин... лекин илож не, қизларимни бир-бирдан қўйнимдан юлиб олиб кетабардилар. Ойдай қизларимни, мойдай қизларимни.
Мақар бироз жим қолди.
– Аммо кўп ўтмай бекор қисиниб, бекор ўтларда қоврилганимни ҳам билиб қолдим. Қизларим тезда борган ерларига мослашиб, томир ташлаб, гуллаб, мева бериб, азамат, чўнг дарахтларга айландилар. Энди улар бизникига ёлғиз келмайдилар. Орқа-орқа оқтиқ – сурув-сурув қўзилари билан келадилар. Бориб-бориб ўзлари тушган уйлардаги тартиб-қоидаларга ўрганиб кетдилар. Шунчалик ўрганиб кетдилар-ки, энди уларинг бировлари тушган еридаги тартиб-қоидаларни бизнинг уйга ҳам ўрнатмоқчи бўладилар. Ана шундай, Йўлбарс, жўра. Мен булар учун қисиниб-қоврилиб юрибман. Булар бўлса... ана шундий. Айй, бунга ҳам шукур. Ўрнашиб кетди ҳаммаси. Қайғуриб ич этимни еган қизларим шуларми, деб ўйлаб қоламан. Йўқ, улар бошқа, дейман ўзимга. Улар, ўз қизларим ўз уйимда қолиб кетганлар. Булар бошқа. Ўзлари тушган уйларининг одамлари. Қарааб ўтириб, бугун қошимдаги қизлар бошқа одамлар, дейман. Улар келганларида ўзларини шу уйнинг одамидай тутишга минг ҳаракат қилсалар ҳам, гап-сўзлари уларнинг қолипдан кўчган ғишт эканлигини кўрсатиб туради. Бунга шукур этаман. Чунки шу карвичлардан бошқа бир иморат, тоза жойлар, тоза уйлар қурилган.
Негадир Мақарга қизлар ҳақидаги гаплари ҳам, ўйлари ҳам ғамгинроқ чиқаётгандай туюлади. Шунинг учун гапини яна ўғилларига буради.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

"Ҳуррият" газетасининг 2024 йил 8- май сонида Матазар Абдулҳкам ҳақидаги "Шеърига ҳайкал қўйилган шоир" номли эссемиз чоп этилди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

Хуллас, иккинчи ўғли Мамат Мақардан шу орқайинчилик ва “қиттақ-қиттак”га ихлосини олган. Аммо Мақарнинг мастлиги билан айиқлигини фарқлаш қийин.Бу бўлса вақти-бевақт ичганиданми бир пиёладан кейин эшакарава босиб ўтган велосипедга ўхшаб қийшайиб қолади: “Восмёрка!” Доим томоғи қилқиллаб туради. Кунда топса кунда ичади. Ҳеч бўлмаса бир марта, ҳов, шу сафар ичмай қўяқолай, демайди, шишага кириб ётиб олсам, дейди. Пиён бўлса йиғлайди. Етимман, деб йиғлайди. Бўлмаса Мақар ҳам тирик, онаси ҳам тирик. Лекин бу етимман, деб йиғлайди. Йиғлаганда ҳам одамнинг ичи увишадиган этиб, калтакланган саёқ итдай увлаб, юракларни эзиб йиғлайди. “Тавба, нега йиғлайди экан бу”, ҳайрон бўлади Мақар. “Бунинг дарди ҳамманикидан ёмо-оон”, дейди кампири. “Вой-бўй, бу не дард экан, итга ўхшаб увиллатадиган?” “Хотинидан қўрқади, ина эркак учун дарднинг уллиси. Хотинидан қўрққанча эркакнинг ўлгани яхши, бу бўлса, хотини ўтир, деган ерда ўн кун чичмай ўтиради. Эрк-ихтиёр йўқ ўзинда, шунга куйиб йиғлайди, шунга ичади бу бахти қора”, дейди эна бечора. Ҳа, оналар болаларининг кўнглини заррабинсиз кўради. Уларга боланинг кўнглидаги ҳар нарса аён. Яна у ҳам Мақардай ювош. Меҳнаткашкашлигига ҳам гап йўқ.
Учинчи ўғли Машариф, Маширип, Машши ердан чиққанми, осмондан тушганми, характери ҳеч қайсисига ўхшамайди. Ҳеч бўлмаса олисдан ҳам чолим бермайди буларга. Ўта қизма, тинғисиз . Бўлмаса мунинг отаси ҳам Мақар бўлса, Мақардай ювош одам дунёда бўлмаса. Ота билан ўғил шунчалик фарқ қилар экан-да. Мақарнинг оғзидан бир гап чиқиши қийин, бу бўлса бир валдираб бошласа тўхташи қийин. Тилини кессанг ҳам ҳингғирлайверса керак. Айниқса, қизил куйлак кўрса булбулдай чаҳ-чаҳлайди, ўрпонгнинг шаппатланган лойидай суюлиб тушади. Ўнг демайди, терс демайди. Ўзи ҳам сут эмас, гап эмган. “Хотин халқи қулоғи билан яхши кўради”, дейди у. “Агар ўн хотинни қаторлаштириб қўйиб, ҳаммасига бир-бирдан, яна ҳаммасига эшиттириб, сенингдайи дунёда йўқ”, десанг ва буни ҳаммаси эшитиб, кўриб турган бўлса ҳам, ҳар қайсиси бу гап фақат менга тегишли, деб ўйлайди ҳамда ҳар бири дунёдаги энг гўзал аёл менман, дейди, ҳатто ранггини кўрганда бўғоз сиғир бола туширадигани ҳам. Аёллар шу даражада аҳмоқ, дейди у. Буни яширмайди, аёлларга ҳам айтаверади. Аммо, минг тавба, бу болани аёллар ҳаммадан кўп яхши кўриб, устида ўладилар. Шуларнинг эътибори эркалатганми ё ҳақиқатан ҳам аёлларни аҳмоқ ва дим паст биладими, хотин зотига ўта беписанд, бешафқат. Аёлига ҳе йўқ, бе йўқ, ҳамманинг олдида тарсаки тортиб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Бировлар буни Афғонда бўлганлигининг оқибати десалар, бошқалар ўзи бўлдим-битдим шундай, бола вақтида ҳам ўтканнинг ўроғига, кетганнинг кетмонига осилишар эди, дейдилар.
Мақарга энг кўп ўхшагани Аҳмади. Аҳмад – Аккини ҳам дунёни сув босса тўпиғига келмайди. Мақарнинг умри кўлда ўтса, мунинг умри сафарда ўтади. Поезд ҳайдайди. Темир йўлда пул кўп. Шу сабаб бунда пул дегани ҳамиша хирик. Киссасидан тўлиб-тошиб, тўкилиб юради. Унга яна Мақарнинг пулга бепарволиги ҳам ўтган. Мақар умри бўйи уйида неча сўм борлигини билмагандай, Акки пулга ҳатто қўлнинг кири, деб ҳам қарамайди. Шунчалар бепарво пулга. Топганини хотинининг қўлига топширади-да, яллони уриб юраверади. Хотин деган жонивор эса мут пулни хирмон совургандай шопиради. Аҳмаднинг бўлса парвойи палак. Бунинг устига ўзи бурнидан ип ўтказиб, тизгинни ўзи хотинининг қўлига бериб қўйган. Шунинг учун хотинининг гапи гап, сўзи сўз. Бу масалада у худди отасининг ўзи.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

❗️В Telegram распространяются видеоролики о задержании воров-детей

Вышло видео задержания мужчины, который пытался украсть играющего на улице ребенка.

Уважаемые родители, будьте бдительны! Не оставляйте маленьких детей без присмотра на улице.

Распространите эту информацию среди знакомых и близких, чтобы предупредить об опасности и защитить наших детей!

@EVENT.uz | Подписаться

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Дунёда бир одам бормикан сиздай, боласи билан ароқ ичадиган, – деди кампири чой дамлаб кирар экан. – Сизнинг ёшингиздагилар намозга ётган. Сиз бўлса...
Мақар тирсаги билан газанди.
– Бир қўйсанг!
– Айй, – деди кампир қўл силтаб, сенларга гап айтган мен жинни, дегандай.
– Айй, дийсан, – деди Мақар. – Оқшом Нафисни Мақсад топган экан.
Кампир тўхтаб орқасига қайрилди.
– Ҳовво. Нафисни Йўлбарсдан бериб юборган ҳам шу Мақсад боланг экан.
– Тушунмадим, на дийсиз?
– Оқшом... Нафисни... Йўлбарсдан...– гапини содда-содда, чертиб-чертиб такрорлай бошлади Мақар. – Шу боланг... бериб... юборган экан...
Чол валдираяпти, деб ўйлади кампир.
– На дийди аканг?
– Ҳово, – чишди ўғил. – Оқшом Нафисни Йўлбарсдан мен бериб юборган эдим.
– Ҳов? – Кампирнинг қоши уюлди. – На дадинг? Не ердан бериб юбординг?!
– Нердан бўлар эди, отовдан. Нафис у ёққа бориб қолган экан, адашиб. Ёнида Йўлбарс. Лекин Йўлбарс маладес! Ҳеч кимни Нафиснинг ёнина яқинлаштирмади ириллаб. Кейин Нафисни куртасидан ушлаб, аста уй ёққа қараб кетаварди.
– Иккиси кетавердими?
– Ҳовво. Болаларни юбормадим. Кун дим совуқ эди-қу оқшом. Болалар шамоллабми, нетибми бир гап топмасин, дедим. Ина, ман айтгандин Йўлбарс тўппа-тўғри, адашмин олиб келибди Нафисни уйга.
Кампир бир боласига, бир Мақарга, бир ўртада минордай қаққайган ароққа, сўнг тоғдай уюлиб товоқда турган балиққа қаради. Кампирнинг юзи оқарди, бўзарди, тиришди. Унинг бир нарса айтишга чоғланаётгани, аммо шу гапни тополмай қийналаётгани аниқ эди.
– Ҳовво-оо, ақлли ит Йўлбарс, – деди Мақар ликопчага терилган балиқни қайтадан нақшли қилиб терар экан. – Дим ақлли.
– Шуни айтаман-да, – ўғил балиққа қўл чўзди. На отаси ва на онасидан ҳали бирор бир жўяли эътироз эшитмаганидан бемалол тортиб. – Йўлбарс ақлли. Бир куни биззи болалар ёпга сувга тушажак бўлса Йўлбарс ясқа га ётиб олиб болаларни сувга ўтказмабди. Шу гуни сув дим тошиб турган экан-да. Ит шуни билган. Шунга айтаман, Йўлбарс дим ақлли, деб.
– Ҳовво, бу ит кўплардан ақлли, – деди Мақар ўғлига қарамай. – Кўўплардан ақлли.
Ўғил отанинг бу гапи ўзига қаратилганини билса ҳам яна ўзини онгсизга солди.
– Отес, монго беринг, арақни очаман! Шу ит учун ичали!
Ўғилнинг худди мана шу гапи кампирни тутатиб юборди.
– Бувак қурғай-ов, қирқина кириб нирхина кирмаган! Яхшининг ёти, ёмоннинг уяти бўлмайди, дейди. Тўппа-тўғри. Ҳовво, у ит учун ина бу иймонсиз отанг ичса бўлади, шу топқан ахир уни. Лекин сен ит на гўрингга ичасан! Сен, қарсилдаб учқур, болани ит билан юбориб, ўзи уйда қолган ит, на деб ичасан? Болаларинг олиб борамиз, деса, юбормаганингга ичасанми, а, ит?! Шу итдай, шу муштдай болаларча йўқми эди ақлинг? Йў-ўқ, ақлинг бор сен итнинг! Бизларни қисинтириб тезроқ ўлдиражаксан-да, а, ит! Нафисга бир гап бўлса иккимиз ҳам таппа ташлашимизни биласан-а, ит!
Ўғилнинг арақ очишга узатилган қўли ҳавода муаллақ қолди. У оғзига солинган балиғини чайнашни ҳам, ташлашни ҳам билмади.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

V

Воқеа шундай бўлган эди.
Кузнинг совуқ кунлари. Бундан ўнми, ўн бешми йил бурун. Мақар кўлдан келса уй чапа-чарс . “Нафис йўқ!” Нафис – Нафиса. Мақарнинг оқтиғи. Югурмаган одам йўқ, дод демаган хотин йўқ. Лекин Нафис, тўрт яшар қизалоқ, ерга кирганми, осмонга учганми, ҳеч ерларда йўқ. Қаралмаган жой қолмаган. Кўча-куй, солма-ёп , қуйиларгача одам тушган. Лекин қиздан дарак йўқ. Шу вақт узоқдан Йўлбарс кўринди. Ёнида...
– До-ооод!
– Анааа!
– Нафиииис!
Ҳамма шу ёққа югурди. Йўлбарс апил-тапил, йиқилиб сурникиб келаётган Нафисни бошлаб келаётган эди. Ким Нафисни ялаб-юқлади, ким Йўлбарсни бағрига босди. Бўлди. Қиз топилди. Уни Йўлбарс топиб келди. Не ердан топди, не иш этиб олиб келди буни ҳеч ким билмас эди. Шундай бўлиб қолгани ҳам маъқул эди. Аммо эртаси Мақарнинг отов да яшайдиган ўғли, Мақар, “кичкина тўра”, деб яхши кўрадиган Мақсад кириб келди ва Нафис йўқолганидан ҳам баттар воқеа рўй берди.
– Ааа! – деди Мақсад уйнинг орқа томонидаги чертак тагида балиқ артиб ўтирган Мақарга. – Жонлимисиз? Обкелдими Нафисни Йўлбарс?
Мақар Мақсаднинг жиржайиб турганидан билди-ки, у маст эди. Оёғида зўрға турибди.
– Ҳовво-оо, – деди Мақар. – Отовда ҳам эшитилдими бу гап? Элат чапа-чарс бўлди.
– Эшитилди, – деди Мақсад ва юзини четга буриб суюқ сўлагини “палч” эттириб туфлади. Енги билан шилимшик оғзини артди.
“Уп-улли одам. Отасидан ҳам уялмайди. Не замонлар бўлди, а? ” – ўйлади Мақар ўғлига ачиниш билан қараб қўяр экан.
– Сен не ердан билдинг? – сўради кейин.
– А, у бизлар ёққа борибди. Отовга, – деди Мақсат баттар жилжайиб.
– Ким?
– Нафис.
Мақар қўлидаги пичоғини оҳистагина кунда устига қўйди. Назарини секин, жуда секин кўтариб Мақсадга тикилди.
– Сен... ёққа?
– Ҳовво, отовга. Бир вақт болалар қий-чув этиб қолдилар. Қарасам Йўлбарс. Ёнида Нафис ҳам ўйнаб юрибди.. Совуқдан кўкариб кетибди лекин. Раҳмим келиб юз-кўзини ишқаб - ишқаб қиздирдим. Яхшилаб қиздирдим.
– Ҳов? – Мақар бир бодга не деярини билмай қолди. – Қиздирдим?..
– Ҳовво. Кейин болалар Нафисни уйига оппорамиз, дедилар. Мен юбормадим. Оқшом совуқ эди, болалар бир гап топмасин, дедим. Ина ит бор, олиб боради, дедим. Ит не, тўнгами ё? Тўнгмийди. Нафиснинг ҳам устинда қалин курта бор экан.
– Нафисни... бир ўзини юборавердингми?
– Навчун бир ўзи? Ёнида Йўлбарс бор эди. Йўлбарс ақлли-қу. Ўзингиз айтасиз. Шунинг учун Йўлбарсни ўзи олиб боради Нафисни, дедим. Лекин болалар чопа-чарс бўлдилар, олиб борамиз, олиб борамиз, деб. Мен юбормадим. Ҳаво совуқ, дедим. Бир гап топсалар кейин юрамиз уларнинг кейнинда. Ина, айтқонимдин Йўлбарс олиб келибди.
– Ҳовооо, ҳааа, –Мақарнинг қуруқшаб ёрилган оппоқ лаблари билинар-билинмас титрай бошлади.
– Ювиш гарак лекин буни. Нафиснинг омон келганини.
Мақар кунда устидаги пичоқни қайта қўлига олди. Кескир эди ов пичоғи. Машина рессоридан махсус ясаттирган эди устага. Дастаси гужумдан. Кўп ишлатилаверганидан қўнғир тутқич йилмо бўлиб қолган – теп-текис, силлиқлашиб кетган. Унда ўйма битик ҳам бор эди. Мақар бу не ёзув, деб сўраган эди, калима, деган уста. Ана шу пичоқни – рессордан махсус ясалган, гужум дастасига калима битилган пичоқни Мақар қўлига қайта олди ва анчагача ўйнаб ўтирди. Кейин қўй оғзидан чўп олмаган Мақар, дунёни сув босса тўпиғига келмаган Мақар, пичоқни кундага шундай зарб билан урди-ки, тиғнинг кескир юзи нарвон тўнкага ярмигача ботди.
Бу ҳол маст ўғилни бирдан сергаклантирди. Кўзи билан кўрмаса ишонмаган бўлар эди бунга. Ювош отаси, ҳеч қачон ҳеч нарсага қаҳр этмайдиган отаси шундай иш этади, десалар, ётиб - юмаланиб баҳслашган бўлар эди. Ахир у, Нафисни Йўлбарсга қўшиб юборганимни эшитса, отам ҳайрон бўлади, одатича қошларини кериб ажабланади, “Ҳўк қоззонингааа... барак”, дейди. Сўнг ҳамишагидай томоқларни ҳўллаймиз, деб ўйлаган эди. Бироқ бу сафар отаси...
– Сени ўғлим деб юрсам, сен мени сувга суянтириб юрган экансан, – деди Мақар. – Сувга суянтириб юрган экансан...

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Аааа, юрдиккк жўрааа. Уйга бир илишиш керак. Ориёғи бир гап бўлар. Тос ўлдимми, дедим. Ҳовво. Ўлдиммикан, деган эдим. Ўзимнан кетдимми,а? Бир бориб келдим у ёқларга. Димм узоқ, тоза ерларга. Ай, сенам бор эдинг у ерда. Кўрмадим. Лекин билиб турдим менинг ёнимда эдинг. Сен, йўлбарсим, ёнимда эдинг. У ёққа кетиш ҳам ҳеч гап эмас экан. Дим онгсот. Мана мен бир бориб келдим. Сенам бор эдинг у ерда. Ҳоввоо. Бу бир олдиндан келган хабар бўлса керак, тайёрлан, деган. Тайёрмиз, тайёрмиз. Аввал ҳам айтган эдим сенга, тайёрмиз. Худога шукур, бир одам дунёга келиб не кўриши керак бўлса ҳаммасини кўрдим. Гўрўғли на дийди, арчин от миндим, отдин армоним қолмади, пардин тўшаклар устинда ётдим, ётдим армоним қолмади, дейдими? Бизам шу. Худога минг қатла шукур, уйландим. Бола-чақа кўрдим. Жой солдим, ватан этдим. Оқтиқ суйдик, қудалар билан сийлашдик. Йўқ, Худога шукур.
“Худога шукур”, пичирлади унинг лаблари. “Минг қатла шукур”. Лекин болалари ҳақида ўйлаганда ҳамиша юрагининг бир муюшида гадик , гадик эмас, яхшигина бир ёриқ бордай сезади. Кейинги вақтда шу нарса унга тобора кўпроқ сезилмоқда эди. “Одамнинг орқаси жам бўлса, оёғини орқайин узатииб жон берса. Уфф...”
– Одам боласини тувғоннан кейин, тувдирғоннан кейин уни ўзим деб ўйлийди, – Мақар судралиб бўлса ҳам уйига қараб кета бошлади. Ит унсиз унга эргашди. – Бу бола ўзим, у меники, менман, деб ўйлийди. Лекин бир кун келиб шу ўзим деб ўйлаган боласи ёт одамга айланса ёмон экан. Ўзининг белидан бўлғон, ўзимники, деб юрган бола. Ёмон бўлар экан ётга айланса. Одамнинг юраки оғрийди экан шунда. Ина, кўрдинг, менинг қорним оғриди. Дим азоб берди. Лекин бироздан кейин ёздиради. Шунча азоб берса ҳам барибир қўйворади бу оғриқ. Мана ҳозир ҳеч нарса кўрмагандин бўлиб турибман. Лекин юрак деган нарса бир оғриса ҳеч ёздирмийди. Айниқса, уни боланг оғритса. Бола берган азобдан Худонинг ўзи сақласин. Бошқани бошқа дийсан, лекин болани на дийсан? Ўзимнан чиққан илон, чиқиб белима чўлон, дейдими, на дийди? Шу болаларни ҳам шу вақтгача ой, ойпарча деб келдим. Индии, бу ёғи ҳам борлигини айтгим келди-да сенга, Йўлбарс. Айтмасам ҳам бўлар эди, лекин айтгим келди. Юрагимни бўшатгим келди. Халтани қоқиб, бўшатиб юксиз кетайин, дедим ўхшийди. Ҳовво, шундий. Бошқа ҳеч гап қолмади оғир-ортиқмоч. Бўлмаса тураверади шу оғриқ... ғижимлаб юракни. Ҳоввоо, буларни ўйласам шундий бўлади. Юраким ғижимланади. Йўўқ, ўнгишиқлари яхши. Бировдан олдинроқ, бировдан кейинроқ, дегандай. Жойлари саройдий. Ҳар қайсисининг тейинда бир мошин. Лекин... буларда шу... асосий нарса йўқ. Меҳр, оғзибирчилик. Ҳовво, бир-бирларига меҳрлари камроқ. Бугун қарасам, шу нарса ҳаммасидан кўпроқ керак экан. Бойлик ҳам, жой-пой, мошин-сошин... ҳаммасини дўғирласа бўлади. Лекин меҳрни дўғирлаб бўлмас экан. Меҳрни бировнинг юракина мажбурлаб тиқиб ҳам бўлмас экан. Мен бунга кўп уриндим. Йўқ, фойдаси бўлмади.
Йўлбарс Мақарни диққат билан эшитар, шу аснода қадамини тезлатиб тезроқ уйга етишга ҳам ҳаракат этар эди. Биларди-ки, Мақарнинг бу хушёрлиг-у чаққонлиги ўта омонот ва қисқа. Лекин Мақар яна ўзини жуда яхши ҳис қилар, гўё ҳеч қачон ҳеч нарсадан азоб тортмаган, ҳеч нарсани кўрмаган, билмагандек эди.
– Сен, ина, итсан, лекин одамдан яхшисан. Ҳовво. Юракинг тоза ахир. Ўзи жониворларнинг юраги тоза бўлади. Сизларда иккиюзламачилик йўқ. Ғараз йўқ. Ҳасад йўқ. Яна не йўқ? Ишқилиб, одамни не нарса ерга урса, уларнинг ҳеч бири йўқ сизларда. Асосийси ёлғон йўқ. Ҳар нон берганнинг изидан қуйруқ ликиллатиб кетавермайсизлар.
Мақарнинг хаёлига бир неча йил олдин бўлган воқеа келди.
– Ана, ана шу гап, ёдингдами, –сўради у Йўлбарсдан. – Ёдингдами?
Ит бошини ўнг-чапга ташлаб Мақарга қувонч учқунлари кўринган кўзларини тикди: “Равон сўзлаб бошлади-ку бу. Демак аҳволи яхши”. Мақарга эса итнинг бу ҳаракатлари, “Эслашга арзимайди. Ёдимда йўқ”, дегандай туюлди.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

#Бу_қизиқ
🔹 Машиналаримиз номларининг маъносини биласизми?

Daewoo – Бепоён коинот (корейсча);
Nexia – Ёрқин (испанча);
Damas – Жиловловчи (юнонча);
Tico – Кичик (испанча);
Matiz – Алвон ранг (испанча).
Chevrolet – Луи Шевроле (компания асосчиси) исми:
Lacetti – Лотинча “Lacertus” дан олинган, яъни ёшликка хос;
Captiva – “Махлиё” (ингл. Captivate);
Epica – Эпик;
Spark – Учқун;
Malibu – Калифорния штатида жойлашган шаҳар;
Cobalt – Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган;
Gentra – “Gentle” сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик, нафисликни англатади;
Orlando – Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар;
Tahoe – Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи;
Traverse – Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш;
Equinox – Тенгкунлик;
TrailBlazer – Кашшоф (кашфиётчи);
Tracker – Изқувар.

Читать полностью…

Shuhrat Matkarim ijodi

– Отам каби қуриган кўллар, йўқсизликка юзланган маъво, – пичирлади Мақар қизининг сатрларини. – Қизим дўғри ёзган. Мен ҳам кўллар, бепоён чўлларни отамга ўхшатаман. Отам ҳам энди йўқ, булар ҳам. Отам бир бошқача одам эди. Йўқолиб кетган кўллар, қумлар ҳам. Хаёлимда отам шу кўллар, шу қумлар йўқолгани учун йўқолгандай. Ё бўлмаса кўллар, қумлар йўқолганидан кейин отам ҳам уларнинг изидан кетиб қолгандай. Уларнинг, отам билан кўллар, қумларнинг бу дунёдан кетганига анча йиллар бўлиб кетган, Йўлбарс. Энди отамнинг изларини қидираман. Шу қолиб турган қумлардан, кичрайиб-кичрайиб кўз ёшидай бўлиб қолган кўллардан қидираман отамнинг изларини. Бир вақтлари отам ҳеч ерга кетмай шу ерларда юргандай бўлади. Бировлар қолган-қутган кўлларни кўма бошласа, қумларни кўчирса отамнинг изларини қасддан кўмиб, кўчириб йўқотаётгандай кўринади менга. Лекин бир пора кўллар ҳеч ким тегмаса ҳам, теварагидаги кўллар йўқолганидан кейин қуриб, йўқолиб бораётир. Улар бир тизим, тани бадани бир экан-да. Сиртдан қаралганда бўлак-бўлак бўлса ҳам ичдан бир бутун эканлар. Шунинг учун бириси йўқотилса, иккинчиси ҳам йўқолётир. Менга қараса кўллар ҳам, қумлар ҳам, бизлар ҳам бир бутунмиз. Улар йўқолсалар бизлар ҳам йўқоламизми, дейман. Ҳоввоо. Шунинг учун бугун қум бор экан ҳеч бўлмаса отам юрган йўлларни кўраман-ку, дийман. Отам ўтган йўлни танийман. Ничик этиб дейсанми? Отам юрган йўл йўлиқса менга бир белги беради. Ина, шу отангни йўли, дейди. Йўлнинг ўзи айтади. Ҳоввоо, бир белги беради йўлнинг ўзи. Қувониб кетаман. Отамдан сўрийжак нарсаларимни шу йўлдан сўраб оламан, у эса албатта, жавоб беради отам ўрнига. Худди отамнинг гапларини айтади. Отам юрган йўлларнинг гапига кириб бир марта ҳам панд емаганман. Шундан биламан бу йўллардан отам юрганлигини. Йўлбарс, сен биласанми отанг юрган йўлларни? Иииҳҳҳ...
Мақар бирдан чангак бўлиб қолди. Яна оғриқ тутган эди. “Мени узоққа олиб бормаса кераг-ов бу оғриқ”, ўйлади Мақар. “Саксондан кейин одам деган дим тез қайтади экан. Аввал йил сайин қайтса, кейин ой, кун, сўнг соат сайин қайтар экан”.
Оғриқ зўрайганидан зўрайди. Ҳозир қорни тешилиб, шу ердан жони чиқиб кетадигандай туюлди. Уҳҳҳ... Умри туганганга ўхшайди. Уҳҳҳҳ.... Кўз олди қоронғулашиб, чақмоқ чаққандай бўлди.Уҳҳҳ! Тамом! Мақар кетдим, деб ўйлади. “Одамнинг умри бир елкадан иккинчи елкага салом бергунчалик гап”. Мақарга ҳозир умр бундан ҳам қисқароқ туюлди. Гўё бошланди-ю туганди.
(давоми бор)

Читать полностью…
Subscribe to a channel