shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бекободдаги «Чаноқ» масжиди қурилишига ҳисса қўшинг – Усмон ибн Аффондан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:
Масжид мутаваллиси Абдували Бойхўжаев номига очилган карталар
Uzcard:
8600060920082238
Humo:
9860010131791153
Sberbank:
4817760080023017 (Ҳуршид Мамасобир номида)
Телефонлар:
+998935385257 +998945859354

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​☝️БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР:

1.
Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади;
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди;
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади;
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади;
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди;
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади;
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим;
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди;
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир;
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲАР ҚАДАМДА БАРАКА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари ва улар орқали биз умматларнинг эътиборини тонгда барака бўлишига қаратдилар. Бомдод намозидан кейинги илк соатлар куннинг энг баракали соатларидир. Бу баракаларни фақатгина уйқудан барвақт уйғониб, бомдод намозини ўқиганларгина қўлга кирита олади. Улар бу куннинг илк дақиқаларидан фойда ишлашни бошлайдилар. Сохр Фомидий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳим, умматимнинг тонггига барака ато эт». Бу барака тонгда қилинадиган барча нарса, барча (хайрли) амалларга тегишлидир... Тижорат дейсизми, деҳқончиликми, китоб мутолааси, сафар ёки бошқа жидду жаҳд қилинадиган ишларнинг барчасига оид. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сария ёки қўшин жўнатсалар ҳам доимо эрта тонгда жўнатар эдилар. Юқоридаги ҳадис ровийси Сохр Ғомидий тижоратчи бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу насиҳатларига амал қилар эди. У киши бирор жойга тижорий карвон жўнатса, эрта тонгда жўнатар, натижада савдоси баракали бўлиб, молида зиёдалик бўлар эди. Имом Аҳмаднинг ривоятида Сохр шунчалик бойиб кетганидан ҳатто пулларини қаерга қўйишни ҳам билмай қолар эди, дейилади. Имом Термизийдан ривоят қилинишича, Нўъмон ибн Мукрин розияллоху ану шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажр вақти кирса, то қуёш чиққунига қадар кутиб турар, қуёш чиққач, жангга кирар эдилар». Бу хақда айтиладики: «Мана шунда ғалаба шамоли эсади. Мўминлар намозларида қўшин Ҳаққига дуо қиладилар...» Яна бунга мисол қилиб «Сунани Насоий»да Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни бомдод намозини аввалги вақтида ўқидилар. Хайбар уларга яқин қолган эди. У зот ҳужумни бошлаб шундай дедилар: «Хароб бўлсин Хайбар! Биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонгги нақадар ёмон бўлур!» дедилар. Демак, санаб ўтилган барака, фазл ва ғалабаларнинг барчаси тонгнинг илк дақиқаларида кўрилган... Лекин инсон ушбу баракали лаҳзаларида уйғоқ бўлмаса, нима бўлади? Инсон куннинг бундай қимматли лаҳзаларини ғафлатда, уйқуда, суюклигимиз ва Аллоҳнинг суюкли бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларидан бепарво ҳолда ўтказса, нима бўлади? Инсон кунини ушбу яхшиликлардан маҳрум ҳолатда бошласа, нима бўлади?

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир. Саф сураси, 8-оят.

(Ислом динини йўқ қилиш учун уринувчиларнинг ҳаракати қуёшнинг шуъласини оғиз билан пуфлаб ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди.)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

390. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 41 ҲАДИС

27-боб: САЖДАДА ИККИ ҚЎЛТИҚ ОРАСИНИ ОЧИШ ВА УЗОҚЛАШТИРИШ ҲАҚИДА

أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ ،
حَدَّثَنَا بَكْرُ بْنُ مُضَرَ ،
عَنْ جَعْفَرٍ ،
عَنِ ابْنِ هُرْمُزَ ،

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَالِكٍ ابْنِ بُحَيْنَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا صَلَّى فَرَّجَ بَيْنَ يَدَيْهِ، حَتَّى يَبْدُوَ بَيَاضُ إِبْطَيْهِ.

وَقَالَ اللَّيْثُ : حَدَّثَنِي جَعْفَرُ بْنُ رَبِيعَةَ نَحْوَهُ.

🇺🇿 Абдуллоҳ ибн Молик ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ намоз ўқисалар, қўллари орасини очиқ тутар, ҳатто қўлтиқларининг оқлиги кўринар эди».

👤 Шайх Ҳазратлари | 📚 "Олтин Силсила"

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​КЎЗДАН ЧИҚҚАН ЁШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат #кўз_ёши

❓1143-CАВОЛ: Касаллик сабабли келадиган кўз ёши таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар кўз ёши кўздаги касаллик туфайли чиқса, таҳорат бузилади. Бу ҳақда шундай дейилади:

وَلَوْ كَانَ فِي عَيْنَيْهِ رَمَدٌ أَوْ عَمَشٌ يَسِيلُ مِنْهُمَا الدُّمُوعُ قَالُوا يُؤْمَرُ بِالْوُضُوءِ لِوَقْتِ كُلِّ صَلَاةٍ لِاحْتِمَالِ أَنْ يَكُونَ صَدِيدًا أَوْ قَيْحًا كَذَا فِي التَّبْيِينِ .

"Агар бирор кишининг кўзида офтальмия (кўз пардасининг яллиғланиши) ёки кўз шилпиқланиши касаллиги бўлиб, ундан ёш оқаётган бўлса уламолар: “Оқаётган кўз ёши йиринг ёки жароҳатдан оқадиган сариқ сув бўлиши эҳтимоли борлиги учун у кишини ҳар бир намозга янги таҳорат қилишга буюрилади” (“Табйин” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​☝️БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:

✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

✔️ Ҳамиша, талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз, «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

✔️ Оз бўлсада, садақот беринг. Қурбингиз етмаса, ширин сўзингиз билан, ёки, табассумингиз билан бўлса ҳам!

✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

✔️ Сабрли бўлинг!

✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият, қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо муҳофаза этинг!

✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир» оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

✔️ Турли миш - мишлардан йироқ бўлинг!

✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг. Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро, энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

389. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 40 ҲАДИС

26-боб: АГАР САЖДАНИ ТУГАЛ (КОМИЛ) ҚИЛМАСА...

أَخْبَرَنَا الصَّلْتُ بْنُ مُحَمَّدٍ ،
أَخْبَرَنَا مَهْدِيٌّ ،
عَنْ وَاصِلٍ ،
عَنْ أَبِي وَائِلٍ ،

عَنْ حُذَيْفَةَ رَأَى رَجُلًا لَا يُتِمُّ رُكُوعَهُ وَلَا سُجُودَهُ، فَلَمَّا قَضَى صَلَاتَهُ قَالَ لَهُ حُذَيْفَةُ : مَا صَلَّيْتَ،

قَالَ : وَأَحْسِبُهُ

قَالَ : لَوْ مُتَّ مُتَّ عَلَى غَيْرِ سُنَّةِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

🇺🇿 Абу Воил Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«У киши рукуъ ва саждаларини тугал қилмаётган бир кишини кўрди. У намозини тугатгач, Хузайфа унга: «Намоз ўқимадинг!» деди.

(Абу Воил дейди:) «Менимча, у:

«Агар (шу ҳолингда, яъни рукуъ ва саждаларни тугал қилмасдан) ўлсанг, Муҳаммад ﷺ нинг суннатларидан бошқа нарсада ўлган бўлар эдинг», деди».

👤 Шайх Ҳазратлари | 📚 "Олтин Силсила"

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​📖 Оқила АЁЛ...!

Бир эркак уйига чарчаб ҲАФА
холда кириб келди... Аёли
салом бериб табассум билан
кутиб олиб :
Ха бегим, нега МАҲЗУНсиз
нима бўлди.?
Йўлда келаётган эдим
қўшнимизни кўриб қолдим...
машинада болаларини олиб
дам олишга салқин тоғ ён
бағриларига кетишаётган
экан... Менга хам ~ "юринг бир
чўмилиб салқинланиб
келамиз" деди...
Шунга ҳафаман.. шунча йил
бирга яшадик бирор марта
сизларни ДАМ олишга салқин
жойларга олиб бора олмадим...
Умримиз меҳнат килиб бола-
чақа деб ўтиб кетаяпти...
☘️
Аёл кулиб шундай деди :
Бегим ҳафа бўлманг БИЗ
иншаа АЛЛОҲ биргаликда бир
умрга дам олишга САЛҚИН
жойга яъни << ЖАННАТ >> га
борамиз..
🍃
Эркакни кўзларидан ёш оқа
бошлади...
Бу қувонч ёшлари эди...
Шундай Оқила Аёлни тақдир
қилиб берган Аллоҳга хамд
айтиб йиғларди...!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг

Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бандан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36702

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

388. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 39 ҲАДИС

25-боб: МАҲСИДА НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ نَصْرٍ ، قَالَ :
حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ ،
عَنِ الْأَعْمَشِ ،
عَنْ مُسْلِمٍ ،
عَنْ مَسْرُوقٍ ،
عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ قَالَ :

وَضَّأْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ وَصَلَّى.

🇺🇿 Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ га таҳоратга сув қуйиб турдим. У зот маҳсиларига масҳ тортдилар ва намоз ўқидилар».

⚠️ 182 ҳадис | 203 ҳадис | 206 ҳадис | 363 ҳадис

👤 Шайх Ҳазратлари | 📚 "Олтин Силсила"

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️Уч тоифа кишини асло унутмаслигинг керак:

🍃1) қийин пайтда сенга ёрдам берганни;
🍃2) қийин пайтда сенга ёрдам бермаганни;
🍃3) ва сени шу кўйга солганни.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍂🌹🍂 ЖУМА МУБОРAK!🍂🌹🍂

🍂🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...

🍂🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....

🍂🌹Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....

🍂🌹Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....

🍂🌹Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак .
Энг гўзал кун саййидул айём .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК ...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

391. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 42 ҲАДИС

28-боб: ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَبَّاسٍ ، قَالَ :
حَدَّثَنَا ابْنُ الْمَهْدِيِّ ، قَالَ :
حَدَّثَنَا مَنْصُورُ بْنُ سَعْدٍ ،
عَنْ مَيْمُونِ بْنِ سِيَاهٍ ،
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ، قَالَ :

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :
" مَنْ صَلَّى صَلَاتَنَا، وَاسْتَقْبَلَ قِبْلَتَنَا، وَأَكَلَ ذَبِيحَتَنَا، فَذَلِكَ الْمُسْلِمُ الَّذِي لَهُ ذِمَّةُ اللَّهِ، وَذِمَّةُ رَسُولِهِ، فَلَا تُخْفِرُوا اللَّهَ فِي ذِمَّتِهِ ".

🇺🇿 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ ﷺ : «Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган жонлиғимизни еса, у Аллоҳ ва Унинг Росули кафолатидаги мусулмондир. Аллоҳнинг кафолатини поймол қилманглар», дедилар».

👤 Шайх Ҳазратлари | 📚 "Олтин Силсила"

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҒУСЛДАН СЎНГ ҚЎЛИМГА БЎЁҚ ТЕККАНИНИ КЎРДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Ғусл қилгандан сўнг қўлимда бўёқ текканини кўрдим яна ғусл қиламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баданнинг бирор жойига бўёқ ёки елим тегиб, терига сув ўтишини тўсиб қолган бўлса аввало бу нарсаларни кетказиб кейин таҳорат, ғусл қилиш керак бўлади. Аммо ғуслдан ёки таҳоратдан кейин кўриб қолган бўлсангиз бу нарсаларни кетказиб шу жойларни ўзини ювиш билан кифояланасиз. Ғусл ёки таҳоратни қайта қилинмайди. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қандли Диабетни бошқариш мумкинлигини билармидингиз?

Ёнғоқ сути ҳақида эшитганмисиз?


“Gluzextra” нинг Глюкемик назорати ҳақидачи?



💻 Онлайн буюртма
бериш 👉@TibomedShifoolami

👩🏻‍⚕️ 📞+998996121222

Батафсил 👉 @Gluzextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🇹🇷Туркиянинг «Tibbio Tibomed» ширкати сизларга янги қадоқда
ALPEX мажуни 🍯(паста) ни тавсия этади

🍯 Простата безини патологик катталашиши ва оғриқ билан кечувчи яллиғланишга қарши самарали таъсир кўрсатади.
🍯 Нутфа сонини кўпайтиради, уларнинг ҳаракатини стимуллаштиради, буйрак ва простата функциясини яхшилайди, жинсий ҳиссиётни оширади, эрта эякуляцияни олдини олади.
🍯 Инсон танасининг мудофаасини кучайтиради.
🍯 Иммунитетни оширади.
🍯 Alpex мажуни инсон учун юксак биологик қийматга эга бўлган тамоман сара, фойдали ва табиий моддалардан таёрланган препаратдир.
🍯Курс учун 1 идишдаги кифоя

📄Қўлланма: Кунига 2 маҳал, эрталаб ва абетда 1 чой қошиқда оч қоринга истеъмол қилинади ✓
🚫Тавсия этилмайди: Қандли диабет (САХАР) бор инсонларга

🚛 Ўзбекистон бўйича доставка мавжуд
📞Тел: +998996121222

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

УЛОВГА МИНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا رَكِبَ رَاحِلَتَهُ كَبَّرَ ثَلاَثاً ثُمَّ قَالَ «سُبْحَانَ الَّذِى سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам уловларига минганларида уч бор такбир айтар сўнгра:
“Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳаза ва маа куннаа лаҳу муқринийна ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун”, дер эдилар.
Дуонинг маъноси:
“Бизларга бу (маркаб)ни бўйсундириб қўйган Зот айбу нуқсондан покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Роббимизга қайтгувчидирмиз”.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Бекзод_Муҳаммадкаримов

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩🏻‍⚕️
+998996121222

📜 Онлайн буюртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

✨Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган.

☝️Бу хақида Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚

❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг

🏷Нархи : 350 минг

📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

😊🍃ХАЙРЛИ КУН!🍃😊

☝️ Эрталаб айтиладиган зикр:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​​​ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг

Шуаро: 61, 62 оятлар.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚СОТУВДА ТАЖВИДЛИ ҚУРЪОН

✅ Қулайлиги телефон орқали Қуръони карим тиловатини ҳам тинглашингиз мумкин.

🇺🇿 Ўзбек ва бошқа исталган тилдаги маънолар таржимаси ҳам мавжуд. Ўзбек тилидаги маънолар таржимасини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўқиганлар.

📒Вароқлари оч сариқ рангда

📐Ўлчами: Эни 17 см, бўйи 24 см

🛍Яқинларингиз учун Қуръон ҳадия қилинг!

💸Нархи 95.000 мингдан фақат камида 5та харид қилиш керак

☝️СОВҒА ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚘Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бор:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Сенга икки иш рўбарў келиб, бири Аллоҳ учун, икинчиси эса дунё учун бўлса, Аллоҳдан бўлган насибангни устун қўй. Чунки дунё ўткинчи, охират эса боқийдир.

Умар ибн Хаттоб

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АРБАЪИНДАГИ БЕШИНЧИ ҲАДИСДАН ОЛИНАДИГАН ЭНГ АСОСИЙ НУҚТА

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨Эй қизим!

💥Ҳазратимиздан қизларимизга қимматли насиҳатлар

@Shayx_Hazrat

Читать полностью…
Subscribe to a channel