#Jarayon
“Yoshlik” yoshlar nigohida!
Bugun Urganch davlat pedagogika institutida “Yoshlik” yoshlar nigohida” nomli adabiy-ma’rifiy uchrashuv boʻlib oʻtdi. Kechada Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mas’ul xodimi Mansur Boysariyev, Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, taniqli shoir Vafo Fayzulloh, Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, taniqli yozuvchi Shuhrat Matkarim, taniqli ijodkor Nodira Yangiboyeva, “Yoshlik” jurnali bosh muharriri Nurilla Choriyev, Urganch davlat pedagogika institutining Ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha prorektori Diyor Abdullayev, shuningdek, xorazmlik ijodkor-ziyolilar va talabalar qatnashdi.
Tadbir davomida “Yoshlik” jurnalida chop etilayotgan adabiy asarlarning mazmun-mohiyati, adabiy-tahliliy maqolalar haqida atroflicha fikr-mulohazalar yuritildi. Shuningdek, uchrashuv chogʻida nashrning joriy yildagi sonlarida faol qatnashgan Rahmat Bobojon, Jumanazar Yoʻldosh va boshqa qadim va navqiron zamin farzandlarining ijodiga alohida e’tibor qaratildi. Yosh ijodkorlarni qoʻllab-quvvatlash hamda yurtimizning chekka va olis tumanlarida yashab ijod qilayotgan iste’dodli yoshlarga alohida e’tibor qaratilishi aytib oʻtildi.
Uchrashuvda Urganch davlat pedagogika instituti hamda “Yoshlik” jurnali oʻrtasida adabiy hamkorlik yoʻlga qoʻyilishi belgilab olindi. Oʻylaymizki, bunday adabiy-ijtimoiy hamkorlik boshqa oliy ta’lim muassasalari bilan ham yoʻlga qoʻyiladi.
yoshlikjurnali.uz
@yoshlikjurnali
#Эътироф_ва_ҳурмат
Таниқли адиб ва таржимон
Шуҳрат Маткарим туғилган кун
Шуҳрат Маткаримов 1960 йил 2 ноябрда Туркманистоннинг Тошҳовуз туманида туғилган. 1985 йилда Хоразм Давлат педагогика институтининг филология факультетини инглиз тили ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тамомлаган.
Ҳикоялари “Ёш куч”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, журналлари, “ЎзАС”, “Туркистон” каби газеталарда, коллектив тўпламларда чоп этилган. Эрнест Ҳеменгуэйнинг қатор ҳикояларини инглиз тилидан таржима қилган. Таниқли ўзбек шоири Матназар Абдулҳаким ҳақидаги “Устоз ҳақида сўз” хотира – эссеси алоҳида рисоласи, “Кун шундай бошланади” деб номланган ҳикоялар тўплами, шунингдек, рус ёзувчиси Василий Шукшиннинг “Олис уфқлар ортида” номли ҳикоялар тўпламидан қилган таржималар Шуҳрат Маткаримовни миллий адабиётимизнинг ўз сўзи ва овозига эга бўлган таниқли вакили, мумтоз адабиётимиз анъаналарини янада сайқалантираётган истеъдод, моҳир таржимон сифатида намоён этди.
Шуҳрат Маткаримовнинг 2019 йилда "Қизалоқ" ҳикояси "Хоразм зарқалами"да" Йилнинг энг яхши ҳикояси " номинацияси ғолиби сифатида Диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди, шунингдек, "Мангулик жамоли" фонди раҳбари сифатида адабий муҳит тарғиботидаги жонкуярлиги алоҳида этирофга муносибдир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ходими, Хоразм вилоят телерадиокомпанияси мухбири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот дастурининг вилоятдаги махсус мухбири, “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси мутахассиси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ва айни пайтдаги вилоят Ахборот-кутубхона марказининг етакчи мутахассиси сифатидаги ижодий ва ташкилотчилик фаолиятлари ҳам таҳсинга сазовор.
Устоз адиб Шуҳрат Маткаримовни бугунги айём билан чин дилдан қутлаб, саломатлик ва узоқ умр тилаймиз.
@Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati
Мутолаа Ўзбек атамаси ҳақида
“Тўқтағухон ўлганидан сўнг ўн уч ёшинда Ўзбекхон хон бўлди. Тақи элни ота-бобосининг дастури бирлан забт қилди. Ҳар кимнинг мартабасини лойиқ ҳурмат қилиб инъомлар берди. Эл-улусни дини исломга киргузди. Барча халқ ул соҳиби давлатнинг сабабидин шарафи исломга мушарраф бўлдилар. Андин сўнг барча Жўжи элини ўзбек эли тедилар. То қиёматгача ҳам айтқуси турурлар”.
Абулғозий Баҳодирхон, 108-бет. “Шажараи турк”, Тошкент, “Чўлпон”, 1992 йил
– Йўқ-ай, – деди Шошқин нозик сигаретани устма-уст тортиб асабий пуфлар экан. – Болам, кичкина ўғлим. Бир-рор марта айтилган ишни ўнгариб бажармаган. Бир-рор марта ҳам. Бўлмаса ҳамма нарсасини вип этиб қўйибман. Ишламийди, тейинда ҳали мен ҳам минмаган энг шикарний иномарка! Чет элдан меҳмон келади, кутиб ол, деган эдим. Ина! Чиқмабди аэропортга. Минг сўкканингнинг фойдаси йўқ.
– Ҳаа, бу яхши эмас, – деди Туркманбой. – Отали бола, хўжали қул, деган. Бола деган отага қулдай бир гап.
– Қул эмас, хўжайин булар. Ҳамма нарсани тайин этганинг сайин туяга ўхшаб терс сияди. Кечқурун сени олиб кетишга шу келади. Агар сал кеч қолса менга телефон эт. Ишониб бўлмайди бунга.
(давоми бор)
– Эээ, ўламан, деб ўйлаш яхши эмас, – деди Туркманбой . – Худодан ёш сўраш керак. Мана мен, юздан ўтиб ўламан. Бобомиз Ўзбек эшон бир юзу ўн уч ёшида қайтиш бўлган экан.
Туркманбой Абдримдан бир беш-олти ёшлар чамаси кичик эди. Аммо билмаган одам бўлса, Туркманбойни Абдримнинг отаси тенги, деса ишонар эди. Чунки оғир қишлоқ хаёти Туркманбойни эрта қаритган, бир вақтлари буғдоймайиз бўлган ориқ, чўзинчоқ юзи қоравут тортиб тарам-тарам ажин қоплаган, оқ оралаган тик бароқ қошлари, кичик ўйиқ кўзлари бу таъсуротни кучайтирар эди. Абдрим терс бўлса бунинг акси эди. Ҳали юзи қип-қизил, ҳар кун соч-соқолини ихлос билан қиртишлаб, галстук тақиб, атир сепмай кўчага чиқмас, бошида бир вақтлари мода бўлган шляпа, келишган кўркам киши эди.
Абдрим даладаги культивация ураётган тракторга бир зум қараб ўтирди-да, қўли билан отиз бошида турган прицепни кўрсатди.
– Ан-аннавини қаранг, эшон! Т-тележканинг устидаги ик-икки одамни кўриб турибсизми?
– Ҳовво.
– Сиз ўл-ўлманг, дейсиз. Ана шулар ўлдиради ме-мени!
– Тавба, тавба, – деди эшон.
– Бии-бириси сол-солиқдан, ик-иккинчиси милиса. Менинг отизимга, менинг менерал ўғитимди бер-берилишини наз-назорат этиб ўтирибдилар. Мее-мен ўғирлик этмаслигим учун.
Туркманбой энсасини қашлади.
– Ах-ахир ер меники бўлса, пах-пахта меники бўлса, ўғ-ўғит меники бўлса нее-невчун ўзимнинг нарсамни ўзимдан сақлашлари керак булар, тушунтириб беринг қан-қани. Сизам кўп нарсани тушунадиган одамсиз, од-одам ҳа-ҳам ўзининг нарсасини ўзи ўғирлайдими? Бу бир. Ик-иккинчидан пулини бер-бериб, сотиб олганимдан кейй-кейин шу дорини мее-мен бир зейкашга ҳаа-ҳазз этиб бир оқ-оқизин ахир!
– Бу яхши эмас, – деди Туркманбой.
– Ях-яхши, мен розиман, яхшимас. Бу-буни ҳам бир ақлли ўйлаб топгандир. Аг-агар мен ўғри бўлсам энди бу ик-иккиси ҳам қўш-қўшилди. Эн-энди ничик бўлди, денг , эшон. Кихх-кх! – Абдрим елкалари силкиниб-силкиниб кулди. – Эн-энди биз ўғрилар уч бўл-бўлдик! Иш тамом бўлганда булар ҳам ҳар қайсиси бир халта дори олиб кетадилар. Би-бир ўғри уч бўлдими? Ҳаҳ-ҳай, бунга трр-тракторчини ҳам қўшинг. У ҳам кетаётганда бункерига солинган охирги дорининг ярмини уйига олиб кетади. Ан-ана шундий гаплар, эшон бува. Яхши, қўйинг бу гапларни. Ай-айланиб юрибсиз?
Туркманбой оғзини очгани ҳамона Абдрим уни тўхтатди.
– Мм-мен кел-келишингизни билиб юрвадим. Гап мун-мундий, эшон бува. Сс-сизга сс-сув ббее-бераман. Лек-лекин б-бир шарт бил-билан.
Туркманбойнинг бароқ қошлари бир ерга келди. Дилига ҳадик оралади. “Қандай шарт бўлиши мумкин?” Кейин Абдримнинг гапини ўзича тушунди.
– Албатта, албатта, – деди сўнг. – Насос ремонтига қарашаман, электрми, солярками, уларнинг ҳам пулини тўлашаман. Буларнинг ҳаммасини тушунаман.
– Аййй, – Абдрим кулиб қўл силтади. – У нарсалардан қайғу эт-этманг. Ҳам-ҳаммасини ўзим тўғирлайман. Насосини ҳам, сол-солярка, ток-токини ҳам. Гг-гап мундий. Инн-ина шу ўн гектар ерга шоли эк-экаман. Шуу-шуни билиб қўйсангиз бўл-бўлди.
Энди Туркманбойнинг бароқ қошлари керилди.
– Тушунмадим.
Абдрим яна силкиллаб кулди.
– Бб-буу шолини сизники, де-дейман, кихх-хх-хей! Булар сиздан қўрқ-қўрқади. Сии-сизнинг ёнингизга келолмайдилар, нега экдинг, дд-деб.
Туркманбой бир бодга нима дейишини ҳам билмай қолди.
– Бууу яхши эмас, – деди кейин ғўлдираб. – Алдаш яхши эмас.
– Айй, эшон бб-буваа! Ммм-менам шундай деб ўйлар эдим. Ях-яхшимас, деб. Ггг-гап яхши ёмонда эмас эк-экан. Аг-агар шу ақлим с-сал олдинроқ бб-бўл-бўлганида эди, ҳозир тупроқ ютиб ю-юрмас эдим.
Ишқилиб, Туркманбой сувли, Абдрим терс ҳар йили шоли экадиган бўлди. Шунча йил ўтса ҳам ҳали ҳеч ким келиб Абдримнинг қўлини тутмади.
Туркманбой тўғри қисинган экан. Манзилга етиб танбурдан вокзал олдидаги майдонига қараганда боши айланиб кетди. Бу ер барак қайнаган улкан қозонга ўхшарди. Фарқи бу қозондаги бараклар ранго-ранг кийимда, узун-қисқа, семиз - ариқ эди. Аммо жараён қозондагидек эди. Биғир-биғир қайнаган. Воғур-вуғур авжида.
– Бу яхши эмас, – ғўлдиради у оломонга қараб. – Шошқинни не ердан топаман, Шошқин мени не ердан топади?
– Ўзи шу ерни сўрийжак бўлиб юриб эдим, – деди у хаяжонланиб. Ҳатто пиқиллаб йиғлаб, бир муддат гапира олмай ҳам турди. – Хон қўшинида сардор бўлган эшон буваларимизга ўзбек билан туркманнинг чегарасидаги шу ер берилган экан. Жоним сизларга. Гуллатаман у ерларни худо хоҳласа!
Ёшуллилар Туркманбойдай калла оғриғидан бунча осон қутилганларидан, Туркманбой бўлса, асрлар ўтиб бўлса ҳам, ота - бобосининг ўтиримли ерини қайтариб олганидан вақти хуш бўлди.
