Аёллар толибонга қарши санъат орқали курашмоқда.
Манба: BBC
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Ишқ шаробин тотган юрак, абадий мастликка маҳкум. Унинг маҳкумлиги ҳақиқий озодликдир.
Ишқий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Устозим Шамс Табризий айтадики:
Чорасизлик Аллоҳ таолодан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақти келганини англатади.
Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки:
- Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни ҳоҳлаяпти!
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Тангри бир, динлар эса ҳар хил.
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Бир илм борки, уни бизда мавжуд бўлган ҳеч бир васила билан эгаллаб олишимиз мумкин эмас. Уни Худо бизнинг юрагимиз ва руҳимизга юборади ва биз уни ҳеч қандай ташқи сабабсиз эгаллаб оламиз...
Ибн ал Арабий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Бугун, 16-август, бутун дунёда “Абадий севги” куни нишонланар экан!
Яхши кўрган, кўнгил қўйган инсонингизни ушбу ажойиб байрам билан табриклаб қўйиш ёдингиздан чиқмасин!
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Устозим Шамс Табризий дейдики:
Ҳаж сафарига отланган ҳожилар, у ерда Каъбанинг Эгасини излаб топсинлар. Агар Уни топсалар, Каъбани ҳар ерда топишлари мумкин.
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Ishq obi-hayotdir, sen unga sho'ng'i! Ishq dengizining har bir tomchisida o'zgacha bir hayot, o'zgacha bir umr bordir...
Shams Tabriziy
@Shams_Tabriziy -Oshiqlarga salom bo'lsin❤️
Сен ердан униб чиққан ўсимликлар каби тупроқнинг устига боғлангансан, унга ўргангансан. Қалбларнинг озуқасига кўникда, бу сутдан узилишга ҳаракат қил!
Эй, пардасиз нурларни қабул қилиш иқтидори бўлмаган киши, ҳеч бўлмаса ҳарфлардаги яширин нур бўлмиш ҳикматли сўзларни эшит, уларни е! Шундай қилиб, у ҳижобсиз нурни қабул қилишни ўрганасан, пинҳон нурни ҳам пардасиз кўра оладиган бўласан.
Шу тариқа юлдуз каби фалакда кезасан. Хатто фалакдан ўзга манзилларга ҳам сафар қиласан!
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Бир куни Муҳаммад алайҳиссалом Ҳазрати Алийга "Биз сен бир қонданмиз" дебдилар. Буни эшитган Ҳазрати Алий беихтиёр важд (кучли хис-ҳаяжон) – экстаз) ҳолатига тушган ва рақсга тушиб кетган эканлар.
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Tangrim!
✍ Xurshida Namazbaeva
🎙 MuhammadAli
@Shams_Tabriziy - Oshiqlarga salom bo'lsin❤️
Устозим Шамс Табризий дейдики:
1. Саҳоват ва ёрдам кўрсатишда суви тўлиб оқувчи дарё каби бўл.
2. Ҳамдардликда қуёш каби бўл.
3. Бошқаларнинг камчиликларини кўрганингда кўзни юму, тун каби бўл. (Токи ўз камчиликларинг ҳам бисёрлиги ҳақида ўйла.)
4. Жаҳл ва ғазабни тийишда жонсиз нарсалар каби бўл.
5. Камтарлик ва оддийликда тупроқ каби бўл.
6. Сабру тоқатда денгиз каби бўл.
7. Ҳар нечаки монандсен ўшанча бор бўл ёхуд ҳар нечаки борсен, ўшанча монанд бўл. (Ўзингни кимга ўхшатаётган бўлсанг, ўшанинг ўзи бўл ёки ўз боринг қандай бўса, шундай бўл.)
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy - Oshiqlarga salom bo'lsin🌹
уйимга кетяпман, деб ўйлаб
бошқа кўчага
кириб қолибман.
кейин қайтиб чиқдим,
кўчангдан.
Алий Муҳаммад
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
... зоҳирига у сузар ичида не бор эса
Юнус Эмро
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Отасини яхши кўрадиган дўстимизга юбориб қўямиз❤️
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
ИШҚ НАМОЗИ
Мансур Ҳаллождан сўрдилар: Юзингни қон билан бўядинг, яна икки оёғингни на учун қон қилдинг?
Дедиким :
- Таҳорат қилдим.
Дедилар :
- Таҳорат вақти эмасдир.
Деди :
- Ишқнинг икки ракат намози бордурки, унинг таҳорати қондан бўлак нарса билан бўлса рост эрмас.
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Nur bir, chiroqlar esa har-xil.
Jaloliddin Rumiy
@Shams_Tabriziy - Oshiqlarga salom bo'lsin❤️
Шарҳ этарсен ул азиз Қуръонни, бас,
Сен ўзингни шарҳ қил, Қуръоннимас.
