shariatuz | Unsorted

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

5311

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_murojaat_bot

Subscribe to a channel

SHARIATUZ

Ассалому алайкум, қадрли каналимиз обуначилари!

"Сирож-Солиҳ" масжиди ва SHARIATUZ каналидан яхши янгилик!

Эндиликда Жума намозида масжидимиз имоми Ҳасан домла Қодиров томонидан қилинган жума маърузалари яна жонли онлайн эфирларда эътиборингизга ҳавола этилади. Ёзиб олинган маърузаларни каналимизнинг You Tube платформасида исталган пайтда эшитишингиз мумкин бўлади.

14.11.2025 Жума маърузаси: Ғийбатдан сақланайлик!

Онлайн 12:20 да бошланади
Аллоҳ таоло барчаларимизга манфаатли илм ва унга амал қилиш тавфиқини берсин!

Youtube > https://youtube.com/live/_3qiUohOd-o?feature=share

Читать полностью…

SHARIATUZ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳ ушбу динга Ўзининг тоати учун сафарбар қиладиган кишиларни экин қилиб экишда давом этур", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Мусулмон киши ўзгаларга зулм қилмайди

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#13_ноябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#12_ноябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Поклик иймоннинг ярми

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#11_ноябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Динимизда инсон пок юриши керак

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#10_ноябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳис аъзоларининг ҳам ўзига хос саждалари бор

Назарни ерга тикиш кўзларнинг саждасидир, бундай кўз Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга нигоҳ ташламайди.
Аллоҳ ҳаром қилган сўзларни эшитмаслик қулоқларнинг саждасидир.
Бошқаларга азият етказишдан тийиш қўлларларнинг саждасидир.
Ботил сўзлардан тийиш тилнинг саждасидир.
Қалбингиз, сезги аъзоларингиз ва жисмингиз билан Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунишингиз пешонангизни ерга қўймасангиз ҳам саждадир.
Кўрмайсизми, Иблис Аллоҳнинг буйруғига сажда қилмади, кибр билан тўлган нафси уни саждадан ман қилди. Кибр чиркин нафснинг энг катта иллатидир. Шунинг учун сажда ёрдам олиш воситаси, бир вақтнинг ўзида етишиш лозим бўлган мақсад ҳамдир. Қолаверса, сажда нафс чиркинликларига қарши илож, кибрни парчаловчи қуролдир. Сажда Аллоҳ таолога яқинлашиш йўлидир. Унутманг, ҳар бир сажда қилувчи Аллоҳга яқинлик ҳосил қилавермайди, лекин, ҳар бир Аллоҳга яқин банда сажда қилувчидир!

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#9_ноябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳалол луқма ҳақида

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#8_ноябрь

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👉 @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

#14_ноябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

​​У СЕНИ МУҲОФАЗА ҚИЛАДИ

Убудиятда ихлосли бўлишингиз нафсингиз жиловини бутунлай қўлга олишингиз ёхуд унинг ёмонликларидан тамомила халос бўлиш демакдир.
Аммо дунё бунинг тамоман акси. Унга ҳар қанча яқинлашсангиз, сиздан шунча узоқлашади. Унинг учун ҳар қанча хор бўлсангиз, хорлигингизни янада зиёда қилаверади. Нафсингиз жиловини сиз эмас, у тутади. Ҳаётда хотиржам бўла олмайсиз. Энг ачинарлиси шунча уринишлардан кейин ҳам дунёдан Аллоҳ таоло сиз учун ёзганидан бошқасини ололмайсиз.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида турган эдим. Шунда у зот айтдилар: “Эй бола, сенга ушбу калималарни ўргатаман: Сен Аллоҳни муҳофаза қил, У сени муҳофаза қилади. Сен Аллоҳни муҳофаза қил, Уни қаршингда топасан. Сўраганингда Аллоҳдан сўра. Ёрдам талаб қилганингда Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Билки, агар умматнинг ҳаммаси жам бўлиб, сенга бирор наф беришмоқчи бўлса, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада ёрдам бера олишмайди. Агар сенга бирор зарар етказиш учун жам бўлишса, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада зарар етказа олишмайди. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуригандир”.
Нафсга ҳоким бўлишнинг уни Аллоҳ таолога қул қилиб, бандаликда У Зотга хослашдан бошқа йўли йўқ.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким бир айбни кўриб уни беркитса, худди тириклай кўмилган қизни қабрдан чиқариб, қутқариб олгандек бўлади", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Мўмин кишининг ҳурмати ҳақида

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Эрталаб айтиладиган зикр:

(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.

Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.

Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

👉@Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

​​ҲАР БИРИМИЗНИНГ ЎЗ ДАРАХТИМИЗ БОР

Аллоҳ таоло айтади:
“Ва: “Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар, ош бўлсин ва мана бу дарахтга яқинлашманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар”, дедик”.

Нарсалардаги асос мубоҳлик, яъни рухсатдир. Мубоҳлар сон-саноқсиз, ҳаром қилинган нарсалар саноқлидир. Худди Одам алайҳиссалом ва жуфтлари ман этилган дарахт сингари. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизни жаннатда истаган нарсаларидан ҳузурланишга рухсат берди. Фақат биргина дарахтга яқинлашишни тақиқлади, бор йўғи битта дарахт!
Аммо шайтон Одам ва Ҳавво алайҳимассаломга айнан ўша дарахтни зийнатлаб кўрсатди. Одам ва Ҳавво алайҳимассалом унинг иғвосига қарши тура олмадилар, Роббиларига берган аҳдларини унутиб, ўша дарахтдан еб қўйдилар...
Мазкур қисса аслида шайтон ва бизнинг ҳолатимизни ифодалайди...
Шайтон доим бизга ман қилинган нарсаларни зийнатлаб кўрсатиб, осий бўлишимизни хоҳлайди. Маҳзун бўлишимиз учун қўлимизда бўлмаган нарсани катта ва муҳим кўрсатиб, қўлимиздагини унуттиради ёки арзимас кўрсатади. Ўзимиздаги неъматларни кўра олмаганимизда эса орзуларимиз узайиб кетади, қалбимиз бўм-бўш бўлиб қолади. Шайтонга мана шу керак, у мана шундан хурсанд бўлади.
Огоҳ бўлайлик! Ҳар биримизнинг ўз синов дарахтимиз бор. Ўша дарахт бизни бошқа сон-саноқсиз ҳалол неъматларни кўра олишдан тўсиб қўймасин. Шайтон тўғри йўлимиздан адаштириб, неъматлар шукрини унуттириб қўймасин. Акс ҳолда, худди Одам алайҳиссалом ва у зотнинг жуфтлари каби жаннатдан маҳрум этилиб, унинг неъматларидан мосуво бўлиб қолишимиз мумкин.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Эй одамлар саломни кенг ёйинглар, таом тарқатинглар ва кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқинглар. Шунда саломатлик-ла жаннатга кирасизлар", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

САЖДА

Сажда шунчаки аъзолар ҳаракати эмас, балки бадан ҳаракатидан кўра қалбнинг ҳаракатидир. Агар қалб сажда қилса, тана аъзоларига сажда осон бўлади. Пешонаси ерга текканида инсон мукаммал бир роҳатни ҳис этади. Чунки бу лаҳзаларда руҳлар самога кўтарилади, дунё хорликларидан халос бўлади.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

@Shariatuz каналида ҳафта давомида тақдим этилган Ҳасан домла Қодировнинг марузалар жамланмаси:

Иймон масаласи ҳақида

✅ Иймоннинг рукни

Тижоратдаги шерикчилик ҳақида

Саломатлик ва фароғат неъмати

Одамлар орасини ислоҳ қилишнинг фазилати

Ҳалол луқма ҳақида

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада махлуқотларига қараб, уларнинг барчасини мағфират қилади. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир", дедилар.

"Жавомеул калим" китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

САЖДА

“Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди)”.

Сажда Қуръони каримнинг кўп оятларида зикр қилинган...
Сажда Қуръонда ўзини топшириш, итоат ва бўйсуниш рамзи бўлиб келган. Шунингдек, ёрдам ва мусибатдан халос бўлиш талаби ҳамда шукр ва олқиш изҳори бўлиб ҳам келган. Ғамни аритиш ва дуолар ижобати учун ҳам сажда қилингани зикр қилинади.
Дарҳақиқат, сажда Аллоҳ таолога бўлган комил итоат ва таъзимнинг рамзидир. Фаришталарнинг Одам алайҳиссаломга қилган саждалари эса Аллоҳ таолонинг яратиғини олқишлаш, айни пайтда У Зотнинг буйруғига бўйсуниш ифодаси бўлган. Фаришталар аслида Аллоҳ таолонинг амрига сажда қилганлар. Шайтоннинг Одамга сажда қилмагани эса аслида Аллоҳнинг буйруғига сажда қилмаслик бўлган.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Мусулмонлар йўлидан озорни олиб ташла", дедилар.

"Жавомеул калим" китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

МУЛОЙИМЛИК

"Талаттуф"
- мулойимлик ва диққат билан ҳаракат қилиш инсонга вақтинчалик дунёвий сафарида ёрдам берадиган муҳим хислатдир. Шунингдек, у дин ва дунё ишларини ҳузур билан амалга оширишда ҳам аҳамиятлидир. Қолаверса, лутфли инсон ўзи ва бошқалар учун ҳеч бир муаммо туғдирмайди. Талаттуфни лозим тутган инсоннинг ҳаёт сафари енгил ва муваффақиятли кечади. Мулойимлик нафс азизлиги, беҳожатлик ва талабнинг камлигидир.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel