shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ИМОМ ШОФЕИЙНИНГ БИДЪАТ ҲАҚИДАГИ СЎЗЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​АЁЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси:
Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”. Имом Насоий ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

😍КАТТА ҚУРЪОНИ КАРИМ СОТУВДА!!

Катта ўлчамдаги Қуръони Карим ( Рангли Тажвид )

📐 Ўлчами: Бўйи 50 см, эни 35 см.

⚖ Оғирлиги: 5.5 кг.

🖌 Ёзилиш услуби: Мадина босма, Усмон Тоҳа хати.

🖨 Нашриёт:
Дар ал-Маарифа - Дамашқ, Сурия.

Афзаллиги: Қоғозлари қалин, ҳарфлари катта ўлчамда берилган (Ёши катта ота-оналаримиз учун жуда қулай), ён тарафларида Тафсири Баён бериб ўтилган, ҳар бир тажвид қоидалари алоҳида рангларда ифодаланган.

👍ЯҚИНЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОИБ СОВҒА!!!

🤲Яқинларингизга Қуръон ҳадия қилиб, улкан савобларга эришиш насиб қилсин.

💸Нархи: 1 500 000 сўм
(Бир ярим миллион сўм)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌺Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Янги кун, янги имкониятлар муборак!!! Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!🌺

🤲Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!

🌹Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!

😊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн!🤲

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК:

▪️Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.

▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.

▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.

▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.

▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.

▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.

▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.

▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.

▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.

▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.

▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

📚 «Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

👍«Саодат асри» қиссалари (1-2-3-4-китоблар) — Аҳмад Лутфий ҚозончиАҳмад Лутфий ҳозирги замон адиби, тарихчи олим.

☝️Биз эътиборингизга ҳавола этаётгаи «Саодат асри қиссалари» китоби Саодат асридан ҳикоя қилувчи олти жилдли асардир. Китоб тўла ҳолида Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини камраб олади. Худди шу мавзуга бағишланган бошқа асарлардан фарқи муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирганидир. Натижада у ғоят ўқишли чиққан. Бу китобларнинг машҳур бўлиб кетганини шундан ҳам билса бўладики, асар тўрт марта нашр килингандир. ИншаАллоҳ, сизларга ҳам ёқади, деган умиддамиз.

📌Хозироқ буюртма беринг етказиб бериш мутлоқ бепул, Китобни қўлга олганда тўлов қиласиз.

💸Нархи 350 минг


📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

355. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 7 ҲАДИС

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى ، قَالَ : حَدَّثَنَا يَحْيَى ، قَالَ : حَدَّثَنَا هِشَامٌ ، قَالَ : حَدَّثَنِي أَبِي ، عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ فِي بَيْتِ أُمِّ سَلَمَةَ، قَدْ أَلْقَى طَرَفَيْهِ عَلَى عَاتِقَيْهِ.

🇺🇿 Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Набий ﷺ Умму Саламанинг уйида битта кийимда намоз ўқиганларини, унинг икки учини кифтларига ташлаб олганларини кўрган».

⚠️ 354 ҳадис

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​#Она...

Бир ўғил ота вафотидан сўнг ўз онасини қариялар уйига жойлади.

Ўғил вақти-вақти билан, хушига келганда онасидан хабар олиб турарди. Шу зайлда йиллар ўтди.

Бир куни қариялар уйидан бир аёл келиб, ўғилга онани ўлим тўшагида ётганини айтди. У шошилганча онаси билан видолашмоқ учун қариялар уйига етиб борди.

Ўғил онадан сўради:

-Эй онам, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз?

Она айтди:

-Болам, сендан бир тилагим: мана шу қариялар уйига кондиционер, музлатгич олиб бер ва бир ошхона ҳам қурдириб бергин.

Ўғил ҳайратланиб:

-Э, ўзингизни ўйласангизчи? Мана шу ҳолингизда ҳам бошқаларни ташвишини қиласиз-а?, деди.

Она маҳзун овозда ўғлига охирги васиятини қилди:

-Эҳ болам, мен иссиқ ва очликдан жуда қийналдим. Эртага болаларинг қариялар уйига ташлаб кетишса, сен қийналма деяпман.

#Хулоса...

Эй меҳрибон онажон! Биздек ноқобил фарзандларни кечиринг. Қадрингизга етмадик, хизматларингизни қила олмадик. Кечиринг бизни...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

Бошлаб олган кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
🌹• Каъба Зиёрати,
🌹• Қуръон Тиловати,
🌹• Дуо Ижобати,
🌹• Иймон Ҳаловати,
🌹• Тил Саловати,
🌹• Ақл шижоати,
🌹• Охират Фароғати,
🌹• Сабр Қаноати,
🌹• Бахт Саодати,
🌹• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

🤲 Бу улуғ кунларда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАБИУЛ АВВАЛ ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 «Аллоҳим! Робиул аввал ойларида бизга барака бергин». 🤲

🌹💐ХАЙРЛИ КУН!💐🌹


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🇹🇷 Turkiyada joylashgan Shayx Muhammad Sodiq Akademiyasidan maxsus tayyorlov kurslari

Akademiyaga o‘qishga kirishda arab tilidan yozma imtihon mavjud bo‘lib, imtihondan o‘tishda abituriyentlardan kamida A2 sertifikati talab etiladi.

🎓 Endilikda ushbu maxsus kursimizda tahsil olgan abituriyentlar 2024–2025-o‘quv yili imtihonlariga avvaldan tayyorgarlik ko‘rib, faqatgina suhbat asosida Akademiyaga qabul qilinadilar.

Darslar davomiyligi 3 oyni tashkil qilib, kurs davomida abituriyentlar arab tilidan A1 va A2 darajalarini o‘zlashtiradilar. Imtihondan yetarli natija olgan abituriyentlarga esa sertifikat taqdim etiladi.

5 yillik bakalavr darajasiga teng bo‘lgan diniy ta’lim beruvchi oliygohda tahsil olishni istasangiz, hozirdanoq imtihonlarimizga tayyorgarlik ko‘rishingizni tavsiya qilib qolamiz!

Hozircha kurs faqat erkaklar uchun.

👉Tayyorlov kursiga ro‘yxatdan o‘tish

@shayx_akademiyasi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩🏻‍⚕️ +998996121222

📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

353. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 5 ҲАДИС

حَدَّثَنَا مُطَرِّفٌ أَبُو مُصْعَبٍ ، قَالَ : حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ أَبِي الْمَوَالِي ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ ، قَالَ :

رَأَيْتُ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ يُصَلِّي فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، وَقَالَ : رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي ثَوْبٍ.

🇺🇿 Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:

«Жобир ибн Абдуллоҳнинг битта кийимда намоз ўқиётганини кўрдим. У: «Набий ﷺ нинг битта кийимда намоз ўқиётганларини кўрганман», деди».

⚠️ 352 ҳадис

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌸🌹🍃

✨🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин!

🤲🤲Аллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹🌹Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!
Амийн!🤲🤲

🌥☀️ КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ БАРАКОТЛИ ЯХШИ АММАЛЛАРГА ТЎЛА ЎТСИН!

🍃🌹ХАЙРЛИ ТОНГ🌹🍃

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇


👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️​​​​​​СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».

📚Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ота-онанинг ҳузурида ёнбошламай, оёқ узатмай, кўп гапириб ақллилик қилмай, одоб билан ўтириб, сўзларини тинглаш учун кўп илм шартмас, озгина илм, фаросат бўлса етади.

Аёлининг бирор камчилигини ислоҳ қилишда урмай, сўкмай, юмшоқлик билан тушунтириш учун катта аллома бўлиш шартмас, озгина билим, меҳр бўлса етади.

Фарзандларининг қўлидан телефонни олиб, ўрнига китоб бериш учун уларни уриш, дўппослаш, бақириш шартмас, бироз илм, ширин сўз ва шахсий намуна бўлса етади.

Қўлидаги баклашкани истаган жойга улоқтирмай, ахлат қутига солиш учун ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлиш шартмас, покликни севиш ва фаросат бўлса етади.

Тармоқда фаҳш нарса чиқиб қолса, уни кўрмай, блоклаш ёки ўтказиб юбориш учун бадназарлик борасида илм, қалбда қўрқув, ҳаё, иффат бўлиши керак.

Бировни ёмонлаб, чайнамаслик, ғийбат қилмаслик учун қалбда қўрқув, ўша одамнинг ўлгандан сўнг гўштини еб ўтирганини тасаввур қилиш керак.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

356. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 8 ҲАДИС

حَدَّثَنَا عُبَيْدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ ، قَالَ : حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ ، عَنْ هِشَامٍ ، عَنْ أَبِيهِ أَنَّ عُمَرَ بْنَ أَبِي سَلَمَةَ أَخْبَرَهُ، قَالَ :

رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، مُشْتَمِلًا بِهِ فِي بَيْتِ أُمِّ سَلَمَةَ، وَاضِعًا طَرَفَيْهِ عَلَى عَاتِقَيْهِ.

🇺🇿 Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо хабар қилади:

«Росулуллоҳ ﷺ нинг Умму Саламанинг уйида битта кийимга ўраниб, унинг икки учини кифтларидан ошириб олиб намоз ўқиётганларини кўрдим».

