МОТИВАЦИЯ
🦅 Ҳавода бургутнинг устига миниб, унинг бўйнидан чўқилашга журъат қила оладиган ягона қуш қарға экан.
Лекин бу ҳамлага бургут эътибор бермас, қарға билан чўқилашиб, майдалашиб ўтирмас экан. Фақат қанотларини дадил қоқиб яна ҳам юқорига кўтарилишга ҳаракат қилар экан. У баланлагани сари қарғанинг ўпкаси сиқиб нафас олиши қийинлашар, охири, диққинафас бўлиб қулар экан.
Сиз ҳам ҳар ким билан талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг...
Фақат юқориланг!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Юра олмай қолгандим…😢
Докторлар операциядан бошқа чора йўқ дейишганди.
Лекин, ZEXTRA ичганимдан кейин ҳассамни ҳам ташлаб бемалол ўзим юраяпман😊.
Самарқандлик беморимиз Сафаров Пардабек ака бошларидан ўтказган оғир ҳолатларидан қандай қутилганликларини айтиб бердилар.
ZEXTRA Европа стандарти бўйича операциясиз ёрдам берувчи ягона табиий ва ҳалол маҳсулот! Ветнам маҳсулоти.
Мутахассисимиз билан боғланинг👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи ўлимдан қочганидек ризқидан қочса ҳам, ўлим уни топиб олгани каби, ризқи ҳам топиб олади».
Абу Нуъайм Жобирдан ривоят қилган.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
✅✅✅✅✅✅
✅✅✅✅✅✅✅✅
2️⃣🔤➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤
1️⃣🔤🔤🔤💲
Агар сизда Рустамжон домла билан бирга Умра қилиш нийяти бўлса, бизга мурожаат қилинг
🍃🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бошланган янги кунда барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.
🤲🏻Ўтганларимизни Аллоҳ раҳматига ўраб, мағфиратига ноил этсин!
☝️Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
МУБОРАК КАЛИМАЛАР
📿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди.
📿Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди.
📿 Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди.
📿Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди.
📿Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди.
📿Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди.
"Танбеҳул ғофилин" китобидан.
©️ravza_uz
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Умр сафари
✅✅✅✅✅✅✅✅
Агар сизда Рустамжон домла билан бирга Умра қилиш нийяти бўлса, бизга мурожаат қилинг
✅✅✅✅✅✅
📝📝📝📝📝📝
🗓-20-22-28-29
📝📝📝📝📝📝📝
🗓 3-5-10-12-17-19-24-26-30
✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:✅Мурожаат учун:
- 👍Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- 👍Расмий виза;
- 👍Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- 👍2-3 маҳал иссиқ таомлар;
- 👍Тажрибали элликбоши;
- 👍Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- 👍Транспорт хизмати
- 👍Тиббий суғурта
- 👍Қизил денгиз саёҳати.
- 👍Зам-зам 5л
- 👍Қуръон, сумка, нимча, бежик
🗃Жойлар сони чегараланган
Балиқ учун сув қанчалик муҳим бўлса, қалб учун ҳам илм шу қадар муҳим. Балиқ сувсиз, қалб эса илмсиз ўлади.
Абдураҳмон Жавзий
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#маълумот
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Тақдирга иймон – мўмин учун нажот
Уламолар “Тақдирга иймон келтириш 4 устунда барпо бўлади. Банда тақдирга шу 4 устуни билан бирга иймон келтирмагунича комил мўмин бўлмайди”, деб таъкидлаганлар.
Тақдирнинг 4 устуни қуйидагилар:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзининг азалий илми билан билишига иймон келтириш;
2. Аллоҳ таоло тақдирларни битиб қўйганига иймон келтириш;
3. Барча иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва иродаси билан бўлишига иймон келтириш;
4. Барча нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканига иймон келтириш.
Дарҳақиқат, тақдирга иймон – мўмин учун нажот.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таолога нисбатан гўзал одоб.
🌺
Тақдирга иймон – қалбга малҳам, барча касалликлар шифосидир.
🌺
Тақдирга иймон – мўмин учун роҳат.
🌺
Тақдирга иймон – барча муваффақиятлар калити.
🌺
Тақдирга иймон – синовлардан чиройли ўтиш гарови.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон.
🌺
Тақдирга иймон – бамисоли ҳаёт.
🌺
Тақдирга иймон – зулматларда зиё тарқатувчи нур.
🌺
Тақдирга иймон – юзлаб психологдан афзал йўл кўрсатувчи.
🌺
Тақдирга иймон – барча ношаръий ишлардан тўсувчи.
🍃
Аллоҳ таоло барчамизни тақдирга иймон келтирадиган,
Ўзига нисбатан чиройли гумонда бўладиган ва Ўзининг маҳбуб бандаларидан қилсин!
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉/channel/Shayx_Hazrat/37277
БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл
❓1351-CАВОЛ: Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади.
Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن عشرا في عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه
“Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Салафи солиҳлардан бири айтади: Агар кишининг ажали етса, ўлим фариштасига маййитнинг бошини ҳидлашга амр этилади. Шунда у: “Бошида Қуръонни топаяпман”, дейди.
Унга: “Қалбини ҳидла”, дейилганда, “Қалбида рўзани топаяпман”, дейди. Унга икки оёғини ҳидлаш буюрилади.
“Икки оёғида қиёмни топаяпман”, дейди. Шунда: “ У жонини сақлабди, Аллоҳ ҳам уни сақлайди”, дейилади. Шунинг учун ҳам салафи солиҳлар Аллоҳнинг китоби(Қуръон)га ҳарис бўлиб, уни жағ тишлари билан маҳкам тишладилар. Аллоҳнинг китобини ёд олишдан бошқа ҳеч нарсани устун қўймадилар...
“Қуръон қорийларига насиҳатнома” китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар.
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👍👍👍👍👍👍👍
👍 16- AVGUST
👍Narxi: 📝📝📝📝📝
👍 Yo‘nalish:
🛫Toshkent - Madina
🛫 Madina - Toshkent
👍 Bir JUMA Madinada
👍 Bir JUMA Makkada
👍 Paketga quyidagi xizmatlar kiradi:
- 👍Borish va kelish uchun avia chiptalar;
- 👍Rasmiy viza;
- 👍Madina va Makka shahrida masjidga yaqin mehmonxonalar.
- 👍2-3 mahal issiq taomlar;
- 👍Tajribali ellikboshi;
- 👍Madina va Makka shahridagi ziyoratlar
- 👍Transport xizmati
- 👍Tibbiy sug‘urta
- 💧Qizil dengiz sayohati.
- 🫥Zam-zam 5l
- ✅Qurʼon, sumka, nimcha, bejik
🔔Joylar soni chegaralangan!
🌀Murojaat uchun:
📞 +998912825110
📲Yaqinlarga ham ulashing
Таомланишдан олдин ўқиладиган дуо
بِسْمِ اللهِ، خَيْرِ الْاَسْمَآءِ فِي الْاَرْضِ وَفِي السَّمَآءِ، لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ دَآءٌ.
اَللَّهُمَّ اجْعَلْ فِيهِ بَرَكَةً وَعَافِيَةً وَشِفَآءً.
«Бисмиллаҳи. У Зотнинг исми ерда ва осмондаги энг яхши исмдир. У Зотнинг исми билан ҳеч қандай дард зарар бера олмайди. Ё Аллоҳим! Уни (таомни) барака, офият ва шифо қилгин!».
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
ТАВБАДА СЕРГАК БЎЛ!!!
Ўзингга кел, бундан чекин энди, чунки Аллоҳнинг карами билан тавба эшиги очиқдир. Тавбанинг ғарб томонида бир эшиги бор, киёматгача очиқ бўлади. У эшик қуёш ғарбдан чиққунига қадар очиқ туради, ундан юз ўгирма! Жаннатда Аллоҳнинг раҳмати билан саккизта эшик бор... ўғлон, шу саккиз эшикдан бири тавба эшигидир. Бошқа эшиклар баъзан очилади, баъзан ёпилади, аммо тавба эшиги доимо очиқдир.
Жалолиддин Румий
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
КИМНИНГ УЙИДА ШУНДАЙ БАХТ БОР?
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир».
Муслим ривояти.
Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан сахиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.
Ҳаммамиз аёлимизнинг солиҳа бўлишини орзу қиламиз.
- Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин!
- Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман.
- Бегим, бомдодгача дам олинг!
- Бегим, бомдодга туринг!
- Бегим, ишга кеч қоласиз.
- Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз.
- Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр.
- Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин!
- Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!
- Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман. Келинг, бегим, бирга овқатланамиз.
Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин!
Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1 бетни ёддан топшираман.
«Олтин Силсила» китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг!
Дарсларимизни қилиб олдик. Энди дуо қилайлик!
Аллоҳ таоло аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин ва салоҳиятларини зиёда этсин! Ўзимизни ҳам солиҳ бўлишимизни насиб айласин!
Нозимжон Ҳошимжон
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
ابْتَغُوا الرِّفْعَةَ عِنْدَ اللهِ: تَحْلُمُ عَمَّنْ جَهِلَ عَلَيْكَ، وَتُعْطِي مَنْ حَرَمَكَ. (رواه عدىٌّ عن ابن عمر)
7. Юқори даражани Аллоҳ ҳузуридан талаб этинглар. Бу сизга жоҳиллик қилганга мулойим бўлишингиз ва сизга бермаганга беришингиздир. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Адий ривояти.
"Ҳадиси шарифларда одоб-ахлоқ зикри" китобидан
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Оз сўзламоқ лозим. Олти ўринда дунёвий калом ила машғул бўлган кишининг, ўттиз йиллик қабул бўлган ибодати рад этилади.
1. Масжидда
2. Илм мажлисида
3. Ўлик олдида
4. Қабристонда
5. Азон айтилаётганда
6. Қуръон ўқилаётганда.
✍️Мавлоно Румий
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓1348-CАВОЛ: Бир китобда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Пойабзалларингиз билан намоз ўқийверинглар, Бани Исроилга ўхшаманглар” деганларини ўқиб қолдим. Шуни тушунтириб берсангиз. Чунки ҳамма оёқ кийимини ечиб ўқийдику?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай ҳадис бор. Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни ривоят қилган. Дала каби оёқ кийим билан намоз ўқиса бўладиган жойларда покиза оёқ кийим билан намоз ўқиш жоиз. “Фатовои Татархония” китобида аҳли китобларга хилоф иш тутиш учун покиза оёқ кийимда намоз ўқиш афзал, дейилган. Албатта, бу ерда оёқ кийим нажосатдан пок бўлиши лозим.
Уламоларимиз бу ва бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқиб, оёқ кийим билан масжидга кириб намоз ўқиш масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун оёқ кийимда намоз ўқишдан қайтарилганини айтганлар. Шунинг учун ҳам намозхон хоҳ уйда, хоҳ масжидда ёки бошқа жойларда жойнамозда намоз ўқиётганда оёқ кийимини ечиб намоз ўқийди. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтган:
إذا خشي تلويث فرش المسجد بها ينبغي عدمه وإن كانت طاهرةً. و أما المسجد النبوي فقد كان مفروشًا بالحصى في زمنه صلى الله عليه وسلم بخلافه في زماننا، و لعل ذلك محمل ما في عمدة المفتي من أن دخول المسجد متنعلًا من سوء الأدب، تأمل."
“Агар оёқ кийим билан намоз ўқиш масжид гиламларини ифлос бўлишига олиб келса, оёқ кийимсиз намоз ўқиш лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Масжиди Набавийга бугунги давримиздан фарқли равишда майда тошлар тўшалган (яъни у замонларда пок оёқ кийим билан намоз ўқиш масжидни ифлос қилмаган). “Умдатул муфтий” китобидаги: “Масжидга оёқ кийим билан кириш беодобликдир”, деган гап эҳтимол масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун айтилгандир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
🎊🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
☘Ҳол - аҳволимни сўрамаса, мен ҳам ундан сўрамайман
☘Кўргани келмаса, мен ҳам унинг зиёратига бормайман!
☘Мени табрикламаса, мен ҳам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман!
☘Ҳурматимни жойига қўймаса, мен ҳам уни ҳурмат қилиб бўлибман!
☘Менга аҳамият бермаса, мен ҳам унга қарамайман!
✨🌹Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини ҳам совутиб юборди.
✨🌹Сиз бундай фикрга борманг!
Аллоҳнинг розилиги учун бугун кўпдан бери хабар олмаган дўтсингиз, яқинларингиздан аҳвол сўранг! Оддий ширин сўз билан савоблар эришинг! Ахир бугун кунларнинг саййиди хажжул масовкин ЖУМА кунларнинг энг ғаниматку!
☝️АЛБАТТА ЯХШИЛИКЛАР ЁМОН ИШЛАРНИ ЎЧИРИБ ЮБОРАДИ(Ҳуд сураси)
✨🎊🎉ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ?
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам боласи тонг оттирса, аъзолар тилга ялиниб: "Биз тўғримизда Аллоҳга тақво қил. Сен тўғри бўлсанг, биз тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз", дейишади» (Ибн Сунний ривояти).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
"Одамлар нима дейди" деб ўйлайдиган одам, одамлар нима деса шуни қилиб юраверади...
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Буюк ишлар учун ирода керак
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Кулерлар учун муддатли тўлов (банк иштирокисиз ва фоизларсиз)
🎁 Кулерни муддатли тўловга харид қилганингизда 5 капсула сув совғага берилади
👍 Кулерларга 1 йил кафолат берилади
🚚 Етказиб бериш ва ўрнатиш фақат Тошкент шаҳри бўйлаб бепул
☎️+998999170099, +998771170099
✏️ админга ёзиш | 📲 каналга уланиш |
🌎 Instagram
Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди:
«Эҳтимол, ўқувчиларга: «Одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган. Шундай экан, бу масалаларни яна қайта баён қилишга нима ҳожат бор?» деган хаёл келар. Азизлар! Ахир бизлар ҳам бир ишни қайта-қайта қиламиз-ку. Масалан, кунига уч маҳал таомланамиз. Нега таомни озуқа деб биламиз-у, лекин ваъз-насиҳатни озуқа деб билмаслигим керак? Ваҳоланки, жисмнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Жисмга ҳар доим янги озуқа зарур бўлганидек, руҳга ҳам доимий озуқа керак. Балки энди ваъзни қайта-қайта айтишга эҳтиёж борлигини тушунган бўлсангиз керак. Чунки ваъз-насиҳатларнинг мақсади ҳам айнан таомники каби. Фарқи шундаки, озуқа баданнинг қуввати, ваъз руҳнинг тиргагидир. Шундай экан, ваъз-насиҳатларнинг қайта-қайта айтилиши асло фойдадан холи бўлмайди.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ ДУОСИ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган экан. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ғам ва қарз мени шу аҳволга солиб қўйди», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Тонг отганда ва кеч кирганда:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ، وَقَهْرِ الرِّجَالِ
«Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъуузу бика минал ъажзи вал касал, ва аъуузу бика минал жубни вал бухл, ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир рижаал» (Маъноси: "Аллоҳим, ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз юкидан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ бер") деб юргин», дедилар.
Абу Умома: «Шундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деди.
Имом Абу Довуд ривояти.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Расулуллоҳ ﷺ табассум қилишларини хоҳлайсизми...
✅✅✅✅✅✅✅✅
Агар сизда Рустамжон домла билан бирга Умра қилиш нийяти бўлса, бизга мурожаат қилинг
✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- 2-3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик