shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1)

Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:

1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Намоз вақтлари:
16.06.2025 - ДУШАНБА

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

✍️𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌞 Хайрли тонг🌞

Гўзал дуо: “Ё Аллоҳ! Сендан Сенга муҳаббат қўйишни, Сени яхши кўрганларни яхши кўришни ва Сенинг муҳаббатингга олиб борадиган амалларни қилишни истайман”.

Имом Термизий ривояти

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☘️Намозхонга Аллоҳдан неъматлар ёғилиб туради

✨Муҳаммад ибн Носир Ҳасан Басрийдан ривоят қилган мурсал ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Намозхоннинг учта хислати бор: унинг боши узра осмондан яхшилик ёғилиб туради, оёғининг остидан то осмонгача фаришталар ўраб туради ва «Намозхон кимга муножот қилаётганини билса эди, намозини асло тарк қилмаган бўлар эди», деб нидо қилинади».

🌱“Энг шарафли уммат” китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​БОЛАНГИЗГА ҚАНДАЙ АЛЛА АЙТАСИЗ?

Фарзандингизни ухлатмоқчи бўлсангиз, айтадиган аллангиз оятлардан, зикрлардан иборат бўлсин. Масалан, «Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, лаа илаҳа иллаҳу» каби зикрлар айтинг. Бу умматнинг олиму уламолар, валийлар етиштирган оналари айнан шундай йўл тутганлар. Уларнинг бола ухлатиш учун
айтадиган аллаларида фақат зикр бўлган.

Шу каби зикрлардан яна бири:
Ҳасбий Роббий жаллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Маа фий қолбий ғойруллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Нуру Муҳаммад соллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Лаа илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ».
Болани бу тарзда ухлатишда иккита фойда бор. Бири шуки, она ўз вақтини бекорга исроф қилмай, зикр билан машғул бўлади. Иккинчиси шуки, бу зикрнинг шарофатидан фарзанднинг қалби илоҳий нурлар ила мунаввар бўлади, унинг тилида ва дилида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муборак зикри ўрин олади. Иншааллоҳ, бундай зикрлар билан улғайган фарзанд келажакда олим, валий зотлардан бўлади.

Бугун мен фақирнинг ёши олтмишдан ошган бўлса ҳам, онамнинг менга айтган аллалари ҳануз қулоғим остида жаранглайди, гўёки бу сўзлар қалбимизга нақшланиб қолган. Онам аллаларининг охирида «Зулфиқорим солиҳ фарзанд бўлиб улғайсин» деб қўшиб қўяр эдилар. Шояд шу дуолар сабабидан Аллоҳ таоло мен фақирга солиҳлар қадами остида ўтириш учун жой неъматини ато қилган бўлса. Бугун ярим асрдан ошяптики, онамнинг «солиҳ фарзанд бўлсин», деган лафзи камина фақирнинг зеҳнига таъсир этиб келмоқда.
Шунинг учун бугунги оналарга айтадиган насиҳатим: фарзандингизни Аллоҳ таолонинг зикри билан йўғрилган, юқорида келган аллалар билан ухлатинг, алла айтиш жараёнида фарзандингизни дуолар қилишни унутманг.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🔳 Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг самаралари

1. Кишида муруати, аҳлоқини қоим бўлиши.
2. Иззатининг тикланиши.
3. Нуфуз, обрўнинг сақланиши.
4. Мол- мулкнинг муҳофазаси (беҳуда сарфланмаслиги).
5. Халқда, одамларда ёқтириш, муҳаббат пайдо бўлиши.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Баданга роҳат бўлиши.
8. Қалбга қувват кириши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўксининг кенгайиши.
11. Ибодат ҳаловатини тотиш.
12. Турли қўрқувлардан омон бўлиши, тинчланиши.
13. Ғам-қайғунинг камайиши.
14. Иззати нафснинг уйғониши.
15. Ризқ топишда енгиллик юзага келиши.
16. Ибодатларни адо этишда бемалоллик, осонлик туйиши.
17. Дуоларининг ижобат бўла бошлаши.
18. Ўлимдан қўрқмаслик, хотиржамлик юзага келиши.
19. Қалбда дунё кичрайиб кетиши, (унга муккасидан кетишдан халос бўлиши).
20. Ақл ва фаҳмда зиёдалик бўлиши, ортиши.