Туркманбой энди асосий масала, сув масаласини ҳал қилиши керак эди. Унинг фермери бор йўғи беш гектар бўлса ҳам, ерлари, юқорида айтилгандай, шир қум ё қумоқ карталардан иборат эди. Бундай ерларда экин экиш, айниқса, Хоразм деҳқонининг “асосий валютаси” шоли етиштириш учун одатдагидан икки, балки уч марта кўп сув талаб этилар эди. Ўзи сувнинг оёқинда ўтирган бу ҳудудлар учун ҳар томчи сув одамнинг қонидан азиз эди. Туркманбойдан олдин бу ерларга эгалик қилган Совур милисадай одам ҳам бу масалани ҳал этолмай ерларини ташлаб қочишдан бошқа илож топмаган эди. Гарчи Совур милиса бир вақтлар шу туманда милиция бошлиғи, вилоятда бошлиқ ўринбосари бўлган, анча-мунча одам ва қонунми-қоидами, шартми-шароитми ҳаммасини бир буклаб ўз тагига босиб олишга қодир одам бўлса ҳам, ҳеч ким унга ортиқча сув бермади. Бунинг устига сув Совур милисанинг фермерига томорқачиларнинг ерлари устидан оқиб ўтарди. На мансаби ва на жамиятда бирор мавқеи бўлмаган қишлоқ кишисини на ёшулли, на прокурор ва на милиса чўчитмайди. Чунки унинг меҳнатдан бошқа йўқотадиган нарсаси бўлмаганидан кейин истаган амалдорми ё бир вақтлари баланд курсида ўтириб бугун ишдан кетган валломатми, тортиниб ўтирмайди, гаппи-сўзи билан тикка, ёқама-ёқа бораверади. Совур милиса ҳам аввал милисалигига бориб сув масаласини бир деганда ҳал қиламан, деб ўйлаган эди. Бунинг учун шу ҳудудга ҳар сув берилганда томорқачилар билан сув талашга масъул қилиб ишбошқарувчисини тайинлади. Аммо у томорқачилар билан чиқиша олмадими ё шу қишлоқдан бўлгани учун овулдошларига қайишдими, Совур милисанинг экини сувдан ёлчимади. Солмада сув бўлса томорқачи экинини қайта-қайта суғорса суғордики, Совурга сув бермади. Бу масалада у Совур милисагина эмас, ундан ҳам каттароқларининг юзига “туф!” дейиши ҳеч гап эмас эди. Шунда милиса сув тарашга чиққан қишлоқ эркакларининг олдида катта бошини кичик этиб борди. Бирига хушомад этди, бирига ялинди, бошқасига дўқ уриб бир сафар, икки сафар меъёрида бўлмаса ҳам, ҳар қалай қониқарли сув ола билди. Табиий, бундай ҳолларда кўп томорқа сувсиз қоларди. Ана шунда соқага хотинлар чиқди. Бир вақтларда ҳайбатидан от ҳурккан Совур милиса хотинлар билан талашиб ўтирмади. Ерни ташлади – қутилди.
(давоми бор)
– Бу яхши эмас, – деди Туркманбой. – Зангини тозалаш керак. Бўлмаса бир куни “гурсса” ерга тушасан...
Томдан икки боғ ғовуш ташлади. Ундан ҳар молининг олдига тўрт тор-тўрт тордан солди. Қуруқ ўт емаса азонги чиғ еган кўрпа йўнғичқага мол тиш уриб билмайди. Тиши қамашади.
Буларга қачон, қандай тартибда ва қанча ўт-ем беришни у, албатта, уйдагиларнинг ҳаммасидан яхши билади. Масалан, сигир билан ҳўкизнинг еми бўлак. Сигирга сутини оширадиган, ҳўкизга эт бойлатадиган ем бериш керак. Товуқники яна ўзига хос, курканики бутунлай бошқа. Шундай. Лекин мол боқишга шуларнигина билиш етарлик бўлмайди. Масалан, оддийгина ем беришнинг ҳам ўз қочиқлари бор. Агар ҳамма молга бир хил ҳажмдаги ем берилса бири тўйиб, орттириши, иккинчиси эса тўймай қолиши мумкин. Яна ем берганда ё суғорганда қайсисига биринчи бериб, қайсисига охирда берса ҳам бўлаверишини билиш керак. Чунки мол ҳам худди одамга ўхшаб айри-айри феъл-атворга эга. Бири сув ё ўт келишини сабр билан кутса, иккинчиси бесабрлик билан уриниб, шаталоқ отиб, турган жойини васти-вайрон этади.
Туркманбой шуларни ўйлар экан, тўйга бориш ё бормасликка ҳам иккиланиб олди. Чунки у мол-ҳол қилганидан бери уларни ташлаб, ҳеч қачон ҳеч ерга ётарлий кетмаган. Назарида мол-ҳоли бир ҳафтада хор бўлиб, озиб-тўзиб қоладигандай туюлди.
– Қизиқмисиз отаси, – деди Тамара. – Жўрангиз қишлоқдан бир сизга айтган бўлса. Ё бу ерда бошқа одам йўқми эди? Боринг отаси, боринг. Мол-қўйинигизга ҳам икки - уч кунда ҳеч нарса бўлмас.
(давоми бор)
БУ ЯХШИ ЭМАС
(ҳикоя)
Синфдоши Шошқиннинг тўй хабарини эшитгандан бери Туркманбой оёғи куйган товуққа ўхшаб типирчилаб қолди. Нотаниш номердан келган қўнғироқни кўтарганида таниш оҳангни эшитиб бир зум довдираганди: “Ким эди бу?” Нариги тараф Туркманбойнинг довдираганини кўриб хо-холаб кулиб юборди: “Ҳа-ҳа-ҳа! Жўраларни ёддан чиқариш яхшимас. Ростданам танимадингми?” Туркманбойнинг миясида йилдирим чаққандай бўлди. “Шошқин!” Ҳар гапида, бу яхши эмас, деб тургани учун унга яхшимас, лақабини қўйган ҳам у эди. “Танидим, Шошқин!” трубкага деярли бақирди Туркманбой қувонганидан: “Ничиксан-эй, бормисан?” “Борман, жўра, борман. Ишларинг яхшими? Фазенданг бор деб эшитдим” , деди Шошқин. “Яхши раҳмат. Ҳовво, фермер ерим бор. Ай, неча йил бўлди учрашмаганимизга?” “Чақирмийсан-қу!” ёлғондан гилаланди Шовқин. “Кел, бир кел. Балиқ тутамиз. Улли зейкаш бор фермернинг ёнида. Ҳозир келсанг қовун-тарвуз пишиб, картошка-пиёзлар уюлиб ётибди. Қишда ейдиганингни ҳам олиб кетасан. Кел. Қачон келасан?” “Ҳовво, кейин деҳқоннинг нарсасини мут олиб кетиш яхши эмас, деб калламни оғритасан”. “Йўқ, Шошқин, йўқ. Орқайин келавер. Барибир бозорлиқли бўлмаганлари халта-халта қолиб кетади”. “Ҳов? Мен не сенинг мусорингни тозалайдиган одамманми?” “Ўйин этма, келавер. Яхшисидан ҳам бериб юбораман. Қани, қачон келасан?” астойдил жирилларди Туркманбой гўё Шошқиннинг келиш-келмаслиги унинг тиришқоқлигига боғлиқдай. “Яхши, жўра, яхши. Бир ўнғайинда борарман ҳам. Ўзи уй ёқларни дим соғиндим. Қишлоқ барибир қишлоқ-да. Синфдошлар, жўралар...” “Кел жўра, кел. Қўйми, гечими, товуқми, туятовуқми ҳаммасидан бор. Келганингдан бирини йиқамиз. Ҳаммани шу ерга чақирамиз. Баҳонада мен ҳам бир-икки кун дам оламан”. “Яхши бораман. Лекин аввал сен келасан. Болани уйлантираётирман. Марказга келдингми ўзи яқин орада?” “Аййй...” Туркманбой марказга қачон охирги марта борганини эслай олмади. “Тўғриси, ёдимда ҳам йўқ”. “Шаҳар бошқа ва қишлоқ бошқа, Ўртасида фарқ бор бир олам , деб юрибман десанг-а ҳали ҳам. Жўра тўйга айтганим. Телефонингни зўрға топдим, жўра. Кел, Туркманбой, тўйга кел”. “Худо холаса, Худо холаса...”
Туркманбой Шошқиннинг телефон қилганидан жуда қувонди. Чунки у анча йиллар олдин шаҳарга кетиб аввал катта амалдор, кейин ундан ҳам каттароқ тадбиркорга айланганди. Туркманбой унинг таърифини эшитиб юрар, уларнингш бирига ишонса, бирига ишонмасди. Шу даражада эди кўпиртиришлар. Қолаверса, Туркманбой Шошқинни жуда ҳурмат қилар, жўрасининг муваффақиятларидан қувониб, ич-ичидан фахрланиб юрарди. Бир бошқача йигит-да ўзи Шошқин ҳам. Отаси катта мансабдор ва ўша вақтлар ҳам бойнинг фарзанди бўлишига қарамай муомалада бой-қамбағал айирмас ва ҳамма билан бирдек дўст, жўра, очиқкўнгил, жўмард, бунинг устига ҳазилкаш, йўқ ердан ўйин гап топар, ҳамиша дўст-у танишга дастурхони очиқ эди. Хуллас, бир танишининг айтганидай, “Жўранг бўлса Шошқиндай бўлсин, боланг бўлса Шошқиндай бўлсин, отанг бўлса ҳам Шошқиндай бўлсин”. Шундай яхши йигит эди у.
– Агар бошқалар Шошқиндай эмас, унинг ўндан бирича бўлсалар ҳам одам билан тўғри туриб гаплашмас эди. Бу бўлса номеримни ўзи топиб, ўзи тўйга айтиб ўтирибди! – тонг билан ўйғонган Туркманбойнинг биринчи гапи шу бўлди. У кечаги ҳаяжонини ҳамон боса олмас, гўё кечаси билан ухламай синфдошининг тўйга айтганини ўйлаб чиққан эди. – Зўрға танидим. Бу яхши эмас. Ҳе-ҳе-ҳихх! – болаларини ўйғотиб юбормаслик учун паст овозда, оғзини босиб кулди Туркманбой.
– Яхши одам, деб айтар эдилар. Тўғри экан, – деди Тамара – Туркманбойнинг хотини ағдарилиб эрига юзланиб ётар экан. – Бориб келинг. Баҳонада бир - икки кун шамоллаб ҳам келасиз.
– Тўғри айтасан. Бориш керак. Анув... бакраларни ҳам олиб кетаман, – деди Туркманбой. У неча кундир олдин бир қаричнинг нари-бериси бўлган уч-тўртта бакра тутган, уларни қоқ этиб қўйган эди. Тайёр бўлса Тамаранинг пивахўр укасига беришмоқчи эди. – А, на дейсан? Бу яхши эмас. Лекин...
Ижодий учрашув ўтказилди
2023 йил 10 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Ёзувчиларп уюшмаси аъзоси, адиб Шуҳрат Маткарим билан ижодий учрашув ўтказилди.
Анжуман ТошДЎТАУ “Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён” кафедраси қошидаги “Ҳозирги адабий жараёнда ижодкор ўрни” йўналишидаги назарий-метологик семинар режаси асосида ташкил қилинди.
Тадбирни ТошДЎТАУ Ўзбек филологияси факультети декани Бахтиёр Абдушукуров кириш сўзи билан очди.
Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир КАРИМ Шуҳрат МАТКАРИМ ижодининг ўзига хос томонлари, тили, асарлари поэтикаси ва ёзувчи ижодида замон ва макон талқини ҳақида сўз юритди.
Шундан кейин сўзга чиққан “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нуруллоҳ Чори Шуҳрат Маткарим ижоди, хусусан адибнинг “Ёшлик” журналининг 2023 йил 6-7 сонларида эълон қилинган “Мақар” қиссаси тўғрисида батафсил тўхталди.
Учрашувда “Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён” кафедраси аъзолари, ТошДЎТАУ филология факультетини бакалавр талабалари ва магистрлари, шунингдек, бошқа қизиқувчилар ҳам иштирок этдилар.
Учрашув сўнггида Шуҳрат МАТКАРИМ талабаларнинг саволларига жавоб берди.
– Зарифбой бечора бир ҳокимми, директорми ё ҳеч бўлмаса бизларга ўхшаган олибсотар бўлса ҳам яхши, жарақ-жарақ пул топади, десангиз. Ўзи арвачи, тонг – азондан кечгача итдай тилини осилтириб югуради. Лекин тийинлаб тергани не бўлар эди? У рўзғорни тортсинми, акасини тўйдирсинми ё икки опкасига кўмак берсинми? Бошқасини айтмай, бир рўзғорни тортганини айтинг ҳали. Оз пул кетами рўзғорга? Одамлар рўзғор боқаман, деб, четларда юрибди. Бу бўлса шу ерда, бозорда юк ташиб ҳаммасини уҳдасин чиқиб ўтирибди. Ўзининг ҳоли ана, сиз ҳаммадан ҳам яхши биласиз! Мақтаган эрингиз бўлса азон билан келиб шашлик, сўмса ейди! Яна бир ёнинда ануви отинг ўчгири ҳам бор. Ина, кўринг. Қорни тўйди – қўйларни қумга юборди. Воҳ-воҳ! Болағананинг юришии қаранг! – Замми узоқдан уюб тўлдирилган аравани куч билан суриб бораётган Зарифбойга ишора қилди. – Ҳай, шу болага бир раҳмларингиз келмайдими, а?! – Замира ногирон болага, демоқчи эди, айтмади.
Замира айтмади, аммо буни Зарифбойнинг ўзи айтар эди. Бу вақтда у аравасига уюлган ярим тракторга юк бўладиган пиёзми, картошками – халталанган юкни чираниб юқорига, кўчага олиб чиқишга уринар, оёқлари қалтирар, қўлларининг кучи тобора қочиб борар, тўрт томонидан тер қуюлар, унга икки аравакаш Сафарбой – Саппи сори ва Бахтиёр – Боққи қоралар ёрдам берар, бири олдидан тортиб, иккинчиси аравани пастдан юқорига итарар, шу аснода ҳарсиллаб-ҳирсиллаб Зарифбойга танбеҳ ҳам берардилар.
– Икки марта қатнасанг бўлмайдими?! Қачон бўлса ҳам арава орқага қайтиб босиб ўлдиради сени, – дерди Сафарбой чиғиниб, аравани олдинга тортар экан. – Невчун қистанасан? Барибир сенинг клиентингни ҳеч ким олмайди. Қайтага клиентларимизни сенга бериб турибмиз. Азондан бери... иййй... итала Боққи! шумлик этма... бир минут ҳам дам олмадинг.
– Воҳ-воҳ! Оқшомги жоним менинг! Шундан ортиқ яна не иш этин мен? Иккингни ҳам татарга уйлантиринми? Италаш мундан ортиқ бўлмас, – инграйди ўттизидан ошиб қолган, соқол-муртига ҳафтадан бери паки тегмаган Боққи қора. – Ничик икки қатнийди бу бечора! Анави ерда икки юҳоси қараб ўтирган бўлса.
IV
Зарифбой бирдан ҳаракатдан тўхтади. Арава секин орқага кета бошлади.
– Ий! Ийййй... Не иш этаётирсан-эй! – бақирди қилтириқ Сафарбой – Итар! Тут! Ту-утт! Озгина қолди-ии. Боққи-ии, хотининг эрсиз қолғай, бўшашма-ааа!
– Ўўўўў, мана-аааа....
– Боққи, эшшакдин кучинг бор. Сен тут ҳеч бўлмаса-аа. Ан-нааа! Бир тийин бўлди ҳаммасии.
Арава тирмашган еридан қайтиб яна ўйга тушди. Зарифбой қора терга ботган эди.
– Ҳоридингми? – сўради Сафарбой ҳансираб. Асли унинг ўзининг бўлари бўлган эди. – Ҳозир яна болаларни чақириб келаман.
– Каякмайди, – деди Зарифюбой қовоғини солиб. – Бу кетсин! – Боққи қорага ишора қилди у. – Акамни юҳо, дади.
– Эээ, – деди Боққи қора. – Ўзимиз кал бўлсак ҳам кўнглимиз нозик. Акаси алкаш, лекин устидан қуш учирмийди.
– Акаси билан сенинг не ишнг бор? – деди Сафарбой манглайдаги терини кўрсаткич бармоғи билан сидириб ташлар экан. – Еса боласининг нонини ейди. Тур, торт, сур! Ҳаай, ким бор? Бу ёққа бир қараб юборинглар!
– Кеякмайди, – деди яна Зарифбой қовоғини уюб. У қаттиқ хафа бўлган эди. – Ўзим чиқаяман.
– Чиқаёлмийсан, чиқаёлмийсан, – деди Саппа сори. Зарифбойнинг ўта жиддий қарашларига қараб у билан ҳозир билан баҳслашиш бекорлигини билди. – Яхши, сен Боққи, боравер. Ўзларимиз бир амаллармиз. Бошқа болаларни чақираман. Бу бир нарса деса гапидан қайтмайди, биласан.
– Акам яхси одам, – дерди равон йўлга чиқиб олгач Зарифбой ерга тикилганича аравани куч билан итариб борар экан. – Акам яхси. Ойим ҳам. Ҳозир озгина касаннаниб йуйибдилай. Мен кўп пул тописим кейак. Акамни, ойимни боқишим кайак. Кейин ҳаммаси яхси бўйиб кетади.
– Ҳовво-оо, – унинг гапини қўллади Саппи сори. – Қани ҳозир менинг ҳам акам бўлса эди, оёғини ювиб, сувини ичар эдим.
– Сундий, – деди Зарифбой. – Ўлмасдан олдин сийлас каяк. Ман акамни ҳам, ойимни ҳам яхси кўяман.
Бу гаплар энди оқшомги гаплар.
Бугун Зарифбой ҳамишагидай бозорда. Аравасини ғилдиратиб, танишнинг ҳам, билишнинг ҳам кўнглини хушлаб юрибди. Қайси сотувчининг ёнига юк олишга борса унга олмами, нокми, печеньеми конфетми узатадилар. Олмаганига қўйишмайдилар, ўзи емаса, отангга, опангга деб мажбурлаб тиқиштирадилар. Буни кўрган бошқа аравакашлар ярим ҳазил, ярим чин сотувчилар билан даъволашиб қолишади.
– Бу не, ой туғса ҳам Зарифга, кун туғса ҳам Зарифга. Бизлар не ердан чиққан замариқмизми? Бизларга қани?
Сотувчилар ҳам бўш келишмайди.
– Сизлар ҳам Зарифбойдай бўлинглар, сизлар ҳам олинглар. Ота-онасини сийлашини кўринглар.
– Бизлар не ота-онамизни сариқ қуёшда орқанлаб қўйибмизми? Қани бизларга ҳам жўшинглар!
– Ма! – дейди икки чаккаси қип-қизил чарвойи олибсотар жувон аравакашга чурук олма отиб. ¬– Кўзингга қараб е! Туйилиб қолма яна!
– Бу мусоргами? Чуриб оқиб кетибди.
– Воҳ-воҳ сан ўлиб, боланг етим қолмағай! Сотиб олсанг билар эдинг чурукми, чурук эмасми. Шунинг учун айтадилар, мут нарсанинг қадри йўқ, тик жонимдан ўтди ўқ, деб. Иккинчи марта сўрийсан-қу ҳали.
– Айй, йўқ-йўқ-ай, опка! Қип-қизил, ажойиб олма экан. Савдонгизга барака берсин. Шундайларидан яна беш-олтисини йиғнаб қўйинг. Кечқурун олиб кетаман. Келинингиз роддомда. Ўғил туғиб бераман, деб ётибди.
– Ўлмагай, қўшасиннан бўлаверсин. Тўйлар этиб ўтирғайсан!
– Раҳмат, опка!
Кабобпаз йигит бир товоққа солинган иштаҳани қитиқловчи ҳиди уфуриб турган қийма шашликдан Раъно билан Эркиннинг олдига қўйиб, шошилиб орқасига қайрилди.
– Олинглар! Ҳозир чой ҳам юборман. Тўймасангизлар яна айтасизлар.
– Воййй! Шунча кўп, – дейди Раъно одати бўйича гуноҳкорона жилмайиб. – Боламдан айланай, жуда меҳрибон.
– Ҳовво, дим мейрибон! – уни кесатди Эркин. Бошидаги оғриқ зўрайгандан зўраётганди. – Ўзи не ерларда ботиб қолди?
– Клиент чиқиб қолди. Шунга кетди. Ҳозир келади.
Эркин чўғ устида тургандек сапчиб-сакраб турган кабобпазга дардини айтгиси келмади. Лекин кабобпаз билади, не кераклигини. Бироқ дарров олиб келмайди. Қийналсин, дейди, билсин, дейди Зарифбойнинг, Раъно бийининг қадрини эшакка ўхшаб ҳанграйвермай.
– На гап ади, дойи? Калла оғриб турибми ё?
Эркиннинг бадтар энсаси тиришди, тумшайиб юзини четга бурди. “Устимдан кулажами, эшшак!”.
Орадан бир минут ўтиб-ўтмай кабобпаз қўлида усти қоғоз билан бостирилган пиёла билан пайдо бўлди.
– Малинг, ака!
Эркин ичидан қувониб кетса ҳам буни билдирмаслик учун унга масхараомуз тиржайиб тикилди.
– Сиз... бораверинг, – деди Раъно кабобпазга. – Оғангиз азон билан ичмайдилар.
– Ҳеч қачон одам бўлмайди бу! – ўғлини сўкди Эркин кабобпаз кетгач. – Ўзи олиб келса ўлиб қолади ахир!
– Хизмат чиқиб қолибди-ку, адаси. Шунга кетган. Мана ҳамма нарса келди-ку, бемалол овқатланиб олинг.
Эркин яна бир марта теваракка назар ташлади. Қий-чув. Ур-сур. Ҳар ким ўзи билан ўзи. Бозорда кимнинг ким билан иши бор, дейсиз.
Эркин лиммо-лим арақ тўлдирилган пиёлани олиб, ҳиди кўнглини айнитмасин деб, дам олмасдан юта бошлади. Қайт қилгиси келди. Аммо бутун иродасини ишга солди, пиёлани бўшатди. Бирдан жонига сўл юриб, бўшаша бошлади. Бир-икки ҳиққилдоқ тутди. Аммо ўтиб кетди. Пешонасига тер кўпчиди. Қулоқларидаги шанғиллиш тўхтаб, шашликнинг иштаҳани қитиқловчи ҳидини ҳам туйди.
Беш дақиқа ўтар-ўтмас, олдида чала ейилган шашлик, Эркин курсида ялпайиб хуррак отиб ётарди. Раъно эрининг тарвақайлаган оёқларини одиёл билан ёпди. Кўзига қуёш тушмаяптими, деб кўкка қараб ҳам қўйди.
– Вой-бўйй! – шанғиллади ёнгинасида майда-чуйда сотаётган пак-пакана, қоп-қора олибсотар хотин – Замира – Замми гавдасига ярашмайдиган баланд ва ёқимсиз овозда. – Агар ҳамманикидай бўлганида эрингизни орқаштириб юрар экансиз!
– Нега унақа дейсиз, – хафаланди Раъно. – Хўжайим кимдан кам?
– Ҳовво, дўғри, дўғри! – деди Замми. – Бир... болангиз билан сизга кеса солиқ эканлигини айтмаса.
Раънонинг устида одмигина ўзбекча чит куйлак, юзи ҳорғин бўлса-да ҳамишагидай фариштали, аммо ниҳоятда чарчаганлиги кўринади. Эридан хавотир олиб тез-тез унга ташвишли қараб қўяди. “Калласини тузлаб олгунча” ундан эҳтиёт бўлиш керак, бўлмаса бир балони бошлаб қолиш ҳеч гап эмасди. Масалан, бозорни бошига йиқиб бегуноҳ, фариштадай Зарифбойними ё ёнидан ўтган борортани сўка бошлар, оғзидан ади кириб, бади чиқарди. Раъно ана шу ташвиш ва хавотир ичида жилмайиб турарди. Жилмайиши, албатта, ғалати, дардли. Худди уларга ҳайрон боқаётган атрофдагиларга, эҳҳ, менинг кунимнинг юздан бирини кўрсангиз эди-ии, деётгандай бўларди.
– Зарифбой, келдингми? – ўй дан овоз эшитилади.
– Кейдим.
Бир пасда беш-олти юкчи йигитлар Зарифбойнинг аравасини кўтаришиб, пастга туширишиб қўйдилар.
Зарифбой чизимларни ечиб , курсиларни бўшата бошлади.
– Эринмай ҳар кун олиб кетасан шуларни, – деди аравакаш йигитлардан бири. – Шу ерда қўйиб кетсанг не иш этади?
– Йўқойиб қойиси мумкин, – деди Зарифбой курсиларни олиб ҳозиргина ўрнатган соябонининг тагига ўрнатар экан. – Кейин акам нейда ўтияди?
– Навчун йўқолади? Ана ётибди-қу шунча нарса.
Зарифбой бошқа сўз айтмай, тезгина икки курсининг ёнига кичик столчани ҳам ўрнатди. Шошилмаса адажониси безовталаняпти.
– Ўтийинглар, – деди у ойиси билан дадасига жиддий ишчанлик кайфияти билан. У шошилар, айни пайтда дадасининг ўрнашиб ўтиргани ва ўзини босиб олганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлар эди. Бўлмаса ойижонга озор беради. – Мен ҳозий кеяман.
– Боравер, болам, – деди Раъно оиланинг ягона таянчи бўлиб қолган шикаста жонга меҳр тўла кўзларини тикар экан. – Айланай саннан, ўзингни эҳтиёт қил. Кўп уринма. Уйдаги харажатимиз ҳали анча. Бизлар аданг билан шу ерда ўтира турамиз.
– Тез, қўзғал! Аввал пивоми, бир бало опке совуқроғидан! – дейди Эркин қовоғини солиб, Буларнинг бир-бирини “ялаб-юлқаш”лари энсасини қотиради. –Ҳамма нарса хиррик бўлса ётиш керак эди уйда. Харажат кўп эмиш! Бўлмаса оқшом нега гўштсиз овқат пишди?! – Эркин теваракка норози қараб қўйди. Боши тарс ёрилай деяпти. Ёрилади, ҳозир тарс ёрилади. Тезроқ бир қултим бир бало бўлса.
– Ҳозий, – деди Зарифбой ортиқча уйпаланиш жанжалга сабаб бўлишидан безовталаниб. – Ҳозий...
– Менга ҳеч нарса шартмас, қорним тўқ, – Раъно юз-кўзи тиришиб, безовта боқаётган эрининг қаҳрини ёзиш учун унинг эгн-бошини қоқиб, сийпалаб, чанг-чунгини қоққан бўлди. – Адангга бирор егулик ҳам олақол.
– Сизга ҳам ояман.
– Қийналиб қоласан, болам.
– Қийнаймийман. Ҳозий даййов ислаб тасийман пулни.
– Жонгинангдан аянг айлансин...
– Ўб-бўўў!
– Боргин болам, тезроқ борақол.
– Кетдим.
Эркин икки букилиб оёқлари устига ўтирди. Унинг бу дардга йўлиққанига кўп бўлган. Ғўч йигитлик даврини ҳам, отасининг ҳам, ўзининг ҳам обрўсини араққа қўшиб ичиб юборган. Бир вақтлари у бундай бозорларга кирмаган, ор қилган. Ҳатто “Бой бозор”га ҳам бормаган. Ҳамма нарса ўзи келиб турган. Килолаб, доналаб эмас. Яшиклаб, халталаб. Ахир кимсан фалончининг ўғли, ўзи ҳам фалон ерда ишласа. Атрофида юз югурдак, минг ходим. У пайтлар Эркиннинг отини эшитганда бутун шаҳарча тикка турган. Бир томони отасининг обрўси , иккинчиси ўзи ўтирган курсининг қудрати. Ҳозир уни кўрган саёқ ит ҳам узатган оёғини йиғмайди. Ароқ унинг йигит бошини кесган, агар ҳалиям гўрга кирмай, тик юрган бўлса бунга сабаб хотини Раъно ва ўғли Зарифбой эди. Бир вақтлардаги адл қомат, кибрли қараш ва такаббурлик ароқ ва вино шишаларининг остида кўмилиб қолган. Кўкимтир тортган юзи ориқлаб кетганидан хунук ва совуқ кўринарди. Уни хотини бор кучи билан қутқаришга уринар, аммо Эркин нафақат ўзи, балки хотинини ҳам ер қаърига тортиб бораётганди. Тенгсиз ва оғир кураш аёлни ҳам бир суратга айлантирди. Аммо Раъно нолиш ва ҳоришни биласди.
Ҳозир ҳам, худди йигирма йил олдингидай, бутун эътибори эрида эди. Ниҳоятда пазандалигидан йўқ маҳсулотлардан шундай таомлар пиширарди-ки, Эркин ҳали ҳам пичоғим мой устида деб билар эди. Аёл эрининг устига чиғ теккизмасди. Эркиннинг ўзи ҳам шунга ўрганиб қолган, ғижим ёки мундайроқ кийимда кўчага чиқмасди. Аммо у инжиқ ва унинг инжиқлигида қандайдир ёқимсиз кибр сезиларди. Ташқаридан қараган одамга Эркиннинг устидаги озода кийими айниб адо бўлган бу тан ва руҳга мутлақо мос эмасдай туюларди, гўё унга бировнинг кийимини мажбуран кийдириб қўйгандай ёки бу қора чўйин оппоқ, озода кийимларга зўрлаб тиқилгандай эди. Кичик қўй қўзлари совуқ ялтирар, костюмидан чиқиб турган қоп-қорайган ориқ панжаси ва узун-узун бармоқлари ёқимсиз кайфиятни кучайтирар эди.
Аммо муттасил тортилган жабр Раънонинг бир вақтлари оппоқ бўлган чеҳрасини сарғайтарган бўлса-да, лабларда самимий ним кулгу, кўзларда дардчилгина меҳр сақланиб қолган эди. Бир вақтлари шу аёл шаҳарчадаги энг гўзал келинчак бўлганлигига бугун ишониш қийин эди, аммо ҳақиқат шундай эди.
(давоми бор)
Рўй бераётган шеърият
Зумрад Машарипованинг “Яшил туйғулар” китобини ўқиб
Бир куни Матназар оға билан гаплашиб ўтирганимизда, “Ҳақиқий шеър ёзилмайди, рўй беради”, деган эди.
Мен Зумрад Машарипованинг “Мени мағлаб этди суқли нигоҳинг”, деб бошланадиган (Зумрад Машарипова, “Яшил туйғулар” (98-99 бетлар), Тошкент, “Adabiyot” нашриёти, 2023 йил.) шеърини ўқиганимда беихтиёр Матназар оғанинг юқоридаги сўзларини эсладим. Дарҳақиқат, Зумраднинг бу шеъри ёзилмаган, балки рўй берган ҳодисадир. Ўзингиз ҳам ўқиб кўринг-а.
Мени мағлуб этди суқли нигоҳинг,
Юрагим овланди қармоқлирингга.
Зумрад эдим, тақдир зўр заргар экан,
Олтин узук бўлдим бармоқларингга.
Бугун англадимки, ҳаммаси бекор,
Ижарага турган меҳмондек юрак.
- Кет!-дейсан.
Кетишга отлансам агар,
Ҳеч қачон,
ҳеч қачон
қайтмасам керак.
Нолидинг ёнингда борлигим учун,
Олиб келмадимми умрингга нурлар?
Менинг ўрнимни ҳеч босарми , жоним,
Кўнглингни овлаган сулувлар, ҳурлар?
Сенсизликка юрак кўнмайди, кечир!
Мендан не тиласанг, кўнаман, майли.
Бағрингдан узилиб айланди тошга,
Мажнунни йўқотган дарбадар Лайли.
Кет дема!
Кетаман
ҳайдамасанг ҳам.
мағрур қадамларинг етмас жойларга.
Йўғимда
йиғлайсан,
ёмон йиғлайсан.
Соғинчинг
сочилиб кетар
сойларга.
Менга аталмаган муҳаббатингдан,
Аталган ишқингга севгингдан сўзла!
Кечир, хаётингга кирдим адашиб,
Энди яраланган дил учун бўзла!
Ташаккур
ҳаммаси,
ҳаммаси учун.
Мен ахир яшашни ўргандим сендан,
Мен бор кунлар учун нолима , етар!
Мен йўқ кунлар учун рози бўл мендан!
Зумраднинг қўлимдаги китобида бундай шеърлар кўпчиликни ташкил этади. “Мен сизга интилдим, сизни изладим”, “Ҳазон япроғидек тўкилди юрак”, “Киприклар саф тортган қароқчи”, “Ким?”, “Кун бўйи шитир-шитир”, “Мен сизни шунчаки” кби шеърлари шулар жумласидандир.
Мана улардан яна биттаси.
Дарахтларнинг сарполарини
Юлқиб тортаверар қув шамол.
Учаверар туйғуларимдек
Ҳар томонга ҳазонлар бекор.
Ёмғир ёғаверар шивирлаб,
Кўз ёшидан куз излар даво.
Хаёлимни кетар ўғирлаб,
Томчилардан таралган наво.
Шаршарадек қуйилди ерга,
Томга томган ёмғир том оша.
Табиатнинг буюк тасвирин
Ташна дилим қилмиш томоша.
Ёмғирлардан захлаб кетар ер,
Чанқоғини босади тупроқ.
Уватларнинг хўл болишига
Беҳолгина ёнбошлар беҳол.
Қаранг-а, кузнинг қандай гўзал тасвири. Шоир чизаётган бу картинада кайфият бор, руҳ бор. Шеърни ўқий туриб кузнинг маҳзун кунларида кўрасиз ўзни. Нимадир юрагингизни оғритиб чимчилай бошлайди? Ўцга толасиз. Нима ўзи бу бизни безовта қилаётган? Ким кузатмаган, ким бошидан ўтказмаган бундай ҳолатни? Ким мутаассир бўлмаган бундай онларда? Шоирнинг қўлида мўйқалам бор. Аввал шоир кўз илғайдиган картинкани беради бизга. У рангли, ҳазин ва ўйчан кузни тасвирлай боради-да, сиз етарли жаражада мутаассир бўлгач қўлидаги мўйқаламни сирли ва нурли туйғулар рангқаламига алмаштириб, сизни ташқи тасвирлардан жилоланиб турган руҳият оламига бошлаб кетади. Ва сиз беихтиёр, ўзингиз кутмаган ҳолда бу дунёнинг фонийлиги, ўткинчилигини англайсиз. Умр, хаёт, даҳри дун ҳақида фикр юрита бошлайсиз негадир. Фикр юритасиз, юритасиз-да мана шу тасвирланаётган кузнинг оний маҳзун лаҳзалари ҳам бетакрор ва ниҳоятда қадрли эканлигини ҳис қила бошлайсиз ва тўйиб нафас олишга, яшашга, тирикликдан лаззатланишга интила бошлайсиз ва буларнинг бари бизга буюк инъом эканлигини чуқурроқ ҳис қиласиз. Бу шеърни қудрати, ижодкорнинг сўз айтиш салоҳиятининг натижасидир. Бу санъатнинг кучидир.
Узун гапдан қфисқа хулоса: Зумрад Машарипованинг “Яшил туйғулар” китоби шеърият ихлосмандларига жуда чиройли совға бўлибди.
Шуҳрат Маткарим
29.09.2023 йил
«Шарқ юлдузи» журналининг 2023 йилги 9-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Ушбу pdf файл журнал таҳририяти томонидан тақдим этилди.
#ТАБРИК
#Туғилган_кун
Бугун таниқли адиб ва таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Маткарим туғилган кун.
Ушбу айём билан устоз адибни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими жамоаси ва воҳа ижодкорлари номидан чин дилдан табриклаймиз.
Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ютуқлар тилаймиз.
/channel/Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati
– Бу яхши эмас.
Тўй дастурхонини кўрганда Туркманбойнинг хаёлига келган биринчи гап шу бўлди.
Шунчалик кўп ноз-неъмат қўйилган эди-ки, катта, ўн икки кишига мўлжалланган столда бир сантиметр ҳам бўй жой йўқ, бири иккинчисининг устига чиқиб турган ликувлар ҳам бор эди. Туркманбой уларнинг номини билиш тугул, дунёда шундай ейимликлар бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам этолмасди. Аҳволи чатоқ эди. У бир қишлоқдан келган одам бўлса, бундай эмас, бундайга яқинлашиб кетадиган дастурхонни ҳам кўрмаган бўлса. “Қайси нарсани қачон, қандай ейишни билмасанг”, деди ўзига ўзи. “Юравермайсанми қўй-қўзингни боқиб”. Туркманбой шу ерда келганига яна бир марта тўйга келганига пушаймон бўлди.
Юзлари арчилган юмуртадай теп-текис, бир-бири билан жуда сертавозе ва айни дамда қандайдир ички кибр билан гаплашиб ўтирган йўлдошларига кўз остидан, сездирмай қаради. Гўё улар Туркманбойнинг нигоҳини сезса жеркиб берадигандай. Манглайига тер қўпчиди. Қалтироқ қадоқ қўллари билан терини артаётган Туркманбойнинг қулоғига, уларнинг столга ишора қилиб, эҳтиёткорона шивирлашлари чалинди.
– Ҳай, ёмон қилибди-ку буни Шурик.
– Энди унинг ўралашиб юрган давраси шундай-да.
– Ай, барибир, ай, барибир... Чатоқ.
– Ҳа, чатоқ. Ҳар курсининг арендаси эллик доллардан эмиш.
– Уҳ-уҳ-уҳҳ!
– Ҳовво, ишонавар. Столга қўйилган нарса киши бошига неча юз доллардан тушар эмиш.
