shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📌 ​Кўз тегишига қарши ўқиладиган суралар ва дуолар.

Қуръони Каримдаги суралар:
"Фотиҳа", "Бақара" сурасидаги "Оятул курси", "Кафирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Ан-наас" суралари.

ДУО ҲАМ ШИФОДИР

«اللَّهُمَّ ربَّ النَّاسِ ، أَذْهِب الْبَأسَ ، واشْفِ ، أَنْتَ الشَّافي لا شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ ، شِفاءً لا يُغَادِرُ سقَماً» متفقٌ عليه.

«Аллоҳумма Роббан-нааси, азҳибил-ба'са, вашфий анташ-шаафий, лаа шифаа-а иллаа шифааука, шифаа-ан лаа юғодиру сақомаа».

(Дуонинг маъноси «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир. Касалликни қолдирмайдиган шифо бер»).
(Муттафақун алайҳ)

✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Фотиҳа сураси тавҳид, ибодат, ваъз ва эслатмани ўз ичига олган

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман". Агар у (банда): "Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга ҳамд - шукр айтди", дейди. Банда: "Ар-Роҳмаанир Роҳийм", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга сано - мақтов айтди", дейди. Банда: "Маалики йавмид-дийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн", деса, Аллоҳ: "Бу - Мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас-сироотол мустақийм, сироотоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валаддооооооллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, сўраганини бердим", дейди" (Имом Насоий ривояти).

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини 6 маротаба ўқий оласиз. Унинг ҳарфлари сони 122 та. Агар уни бир маротаба ўқисангиз, 122х10=1220 та савоб берилади. Чунки ҳадисга мувофиқ, ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб ваъда қилинган. Агар сиз уни 6 маротаба ўқисангиз, 7320 та савобга эга бўласиз. Бу Аллоҳнинг фазли, ким уни зиёда қилса, Аллоҳ ҳам фазлини зиёда қилаверади.

«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Диний_савол_жавоб

Саждаи саҳв ҳақида маълумот берсангиз?

 Ayyub domla HOMIDOV


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

SOVG‘AGA 10 ta KAPSULA SUV – AKSIYA DAVOM ETMOQDA! 💦

O’zingizga yoqqan kulerni xarid qilsangiz va 10 ta kapsula suv (har biri 19 litrdan) BEPUL olasiz! 🎁

🔥 Bu sizga quyidagi afzalliklarni beradi:
✅ Kuler va toza suv zaxirasi bir to‘plamda
✅ Birinchi buyurtmalarda tejamkorlik
✅ Uy hamda ofis uchun juda qulay

💸 Bir kapsula suvning narxi (19 l) 22 000 soʻm.

📅 Barcha kulerlarga 12 oylik kafolat beriladi.
🔧 Toshkent shahar bo’yicha o‘rnatilgan manzilga borib xizmat ko‘rsatish.


Sovg‘angizni olish uchun Telegramdan yozing yoki qo‘ng‘iroq qiling! 💙

📱 +998951705858,
📞
+998712035858
👉 @lavitawaters

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Эртага жума!

📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!

Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.

🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Нега биринчи галда НАМОЗ?

Чунки:
– қиёматда банда биринчи бўлиб намоздан сўралади;
– фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
– ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
– мўминларга вақти тайин этилган;
– намоз билан Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб юборади;
– банда ва Раббиси орасидаги муножот;
– у ҳақда Расулуллоҳ: «Эй Билол! у билан (намозга азон айтиш билан) бизни роҳатлантир», деганлар;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога риҳлат қилаётганларида намоз ўқишни васият қилганлар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40029

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​«РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ТЎШАКЛАРИГА ЎТИРМАНГ!»

Қурайш хиёнат қилиб аҳдни бузди. Абу Суфён дарҳол Мадинага аҳдни янгилаш учун шошиб келди. Қизи Рамла (Умму Ҳабиба)нинг уйига кирди. Ўзига яқинроқ бўлган жойдаги тўшакка ўтираман, деган эди, қизи унга шошмай туришини айтиб, у ердаги тўшакни олиб қўйди. Бундан Абу Суфённинг кўнгли хуфтон бўлиб: «Эй қизим, бу нима қилганинг?» деб сўради. Шунда Умму Ҳабиба: «Бу тўшак Расулуллоҳники! Сиз эса ҳали Исломни қабул қилмагансиз. Бу ҳолингизда у зотнинг тўшакларига ўтиришингизни хоҳламадим», деди. Ҳа, Рамланинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббати Ўз отасига бўлган муҳаббатидан ҳам устун эди.

_“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

_✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ёмонликнинг асоси учтадир:
1) ҳасад;
2) ҳирс;
3) дунёга меҳр қўйиш.

Ёмонликнинг шохобчалари олтитадир:
1) уйқуни; 2) бошлиқ бўлишни; 3) тўқликни; 4) мақтовни; 5) роҳатни; 6) фахрни яхши кўриш.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ота

• Сен унинг катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг;
• Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг;
• Кийимини кийиб виқор сезардинг;
• Машинасининг калитини беришини сўрардинг. Ўзингни унинг ўрнига қўйиб, ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг;
• Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб яна қийинчилик келтириши билмасдинг;
• Яна хотиржамгина "Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг" дердинг. "Жоним билан болам, онангни қийнамагин-а?" деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан
"Дада шарбат қани?" дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг "бемаъни" талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
• Бугун эса....
• Бугун сен улғайдинг.
• Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун...
• Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангнинг қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
• Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
• Кечиксанг, сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
• Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
• Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
• Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
• Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қийналиб хатолар қилардинг. Бугун эса, ҳеч ким сенга "жим" дея олмайди.
• Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
• Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
• Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
• Мендан: "Кимни яхши кўрасиз?" деб сўрашди. Айтдим: "Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, одам бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни" дедим.
• Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
• Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
• Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатинг-ла қаршила!
• Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан кил!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🕋 Ер юзида қурилган илк масжид - Масжидул Ҳаром

🕋 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).

💬
"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.

📆 1880 йил - Масжидул Ҳаром кўриниши

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​СОЛААТУН НААРИЯ

«Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим».
«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».

Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади. Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.

Наария — ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.

_"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан._

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ўнта сабаб

1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар ҳақида фикр юритиш.
2. Фарзлардан сўнг Аллоҳ таолога нафллар билан яқин бўлиш.
3. Хоҳ тилда, хоҳ қалбда, хоҳ амалда - ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
4. Аллоҳ яхши кўрган нарса билан банда яхши кўрган нарса рўпара келиб қолганда биринчисини иккинчисидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида, У Зотнинг камолоти ва улуғлигига далолат қиладиган нарсалар ҳақида ҳамда Унга нисбатан мақтовлар ҳақида фикр юритиш.
6. Аллоҳнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган неъматлари хусусида фикр юритиб, У Зотнинг бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ қалб билан, тазарруъ билан туриш.
8. Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9. Яхши инсонлар, солиҳ, зотлар билан суҳбатда бўлиш ва улардан манфаат олиш.
10. Аллоҳ билан қалбнинг орасига тўсиқ бўлувчи ишлардан йироқ юриш.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Овоз бераётганлардан Аллоҳ рози бўлсин!🤲
иншаАллоҳ 185та овоз қолди!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🕋🕌 МАККА ВА МАДИНАДАГИ
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН 24 ЖОЙ


#duo #makka #madina #talabalar_ijodidan

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌹Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌹Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌹Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

⚜️🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹⚜️

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

⚜️ЭНГ ЯХШИ НЕЪМАТ

Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстликни сезса, уни маҳкам тутсин.
(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)

🍃 Юсуф ибн Ҳусайн айтади: "Мен Зуннун билан хайрлашаётган чоғимда унга: “Ким билан ҳамсуҳбат бўлай?”, дедим. У: “Уни кўришинг сенга Аллоҳни эслатадиган, унинг ҳайбати махфий ҳолатингга ҳам таъсир қиладиган, унинг суҳбати сенинг илмингни зиёда қиладиган, унинг амали сени дунёда зоҳид қиладиган, у билан бирга бўлишинг сени маъсиятдан қайтарадиган, унинг тили эмас, балки амали сенга насиҳат қиладиган киши бўлсин”, деб жавоб берди".

📚“Ҳикматлар чашмаси”дан

✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#haj2025

ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#duo #mushkul
🤲 МУШКУЛИ БОРНИНГ ДУОСИ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!💐🌹🍃

🍀💐Яхши амал жаннатга йўлак,
🍀💐Савобларнинг совғаси бўлак.
🍀💐Чин юракдан билдирай тилак,

💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!!!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40029

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Битта қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйилади.Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилади:

"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)

“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Овоз бераётганлардан Аллоҳ рози бўлсин!🤲
иншаАллоҳ 167та овоз қолди!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#haj2025

ҒАНИМАТ МАНЗИЛЛАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Нима учун чақалоқнинг қулоғига азон айтамиз?

Субҳаналлоҳ! Бунинг ажойиб сабаби бор экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарзанд туғилганда боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишни буюрганлар. «Хўш, бу азон билан такбирдан кейинги намоз қани?» деган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринг. Жавоб шуки, бу намоз - жаноза намозидир. Нима учун жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди? Чунки бу намознинг азон билан такбири инсон туғилганидаёқ айтиб қўйилган бўлади. Бир инсон вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозининг яна бир ибрати шу эканки, инсоннинг ҳаёти такбир билан намоз орасича қисқа фурсат экан. Чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтилишининг яна бир муҳим ҳикмати шуки, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳнинг ибодатига чақириқ бўлишидир.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#duo #rozgor
🏘 РЎЗҒОРДА ЕТИШМОВЧИЛИК БЎЛЯПТИМИ?


🌙 Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

⏺“Нолияпсанми?

⏺Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?

⏺Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?

⏺Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?

⏺Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?

🟢 У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: 🤲“Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!”

💬 (Роббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер).


💬 Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НАМОЗДАГИ ҲОЛАТ
#намоз

❓1667-САВОЛ: Намоз вақтида бировнинг таъсирида, яъни туртиб, оёқни ёки қўлни босиб ўтганида турли сўз ёки овоз чиқиб кетса, намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздаги инсоннинг инграши, уҳ тортиши, “уф” дейиши каби (камида иккита ҳарф пайдо бўладиган) амаллар билан намоз бузилади. Бу саволда айтилгани каби ташқи омил туфайли бўладими ёки ўзидаги дарднинг кучайиши туфайли бўладими, фарқи йўқ. Аммо оҳ-воҳлашдан, инграшдан ўзини тута олмайдиган беморларнинг намози бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40029

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Фарзандлар беш хил бўлади!

1. Ота-онаси буюрган нарсани қилмайди. Бундай фарзанд ота-онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.
2. Ота-онаси буюрган нарсани ёқтирмай қилади. Бундай фарзанд ажру савобга эришмайди.
3. Айтилган ишни қилади, аммо миннат билан, уфф тортиб, овозини баландлатиб қилади. Бундай фарзанд гуноҳга ботади.
4. Буюрилган ишни чин кўнгилдан қилади ва бунинг учун ажр-савоб олади. Аммо бундай фарзандлар камдир.
5. Ота-онаси ҳали айтмай туриб, улар хоҳлаган нарсани қилади. Мана шундай фарзанд ота-онага яхшилик қилганларга ваъда қилган савобларга эришади. Бундай фарзандлар жуда нодир бўлади.

Шу охирги икки хил фарзандларнинг умри ва ризқи баракотли, қалби шод бўлади, ишлари доим ўнгидан келади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ уни хоҳлаганига беради. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир. Аллоҳим! Барчамизни ана шундай фарзандлар қаторида қилгин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр

“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🩺Шифокордан ажоиб тавсия!

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, - деди шифокор. - Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.

“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...

Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Овоз бераётганлардан Аллоҳ рози бўлсин!🤲
иншаАллоҳ 198та овоз қолди!

Читать полностью…
Subscribe to a channel