shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади. Қуёш ботгандан сўнг гарчи ёруғ бўлиб турса ҳам шом намози вақти кирган бўлади ва шом намозини ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36031

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌺 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

✨ Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин!

Аллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌺Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

☀️ КУНИНГИЗ ФАЙЗ ВА ХУРСАНДЧИЛИКЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари:

Аёли билан сайр қилиш:
―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар кеч кирса Оиша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эди».
Бухорий ривояти.

Уй ишларида ёрдам беришлик:
―Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйида нима қилишлари ҳақида сўралганида: «Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эди», дедилар.
Бухорий ривояти.

Муҳаббатини изҳор қилишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича онамиз ҳақида гапириб, «Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди», дедилар.
Муслим ривояти.

Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)», дедилар.
Муслим ривояти.

Аёлини урмаслик:
―Оиша онамиз айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон бирорта аёлини урмаганлар"
Насоий ривояти.

Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдардлик қилиш:
―София розияллоҳу анҳо бир куни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эди, ўша кун София онамизни навбати эди, маркаби юришда секинлаб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганида, сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз деб йиғлаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, ҳотиржам қилар эди».
Насоий ривояти.

Аёлининг оғзига луқма солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Аёли билан мусобақа ўйнашлик:
―Оиша онамиздан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келинг (кимўзиш) мусобақа ўйнаймиз деди, мусобақа ўйнадик ва мен ўзиб кетдим, сўнг Мен семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетдилар ва кулдилар-да, бу ўшани ўрнигадир», дедилар (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб).
Абу Довуд ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:

1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди :
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади :
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​❗️БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!

1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.

📚 "Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЁЛЛАРГА ЎЗИГА ХОС ИЛМ ЎРГАТИЛАДИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36017

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

Бошлаб олган кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
🌹• Каъба Зиёрати,
🌹• Қуръон Тиловати,
🌹• Дуо Ижобати,
🌹• Иймон Ҳаловати,
🌹• Тил Саловати,
🌹• Ақл шижоати,
🌹• Охират Фароғати,
🌹• Сабр Қаноати,
🌹• Бахт Саодати,
🌹• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

🤲 Бу улуғ кунларда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАБИУЛ АВВАЛ ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 «Аллоҳим! Робиул аввал ойларида бизга барака бергин». 🤲

🌹💐ХАЙРЛИ КУН!💐🌹


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Шайх Али Тантовий айтадилар:

Севган кишинг бу дунё билан хайрлашгач, устидан тупроқ тортганингда дунёнинг арзимаслигини, ўткинчилигини, боқийлик фақат Аллоҳнинг Ўзига хос эканини тушунасан.
Барча марҳумларимизга Аллоҳ раҳм қилсин!
Аниқ ишонч билан англаймизки, ўлганингдан кейин мутлақо ортга қайтмайсан. Шундай экан, ўзингга Қуръондан кундалик вазифа қилиб ол. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тарк қилма!
Ундан ташқари «Субҳааналлоҳ», «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ»,
«Лаа илаҳа илллалоҳ» каби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот каби зикрларни ўзингга кундалик вазифа қилиб ол. Ўзингга, ота онангга, зурриётинг ва дўстларинг ҳаққига дуо қил!
Ҳали кўрасан, мана шу қироатинг, зикр ва дуоларинг охиратингни обод қилиб, нафсингни шод айлайди. Ўша кунда катта сармояни қўлга киритганингни англайсан.
Ёдингда тут! Жаннат аҳли ҳеч нарсага Аллоҳнинг зикрисиз ўтказган вақтларига надомат қилганчалик афсусланмайди.
Шундай экан, «Субҳааналлоҳ», «Алҳамдулиллааҳ»,
«Лаа илаҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу акбар» зикрларини кўп айтиб юр!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Қуръонга_муҳаббат

Иброҳим Нахаий айтади: «Ким Қуръонни кундузи хатм қилса, фаришталар кечгача унинг ҳақига салавот айтади. Агар кечаси хатм қилса, фаришталар тонггача қори ҳақига салавот айтиб чиқади».
(Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​КИМНИНГ УЙИДА ШУНДАЙ БАХТ БОР?

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир».

Муслим ривояти.

Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан сахиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.

Ҳаммамиз аёлимизнинг солиҳа бўлишини орзу қиламиз.

- Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин!

- Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман.

- Бегим, бомдодгача дам олинг!

- Бегим, бомдодга туринг!

- Бегим, ишга кеч қоласиз.

- Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз.

- Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр.

- Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин!

- Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!

- Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман. Келинг, бегим, бирга овқатланамиз.

Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин!

Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1 бетни ёддан топшираман.

«Олтин Силсила» китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг!

Дарсларимизни қилиб олдик. Энди дуо қилайлик!

Аллоҳ таоло аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин ва салоҳиятларини зиёда этсин! Ўзимизни ҳам солиҳ бўлишимизни насиб айласин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️БАРАКА

Ким хонадонига барака тушишини хоҳласа, уйига кирганда аҳли оиласига салом берсин!

Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болажоним! Уйингга кирганингда салом бергин. Шунда ўзинг учун ҳам, аҳли оиланг учун ҳам барака бўлади», дедилар.

(Имом Термизий ривояти, ҳасан)

Изоҳ: Мутлақо барака дейилди демак уйга киришдаги САЛОМ сабаб уйига, аҳли оиласига, молига, вақтига, ва бошқа ишларига барака тушишига сабаб бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисда инсон уйга киришига салом бериб кирмаса у билан бирга шайтон ҳам унинг уйига киради дейдилар. Албатта шайтон бор ерларда файзсизлик, кўнгил хиралик, ибодатда сустлик, жанжалларга мойиллик бўлади. Амал қилайлик!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

НАБИРАМ ОЛИМ БЎЛСА ЭДИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ҳаёт — бироз швед столига ўхшайди... Кимдир хохлаганича олади... Кимдир ола олганича... Кимдир виждони йўл қўйганича.... Кимдир такаббурлигининг ўлчовидек.... Лекин қоида ҳамма учун бир— ўзи билан ҳеч нарса олиб кетиш мумкин эмас!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ
Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик..
وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ
Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?.
لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ
Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир..
تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ
Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир..
سَلَامٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطْلَعِ الْفَجْرِ
У то тонг отгунча салом бўлиб турадир
.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚУРЪОН ЎҚИШ

Ҳикоя қилинишича, бир киши қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан.
Кунларнинг бирида кичик ўғли унга:
-Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиз нима фойда?! - дея саволга тутди.
Отаси:
-Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг айтиб бераман, -деди.
-Тўлдириш мумкин эмас-ку?! - деди ўғил.
-Сен ҳаракат қилиб кўр, -деди.
Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
-Фойдаси йўқ, -деди.
-Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, -деди.
Икки, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
-Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, -деди.
-Саватда бирон ўзгариш сездингми? -деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
-Ҳа, отажон. Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир
эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, -деб жавоб қилди.
Шунда ота:
-Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Ҳаётидунё ишлари ҳам қалбимизни
кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръон эса анҳор сувидек ёдлай олмасангда, ўқийверишлик - уни тозалаб, ювиб туради, - деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҲАЁТ КЕМАСИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Қуръонга_муҳаббат

Абдуллоҳ ибн Урва ибн Зубайр ривоят қилади:
«Мен бувим – Асмо бинти Абу Бакрдан: «Саҳобалар Қуръон эшитганда қандай аҳволга тушишарди?» деб сўрадим. Шунда бувим: «Уларнинг кўзидан шашқатор ёш оқар, Аллоҳ Қуръонда айтганидек, этлари (қўрқувдан) жимирлаб кетарди», дедилар».

Жалолиддин Суютий, «Ад-дуррул мансур».

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🔥Сизда ҳам бўғим оғриқлари билан боғлиқ муаммо борми?

➖Хозирги кунда ZEXTRA истеъмол қилган юртдошларимизда қандай натижалар кузатилмоқда ?

♻️100% табиий ва таркибида организим учун керакли бўлган кўплаб элементларни жамлаган юқори сифатли ZEXTRA юртдошларимизнинг фикри билан танишинг

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.

📌 Ҳозироқ буюртма беринг ва бепул консультация орқали барча саволларингизга жавоб топинг!

👉
@TibomedShifoolami
📞 +998996121222

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#БИЛАСИЗМИ

Энг биринчи...

Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам (алайҳиссалом) айтган илк сўз.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – ёш болалардан Исломга биринчи кирган.

Хадича бинт Хувайлид (розияллоҳу анҳо) – аёллардан Исломга биринчи кирган.

Билол ибн Абу Рабоҳ (розияллоҳу анҳу) – қуллардан Исломга биринчи кирган.

Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) – озод қилинган қуллардан Исломга биринчи кирган.

Ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб Қуръонни жамлаган.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – Пайғамбар (алайҳиссалом)дан кейин биринчи бўлиб намоз ўқиган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу) – ҳижратдан сўнг муҳожирлардан дунёга келган биринчи фарзанд.

Абдуллоҳ Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) – Қуръони каримни Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилган.

Абдуллоҳ ибн Салом: “Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг айтган сўзларидан энг биринчи эшитганим: «Эй инсонлар! Саломни ёйинглар! Очларни тўйдиринглар! Силаи раҳм қилинглар! Инсонлар ухлаётган вақтларида, тунда туриб намоз ўқинглар! Шунда жаннатга саломат ҳолатда кирасизлар», деган сўзлар бўлди”.

Сумайя (розияллоҳу анҳу) – дин йўлида шаҳид бўлган биринчи мусулмон.

Асъад ибн Зурора (розияллоҳу анҳу) – Ақаба байъатида Пайғамбар (алайҳиссалом)га қўл бериб, байъат қилган биринчи ансорий.

Асъад ибн Зурора (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (алайҳиссалом) жанозасини ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи мусулмон.

Билол (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб азон айтган.

Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб денгиз қўшинини тузган.

Қатода ибн Нўъмон (розияллоҳу анҳу) – Мадинага Қуръони каримдан тўлиқ бир сура (“Марям” сураси)ни ёдлаб олиб келган биринчи киши.

Умму Сулайм (розияллоҳу анҳо) – Исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Икки ракат бомдод намози дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир. Агар сиз уни адо қилган бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг...!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​•Деманг хаёт мураккаб,
•Омонат ҳар онимиз,
•Яратганга шукр денг,
•Соғлом тану жонимиз.

•Қанча одам бемор ётар,
•Михлангандек тўшакда,
•Саломатлик туман бойлик,
•Эканлиги бешакда.

•Гоҳо тушар бошимизга,
•Ғам-ғуссалар олови,
•Бу ташвишлар экан бизга,
•Яратганнинг синови.

•Бошимизга неки келса,
•Қайғу бўлиб қоларкан,
•Аллох деса ташвишларни,
•Яратган хал қиларкан.

•Хаёт асли мураккабмас,
•Бизлар нафс деб яшаймиз,
•Орзу хавас қиламизу,
•Дилни ўтга ташлаймиз

•Худо берган ризқимизга,
•Сўрамасдан барокат,
•Тана тошлар қиламизу,
•Йўқотамиз халоват.

•Эй одамзот топганингизга,
•Хақдан сўранг барокат.
•Ҳамду сано айтиб юринг,
•Асрагай соғ-саломат.


Хайрли тун, қадрдонларим!
Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
Тунингиз сокин бўлсин!
Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​4 НАРСАДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман»:

1)Биринчиси: Ғам-ғуссага ботган одам.
У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
🤲«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн»
(Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку!
(Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)

2)Иккинчиси: Катта зарар етган одам.
У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
🤲«Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн»
(Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)

3)Учинчиси: Даҳшатга тушган одам.
У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг
🤲«Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)

4)Тўртинчиси: Одамларнинг макрига алданган киши.
У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги
🤲«Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад»
(Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку?
(Ғофир сураси, 44, 45-оятлар).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҒАФЛАТДАМИЗ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Сизга хам илиндик
Жойлар сони оз қолди

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!

Рабиул Аввал ойида Азиз ва мукаррам шахарлар Мадина ва Маккада ибодатда бўлинг

🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси:
22.09.2023
27.09.2023

НАРХИ: 1200$

👍 Йўналиш:
🛫ТОШКЕНТ—ЖИДДА
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС

✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:
☎️ +998906690707
☎️ +998996690700
📨 @karimov_07

✈️Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ.

Ҳасанхонҳ Яҳё Абдулмажид

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Жон чиқар вақтда гўзал хотиманинг 5 аломати

1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир», деб айтганлар (Ибн Можа ва Термизий ривояти).

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди», дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар (Абу Довуд ривоятлари).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар (Муттафақун алайҳ).

5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди», деганларида, саҳобалар: «Бандани поклаб қўйиши нима?» дейишди. Шунда у зот: «Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади», дедилар (Табароний ривояти).

Аллоҳ йўлида.

Каъб ибн Ужра р.а. дан ривоят қилинади;
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб:
- “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир.
Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.
Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар.

(Имом Табароний ривояти)

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…
Subscribe to a channel