Наманганда буюк ватандошимиз Маҳмуд Замахшарийнинг 1121 йилда ёзилган тилшуносликка оид китоби топилди
Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси қўлёзмалар марказида бугунги кунда тўрт мингдан ортиқ нодир китоблар сақланмоқда. Уларнинг учдан бир қисми VII - XVIII асрларга оид ноёб қўлёзмалардир.
Бугун манбалар сони яна 40 ададга кўпайди. Марказга маҳаллий аҳоли томонидан тақдим этилган китоблар орасида энг қимматлиси луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, араб грамматикаси, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ мукаммал асарларни яратган, дунё тан олган олим Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Аз-Замахшарийнинг тилшуносликка оид асаридир.
- Жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк аллома ижодида араб тилшунослиги ва грамматикасининг турли томонларига оид асарлар салмоқли ўрин эгаллайди. Жумладан, араб тили грамматикасига оид муфассал китоб «Ал-муфассал»нинг ҳар бир бўлимида морфологик ва синтаксис масалалари кўриб чиқилган. Асар фонетика бўлими билан якунланади. Ушбу асар араб тили наҳв ва сарфни ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан шарқда ҳам, Ғарбда ҳам шуҳрат топган, - дейди марказ раҳбари Билолхон Рустамов.
Китоблар орасида 1870-1905 йилларда Қозон, Уфа ва Тошкентда тошбосма усулда чоп этилган Фаридуддин Атторнинг инсониятнинг 96 буюк сиймоларилари ҳаёти ва сийратлари акс этган «Тазкиратул авлиё», Абу Муъин Насафийнинг «Ақоиди Насафия» китобларининг шарҳлари каби нодир манбалар мавжуд.
Тарих, адабиёт, риёзиёт ва ҳандаса, мантиқ, фасоҳат ва балоғат илмига оид қолган қўлёзма асарлар ҳозирда тадқиқ этилмоқда.
Қатар миллий кутубхонаси ва Ахсикент археология парки ўртасидаги ҳамкорлик Янги Ахси қўлёзмалар марказидаги асарларни тадқиқ этиш ва рақамлаштиришни кўзда тутади.
Медиа Департамент
– Дааа. Тезроқ Тошкентга олиб боринг. Бир докторнинг адресини бераман. Яхши мутаҳассис. Қанча одамни қайтадан ҳаётга қайтарган. Лекин...
– Умид борми, доктор?
– Худо, ол қулим, деса ҳеч гап эмас. Лекин... отеснинг ўзи ҳам анча чўкиб қолибди. Кайфиятини кўтариш керак. Айниқса мундай вақтда. Агар отеснинг бу кайфияти бўлса қийин...
Қайтмас ўша пул сўраб келган “оғайнини” ҳам, пул топиб отасини қувонтирдим, деб севинган ўзини ҳам ёмон кўриб кетди. “Қандай одам-а, улар”, ўйлади у. “Кўриб турибди отамнинг ҳолини. Ўзи касал жони бир қилга илашиб илвираб зўрға турибди. Йўқ, бетини б*қдай этиб, дим зарур, дим зарур, дейди. Бўлмаса, “пул йўқ, ўлмагайсиз, ўзларимизнинг ҳам аҳволимиз чатоқ бу масалада, отамни қийнаманг”, дейилди.
– Шунинг учун тезроқ учинг. Агланманг. Кейин... йиғналиб боринг. Бир... юз миллиион бўлсин ёнингизда. Камида. Очганнан кейин яна не гаплар чиқади. Буни ҳам худо билади. Дим ўтлашиб кетган. Операция қилади. Оғир операция. Бунингсиз иложи йўқ. Балки бир юз эллик миллионлар олиб кетарсиз...
Бу гапни эшитган Қайтмаснинг миясига алланарса “жувв” этиб чиқди. Эти бадани қизиб кетгандай бўлди. “Оғайни”га пул излаб кимларнинг олдига борган бўлса ҳаммаси секундда кўз олдидан лип-лип ўтди. “Ким қолди?!!”
Эртаси айтилган докторнинг ёнига кириш учун ҳужжатларни тўғрилаб берар экан ёрдамчиси, элликми, етмишдами, ёшини аниқлаш қийин бўлган, аммо сипо, мулойим киши қўшиб қўйди.
– Доктор землаягингиз. Хоразмдан...
Бу гапни эшитган Тўра сабабсиз севиниб кетди. Шу... номаълум докторнинг олдига киришга тортиниб ўтирган эди. Докторга айтадиган гаплари хира-хирмон эди-да. Касали, ўтиб кетар, ўтиб кетар, деб яшириб юрганлари ундан ҳам кўп. – Шу ердамисизлар? – сўради Тўра. – Қаранглар, доктор Хоразмдан экан.
– Ҳовво, ота шу ердамиз, – деди Йўломон руҳсиз бир аҳволда. – Шу ердамиз, ота...
Қайтмас укасига норози тикилди. “Не иш этаётирсан? Отам сезиб қолади”. Ҳақиқатан кенжасининг кайфияти тушкунлилигини ота дарҳол сезди.
– Ҳа, болам, мазанг йўқмо? Қисиинманглар, ина доктор Хоразмдан экан. Ҳаммаси яхши бўлади. Айй, яхши бўлмаса ҳам қисинманглар. Мен ёшимни яшаб, ошимни ошаб бўлдим. Инди сизлар соғ бўлинг.
– Э, не дейсиз, ота! Бу ер Тошкент, пойтахт! – деди ассиссент руҳсиз бир кайфиятда ҳужжатнинг охирги қаторларини тўлдилар экан. – Бир деганда ҳар қандай беморни ҳам ёш йигитдай қилворамиз. – Бу оғир, ҳаётининг сўнгги кунларни кўраётган беморларни кўравериб ўзи ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзилиб бўлган яхши одам, яхши мутахассиснинг ҳар бир беморга айтадиган навбатчи гапи эди. – Ҳали неваралар, чевараларнинг тўйларини бирга ўтказамиз. Сизларда нима дейди, Гўрўғлининг ёшига чиқасиз, дейдими? Худди шундай бўлади, дода! Бир ҳафта, ошиб борса ўн кун! Кейин Хоразмга бориб яна кампирнинг кўкчойини ичиб, а? Амударёнинг балиғидан, сизларнида нима дейди, бир қарсон қовуртириб, а? Шунда бизни ҳам таклиф қилишни унутманг, дода!
Бу кўтаринки кайфият Тўрага таъсир этмади. Қайтмас одоб юзасидан ассиссентга ғамгин жилмайиб қараб қўйди. Йўломон отасининг қўлидан тутиб ташқарига бошлади. Унинг кафти чўғдай эди.
– Ҳа, улим, – ташвишланиб сўради яна Тўра. – Касалмисан?
– Йўқ, ота, – деди Йўломон. – Просто, оқшом ҳорибман ўхшийди. Йўлда.
– Ўзингига қара улим, – деди Тўра. – Белингни маҳкам бойла. Ота, деб йиғлаш фарзандга фарз. Энди ўзларингизга қаранглар Мен не бўлсам бўлдим.
– Отааа, – зорланди Йўломон, – қўйинг шу гапни. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади, деди-ғў, доктор.
– Ҳовво болам, ҳовво. Шунга айтаман-да, қисинма, деб. Аканг не ерда?
– Докторнинг ёнида, – деди Йўломон. Икки томчи ёш унинг ёноқларидан пастга югуриб ўтди. – Ҳозир чиқади.
Ассиссентнинг хонаси билан докторнинг кабинетининг ўртаси деярлик бир қадам эди. Тўра ўғлининг чўғдай кафтини тутиб борар экан Йўломоннинг иссиғи чиқиб кетганига ҳам, Қайтмас ўғлининг ҳалиги ассиссентнинг саволларига сўзларни ямлаб, иккиланиб жавоб бераётганининг тагида қандайдир кўнгилсизлик яширин эканлигини англади, тўғрироғи бу ерда бир кўнгилсизлик бормикан, деб ўйлади ва бу кўнгилсизликнинг сабабчиси ўзимикан, деб гумонланиб қолди.
– Аканг чиқдими? – сўради ўғлидан.
Маткарим бува умрида бировга қаттиқ гапирмаган, касби тақозасига кўрами ва ё табиатанми синиқ феълли эди. Мулла Маткарим тўрисида, ўзи бир этикдўз бўлса, эшонми ё валийми эди-ки, катта кетиб ёки кибрга берилса, ўнгишиғи бировнинг ўлтони янчилган эски ковушини силиб-сийпалаб, майшайган ўкчани мажбурий меҳр билан тўғирлашдан ўтиб турган бўлса, не гўрига мўлтаяди, дейдиганлар ҳам, уни ҳар қандай ишга жидду жаҳд билан киришишини бола-чақасига ибрат қилиб кўрсатадиганлар ҳам бор эди. Ҳақиқатан ҳам устанинг қўлидан ўтган ковуш тўзиб, чириб адо бўлса ҳам унинг тикини ё урган қалам михи “миқ” этмасди. Ҳеч қачон ишига баҳо айтмас, оз бердинг, кўп бердинг демас, ким не берса шунинг шукрини этиб, ғимир-ғимир, мисир-мисир ишлаб юраверарди. Аммо ҳамиша устида иш кўп, топгани барокатли эди. Ўта камгап эди. Қачон қарасанг икки кўзи ишида, келганнинг кўзига қарамас, эшитган хабари хуш бўлса, “ҳоввоо”, деб қўярди чўзиб, ёқмаса, “йоқ-йоқ, уста”, дерди шошиб. На яхши ва на ёмон гапда бошини ишидан айирмас, гўё унга яхши билан ёмоннинг фарқи йўқ эди.
Овулдаги имомлар Содиқ мулла, кейин укаси Ойназар мулла ҳам учирма бўлганларидан кейин элат уста Маткаримни овулга имом бўлишга даъват этди. Шунда унинг хат-саводи ҳам борлиги маълум бўлган. Аввал-аввал маърака-мажорларга қўлтиғида китоб билан кириб келганини кўрганлар ҳайрон бўлди. Аммо унинг оятлар, ҳадислар ва анбиёлар тарихларини ўқиб, шарҳлаб бера бошлаганидан кейин унинг уста лақаби муллага ўзгарди.
Унинг ўғли Матқурбонни эл муаллим деб эмас, уста сифатида таниган. Басавлат, қўллари капчадай Матқурбон муаллим мактабда ишлаши билан бирга оғоч устаси ҳам эди. У эшик-ойна ясар, пол, потолок қоқарди. Шунинг орқасидан нафақат овулнинг, балки яқин-йироқ қишлоқларда кирмаган уйи, танимаган одами йўқ эди. Кўнгли очиқ, ниҳоятда қариндошжонли эди. Бориб ишлаган ери, танишиб ўтиришган кишиси билан насл-насаб сўрашар ва албатта қариндош чиқар эди. Бир марта тоза топган қариндоши қозоқ чиққанида жамандарлар орасида ҳангома, анча кулги ҳам бўлиб юрди. Аммо бу гаплар Матқурбон муаллимнинг қапталидан ҳам ўтмаган. “Ҳаммамиз Одам ота билан Ҳаво момодан тарқаганмиз. Қозоғи не, ўзбек, туркмани не?” деган. Элатда тўйми, маъраками Матқурбон муаллимиз ўтмас эди. Ҳамма ерда у кадхудо, кимнинг не кам-кўсти бўлса тўғирлаб, етмасини етириб, ошмасини орттириб юрар эди. Шунинг учун не ерга борса кўрган одам “ота-ота, ака-ака, ука-ука ё дойи-жиян”, деб олдига югуриб чиқар эди. У шундай этиб элнинг оғзини бирлаштириб ўтиб кетди.
Дарвоқе, худди ана шу қариндошжонлилик унинг ўғли Тўрага ҳам ўтган. Ёш йигит вақтлари не ерга борса, “Ана, Матқурбон муаллимнинг ули келди”, деб кутиб олишар, бундан кўкси тоғдай ўсар, у ҳам тоза-тоза қариндошлар қидирар ва топар эди. У ҳам Матқурбон муаллимдай қорувли, бир кўтарганда бир куви айронни бўшатар, еса бир бодия паловни кўрдим демасди. Унинг ҳам иши элнинг, жамандарнинг бошини бириктириш эди. Уришганнинг ҳам, ярашганнинг ҳам орасида бор, айтадиган гапи: “Ҳамманинг бир қилга тизил, кимнинг тухуми эканлигингни ёддан чиқарма”. Унингча овулда, элда бегона йўқ, шунинг учун қишлоқда оғзиолачилик бўлиши мумкин эмас. Кетган келинни обкелар, уришган оғайнини яраштирар, кўнгилқолишма этган қудаларнинг ўртасида туриб ўт билан сувни қовуштирар эди. Хуллас, оғзибирчилик деб югурди-елди, лозим бўлганда бир оғзидан ўт сочди, бир оғзидан сув пуркади, аммо айтганини қилдирди. Бироқ замон ўзгариб, ёшлар орасидан унга “сурувингни бўлак боқ”, дейдиганлар ҳам топилди. Аммо Тўра ҳам Матқурбон муаллимга ўхшаб бир “Кишт!” дегандан ҳуркиб учиб кетадиган қушлардан эмас. Бундай вақтларда у, “Ҳов, сен не девотирсан?” деб ҳам муштини, ҳам тишини қисиб ўкчага минади, асов тойни минггига ўргатган қозоқдай шатта қўйган қариндошга сувлиқ солади.