Ибн Қоййимнинг “Фавоид”идан.

Киши гуноҳларни тарк этиб, маъсият ишлардан узоқлашганда яна кўплаб фазилатлар зоҳир бўлади.

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Фойдали

ИСТИҒФОР САМАРАСИ

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқиб кетаман. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.

Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас”
(Анфол сураси, 33-оят).

Астағфириллоҳа ва атубу илайҳ...

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​#НАМОЗ_УЙҚУДАН_АФЗАЛ

Эй мусулмон, шуни унутма: Қиёматда биринчи ҳисоб намоздан бўлади. Агар намозинг тўғри бўлса, нажот топасан. Агар йўқ бўлса — фалокат!

Бу дунёда ҳар ишга вақт топамиз: иш, ўйин-кулги, мижоз, телефон, сериал... Лекин беш вақт намозга келганда — «вақт йўқ», «қалбимга солса, мен ҳам ўқирман» деб баҳона қиламиз. Хусусан, бомдод намози... Энг улуғ вақт, аммо масжидлар энг бўш вақт ҳам айнан шу. Нега?

Бомдод — иймон мезони. Унга туриш қийин, чунки у нафсга оғир, аммо савоби улуғ. Ундан ухлаб қолиш эса аста-секин руҳий қарамлик, иллат, кўнгил тортилишининг бошланишидир.

Аллоҳ таоло: «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас» (Бақара: 286) — дейди. Демак, намоз сенга оғир эмас, сен унга беэътибор бўлиб қолгансан.

Эй биродар! Уйқу сени нажотдан ман қилмасин. Тонгда Аллоҳ сени кутмоқда. Уйғонинг, имконият бор экан, намозни қўлдан чиқарманг.

Бомдод намозига туриш учун амалий воситалар

Бомдод намозига уйғонишни истайдиган мўмин ўз ҳаётига қуйидаги оддий, аммо самарали тадбирларни жорий этиши лозим:

1. Қуръон ва ҳадисларни ёдда тутиш: Бомдод намозининг фазилати ҳақидаги оят ва ҳадислар ҳақида тез-тез мулоҳаза қилиш руҳий мотивацияни оширади. Бу амрнинг охиратдаги ҳисоби ҳақида ўйлаш уйқуни енгишга ёрдам беради.

2. Ният ва ирода: Кечки уйқудан олдин «бомдодга туришим шарт» деб қатъий ният қилиш керак. Бу ният кўнгилдаги англашни, ирода эса уни амалга оширишни таъминлайди.

3. Эрта ухлаш: Тунги ҳикматларни деб кеч ухлаш сизни бомдоддан маҳрум қилади.

4. Гуноҳдан сақланиш: Бир киши Ҳасан Басрийга: «Таҳажжудга тура олмаяпман» деганида, у зот: «Гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди» деб жавоб берганлар. Кундаги гуноҳлар — тундаги заифликдир.

5. Ғафлат ишлардан йироқ бўлиш: Ярим кечагача сериал, интернет ёки гап-сўзлар билан банд бўлиш қалбни қоронғу, иродани заиф қилади. Бу эса бомдодни кечиктиради.

6. Кечда тўйиб овқатланмаслик: Тўлиқ қорин оғир уйқу демак. Тавсия — енгил таом ва суннатга мос кечки овқатланиш.

7. Зикр ва таҳорат билан ётиш: Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган зикрлар ва таҳорат билан ётиш Аллоҳнинг ёрдамини жалб қилади.

8. Уйғотгични узоқроқ жойга қўйиш: Қўнғироқни ёпиш учун мажбурий равишда турган инсон қайтиб ётишни қийинроқ топади. Албатта, бу ҳам қатъий ирода талаб қилади.

9. Дўстона ёрдам: Яқин мусулмон биродарлар бир-бирларига тонгда хабар ёки қўнғироқ орқали ёрдам беришлари ҳам наф бериши мумкин. Бундай руҳий таянчлар йўлда ёлғиз қолдирмайди.

Эй мўмин биродарим, мўмина синглим! Бомдод намозига туриш нафақат бир амал, балки иймонни тикловчи қурол. Уни адо қилиш ҳаётни барокатли, қалбни хотиржам, охиратни нурли қилади.
Дониёр Файз

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Янги_ёзув

Албатта эшитамиз!

جزاك الله خيرا

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят). Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
‌إن ‌هذا ‌العلم ‌دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم
“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☘️ЖАННАТ аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар... 🌹Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар: 
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар. 
Аллоҳ азза ва жалла: 
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар..! – дейди...
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар», деганлар. 
🌺Вафодор дўст – сизни ЖАННАТларда қидирадиган дўстдир! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, «Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди», денглар!» дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...

БИР МАРОТАБА бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатганларни Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, эслаб қўйинг...

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#дуо
🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО

تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك

Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак.

Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!☘

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

               اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

   "Аллоҳумма соййибан наафиъан.

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:* «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди»,* дедилар.

Манба: islomuz

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади. Эй Муъоз ушбуни айтгин: “Аллоҳумма, мааликал мулки ту`тил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироти ва роҳиймаҳумаа. Туътийҳумаа ман ташаа-у ва тамнаъу минҳумаа ман ташаа. Ирҳамний роҳматан, туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак”, дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!

“Ат-тарғиб ват тарҳиб” дан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Тарих

📜 Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир

▫️ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Байтил Мақдисни анбиёлар бино қилган ва ўша ерда умр кечирганлар. Унда набий сажда қилмаган ёки фаришта қоим бўлмаган бирон қарич ер йўқдир”, деди.

▫️Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки жаннат боғларидан бир боғга қарамоқчи бўлса, Байтил Мақдисга қарасин. Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир", дедилар.

▫️Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Албатта жаннат Байтил Мақдисни шавқ билан соғинади ва Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир. Фирдавс сурёнийда бўстон деганидир”, деди.

▫️ Қуръони каримдаги: “Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун Ўзимиз баракали қилган ерга юбордик”, Анбиё сураси, 71 -оятидаги “баракали қилган ер”дан мурод, Байтил Мақдис еридир дейишган.

▫️ Шунингдек, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан Байтил Мақдис ерида бевосита сўзлашган, Довуд ва Сулаймон алайҳимуссаломлар Аллоҳ таолога Байтил Мақдис ерида тавба қилганлар, Сулаймон алайҳиссаломга мулкини Аллоҳ таоло Байтил Мақдисда қайтарган.

▫️Закариё алайҳиссаломга Яҳё алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақида Байтил Мақдисда хушхабар берган, Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга тоғларни ва қушларни Байтил Мақдисда бўйсундириб берган.

▫️Барча пайғамбар алайҳимуссаломлар қурбонликларини Байтил Мақдисда келтирганлар ҳамда Яъжуж ва Маъжуж Байтил Мақдисдан бошқа бутун ер юзини эгаллайди, маҳв қилади.

▫️Абу Журайждан ривоят қилинади: “Бандаларининг яхшиларини Байтил Мақдис томон ҳайдамагунча Қиёмат қойим бўлмайди. Бас, Аллоҳ у ерни уларга яшаш маскани қилиб беради”, деди.

▫️Ваҳб ибн Мунаббиҳдан ривоят қилинади: “Байтил Мақдис аҳли Аллоҳ таолонинг қўшниларидир. Аллоҳ таоло ўзининг қўшниларини азобламасликка ҳақлидир”, деди.

📗Тарихчи, олим ва фақиҳ Мужириддин Ҳанбалий Алиймийнинг "Ал унсил жалийл би тарийхил Қудси вал халийл" асаридан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#xabar #haj2025 #statistika
🕋 2025 ЙИЛГИ ҲАЖ МАВСУМИДА ҲОЖИЛАР СОНИ ҚАНЧА БЎЛДИ?

📊 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:

🗣 Бу йил 1 миллион 673 минг 230 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 166 минг 654 нафар.
💬 Ҳожиларнинг 877 841 нафари эркак, 795 389 нафари эса аёллардир.

🕋 Зиёратчиларнинг келиши йўллари:

✈️ Ҳаво йўллари орқали: 1 435 017 киши.

🚌 Қуроқлик чегара орқали: 66 465 киши.

Денгиз йўли орқали: 5 094 киши.

🇺🇿 Эслатиб ўтамиз бу йил юртимиздан 15 минг нафар фуқаро ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлди. Сўнгги 8 йил мобайнида 75 минг нафар киши ҳаж ибодатини қилишга муваффақ бўлди.

 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Намоз вақтлари:
15.06.2025 - ЯКШАНБА

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда қалбнинг кўплаб турларини зикр этган. Улар:

▫️1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок қалб.
"Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно", Шуаро сураси, 89-оят.

▫️2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи қалб.
"Роҳмандан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага", Қоф сураси, 33-оят.

▫️3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб.
"Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир", Мўминун сураси, 60-оят.

▫️4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи қалб.
"...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир", Ҳаж сураси, 32-оят.

▫️5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи қалб.

▫️6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал) қалб.
"...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин", Аҳзоб сураси, 32-оят.

▫️7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир) қалб.
"Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур", Ҳаж сураси, 46-оят.

▫️8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб.
"Ким уни беркитса унинг қалби гуноҳкордир", Бақара сураси, 283-оят.

▫️9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи қалб.
"Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят.

▫️10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган қалб.
"Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар", Оли Имрон сураси, 159-оят.

▫️11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган қалб.
"Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик", Моида сураси, 13-оят.

▫️12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил қалб.
"Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма", Каҳф сураси, 28-оят.

Аллоҳумма, я муқоллибал қулууби, саббит қулуубанаа ъалаа дийник!
Аллоҳим! Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил!

Рания Шавқий.

👉P.S. "Қалб" сўзи Қуръони каримда турли кўринишларда жами 132 ўринда зикр қилинган экан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​Эслатма

🔳 Аллоҳ таолодан қўрқишнинг самаралари

Банда ҳар бир лаҳзада, ошкор ва махфий ҳолда Аллоҳ таолонинг муроқабасини ҳис этиб туради. Қалбда бу қўрқув мустаҳкамланиб бораркан, инсон Аллоҳ таолога итоатлироқ, содиқроқ ва амали яхшироқ бўлади.

1. Ҳидоят ва салоҳият.
Аллоҳ таоло айтади: “...ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар”, Тавба сураси, 18-оят.

2. Ютуқ ва муваффақият.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшалар – ўзлари ютуққа эришувчилардир”, Нур сураси, 52-оят.

3. Мағфират ва улуғ ажр.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир", Мулк сураси, 12-оят.

4. Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги ва жаннатга кириш.
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Бу Роббидан қўрққанлар учундир”, Баййина сураси, 8-оят.

Энди кимки Аллоҳ таолодан қўрқмас ва тақво қилмас экан, Аллоҳ ундан илм нурини ва басиратни тўсиб қўяди. У энди қалбида ваҳшат, кўксида торлик, ишларида қийинчилик ва тавфиқдан маҳрумлик, ризқда, умрда бараканинг кетишини ҳис этади. Шунингдек, одамларнинг қалбида уни ёмон кўриш, душман тутиш пайдо бўлади. Наъузу биллаҳи мин залик!