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Муҳаммад алайҳиссалом ҳазрати Жаъфарга "Сенинг қиёфанг ҳам, табиатинг ҳам меникига ўхшайди" деган эканлар. Шунда ҳазрати Жаъфар важд холатини бошдан кечирган, рақсга тушиб кетган эканлар. Бу ҳам ўз-ўзидан, беихтиёр содир бўлган.
Муҳаммад алайҳиссалом ҳазрати Жаъфарнинг кўзларига қараганларида важд (ҳол, "самадхи") содир бўлган ва бу хатто муқаддас китобларни ўқишдаги завқ доирасидан ҳам ташқари чиқиш ҳолати бўлган.
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Қанчалар гўзал сўзламиш Мавлоно:
Ўтмиш ҳам, кeлажак ҳам йўқ. Ўтмишга қарама, хафа бўлма ва кeлажакка қарама.
Ўзинг бор лаҳза билан яша, чунки сeн шу лаҳзадасан...
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Қаҳванинг аччиғини ёқтираман. Чойнинг қорасини... Мусиқанинг сокинини... Ҳавонинг очиғини... Фақат... Фақат сени қандай бўлсанг, шундайлигингча...
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Erkakka ishq yarashar, ayol o'zi ishqdir...
Jaloliddin Rumiy
@Shams_Tabriziy - Oshiqlarga salom bo'lsin❤️
ОДАМЛАР "СЕВГИ" ДЕБ АТАЙДИГАН ТУЙҒУ БИЛАН ҲАҚИҚИЙ ИШҚ ОРАСИДАГИ МАСОФА
Токи фикрингизда ёки туйғуларингизда, онгли ёки онгсиз равишда бирон бир мўлжал (ҳисоб-китоб) бор экан - ҳақиқий ишқ сизга бегона бўлади, сиз севгучи эмас, савдогар бўласиз... Ҳа, инсоннинг севгисига савдо руҳияти жуда сингиб кетган; илоҳий ишқ комил ишқдир, инсон севгисининг барча хиллари эса у ёки бу даражада илоҳий ишқнинг айнаган шаклларидир. Инсоний севги билан боғлиқ барча муносабатлар, масалан, рашк, қизғониш, таққослаш ва ҳ.к., илоҳий ишққа нисбатан анчайин хунук туйғулардир, зўравонликка мойил кишиларда эса бу хатто нафратга қадар бориб етади. Кейингиси эса одатда жуда майда, безарар кўринадиган нарсадан - севган кишингиз сиз уни севишингизни билишини исташингиздан - бошланади. Бундай ҳол гоҳо Илоҳга бўлган туйғуга ҳам кўчирилади: инсон Тангри таолони яхши кўради ва Тангри буни албатта билишини истайди ! Руҳий чўкиш (тубанлашиш) шундан бошланади. Ўзининг Худога бу муҳаббати ҳақиқий эмас, сохталиги ва аслида бу туйғу қанақа бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди.
Ҳақиқий (бетаъма) ишқ билан севганда эса, инсонда ҳечқандай иккиланиш ва ўйланишлар бўлмайди, севгилингиздан у сизни албатта севишини талаб қилиш у ёқда турсин, бу ҳақида ҳатто ўйламайсиз ҳам. Бундай ишқда инсон ўзидаги бу туйғудан ва шундай сева олганидан тўлиб тошади, ва унга бундан ортиқ бошқа ҳеч нима керак бўлмайди. Одамлар "севги" деб атайдиган туйғу билан ҳақиқий ишқ орасидаги масофа мана шундай узоқ...
Ауробиндо Гхош (ҳинд файласуфи)
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Аллоҳнинг кўп валийлари борки уларни на Ҳизр алайҳиссалом билур, на бошқа авлиёлар билур. Уларни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмас. Улардан Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зот хабардор эмас.
Мансур Халлож
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
... энг иффатли муҳаббат 🥀
🎤Абдукарим Мирзаев
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Афсонадур шариат, фарзонадур ҳақиқат,
Дурдонадур тариқат ошиқларга муносиб.
Аҳмад Яссавий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹
Ёзнинг сўнги кунларидан илииқ кечги саломлар🌝
@Shams_Tabriziy- Ошиқларга салом бўлсин🌻
Сеники сенинг, меники менинг...
Бу шариат!
Сеники сенинг, меники ҳам сенинг...
Бу тариқат!
На меники бор, на сеники...
Бу маърифат!
На сен борсан, на мен...
Бу ҳақиқат!
Шамс Табризий
@Shams_Tabriziy - Ошиқларга салом бўлсин🌹