shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​(Умар розияллоҳу анҳудан) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ниятига яраша бўлади»,


Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривояти.

#САВОЛ: Қандай амаллар РЎЗАНИ бузади?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34745

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#САВОЛ: Қандай амаллар РЎЗАНИ бузади?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34745

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


❓САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34745

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙🎉🤲РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ ВА ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» Ушбу «РАМАЗОН» ва «ЖУМА» кунида Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қилгилгайсан.

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» барчаларимизга ушбу кечаларда умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!🤲🤲

🎊Бугун сокин осмону фалак,
🎊Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🎊Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎊Қадрдонлар Жума ва Рамазон муборак!

✨🎉🤲ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!


❗️САВОБ УМИДИДА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН!!!🤲

❓САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​☝️​​ДИЛГА ЯҚИНИМ, ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

😍Рамазон арафасида сизларни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимни тилагим келди. Ширин сўзларимни бўлишгим келдим.

🤲АЛЛОҲИМ. тутган рўзаларимиз ибодатларизни бериё қабул қилсин илойим. Тутган рўзаларингиз қадамларингизни Жаннатнинг Район эшиги томон элитсин.
ИН ША АЛЛОҲ.

🤲Хонадонингизга тинчлик хотиржамлик тан сихатлик хайр ва барокотини ёғдирсин.
Ишларизга ривож барокот ва рахматларини сочиб
Нимаики ўйлаган яхши ниятларингиз бўлса Роббим руёбини берсин.

🌙Йил давомида билиб билмай гапирган гапларимизни нотўғри айтиб қўйган муборак каломларимизни ўзи кечирсин. Хақир санаган кичик гунохларимизни Саттор номи билан яширсин. Умрингизни зиёда қилиб яхшиликлар устида бардавом қилсин илойим доим тинч бўлинг, соғ ва саломат бўлинг.

🤲Ё РОББИМ.!
У дунёнинг бу дунёнинг Молики ўзингсан. Бу дунё лаззатларига берилиб колишдан ва дунёни дўст тутиб дил хасталигига йўлиқишимиздан ўзинг сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин. ЎЗИНГ кечиргувчисан. Кечиришни яхши кўрасан ё РОББИМ!

🤲Бандаларингга келган ва келаётган бало ва офатларни ЎЗ фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин.

☝️Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам сифатларига бағишланган хар бир сўзни гавхардек тизиб. Дилларимизга жо айлаб, қалбларимиз зангини кетгазгин.
Дилларимизни мукаммал иймон нурлари билан тўлдиргин.

📿ПАЙҒАМБАРИМИЗ салаллоҳу алайҳи васалламга ва ахли хонадонлари ва сахобайи киромларга саломларимиз ва саловотларимиз бўлсин.

🤲Жами ўтган мўмин мусулмонларни ва улар қатори ўтган аждодларимизни коронғу қабрларини Рахмат нурларинг билан тўлдиргин.

🤲Ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ тухматдан, фалокатдан, фарзандларимиз доғидан, қабр азобидан, Жаханнам кабридан, дўзох ўтидан ўзинг нажот бергин Ё РОББИМ.

🤲Ким нима ният қилган бўлса албатта ниятига етказгин.
Дардманга шифойи комиллик ато қил. Мушкули борларга, мушкулларини онсон қил.
Бефарзандга фарзанд ато қилгин. Диллари нотинчларга Тинчлик осойишталик. Қалб сокинлигини ато қилгин.

🤲Ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан, шайтон васвасасидан ЎЗИНГ асра.
Нафс балосидан ЎЗИНГ асра.

🤲Жаннатингни Олий Мақом Фирдавсларида Расули Акрам салаллоху алайҳи васаллам равзалари билан қўшни қилиб ва СЕНИНГ учун яхши кўрган инсонларимиз билан бирга Олиймақом Жаннатингда хам сухбатдош қилгин АЛЛОҲИМ.

🤲Мусофир юртларда юрганларни ўзинг панохингда сақлаб, ЎЗИНГДАН ўзгасига мухтож қилмагин.

🤲Ё РОББИМ то давру қиёматгача ахли авлодимизга сўзда субутлик, динга ихлос, Қуръонга мухаббат, ўнг қўлдан бериладиган номаъи аъмол,
қабул бўладиган ибодат насиб айлагин.
Занглаган ва қорайган қалбларимизга хушу, хидоят ва мунавварлик ато қилгин.
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АМИЙН АЛЛОҲУ АКБАР!

🎊Рамазон Муборак бўлсин.


❓САВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34739

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.

Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.

Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .

яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".

Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.

Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

❓САВОЛ: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34733

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​БИР ОЙ ТЎЛА РЎЗА ТУТГАНДАН КЕЙИН ТАНАНГИЗДА НИМАЛАР СОДИР БЎЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.

2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.

4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.

6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.

7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар", деб чин сўзни айтганлар.

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

❓САВОЛ: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34733

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мен сизларга (етишидан) энг қаттиқ қўрқадиган нарсам кичик ширкдир.” Кичик ширк нима эканлиги тўғрисида сўралганларида: “(У) риёдир” – деб жавоб бердилар..

Огоҳ бўлайлик азизлар🌸


❓САВОЛ: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34733

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Вафот этган инсонни телефонини қараш мумкин эмас. Қонуний, шаръий жиҳатдан ўрганиб чиқиш лозим бўлган тақдирда, ишончли омонатдор одам ўрганиши ва керакли ишлар собит бўлиб, уларга эҳтиёж қолмагандан сўнг телефон хотирасидаги нарсаларни ўчириб ташлаш керак. Чунки унда бошқалар кўриши исталмаган хусусиятлар бўлиши мумкин ва шу сабаб ҳам бу ҳолда ўша вафот этган инсонни ўрнига ўзини қўйиб кўриши лозим бўлади.
Кимки Аллоҳнинг беркитиши, сатри ила вафот топган бўлса, Аллоҳ унга сатр этган нарсаларни очиш, маълум қилиш мумкин эмасдир.

Доктор Умар Муқбил.


❓САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34587

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​❗️Ҳеч кимга насиб этиб турган ризқинг ҳақида ҳикоя қилма.

❗️Ҳеч кимга бахтиёрлигинг, саодатингни кўз-кўз қилиб ҳикоя қилма.

❗️Ҳеч кимга ютуқларинг, фойдаларинг ҳақида ҳикоя қилиб сўзлама.

❗️Ҳеч кимга оила аъзоларинг, уй аҳлинг ҳақида ҳикоя қилма, мақтанма.

❗️Ҳеч кимга хилофларинг, ёқтирмаган, рози бўлмаган нарсаларинг ҳақида сўзлама.

❗️Ҳеч кимга фарзандларингни мақтаб, улар ҳақида ҳикоя қилма.

❗️Ҳеч кимга қилаётган ишларинг, тижоратларинг ҳақида ҳикоя қилма.

❗️Ҳеч кимга саломатлигинг яхшилиги, қувватинг ҳақида сўзлама.

❗️Ҳеч кимга ейдиган овқатларингни мақтаб, ҳикоя қилма.

❗️Ҳеч кимга сарфлаганларинг ва инфоқларинг ҳақида ҳикоя қилма.

❗️Ҳеч кимга эришган ютуғинг ва муваффақиятинг ҳақида сўзлама.

❗️Ҳеч кимга ҳаётингдаги барча гўзал нарсалар ҳақида ҳикоя қилма, ҳеч кимга эр-хотинлик сирларингни ҳикоя қилма, ҳикоя қилма, ҳикоя қилма...

❗️Менга ишон, бир кун келади, ҳеч кимга бу санаб ўтганларим ҳақида сўзлама, буни фақатгина ўз тажрибасидан ўтказгангина ва қалбини очгани сабаб унинг бадали, қийматини тўлаган инсонгина тушунади, англайди.

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Фаришта одамга дебди:

- Ҳоҳлайсами яшаган умрингни кўрсатаман.

Одам:

- Ҳа дебди. Фаришта уни олиб учибди.

- Ана қара босган изингни дебди. Одам қараса икки кишини изини кўрибди ва мени ёнимдаги иккинчи из кимники дебди.

Фаришта:

- Бу меники, бир умр сен билан бўлганман дебди.

Одам:

- Нега унда баъзи жойларда из битта дебди.

Фаришта:

– У ҳаётингдаги энг оғир дамларинг дебди.

Шунда одам хафа бўлиб:

- Сен мени энг оғир дамларимда ташлаб кетганмисан дебди.

Фаришта:

- У мени изим, ўша пайтлари мен сени кўтариб ўтганман деган экан....!

Барчамиз Аллоҳимнинг панохида бӯлайлик🤲

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?


ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​#Хулқлари Қуръон эди...

Тарихга бир назар...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаган сийрат уламолари у зотни: «Юрадиган Қуръон эди», дейдилар. Яъни Қуръони каримни амалий ҳаётларида тўла гавдалантирган эдилар.

#Панд...

Одамларга Қуръондан қанча ёдлаганингизни айтманг!!! Балки улар сизда Қуръонни кўрсинлар. Очга таом беринг, кийими йўққа либос кийдиринг, етимга меҳрибонлик қилинг, хато қилганни кечиринг, ота-онангизга яхшилик қилинг, ҳаммага табассум қилинг...

☝ ️Қуръондан қаерга етганингиз эмас, Қуръон сиздан қаерга келгани муҳим.

#Дуо ва илтижо

Ё Роббий, бизларни ҳам Қуръонни ўқиб, амал қиладиган бандаларинг сафидан айла.🤲

Бизларни хулқи Қуръон бўладиганлардан қил.🤲

P. Ўринбоев саҳифасидан

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Эслатма
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН

Бароат кечасининг номлари ҳақида нималарни биласиз?

Бу кечанинг бир неча номлари бор:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.

Урфда унга бароат кечаси дейилади.

Бароат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:

1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

ЎМИ ҳижрий-қамарий тақвимига кўра:
15 шаъбон,1444
СЕШАНБА, 7-дан 8-мартга ўтар кеча, 2023

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?


ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Аллоҳнинг кузатувидамиз

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф сураси, 16 оят).

Сени атрофингда бирор кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсла: «У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур» (Анъом сураси, 59 оят).

Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82 оят).

Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10-оят)

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўза одам тишини тиш пастаси билан ювса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34750

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️Ҳаммамизга тегишли видеоролик.

❗️Ифторликларда кўп овқат ейиш ибодатдан тўсиб қолади.

🌙Рамазон ибодат ойи.

❓САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рамазон сўзи кўплаб нарсаларни англатади.
Кимлардир, рамазон сўзи қуйидаги нарсаларни англатишини ҳам зикр қилишди.
р – Раҳмат;
м – мағфират;
з – жаннатга кафил;
о – дўзахдан омонлик;
н – ал-Азиз ва ал-Ғаффор сифатли Зот Аллоҳ томонидан бўладиган нур.


❓САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌙РАМАЗОН БИЗГА ЎРГАТАДИ.


【1】 Агар биз Рамазонда ўттиз кун рўза тута олсак, у ҳолда ҳар ойнинг 13,14,15 кунлари уч суннат рўзани ва ҳар душанба ва пайшанба рўзаларини ҳам тута оламиз. Булар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари эди.

【2】 Агар биз бутун Рамазон таровеҳ ўқий олсак, у ҳолда ҳар куни ҳар намоз билан бирга қазоларимиз ва нафллар: ишроқ, чоштгоҳ, аввобийн ва таҳажжуд ҳам албатта ўқий оламиз.

【3】Агар биз Рамазонда ҳар куни бир пора ёки ундан ҳам кўпроқ тиловат қила олсак, у ҳолда ҳар куни хеч бўлмаганда ярим ёки тўртдан бир пора ёки ундан камроқ албатта ўқий оламиз.

【4】Агар биз Рамазонда саҳарлик учун тура олсак, у ҳолда ҳар куни бомдод намози учун ҳам тура оламиз.

☆☆☆ Аниқ билингки, сиз фақат Рамазонда эмас, балки, йил бўйи шайтонни мағлуб қила оласиз.

☆☆☆ Ўйланг, фикр юритинг ва янги ҳаётни бошланг. Аллоҳ сақласин, яна қиёмат куни тилимиздан қуйидаги жумла чиқиб қолмасин:
یَـٰحَسۡرَتَىٰ عَلَىٰ مَا فَرَّطتُ فِی جَنۢبِ ٱللَّهِ
"Эҳ, афсус, мен Аллоҳнинг ҳақида қанчалар камчиликлар қилдим" (Зумар сураси, 56-оят)

☆☆☆ Шунинг учун айни ҳозир имкон бор. Қачонки, ўлим келса, у ҳолда имкон тугайди. Кейин эса афсус қилишдан бошқа хеч нарса қолмайди. Шунинг учун бугун, балки, айни ҳозирдан ўзингизнинг шундай ҳаётингизни бошланг.


