Кўча чироғидек бўлма, Эй ёр!
Ким учун ёнганинг аниқ бўлсин.
Нажиб Фозил
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Баногоҳ севгилимни тушимда кўрдим ва сўрадим:
- Сени қандай топаман?
У жавоб берди:
- Ўзингни тарк айла ва кел!
Боязид Бистомий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Юз тил билсангда сени англамаганларнинг ёнида тилсизсан.
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Бутун борлиқ Худонинг моддий оламдаги намойишидир.
Сен уни кўриш учун, учинчи кўзингни, ҳис этиш учун, қалбингни оч.
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Сен ичингда беркиниб ётган ўз ҳис-туйғуларингни эркин намоён эта бошлаганингда, очиқликни тиланиб олишга хожат бўлмаган инсонни албатта учратасан. Буни Севги дейдилар.
Ҳазрат Ишқий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Инсон кузгусиз ўз чехрасини кўролмайди. У ўзга одамсиз ўзини билолмайди ҳам, зеро, жамоат вакили бўлмиш инсон ўзлигини ўзгалар воситасида англаб, ўзгалар воситасида шоён этади.
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Баҳорнинг таъсирида тош гуллайдими? Тупроқ бўлки, ранго-ранг гулларни ундирасан. Буғдой экиб, арпа олганларни кўрдингми?
Ҳунарлар ва феъл-атворлар қиёмат куни эгасига қайтади. Уйқудан кейин ҳам ҳунарлар ва феъл-атворлар елиб-югуриб соҳибларига қайтади.
Йиллар давомида қалбларни вайрон қилиб, изтиробга солган тош бўлдинг, маълум муддат тупроқ бўлишни ҳам синаб кўр! …
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Ҳеч бир ҳадия юракдан берганингиз севги қадар қийматли эмасдир.
Шамс Табризий
@Mavlaviyya
Биз ҳеч кимга кел демаймиз. Лекин келганга ҳам кет демаймиз.
Келганларга эшигимиз доимо очиқ, кетганларга эса оқ йўл тилаймиз.
Топдуқ Эмро
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Яқин инсонларингизни ҳеч қачон синаманг ва текширманг. Бу қалбингиздаги муҳаббатни ўлдиради. Қолаверса ҳеч ким синовингиздан ўта олмайди.
Бунинг ўрнига сиз уларни шунчаки севинг ва қадрланг. Зеро, севган одам синамайди. У ҳеч қандай синовларсиз севади.
Ишқий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
ВАҲДАТ
Худо - жамики бор нарсаларнинг БОРЛИГИ демакдир. Худо ЎЗи яратган нарсалардан айро эмасдир.
Худо Ўзи яратган нарсаларда мавжуд, иккилик эса йўқ, орада асло дистанция (масофа) йўқ, ва шундай бўлгач, сиз ниманики учратсангиз, ҳаммаси Худодир. Дарахтлар, даръёлар, тоғлар - барча-барчаси Худонинг намоён бўлишидир, намоён бўлган Худодир. Сиз ва сиз севган инсонлар, ва сиз нафратланадиган инсонлар ҳам - барчаси Худонинг намоён бўлишларидир.
Ана шу қисқагина жумла, агар тушуниб қабул қила олсангиз, сизнинг бутун ҳаётингизни, қарашларингиз, тасаввурларингизни ўзгартириши мумкин. Бундай тасаввур орқали сиз барча нарсалар бирлик (ВАҲДАТ) ҳолатида эканини англайсиз.
Ошо
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
ҚЎРҚУВ ВА ИШҚ
Жуда кўпчиликни шубхалар қийнайди. Шубха ўзи қаердан пайдо бўлади? Шубха қўрқувдан пайдо бўлади. Қалбида қўрқуви бор одам ишқ хақида ўйламай қўяверсин.
Қалбимизда бор йўғи икки хиссиёт яшай олади: қўрқув ва ишқ
Қўрқув бўлган қалбга ишқ келмайди, ишқ билан тўлган қалб сира қўрқмайди.
Азизахон Ташходжаева
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин❤️
Хожа Аҳмад Яссавий - Ишқ даъвосини манга қилма ёлғон ошиқ
@Shams_Tabriziy - Oshiqlarga salom bo'lsin🌹
Begona tildagi qo'shiqqa o'xshayman. Tinglagan ko'p...
Anglagan oz...
Nodira
@Shams_Tabriziy - Oshiqlarga salom bo'lsin❤️
ИНСОНИ КОМИЛ (ПИР)
Тариқат пири бўлмиш устознинг орифдан, яъни қўп билим эгаларидан фарқи бор. Тариқат устози (пири муршид) комил инсон бўлиб, унинг шогирддан талаби жуда катта бўлади. У шогирдидан ўзини Унга буткул топширишини талаб қилади. Яъни, "Ўзинг олдин эътикод қилганинг барча динлардан воз кечасан ва менинг пойимга чўкасан, менга буткул таслим бўласан", - деган талабни қўйиши мумкин.
Шогирд қанча қобилиятли бўлса, пир унга шунча катта талаблар қўяди. У шогирдга маълумот (билим) бермайди, балки унинг сифатини ўзгартиради - буткул бошқа инсонга айлантиради (трансформациялайди). Одамлар эса одатда ўзгаришни хуш кўрмайдилар, балки ортиқча риёзатсиз, осон йўл билан кўп нарсага эришиш пайида бўладилар.
Ошо
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Biz: "Ey olov, sen
Ibrohimga salqin va
salomatlik bo'l!" - dedik.
(Anbiyo 69)
Alloh taolo olovni o'chirishni kimgadir amr qilmadi, balki olovni ayni uziga amr qildi.
Qachonki Alloh mushkilotlardan
yengillik berishni iroda
qilsa, seni xafa qilgan narsaga, dardinga, faqirliginga va
qo'rquvinga amr qiladi.
Robbingdan o'zga hech kim⁷
bunga qodir emas.
Muhammad Sharoviy
@Shams_Tabriziy - Oshiqlara salom bo'lsin❤️
Қалб кўзинг билан боқ. Ҳеч нарса кўрингани каби эмас.
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
ТАРКИДУНЁЧИГА ДАРС БЕРГАН СИЧҚОН
Бир киши тарки дунё қилиб ғорда ўтирган ва муроқаба (медитация) билан машғул экан. Бирдан ғорга сичқон югуриб кирипти ва унинг пойафзалига ёпишипти. Таркидунёчининг унга қараб жаҳли чиқипти: "Сен нимага мени фикрлашимга халал бераяпсан?"- депти.
- "Мени қорним оч", - чийиллапти сичқон.
- "Кет, аҳмоқ сичқон, - хайдапти уни таркидунёчи. - Мен Худо билан бирликни излаяпман, сени менга халал беришга қандай хаддинг сиғди!".
- "Сен хаттоки мен билан бирликда бўла олмаётган бўлсанг, қандай қилиб Худо билан бирликка етар экансан?" - депти сичқон...
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Ассалому алайкум. Наманган шаҳрида 2 ойлик мушук боласи яхши қўлларга берилади. Қувноқ ва ўйинқароқ. Ўргатилган ақлли.
Менга ёзаверишсин, раҳмат: @OshiqlarHalqasi
Қўлимда бўлса оқ буғдой нони,
Бир коса шароб-у, қўйнинг бир сони
Жонон билан майли ВАЙРОНАДАМИЗ
Бу ҳузурни тополмас Жаҳон султони.
Умар Хайём
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
ЧИН ИШҚ
Чин Ишқ туфайли инсонлар орасидаги, шунингдек, инсон билан Худо орасидаги айро мавжудлик, ажралганлик, узоқлашганлик барҳам топади. Инсонда ўз шахсини бошқалардан ажратиш, "Мен фалончиман, пистончиман..." қабилидаги нарциссизм, сохта менлик сароби (айримлиги) йўқолади. Шундагина у ўзини Уммон (Илоҳиёт) қучоғида эканини бевосита, жонли ҳис этади.
Бу ҳиссиёт шундай беҳад кучли ЗАВҚУ ШАВҚ тарзида кечадики, уни бир бор тотиб кўрган инсон, буни (бамисоли маъшуқасининг васлини қўмсагани каби) доимо қўмсаб яшайди ҳамда абадиятга доҳил бўлади.
Ошо
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Ҳақиқатни англаб етганлардан бошқа ҳамманинг "мен"ликка бўлган даъволари ёлғондан бошқа нарса эмас. Ана шу ёлғон "мен" тасаввуфда НАФС деб аталади.
Донишманднинг мақсади айни шу сохта "мен"ни йўқ қилишдир. Аммо ўз сохта (ёлғон) эго-сини йўқотиш - дунёдаги ҳамма ишдан қийин, ва айнан уни йўқотиш йўли аҳийлар ва донишмандлар йўлидир.
Ҳазрат Иноятхон
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Мушукларни яхши кўраман. Ҳозирда 3та мушугим бор.
Ушбу китоб муқоваси чиройли экан. Қолаверса эпиграфи ҳам эътиборимни тортди:
"...ҳамма иккинчи имкониятга лойиқ, Боб иккимиз ҳам..."
Энди китоб ичи билан танишиб чиқаман ва албатта сизлар билан ҳам фикларимни баҳам кўраман.
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
МЕН УНИ ҚАЛБИМ БИЛАН ТАНИЙМАН
Бир киши Мавлоно Румий ва у кишининг устози Шамс Табризий ораларини бузмоқчи бўлади ва Румий ҳазратларининг олдиларига келиб, Табризий раҳимаҳуллоҳнинг ароқ ичаётганини айтади ва буни ўзича у кишига қарши ҳужжат қилади. Шунда Румий ҳазратлари унга жавобан шундай дейди:
«Аллоҳга қасамки, унинг либоси ароқ билан булғанганини ва ундан унинг хиди анқиб турганини кўрсамда, унинг устига ароқ бехосдан тўкилиб кетибди, деган бўлардим. Ва агарда унинг тоғ устида туриб олиб «Мен сизларниг олий раббингизман», деб нидо қилаётганини кўрсамда, Қуръон тиловат қилаяпти, деган хаёлга борардим».
«Боравер, мен Шамсга кўзим билан боқмайман, мен уни қалбим билан танийман».
Сиз ҳақингизда ёмон гумонга борадиган кимса сизни кўзи билан танибди, қалби билан эмас.
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Мехробга саждадан нима ҳам фойда,
Дилда Бухорою Тароз жонони.
Намозни ёқтирмас менинг Худойим,
Унга мақбул тушар ишқ ғалаёни...
Рудакий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