Бу рақамларни эшитганда Туркманбойнинг боши айланиб кетди. Юраги дукиллаб уриб, кўзи тингандай стол устидаги ноз-неъматлар ҳам, уларнинг ранглари ҳам чаплашиб кетди: “Демак мана шу столда бир кишига қўйилган таом ва курси ҳаққи билан қишлоқда мундайроқ тўй ўтказиш мумкин экан”.
– Бу яхши эмас, – шивирлади у ўзича. – Бу яхши эмас.
Вокзалга Туркманбойни яна Шошқиннинг ўзи кузатиб қўйди. У жуда ҳорғин, кайфияти ҳам йўқ эди.
– Сен қишлоқдан менга бир жой топ. Нечча сўм бўлсаям. Яхши ерда бўлсин. Сени қумни тейинда еринг бор эмиш. Агар иложи бўлса ёнингдан топ. Бирга балиқ тутамиз. Юрамиз ҳаз атиб.
Шунда Туркманбойнинг ёдига кеча олиб келган тўрт чавоқ бакраси тушди. Кейин тўй дастурхонини эслаб, “яхши ҳам бермабман”, деб ўйлади.
Машинадан юкларни тушираётиб Шошқиннинг уйига деб хотини тайёрлаган совға-саломнинг ичидан ковлаштириб-ковлаштиириб бояги бакраларни олиб, сумкани жўрасига тутқазди.
– Мана буни болаларингга бериб юборган эди хотин.
– Ичидан новвини олиб қолдинг? – яна Шошқиннинг овозида шўхчан оҳанг янгради. – Беришга кўзинг қиймадими? Дим қиммат нарсами ё?
Туркманбой каловланди.
– Бу... яхши эмас.
Шошқин Туркманбойнинг қўлидаги ўрамни тортиб олиб очди.
– Оооо! – хитоб қилди у. – Бакрами?!
– Ҳов... ҳовво, лекин ҳали яхши қоқ бўлмаган. Озгина иси бор.
– Қании, – Шошқин бакрани бурнига яқин келтириб искаб кўрди. – Ҳаа, қизғончи! Буни менга бермай сотиб кетмоқчисан-да, а! Баҳосини биласан-да, а, содда қишлоқи!
Шошқин эринмай бориб аввал балиқни машинасининг олд ўриндиғига қўйиб келди. Кейин бошқа совға-саломлар солинган сумкани машинага жойлади.
– Раҳмат, жўра, – деди кейин. – Ҳамма ишингни ташлаб, тўйга келганинг учун ҳам раҳмат. Кейин менинг бояги хоҳишим ҳам ёдингдан чиқмасин. Бир жой топ. Орада бориб-бориб, дам олиб келаман.
Шошқин кетди. Жўрасининг ҳазил аралаш гапириши-ю, ўзини беғам- бепарво кўрсатишга уринишига қарамай Туркманбой унинг кўзлари кулмаётгани, эрта ажин босган юзида қандайдир ғам кўланкаси кезиб юрганини кўрди.
– Бу яхши эмас, – деди кейин ўзига ўзи. – Бу яхши эмас...
Поезд рельсларининг биринчи тарақа-туруқи эшитилиши билан Туркманбойнинг юраги орзиқиб кетди. Поезд чаққонлашгани сари унинг юрак уриши ҳам тезлашгандай бўлди.
У юртга қайтиб кетаётган эди. Қулоғига мол-ҳолининг бақираётгани, эшагининг ҳанграгани, товуқларнинг қақоғлаётгани чалингандай бўлди.
У жилмайиб қўйди.
– Бу яхши , – деди у одатига хилоф равишда биринчи марта. – Бу яхшиии...
19.10.2023, Дўрмон
– Тушмийсизми? – шанғиллади тўла-тўқ аёл қўлидаги катта юк сумкаси билан уни бетакаллуфларча туртиб. – Эшик оғзинда туришингизни қаранг оғзингизни очиб.
Агар қишлоқда бўлса Туркманбой бундайларга нима дейишини яхши биларди, аммо ҳозир у шаҳарда, оғзи ҳам очиқ, кўзи ҳам очиқ, довдираб турганди.
Аммо у бекор қисинган экан. Ўттиз одим отмай унга кимдир қучоқ очиб келаверди.
– Ўўў, келдингми-ей, қишлоқи! Йўлда ўғирлаб кетмадиларми сени, бу не бало хушрўй киши деб!
Овозидан таниди. Шошқин!
– Ҳай, ҳай, – деди у қаршисидан сал оқсоқланиб келаётган юзи қаримсиқ тортган, аммо ёш йигитларгна ўхшаб башанг кийиниб олган жўрасига боқиб – Бу яхши эмас, бу яхши эмас!
– Новви яхши эмас, қишлоқи! – Шошқин жўрасини бағрига босди. Туркманбой унинг қўллари ҳам салвираган, кучсиз эканлигини ҳис қилди. “Шаҳарда яшаса ҳам рангги сил кишиникидай”, ўйлади Туркманбой. Аммо Шошқин қувноқ оҳангда шанғиллаб, ўткан-кетканларни ўзига қарашга мажбур қилар эди. – Бу не деган қариб қолибсан? Галинбийим дим қисинтирадими ё?
– Айй, аййй! – Туркманбой ўнғайсизланиб Шошқинга боқди. – Қичқираверма. Бу яхши эмас. Ҳай, ҳали сенам ҳам олма билан ўрик эмас экансан...
– Ҳозир сени меҳмонхонага жойлаштираман, – деди Шошқин машинасини йўлга тўғирлар экан. – Ажойиб номер заказ бериб қўйибман. Министрлар ётадиган. Қара лекин, қизларга ўжашма . Душ қабул қилиб яхшилаб дам олиб ол. Тўйга болалар олиб келади сени.
Туркманбой мезон вақтида кўлга қайиқдан ағанаб кетгандай бўлди. Чунки у тўғри Шошқиннинг уйига борамиз, деб ўйлаган эди. Жўрасига ҳайратланиб қаради. Кўз олдига хотинининг Шошқиннинг уйи учун тўлдирган шпагат сумкаси келди. Унда ўн катта, ўн кичик чўрак, беш-бешдан ёғли ва гўштли патир, қовурилган икки хўроз бўлиб, Шошқиннинг оқтиқлари учун алоҳида қовун қоқи, ўрик, жийда, қора кишмиш туюлган эди. Жўрасининг бу гапидан Туркманбой оғринди. Ҳатто тўйга келганига пушаймон ҳам бўлди. Кўз олдига оч қолиб маърашаётган моллари, қўйлари, дон ахтариб гўнг титаётган товуқ-куркаси келди.
– Шуу, – деди Туркманбой иккиланиб, – шу уйингга кириб ўтсак, хотин оқтиқларингга у-бу нарса бериб юборган эди.
– Ай, ҳамма нарса бор. Бекорга оввора бўлибсан, – деди Шовқин, – Қайта мен бериб юбораман болаларингга у-бу нарса. Сен яхшилаб дам ол, тўй кўр.
Туркманбой бирдан дами чиқарилган шиширавукка ўхшаб қолди. Ўзини оғир сезди. Назарида бир ҳафта ювинмагандай, ҳамма ёғи кирлаб кетгандай бўлди. Бозордан олиб кийиб келган янги костюм шими, курткаси, бошидаги тумоғи ҳам ўзига ярашмагандай туюлди.
– Бу яхши эмас, – минғирлади ўзича Туркманбой. Ёнида синфдоши эмас, умрида биринчи марта кўраётган бегона одам кетаётгандай кўринди. “Нега тўйга айтган экан менга?”
Шошқин эса бу вақтда чала-чулпа инглиз тилида кимгадир қайси меҳмонхонага қандай етиб келишни, кимга учрашишни тушунтирар эди. Кейин кимгадир телефон қилиб, жаҳл билан сўкина кетди.
– Нечук одамсан сен ўзи? Нечун аэропортга чиқмадинг?
– Ухлаб қолибман, – телефоннинг нариёғидан уйқули минғирлаш эштилди. – Не ерда у ҳозир?
– Энангникида! – баттар қизишди Шошқин. – Нерда бўлар эди, кетди меҳмонхонага!
– Эса ухлийверайми? – трубканинг нариёғидаги одам пинагини бузай ҳам демасди. – Оқшом дим кеч ётган эдим.
– Ётавар, ўл, саси энди! – Шошқин телефон тузмасини жаҳл билан босди. – Ҳейй, он-нангни сени!
Бироз жим кетишди. Шошқин ҳамон ўзини босиб ололмас, минғирлаб сўкинар, Туркманбой эса атрофга бефарқ боқар, келганидан пушаймонлиги ошар эди. Бир вақт жўрасига ўгирилди. Шошқиннинг семириб озганлигини кўрсатувчи осилган юзи, қимматбаҳо чет эл машинасининг парқу ўралган рулини асабий сиқиб-ёздираётган териси салқиган кафти, тери ва суякдан иборат узун бармоқлари унинг ҳам хаёти ҳавас қиларлик эмаслигини кўрсатарди.
– Ким, ким билан уришаётирсан? – сўради Туркманбой ўртадаги ноқулай жимликни бузиш учун. – Шофёрингми?
Ёшуллилар бу ерни Туркманбойга берганларида буни ҳам ҳисобга олган эдилар. Милиса ҳал қилолмаган ишга Туркманбойнинг тиши ўтармиди, ўлими шу қумларда қолиб кетади, деб умид қилган эдилар. У эса бир қарашда ечилмас кўринган бу масалани дарров ҳал қилди, ҳал қилганда ҳам ишни хамирдан қил суғиргандай этди. Гап шунда-ки, унинг ери бир вақтлар тумандаги жуда катта мансабларда ишлаган, ҳозир нафақага чиқиб, фермерчилик билан шуғулланаётган Абдрим терснинг фермерига туташ эди. Унинг сув йўли алоҳида ва у аҳоли томорқасини четлаб ўтар эди. Абдрим ишлаган вақтлари ишда ва гапда оқимга бўйсунмай, ҳақиқат ва мантиқ талаб қилгани учун терс лақабини орттирган эди. Совур милиса билан иккалови ҳам мансабда вақтларида ораларидан бир гап ўтганми, милисага сув бермаслик ташаббукорларидан бири у бўлган эди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керак-ки, Туркманбой билан Абдримнинг феъли-хуйлари ўхшаш эди. Туркманбой ҳам, Абдрим ҳам ҳамма замонларда анча танқис бўлган ҳақиқат тарафдори эдилар. Агар Абдрим эгаллаб турган лавозими ва мавқеи даражасидаги ишларда ҳақиқат талаб қилиб, оқимга қарши сузган бўлса, Туркманбой қишлоқда ўзининг қўли етиб, кўзи тушиб турган ишларда ҳақиқат қидирган. Катталарга салом бермаган қишлоқ боласидан тортиб, автобусда билет йиртмаган шофёргача унинг назаридан қочиб қутилмас эди.
– Невчун ўзининг уллиларга салом бермайсан? Бу яхши эмас. Қани ортингга қайтиб, салом бериб ўт. Ааа, мана бу бошқа гап. Валейкум ассалом, валейкум ассалом! Мулло бўлинг, мулло бўлинг!
Ёки кимдир сигарета чекиб, қолдиғини кўчага ирғитса ҳам дарров танбеҳ оларди.
– Бу яхши эмас, яхши эмас. Ай-яй-яйй! Уп-улли одам! Қани ол ташлаганингни, анув қутига ташла. Кейин папирос ҳам чекма. Бу яхши эмас. Ташладингми? Ана бу бошқа гап. Сигаретани ташла, чекма. Киссангга ҳам зарар, соғлиғингга ҳам.
Туркманбойдан бир вақтлар туман марказидан буларнинг қишлоғига қатнайдиган автобус ҳайдовчилари ҳам безор бўлган. Табиий, шофёрлар пулни чўнтакка уриш учун йўловчиларга билет бермасдилар. Туркманбой эса пул тўлаб, албатта, билетини оларди. Ўзи олгач ҳаммадан билет олишларини талаб қилар ва бунга эришарди ҳам. Агар йўловчилардан кимдир гап қайтарса, Туркманбой унинг устига тик борарди:
– Бу яхши эмас! – дердли у титраб-қақшаб. – Сиз билет олмай бу ўғриларнинг киссасини тўлдираётирсиз. Булар хукуматнинг пулини киссасига ураверса биз не ерга борамиз?!!
Шофёрлар Туркманбойга эътироз билдиришмасди. Чунки бир марта буларнинг бир ҳамкасби бунгаям, йўловчиларга ҳам билет йиртмаганида Туркманбой уни туман газетасига фельетон қилиб урган ва бу автобазада тоза тўполон қўптирган. Ўша шофёр яна буларнинг йўналишида кўринганида Туркманбой эринмасдан бориб, автобаза директорининг ёқасидан “хиппа” олган: “Бу на гап? Ё сен ҳам бунинг шеригимисан?” Директор ҳам, ўша шофёр ҳам оқ тавба, қора тавба қилиб, зўрға қутилган.
Бориб-бориб бу йўналишдаги автобусда кўп ҳолларда билет йиртиладиган бўлган. Бу Туркманбойнинг адолат йўлидаги курашда қишлоғида қўлга киритган ягона ютуғи эмас эди.
Бир қишлоқдан бўлганларидан кейин иккалови ҳам бир-бирларининг ишларидан анча-мунча хабардор ва ичларидан бир-бирларига ихлослари ҳам бор эди.
Хуллас, Туркманбой сув масаласи бўйича маслаҳатлашай, деб Абдримнинг ёнига иссиқдан харсиллаб, терлаб-пишиб, пою-пиёда борганида Абдрим пахта даласининг четида, яқиндагина олгани - ўзбекнинг энг зўр машинасида кондециорини ишлатиб салқинда ўтирарди. Лекин машинанинг ранггига қараб бўлмас, отиз-челда, ўрпонг-тупроқ, заҳкаш-кўлда ҳайдалгани учун унинг ранги қанақа эканлигини билиб бўлмас, ҳатто салонга ҳам тупроқ кириб кетган эди. Туркманбой бош чайқади.
– Бу яхши эмас, – деди у афти-башарасини буриштириб, манглайидан қуйилган терни қадоқ кафти билан сидирар экан. – Бу яхши эмас. Топ-тоза мошин. Буни ўрпонгга урмай, фермерда минмакка яна бир киччироқ мошин олиш керак эди. Бундай мошинга ета олмай юрганлар қанча. Сиз бўлса буни курра ўрнида миниб юрибсиз.
– Айй, э-э-эшон! – деди асабийлашиб Абдрим. У дудуқ эди. – Бар-барибир ўтиб кетамиз, отасига лаънат! Б-бу мошин деганни мин-минмакка чиқ-чиқарған. О-олиб к-кўргазмага қўймакка эмас.
Хуллас, кетадиган кун келди.
– Оҳ, шунда уллироғи илмаган экан, – деди Туркманбой бир қаричдан салгина каттароқ қоқ бакрани у ёқ бу ёғини айлантириб кўрар экан. – Сал уллироқ бўлганда эди, дим бошқача бўлар эди. Лекин олиб боравераман. Бакра барибир бакра-да. Тўғрими?
– Тўғриликка тўғри, – деди Тамара. – Лекин ҳали бир-икки кун вақти бордай. Яна боргунча исланиб қолмасин.
Туркманбой балиқни бурнига жуда яқин келтириб ҳидлаб кўрди. Хотинининг гапида жон бордай эди.
– Йўқ, – деди Туркманбой. – Ҳеч қандай иси йўқ. Бўлибди ўзи. Сув халтага солиб яхшилаб ўра, иси-қўнгси бошқа нарсаларга урмасин. Жўрамни бир қувонтирин.
Туркманбойнинг ери қишлоқдагиларнинг ибораси билан айтганда, “отам тортганда” – бир чеккада, овулнинг деҳқончилик ҳудуди тугаб, чексиз қум барханлари бошланадиган жойда, катта коллектор – заҳкаш ёқасида эди. У фермерининг устига кўчиб, шу ерга икки хонали капа тикиб олган эди.
Турган еридан қишлоққача беш-олти чақиримча бор, тўғри йўл йўқ, юрари диғириқ-айланма, бир эшакарава зўрға сиғади. Баъзан йўл ёлғизоёқ сўқмоққа айланар, яна икки-уч пояпулдан ҳам ўтиш керак бўларди.
Туркманбойнинг бу ерларга келиб қолишининг ўзи алоҳида тарих.
Туркманбой бир кун қараса, фермернинг пичоғи мой устида, буртини болта чопмайди. Бири ҳар йили тоза машина олиб турган, иккинчиси қаторлаштириб тўй қилиб ётибди, энг ярамаси икки-уч йилда бўлса ҳам янги иморат қураётир. Шаҳардан квартира олиб, иккинчи хотинли бўлиб, уйини жанжалга тўлдираётганлари ҳам бор. Қисқаси, чўнтагига пул тўлган озғин фермер ҳам торвонглаб одим отадиган бўлиб қолган. Бу бўлса, ўзим кал, кўнглим нозик, деб юраверибди. Қирқидан ошиб, эллигига яқинлашиб қолибди, орттирган шимбил қоқиси ҳам йўқ. Тешик киссасини йилда йигирма марта ямайди.
Хуллас, Туркманбой ҳам фермер бўлиб, муртини мойлаб юришга аҳд қилди. Ўзи азалдан “ҳақиқатчи қорақат ” деган оти бор, ер сўраб идорага борганида ёшулларнинг тиришмаган, буришмаган ери қолмади. Чунки қишлоқаги экин майдонлари аллақачон фермерларга бўлиб берилганди. Ол, бунга, башарти, кечирасиз, кеч қолдингиз, қишлоқда ер қолмади, дейилса, урди худо. Ўзи шу вақтлар номигагина ўтказилган тендерда ютқазиб ерсиз қолган аризачилар ҳокимият, прокуратура, махсус хизмат-у милисанинг эшигининг тўпирини чиқариб ётган бўлса. “Ҳай, қани бир ўйлаб кўрайлик, бир ҳафтадан кейин бир хабар олиб кўринг-чи”, дедилар унга. Бир ҳафтадан кейин яна бир ҳафта, ундан кейин яна бир ҳафта. Ёшуллилар қатнашдан безор бўлиб, ўзи қолиб ҳам кетар, деб ҳам аниқ гап айтмай, ишни аччиқ ичакдай чўзиб юрдилар. Аммо Туркманбой иккига иккини қўшса беш бўлади, деса, ишониб кетаверадиганлар тоифасидан эмас эди. Қараса ой-у куннинг ҳафтаси кўп, ҳафта қанча ўтса ҳам адо бўлмас экан. Шунда у яна “ҳақиқатчи қорақат” га айланди: “Невчун фалончи икки-уч жойда ер олди? Шунинг еридан бирини қайтариб олса бўлмайдими? Ё унинг шохи борми?” “Невчун фалончи ер олган-у, устига бир марта ҳам келмайди? Уни фалонкасларга топшириб қўйибди. Шунинг ерини қайтариб олиб, менга ўхшаган ҳалолли-минолли одамларга берса бўлмасмикан?” “Ё ер олиш учун сизларга ким нечча сўм берганлиги ҳақида эл-юртда юрган гапларни керак жойига айтилсамикан?” Туркманбойнинг ана бу ғиддилдилари ёшуллиларнинг юрагини ўйнатиб турганда уларнинг қорақулоғи бир фикр айтиб қолди. “Бу қорақатга Совур милиса ташлаб кетган ерни берсак. Биринчидан шир қум. Дарров отказ этади. Шу билан оғзини ёпамиз. Агар мабодо рози бўлса ундан ҳам яхши. Шу ерни одам этаман, деб ўлиб кетади. Ўлигини шу қумга кўмиб қўяверамиз. Энг асосийси, кўздан йироқ бўлади, қишлоқ раҳмат айтади”. Бу фикр ҳаммага маъқул келди. Энди гап Туркманбойда эди. Агар тихирлик этадиган бўлса не дейиш, қандай асослар ва ривоятлар келтиришгача пухта ўйлаб қўйилди. Лекин худо буларнинг ишини ўнгарди. Туркманбой дарров рози бўлди. Рози бўлдигина эмас, қувониб кетганидан шу ерда турган ҳаммани, ҳатто энг ёмон кўрадигани – колхознинг хомсемиз, қоринлас бухгалтерини ҳам бағрига босиб, лўппи чаккасидан чўппиллатиб ўпди.
Тамара Туркманбойнинг иккинчи турмуши. Николай – Коля – Қадам ўриснинг қизи. Бир вақтлар ҳамманинг ўрисга уйланиши урф бўлган бўлса, Тамаранинг турмушга чиқадиган вақти “ўрисдан ҳазар” деган даврга тўғри келди. Қиз ўтириб қолган эди. Туркманбой бева қолиб иккинчи турмуш масаласи ўртага чиққанида қирқ ёшларида эди. Тамарага оғиз солди. Қиз ҳам осонгина рози бўлди. Туркманбой “ротолла-ю потолло”сиз, бир калла қанд, уч сўм пул ва етти патир билан яна оилалик бўла қолди. Мана неча йилдан бери бирга яшайдилар икковининг орасида “ғинг” этган сас йўқ. Тамара намоз ўқийди, Турманбойни ҳам тезроқ йиқилишга ундайди.
– Тўғри-ии, – деди Тамара. – Тўйга шундай бир ажойиб совға билан бориш керак.
– Ўзимнинг ақлли хотинимдан айланин. Лекин Шошқин ҳам, унинг жўраларини ҳам оғзини очиб қолсалар керак. Ахир бакра у. Укангга индигисини берамиз. Қисинма, дарёда кўп.
Тамара балиқни касалванд укасига олиб боришни жуда-жуда истаган эди. Аммо эри жўрасини қувонтириб, ўзи ҳам қувонажак. Бу ҳам яхши гап.
Туркманбойни энди бошқа нарса безовталантириб қўйди. Шошқин билан учрашмаганига бир ўттиз йиллар бўлган. Нечук бўлиб кетди экан у? Дим ўзгариб кетган бўлса керак. Ахир у марказда яшайди, катта тадбиркор. Туркманбойнинг манглайига эса қишлоқда ўқитувчилиқ ёзилибди экан. Ўтди умри онгсизнинг боласини онгли этаман, деб. Лекин хаётидан нолимайди. Ўнгишиғи гулдай. Шошқин тадбиркор бўлса. бу ҳам тупроқ ялаб ўтиргани йўқ. Шошқиннинг катта-катта дўконлари бўлса, Туркманбой ҳам қишлоқнинг боши бўлмаса ҳам, ўрталарида. Ана, чертак нинг тагида беш-ўн моли кавш қайтариб ётибди. Ҳар йили бир боққи ўкизни семиртириб, тик сотади ё сўяди. Икки “пародний” сиғири бор. Ҳар қайсиси кунига ўн беш - йигирма литрдан сут беради. Бу хўжаликнинг кундалик харажатидан қоплаб, болаларнинг кийим-кечаги, дафтар-қалами, автобусига, тушлик пулигача етади. Туркманбой невараларига мактаб берган тушликни еманг, деб қўйибди. Мактабга овқат берадиган тадбиркорларни яхши танийди, пул учун ҳар балога тайёр, пул худом, танга пайғамбарим, деганлар тоифасидан.
– Шошқин мени кутиб олишга вокзалга чиққанида танийдими экан? Иккимиз ёлғиз, манглайма-манглай келсак ҳам бошқа гап эди. Вокзал деганда одамдан кўп нарса бўлмайди.
– Танийди, – деди Тамара эрига меҳр билан қараб. – Сиз ягонасиз-ку.
– Оббоо, – кулди яйраб Туркманбой. – Дим соддасан-да, хотин.
– Невчун? Ахир ўн йил бирга ўқиган бўлсангизлар.
– Уч йил, – деди Туркманбой. – у бизлар билан уч йил ўқиб, кейин шаҳарга, бошқа мактабга кетган.
– Ана, уч йил экан. Уч йилда ҳам одамни ёдлаб қолса бўлади.
Туркманбой яна завқланиб кулди.
– Бу яхши эмас, – деди у ўрнидан қўзғалар экан жилмайиб. – Таниса-ку яхши. Танимаса ана томоша!
– Ҳали эрта-қуу, – деди хотини яна ўринга чўзилар экан. – Яна озгина дам олаверинг ахир.
– Ҳовво, ҳали эрта, – деди Туркманбой хотинини эрта билан безовта қилганидан энди озгина ўнғайсизланиб. – Мол-ҳолингга ҳам, товуқ-пишигингга ҳам ўзим қарийман. Сен орқайин дамингни олавар. Оқшом дим ҳоридинг.
Туркманбой тонг қоронғисида туртилиб-суртилиб молхона ёққа чиқди. Чироқни ёқди. Қўй қўрани, товуқхонани айланди. Ҳали жониворлар ҳам мудрар эдилар. Молларнинг бир маромда кавш қайтариб, вақти-вақти билан “пуфффф!” деб, дам қайтариши, қўйларнинг хўриллаб-хириллаб нафас олиши, товуқларнинг “ҳиққи-ҳийқ” деган товушлари эшитиларди. Ҳатто Олавой ҳам одатдагидан анча эрта алавлаб юрган эгасига эринчоқлик билан, бир кўзини очиб боқди-да, яна буралиб бошини қорни устига қўйди.
