Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.
Тафаккур қилинг!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Дунёдаги энг ғаройиб қуш уяси
Бандулин ёки “маятник қуш” номли қуш уясини айёрона хавфсизлик режаси асосида қуради.
Унда икки кириш тешиги бўлиб, улардан бири катта ва сохта бўлади. Ундан кўра кичик ва торроғи бўлса ҳақиқийсидир. У қуш кирганда очилиб сўнг ёпилиш хусусиятига эгадир. Яъни, (яшириб, ҳимояланган) ҳақиқий кириш қуш тухумини бошқа жонзотлар (хоссатан, илон)дан ҳимоялашдан иборат.
Қушга ушбу геометрик уяни қуришни билдирган Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?
(Ҳадиси шарифларга кўра)
▫️Қандай қилиб жаннатда сенга хазина бўлади?
– “Лаа ҳавла ва лаа қуввата” дегин.
▫️Қандай қилиб жаннатда сенга уй бўлади?
– Ихлос сурасини 10 марта ўқи.
▫️Қандай қилиб жаннатда сенга хурмо бўлади?
– “Субҳаналлоҳил ъазийми ва биҳамдиҳи” дегин.
▫️Қандай қилиб жаннатда сенга ҳар бир сўзингга жаннатда дарахт бўлади?
- “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дегин.
▫️Қандай қилиб гуноҳларинг денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
- 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, дегин.
▫️Қандай қилиб Аллоҳ таоло барча муҳим ишларингда сенга кифоя қилади?
- 7 марта “Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм!”, дегин.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#duo
Ҳидоят ва мағфират сўраш
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي
Ўқилиши: Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва ъаафиний варзуқний.
Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин.
(Имом Муслим ривояти).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Намоз вақтлари:
08.06.2025 - ЯКШАНБА
👉 @Shayx_Hazrat
ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:
1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;
2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;
3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;
4. Гуноҳларга каффорот бўлади;
5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.
Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:
1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.
2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.
Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД
Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий).
"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Ҳақиқий мусулмон ким ?
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ قَالَ:
"الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ النَّاسُ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ......"
(رواه البخاري ومسلم)
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ҳақиқий мусулмон – одамлар унинг тили ва қўлидан озор кўрмаган инсондир......."
(Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
Шарҳ:
Бу ҳадис мусулмон одамнинг жамиятдаги аҳамияти ва одоби ҳақида улкан маъноларни ўз ичига олади.
Ҳақиқий мусулмонлик – фақат ибодат эмас
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонликни фақатгина намоз, рўза, закот ва ҳаж билан чекламадилар. Балки, мусулмон инсон ўзгаларга зарар етказмаслиги кераклигини ҳам таъкидладилар.
Тил билан озор бермаслик
Ҳадисда "тилидан озор етказмаслик" деганда ғийбат, ёлғон, чақимчилик, ҳақорат ва бошқа ёмон сўзлардан тийилиш назарда тутилган. Чунки кўпчилик фитналар ва адоватлар айнан тил орқали келиб чиқади.
Қўл билан озор бермаслик
Ҳақиқий мусулмон қўли билан ҳеч кимга зулм ва зиён етказмайди. Бу инсонларнинг ҳаёти, мол-мулки ва шаънига тажовуз қилмасликни ҳам ўз ичига олади.
Бу ҳадисдан оладиган сабоқимиз шундаки, мусулмон инсон нафақат Аллоҳга ибодат қилиш, балки жамиятда яхши хулқ ва муомала билан ажралиб туриши керак. Агар бир киши ўзгаларга зарар етказса, унинг ибодати ҳам унга фойда бермайди.
Аллоҳ таоло бизларни ўзгаларга озор бермайдиган, доимо эзгуликка интилувчи мусулмонлардан қилсин!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#ЭЙ, БИРОДАРИМ, ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ НЕГА КАМ АЙТАЯПСИЗ? ҚАНИ ҲОЗИРОҚ БОШЛАНГ!👇👇👇
اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، وَلِلَّهِ الْحَمْدُ
“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.
Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ (таоло) учундир”.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Фарзанд тарбиясидаги хатоларнинг оқибатлари:
• Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб-китоб қилиб, тергайсиз.
• Фарзандингиз ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
• Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз.
• Фарзандингиз ўғирлик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз.
• Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз.
• Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз.
• Фарзандингиз доим дарғазабми? Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.
• Фарзандингиз бахилми? Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз.
• Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими? Демак, сиз ҳам қўпол экансиз.
• Фарзандингизнинг шахсияти заифми? Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.
• Фарзандингиз жонсаракми? Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз.
• Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими? Демак, сиз уни бағрингга босиб, кучмас экансиз.
• Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими? Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.
• Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ҳаддан
ташқари банд экансиз.
Доктор Ториқ ал-Ҳабибий
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Намоз вақтлари:
07.06.2025 - ШАНБА
👉 @Shayx_hazrat
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!
Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.
🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).
📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Табрик
🕌 Ийдул Азҳо- Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил ҳамд.
Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум!
@Shayx_hazrat илмий- маърифий каналининг мухлисларини муборак Ийдул Азҳо - Қурбон ҳайити билан самимий табриклаймиз.
Меҳрибон Аллоҳ Арафа куни ва Қурбон ҳайити кунларидаги хайрли дуоларингизни ижобат айласин. Аллоҳнинг амрига бўйсунган ҳолда, тақво ҳосил қилиш мақсадида амалга оширадиган қурбонликларингиз ва эҳсонларингизни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин.
Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин.
@Shayx_hazrat
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 13 АМАЛ
🌘 1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
🚿 2. Ғусл қилиш.
👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
🌹 4. Хушбўйланиш.
🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
🚶♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
👨👩👧👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
🌷 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.
😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
🎊🤲💐«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲💐
✨ҲАЗРАТИМИЗДАН ҲАЙИТ ТАБРИГИ!!!🤲
😊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🎁💐 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!
🎁💐 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.
🎁💐 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!
🎁💐 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!
🤲 АЛЛОҲИМ, ШУНДАЙ УЛУҒ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!🤲
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади
• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.
Тафаккур қилинг!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Диний_савол_жавоб
Ел чиққанда мустаҳаб қилиш керакми?
Ayyub domla HOMIDOV
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Ўткир Ҳошимов
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🕊🌷🍃🕊🍃
Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ОТА...
Шайх Алий Тантовий дурдоналаридан:
Бир йигит менга қуйидаги воқеани айтиб берди:
“Отам билан бир масалада келишолмай қолдим. Бироз овозимни кўтаришгача бордим. Олдимда китоб-дафтарларим турган эди. Уларни столим устига улоқтирдим ва ётоқхонамга кириб кетдим. Хафалик ва қайғу қалбим ва ақлимни бутунлай чулғаб олган эди. Ётоғимга чўзилиб, ёстиққа бошимни қўйдим. Ўзи одатда бирон нарсадан қаттиқ сиқилсам, ғам-андуҳ менга етса, ухлашга ҳаракат қиламан.
Одатдагидек, эртаси куни универститетдан чиқдим, меҳрибон отамга эркаланиб ва кечаги қилмишимни “ювиш” мақсадида: “Отажоним! Эшитишимга қараганда инсон оёғининг таг қисми устидан кўра юмшоқ ва майин бўлар экан. Бу гапни тўғрилигини аниқлаш учун муборак қадамингиз лабим билан буни тажриба қилишга изн берармикан?”, деб CMC ёздим. Хонадонимизга етиб бориб эшикни очсам, отам мени даҳлизда кутиб турган эдилар. Кўзларидан оққан ёш икки юзларини ювиб тушган эди. Менга:
– Оёғимни ўпишингга ҳаргиз ижозат бермайман. Сен айтган гап жуда ҳам тўғри, мен уни сен гўдаклик чоғингда оёғингни усти ва тагини ўпиб, синаб кўриб билганман, – дедилар.
Отамнинг бу гапларидан кейин кўз ёшларимни тута олмадим”.
"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
☝️АЛЛОҲ ЭНГ ЯХШИ КЎРГАН МАСКАНЛАР
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Диний_савол_жавоб
Қасам ичиб, уни бажаролмадим. Энди нима қилай?
Ayyub domla HOMIDOV
🌎 Дунё – уч кунлик сафар
Кеча — ўтди.
Бугун — ўтаётир.
Эрта — номаълум.
🕰 Кеча...
Кеча биз билан эди. Лекин энди у фақат хотираларда. Унда нима қилдик? Нима демадик? Қайси сўзимиз бир қалбни хурсанд қилди, қайси амалимиз бир юракни оғритди?
Кеча — қайтмайди. Унинг дафтари ёпилди. Кечани энди тафаккур қилиш мумкин, лекин ўзгартириш мумкин эмас.
Фақат тавба билан кечаги гуноҳлардан қутулиш мумкин.
🟢 Бугун...
Бугун қўлимиздаги нақд неъматдир. У бизнинг ихтиёримизда. У билан нималар қилмоқдамиз? Қалбимизни соғлом қиляпмизми? Ибодатимизни яхшилаяпмизми?
Яқинларимизнинг кўнглини сўраяпмизми?
Ёки… яна «Эртага бошлайман», деб юрганмиканмиз?
Бугун — у қадар узоқ эмас, бир оздан сўнг бугун ҳам кеча бўлиб қолади.
❓ Эрта...
Эртанинг номи бор, лекин кафолати йўқ.
Бирортамиз «эрта мен тирикман» деб айта оламизми?
Ҳеч ким эртанинг ҳавосини кафиллик билан нафас оламан, деб айтолмайди.
Эрта — ҳаёл.
Эрта — умид, лекин у фақат бугунда тайёргарлик кўрилса, ҳақиқий маънога эга бўлади.
Эртага тайёргарлик қилиш учун фақат бугун бор.
Эртага гўзал ҳаёт кечириш учун, бугун тўғри қарор қабул қилиш керак.
Эртага гуноҳлар кечирилган бўлишини хоҳласанг, бугун тавба қил.
Эртага ёруғ юз билан Аллоҳ ҳузурига боришни истасанг, бугун амал қилишни бошла.
🌿 Хулоса
🕰️ Дунё – уч кунликдир:
🔸 Кеча – ўтди, сабоқ ол.
🔹 Бугун – сенда бор, қадрла.
🔸 Эрта – йўқ, лекин тайёргарлик қил.
Умрнинг нақди – бугун.
Унда тавба ҳам бор, амал ҳам, муҳаббат ҳам, яхшилик ҳам.
Эртанинг неъматларига етишишни истасанг, бугун шукр қил ва бугун ҳаракат қил.
Сабр қил, узр сўра, кечир, яхшилик қил, дуо қил – бугун.
📌 Бугун ўтса, қайта келмайди. Шунинг учун бугунни Аллоҳ йўлидаги энг зийнатли кунга айлантир!
©Дониёр Файз
👉 Бошқаларга ҳам улашинг. Балки кимдир бугундан янги ҳаёт бошлашга ўтар...
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Диний_савол_жавоб
Aҳли китоблар сўйган жонлиқ гўштини еса бўладими?
Ayyub domla HOMIDOV
Овқатланишдаги одоблар ҳақида
Овқатланишда ўн икки хусусиятга риоя қилиш лозим. Улардан тўрттаси фарз, тўрттаси суннат ва тўрттаси одоб.
Фарзлар:
1. Аллоҳнинг номини зикр қилиш (бисмиллаҳ айтиш),
2. Ҳалол ва пок овқат истеъмол қилиш,
3. Бор нарсага рози бўлиш,
4. Неъмат учун шукр қилиш.
Суннатлар:
1. Ўнг оёқ устида ўтириш,
2. Овқатни ўз олдидан олиб ейиш,
3. Ўнг қўлнинг учта бармоғи билан овқатланиш,
4. Бармоқларни ялаб тозалаш.
Одоблар:
1. Овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш,
2. Луқмани кичик қилиш,
3. Овқатни яхши чайнаш,
4. Бошқа овқатланаётган кишиларнинг юзларига тикилмаслик.
(Ҳасан Басрийнинг одоблари, зуҳди ва мавъизалари, Ибн Жавзий, 50-бет).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ҚУРБОНЛИК ВОЖИБ КИШИНИНГ УНИ АДО ЭТМАСЛИГИГА ОИД ВАЪИДЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса, ийдгоҳимизга келмасин», дедилар». Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.
Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти?! Ҳар қандай мусулмоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни норози қилишга тоқати етармикин? Бу норозилик зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учун.
Ийдгоҳ зиммасига ҳатто намоз ўқиш вожиб бўлмаганлар ҳам жамланишга тарғиб ва ташвиқ қилинадиган жой. Бу ҳукм Исломнинг аввалида бўлган эди. Ўша пайтда ҳайз кўрган аёллар ҳам ийдгоҳга келишарди. Аслида ҳайз кўрган аёлга, ҳатто намоз ўқиш жоиз эмас. Лекин бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларигагина хос бўлиб, кейинчалик фитналар хавфининг олдини олиш учун бекор қилинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига эътибор беринг, у зот «Кимки қурбонлик қилишга имкон қурбонлик қилмаса топиб, ийдгоҳимизга келмасин», деб ҳукм қилмоқдалар.
Қурбонлик қилмайдиган кишидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик нафратланганлари маълум бўлди. Бундай кишига мусулмонлар ийдгоҳининг яқинига ҳам йўламаслик ҳукми берилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача ҳам муҳаббати бўлган киши учун бу жуда қаттиқ гап! Лекин, афсуски, қурбонликка шу қадар таъкид бўла туриб ҳам баъзилар бу борада бепарволик қилишмоқда.
“Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ДУО (ҚУРБОНЛИК)
بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني
Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.
اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام
Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом.
Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин.
إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн.
Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман.
قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн.
Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”.
لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн.
Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🎊🤲💐«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲💐
😊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🎁💐 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!
🎁💐 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.
🎁💐 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!
🎁💐 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!
🤲 АЛЛОҲИМ, ШУНДАЙ УЛУҒ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!🤲
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
🎉🤲🕋«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🎊
🤲🎉Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!
🌹Ўтиб бораётир муборак кунлар
🌹Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар
🌹Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак
🌹ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ бўлсин муборак
🤲АЛЛОҲИМ, ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн! 🤲
Амийн! 🤲
Амийн! 🤲
🤲🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🎊
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🌙Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.
🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: