shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

КЎЗ ТЕГИШИГА ҚАРШИ ВА ИСИТИШ ТУМОРИ

Асҳоби киромдан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг завжаси Зайнаб розияллоҳу анҳо ҳикоя қилади: Уйимизга қари кампир келарди ва вабонинг бир тури бўлган “қизилча”дан ҳимоя қилиш учун дам соларди. Уйимизда баланд оёқли бир ўриндиғимиз бор эди. Хўжайиним Абдуллоҳ уйга киришидан олдин йўталиб келганидан бизни хабардор қиларди. Нохуш вазиятнинг устидан чиқиб қолмаслик учун шундай қиларди. Бир куни ўша кампир бизникида эди. Абдуллоҳнинг уйга келганидан хабар топиб ўриндиқнинг ортига яширинди. Абдуллоҳ ёнимга келиб ўтирди. Бўйнимда осилиб турган туморни кўрди-да:
– Бу нима? – деб сўради.
– “Қизилча” касаллигига қарши тумор, унга дам солинди, - дедим. Абдуллоҳ у ипни узиб олди ва туморни улоқтириб юборди. Сўнгра менга бундай деди:
- Абдуллоҳнинг оиласи Аллоҳдан бошқасини тангри ўрнига қўя олмайди. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аллоҳ таолонинг отидан бошқа бир от билан ўқимоқ, тумор тақмоқ, муҳаббат туморини ёздирмоқ Аллоҳдан бошқасини тангри ўрнига қўймоқдир”, деганларини эшитганман. Шунда мен унга:
- Нега ундай дейсиз? Менинг кўзим бир дард сабабли оғриб юрарди. Шунинг учун фалон яҳудийга ўқитишга борардим. У мени ўқиганида кўзимнинг оғриғи пасаярди, - дедим. Абдуллоҳ:
- Бу айтганларинг буткул шайтоннинг ишларидир. Шайтон сени бунга ишонтирмоқ учун қўли билан кўзингга урарди. Яҳудий сени ўқий бошлагани заҳоти сенга яқинлашмай турарди. Агар Пайғамбаримизнинг қилганларини қилсанг, сенинг учун янада хайрли бўлади, шунингдек, кўзинг ҳам тузалади. Кўзингга сув сеп ва Пайғамбар алайҳиссалом ўргатган мана бу дуони ўқи: “Барча инсонларнинг Рабби бўлган Аллоҳим! Шу беморлигимни кетказиб, дардимга шифо бер, Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сенинг шифонгдан бошқа шифо йўқдир. Хасталикнинг ҳеч қандай изи қолмайдиган қилиб шифои комил ато қил!”

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

СУЯК ЕМИРИЛИШИ, AРТРИТ, AРТРОЗ, ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩‍🔬 +998996121222

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ҳикмат

Барака - Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига ато қиладиган неъматдир.

• Агар барака молга тушса, уни кўпайтиради.

• Агар барака фарзандга тушса, уни солиҳ қилади.

• Агар барака вақтга тушса, уни обод (фойдали) қилади.

• Агар барака қалбга тушса, уни бахтли қилади.

Эй Аллоҳ, бизни барча нарсада барака билан ризқлантир, омин!

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Qur'on taratuvchi ajoyib elektron chiroq
Ushbu mahsulotimiz quyidagi funksiyalarni o'z ichiga oladi

1. Qu'roni Karimning 18 ta qori tilovatlari;
2. Qu'roni Karimning 8 ta tildagi tarjimasi. Jumladan o'zbek tilida Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari tarjimalari;
3. Sahih ul-Buxoriy hamda Sahih ul-Muslim hadislari kiritilgan;
4. Ruqiya oyatlari;
5. Alixonto'ra Sog'uniyning Tarixi Muhammadiy kitobining to'liq audio yozuvi kiritilgan;
6. Al-Asma ul-Husna ya'ni Allohning go'zal 99 ismi to'liq o'zbek tilidagi izohlari bilan kiritilgan;
7. Oyat bo'yicha va sura bo'yicha izlash funksiyasi ham kiritilgan.
8. 5 mahal namoz vaqtida azon aytish funksiyasi ham mavjud.
Ushbu lampani pult hamda smartfoningiz orqali boshqarishingiz mumkin


💸Нархи: 450 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Унутилмас лахзалар
Нурли манзиллар томон!!!