– Бу яхши эмас, – минғирлади Туркманбой атрофни ухлоқ кўриб. – Шунча ҳам уйқу бўлами? Мен сизларни яхшилаб боқиб, қоринларингизни парч этиб кетишим керак. Мен кетсам галинбийингизни қийнаб қўясизлар. У бечоранинг бўлса шундай ҳам иши кўп. Айниқса, ҳозир, куз вақти. Мен камида бир ҳафтага кетаман. Бир кун бориш, бир кун келиш. Уч кун тўй. Яна бир-икки кун жўралар билан айланамиз. Поездга минмаганимга ҳам кўп бўлди. Шу ўқишда вақтда минганим. Ҳозир поездлар ҳам дим ўзгариб кетган дейдилар. Тез юрар эмиш.
Ерда ётган занггини деворга тираб аста томбошга кўтарила бошлади. Кўҳна нарвон оғирликдан норози ғижирлади.
Янгиликлар 24 | Ижодий учрашув
#12oct #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Сафарбой Зарифбойга қаради. “Ҳамма уни онги йўқроқ, деб ўйлайди. Аммо бунинг ақли етган ерга чиқолмай унча-мунчанинг ақли оқсайди. Буни одамлар эмас, худо ҳам яхши кўради. Ана яқинда бир бизнесмен уйининг кредитини тўлаб берибди. Ҳай, шундай одамлар ҳам бор экан-а!”.
Зарифбой ҳамон овоз чиқариб фикрлашда давом этарди.
– Акам дим яхси одам. Ичганининг гаппи йўқ. Тасийди. Тасийман, деб қўйибди. Ҳар гун ичмийди. Йўқ. Ўзларимиз олиб байамиз. Уйда ичади. Ойим мани дим яхси кўяди.
Зарафбой бу сўзларни бу дунёни унутиб, муқаддас дуо каби қайтарар, ўз ҳолидан ўзи таъсирланиб кўнгли бузилар, кўзлари ёшланар, нигоҳлари олдида бугунги пажмурда ота-онаси эмас, ойиси доимо таърифлашни яхши кўрадиган ёш, адл қомат, қалин сочларини шамол ўйнаётган дадаси ва ҳозир бозорнинг бир муюшида эрини арақ ичишдан сақлаб ўтирган, хаёт тегирмони қанча эзса ҳам янчилиб, йўқолиб кетмай ҳамон куёвининг қўлтиғидан маҳкам тутиб олиб¸ мустаҳкам елкага бош қўйган, водийлик ҳурилиқо гавдаланар эди.
Зарифбой сўзларида давом этар, Сафарбой беихтиёр бош ирғаб унингг гапини маъқуллар эди.
Қаерда бошланиб, қаерда тамом бўлиши номаълум бўлган трассадан эса катта юк машиналари шовуллаб ўтар, бозор эса барак солинган қозондай қайнаб ётир эди.
Дўрмон,
04.10.2023 йил.
– Вой, яна шунақа дейди-я. Нега хўжайинимга ёпишгиб олдингиз. – Раъно ҳамон хўррак отаётган Эркинга қараб қўйди: Ўйғониб қолмасин тағин. Аммо унинг яқин орада ўйғониши гумон эди. – Сиз уни билмайсиз қандай яхши одамлигини, – Раъно бироз ўйланиб қолди. Кейин маъюс жилмайди. – Бизнинг тўйимиздай тўй бўлмаган экан ўша пайтда шаҳарчамизда. Эркинжон акам адаларига, келин “Чайка”га минмаса қочиб кетаман тўйдан, дебдилар. Отажоним Тошкентдан “Чайка” олдирибдилар. Шундай яхши кўради мени Эркинжон акам. Тўйнинг бошқа нарсаларини айтмай, мени вокзалдан “Чайка” олиб келган. Фарғонадан келган дугоналарим даҳшатдан жинни бўлиб қолаёзган.
– Тўй деган така-тум, – Раънонинг тўйлари ҳақидаги кўзлари ёшланиб, тўлқинланиб айтадиган эртагини неча марта эшитган Замирага бу гапларга кўникиб қолган эди. Аввал бошда эшитганида ҳаяжонланган, тўйнинг айрим деталларигача суриштирган: ким, қачон, не ерда, невчун? Шунинг учун олдига товарларини тахлар экан шанғиллашда давом этди: – Бир кунда ўткан-кеткан-да тўй, ҳовво. “Чайка” ҳам юртига қайтган. Сиз бўлса ина шу одам билан қолиб кетгансиз. – Замира ҳамон хуррак отаётган Эркинга қараб қўйди. – Эртангиси куни қочиб кетишингиз керак эди, галинбийи.
– Вой, нега қочаман? Эркинжон акамдай инсон ягона.
– Дўғри, – деди Замира қўл-оёғини таравайқайлатиб чалқанча хуррак отаётган Эркинга яна қараб қўяр экан. – Бундайини топиш қийин.
– Биламан нима демоқчилингизни. Лекин ичмайдиган эркак борми? Ҳаммаси ичади. Мана, сизнинг хўжайинингиз ичмайдими?
– Ҳайй, мени ёқманг! Ичмийди. Қайтанга ичиб, қон қусиб ўлса қутилар эдим ҳамма иғисидан .
– Ҳай, ҳай бика! – деди прилавкадан жой етмай ерда ёйиб мева-чева сотаётган лачакли момо. – Ундай дема. Бақироқ туянинг бори яхши. Касал бўлса ҳам, майиб бўлса ҳам, яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам хотиннинг бошида эри бўлгани яхши. Эр хотиннинг соябони.
– Аййй, эна-айй! Бошга соябон бўладиган эрлар сизларнинг замонда қолиб кетган! Ҳозиргилар соябон эмас, ётиб емакка ўрганган бало! Хотинларнинг лозимини кийиб, бошига рўмол ўрашлари қолиб турибди. Ҳай, ўлиб йўқолсин бундай эрлар. Бириси дўғри айтиб чиқди интернетда: нега керак бизга эр, деб.
– Ҳай-ҳай бика-а, бошингда эринг бор – маст бўласан. Хотин эрсиз бўлса дуч келган кўз тикади. У боғдевордан ошиб, кўчада мева солган дарахтга ўхшайди. Ўтган ҳам тош отади, кетган ҳам.
Замира қаҳ-қаҳ отиб кулди.
– Ҳай, қўйнинда тоши бор эркаклар ҳам қолмади-ов. Ҳаммасининг бошинда рўмол.
– Ҳай, сонго на бўлди, бика? Эркаклар тутади-қу, уйларни.
– Ҳоввоо! Шундай эркаклардан бири Эркин оғами?! – Замира калта, ғўдолоқ кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб курсида хўррак отаётган Эркинни кўрсатди. – Шулардан бири шуми?
– Ҳай, қизим, бировга гап топма...
– Гап топаётганим йўқ. Сиз эр, эркак деганингизга айтаётирман. Раъно галинбийини суягигача оқартирди-ку бу одам. Раҳмат галинбийига, ҳали ҳам тош экан, темир экан.
Бир Замиранинг, бир кампирнинг оғзига боқиб турган Раънонинг лаблари билинар-билинмас титради, кўзларига ёш қалқди.
– Ҳай, фариштадай эрим сизга нима қилди? Худога шукур ҳеч кимдан кам еримиз йўқ. Бизга меҳрибон.
– Ҳовво, ўтираверинг! Кўриб қўйибмиз меҳрибонлигини. – Замира яна авжига чиқди. – Ёлғиз қолдирсангиз уйдаги қиммат-қиммат нарсаларни бир шиша ароқ учун дуч келганга кўтартириб юборишдан қўрқиб майиунга ўхшатиб етаклаб юрганитнгизни ҳеч ким билмайди, дейсизми? Эрингизни белингизга бойлаб қўйишингиз қолиб турибди. Ё ҳар кун бозорга келиб Зарифбойнинг топганини - топгандай еб-ичиб, уйда икковингизни ҳам итдан ўтказишини ҳам ҳеч ким билмайди, дейсизми?
Раъно Эркиннинг карахт юзига ташвиш билан боқиб қўйди-да, Замирага шоша-пиша қўллари билан, тўхтанг, тўхтанг, ишорасини қила бошлади. Замиранинг ўз дарди дарё бўлгани учун ҳам Раънонинг ишораси билан тўхтай, демасди.
Ҳақиқатан ҳам Зарифбой бошқа аравачилардан кўра кўпроқ пул топар эди. Уни ҳамма – бозорчи-ю, аравакаш, чайқовчи-ю кунда шунда деҳқонларнинг ҳаммаси билар, яхши кўрарди. У иш сайламас ва ҳақ талашмас эди. Худди шу талашмагани учун мижозлари пулни бошқалардан кўра унга икки-уч ҳисса кўп ҳақ берар, яна бўладими шу, деб сўраб ҳам қўйишар эди. Худди шу феъли сабаб бир кунда икки юз эллик миллион сўм пул ишлаган эди. Бундай бўлиши мумкин эмас, дерсиз. Бўлар экан, қаранг. Бир куни бозор охирлаётган вақтда Зарифбой аллақандай бойваччанинг бир арава юкини машинасига элтиб берди. Юк ҳам росаям кўп эди. Уни бойваччанинг машинасининг ёнига етказиб бергунча анча-мунча нарсани кўрдим, демайдиган Зарифбойнинг ҳам бўлари бўлди. Тўрт ёғидан тер қуйилар, машинага етганида азбаройи чарчаганидан тик туришга ҳам деярлик ҳоли қолмаган эди. Бойвачча ҳазилкаш шекилли, йўлиққанга сўз ташлаб, бир гапириб ўн куларди. Зарифбой эса ҳазилни, умуман одамлар нимага кулишларига унчалик тушунмасди. Ўша куни ҳам Зарифбой шўх бойваччанинг ҳазилларига жавоб бермади. Беролмасди ҳам. Биринчидан ҳазилга тушунмасди, иккинчидан кулиш бойларга, ҳазил қилиш ҳам бойларга. Учинчидан бойларнинг олдида аравакаш кулиб биладими, ҳазилни тушунишга ҳадди сиғадими? Йўқ, албатта. Зарифбой бу сафар ҳам ўта жиддийлик билан юкларни бойваччанингн машинасига жойлади. Ҳазилкаш бой йигит ҳам Зарифбойнинг ўта мискинлиги, нафсини, аравакашда бўлиши мумкин бўлган нафсни албатта, ўта жиловлаб олгани, янада тўғрироғи, унда нафс деганнингн ўзи йўқлиги ҳақида, бозорга келиб-кетиб, кўп эшитган эди. Буни ўзи ҳам синаб кўрмоқчи бўлди. Ҳазил тариқасида, албатта. Зарифбой юкларни жойлаштириб бўлгач, ҳазилкаш бой унга майдалиги туфайли аллақачон муомаладан чиқиб кетган пул узатди. Бироқ пул, топ-тоза ва шилдироқ эди. Зарифбой бу қоғозни қўлига олди-да, айлантириб кўрди. Ўнгини кўрди, кейин терсини. Кейин қўлида бироз тутиб турди-да, эҳтиётлаб икки буклаб чўнтагига солди. Арава дастагини ушлашдан олдин чуқур хўрсиниб, бойга қараб, “Йахмат...” деди. Зарифбойнинг кўзи ва ҳаракатларида шунчалик мунг бор эди-ки, улар, “эҳ, сени қара-ю”, дегандай бўлди. Кўзларнинг довдираши ва чучук тилда қандайдир эътирозларни кутган ҳазилкашнинг юзида портлашга тайёр турган кулгу совуқ ургандай қотиб қолди. Ҳазилкаш ўзининг бу қилиғи қанчалик ўринсиз ва аҳмоқона чиққанини дафъатан англади. Зарифбой эмас, ўзи довдиради.
– Ҳай, монго қара... – дея олди холос ҳазилкаш.
Эртаси куни бозорда шу ҳазилкаш бой Зарифбойнинг “Темир дафтар”га тушиб олганлари уйининг 250 миллион кредитини ёпиб бергани ҳақида гап тарқалди. Аммо биров 250 миллион эмас, 150 миллион деди. Бошқаси 100 миллион, кимдир 50 миллион деди. Аниқ ҳисобни ҳеч ким билмайди. Аммо кредитнинг ёпилгани ҳақ эди. Чунки Зарифбой бир ҳафта, ўн кунларгача дим қувониб юрганига бозор гувоҳ. Ҳатто Рўзмат ҳам ҳамманинг кўзи олдида ўғлини мақтаб, елкаларига қоқиб-қоқиб қўйган эмиш.
(давоми бор)
Улар Эркин билан Тошкентда, институтда ўқиб юрган кезларида танишишган. У вақтда Раъно институтнинг биринчи гўзали, Эркин эса “Хоразм хони” деб ном чиқарган, ўзига ҳаддан ошиқ ишонган бой, олифта ва бироз қўпол йигит эди. Қизлар бу ҳислатлар ҳақиқий йигитга хос, деб ўйлайдилар ва Раъно ҳам кўп қизлар қатори Эркинни яхши кўриб қолган эди.
Қизнинг ота – онаси, гарчи қуда бўлғувчи узоқ вилоятдаги нуфузли ташкилотнинг раҳбари, кўзга кўринган кишиларидан бўлса ҳам, фарзандларини, уларнинг наздида, узоқ чўл – Хоразмга узатишга, кес каллам, рози бўлмадилар. Уларнинг оқ фотиҳаларини олгунча озмунча тер тўкилмади. Ўртага тушмаган одам қолмади. Хоразмнинг машҳур мулла-эшонларидан тортиб, баланд-паст мансабдорларгача, қизингизнинг бахтига мана биз кафилмиз, деб водийга бир неча марта келиб кетдилар. Мислсиз босим ҳам таъсир этмади. Аммо севимли қиз Раънонинг қатъий сўзидан кейингина уларга оқ йўл тиланди. Тўй бўлди, аммо водийлик ота-онанинг кўнглида бир доғ қолди. Тўй, расм-русумлар, карнай-сурнай, борди-келдилар ҳаммаси рисоладагидек, балки ундан ҳам ортиқроқ эди. Бироқ барибир булар кўнгилдаги хираликни юва олмади. Улардан ўша пайтда, бу кўнглихираликка сабаб не десалар, балки, мана, деб бирор нарсани тутиб кўрсатиб билмас ё шундоқ-шундоқ, деб арзирлик важ ҳам келтира олмас эдилар. Лекин ота юраги, она қалбига бу ишларнинг ортида қандайдир кўнгилсизлик яширингандай туюлаверган, гумон бўлган шундай. Гумонни эса тутиб, патини юлиб, товога солиб пишириб бўлмайди. Хуллас, йиллар ўтса ҳам бу доғ кетмади, аксинча каттайганидан каттайди, қорайганидан қорайди. Раънонинг куёв бола билан Фарғонага ўйнаб-кулиб тез-тез келиб кетишлари ҳам, хаётидан, оиласидан, маҳалла, қишлоқнинг унга бошқача бир муҳаббати ва ҳурмати борлиги ҳақидаги ҳикоялари ҳам бу доғни ювмади. Кўнгил хиралигича қолаверди. Айниқса, мансабдорнинг ўғли Эркиннинг хулқидаги озорли инжиқлик, атрофдагиларга, жумладан бир вақтлар кўпларнинг орзуси бўлган Раънога ҳам, беписандлиги бу хираликни кучайтирди.
Лекин бу дунёда ўзгармас нарсанинг ўзи йўқ. Тўйдан бирор ўн йиллар ўтгач бой ва мансабдор отанинг ҳам қуёши ботди – ишдан кетди. Буни кўтаролмаган ота вафот этди. Оила пароканда бўлди. Бир вақтлари фалонкаснинг ўғли бўлган Эркин ҳам ўзини ҳамма қаторида кўрди. Аммо унга осмондан ерга тушиш осон бўлмади, ўзини энди фалонкас ва фалонкаснинг ўғли эмаслигини тан ололмади. Шу ҳол уни хароб этди.
Мана ҳали ҳам Эркин ўша фалонкас ва фалонкаснинг ўғли эди ўзича. Аввалги маишатбозлардан атрофида энг содиғи – шиша қолди. Аввал отасининг обрўси ва унинг қўли остидагилари ҳисобига маишат қилган бўлса бугун ёлғиз ногирон ўғли ва водий гўзалидан қолган пажмурда тан ва руҳни эзар эди.
Ҳозир ҳам аҳволи ёмон, каллада бир фикр: қани тезроқ сабуҳий этса. Бошқа ўй ҳам, орзу ҳам йўқ.
– Тезроқ бўл! – ҳезланади ўғлига жаҳл аралаш.
– Ҳозийй, – шошилади Зарифбой.
– Сув опке! – вишиллайди хотинига қараб. – “Боржоми” ё “Чартоқ” бўлсин.
– Ҳозир, адажониси...
ЖАННАТИЙ
(ҳикоя)
I
Шаҳар четидаги кичкинагина бозор анча пастда, ўйлоқ да жойлашган эди. Унинг ёнидан ўтган йўл, қандайдир халқаро орақатнашиқ воситаси сифатида, баланд кўтарилган, кенгайтирилиб трассага айлантирилган эди. Энди бу ердан тинмай катта юк машиналари ўтиб турар, уларнинг кенг ва катта шиналаридан шовуллаб товуш чиқар, у пастдаги бозордаги ғала-ғовурни бир неча сонияга бўлса-да босиб турар, автолар узоқлашгач яна бозор ўзининг одатдаги ғала-ғовурига қайтарди. Трассадан туриб пастга қаралса, бозор катта бодияга ўхшар эди. Бу ерда ҳамма – сотувчи-ю олувчининг кўпчилиги бир-бирини яхши биларди. Товар ўлчаш ё беришдан олдин улар бафуржа ҳол-аҳвол сўрашиб, соғлиқ-эсонлик, қариндош-туққан, бола-чақа ҳақида гурунглашиб олардилар. Бозор “деҳқон бозор” дейилар, сабаби бу ерда “Бой бозор”дан фарқли ўлароқ асосан деҳқон ўз маҳсулотини ўзи сотар, олибсотар кам, борлари ҳам “ўзлариники” эди.
Йигирма, йигирма икки ёшларидаги, қорапаранг, йирик-йирик қора кўзли, қоқчакка, бурни арабларникига ўхшаб кетадиган йигит юк араваси билан бозор дарбозаси олдига келиб тўхтади. Унинг , соч-соқоли бир-икки кундан бери олинмаган, кийинишида аллақандай палапартишлик сезиларди. Худди ёш бола кийинган-у, унга онасининг бир сидра нигоҳи ва ёқа-енгини тортиб-текислаб тартибга солиб қўйиши етмаётгандай эди. Дарвоқе, бу йигитнинг гаппи-сўзи ва ўзини тутиши ҳам ёшига унча мос эмас, 12-13, балки 14 ёшларникига ўхшарди. Худонинг иродаси билан онги шу маҳалларда қотиб қолган ва йигит ҳамма нарсани шу ёшдаги болами, ўспиринга хосми қабул қилар, атроф-жавонибдаги воқеликка муносабати ҳам шунга мутаносиб эди.
У бозорда юкчи, дуч келган хизматни қилиб кетаверар, кира ҳаққи даволашмас, не берсалар, “Йахмат”, деб олиб кетаверар эди.
Оти Зарифбой, ўзи бозорнинг эркаси эди. Ҳа, ҳа эркаси. Кимдир унда сақланиб қолган болалик ва соддаликни яхши кўрар, кимдир шугина боши билан ниҳоятда катта юк ва масъулиятни тортиб юрганига ичи увишарди. Зарифбойнинг отаси араққа муккасидан кетиб, ўзини ҳам, соғлиғини ҳам бой берган эди. Хотини ҳам унинг изидан юриш ташвишидан қўл оёғи боғлиқ, бевақт икки букилиб қолганди. Шугина Зарифбой оиланинг якка-ю ягона боқувчиси, турмушга чиқиб кетган икки ойопаси ва жиянларининг ҳам тоғи-суянчи эди.
Зарифбой аравасини тўхтатиб унда чандилган икки курси ва кичик столнинг чизимини тортиб кўрди – аравани пастга тушираётганида оғиб кетмасин яна – йўқ, ўйнамаган, маҳкам турибди.
– Силай пастга тушавайинг, ман ҳозий, – деди изида қўлтиқлашиб кетаётган ойиси билан дадасига.
Бу гапдан Зарифбойнинг дадаси – узун бўйли, ориқ Эркиннинг афти баттар бужмайди. Уни кечагидан кейин бош оғриқ безовта қилаётган эди.
– Бўл-ай, тезроқ! – деди Эркин. – Бошим тарс ёрилади ҳозир.
– Ҳозий, ҳозий ака! – Зарифбой шошилиб аравасини пастга тушириш ғамини кўра бошлади. Атрофга аланглади. Аравалар ёнида уймалашиб турган тўрт - беш кишига қараб қўл булғади .
– Ҳаййй!
Шабада шашликнинг иштаҳани қитиқловчи исини олиб келди. Лекин бу ҳид Эркиннинг кўнглини айнитди. Боши айлана бошлади. Ўқчиб атрофга аланглади.
– Ҳай, ҳай, – Эркиннинг қўлтиғига кирди хотини Раъно. – Ўтиринг, ўтиринг...
– У вақтларда, яъни ўтган асрнинг саксониничи йилларида Хоразмда ким янги иморат қурса қориндош-туққан, ошно-оғайни, қўни – қўшни, таниш-билишлар кўмакка (ҳашарга) келар эдилар. Бир куни Матназар оға ҳам бизникига кўмакка келишга аҳд қилиб, жой солинаётган участкани сўраб-суриштириб келибдилар. Келса иш устида ҳеч ким йўқ. Шу куни усталардан бирининг уйида тўй бўлиб, ишга чиқмаган эдилар. Матназар оға жойнинг уёғига чиққан, бу ёғига чиққан. Ҳеч ким йўқ. Қараса шу атрофда 16-17 яшар бир ўспирин қўй боқиб юрибди. Матназар оға , уй эгалари қани, деб сўраса, бола билмийман, бугун келмадилар, деб жавоб берибди. Ҳеч ким келмадими, деса болакай, йўқ келмади, фақат анави икки-уч машина пишган карвични бир шофёрлар тўкиб кетди, дебди. Ҳақиқатан ҳам Матназар оға кўрса, усталар эртаси келиб ишни дарҳол бошлаб юбориш учун ҳавозаларни ҳам қуриб кетишибди. Шунда Матназар оға бояги ўспиринга, Бозорбой оғангникига кўмакка келдингми, деб сўрабди. Ўспирин йўқ, отам кўмакка бир-икки марта келиб кетди, дебди. Йўқ, дебди Матназар ака, ўзинг келдингми, деб сўраётирман, дебди. Ўспирин ўзим келмадим, дебди. Шунда Матназар оға, кўмак деган бу яхши нарса. Бугун сен келасан, эртага сеникига борадилар, қани ҳавозага чиқ, бугун Бозор отангларникига иккимиз кўмакка келган бўламиз, ҳавозадан қарасанг қўйларинг ҳам яхши кўринади, дебди. Шундай этиб бола ҳавозага чиқибди, Матназар оға бўлса ерда туриб бояги янги тўкиб кетилган карвичларни капча билан болага отаверибди. Бола бўлса уларни ҳавозаларга тахлаб кетаверибди. Шунда этиб билмадим қанча вақтда янги тўкиб кетилган карвичларнинг ҳаммасини Матназар оға бояги болага ҳавозага тахлатибди. Энди бизлар эртаси куни карвични ҳавозага оламиз, деб иш устига келсак, кеча келтирилган карвичларнинг ҳаммаси ҳавозаларга чиройли қилиб терилиб турибди. Ким қилган бу ишни ҳеч ким билмайди. Ҳаммамиз ҳайрон. Усталар ҳам ғойибдан келган кўмакчига раҳмат айтиб ғайрат билан ишни бошлаб юбордилар. Шу куни ишимиз ҳам бошқача унумли бўлди. Шу вақт оқшом шу ерларда қўй боқиб юрган йигит келиб, оқшом бир Матназар оға шоир киши келганлигини, уни ҳавозага чиқариб эртадан кечгача ҳамма карвични ҳавозага отиб кетганини айтди. Бу гапни эшитган усталар ҳам қойил қолдилар. Тезда бу гап қишлоғимизга ёйилиб, инсонийликнинг бир намунакси сифатида тилдан-тилга кўчиб юради.
– Қаранг-а, – деди шу даврада ўтирганлардан бир киши ҳайрат билан. – Бир ўзи икки-уч мошин карвични бир ўзи ҳориб-чарчаб қолмай отиб берган бўлса-аа...
– Э-ээ, – деди Бозорбой оға. – Матназар оға икки - уч эмас, ўн мошин карвич бўлса ҳам отиб билар эди. Спортчи, полвон эди. Матназар оға курашнинг самбо билан шуғулланарди. Спорт устаси эди. Шаҳар, вилоят, Ўзбекистон биринчиликларида, кейин Тагонрогда ўқиб юрган вақтларида Россиянинг бир қанча чемпионатларида ҳам қатнашиб совриндор бўлган.
– Ҳааа...
Матназар оға ҳақида яна кўп гурунглашиб ўтирдик. Ҳар ким оғанинг характеридаги бир ажойиб фазилатни санар эди.
Шуҳрат МАТКАРИМ