⚠️ 354 ҳадис | 355 ҳадис

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.

Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...

Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан.
800-1000 йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
- Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнида бўлсам, бошимни саждадан кўтармасдим.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

КЎЗМУНЧОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.

Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҲИДОЯТ ИККИ ҲИЛ БЎЛАДИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

354. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 6 ҲАДИС

حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ مُوسَى ، قَالَ : حَدَّثَنَا هِشَامُ بْنُ عُرْوَةَ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، قَدْ خَالَفَ بَيْنَ طَرَفَيْهِ.

🇺🇿 Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ битта кийимда намоз ўқидилар. Унинг икки учини бир-бирига қарама-қарши қилиб олган эдилар».

💡Бу ерда «кийим» деганда бичилган, тикилган либос эмас, балки чойшабга ўхшаш эн кийим (яхлит мато) назарда тутилган. Чунки у пайтларда кийимлар асосан шундай бўлган. Уни елка устидан ошириб кийилган ёки матонинг чап учини ўнг қўлтиқдан, ўнг учини чап елканинг устидан ўтказиб, иккала учи кўкрак олдида тугиб олинган. Юқорида келган ва энди келадиган ҳадислардаги «кийимни қарама-қарши қилиб кийиш» деганда ҳам шу маънолар тушунилади.

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🍃📚"КУРЪОНдан бир харф ўқиса унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.
☝️Ким бир етимни ўз қармоғига олса ЖАННАТДА "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга" ҳамроҳ бўлади.
☝️Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.
☝️Ким "КАХФ" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа дажжол фитнасидан омонда бўлади.
☝️Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса Аллоҳ унга ўн саловот айтади.
☝️Ким фарз НАМОЗидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.
☝️Ким қариндош-уруғликни боғласа унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.
☝️Ким биродарига ғайбан дуо қилса бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.
🌹Аллоҳ рози бўлсин Амийн🤲🤲.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​БИЛАСИЗМИ

Таҳоратда мисвок ишлатиш суннати муаккада бўлиб, тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам у ниҳоятда фойдалидир. Замонавий илмий кашфиётлар мисвок ҳақида қуйидаги хулосаларга келди:

🔬 -Арок дарахтидан тайёрланган мисвок таркибида кўп миқдорда фторид бўлиб, бу модда тиш чиришининг ол­дини олишда катта аҳамиятга эга;

🔬 -Мисвок эмал ва милкларга зарар етказмаган ҳолда тишларни керакли миқдорда тозалайди ва оқартиради;

🔬 -Мисвок таркибидаги табиий антисептиклар оғиздаги зарарли микроорганизмларни йўқотади;

🔬 -Мисвок таркибидаги фтор моддаси тишларни кариесдан сақлайди;

🔬 -Хлор моддаси мавжуд бўлгани сабабли тишлардан турли ранг ва доғларни кеткизади;

🔬 -Ошловчи кислота (дубильная кислота) милкни касалликлардан асрайди;

🔬 -Хлорид моддаси ҳар хил тошма ва доғларни кетказишга ёрдам беради;

🔬 -Мисвок таркибидаги силикат моддаси тишларни оқартиради;

🔬 -Мисвокдаги баъзи моддалар оғиз саратони ва чиришнинг олдини олади;

🔬 -Фарфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қилади;

🔬 -Мисвокдаги хушбўй ёғ сўлак ажралиб чиқишини (саливация) кўпайтиради ва натижада ксеростомия касаллигига чалинишга йўл қўймайди;

🔬 -Мисвок умумий шамоллашнинг оддий давосидир, гингивит касаллигини камайтиради;

🔬 -Арок дарахти экстрактида оғиз чайилса, оғиздаги бактериялар етмиш беш фоизгача камайиши ўз тасдиғини топди. Мисвок билан тозалаганда ҳам шу натижага эришилади;

🔬 -Милк қонашига йўл қўймайди;

🔬 -Мисрда олиб борилган тадқиқотларда маълум бўлишича, мисвок билан оғиз тозалангач, унинг қолдиқлари икки кунгача бактерияларни ўлдириш хусусиятини сақ­лаб қолиши аниқланди;
🔬➰🔬➰🔬➰🔬➰🔬
Саливация – тил, жағ ости ва қулоқ олди сўлак безлари ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида жойлашган кўпгина майда безлар фаолияти натижасида сўлак ажралиши.

Ксеростомия – сўлак безлари секрециясининг камайиши боис оғизнинг қуриб туриши.