Ана энди қараса шу эл, бола-чақам деб умри ўтибди. Ёмони кейинги вақтда оғир дардга чалинди-ю кескир қиличининг дами сусайди. Аввалгидай ҳа, деганда сапчиб туриб масалага сумба ургандай кириб кетолмайди. Белдан қувват кетиб, кучи фақат оғзида, тилида қолди.
ТЎРА
(ҳикоя)
– Ўввв! Қачондан бери бу уйда менинг айтқоним бўлмайдиган бўлди?! –Тўра столга зарб билан мушт туширган эди юмруғи ликобчага тўғри келиб тарелка чил-чил синди, дастурхон бир зумда қип-қизил қонга бўялди. – Қачондан бери?!!
– Ота-аа! – унинг қўлига ёпишди ёнидан ўтирган кичик ўғли Йўломон. – Қўлингиз қонади!
– Қачондан дейман? – овозини яна баландлатди Тўра жаҳл билан. Аммо шу вақт ток ургандай қўлини столдан кескин тортиб олди. Ҳам жаҳл, ҳам жонидан ўтган оғриқдан дашноми янада кучайди. – Суйла!
– Ота, қўлингиз қонади дийман, – такрорлади Йўломон ва отасининг қўлига ёпишди. – Талинка кесиб юборди.
– Кесса кессин! Уффф!!! Воҳ-воҳҳҳ! Менинг мундай этиб ўтирганимдан ўлганим яхши! Иммм... Ўтирган бир тўнка бўлсам, кўзим кўрмаса, оёғим юрмаса, гапим осмонга учса! Воҳҳҳ...
– Ота-ейй! – эзилди ўғил. – Қачон гапингизни икки бўлди? Бу ишингиз ҳам бир сат кейин бўлсада битади-ғў. Бир сат учун ўзингизни озорлаб ўтирибсиз...
Бу гапдан Тўра баттар кўтарилди.
– Энангди мақтайинми ё опангди! Оҳҳҳҳ... иммм... Айт ўзинг қайси бирини?!!
– Ота, келинларингиз бор. Келинларингиз турибди бу ерда.
– Ҳаккк! – Ичкаридан отилган вулқон бирдан асабдан титраётган Тўранинг томоғига тиқилди. Сўлаги пастга югуриб юткурик тутди. Қарса-қарс, қарса-қарс йўталиб, кўзларидан ёш қуйилди. Дард ҳоритган гавдаси бу силкинишдан баттар бутрайин деди. – Нега аввалроқдан айтмийсан шуни, отангга лаънат!
Тўра энди олтмишнинг нари-берисига чиққан эди. Аммо бир вақтлар паҳлавон келбатли бўлган Тўрани кейинги вақтда дард анча эзиб қўйган эди. Бўлмаса унинг тенгларининг қурли тўй бўлса курашга чиқадиган ёғдойи бор ҳали. Аммо дарднинг ёмони ёмон. У қовунга тушган аччиқ чурукдай ҳар қандай гавдани ҳам, кишининг руҳи-ю иродасини ҳам аста-аста еб битиради. Мана, бунга Тўра жонли мисол. Бир вақтлардаги қадамидан ўт чақнаб, сўзи икки бўлмаган йигит бугун букчайган бир кишига айланган. Ҳа, дард Тўрадай йигитни ҳам қайириб олди. Қайириб олдигина эмас, нўхталаб, эшак этиб миниб олди. Энди дард Тўрага ўнгга юр деса, ўнгга юради, чапга юр деса, чапга юради. Ёт еса ётади, тур деса туради. Лекин Тўранинг дўнгбўйинлиги, ўжарлиги ҳам бор. Шунинг учун мана неча йилдан бери унга хўжайин чиқишга уринадиган, дард билан олишиб ётибди. Ёқмаганни ёр этмаган у ҳеч қачон. Дард зўрайгани сайин Тўра мингига ўргатилмаган тойдай ўзини тўрт ёққа ташлайди, ерга ётиб, осмонга отади, шатта қойиб, дарднинг қўлидан сипмоқчи бўлади. Дард ҳам моҳир чавандоз, Тўранинг ёлидан маҳкам ушлаб олган – уни сира қўйиб юбормайди. Бу олишув Тўрани чарчатиб, дардни семиртирди. Ва семиз чавандоз Тўранинг якка-ю ягона эгасига айланди. У уловини ўзи истаган манзилга қачон буради бу номаълум энди. Манзилга кетар вақтга оз қолганини Тўра ҳам сезади, шунинг учун чўбин отга минишдан олдин ҳамма ишларини саранжомлашга тушиб қолган. Энди унинг ўз қамчиси ўзида. Тез, тез, тез! Шиор шу. Ҳаммасига улгуриш керак. Ҳал этилмаган бирон масала қолмасин. Бўлмаса изидан гап чиқади.
ИҚТИБОС: ."Қалб" луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқдан-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам "қалб" деб аталган". Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Читать полностью…Taklifnoma
Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasida 27-noyabr kuni soat 15:00da O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi bilan hamkorlikda adib va tarjimon, uyushma aʼzosi Shuhrat Matkarimning “Boljon” nomli hikoya va qissalar kitobi taqdimoti bo‘lib o‘tadi.
Ushbu adabiy kechaga barcha qiziquvchilarni taklif etamiz!
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
У директорга сир бой берганлигига пушаймон этди. Бекқул минг ёмон бўлса ҳам ўзининг қавми, бунинг устига ўзини дўстман, деб юрар эди. Бу эса бегона.
Одамбой асабий сигарета тутаётган Бекқулнинг ёнига борди.
– Бу не иш этганинг бўлди сенинг?
Бекқул жавоб бермади, унга қайрилиб ҳам қарамади.
– Не бўлди сонго, дийман?
– Ҳеч нарса.
– Бўлмаса бу не иш этганинг?
– Не иш этибман?
– Дўғрисини айтавар, навчун мундий этдинг?
– Не иш этибман?
– Каллани айлантирма.
– Дўғрисини айтдим.
– Ўтган кун бошқача сайраган эдинг.
– Монго қаранг, Одам оға. Ҳозирги айтганим ҳақ. Ўтган сафаргиси... эътиборсиз кўрган эканман. Ҳозир қистанми-ин кўрдим. Дим ўлиб-учиб ётган ери йўқ.
– Лекин...
– Ҳовво. Осмонга учган ери йўқ. Анув бирсининг гаппини қара: юз йиллардан бери қотиб олган канонларни бузди, эмиш! Канонларни бузиш онгсот эканми? Канон деганни биласанми ўзинг?! Энди академикнинг гаппини қара! Халқ рассомлари фалончи, фалончи, фалончиларнинг асарлари бу асар ёнида хира тортиб қолган эмиш. Қариб мияси суюлиб қолган чол! Ўзи кейинги вақтларда не гаплаганини ҳам билмайдиган бўлиб қолган бу қарри. Хотини ўлиб эси кирди-чиқди бўлиб қолган. Айтинг, айтинг қани не янгилиги бор экан бу картинанинг? Янгича нигоҳ, янгича қараш эмиш. Ҳеч ким кўрмаган нарсаларни кўрган эмиш. Нима унинг тасвирлаган нарсалари янгилик эмишми? Ҳеч ким кўрмаган эканми бу кўринишларни. Бошқача ракурс эмиш. Яқин йигирма-ўттиз, балки эллик йиллар олдин бундай кўринишлар ҳар бир қишлоққа хос эди. Қаҳрамони бошқача эмиш, бошқача кўринишда тасвирлаган эмиш! Мана, мана бошқача кўриниш! Бунда тасвирланган қаҳрамонлардан, балки улардан ҳам зўрроқларини ҳар бир қишлоқдан истаганча топиш мумкин эди. Ҳеч ким кўрмаган қаҳрамонлар эмиш. Ина, бизларнинг қишлоқда бир отес бор эди. Чўпон. Ҳар йили қумдан қайтганида бир ночор хўжаликка бир қўзи садақа қилар эди. Ана шуни тасвирлаш керак эди. Унинг силаи-раҳм, саҳоват тўла кўзларини тасвирлаш керак эди. Бу кимни тасвирлаб ўтирибди? “Балиқчи чол” эмиш! Ўргулдим чолингдан!
– Шунча гапинг бор экан чизаётган вақтда айт эдинг, ғоя, фикр бер эдинг энди ириллаб ўтирганча.
– Айй, билмагандай гаплийсиз Одам оға. Гап тинглайдими шу? Такаббур, терс ва хода ютгандай қаққайган-қу!
– Ҳай, ҳай, унчаллик эмас-ов. Нечча йилдан бери туз-намакмиз. Қолаверса, вақтида қанча кўмак ҳам берган сонго. Шуларни кўз олдингга келтириб бу гапларингни ўзига олдинроқ айтсанг фойдаси теккан бўлар эди . Бўлар иш бўлиб, буёғи сингганидан кейин бўлмабди бу асаринг, деб ўтирғанча.
– Ай, Одам оға, қўйинг! Сизам нервимни ўйнаманг.
– Сен ўйнадинг нервини. Болани шу ҳолида қўллаб, яхши гаплар айтиш ўрнига қисинтирдинг. Ўзи энди кўчага чиқаётган бўлса...
– Айй, сиз уни билмийсиз, Одам оға! Жўги у, жўги! Ҳеч бало бўлган эмас унга.
– Иби-яй! Ҳали касаллангани ҳам ёлғон, десанг-а?
– Ёлғон! – деди Бекқул ва бу ерда ортиқ туришни истамай яна ҳам четроққа кетди.
– Мана, – Бекқул кўргазма якунланиб ҳамма тарқалаётганда яна Рассомнинг ёнига келди. – Аввалги ишларингни яна бир қатор кўриб чиқдим. Қойил. Қойил! Бошқа гап йўқ.
“Кечирим сўраётир”, ўйлади у. “Бояги гапининг ноўрин чиққанлигини ўзи ҳам англаган кўринади”.
– Айниқса, “2017” даги сериянг. Даҳшат! Уларни аввал ҳам кўрган эдим. Ёққан эди шу вақтда ҳам. Лекин бугун яна ҳам диққат билан томоша этиб чиқдим. Улар дим бошқача. Бунга бугун иймон келтирдим. Катта ижодкорсан. Гап йўқ!
– Буни ўзим ҳам тан оламан, – синиқ жилмайди дўстининг гапини ҳазилга олиб. “Сенинг икки оғиз эътирофингни кутган эдим. Ҳамманинг гапи бир ёқ, сенинг бир оғиз сўзинг бир ёқ. Ҳечдан кеч, деган эканлар. Кеч бўлса ҳам яхши гапларинг учун раҳмат”, ўйлади у кўнгли бироз тинчиб. “Қани-ии, кўнглимга ёқадиган яна бир гап айт. Қайтганимни, ҳақиқий қайтганимни ҳис этай”.
– “2017” гача қилган ишларинг ҳам яхши. Аммо “2017” да аввалги ҳамма тажрибанг жамланган. “2017” ҳамма изланишларинг самараси. “2017”! У вақтларда мансабда ўтирган эдинг-да. Дим бунчалик камтар бўлмаганингда мукофот-у унвоннинг энг уллилари сеники эди.
“Бир кун бозорга бормасанг не иш этади”, деди рассом. Буни, албатта, хаёлида, овоз чиқармай айтди. Чунки унга кўпдан бери кийилмаган куйлагини кийдираётганда ҳам, енгларини тортиб-тортиб тузатаётганда ҳам, “бўлдими, бўлдими, ничик турди”, деб текислаш учун куйлак устидан елкаларини силаб-силаб қўяётганида ҳам бозорга шошилаётган хотинининг қўллари теккан жойини оғритаётган эди. “Бўлди, бўлди, раҳмат”, деди у яна хаёлида. “Бир кун бозорга бормасанг не иш этади?” Оғриқдан эгнини қисаётганидан, унинг қўлларидан ҳадеб ўзини четга олишга уринаётганидан хотин эрининг нима ҳақда ўйлаётганини бехато ўқиб, эр хаёлда айтган гапларига жавраб жавоб берди.
– Ҳовво, ҳовво! Монго ёқмийми уйда ўтириш? Бозорнинг сариқ қуёшига ерик бўлибманми?
“Мен бир нарса дедимми?” деди Рассом яна хаёлида. “Борсанг боравер”.
– Ҳовво, бораман. Бормай не иш этаман? Агар мен бозорга бормасам ҳамманг қум қопиб очингнан ўласизлар!
“Дим ҳам унчалик эмасдир. Ана ўғлинг ишлаётир, мен ҳам пенсия олиб ўтирибман”
– Ҳовво, дим лекин! – хотин жаврашдан тўхтамасди. – Сизларнинг бир ойда топган пулингиз билан харажатга чиқсам менинг қопчиғим ҳам тўлмайди.
“Ношукур”, ўйлади рассом. “Топган пулинг ўзингдан ортмаётир-ғў. Яна не норози бўласан?”
– Ҳовво, ҳовво! Бировларга юришим юқмийди. Тақсам бозордагилардан кам бўлмин, деб тақибман. Ҳали ҳам мен ортда қолиб кетдим. Одамлар ҳозир беш-ўн минг долларлик бриллантлар тақиб юрибдилар. – Хотин бақбақалари остида осилиб турган кейинги олган салмоқлигина занжирчасини тузатар экан қўшиб қўйди. – Олсам ўзимнинг пулимга олибман. Осилишмасин монго ҳеч ким. Ё юраверишим керакми девонага ўхшаб?
“Даа!” ўйлади рассом хотинининг таёқдай тегаётган қўлларидан ҳамон ўзини четлашга уринар экан “Бу гапларни энди биз билмасак”.
– Ҳовво, ҳеч нарсани билмайсиз. Ҳаётдан шунча ортда қолиб кетгансиз.
“Тўғри”, хўрсинди у ичида. “Ҳаётдан қолиб кетганлигим рост, касалланиб. Бўлмаса ўзим билар эдим ҳозир не иш этишни. Сенинг ҳам тилларинг бир қулоч бўлмас эди”.
– Шунинг учун энди онгли бўлинг. Баҳосини айтганда ҳеч тортинмай айтинг. Бизлар ҳам бир одамга ўхшаб яшайик, денг.
“Бу кўргазма”, хаёлида эътироз билдирди у хотинига. “Сотув эмас”.
– Барибир, барибир, – такрорлади хотини. – Барибир онгли бўлинг. Нарсангизни камис сотманг.
Давоми бор.
Унинг кўргазмалар залига кириб келганини кўрган тепакал, ёноқлари хўрознинг кокилидай қип-қизил, кўзонакли киши – галерия директори икки қўлини боши узра озод кўтариб ясама шодонлик билан қарсак уриб қийқирди:
– Ура-аааа! Ана тантанамиз айбдори келдила-аааррр!
Ҳамма унга қайрилиб қаради. У ер - бу ерда суюққина чапаклар янгради. Кимдир директорни, кимдир бугунги тадбир сабабчисини ёқтирмаганидан, яна биров ҳасадданми ва ё ичи қораликданми, ҳовво, бундайлар ҳам бор эди келганлар орасида, директорнинг ясама шодумонлигига қўшилишни эп кўрмади. Директор эса бундайлардан минггина кўрган, ўзи ҳам ўжар эди. Шунинг учун чапак уриб қийқиришда давом этди:
– Ура-аааа-уввв! Яшаси-ииннн! Я-ша-син! Я-ша-син! – “Энди ҳам қўшилмай кўр-чи!” директор атрофдагиларга нафрат билан қараб қўйди: – Я-ша-син! – “Агар ким қўшилмаса доритмайман бу ерга!”
Ҳамма жимгина микрофон стойкаси ёнига йиғила бошладилар.
Энг олдин бир-бир келиб “душманлар” табриклай бошлади:
– Қаранг-а! Бировлар сизни кўмиб жанозангизни ҳам ўқиб қўйган эди! Хо-хо-хо! Энди уларнинг ҳолига бир боқинг!
– Аййй, ёмонсиз, ёмон! – деди бошқаси. – Биз сизни соғлиғингиз учун курашиб ётибсиз деса, узлатга чекиниб ижод қилаётганган экансиз-да!
– Қаранг, қаранг қандай шедеврлар! Аййй, сизни-ии! Мана ирода, мана матонат!
Ҳақиқатан ҳам, мазаси қочиб тўшакка михланиб қолганида ёмон қисинган эди. Назарида унинг учун ҳаёт адоғига етгандай эди. Аммо, Худойимдан айланай, унга ирода берди ва у ҳаётга қайтди. Кейинги бир йил, балки икки йил ичида шундай ишлади-ки, аввалги ўттиз-қирқ йилда қилмаган ишини қилди. “Агар аввалроқ ақлим бўлганида эди-иии...”
Бу гаплар энди менга, ёлғиз ўзимга қолди. Катта ишларни менгина бажаришим мумкин энди”.
Бундай вақтлари Одамбой салобат билан жим ўтирар, буларнинг гурунгларига вақти-вақти билангина гап қистириб қўярди. Ижодкор сифатида унинг даъвоси унча катта эмас эди. У ўзининг қанча тош босишини яхши биларди. Шунинг учун кишиларнинг, айниқса, ёшкиччиларнинг кўзи олдида чўнг бир маърифатчи, ўтган улуғларнинг муносиб давомчиси бўлиб кўринишга уринар эди.
– Се-енн энди бундай ишларга ярамайса-аан, – тез-тез такрорларди Бекқул аравачада ўтирган Рассомнинг қоқ суяк тиззаларига қўлини қўяр экан. – Қандай ижодкор эдинг-аа барибир...
Ҳақиқатан ҳам Рассомнинг ғайратига бир вақтлар кўпчилик ҳайрон қоларди. Илҳоми қайнаб тошганда яшин тезлигида яратарди асарларини. Емай-ичмай бир кун, икки кун, ўн кун чиқмаслиги мумкин эди устахонасидан. Яратилган асарлари ҳам яшиндай, чақмоқдай бўларди ўзи ҳам. Улар кўргазмаларда муваффақият қозонар, тезлик билан сотилиб кетарди. Энди яратилаётган асарларини сотиб олишга навбат кутиб турганлар қанча эди.
– Қандай ижодкор эдинг-аа...
Рассом дўстининг бу гапларига аввал унча эътибор бермади. Менинг тўшакка михланиб қоланимга ичи увишиб айтаётир, деб ўйлаб юрди...
Суратлар галериясига Рассомни ногиронлик аравачасида олиб киришди. Тўпланганларни кўриб юраги бир ҳаприқди. Тўғриси, бунча одам келишини кутмаганди у. Одамбой оға, кўрасан, ҳаммаси жойида бўлади, залга одам сиғмай кетади ҳали, деганида буни шунча-ки, уни қўллаб-қувватлаш учун айтилаётган гаплар, деб қабул қилганди. Ахир онгсот ми, орадан шунча вақт – камида йигирма йиллар ўтиб кетди. Бу орада ҳаёт қанча ўзгарди, қанча сувлар оқиб кетди. Бир вақтлари улар сиғинган азизларнинг қанчалари устидан ахлат ағдарилди, қанчалари турли томонларга тарқаб кетдилар, қанчалари хор-у зорликда, йиқиқ деворларнинг тагларида уйсиз, элсиз ва девоналардай умргузоронлик қилишга ўтдилар. Бошқа бировлари – бир вақтлари улар писанд қилмаганлари, чўлтоқ мўйқалам ва чўлоқ қўллари билан чизилгандай асарларига боқиб, бу бечоралар нимадан умид қилар экан-а, деб ўйлаганлари бугун санъатнинг эгаларига айланганлар. Суратлар галерияларининг, кўргазма залларининг, ўтказилган, ўтказилаётган ва ўтказилажак тадбирларнинг, барча мансаб-у унвонларнинг, лозим бўлган жойда, лозим бўлган вақтда ва лозим бўлган ишиларга лозим бўлган иккигина оғиз гапни айтиш имконининг ҳам эгалари шулар эдилар бугун. Ана шундай бир шароитда унининг ижодига биров эътибор бериши, кўргазмага кимдир келишига катта умид ҳам йўқ эди унда. Лекин мана қанча одам...
Асарлари қўйилган ичикдай узун залнинг бошидан оёғигача, камида олти-етти, балки ундан ҳам кўпроқ еридаги картиналари олдида икки-уч, икки-уч бўлиб, баъзан тўрт-беш балки ундан кўпроқ одамлар йиғилиб қўллари, кўзлари, нигоҳлари билан рамканинг гоҳ у , гоҳ бу ерига ишора қилиб, ҳатто холстнинг у ер, бу ерини силаб-сийпалаб нималарнидир қизғин муҳокама қилардилар. Уларнинг айримлари бу ерга тўғри ўз устахоналаридан чиқиб келганлари учун турли буёқлар чапланган иш кийимларда, бошқалари рассомларга хос беэътибрлик ва ҳафсаласизлик билан кийиниб елкаларига турли сумка-ю тўрваларни осиб олган эдилар. Улар гаплари, фикрлари ва кайфиятларига мос равишда жингилак ва патила сочларини ҳафсаласизгина силаб, текислаб қўйишарди.
Ҳаммадан кўп одам “Балиқчи чол”нинг олдида тўпланган эди албатта.
– Ниҳоятда нозик тортилган қалам.
– Отанинг кўзлари даҳшат!
– Қуври шу кўзларнинг юки ҳам юз асарга тегади.
– Итини қаранг, итини. Итнинг кўзларига бир қаранг.
– Ит эмас, Хоразм йўлбарси.
– Хоразм йўлбарсининг кўзларина қаранг.
– Асарнинг отини “Кўзлар”, деб қўйса ҳам бўлар экан.
– Чолда халқимизнинг ботини ва зоҳири шунчалик аниқ ифодалаб берилган-ки, юракларинг титраб кетади.
– Ҳақиқий асар шундай бўлади-да ўзи.
Кимдир иягини ушлаб, кимдир икки қўлини орқасида тутиб, яна биров гоҳ у , гоҳ бу томонга қийшайиб картиналарга узоқ тикилади. Бир узоқлашиб, бир яқинлашиб, суратларга қараш бурчакларини ўзгартириш учун гоҳ, гоҳ чап ёнга йилишади. Бош чайқаб яна жойларини қайтишади...
ҲАСАД
Ҳикоя
Тағин эшик қўнғироғи жаранглади.
– Яна ким келди, – зада бўлган хотинининг товуши эшитилди ошхонадан. – Яна ки-и-имм?!.
Рассом ҳам шуни ўйлади: ҳақиқатан ҳам, яна ким келган бўлиши мумкин? Унинг Бекқулида ҳам билган-у билмаганнинг ҳаммаси келиб – кетиб, табриклаб бўлган эди. Яна ким қолган экан? Қолганми экан ўзи? Йўқ... қа ўхшайди. Ҳеч ким қолмади-ёв. Қолмаган бўлса бу ким?
Рассом кейинги вақтда самиб кетган оёғини яшириш учун қўлига илган нарсани олиб устига тортди. Унинг қўли билинар-билинмас титрар эди. Ҳа, сўнгги бир-икки ҳафта уни анча чарчатиб қўйди. Касаллик ўзини билдирган эди. Гарчи охирги вақтларда ногиронлик аравачасида уй ичида анча уриниб бўлса-да юрса, ўқиса, ишласа, ёзса-чизса ҳам керагидан ортиқ сал ҳаракат дарров унинг тинка-мадорини қуритарди. Шунда бирдан шалвираб тушиб нафақат ҳаракат қилиш, балки гапиришша ҳам қайналиб қоларди. Аммо у чўнг иродаси, интилиши ва шижоати боис ўн йиллар давомида михланиб қолган тўшагидан турганди. Яна қўлига мўйқалам тутди. Аравачада ўтирган куйи ишлай бошлади. Аввал бир, икки, кейин уч, беш, ўндан ортиқ асарлар дунёга келди шу тарзда. Айниқса, кейинги “Балиқчи чол” кутилмаганда кўпчиликнинг Бекқулига тушиб қолди.
Бу асарини ёзаётганида ўзиям бутунлай бошқа бир руҳ таъсирига тушди. Ҳар сафар холст ёнига келиб муйқаламини қўлга олса ўзга бир оламга кўчиб қолар эди. Холст узра енгилгина сирпанаётган қаламни у эмас, куч-қувватга тўлиқ, қувваи ҳофизаси теран, ғайрати вулқондек отилиб турган бегона киши юритаётгандай туюларди. У бунинг илҳом тажаллиси эканлигини яхши биларди. Ҳа, бу илҳом эди. Аммо бу сафаргиси бутунлай бошқа кўлам ва даражадаги илҳом эди. Аввал ҳам ишлаётганда у сўзсиз кўтаринки кайфиятда бўлар, ҳиргойи қилар, кулар, жилмаяр, аммо инон-ихтиёри ўзида бўларди: истаган вақтда бир пиёла чой учунми ва ёки зарур қўнғироқ учунми бемалол ишни тўхтатар ва кўзлаган ишини ниҳоялаб яна холст ёнига қайтар эди. Аммо “Балиқчи чол”ини ишлаётганида инон-ихтиёрини кимдир тортиб оларди. Ҳориб кетса ҳам, тўхташни истаса ҳам, қандайдир куч бунга йўл қўймас, унинг эътирози, норозилиги, қаршилигига қарамасдан , нимадир уни ишлаш, ишлаш ва яна ишлашга мажбур қила берарди. У ҳориб-чарчаб мўйқалам тутишга ҳоли қолмай, шалвираб қолгандагина иш тўхтар эди. Ўзига келгандан кейин эса ишига узоқ тикилиб ўтирар, у ёки бу чизгини қачон ва қандай ўтказганини билмас, эсламас, ҳатто бу нозик чизгини ўзи тортдими ё бошқами шуни ҳам аниқ билмасди.
Яна қўнғироқ устма-уст, асабий жаранглади.
– Ҳозирр, ҳо-зи-иррр...
У аравачани ўзига тортиб унга ўтиришга уринди. “Йўқ... Бўлмади. Кутишга тўғри келади. Ким келди экан-а...”
Рассом ҳақида, унинг кейинги йиллардаги синовларга тўла ҳаёти, бир неча йил тўшакка михланиб ётганлиги, мана, ниҳоят у қайтадан ҳаётга, нафақат ҳаётга балки ижодга ҳам қайтгани, қайтганда ҳам улкан ва такрорланмас асари билан қайтгани ва бу асар қайсидир халқаро академиями ёки нуфузли бир чет эл ташкилоти томонидан қандайдир мукофотга лойиқ деб топилгани ҳақида миш-миш ёйилгач аввал марказий, кейин маҳаллий телевидениеда изли-изидан бир неча кўрсатувлар берилди. Айниқса, халқаро мукофотнинг ёнида каттагина конверт ҳам борлиги ҳақидаги гап тарқаганидан кейин унинг охирги ўн йиллардан бери чанг босиб ётган бўсағасидан дўст-у душманнинг қадами аримай қолди. Эшикни тақиллатувчилар орасида ҳамкасблар ҳам, бу уйга келадиган йўлларни унутиб қўйган эски ошно-оғайнилар ҳам, айниқса, яна бир вақтларидагидек янги-янги пайдо бўлган қариндошлар ҳам бор эди.
Бу бозор юз йиллардан бери ҳар якшанба, Хоразмда шу куни бозор ташкил этилгани учун бозор куни дейилади, қишлоққа туташ бир майдонда бўлиб ўтади. Харидори ҳам сотувчиси ҳам асосан шу қишлоқ, Қтойдан. Аҳён-аҳёнда бошқа ерлардан бу бозорнинг таърифини эшитган бир-икки ётлар ҳам келиб қолиши мумкин. Уларни бозордагилар дарров танийди. Худди товуқкатакка нотаниш товуқ кириб қолгандай харидор ҳам, сотувчи ҳам хурпайиб олади. Бегонасирайди. Чунки бу бозордагиларнинг, харидорининг ҳам, сотувчисининг ҳам кўти-боши чатиқ – ҳаммаси бир-бирига қариндош – амма - хола, дойи-жиян, қуда-анда, оғайни, ёр-дўст. Шу сабаб улар бозордаги бегона кишини дарров танийдилар. Уларга муомалалари ҳам, нима десак экан-а, бошқаларга нисбатан бироз совуқроқ бўлади. Йўқ, улар айтай ёт кишиларга совуқ муносабатда бўламиз, демайдилар. Йўқ. Ўз-ўзидан шундай, сал совуқроқ чиқади. Бундан ўзлари ҳам хижолат чекадилар. Ахир нимани ҳам гаплашасан танимаган билмаган одаминг билан? Салом! Салом! Мана бунинг ничча сўм? Фалон сўм! Бир кило беринг. Мана, марҳамат. Раҳмат! Бўлдими шу? Бўлди-да! Уни сен танимасанг, у сени билмаса. Кетди-да олган бир кило картошкасини орқалаб. На сендан ҳол сўради, на сен ундан. Шу ҳам гап бўлибдими? Албатта, йўқ. Ана энди бу бозорнинг ўз аҳлини кўринг.
– Иш, иш, ишшш! – узоқдан бозорнинг сулдари кўриниб, ғала-ғовури эшитила бошлагач Саъдулла полвон эски, ранги ўнгиб кетган “Жигули”сига тормоз берди. Улкан гавдасини минг хил мақомга солиб, бир амаллаб машинасидан тушди. Керишиб орқа бўйнини ёзди. Кейин хотинига имо қилди: туш!
– Авваал Сапар холани кўринг, – деди полвоннинг хотини. – Кейин бошқаларини...
– Ажаб бўлади, – полвон капчадай кафтини кўксига қўйди. – Яна не топшириқлар бор?
– Бошқасини ўзингиз биласиз, – деди Тўхтажон опа эрининг киноясига заррача ҳам эътибор бермай. – Энди ёш бола эмассиз.
Саъдулла полвон, бир қўлига оғир сумка, иккинчисига ярмидан кўпроқ картошка солинган халтани олди-да, товонглаганича бозорга қараб юрди. Бугунги таниш-билиш, қориндошлар билан бўладиган учрашувлар, гурунгларни ўйлаб тани-жони бир ҳаз этди, мийиғида кулиб қўйди. Узоқдан қозиққа қантарилган қирчанғи отга кўзи тушди: “Ҳа-аа, Қурбон қозоқ келибди”, ўйлади у. Кейин янги тушган келиндай ясатилган, ғайрати ичига сиғмай қозоқнинг қирчанғисига қараб ҳадеб олдинги оёғини таппиллатаётган, семизликдан ялтираб турган қорабайирга қараб, “Марат туркман ҳам шу ерда”, деб қўйди. Полвон бозор атрофидаги оту эшак, икки шотини осмонга ўқталган аравалар, бир-бирига суянган велосипеду мотоциклларни бир-бир кўздан кечириб кимнинг келгани, кўзига чалинмаган кўликларни санаб кимнинг ҳали келмаганини ҳисобга олиб кетаверди.
Полвон эсини билганидан бери шу бозорга келади. Бола вақтида уни бу ерга отаси эргаштириб келган. Ўўў, у вақтлар. Бола бўлгани учунми ё бошқами у вақтдаги бозор ҳам, ёзда оқ куйлак-иштон кийган, қишда санг-санг пўстинларга ўраниб оладиган чоллар ҳам, Қилич балиқчининг қозон бошида осиб қўйилган 100-120 килолик лаққасидан кесиб қовуриб берган балиғининг мазаси ҳам бошқачадай туюлади.
– Ассалому алайкууум, Сапар хола! – дейди кунгура печдай гавдасини иложи борича эгиб Саъдулла полвон олдига тўрт-беш килоча гуруч, икки килодан сал ортиқ қоқ ўрик, ўн –ўн беш товуқ юмурта ёзиб ўтирган кампирга капчадай икки кафтини чўзар экан. – Ничиксиз? Жонлимисиз?
– Кимсааан? –момо қўлларни хира кўзларига соябон қилиб бошини кўтаради. Унинг ориқ, муштдай гавдаси фақат тери ва суякдан иборат бўлиб қолган. Камирнинг бошидаги қават-қават ўралган оппоқ катта лачаги бўйнига оғирлик қилаётгандай ияги момонинг икки тиззасига тегиб туради. – Саъдулламисан?
– Ҳовва, менман хола, Саъдулламан!
– Омон – совмисизлар? Тўхтажон фароғат ўтирибми?
– Ҳавво, яхши!
– Келин қўзиламадими?
– Қўзиласа суюнчилиймиз-ғў! Ўтирибди ҳали.
– Ҳаа, икки жонини бир берсин ишқилиб.
– Айтганингиз келсин! Дойим тандорми?
– Худога шукур, чаққон.
– Аса, салом айтинг. Менам борин. Бол билан карчика олиб келган эдим.
Kuni kecha Nizomiy nomidagi TDPUning O‘zbek tili va adabiyoti fakultetida O‘zbek adabiyoti va uni o‘qitish metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi Hulkar Rajabova tashabbusi bilan Musiqa ta’limi hamda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi hamkorligida yozuvchi Shuhrat Matkarim bilan “Talaba – kitobxon” davra suhbati metodi tarzida ochiq darsi o‘tkazildi.
Tadbir avvalida O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi Davron Rajab, filologiya fanlari doktori, professorlar Ibrohim Yo‘ldoshev, Qurdosh Qahramonov so‘zga chiqib, mustaqillik davrida adabiyotimizda yangilanish jarayonlari ketayotgani, ijodkorlar xilma xil ohangda yangicha topilmalar bilan ijod qilayotgani, xususan, Shuhrat Matkarimning yaqinda nashr etilgan “Maqar” va “Boljon” kitobidagi qissalarning Xorazm shevasiga oid so‘zlardan mahorat bilan foydalanilganligini alohida ta’kidlashdi.
Shuningdek, yozuvchining qissalarini o‘qib, katta qiziqish bildirgan talabalar yozuvchining esdalik sog‘asi bilan rag‘batlantirildi.
Yangiariq tuman Axborot-kutubxona markazi AKT va raqamlashtirish hizmati tamonidan Serqirra ijod sohibi Shuhrat Matkarimovning "MAQAR" qissasiga tayyorlangan videoro'lik
Читать полностью…Xazoraspda “Maqar” qissasi taqdimoti
Xazorasp tuman axborot-kutubxona markazida viloyat AKM xizmati rahbari, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, taniqli yozuvchi Sh. Matkarimovning “Maqar” qissasi taqdimoti bo‘lib o‘tdi.
Tadbirni Mahmud Zamaxshariy nomidagi viloyati axborot-kutubxona markazi direktori R. Qurbanov kirish so‘zi bilan ochib berdi.
Taqdimot davomida Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Hazorasp tuman bo‘linmasi bosh mutaxassisi Sharqiya Axmedova, O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi a’zolari Durposhsho Xudoynazarova, Salima Bonu “Maqar” qissasining o‘ziga xos jihatlari haqida fikr-mulohazalarini bildirib, muallifga yangi ijodiy yutuqlar tiladilar.
Tadbir so‘ngida Shuhrat Matkarimov barcha ishtirokchilarga minnatdorchilik bildirdi.
📱Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling👇
Telegram|Facebook|mahmudzamaxshariynomidagix4602/videos?view=0&sort=dd&shelf_id=0">YouTube|Website|Instagram
Йўломон ортига қайрилиб қаради.
– Йўқ, ҳали. Ҳанг, ота?
– Қараб турмаймизми?
– Чиқиб қолар, – деди Йўломон. – Қоғоз бизларда-ғў, кираверамиз.
– Аааа, – деди Тимирқилич. – Туври. Кираверамиз.
“Кираверамиз”, ўзича такрорлади у яна ва ўнг оёғини судраб олга босди. Болаларининг у доктордан бу докторга, бу доктрдан у докторга, Тўранинг ўзининг гапи билан айтганда, “судрашлари” уни безор ҳам этган эди. Сабаби бу эмгаклардан фойда деган дим оз, балки йўқ эди. Яна ҳозир даволаниш ҳам, доктор, деган ҳам пулнинг ёви бўлган. Докторнинг ёнида чучкурсанг ҳам пул тўлаш керак. Шунинг учун ўғиллари ҳар сафар касалхонага ётқизамиз дейишса, соллахонага судралган гаччидай орқага ташланади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Касалхонага келмоқчи эмас эди. “Ҳар сафар фалонча – фалонча пул сарфлайсизлар, лекин фойдаси йўқ”, деб. Аммо болалари устида тикачдай тикка турди, ана “оғайни”га сиз айтган пулни топиб бердик, энди борасиз”, деб. “Яхши”, деди болаларининг зўрлашларидан жони нақ халқумига келиб, “қанча кетар экан бу сафар, суриштирдингизларми? Ғамингизни едингизларми?” “Едик ота. Едик. Қисиниб ўтирманг”. “Хўш, қанча кетар экан бу сафар?” “Қасинманг...” “Қанча дейман?” жаҳли чиқди Тўранинг. “Қанча?” “Арзимас пул”, деди Қўрқмас. “Беш-олти миллион”. “Ана”, деди Тўра. “Яна беш-олти миллионни осмонга совуриб юборасизлар экан. Мен бўлсам энди сизларга беш тийинлик ҳам фойда келтирмайман. Турган битганим зарар”. “Аввал сизни бир оёққа қўйиб олайик”, кулди туман ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаётган ўғли, “Сизга сарфлаган пулларимизни тийинигача ўрнига қўйдирамиз сизга!” Хуллас улли уриш, кичик ёқалаш билан келган эди Тошкентга у. Бу сафарги даволанишидан ҳам бирор фойда тегишига унчалик кўзи етмаётган эди. Қолаверса дардлари болалаганидан болалаб ётган эди. Лекин даволовчи врачнинг элбир эканлигини эшитгач кўнглида бирдан умид ўйғонди. Нега шундай бўлди, билмайди. Шу ҳалиги йигит, “доктор ҳам землигингиз”, деганида Тўра эллик фоиз дардидан қутилгандай бўлди. Назарида ҳозир элбир доктор уни икки ғиз сўз билан даволаб қўядигандай эди.
– Ассалому алайкум, – деди Тўра баланд овозда узоқ вақт кўрмаган қариндошини учратгандай.
Доктор чамаси ҳали қирқига ҳам кирмаган йигит эди. Саломга бошини ликиллатиб қўя қолди.
– Ўтиринг, – деди кейин уларга қарамай ёзишда давом этди. – Ассисентга учрашдингизми? Ҳамма гапни тушунтирдими?
– Ҳовво, – деди Тўра докторнинг эътиборини тортиш учун хоразмчалаб. – Ҳаммасини тушунтирди.
Аммо доктор Тўранинг хоразмчасига эътибор бермади.
– Нималар безовта қилади?
– Кўп нарса, – деди Тўра докторнинг диққатини бўлишга интили. – Дим кўп нарса.
– Бир бошдай айтингчи, – Доктор ёзишдан тўхтамади.
Элбир докторнинг унинг дардига мутлақо қизиқмаётганидан Тўранинг кайфияти бирдан тушиб кетди. Келганига пушаймон этди. Шу пайт эшик очилиб Қўрқмас кирди.
11.12.2024 йил.
– Ай, белда қувват бўлмаса тилнинг кучи ҳеч экан, – деди Тўра кесилган кафтини эҳтиётлаб боғлаётган келинларига. – Аввал овулда айтганим айтган, деганим деган эди. Энди уйимда ҳам гапим ўтмай ўтирибди.
Келинлар қайноталарининг гапига гап қўшмай ўз ишларини охирига етказавердилар. Йўломон шу ерда эди, гапнинг каттаси каскалдак бўлиб унинг бошига тегаётган эди. Отасининг бу топшириғи болалар учун кеса солиқдай бир гап эди. Шунинг учун астагина, эҳтиёткорлик билан яна бир марта эътироз бирдиришга уринишган эди Тўранинг ҳукми янгради:
– Гапни кўпайтма! Қўрангдаги молингни сот, қарз эт, қавал эт, лекин топиб беринглар шу пулни. Айтиб турибди-ғў бир ойда топиб бераман, деб.
– Ота, унинг бошқалардан ҳам қарзи кўп экан. Айтган вақтига топиб бериб билмас-ов. Бировдан қарз этиб олиб берсак уялтириб қўяр...
– У уялтирса сен уялтирмайсан. Топиб берасан шу пулни қарз берган одамга.
– Ахир отаааа...
– Ҳай! Энангди мақтайинми ё опангдима?!
– Яхши ота, топиб берамиз... – Йўломон ўрнидан урди.
– Топиб бермай ҳам бир кўр!
– Не бўлди? – деди Йўломонни даҳлизда кутиб турган оғайнилар.
– Не бўлар эди, – деди Йўломон. – Отамни билмагандай гаплийсизлар. Топиб бериш керак экан.
Оғайниларнинг ҳар қайсиси ўзларича пўнғилладилар.
– Тавба, бу одам отам айтгандай оғайни бўлса ҳам гаппи йўқ эди. Қайси кўприкда ким билан эгни қоқишганини худо билади.
– Одам ҳам шунчалик безбет бўладими, – гапга қўшилди яна бир оғайни. – Шу касал ётган одамдан пул сўраб келиб.
Оғайнилардан бири балохонадор этиб сўкинди.
– Сандиқда босиб қўйган пулинг бўлса шартта суғуриб, ма туюлиб ўл, десанг-да, берсанг юборсанг.
– Қани шу пул бўлса ўзимга ҳам керак эди, – деди бошқаси. – Ана жойнинг тўрт пахсаси тиклангани билан қанча вақтдан бери “қилт” этмай турибди.
– Ҳай, – овоз берди кўпдан гапга қўшилмай турган оғайниларнинг уллиси. – Гапни тўхтатинглар! Сен, Йўломон, бор отам айтган одамдан қарз сўра. Ўзларимизга деб сўра. Вақтини айт. У топиб бермаса ўзларимиз топиб берамиз. Бор!
Ҳамма оғайнилар катталарига ҳайрон тикилдилар. Ахир оқшомгина не иш этиб бўлса ҳам отасини “оғайнига пул топиб беришдан қайтариш” фикрини жони - дили билан қўллаб турган эди-ку. Укаларининг кўзларида кўринган саволларига ака шундай жавоб берди:
– Шу пулни топиб берганингиздан кейин докторга кўринишга бораман, деди отам. Шунинг учун топиб бериш керак пулни. Бу ерда ўйланадиган нарсанинг ўзи йўқ. – Тушундингизларми? Қачондан бери бу уйда уллининг гапи муҳокама бўладиган бўлди?
Йўқ, оғайниларни ҳайрон қолдирган нарса акаларининг бирдан фикрини ўзгартирганида эмас, ўзи бўш-баёвгина, бегоналарга эмас, ҳатто уйида хотинига ҳам қаттиқ гапирмайдиган оғаларининг овози бирдан қиличдай кескирлик касб этгани эди. Англадилар-ки энди буларни оталари эмас, мана шу катта акалари бошқаради. Бу нарса гапсиз-сўзсиз, ортиқча тушунтириш ва изоҳларсиз, биргина акасининг товушида янграган қатъийлик билан англашилган эди.
Орадан кўп ўтмай катта ўғил отасининг олдига бир даста пул қўйди.
– Ина пул, – деди у. – Оғайнига ҳам айтдим. Ҳозир келади. Бериб қўясиз.
– Анннааа, – деди Тўра. Икки кундан бери таранглашган асаби ҳам, тани ҳам бўшашди. Тугунчакни пайпаслаб, салмоқлаб кўрди. – Ҳаммасими?
– Ҳовво.
– Баракалла. Ахир зарур бўлиб сўраб келган-да у пулни. Зарур бўлмаса шунча ердан келарми эди.
– Туври ота, – деди катта ўғил. У ҳам эҳтиёжманд бир одамга кўмак бераётганларидан бир қониқиш туйди. Невчун икки кундан бери бир савоб иш – қариндоши, узоқдошми, бегонами одамга кўмак беришга тиш-тирноғи билан қарши бўлиб отасига қайтарғи беришга уриниб ётгани ўзи ҳам ҳайрон бўлди. “Берар”, ўйлади Қайтмас ичидан. “Бермаса ўзларимиз бир амаллармиз”.
Эртаси Тўра касалхонага, кўринишга борди. Касали анча ўтлашган экан. Доктор қоғозларини кўриб узоқ сукут қилди. Кейин оғир бош чайқади. Яна бир қатор кўздан кечириб тили билан танглайини қоқди. Айниқса бир қоғозга ўрта бармоғининг терси билан тиқиллатиб урди. Қайтмасга қараб, “Отангизни даҳлизга олинг”, ишорасини қилди.
– Вақтни дим ўтказиб юборибсизлар, – деди кейин. – Невчун эртароқ олиб келмадингизлар?
– Бир иш бор эди. Шуни битказмагунча бормийман, деб...
Шу кунларда Тўра болаларини яна бир ишга қистар эди. Ўзи умрида бориб кўрмаган отам тортган бир овулда яшайдиган, буларга қариндошлиги ҳам шубҳали бўлган бир киши Тўрадан қарз сўраб келди. Оз-мунча пул бўлса ҳам майли эди, болалар отам айтди, айй яхши, мана, ҳайри худо деб, айтилган пулни тутқазиб юбораверишса. Йўқ, безбет “қариндош” сўраб келган пул алай-балай эмас. Қимматидан, Президент спортчиларга совға қиладиганидан бир яхши машина ёки ҳокимлар чепионларга инъом қиладиган бир квартирадан бирни беради. Ана шундай. Бир қиммат машина ва бир квартира-я! Лекин Тўранинг болалари на Президент ва на ҳоким. Ҳеч бўлмаса бир катта элатга шўра ҳам эмаслар. Бироқ талаб ана шундай катта. Шу пул деган сағана қолган нарса ҳам қовун отиздаги хиррикдай уюлиб ётган бўлса экан-ки, болалар отамнинг гапи, деб, тишларини тишига қўйиб, ана, хуржунга сиққанича ол, кейин тиқилиб ўл, десалар. Лекин қани шу пул? Болаларнинг боши қотган. Қотганда ҳам ёмон қотган. Улар аҳволни оталарига секииин, ётиғи билан тушунтиришга уриниб кўрдилар, йўқ, кес каллам, ота гапида маҳкам турибди: топиб берасизлар тамом-вассалом! Ана масала. Энди иложсиз қарз кўтариш ғамида йўлга чиқажаклар. Аммо тагларида гижинглаган той эмас, бир ориқ қўтир эшак. Ориқ ва қўтир эшак билан кишининг борар ери маълум.
Тўра столга урилган юмруғини силаб кўрди: шилимшик, шаппикдай бир суюқлик ёпишди.
– Отангга лаънат талинкани ким қўйган ўзи бу ерга?! – бироз бўшашди Тўра.
– Отайй, қўлингизни беринг, бойлаш керак, – энди юрак ютиб овоз берди келинлардан бири.
Тўра қўлини келинига узатди. Бор иродасини тўплаб ғазабининг қолган-қутқанини ютди. У болаларини сўкса, кампирини ағдар-тўнтар этса этади-ки, келинлари – бировнинг боласига гап айтмайди. Ҳозир ҳам келинларингиз шу ерда, деган гапни эшитди-ю устидан бир челак муздай сув қуйилгандай бўлди – уялди.
– Элаштирма қизим мени. Манавилар нервимни дим ўйнаб ётибдилар. Айтилган бир иш ҳам бажарилмади.
Иккала келин чаққонлик билан ишга киришиб кетди. Бири силопча, қумонда иссиқ сув келтирди. Иккинчиси отасининг қонаган кафтини эҳтиёткорлик билан юва бошлади.
– Дим қаттиқ оғримаётирми, ота?
– Аййй... Яна сизларга иш орттирди-ов, – хижолат бўлди Тўра. Қари киши уялса боладан баттар бўлади. У оғриққа чидаб норасийдадай эгнини қисиб ўтирарди. – Ҳаммасига манавилар, ҳамишагидай “сийдиги ер тешмайдиганлар” демоқчи эди-ю, ўзини зўрға тутди, – салавлар сабаб. Шу ишни ўн кундан бери қақшайман. Йўқ, буларнинг бир муйи ҳам қилт этмайди. Мен булардай вақтимда туёғимдан ўт чақнаган. Энди мана ўтиришим...
Тўра ҳақиқатан ҳам бир вақтлар қишлоқнинг сен тур, мен ўламан, дейдиган ғўч йигитларидан, бўйи ўртачадан баланд, ғайрати жўшиб турган, кенг елкали, мушакдор, қизил билак, ботир юрак эди. Гапдан ҳам, ишдан ҳам қайтмас, хўжаликда ҳам, оғайни - туққан, жамандарлар орасида ҳам айтгани айтган, дегани деган, тутган еридан қон олар, ҳаммага гапини ўтказар эди. Ундан титрамаган оғайни, гап эшитмаган қариндош йўқ. Ўтрик суйлаганни, ғайратсизни ёқтирмас эди.
– Ҳаммангди бир қилга тизаман! Кимнинг тухуми эканлигингизни ёддан чиқарманг. Ота - бувангди кимлигини ёддан чиқарма!
Бундай олиб қараганда унинг авлодида на юрт йиққан полвон ҳам, на сувни терс оқизган мулла ҳам ва на бошқа бир каромат кўрсатган валломат йўқ, ота-бувалари ҳаммага ўхшаган оддий кишилар эди. Этари улар ҳалол еб, ҳалол яшаб ўтган. Қишлоқ ерида бундайлардан истаганча топиш мумкин. Аммо Тўра учун ота-буваси эргашса, босган изини тавоф этса арзийдиган одамлар эди. Шуларнинг ичида, тўғри, оти овулдан сал нари чиққан бир-икки киши бор эди. Уларнинг бири этикдўз, хат-саводли бўлгани учун элатга имомлик қилган мулла Маткарим, иккинчиси мулла Маткаримнинг ўғли Матқурбон муаллим эди. эди.
ИҚТИБОС; "Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади. Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир. Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида-жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий - маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди". Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Читать полностью…Yangi kitob taqdimoti
✅2024-yil 28-noyabr kuni Toshkent shahar "Bilim" axborot kutubxona markazida Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, adib va tarjimon Shuhrat Matkarimning ''Boljon''nomli hikoya va qissalar kitobining taqdimoti bo'lib o`tdi.
Tadbirga181-umumta'lim maktabi ustoz va o'quvchilari tashrif buyurishdi . AKM direktori H.Karimova tadbirni ochib berdi. Tadbir davomida O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Davron Rajab so'zga chiqib ,mustaqillik davrida adabiyotimizda yangiliklar bisyorligini ,ijodkorlarnig hilma hil ohangda ijod qilayotgani ,xususan Shuhrat Matkarimning yaqinda nashr etilgan ''Boljon''kitobidagi qissa va hikoyalarning mahorat bilan yozilganligini alohida ta'kidladi.Shuningdek yozuvchining tadbir ishtirokchilari bilan bo'lgan suhbati judayam qiziqarli o`tdi.
Batafsil
27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Болжон" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони академик Иброҳим Ғофуров, драматург Ҳайтиммат Расул, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Карим, филология фанлари доктори Марҳабо Қўчқорова, шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гўзал Бегим, Ўзбккистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Дурпошшо Худойназарова, илмий тадқиқотчи Ҳулкар Ражабова, устоз домла Камолиддин Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Тадбирни ,"Янги Ўзбекистон" нашриётининг бош муҳаррири Муҳиддин Омон олиб борди.
Рассом Бекқулдан “Балиқчи чол” ҳақида не дейишини кутар эди. Бекқул эса у асар ҳақида лом-мим демас, нуқул бошқа, ўртача асарларини шишириб, кўкларга кўтарарди.
– Ана шу даражада зўр “2017”. Қандай сезмаган эканман-а, қандай сезмаган эканман! Уларннг ҳар бири олтинга тенг.
Рассом ниҳоят беҳуда мақтовлардан чарчади. Бутун баданида оғриқ тургандай сезди. Атрофига аланглади: ўғли қаёққа кетди?
– Раҳмат, – миннатдорчилик билдирган бўлди у ҳорғин овозда. – Лекин улар унчалик зўр эмас. Биламан. Кўнглимни кўтараётганинг учун раҳмат, жўра. Айтганингдай у вақтларда мансабда эдим. Ҳамма лаган қоққан. Ундан бери қанча сувлар оқиб кетди, санъат қанча илгарилаб кетди. Мен ҳам “Балиқчи чол” устида ишлаётганимда...
– Йўқ, тўхта. Тўхта-тўхта-тўхта! Хафа бўлма, лекин “2017” даги истаган асаринг чолингдан камида ўн марта зўр. Балки юз марта зўрдир. Эътироз билдирма. Мени биласан, ҳеч қачон иккиюзламачилик этмийман, бошимга қилич келса ҳам тўғрисини айтаман. Камида минг марта зўр “2017” бугун ҳамма мақтаб ётган асарингдан.
Тамом. Бошқа бу ерда қола билмаслигини англади Рассом. Дўстидан хафа бўлди. Кўнглига келган гапни ўзига айтишдан ҳам чакилди. Оғир эди бу гап. Шунча йиллик дўстлик, шунча йиллик борди-келди. Шунча йил бирга еган тузлари. Ўғли келди.
– Кетдикми?
У ҳорғин бош ирғади.
– Кетдик.
Ўғли залнинг у бошидан бу бошига аравачани ҳайдаб келар экан ҳамма унга жилмаяр, омад тилар, “Балиқчи чол” билан қайта-қайта табриклар эди. Яна марказга жам бўлишди.
– Ва ниҳоят энг асосий гап, – деди директор тантанавор оҳангда. – Сў-ўўз бир неча халқаро академиялар академиги, ҳурматли оқсоқолимизга. Марҳамат ёшулли!
Академик аста-аста босиб микрофон ёнига келди.
– Ҳурматли ўртоқлар! – деди у. – Қадрли ҳамкасблар. Мен сизларнинг ҳаммангизни бугунги қўша-қўша байрамлар билан табриклайман. Айнан бугунги сана маданиятимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилса ажаб эмас. Ҳа, ҳа, мен янглишмадим. Олтин ҳарфлар билан. Чунки бугунги тадбиримиз бизнинг ҳурматли ижодкоримизни яна сафларимизга қайтганини кўрсатди. Қаранг, кейинги бир-икки йилда у кишининг муйқалами остидан чиққан асарларнинг ҳар бири саъатимиз тарихида бутун бир даврни ташкил қиладиган, санъатимизни бир зарб билан олдинга итқитиб отадиган асарлар бўлибди. Бу асарлардан кейин энди эскича ишлаб бўлмайди, эскича яшаб бўлмайди. Бу фақат менинг ёки бу ерга жам бўлган тўрт-бешта чилимкашнинг гапи эмас. Бу Халқаро академиклар клубининг хулосаси. Ижодкоримизнинг бугун ҳаммамиз бир оғиздан эътироф этилган асари Клуб томонидан кейинги ўн йилликда яратилган асарларнинг энг сараси деб топилди!
Рассом қулоқлари шанғиллаётганини ҳис қилди. Табриклар, гуллар, кимдир келиб унинг елкасини эҳтиёткорлик билан қисиб қўяди, кимдир кучли силкитади.
– Ўртоқлар, ўртоқлар! – қари академикнинг хириллаган эҳтироссиз овози шовқин ичида қолиб кетди. – Ўртоқлар...
Ҳамма яна бир зумда жим бўлди. Барчанинг диққати академикка қадалди.
– Биз ҳам бу қувончига шерик бўлиш билан бирга ижодкоримизни ўзимизча мукофотлашга қарор қилдик. У кишини академиямизнинг аъзоси этиб сайладик. А, нима дедингиз? Лойиқми ижодкоримиз шунга?
– Лойиқ, лойиқ! Раҳмат сизларга!
Яна гуллар, яна табриклар. Бир зумда ҳамма ёқ остин-устун бўлиб кетди. У бирдан енгиллашиб ўрнидан кўтарилиб уча бошлади. Вой-бўйй бунча одам! Мана у шипгача кўтарилди. Ғала-ғофур. У одамларнинг орасидан зўр бериб кимнидир ахтарарди. Аммо у кўринмас, одамларнинг орасида у йўқ эди. Шунда у ерга гурсиллаб тушгандай ҳис қилди ўзини. Ҳамон аравачада ўтирарди.
– Унга эътибор берма, – деди Одамбой унинг қўлини сиқиб қўяр экан. – Сизга эркалик этади. Лекин... мана ҳаммаси жойига тушди. Табриклайман.
У одатича синиқ жилмайди.
Бекқул аллақачон кетиб бўлган эди.
2-9 октябрь, 2024 йил.
Энди бошқалар ҳам келиб уни табриклай бошладилар. Табриклар турли эди: баъзилари самимий, бошқалари кўз учун. Бироқ бир нарса аён эди-ки, юқорида “душманлари” эътироф этганидай, кейинги яратган бир – икки иши, айниқса, “Балиқчи чол” ҳақиқатан ҳам бошқача эди. “Балиқчи чол” устида ишлаётганида ғайриоддий, аввалги ишларига ўшамайдиган бир нарса туғилаётганини ўзи ҳам ҳис қилган эди. Аммо бу туйғуни кейинги вақтларда ишламай-ишламай, узоқ вақтлардаги жимликдан кейин яратилаётган асар бўлганлиги учун кўнглимга яқин туюлаётибди, деб ўйлаган эди. Аммо асарга дўст-у-душманнинг бир хил – юқори баҳоси унинг ишончини мустаҳкамлади.
– Биласанми, – Бекқул унинг қошига энг сўнггида келди. – Биласанми, бу асаринг менга ёқмади, – деди кутилмаганда.
У жўрасига ҳайрон тикилди.
– Дўғри, ҳамма мақтаб ётибди. Лекин монго ёқмади, – такрорлади Бекқул. Рассомга дўстининг юзида бир томчи ҳам қон йўқдай туюлди.
– Ҳовво, ҳовво. Ишонавар, ёқмади.
Бу гап Рассом учун шунчалик кутилмаган эди-ки, дўстига жилмайиб қарашдан бошқа илож топмади. Ундан албатта, бутунлай бошқа гап кутган эди. Йўқ, мақтов эмас. Унинг нозик диди ва асарни бу ердагилардан ўн, юз, минг карра яхшироқ ҳис қилишини билар, шунинг учун ундан нозик таҳлил кутган эди. Одамлар орасида Бекқулнинг баланд кунгура печдай гавдасини кўрганидан бери ширин бир нарсани кутган болакайдай тамшаниб-тамшаниб қўяётган эди. У эса бундай гап қилиб ўтирибди. Балки... ҳазиллашаётгандир, деб ўйлади у. Чунки Бекқулнинг ўта жиддий нарсалар ҳақида баъзан ҳазиллашиб тескари гапириш одати бор эди. Бу гапларини ҳам ўша ўринсиз ҳазиллардан бирими, деб ўйлади. Аммо Бекқулнинг қимтилган ва асабийлашганидан майда титраётган лаблари у мутлақо жиддий гапираётганини кўрсатарди. Энди у ҳайрон бўлди. Ҳатто ажабланди. Нима бўлди энг яқин дўсти, маслакдоши ва сирдоши ҳисоблайдиган Бекқул жўрасига? Бекқул эса бироз туриб яна қўшиб қўйди:
– Биласан, иккиюзламачиликни суймайман. Сен бўлсанг ҳам, энг яқин дўстим, ҳатто оғайним бўлсанг ҳам дўғрисини айтаман. Бу асаринг монго унчалик ёқмади.
У нимадир деб эътироз билдирмоқчи эди Бекқул хира пашшани қувгандай қўлларини асабий силкиди.
– Эътироз билдирма! Бу масалада мен ҳеч қачон янглишмайман. Бу юз фоиз. Хуллас, асаринг бўлмабди. Ҳамма эшитган мақтовларинг ёлғон!
– Ҳай, ҳай, – деди Одамбой. – Новвилар деб ётибсан?! Калланг борми сенинг?
– Бор, – деди ҳамон асабийлашиб Бекқул. Одамбойга ҳам нафратли Бекқул ташлаб қўйди. – Сизлар бу ёлғон мақтовларингиз билан мунго кўмак бераман, деб ўйлайсизларми?
– Ҳай, ҳаййй. – энди Одамбой ҳам ажабланди. – Оқшом галин айтганингни этмадими ё?
– Ўйин этманг Одамбой оға. Ҳамма бало мана шундий бўш асарларни мақтаб, арзийдиганларини аста-аста, туртиб-туртиб четга чиқараверганимизда. Шунинг учун бизда ўсиш йўқ. – Бекқул жаҳл билан четга, кишисиз турган картиналар ёнига қараб кетди. У ерда ҳам узоқ ушланмай ташқарига йўналди. Агар кимдир унинг орқасидан чиқса титроқ қўллари билан сигарета олиштираётганини кўриши мумкин эди.
Бу суҳбатнинг беихтиёр гувоҳи бўлиб қолган директорнинг ҳамиша тош қотиб юрадиган юзи қон тепчиди.
– Ҳов? – деди у аравачада мунғайиб ўтирган “айбдор” га эгилиб. – Жўрангизга на бўлди?
– Иштонининг ичига ари кириб қолган бўлса керак, – аламини яшира олмади Рассом ҳам.
– Шу, шу... ҳамма мақтаб ётса бу... Ҳатто, ана, академигимиз ҳам асарингизни кейинги ўн йилликлар, балки ундан ҳам кўп вақтларда кузатилмаган янгилик, мақтаб юрилган асарлардан минг марта устун, деди-қу. Не, энди бу академикдан ҳам зўр бўлиб қолибми? Яқинда асарларининг кўргазмасини ўтказишни сўраб келган эди. Отказ этиб дўғри этган эканман. Сизнинг ишларингизни, келган бугунги оломонни кўриб куйиб кетди асли. Ҳовво, куйиб кетди! Ҳайй, сенинг одам бўлиб юрганингни қара! – директор Бекқул ҳақида кўп ачиқ гаплар айтди. Унинг майхўрлиги ҳам, уйи тинч эмаслиги ҳам қолмади. Ҳатто болалари ҳам уни сийламаслиги, ҳар боласида қўша – қўша мошин бўлса ҳам ҳамиша ўқчасини босиб пиёда судралиб юриши ҳам ёддан чиқмади.
Микрофон олдидаги озода, ботартиб ва дид билан кийинганлар бу ердаги картиналарга энг беъэтибор одамлар. Улар тадбир ташкилотчилари. Булар бу ерга жам бўлганларнинг, умуман санъат соҳасининг энг пачоқлари. Аммо улар башанг кийинган, ўзларини тутишлари ҳам шунга яраша эди. Қўлларини қора шимларининг чўнтакларига тиқиб чантайиб туришар, атрофдаги югур-югур, тала-тўп ва ташвишларга заррача эътибор беришмасди. Паст овозда, аммо жуда юқори кабинетларда кечаётган жараёнлар, совуқ курашлар ва қизғин олишувлар ҳақида ясама совуққонлик суҳбат қурардилар. Дарҳақиқат, уларни кўргазма ҳам, асарлар ҳам, бир вақтлари уларни оёқ учида кўрсатган ва ҳозир қайсидир ертўлалардаги тор ва зах устахоналарида мўйқаламларини бир тортиш эвазига ўзларини икки марта вино қўйиб ичишга ҳақли ҳисоблайдиган пияниста санъат даҳолари ҳам қизиқтирмасди. Уларнинг бирдан-бир ташвишлари ижтимоий тармоқларда ҳеч бир минсиз кўриниш эди. Шунинг учун улар юз-кўзларида бирор эҳтирос, туйғу ва ҳаяжон кўриниб кетишларидан жуда эҳтиёт бўлишар, ўзларини совуқ, сипо ва осмон тутишга ҳаракат этар эдилар.
Аравачани ҳайдаб келаётган ўғли ҳам бунча оломонни кўриб зал бўсағасида бир сониягина иккиланиб туриб қолди.
Рассом ҳам орқасига қайрилди-да, ўғлига айбдорларча синиқ жилмайди: “Менам ҳайронман...”
Бу гуноҳкорона жилмайиш унинг ҳориган юзини янада қаримсиқроқ кўрсатди. Ихлос билан қиртишланган серажин юзи, тиришиқ-тиришиқ бўйинлари, тўзғиган мош-гуруч жонсиз сочлари, бир вақтлари семиз бўйнига зўрға етган оқ куйлагининг ҳозир хўлпилдаб халта бўлиб ётган ёқалари, ҳамма - ҳаммаси мантиқан у бу ерда ортиқча эканлигини кўрсатарди гўё. Аммо ҳаётнинг ўзи шундай – буюк мантиқсизликдан иборат – у бугун шу тадбирнинг сабабчиси эди.
– Ҳайда, – деди ўғлига журъатсизгина. Қизлари бошқа ташкилий ишлар билан югуриб-елиб юргани сабаб ўғил отани тадбир жойига олиб боришга рози бўлган эди. Ўғил бу ишни улуғ бир зўриқиш ва мажбурият ортидан бажараётганлигини ота яхши биларди. Ахир бегонамас, ўғли-ку. Ўзи боққан, ўзи катта қилган. Асли у ҳам тадбирга ўғли билан келмаслик тарафдори эди. Аммо ноилож шароит шундай бўлиб қолди.
– Қара, сингилларинг кўринмайдими? – деди у овозлари бироз титраб. У ҳаяжонланар, ҳам ўғлидан тезроқ қутилишни истар эди. – Агар бўлса чақир.
– Йўқққ, – деди ўғил бироз тўнғиллаб. Кейин аравачани ичкарига қараб секин сурди.
“Худога шукур”, ўйлади у. “Ҳеч бўлмаса шу ерда жаҳл этмади. Шунга етди ақли”. Бироқ ўғлининг бу фаросати боягина бу ёққа келаётганида чавақланган юрак чандиғини қоплаб ҳам, битказиб ҳам билмади. Дили силқиб оғрир эди ҳамон. Ўзи ҳамма кўнгилсизлик ўғлининг уни тадбирга олиб боришга ўлганининг кунидан рози бўлганлигидан бошланган эди. Юз-кўзи, ҳар бир ҳаракати ва гап-сўзидан ўғлининг норозилиги кўриниб тургани учун, “Сен... ишларинг бўлса қилавер. Бир амаллаб борармиз. Дим бўлмаса Нусратгами ё Келлига айтармиз”, деди. Нусрат, Келли – Келдиёрлар қўшнилари эдилар. Гарчи ҳозир уларнинг ҳар иккаловлари ҳам ишда, илтимос қилинганда ҳам етиб келишлари гумон бўлса-да шундай деган эди.
Асарлари кўпдан бери сотилмаётганидан, сотилмаётгани нима, у кўпдан бери ишламаётганидан норози хотини уни кийинтириш учун аравачани суриб келаётганида мушук болани бостириб қўйди. Туғилганига бир ой тўлганми, тўлмаган йўл-йўл, йўлбарсга ўхшаган сап-сариқ пийпи нима бўлганини онгширмай овоз чиқаришга ҳам улгурмай қолди. Дигирчак момиқдай юмшоқ нарсани босиб ўтиб кетди.
– Ийй, новви бу?! – асабий чийиллади хотини. Кейин оёғи остида чуваланиб, ҳали нима бўлганини англолмай ётган мушук болани оёғи билан четга итариб ташлади. – Ол бу чурпани ! Оёқ тейинда нешаб юрибди бу?
Рассомнинг қошига одамлар анча вақтдан бери келмай қўйган эди. Ўн йилми, ўн беш йилми. Ҳа, бу вақтни аниқ белгилаб ва унга аниқ чегара ҳам қўйиб бўлмайди. Сабаби одамлар бир вақтлар қалин бўлган одамидан қочмоқчи бўлсалар буни бошқалардан гизлаб, сездирмай қилишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун уларнинг ҳаммаси “қирқ кун туз еган жойларини” бир кунда, бир соатда бирдан тарк этмайдилар. Шошилганлар, тоши енгилроқлар қочиш керак бўлганда дарров отларига қамчи уриб қолишлари мумкин. Аммо эҳтиёткорроқлар нимадандир умид этиб, сал салкироқ бўлса ҳам алоқаларини сақлаб турадилар. Дунёда нималар бўлмайди, дейсиз ахир. Улар аҳволнинг ўнгарилишидан бутунлай умид узилгандан кейингина ўзларини секин-секин бутазорга урадилар. Шундай қилиб ҳаммаси аста-секин рўй беради. Буларни Рассом ўз гарданида синаб кўрди. Амалдан тушганидан кейин таниш-билишнинг ярми худди кимдир буйруқ бергандай бирданига зим бўлди. Худди йўлда ётган хас-чўпни кимдир қулоч ёзиб чот супса билан бир супирди-ю, йўлда уларнинг излари ҳам қолмади. Дардга йўлиқиб тўшакка михланиб қолганидан сўнг газзик бошқа бир тўдага келиб, улар ҳам аста - аста йита бордилар. Ёнида саноқлигина киши қолди. Шунда у отасининг гапларини эслади. “Болам”, деган эди отаси бир куни у қандайдир қадрдонининг навбатдаги тадбирига чоғланиб турганида, “Дим кўпайиб кетди борадиган ерларининг. Ҳар кун бир гап топасан. Гоҳда кунига икки, учтадан бўлаётир”. “Кўп-да жўралар”, деган эди у отасига. “Бириникига бориб, бошқасиникига бормасанг хафа бўладилар бизни писанд этмади, деб”. “Тўғри, бор. Лекин сайлаб санч. Ҳақиқий жўра, қиймас еринг бўлса бор. Бир нарсани ёдингдан чиқарма. Дўст бир бўлади. Ошиб кетса икки, бор-ай ана, уч бўлиши мумкин. Лекин шунда ҳам иккидан ортиғи, учинчиси гумон”. Отасининг бу гапи миясига ўрнашиб қолди. Атрофидаги дўстман, жўраман, ёронман деган бир йигирма, ўттиз чоқли кишидан ўша отаси айтган бирми, иккими, майли, учинчиси гумон бўлса ҳам, ана шу уч жўрани ажратиб олишга ҳаракат қилиб юрди ўзича. Аммо у вақтлар амалда эди, иши юришиб турган эди. Шунинг учун дўст-у душманни ажратиб олишнинг имкони бўлмади. Мансабдан кетди, боши ёстиққа тегди ва ҳеч бир ортиқча ҳаракатсиз ҳаммаси ойдинлашди қолди. Унинг ёнида отаси айтганидай икки киши қолди. Икки жўра, икки дўст. Одамбой ва Бекқул. Икки дўст унинг хабарини олишга ҳамиша бирга келар эдилар. Доро-доро эмас. Кўпроқ Бекқул гаплар, чекар ва олдидаги яримтани эринмасдан майдаларди. Сўйлашни хуш кўрарди ўзи ҳам. Келажакда амалга оширадиган ишларини айтиб мақтанарди. У чиндан талантли рассом , ўз даврида қурдошларининг ичида етакчиларидан эди. Бироқ кейинги вақтда ичкиликка муккасидан кетди. Ишламай қўйди. Аввалги муваффақиятлари ҳавоси билан банд эди. Кайфдан айиқ пайтларида ишламаётганидан ичи ёнар, ишлашга уринар, аммо қалами қотиб қолган эди. Шунда у арзимаган чойчақага бўлмағур буюртмалар олар, уларни бир зарб билан бажариб, эвазига ёзиладиган дастурхонлар бошида маст бўлиб, алжиб қоларди. Эртаси ўйғониб бундан азобланар, ичмасликка қасам ичар ва ҳақиқий асарлар яратишга бел боғлаб режалар туза бошларди. Режалари сўзсиз жуда улкан бўлар эди. Тўшакка михланиб ётган Рассомга қошида ўтирар экан яратажак асарларининг мавзу ва миқёси ҳақида соатлаб гапирарди. Кўпириб гапираверди, гапираверди, гапираверарди. Бироқ ҳамма кучи фақат гапга кетиб қолармиди, мана бир йигирма йиллардан бери арзирлик бир иш қилмаганди. Тўшакка михланиб ётган Рассом эса унинг гурунгларидан тўлғонар, дўстига бу режаларини тезроқ холстга кўчириш кераклигини қизишиб уқтирар, Бекқул эса ина бугун, эртага, бир ҳафтадан, ўн кундан кейин деб ишни орқага сургани сурган эди. “Одам ҳам шунчалик ландавур бўладими”, дерди хаста Рассом, ётган ерида. “Агар ўзим оёққа туриб кетсам, худо урсин агар, шу сюжетларингни барини ўзим чизаман”. “Э-эээ”, дерди Бекқул олдида турган шишадан қиттай қуйиб отиб юборар экан, нотавон Рассомнинг тўлғонишидан зимдан ҳузур туюб, “Шундай этсанг яхши бўлар эди, лекин энди сенинг бундай нарсаларга кучинг етмийди-ии. Мана, ётиб қолдинг. Энди сен ижод ҳақида эмас, кўпроқ ўзингни сақлаш ҳақида ўйлашинг керак.
Читать полностью…– Борағўй, болам борағўй. Тўхтажонга, оқтиқларга салом айт. Келининг қўзиласа оқтиқлардан бирини юбор. Пинсиядан суюнчи пули қўйибман.
– Яхши хола, яхши.
Саъдулла полвонинг хотини олдига шпагат халтасини ёйиб унга картошка, помидор, булғор мурч, аччиқ мурчларни тера бошлайди. Полвон ёнида товуқ, хўроз сотиб ўтирган йигитга сув қоғозга ихлос билан ўралган кўкўтларни кўрсатади.
– Акбар жўра ина, бугун зелен ҳам олиб келдим. Ўтган сафар Жобби отанинг боласи сўраган эди. Индиги бозор олиб келаман, деган эдим.
– Яхши этибсиз, – дейди ўттиз-ўттиз беш ёшларидаги узун бўйли Акбар жиддийлик билан. – Ҳар сафар бир-икки нарса қўшиб бораверсангиз бизнесингиз ҳам ривожланаверади.
– Кххх! – Саъдулла полвон девникидай икки эгнини қисиб, муштига пихиллаб кулади. – Қтой бозорга шу... бизнес деган гап ҳам ярашмийди экан. Ина сен айтиб турибсан менинг кулгим келиб кетди. Бизнес... кххх! Биз бу ерга жўра-ёрон, қориндош - туққанни кўрмакка келамиз.
– Мен ҳамм, – Акбар ўнғайсизланиб энсасини қашиб қўйди. – Мен ҳам шунга келаман. Азон билан бозорни бир айланиб ҳамма қориндош-туққан билан кўришиб, сўрашиб чиқдим, – Акбарнинг юзига мулойим кулгу ёйилди. Ўзининг бояги гапидан ўзи хижолат чекаётгани кўриниб турарди. – Шу... бозор бўлмаса ничик бўлар эди-я, Саъдулла ака?
– Эээ, асалому алайкууум!
“Гурс!” Саъдулла полвон ҳам, Акбар ҳам овоз чиққан томонга қарашди. Турсинбой читойи орқасидаги юкини буларнинг ёнига ташлаган экан. Улар қучоқлашиб кўришдилар, ҳол-аҳвол сўрашдилар.
– Эээ, карчикани ҳам хароб этдинг, – деди Саъдулла полвон читойи ташлаган халтага қараб. – Шу келин зўрлаб олиб келди ўхшийди сени бозорга. Бўлмаса сен ўзингни мундай чанг тўзонга минг йилда ҳам урмайсан.
– Шу, шу, – деди ихлос билан эгнидаги чангларни қоқар экан читойи. – Шу боланг билан бориб келавер бозорга, десам, йўқ, ўзингиз юринг, дейди. Мунинг боласи дам олиши керак экан бозор куни. Мен дам олмасам ҳам бўлаверар экан.
– Туври, – деди полвон. – Сенинг суягинг қотган. Дам олмасанг ҳам бўлаверади.
– Йоооқ, Саъдулла ака. Гап суякда эмас экан. Мен буни билдим.
– Ҳа, не ерда экан?
– Хотин деган боласини эридан яхши кўрар экан. Шунинг учун у боласини аяб, эрни нихалайверар экан. Ина, гап нерда!
– Эээ, ундай эмас! Бунинг ҳам бир қони юрсин, қориндош-туққанини кўрсин, деган келин. Бор гап шу. Сен бўлса... ай, қўйсанг-а!
Шу орада Турсинбойнинг хотини ҳам етиб келди. Дарров биргалашиб унга жой ҳозирладилар. Тарозиларини ўрнатиб бердилар.
– Ина, жўра! – деди Турсунбой кафтларини бир-бирига уриб тозалар экан хотинига. – Мен инди бир айланиб келаман. Қориндошлар билан бир сўрашиб чиқай.
– Матти пасоннинг ёнига бориб бир коса чой ҳам ичиб олинг. Азонда ҳеч нарса емадингиз, – деди хотини олдидаги картошкаларни чиройли қилиб терар экан.
Ҳар бозор Қтойнинг анойи бозори шундай ёки тахминан шундай ўтади. Бу ерда савдо, мол талашиш, олиб - сотару, даллолларнинг шовқинидан ҳам кўра яқинларнинг қучоқлашиб кўришишлари, осайишта ҳол-аҳвол сўрашишлари, бир-бировларининг қувончу дардларига шерик бўлиб гоҳ шодон, гоҳ маъс гурунглари устун. Бозорга одамлар кўпроқ дийдор, суҳбат ва кўнгил очиш учун келадилар. Шунда бу бозорни бозор дейиш керакми ё бошқача бир от қўйиш керакмикан, деб ўйлаб юрганларида бир кўнгилсиз воқеа ҳамманинг дилини ранжатди. Кимдир хирик этиб уюлган қовун уюми ёнига тарозу ўрнатиб қовунни ўлчаб сота бошлади. Бозордагилар бу одамни ҳам, қовунинг ҳам қаердан келганини билмасдилар. Ҳамманинг юрагига совуқ бир ҳис ўрлади. “Нима бу? Ким бу?” Бу гап Сапар момонинг қулоғига етиб борганида кампир оғир сўлиш олди:
– Энди бу бозордан ҳам баракат кетади, – деди у тез-тез ёшланиб турадиган кичик ва хира кўзларини оппоқ куйлагининг узун енгига артар экан надомат билан. – Бу ерларга ҳам олиб-сотарлар келибди. Ота-буваларимиз ҳеч қачон қовун-ҳормизни килолаб сотмаган...
Бозорга, бу ғаройиб бозорга бир совуқ шамол оралагандай бўлди. Одамлар эндиги бозорларимиз нечук бўлар экан, деб ўйланиб қолдилар.
Шуҳрат МАТКАРИМ
БОЗОР
ҳикоя
Ўзи бу бозорнинг жойлашган ери ҳам ғалати десакмикан, анойи десакмикан, нима дейилса экан-а, ҳозир бирданига хаёлга ҳам келмаяпти бу сўз, бу калом, аммо шундай сўз бор ўзбекда, нима эди-я, нима эди-ии... ҳай майли, ёдга тушса айтиб ўтармиз, ҳозир қизиғида ҳикоямиздан қолмайлик. Лекин барибир, азиз ўқувчига бу бозорнинг жойлашган ери ҳақида озгина маълумот бермасак, биз айтмоқчи бўлган гапнинг мағзини, асл мазмунини англаб олишлари бироз қийин кечади. Шунинг учун бироз чўзилса ҳам бу бозорнинг ерлашган жойи ҳақида бир-икки оғиз сўз айтмоқ жоиз. Бу бозор, дарвоқе, бу бозор бўладиган қишлоқ Хоразмнинг минг йиллардан бери емирилиб ётган Юмритов деган тоғи тейинда жойлашган. Эътирозингиз ўринли азиз ўқувчи. Тўғридан ҳам Хоразм деганда ҳеч ким тоғ ҳақида ўйламайди. Хоразм десак дарров кўз олдимизга чексиз қумлиқлар ва ўша қумлиқлар орасида ёзда қуёшнинг олов тафтидан ҳансириб ё қаҳратон қишида тиши тишига тегмай таккиллаб, совуқдан қунишиб ётган воҳа келади. Бу ҳам аслида тўғри. Лекин Хоразмда кўплар борлигини ёддан чиқариб қўйган тоғлар ҳам бор. Булар, кўчма маънода шоир айтмоқчи, одамлар қиёфасида яшайдиган тоғлар эмас, Султон Уайс ёки Юмритов каби ҳақиқий тоғлар. Ана шу Юмритовга яқин ерда бир қишлоқ бор. Бу ерлилар уни Қтой, дейди. Асли Хитой эмиш. Қайсиси тўғри Қтойми, Хитойми, биз билмаймиз. Буни биладиган, билмаса билдирадиганлар бор. Бизнинг ҳозирги ҳикоямиз бу қишлоқ ҳақида эмас, шу қишлоқда ҳафтада бир марта бўладиган аломат бозор ҳақида. Бир томондан Амударё билан Юмритов, бошқа томондан чексиз қумлиқлар ўртасида жойлашган Қтой ёки Хитой деган қишлоқда бўлгани учунми ё авто йўллар ва гавжум шаҳарлардан узоқда қолгани учунми бу бозор замон ва тараққиётни, замон ва тараққиёт бу бозорни асрлардан бери четлаб келган. Бу нима дегани дейсизми? Нима десак, қандай тушунтирсак экан-а? Мана, масалан, катта-катта шаҳарларни кўз олдингизга келтиринг. Булутларни тешиб ўтган учи сунчиқ осмонўпар бинолар, уларнинг пойидаги ўргимчак тўридай бир-бирига чувалашиб кетган йўллар, ўша йўлларда меҳнаткаш қумурсқалардай олдингисининг кетига тумшуғини тираб кеча-кундуз ҳаракатдан тинмайдиган русум ва расмларини биз минг йилда ҳам тўлиқ тасаввур қила олмайдиган автолар, тунлари эллик, юз қаватли биноларни, кўчаларни чароғон қилиб турган рангго-ранг, кўз олғувчи тунчироқлар... хуллас ана шундай бир манзарани тасаввур этинг-да, ўша юзми, юз эллик қаватли, турли реклама чақириқлари илиниб ташланган бино тагига тасаввурингизда бундан икки-уч аср олдинги Хоразмнинг бир қишлоғини ташланг. Юлғун, қамишлар ўсиб ётган, оп-оппоқ шўри чиқиб ётган ер, бир амаллаб лой ва нигирикдан тикланган паст-пасалдак капалар, ёзда тўпир, қишда тизга келадиган лой-балчиқли эгри-бугри кўчалар... Контрастни ҳис қилдингиз-а? Ана. Бу қишлоқ бозори ҳам, ундаги харидору сотувчилар замондан ана шу даражада орқада қилиб кетган.
Это классное видео сделано в CapCut. Опробуйте это приложение по ссылке! https://www.capcut.com/template-detail/default-tool/default-tool?share_token=cf59a014-7011-4719-adf0-6242be8b6ea2&enter_from=edit&region=UZ&language=ru&platform=other&is_copy_link=0
Читать полностью…Bugun Yangiariq tumani Qo’riqtom qishlog’I Madaniyat markazida joylashgan 1-ko’chma kutubxonada O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, taniqli yozuvchi serqirra ijod sohibi Shuhrat Matkarimov bilan uchrashuv va yozuvchining qalamiga mansub, yangi asarlardan biri "Maqar" qissasi taqdimoti bo'lib o'tdi.Taqdimot kechasiga, Yangiariq tumanidan yetishib chiqqan sevimli yozuvchi mehribon ustoz Bayram G’oyipov,Jumanazar Yusupov, O’zbekiston yozuvchilar uyushmasi a’zosi Shoira Shams,Yangiariq ovozi gazetasi muxarriri,jurnalist Hilola G’opporova va bir qancha ijod sohiblari va yosh qalamkashlar tashrif buyurishdi.Taqdimot kechasini Yangiariq tuman Axborot-kutubxona markazi direktori Manzura Yusupova ochib berdi.Taqdimot davomida kutubxona xodimlari tomonidan kitob taqdimoti va “Maqar” qissasidan saxna ko’rinishi namoyish etildi.Taqdimot kechasida kitobxon o'quvchi-yoshlar tomonidan she’r va raqslar,Madaniyat markazi san’atkorlari tomonidan kuy qo’shiqlar ijro etildi.
Читать полностью…Гўзал БЕГИМ
СЎЗ ТАРОЗИСИ
Шуҳрат ака ҳақида ёзиш қийин...
Нега, хирмон-хирмон сўзлар турганида, бир ОДАМ ҳақида ёзиш иш бўптими, дерсиз?!!
Бироқ қийин, тўғриси мураккаб.
Чунки Шуҳрат Маткарим сўзни тарозида грамм-граммигача тўғри тортадиган, Адабиёт хаққига, китобхон хаққига хиёнат қилмайдиган ёзувчи!!! Сўз ҳимоячиси, бадиий дид парваришчисидир!
Мен Шуҳрат оғани Матназар ака сабаб таниганман. Матназар ака Шуҳрат оғанинг "Скрипка кўтарган қиз" хикоясини салмоқлаб гапириб бергани эсимда. Ва "Шуҳрат" деган сўзни Устоз шу қадар твлаффуз қилардиларки, унда ҳам адабий меҳр ва яна дўстона меҳр қоришиб кетганди.. Матназар аканинг оғзидан чиқадиган "Шуҳрат" деган исмда ичкин ва гўзал туйғу мужассам эканлигини ҳис қилиб турардик.
Шу тахлит биз Матназар аканинг теварагидаги бир ҳовуч шогирдлар Матназар аканинг ўзбек адибларига аталган меҳрини ўзимизга юқтириб олардик.Чунки бу ҳеч қачон бежизга бўлмаган.
Кейинчалик Шуҳрат аканинг ўзи билан танишдим, асарларини Устозмерос меҳр билан ўқишни бошладим.
Шуҳрат оғанинг феълида хушомадгўйлик йўқ, силаб-сийпаб, пандавалашни билмайди. Ўзига ёқмаган иллатларни одамнинг юзига айтади. Айтгандаям, таъсирчан, етиб боргич қилиб айтади. Ва оғанинг феълидаги бу фазилатлар асарларига ҳам кўчади. Асарлари ичига шўнғигач, ясамаликни, сохталикни кўрмайсиз. Ҳаммаси саппа-самимий эканига зиғирча шубҳа қолмайди.
Ва ЭНГ муҳими, аканинг асарларида яратган характерлари бўртиб кўринади. Ёзганларида характерсиз мавжудликнинг ўзи йўқ. Ҳатто бирор бир майса ҳақида ёзса ҳам, ҳар бир яратқиси характери билан бўртиб чиқиб келаверади.
Асар ТИЛИ устидаги ишловлари алоҳида севинарли ҳодиса. Қаҳрамонлари ҳеч қачон ҳеч ким гаплашмаган услубда ва тилда эмас, содда, жайдари, юрак тилида сўзлашадилар.
Баъзан ёзувчилар орасида "Шевада ёзадиган ёзувчиларинг борку" деган гапни эшитиб қоламан. Ва бу мени севинтиради. Бир хоразмлик ўлароқ эмас, бир тил ва адабиёт мутахассиси ўлароқ севинтиради.
Соф хоразмча исмлар билан қаҳрамонларининг номланиши, ҳатто бугун хоразмликлар ҳам унутаёзган сўзларни асарларида сақлаб қолаётгани, Хоразм руҳини, миллат руҳини уйғотаётгани аслида қаҳрамонликдир!!!
Чунончи, Шуҳрат Маткаримнинг қаҳрамонлари тилида қадийм Ўкуз дарёси бўйида яшаган одамларнинг сўзлари бугун қайта янграётгандек. Ҳатто уларнинг чиқараётган турли тақлид товушлариям хоразмчада берилади. Бир тилда, бир лаҳжада, бир шевада гўзал асарлар яратиш мумкинлигини Шуҳрат Маткарим аллақачонлар исботлади. Худди Навоий туркий тилда асарлар яратиб, унинг гўзаллиги ва имкониятларини кашф этганидай...
Шуҳрат ака билан адабиёт ҳақида суҳбатлашиш мароқли, оромижон суҳбатлардир! Ҳаётнинг, адабиётнинг рангига Шуҳрат Маткарим сухбатларидан сўнг қон югуради. Худди томирларга жон югургандек!
Айтгандай.
Яқинда Шуҳрат Маткаримнинг "Болжон" деб номланган китоби нашрдан чиқди.Номни қаранг, воҳ-воҳ!!!
Менинг сўзимга ишонганлар ҳам, ишонмаганлар ҳам шу китобни ОЛИБ ўқишингиз мумкин!
Оға, асарларингиз аср ошаверсин! Борингизга шукур, деймиз! Сизни бир ўқувчингиз, маслакдош синглингиз, хоразмийингиз ўлароқ яхши кўрамиз! Бундай меҳрдан сўнг узоқ яшашга маҳкум эканлигингизни унутманг!
2-ноябр, 2024-йил.