Августь ойи учун ажойиб янгилик


🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш саналари:
14-17 Августь


НАРХ: 1290$

👍Тўғридан тўғри йўналиш:

🛫ТОШКЕНТ - - - - МАДИНА 🛬


✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:


☎️ +998906690707
☎️ +998996690700
📨 @karimov_07

Муқаддас сафарга "Ramazon Tour" билан йўл олинг

Яқинларингизга юбориш ва
Каналга қўшилиш учун:👇

/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

КЕЛИННИНГ МАОШИ КИМГА ТЕГИШЛИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёл кишининг маошида қайнона-қайнотанинг ва турмуш ўртоқнинг ҳаққи қандай? Ҳозирда келинни ойлигини олиб, келиннинг ўзини эҳтиёжларини ота-онасига қилдириш ҳолатлари кўп учраяпти.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ишлаб топган пулига ўзи эга бўлади.

Хотинни таъминлаш фақат ва фақат эрнинг зиммасида. Лекин аёл ихтиёрий равишда қайнота-қайнона ва оиласига пул сарфласа, эҳсон қилганлик савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз

🤩 Баният шифо ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради:

* Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди;
* Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради;
* Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради;
* Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради;
* Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди.

Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг!👇

👩‍🔬 +998996121222
👩‍🔬 +998996121222

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул. Тўловини қўлингизга олганда қиласиз

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Кондиционерларга эга бўлган митти асалари

Асаларида ҳароратни тартибга солувчи тизим бор экан

Бу расмда турган асалари бизнинг фикримизча, ақлсиз, оддий ҳашарот ёки митти жонзот, бироқ ҳақиқат шундаки, у атрофдаги ҳароратни сезади ва уни 28-32 даражагача бўлган аниқ диапазонда созлайди. Албатта бу жараён унинг болалари ҳаётини сақлаб қолиши учун зарурдир. Чунки ҳарорат кўтарилса ёки пасайса кичик асаларичалар ҳалок бўлади. Шу боис бу ари мураккаб қурилма билан таъминлаб қўйилган. Агар ҳавонинг ҳарорати 32 даражадан ошиб кетса, асаларилар болаларини совитадиган ҳаво оқимини келтириб чиқариш учун қанотларини тез-тез қоқади. Агар ҳарорат 28 даражадан пастга тушиб кетса, асаларилар таналарини силкитиб, бир-бирларига ишқаланишади, бунинг натижасида ҳарорат кўтарилади.
Олимлар агар асалариларда ҳароратни сезиш ва уни тартибга солиш учун мўлжалланган ушбу нозик қурилма бўлмаганда уларнинг ҳаёти давом этмаган, биз учун шифобахш, тотли асал ишлаб чиқармаган бўлар эди, дея таъкидлайдилар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Пашшанинг 3 содда ва мураккаб 2 та кўзи бор. Содда кўзлар компас вазифасини бажарса, ҳар бир мураккаб кўзда 4000 тагача линза бўлиб, ҳар бир линза мия билан боғланган. Бу кўзлар ҳар тарафни кўра олади. Яъни, ҳар бир кўз тасвирни 180° бурчак остида кўриб, иккала кўз қўшилганда нарсаларни жами 360° бурчак остида кўриб, атрофни панорама шаклида кўради. Шу боис пашшанинг орқа тарафида қўлингизни қимирлатсангиз ҳам сезиб, учиб кетади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

«ҲEЧ КИМ АСЛ ҲОЛЛАРИДА КЎРМАДИ...»

Нақл қилинадики: «Юсуф алайҳиссаломни Яъқуб алайҳиссалом ва Зулайходан бошқа ҳеч ким ўз асл сифатлари ва ҳуснларида кўрмаган эди.
Яъқуб алайҳиссалом кўздан қолдилар, Зулайхо эса моли, жамоли ва ҳолидан айрилди.

Жаноб Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ҳазратларидан бошқа ҳеч ким (ўз асл ҳолларида) кўрмади.

Мусо алайҳиссаломни (денгиз бўйида хизматда бўлган йигит – бўлажак пайғамбар) Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан бошқа ҳеч ким (асл ҳолларида) кўрмади.

Ийсо алайҳиссаломни Шамъундан бошқа ҳеч ким (асл ҳолларида) кўрмади».

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Қуръони каримнинг «Ҳужурот» сурасидаги ўнта васиятга амал қилсак эди ер юзида икки оёқда юрган фаришталарга айланган бўлардик:

1. Ва Аллоҳга тақво қилинглар!
2. Агар фосиқ хабар келтирса, бас табайюн қилинглар, яъни хабарларни текширинглар!
3. Агар мўъминлардан икки тоифа уришиб кетсалар, бас уларнинг ораларини ислоҳ этинглар;
4. Адолат қилинглар!
5. Эй иймон келтирганлар, бир қавм бошқа қавм устидан масхара қилмасин!
6. Ўзингларни (ишора ила) мазаҳ қилманг!
7. Бир-бирингизга лақаб қўйманг!
8. Кўп гумонлардан четланинг!
9. Жосуслик қилманг!
10. Баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин!

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🍀🌤ХАЙРЛИ КУН!😊🍀💐


❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз

🤩 Баният шифо ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради:

* Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди;
* Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради;
* Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради;
* Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради;
* Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди.

Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг!👇

👩‍🔬 +998996121222
👩‍🔬 +998996121222

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул. Тўловини қўлингизга олганда қиласиз

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​➖ Энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳо).

➖ Озод эркаклардан энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу).

➖ Ёш болалар ичида биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу).

➖ Биринчи бўлиб озод қилинган мусулмон қул – Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу).

➖ Биринчи бўлиб мусулмон бўлган қул – Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу).

➖ Форслардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон – Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу).

➖ Рум (Византия)ликлардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон – Суҳайб ибн Синон Румий (розияллоҳу анҳу).

➖ Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ узган инсон – Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу).

➖ Ҳижратдан олдин биринчи туғилган мусулмон – Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо).

➖ Ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу).

➖ Биринчи нозил бўлган Қуръони оятлари – “Алақ” сурасининг дастлабки беш ояти.

➖ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тўлиқ шаклда биринчи нозил бўлган сура Муддассир сураси.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Кўзингизни миллион долларга сотасизми?

Кўзингизнинг нақадар муҳим аъзолардан бири эканини ҳис қилмоқчимисиз? Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.

Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади.

Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди.

Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, кўзнинг суви музлашнинг олдини оладиган модда билан таъминланган.

Агар кўзимизга ва ундаги аъзоларга назар солсак, у кўплаб қўриқчилар билан жиҳозлаб қўйилганини кўрамиз. Масалан, киприклар кўзга тупроқ ва шамол киришидан ҳимоя қилиб турса, қовоқлар инсон кўзларини тез юмиб-очиши учун хизмат қилади. Айниқса, ҳаром нарсалар чиқиб қолганда, кўзни дарҳол юмишда қўл келади.

Кўзларимиз бош суягимизнинг кўз косаси деб аталадиган жойида, яъни ичкарироқда, ботиқроқ жойда жойлашган. Бу эса ташқаридан бўладиган турли зарбалар, таъсирлардан кўзни ҳимоя ҳимоя қилиш учундир.

Шунингдек, кўзга бирор нарса тушганда, масалан, бактерия, микроб, ёт жисмлар тушганда, кўз лизосома деб аталадиган махсус суюқлик ишлаб чиқаради. Бу суюқлик ўша ёт жисмларни, бактерия ёки микробни парчалаб, йўқ қилади.

Инсон шу каби кўз ҳақида тафаккур қилиши билан танасида қандай муҳим аъзолари борлигини ҳис қилиб, уларни эҳтиёт қилишга ҳаракат қилади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌸😊Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?

🌹🍃Аллоҳ сизга
🌹🍃сўнмас иймон,
🌹🍃гўзал ахлоқ,
🌹🍃шукр этгувчи қалб,
🌹🍃зикр этувчи тил,
🌹🍃хайрли умр,
🌹🍃дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!🤲

🌺☘Хонадонингизга тинчлик,
🌺☘рузгорингизга барака,
🌺☘ишларингизга омад,
🌺☘чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

💐🍃🌞ХАЙРЛИ КУН!🌞🍃💐

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​МЕНДАН АҲВОЛИНГ ҚАНДАЙ? деб сўрасалар, мен: "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ", деб айтаман.

Улар бу сўзларни эшитиб, мени бахт саодат чўққисида, деб ўйлашади.

☝️Биз, танглик ва кенгчиликда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишга буюрилганимизни унутадилар.

✨ Маҳзун бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Дунё бизга тор келган онда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Шод бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Бемор бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Орзуларимиз жаннатга қолдирилганида ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Қазои қадарга рози бўлган пайтимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Кушойиш бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✨ Ҳар бир ҳолатимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!

🌹АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

✔️ Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

✔️ Отангни жим турганини курганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

✔️ Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

✔️ Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

✔️ Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

✔️ Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

✔️ Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

✔️ Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

✔️ Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

✔️ Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Ибодатларнинг соғлиққа фойдаси

Исломнинг бешта фарзидан учтаси яхши жисмоний тайёргарлик ва мустаҳкам соғлиқни талаб қилади. Намоз мускул ва бўғимларнинг ҳаракатларидан иборат жисмоний машқларнинг хилма хил мажмуаси. Хаж ва рўза мустаҳкам соғлиқсиз амалга ошириш анча қийин бўлган ибодатлар жумласига киради.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жисмоний машқлар билан шуғулланишга ҳар доим тарғиб қилганлар ва ота оналарни фарзандларига сузишни, от минишни ва камондан ўқ отишни таълим беришни тавсия қилганлар.

Намоздаги ҳолатларнинг жисмоний фойдалари-

Тик туриш:

Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.

Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.


Рукуъ холати:

Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши.
Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.

Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.

Сажда холати:

Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% амайиши.
Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.

Қаъда холати:

Белдаги оғриқларни 37% камайиши .
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.

Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Зикр қилувчиларнинг ўтирган жойи жаннатнинг боғларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг шундай фаришталари борки, улар ер юзидаги зикр мажлисларига тушиб, жаннат боғларида ҳузурланишади», дедилар. «Жаннат боғлари қаерда?» деб сўрашган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зикр мажлисларида. Аллоҳнинг зикри билан у ёқ-бу ёққа юринг. Бир-бирингизга Аллоҳни эслатинг. Ким ўзининг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасини билмоқчи бўлса, ўзининг ҳузурида Аллоҳнинг мартабаси қандай эканига қарасин. Зеро, банда ўзининг ҳузурида Аллоҳ таолони қай мартабага қўйса, Аллоҳ таоло ҳам уни Ўзининг ҳузурида шу мартабага қўяди»

(Имом Ибн Абу Дунё ривояти).

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Аллоҳ учун йиғлаганмисиз?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📣АКЦИЯ! АКЦИЯ! АКЦИЯ!📣

🎁2+1 АКЦИЯСИ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан ЁЗГИ ҚАЙНОҚ АКЦИЯ!

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @Shifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

✨Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган.

☝️Бу хақида Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚

❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг

🏷Нархи : 350 минг

📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:

1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:

1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҚУШНИНГ БЎЙНИНИ ҚЎЛ БИЛАН УЗИБ ТАШЛАСА ҲАМ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз томонда овчилар чумчуқ, кабутар, бедана ва шу каби жуссаси кичик қушларни овлаб, тирик ҳолатида сўйиш ўрнига бўйнини қўли билан узиб юборар экан. Агар "Бисмиллаҳ"ни айтиб сўймасдан бўйнини узиб ташласа ҳам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол бўлмайди. Агарчи жуссаси кичик бўлсада гўшти ҳалол бўлиши учун “Бисмиллаҳ”ни айтиб тиғли нарса билан сўйиш шарт. Акс ҳолда қўл билан бўйнини узиб юборилган қушлар ҳаром ўлган ҳисобланиб гўшти ҳам ҳаром бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…
Subscribe to a channel