shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РЎЗАДОРНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўзадор сахарликда истеъмол қилган озуқаси оғиз ёпилгандан сўнг кекирганда томоқ йўли орқали оғзига қайтиб чиқса ва уни қайта ютса рўзаси бузиладими?

ЖАВОБ: 👇👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЗАКОТ УЧУН!

Самарқандда "Ислом институти" бор. Буни биласизми? Ҳадис фанига ихтисослашган "Ҳадис илми олий мактаби" деб номланади.

Сахийлар жаннатга биринчилардан бўлиб киради! Буни қўлдан бой берманг!
Толиби илмнинг таъминоти жамият зиммасида бўлади. Шу сабабли уларга кўмакчи бўлинг!

Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам бошқаларга қилинган миллион дирҳам ёрдамдан афзалдир. (Имом Раббоний)

Карталарга тушган закот маблағлари Ҳадис илми мактаби талабаларининг тўлов-контракт қарзи учун ҳамда ҳақдор устоз-ходимларига йўналтирилади.

💳 Закот маблағларини ўтказиш учун:

UZKARD:
8600312979162613

(ZAKOT UCHUN ABDURAXMANOV - Ҳадис илми мактаби устози Маҳмуджон домла Абдураҳмонов номида)

📞+998998189715 📞+998933855576

T.me/OlimxonIsaxon t.me/muhaddisuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Африкалик етимларга кафил мусулмонни қарамоғидаги етимлар билан муносабатига боқинг.🥲🥲

Устоз MubashshirAhmad саҳифасидан олинди.

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

2. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

3. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

4. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

5. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди.

7. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

8. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

9. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

10. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.

12. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган.

13. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

14. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

15. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

16. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

17. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

19. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

20. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суратига кира олмайди.

21. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

22. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

24. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

25. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

26. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

27. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

28. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

29. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Манба: "Икки олам сарвари" Саййид Муҳаммад Ҳасаний

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:

- Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

- Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

- Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!

- Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

- Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

- Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

- Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

- Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

— Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!😊

❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🛡КУНДУР ТАБЛЕТКАСИ!

🔶 Кундур елими рус тилида ладан, араб тилида лозан дейилади.

У миядаги, бадандаги ва ўпкадаги ортиқча балғам ва ҳўлликларни қуритиш, миянинг энг чуқур ерларидаги тиқилмаларни очиш хусусиятига эгадир. Шу хоссаси билан у хотира ва зеҳнни кучайтиради ҳамда ақлни ўткирлаштиради. Уни чайнаб юрилса ҳам юқоридаги таъсирларни кўрсатади ва милкларни мустаҳкамлаб, оғизни хушбўй қилиб, томоқ ва нафас йўлларидаги ортиқча балғам ва ҳўлликларни қуритиб ангина ва бўқоқ безларини даволаб, томоқ оғриқларини қолдиради.

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!

Буюртма учун
: +998996121222

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

👍«Саодат асри» қиссалари (1-2-3-4-китоблар) — Аҳмад Лутфий ҚозончиАҳмад Лутфий ҳозирги замон адиби, тарихчи олим.

☝️Биз эътиборингизга ҳавола этаётгаи «Саодат асри қиссалари» китоби Саодат асридан ҳикоя қилувчи олти жилдли асардир. Китоб тўла ҳолида Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини камраб олади. Худди шу мавзуга бағишланган бошқа асарлардан фарқи муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирганидир. Натижада у ғоят ўқишли чиққан. Бу китобларнинг машҳур бўлиб кетганини шундан ҳам билса бўладики, асар тўрт марта нашр килингандир. ИншаАллоҳ, сизларга ҳам ёқади, деган умиддамиз.

📌Хозироқ буюртма беринг етказиб бериш мутлоқ бепул, Китобни қўлга олганда тўлов қиласиз.

💸Нархи 350 минг

📞Буюртма учун
: +998906700070

🚘Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:

Бошқа маҳсулотлар👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қуръони каримни тиловат қилиш ёки ёдлаш мақсадида мусҳафни қўлга олиш ёки ундан кунлик вазифани ўқиш осон иш эмас. Албатта бу нарса Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, насибадор этганлари сазовор бўлади холос. Аллоҳ Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган одамларгагина раво кўради.
"Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни, Сизнинг умматингизни) ворис қилдик.". (Фотир сураси, 32 оят).

Эътибор беринг, танлаб олганларимиз деб айтмоқда. Шундай экан, уни ўқиб, ёд олишга ошиқинг!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​Қачон бирор гуноҳга қўл урмоқчи бўлсангиз, ушбу оятларни ёдга олинг:
- “Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир” (Раҳмон сураси, 46-оят).
- “Албатта, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмаганмиди?!” (Алақ сураси, 14-оят).
- “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (Талоқ сураси, 2-оят).


❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Киши дўстидан сўради:
- Қалбинг ҳотиржамлигини сири нимада?
Солиҳ дўст жавоб қилди:
- Аллоҳни таниганимдан сўнг, менга яхшилик ато қилса таҳорат олдим ва шукрона намозини ўқидим, агар менга ёмонлик етса таҳорат олдим ва намоз ўқиб сабр беришини сўрадим, бир ишда иккилансам таҳорат олдим ва намоз ўқидим, истихора қилдим, яхшиликни сўрадим. Шундай қилиб ҳаётим шукр, сабр ва дуо орасинда алмашиниб туради. Эй дўстим! Мусибатингда сабрли бўл, қувончингда шукрли бўл, ғам-аламингда одобли бўл. Зеро ҳафагарчилик хурсандчилик каби Роббингнинг ҳадясидир. Бироз тургач Аллоҳ ҳузурига қайтиб кетади ва ўзи билан сабрингнинг тафсилотларини ҳам олиб кетади...

«Сендан Ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим...
»
(📘Анбиё сураси 87 #оят )

САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РЎЗАНИНГ ФИДЯСИ ҲАҚИДА

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ошқозонида яраси бор одам рўза тутиши фарзми ёки фидя бериб юрса хам буладими? Умуман олганда рўзанинг фидясини кимлар беради? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

Фидя - киши зиммасидаги нарсани адо қилиш мақсадида мол ёки шунга ўхшаш нарсани беришидир. (“Лисонул араб”).

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.

Биринчиси: Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.
Иккинчиси: Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (“Баҳрур роиқ”).

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:

وعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

яъни: “(Рўза тутишга) мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” (Бақара сураси, 184-оят).
Фидя – Аллоҳ таоло бандаларига берган енгилликдир.

Ҳар кунлик фидянинг миқдори ярим соъ буғдой (тахминан икки килограмм) ёки бир соъ хурмо ёҳуд бир соъ арпадир. Буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо бўлади. Ватандошларимизга осон бўлиши учун ҳар йили Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан фидянинг ўртача миқдори белгиланиб, эълон қилинади. Жумладан, 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя миқдори ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланган. 2019 йилги фидя миқдори эса, Рамазон ойида эълон қилинади.

Фидяни Рамазон ойи киришидан олдин берилмайди. Ой кириши билан хоҳласалар, ўттиз кунлик рўзанинг фидяларини бирданига жамлаб беради, хоҳласалар ҳар куни бўлиб-бўлиб тўлаб беради. (“Фатовойи Ҳиндия”).
Рўза фидясини бир кишига ҳам ёки бир неча кишига ҳам бериш мумкин. (“Раддул муҳтор”).
Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.

Фидя бериб юрган қария ёки сурункали беморлар рўза тутишга қодир бўлиб қолишса, берган фидялари бекор бўлиб, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари вожиб бўлади. (“Раддул муҳтор”).

Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берсалар, рўза улардан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди. (“Раддул муҳтор”).

Тузалишига умид бор, одатда, маълум вақтдан кейин шифо топадиган беморларга рўза тутиш зарар қилса, буларнинг ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.
Афсуски, ҳозирги кунда Рамазон ойида бемор бўлиб, тузалгандан кейин қазосини тутиб беришга лаёқати бўлган баъзи кишилар беморликларида рўзанинг фидясини бериб қўйиб, тузалганларидан кейин “мен қазо бўлган рўзаларимни тутмайман, чунки мен фидясини берганман” демоқдалар. Ваҳоланки, шариатимиз фидя беришни уларга буюрмаган, балки тузалганларидан кейин қолдирган рўзаларининг қазосини тутиб беришларини фарз қилган.


Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор киши вафотидан олдин уларнинг фидясини тўлашни васият қилиши вожибдир. Васият этмай вафот этса, гуноҳкор бўлади. Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, уни кафанлаш, қабрга қўйиш, қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулклари қийматининг учдан биридан маййитнинг фидясини меросхўрлар адо қилишлари вожиб бўлади. Адо қилмасалар, гуноҳкор бўладилар. Агар марҳум фидя тўлашни васият қилмаган бўлса, ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса, меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга енгиллик ва раҳм-шафқат қилган бўладилар. Мабодо, тўламасалар гуноҳкор бўлмайдилар. (“Раддул муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РЎЗАНИНГ ФИДЯСИ ҲАҚИДА

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ошқозонида яраси бор одам рўза тутиши фарзми ёки фидя бериб юрса хам буладими? Умуман олганда рўзанинг фидясини кимлар беради? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34828

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙✨🌟РАМАЗОНИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌹Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹Жигарингиз ОҚИБАТни
🌹ЙУҚОТМАСИН!

🤲 Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34816

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🍃ОСОН САВОБ ИШЛАР!

1. Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!

2. Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!

3. Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!

4. Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!

5. Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!

6. Масжидга мусҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!

7. Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!

8. Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.

9. Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.

10. Жанозага эргашинг!

11. Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлса - да ҳиссангизни қўшинг!

12. Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!

13. Буни бошкаларга хам жонатинг ва савобу ажрга эга бўлинг!


❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АВВАЛ ИФТОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўза тутган киши оғиз очиш пайтида яъни ифторлик вақтида шом намозини ўқимасдан оғиз очадими ёки шом намозини ўқиб бўлиб кейин оғиз очиладими? Баъзи инсонлар шом намозидан олдин десалар, баъзилари шом намозидан кейин дейдилар. Рамазон рўзасидан бошқа нафл рўзаларидачи?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ عَلَى رُطَبَاتٍ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّىَ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَعَلَى تَمَرَاتٍ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан. Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ).

Яъни, Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : إنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ) .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар (“Раддул муҳтор”). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишлидир. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


❓САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34816

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ОНА

• Онадан сўралди:
- Фарзандларингиздан қай бирини яхши кўрасиз?
• Она жавоб берди:
- Касалини яхши кўраман токи тузалгунича;
- Мусофирини яхши кўраман токи қайтгунича;
- Кичигини яхши кўраман токи каттайгунича;
- Ҳаммасини яхши кўраман токи ўлгунимча!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙🎉🌹 РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ МУБОРАК!!!

🤲АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер:

🤲Рўза тутишга қодир жисм бер!
🤲Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
🤲Зикрли тил бер, Аллоҳим!
🤲Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
🤲Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
🤲Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
🤲Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

#САВОЛ У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?🧐🤔

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​МEНИ САҚЛА ЭЙ НАМОЗ!

Истаб-истамай ичимга тўлган ҳар турли ғуборлардан мени покла. Қулоқларим ҳар тонг қушлар зикрини туйсин. Ўпкам тонгнинг мусаффо, салқин ҳавоси билан тўлсин. Пайқаганмисан қалби йўқлар ёки қалбни беш сўмга пуллайдиганларни узоқдан ҳам таниб олиш мумкин. Улар ҳар вақт воз кечмоққа ёки орқа ўгирмоққа тайёрлар.

Мени сақла, эй Намоз!

Юзим Ҳақдан бошқасига бурилмасин, қалбим доимо у билан бўлсин. Мени ёлғиз қолдирма, эй Намоз!

Жон йўлдошим...
Биламан, ҳамма кетганда, ҳаммаси тугаганда ҳам, ёнимда сендан бошқа ҳеч ким мен билан
қолмайди.
Сен...
Мен...
Ва тупроқ...
Мени қаттиқ тут, эй Намоз!

Тугаб-битмас, кўзларимни кўр қилган ҳирсим, қулоқларимни кар қилган ўткинчи савдолар, охири кўринмаган ёлғонларга қарши тут мени. Охири умидсизлик, алам ва афсус бўлган бу оқимга мени қўйиб юборма. Ҳузурингдан менга жой бер.

«Мени қалбимдан тингла» китобидан.

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади

💸НАРХИ: 350 минг

БУЮРТМА УЧУН:
👉 +998906700070

🚘Ўзбекистон бўйлаб йетказиб бериш бепул

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​♻️ Рамазон ойидаги хайрли ишлар ♻️

1. Қуръонни кўп ўқиш, имкон бўлса, уни бир неча марта
хатм қилиш.
2. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, таровеҳларда сув
улашиш.
3. Фарзандларни, ука ва сингилларни хатми Қуръон
қилишга қизиқтириб, ҳайитда уларга мукофот бериш.
4. Исломий ва маърифий китоблар ҳадя қилиш.
5. Садақа улашиш, закотни Рамазонда беришга тарғиб
қилиш.
6. Қўни-қўшни ва дўстлар орасидаги муҳтожларга ёрдам
қўлини чўзиш.
7. Мусҳаф сотиб олиб, масжидларга тарқатиш, яқинларга
улашиш.
8. Уй бекалари тайёрлаган саҳарлик ва ифторликлари
учун савоб умид қилишлари.
9. Рамазон ойида умра қилиш. Рамазондаги умранинг
савоби ниҳоятда улкандир.
10. Дўстлар, қариндошлар ва қўшниларга ифторлик қилиб
бериш.
11. Зикр ва истиғфорни кўп айтиш.
12. Етимларни, муҳтож оилаларни кафилликка олиш.
13. Болажонлар учун Рамазон кечалари, зикр
мусобақалари ўтказиб, мукофотлар бериш.

❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НАЖОТ КАЛИТЛАРИ

Қуръони каримда баён этилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган нажот калитлари ўнтадир:
1) Фотиҳа сураси;

2) “Аллоҳу Роббий ла ушрику биҳи шайа”, яъни “Аллоҳ менинг Раббимдир, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайман”;

3) “Лã илãҳаиллã анта субҳãнака инний кунту миназ ӟолимийн”, яъни: “Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”;

4) “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, яъни: “Аллоҳ бизга етар, У қандай ҳам яхши вакилдир”;

5) “Лãҳавла ва лã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъаӟийм”, яъни: “Буюк ва Улуғ бўлган Аллоҳникидан бошқа куч ҳам, қувват ҳам йўқдир”;

6) истиғфорни кўпайтириш;

7) “Лã илãҳа иллаллоҳул ъаӟиймил ҳалийм, лã илãҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъаӟийм, лã илãҳа иллаллоҳу Роббус самавãти вал арǯ, Роббул ъаршил карийм”, яъни: “Буюк ва ҳалим бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Буюк Аршнинг Раббисидан бошқа илоҳ йўқ, осмонлар ва Ернинг, буюк Аршнинг Раббисидан бошқа илоҳ йўқ”.

8) “Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъузу бика минал ъажзи вал касал, ва аъузу бика минал бухли вал жубн, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал”, яъни: “Ё Аллоҳим, мен Сендан қайғу ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолиш ва номардлар олдида разил бўлишдан паноҳ тилайман”;

9) “Я Ҳаййу я Қоййум, лã илãҳаиллã анта, бироҳматика астағийсу”, яъни: “Эй тирик ва қойим турувчи Зот, Сендан бошқа илоҳ йўқ, раҳматингга ғарқ қилишингни сўрайман”;

10) “Аллоҳумма роҳматака аржƴ, фалã такилний илã нафсий торфата ъайнин, ва аслиҳ лий шаний куллаҳ. Лã илãҳа иллã ант”, яъни: “Ё Аллоҳим. Раҳматингдан умидворман. Бир лаҳза бўлса-да, нафсимни ўз ҳолига ташлама, менинг барча ҳолатимни ислоҳ қил. Сендан ўзга илоҳ йўқ”.

❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?


ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267

❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨🌹🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер:

🤲Рўза тутишга қодир жисм бер!
🤲Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
🤲Зикрли тил бер, Аллоҳим!
🤲Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
🤲Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
🤲Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
🤲Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

🌙🤲РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙🌟🤲РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

✨🤲Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨🤲Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨🤲Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨🤲Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

🌙 🌹🤲РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌹Аллоҳ таолонинг саломи
🌹Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹Қуръоннинг нури
🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

❓САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34816

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рамазон – ҳаётингни буткул ўзгартиришга қодир эканингни исботидир. Ахир бир кеча ва кундузда ҳаётингдаги кўплаб одатлардан халос бўлганингни кўрмаяпсанми?
Сен ўзгариш қийин деб узр айтаверма!

❓САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади
?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34815

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​ЙИҒЛАМАНГ

Йиғламанг синовлар ёғилса ҳар кун. 
Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай. 
Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. 

Йиғламанг тухматлар бошга ёғилса. 
Номард отган пайкон нишонга тегса. 
Йиғланг НАФС дея сотилса виждон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг севган ёр айласа жафо. 
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. 
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. 

Йиғламанг дунёни сув босса буткул. 
Йиғламанг шаҳарлар ёниб бўлса кул. 
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни. 
Йиғламанг, эй дўстим, асранг асабни. 
Йиғланг залолатга юз тутса замон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон. 

Йиғланг фаҳшу зино бўлса ҳукмрон. 
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон. 
Йиғланг ишда бош бўлсада шайтон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон
.

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​💠 СИЗ:
- Фалончи мени фақат муҳтож бўлганда, иши тушганда эслайди-да! - деманг!

💠 БАЛКИ:
- Менга одамларнинг эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! - денг!

💠 ЗОТАН:
- Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга фойдаси тегадиганидир!

«Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.» (Моида 13-оят)

❗️Аллоҳга суюмли бўлиш учунгина яхшилик қилувчилардан бўлинг.

"Иймонли қалблар нашри"

У Л А Ш И Н Г 📲
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAET4QZzNG9Br7AjgOg
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲 Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:
– рўза тутишга қодир жисм бер!
– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
– зикрли тил бер, Аллоҳим!
– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан
озод қил!
– мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​БОЙ БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ...

🌹 Ростгўй одам бойдир,
🥀 Ёлғончи эса доим сиқилиб, эзилиб яшайди.

🌹 Тақводор одам бойдир,
🥀 Фосиқ эса доимий ваҳшатда (ёлғизликда) яшайди.

🌹Яхшилик қилувчи бойдир,
🥀Ёмонлик қилувчи ўз ёмонлигидан қайғуга ботиб, ич-этини еб юради.

🌹 Олим одам илми билан бойдир,
🥀 Жоҳил эса илмсиз ёки илми оз бўлгани сабабли фақирдир.

🌹 Сабрли одам бойдир, сабрининг мукофотини олувчидир,
🥀 Умидсиз, бесабр одам маҳзундир.

🌹Қариндошига силаи раҳм қилувчи одам бойдир,
🥀 Қариндоши билан алоқани узувчи ҳар қанча моли кўп бўлса ҳам фақирдир.

🌹 Ота-онасига яхшилик қилувчи бу яхшилигининг баракаси билан бойдир,
🥀 Уларга ёмонлик қилувчи фақирдир, яхшилик қилиш неъматидан маҳрумдир.

🌹 Қўли очиқ, саховатли киши бойдир. Чунки Аллоҳ таоло унинг садақалари ўрнини зиёдаси билан тўлдириб беради.
🥀 Бахил кимса ҳар қанча пули кўп бўлса ҳам фақирдир.

🌹 Аллоҳ таолони зикр қилувчи одам бойдир,
🥀 Аллоҳни зикр қилмай, ғафлатда юрган кимса фақирдир.

🌹 Аллоҳ таолога итоат қилувчи бойдир, бахтлидир
🥀 Осий эса фақирдир, бахтсиздир.

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ Расулуллоҳга соғинч

🌹Менга юксак чўққилардан, қирлардан,
🌹Нур шаҳрининг қучоғига жойлансам.
🌹Расулуллоҳ товонини ялаган,
🌹Мадинанинг тупроғига айлансам.

🌹Тонгу шомда илҳақланиб йўл кўрган,
🌹Ғойибона шивир-шивир ҳол сўрган.
🌹Тўкилса гар товонини тож билган,
🌹Ҳурмосининг япроғига айлансам.

🌹Маҳбуби дил орқа қилиб суянган,
🌹Елкасининг исларидан суюнган,
🌹Кетганида чинқираган, куюнган,
🌹Устунининг титроғига айлансам.

🌹Менга улуғ булутлару тоғлардан,
🌹Нур шаҳрининг мозийсига жойлансам,
🌹Расулуллоҳ товонига юз тутиб,
🌹Мадинанинг тупроғига айлансам...

Раҳимжон АЛИ


❓САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34816

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌺 #Биласизми

Жаннатнинг саккизта даражаси бор. 🤗

1⃣. Жаннатул хулд. -- Омматан кишилар учун.
2⃣. Дорус салаам. -- Фақир ва сабр қилувчилар учун.
3⃣. Дорул мақом. -- Шукр қилувчи бойлар учун.
4⃣. Жаннатул Адн.-- Зоҳид, ғозий, обид, сахий ва имомлар учун.
5⃣. Дорул қарор. -- Қори ва олимлар учун.
6⃣. Жаннатун наъийм.-- Шаҳид ва муаззинлар учун.
7⃣. Жаннатул маъваа. -- Шухадои Акбар, муҳсийн, авлиёи киромлар учун.
8⃣. Жаннатул фирдавс. -- Пайғамбарлар, расуллар, аммалли уламолар учун.

Фирдавснинг юқорисида нурдан бир қаср бўлиб, у хотамул анбиё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойларидир.

ҚАДИРДОНИМ СИЗГАҲАМ ШУ ДАРАЖАЛАРНИНГ ЕНГ ЙУҚОРИСИНИ ТИЛАЙМАН.😊🤲

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…
Subscribe to a channel