Изоҳ: Қуръондаги, умуман, Ислом динидаги бир тушунча, яъни Аллоҳ таолодан қўрқиш маъноси бизнинг тушунчамиздаги қўрқоқликдан тубдан фарқ қилади. Дунёвий қўрқоқлик мусулмонга хос нарса эмаслиги оят ва ҳадисларда таъкидлаб айтилган.
Аллоҳ таолодан қўрқиш эса Уни улуғлаш билан бўлади. Бу қўрқув бандаларни катта гуноҳлардан қайтаради. Бу қўрқоқлик кишига уни назорат қилувчи Зот борлигини эслатиб туради ва унинг охирати учун улуғ бир неъмат тайёрлайди.
Бу дунёдаги зоҳирий қўрқоқлик охират иши учун бўлган ботиний қўрқоқликка сира-сира тенглаштирилмайди.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Тирик_эканмиз

♻️ Энди эса бир зум тўхтаб ўйланайлик...
У кетди, унинг дафтари ёпилди. У энди фақат умид билан кутган ҳолда ётади.

Лекин биз-чи?
биз ҳозир тирикмиз, бизда ҳали имконият бор.
Танамизда жон бор экан, тилимизда субҳаналлоҳ дейиш имкони бор.
Соғ-саломат юрибмиз — масжидга боришга, садақа қилишга, тавба қилишга, кунда бир оят ўқишга имконият бор!
Бас шундай экан...
Қани, ҳозироқ биргаликда САЛОВОТ айтайлик...

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Намоз вақтлари:
14.06.2025 - ШАНБА

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Тижорат тирикчилик ўтказиш учун ёки бойлик орттириш учун бўлади. Агар хайр ва ҳасанотни ўйламасдан, фақат бойлик тўплаш учун тижорат қилинса, бу савдо мақбул эмасдир. Зеро, фақат моддият учун ҳаракат қилмоқ «хатоларнинг боши бўлган» дунёга ҳирс қўймоқдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Эй энг меҳрибон - раҳмдил Зот!

Имом Лайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Менга шундай хабар етиб келган: машҳур саҳоба Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Тоиф шаҳрида бир кишидан битта хачирни ижарага олибди. Киракаш одам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни хоҳлаган манзилига ўзи етказиб қўйишини айтибди. (Бу ижарага берувчи одам асли ярамас қотил киши экан. Келишилган манзилга кетаётиб) кутилмаганда, аравани хароба бир жой томонга бурибди. Сўнг Зайд ибн Ҳорисага: «Аравадан туш», дебди. У тушибди. Қараса, атроф ўликларнинг жасади билан тўла экан. (Бу қотил ҳаммасини шу тарзда киракашдек шартлашиб, шу ерга олиб келиб ўлдириб, мол-мулкини ўзлаштиришга одатланган экан). У Зайд ибн Ҳорисани ҳам ўлдирмоқчи бўлган экан. Зайд: «Менга икки ракъат намоз ўқиб олгунимча тегмай тур», дебди. Қотил киракаш унга мағрур оҳангда: «Ўқисанг ўқийвер, сендан олдин анавилар ҳам намоз ўқишган. Бироқ кўриб турганингдек, намозлари бирор фойда бермаган», дебди. Зайд воқеанинг давомини шундай баён қилади: «Намозни ўқиб бўлганимда, анави одам мени ўлдириш учун ёнимга келди. Шунда мен: «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деб Аллоҳ таолога нидо қилдим. Шунда қотил «Уни ўлдирма!» деган овоз эшитди. У қўрқиб кетди, даҳшатга тушиб, овоз эгасини қидириб, уёқ-буёққа аланглаб юрди, лекин ҳеч кимни топа олмади. Сўнг яна менинг олдимга қайтиб келди. Мен яна: «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» дея уч марта нидо қилдим. Шунда ажиб ҳолат юз берди: олдимда от минган бир чавандоз пайдо бўлди. Унинг қўлида темир найза бор эди. Найзанинг учида эса олов алангаланиб турарди. Уни қотилга тиради ва найза унинг ортидан тешиб чиқиб, ўша ерга қулаб ўлди. Сўнг чавандоз менга шундай деди: «Биринчи марта «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деганингда, мен еттинчи осмонда эдим. Иккинчи марта «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деганингда, дунё осмонига етиб келган эдим. Учинчи марта «Ё Арҳамар Роҳимийн», деганингда, ҳузурингга етиб келдим».

Шарҳ: Бу воқеада буюк саҳоба Зайд ибн Ҳорисанинг кароматини - Аллоҳ таоло уни икром қилиб, қотил душманини хор қилганини кўрдик. Шунинг учун ҳар қачон мусулмон кишининг танасига, ҳатто қалбига озор бериш, унга зулм қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, мазлумнинг дуосини тўсадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг дуоси тўғридан-тўғри Аллоҳ таолога етиб боради. У кимнинг ҳаққига дуойи бад қилиб, уни жазолашни сўраса, Аллоҳнинг амри билан юқоридагидек, еттинчи осмондаги фаришта ҳам бир зумда етиб келади. Ҳа, Аллоҳ таоло Ўзининг йўлидаги дўстларини золимлар қўлида хорлаб қўймайди. Айниқса, саҳобаларнинг йўлини тутган олимлар ва талабаларга озор бериш, уларнинг кўнглини ўкситиш ниҳоятда хавфли ҳисобланади. Зеро, Қуръон ва суннатни ўрганиб, уларга амал қилиб, уларни одамларга етказиб турган зотлар Аллоҳ таолонинг хос хизматчиларидир. Уларга зиён-заҳмат етказиш Аллоҳ таолога хуш келмайди. У ҳамиша ўзининг дўстларини ҳимоя қилгай!..

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​«ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР» (Раъд сураси, 28-оят).

Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).
✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨
☘️
Тасбеҳ“Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.

"Ўкинма" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​​​🍃🌹АЛБАТТА ЎҚИНГ!

☝️Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

🍃🌹САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🌹🍃

☝️​​Ажойиб фикр 😍

صل على النبي عشر مرات

🍃🌹Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг
1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣
6⃣7⃣8⃣9⃣🔟

اللهم صل على
سيدنا محمد 1⃣

🍃🌹1⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 2⃣


🍃🌹2⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد3⃣


🍃🌹3⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 4⃣

🍃🌹4⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صل على
سيدنا محمد 5⃣


🍃🌹5⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد6⃣


🍃🌹6⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 7⃣


🍃🌹7⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 8⃣


🍃🌹8⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد9⃣


🍃🌹9⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد🔟


🍃🌹🔟Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
☝️Ва уни 10 кишига юборинг

👳👳👳👳👳👳👳👳👳👳

خلال ساعة
Бир соат мобайнида
⏰⏰⌚

يكون مليون
صلاة على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади
⌛⏳⌛⏳⏳

متقولش مش فاضي
دى مليون صلاة
ممكن تشفع ليك 😊
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу ривоят этган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай нақл этилади: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳожи билан малоикалар ҳузурида фахрланиб: “Менинг бандаларимга қаранглар! Дунёнинг ҳамма еридан чанг-тўзонга беланиб Менинг ҳузуримга келишди. Сизларнинг гувоҳлигингизда айтурманки, Мен уларнинг гуноҳларидан ўтдим”, дейди”.

Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят этганлар.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​БИР ҚОП УН

Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди.

Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади:
пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.

Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.

Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.

Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушинтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку?
Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.

Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган).
Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.

Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.
Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.
Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?

Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз?

Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма", деб айтибди, холос.

P.S. Мен сизга Европа одамлари бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслигини ва бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини ёки ўғрилик қилиш шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомила ва ишда биз хам одамий булайлик демоқчиман.

Саидакром Абдурахмонов

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…
Subscribe to a channel