"Ислаҳий батейн" номли телеграмм каналидан.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

❓САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

❓САВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34739

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨🌙🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✨🤲•Роббимиз - Аллоҳ
✨🤲•Динимиз - Ислом
✨🤲•Қибламиз - Каъба
✨🤲•Айёмимиз - Жума
✨🤲•Фарзимиз - Намоз
✨🤲•Қарзимиз - Закот
✨🤲•Орзуимиз - Ҳаж
✨🤲•Амалимиз - Савоб
✨🤲•Тилимиз - Тақво
✨🤲•Нафратимиз - Зино
✨🤲•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
✨🤲•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
✨🤲•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазоннинг 1-Жумаси муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17. Қон томирлари торайишининг олдини олади
18. Шаҳвоний майлни камайтиради
19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21. Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


❓САВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34739

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рўза Исломнинг тўртинчи рукнидир.
Намоз эса иккинчи рукндир.
Намозни тарк қилган ҳолда рўзанг билан фахрланма!


❓САВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34737

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор сўлаги (туфуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:

وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ

“Рўзадор оғзида туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.

Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:

وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

“Рўзадор туфугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.

Демак, туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


❓САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34729

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️‼️БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

🗓Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

☝️Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади.

☝️ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

✔️ 6-Март. 2023 милодий = 14-Шаъбон 1444 ҳижрий
✔️ 7-Март. 2023 милодий = 15-Шаъбон 1444 ҳижрий
✔️ 8-Март. 2023 милодий = 16-Шаъбон 1444 ҳижрий.

⏰Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Душанба : 05:17 --- 18:23
Сешанба : 05:15 --- 18:24
Чоршанба : 05:14 --- 18:25
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланди
.)

☑️ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

🤲Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

🤲Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

⏰Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)

👆Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

👇Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)


🤲✔️Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!🤲

♻️Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чеккада қолиб кетманг!
☝️Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!


🤲САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

✅‼️ Жаннатда бирга бўлишни истаган яқинларингизга эслатинг!


🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими? ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/34587

✨🌙БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

❓САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34589

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)

ЖАВОБ:👇👇
👉 /channel/Shayx_Hazrat/34589

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Ассалому алайкум! 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34587

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

👉 @Shayx_Hazrat САВОЛ-ЖАВОБ:

☝️ҚОННИНГ РАНГИ БОРАСИДАГИ БАЪЗИ ИХТИЛОФЛАР

🎙Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

👥 АЖОЙИБ ТАКЛИФ!
👍 БИТТА ЖУМАНИ МАДИНАДА ЎҚИНГ!
👍 БИТТА ЖУМАНИ МАККАДА ЎҚИНГ!
👍 РАМАЗОН ОЙИНИ МАККАДА КУТИБ ОЛИНГ!🤗

🕋 14 КУНЛИК УМРА САФАРИ!

Жўнаб кетиш санаси:

— 9-МАРТ

❗️АКЦИЯ НАРХ: 2000$ 1850$

👍Йўналиш:
🛫 Тошкент—Жидда—Тошкент
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС!

(Ўзбекистон ҳаво йўллари)

❗️ФАҚАТ ШОШИЛИНГ! ЖОЙЛАРИМИЗ ОЗ ҚОЛДИ!

✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:

• Авиачипталар (Бориш-келиш)
• Ўзбекистон учун Умра виза
• Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. (Ҳарамга бориш ва келиш қулай)
• 🍲🍡 3 маҳал иссиқ таом (Макка шаҳрида ўзбек миллий таоми)
• Гид хизмати
• Доимий Гуруҳбоши
• Тиббий хизмат
• Транспорт хизмати
• Аэропортдан кузатиш ва кутиб олиш хизмати
• Қизил денгиз саёхати
• Макка ва Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар

👉 Умра қилувчилар учун ҳеч қаерда ёзилмаган баъзи
тавсияларни ўқинг (1-қисм)


🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:
☎️ +998954555553
☎️ +998884155553
☎️ +998882999992
☎️ +998910442522
📨 @Ramazon_muloqot

Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_Travel

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

👍Оила мустаҳкам бўлиши учун муҳим тавсиялар:

🌸АЁЛЛАР УЧУН:
1. Эрингиз билан тортишманг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
5. Телефонини титманг!
6. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

🍀ЭРКАКЛАР УЧУН:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!)))
😊

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌺🍃

🍃💐🌸Омонат дунёда омонмисиз биродарим?!

🍃💐🌸Соғ-саломат уйқуга кетиб, яна уйқудан уйғонмоқлик кимларгадир армон экан...

🍃💐🌸Бизни шундай мўъжизага етказган Роббимизга хамду санолар бўлсин!

🍃💐🌸Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃💐🌸Кунимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🍃💐🌸Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Амийн!🤲🤲

🌺🌞💐ХАЙРЛИ КУН!💐😊🍃

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?


ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…
Subscribe to a channel