Гингивит – милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши

«Таҳорат китоби» дан 📚

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ҳаётда қийин аҳволга тушган лаҳзаларингда қуйидаги тўрт нарсани эсдан чиқарма:
1. Асосий қарашларинг
2. Инсонийлигинг
3. Дунёнинг хақирлиги
4. Дунёнинг тез айланиши.

❓CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан. Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34669

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​Қуръон тиловат қилаётганингизда нимани ният қиласиз?

Кўпчилик мусулмонлар Қуръонни фақатгина савоб ва ажр умидида қироат қилишади. Билишмайдики, Қуръоннинг бундан бошқа яна кўплаб манфаатлари бор. Ким Қуръонни шу фазлларга ҳам эришиш ниятида ўқиса, албатта эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:

“Aлбатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси берилур”.

Қуръон ҳаёт йўлидир. Ният эса олимларнинг тижжоратидир.
Шу қоидага кўра, ўзимга ҳам, бошқа дўстларимизга ҳам шуни эслатмоқчиманки, мусулмон кишининг Қуръон қироат қилишдаги нияти қуйидагича бўлсин:

1. Илм олиш ва унга амал қилишни ният қилиш.
2. Aллоҳдан бўлган ҳидоятни топишни ният қилиш.
3. Aллоҳ таолога муножот қилишни ният қилиш.
4. Зоҳирий ва ботиний касалликлардан шифо бўлишини ният қилиш.
5. Аллоҳ зулматлардан нурга чиқаришини ният қилиш.
6. Қалб қотиши, қаттиқлашишида муолажа бўлишини, қалб хотиржамлиги, қалб ҳаёти ва қалб ободлигини ният қилиш.
7. Қуръон Аллоҳнинг зиёфат дастурхони эканини ният қилиш.
8. Ғофиллардан эмас, зикр қилувчилар қаторида бўлишни ният қилиш.
9. Аллоҳга бўлган қаттиқ ишонч юзага келишини ният қилиш.
10. Тиловат қилишда Аллоҳ таолонинг тартил билан ўқиш буйруғига бўйинсинишни ният қилиш.
11. Ҳар бир ҳарфига 10 тадан ҳасанага эга бўлиш ва Aллоҳ кимга хоҳласа янада кўпайтириб беришини ният қилиш.
12. Қуръони каримни қиёмат кунида шафоатчи бўлишини ният қилиш.
13. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига эргашишни ният қилиш.
14. Қуръон сабабли Аллоҳ сизни ва умматни юксалтиришини ният қилиш.
15. Жаннатнинг олий даражаларига кўтаришни, виқор тожини кийишни, ота-онамга дунёда баҳоси йўқ шараф тўнини кийдиришни ният қилиш.
16. У Зотнинг каломи сабаб Аллоҳга яқинлашишни ният қилиш.
17. Аллоҳнинг хос бандаларидан бири бўлишни ният қилиш.
18. Қуръонни маҳорат билан ўқиганлар итоатли, ҳурматланган мирзолар (яъни, фаришталар) билан бирга бўлишни ният қилиш.
19. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топишни ният қилиш.
20. Аллоҳ билан бирга бўлишни ният қилиш.
21. Умрнинг хорлик пайтига қайтмасликни ният қилиш.
22. Қуръон зараримга эмас, фойдамга ҳужжат бўлсин, деб ният қилиш.
23. Мусҳафга назар солиш ибодат эканини ният қилиш.
24. Сакинат тушиши, раҳмат қуршаб олиши ва Aллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилишини ният қилиш.
25. Aллоҳдан бўлган хайр ва фазлга эга бўлишни ният қилиш.
26. Хушбўй бўлишни ният қилиш.
27. Дунёда адашмасликни, охиратда бахтсиз бўлмасликни ният қилиш.
28. Aллоҳ маҳзунликларни кетказишини, ғам-ташвишларни аритишини ният қилиш.
29. Қуръон қабримда ёлғизлигимни аритувчи ҳамроҳ, сирот кўпригида нур, мени дунёда ҳидоят қилувчи ва жаннатга элтувчи бўлсин, деб ният қилиш.
30. Aллоҳ мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқлантирсин, одобимни гўзал қилсин, деб ният қилиш.
31. Нафсим мени ботил билан машғул қилмасидан, мен уни ҳақ ила машғул қиламан, деб ният қилиш.
32. Ҳавои нафс ва шайтонга қарши курашни ният қилиш.
33. Aллоҳ қиёмат кунида мен билан кофирлар орасини тўсувчи парда қилишини ният қилиш.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган. Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк бўлишган.

Бугунда эса аёлларимиз болаларини ухлатиш ниятида эмизмоқдалар. Шунинг учун умматнинг катта қисми уйқуда.
Хулоса ўзингиздан.

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel