shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҚИЛИНАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Жамоат транспортида кетаётиб сажда ояти ўқилса, ҳукми қандай бўлади?


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда ояти ўқилганда, тиловат қилувчига ҳам эшитгувчиларга ҳам тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Ушбу саждани дарҳол қилиш афзал. Аммо уни кечиктириб қилиш ҳам мумкин. Юқоридаги каби ҳолатларда бирорта сажда қилиб олиш мумкин бўлган жойга борганда, таҳорат билан сажда қилиб олиш мумкин бўлади.
ثُمَّ هِيَ وَاجِبَةٌ عَلَى التَّرَاخِي إنْ لَمْ تَكُنْ صَلَاتِيَّةً
“Тиловат саждаси вожибдир. Агар у намознинг ичида бўлмаса, адо этиш вақти кенгроқдир (яъни, ўша вақтда бажариши шарт эмас, кейинроқ адо қилиб қўйса ҳам бўлади)” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Аслида бундай жамоат жойи ва транспортларида бошқалар эшитадиган даражада Қуръон тиловат қилмаслик тавсия этилади. Зеро бошқа эшитган инсонлар сажда қилиш вожиб эканини ёки бу сажда ояти эканини билмай қолиш эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#кун_ояти

وَٱلذَّٰكِرِينَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱلذَّٰكِرَٰتِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمٗا.

«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни, жаннатни) тайёрлаб қўйгандир». 
(Аҳзоб сураси, 35-оят).

Тафсир: Ояти каримада айтилган улуғ ажрдан мурод, жаннатдир. Зикрнинг афзаллиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган, жумладан: Абу Ҳурайра ва Абу Саид (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Пайғамбар (алайҳиссалом): “Бирор жамоа йиғилиб, Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, уларни малоикалар ўраб олади, уларга раҳмат ёғади, уларда ҳаловат пайдо бўлади ва Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузурида эслайди”, дедилар». (Имом Муслим ривояти).

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Исталган кулерни сотиб олинг ва совға сифатида 25 та капсула сувни бепул олинг! 🎁 Бу эса сизга 500 000 сўм тежаб қолишга имкон беради! 💸

✅ Моделларнинг кенг ассортименти
✅ Юқори сифат
✅ 12 ойлик кафолат
✅ Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш ва ўрнатиш БЕПУЛ.

Акция 2024-йил 25-июлдан бошлаб амал қилади! (фақат Тошкентда). Шошилинг, кулерлар сони чекланган.

📞 +998951705858
📞 +998712035858
✏️ @LaVitawaters

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🌙Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🌙Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🎊«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

✨🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

☝️ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:👈
/channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

🔣Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
🔣Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
🔣Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
🔣Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
🔣Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
🔣Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
🔣Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
🔣Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
🔣Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
🔣Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
🔣Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
🔣Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
🔣Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
🔣Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
🔣Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
🔣Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
🔣Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
🔣Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
🔣Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

📚Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан Абдушукуржон Муродов таржимаси
©️Muslimaatuz

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Намоз

Бир шайх минбарда хутба қилаётиб, «Биз ҳар куни Аллоҳга боғланиб туришимиз лозим», деган эди, ўша ердагилардан бири: «Аллоҳга қайси рақам орқали боғланамиз?» деди. Шунда шайх: «Ёзиб ол: 2, 4, 4, 3, 4, 8, 3», деди. Одамлар шайхнинг жавобидан гангиб қолишди, шайх бу одамни мазах қилдимикин, деб ҳам ўйлашди. Лекин сўраган одам шайхнинг мақсадини англаб, йиғлай бошлади. Билсак, у айтган рақамлар кундалик намозларнинг ракъатлари экан.

2 - бомдод намозининг 2 ракъат фарзи.

4 - пешин намозининг 4 ракъат фарзи.

4 - аср намозининг 4 ракъат фарзи.

3 - шом намозининг 3 ракъат фарзи.

4 - хуфтон намозининг 4 ракъат фарзи.

8 - таҳажжуд намозининг 8 ракъати.

3 - витр намозининг 3 ракъати.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи билан узилмас алоқа насиб қилсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Намозни тарк қилганнинг насибаси йўқ

Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: "Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, хушларидан кетдилар. Саҳобалар: "У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар", дейишди. Атрофдагилар: "Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг", дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, "Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ", дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан шундайгина қон оқиб турарди".

«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Роббим!
Мол-дунё берсанг, бахт-саодатимни олиб қўйма!
Қувват берсанг, ақлимни олиб қўйма!
Муваффақият берсанг, тавозеимни олиб қўйма!
Тавозе берсанг, ҳурматимни олиб қўйма!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Энг бахтли одамлар ким? Билиб олинг:

– Энг бахтли одам – намозини хушуъ билан, бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.
– Энг бахтли одам – ота онасига яхшилик қилиб, уларнинг ҳаққига ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.
– Энг бахтли одам – ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.
– Энг бахтли одам – дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир.
– Энг бахтли одам – қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.
– Энг бахтли одам – Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.
– Энг бахтли одам – Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЖАННАТ КАЛИТИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити – намоз».
Абу Довуд ривоят қилган.

Муоз ибн Жабални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга юбораётганларида унга шундай дедилар: «Тез кунларда аҳли китоблар сендан жаннат калити ҳақида сўрайдилар, уларга «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб гувоҳлик бермоқ, дегин».
Байҳақий ривоят қилган.

«Саҳиҳул Бухорий»да келишича, Ваҳб ибн Мунаббиҳга: «Жаннатнинг калити «Лаа илаҳа иллаллоҳ» эмасми?» дейилди. Ваҳб: «Шундоқ, лекин ҳар қандай калитнинг тишлари бўлади. Агар калит тишли бўлса, эшик очилади, тиши бўлмаса, очилмайди», деди.

Жаннат эшигига уч қатор сўз ёзилган. Улардан бири: Нима амал қилган бўлсак, топдик. Берган бўлсак, фойда олдик. Нимаики олиб қолган бўлсак, зарар қилдик».

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

😔 ҚИЙИНЧИЛИК ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

🤲 Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Қийинчилик пайтларида ёки машаққатда айтиладиган калималарни сенга ўргатмайми? «Аллоҳу Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шай'а», деб айт", дедилар.

🔹 Маъноси: Аллоҳ, Роббим Аллоҳ. Унга бирор нарсани шерик қилмайман.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

➡️Октябрь ойи рейслари

🗃 Октябрь ойининг 23-29-31 саналарига рейсларимизни тайёрлаб қўйдик

🗃 Ноябрь ойининг
7-10-12-14-27-28 саналарига рейслар

✈️14 кунлик Саудияга саёҳат давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.

👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.

👇 Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati

/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳикмат

УЛКАН ҲИКМАТ.

Толҳа ибн Мусарриф айтади: "Ҳайсамадан:

🔸️Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади?
🔸️Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаяверади?
🔸️Қайси нарса асалдан ҳам ширин ва тугаб қолмайди?" деб сўрашди.

🌱 Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семирадиган мўмин кишидир. 🌱Аллоҳ ризқ берса, шукр қилади, мусибат келса, сабр қилади. 🥀Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам озаяверадиган нарса кофирдир. У берганига шукр қилмайди, мусибатга учраса, сабр қилмайди. 🌱 Асалдан ҳам ширин ва тугамайдиган нарса — Аллоҳ таоло мўминлар орасига солиб қўйган дўстликдир", деди".

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бемазҳаблик ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Манба: islomuz

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙САЛОВАТ АЙТИНГ!!!

❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.

❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.

❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда

❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.

❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.

❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.

❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.

❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!

‼️ Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

👆СИЗ ИЗЛАГАН ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ «ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍀•Роббимиз - Аллоҳ
🍀•Динимиз - Ислом
🍀•Қибламиз - Каъба
🍀•Айёмимиз - Жума
🍀•Фарзимиз - Намоз
🍀•Қарзимиз - Закот
🍀•Орзуимиз - Ҳаж
🌹•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
🌹•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎉Қадрдонлар Жума муборак!

✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:
👉/channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

«Агар ризқ бандаларнинг қўлида бўлганида эди, улар бизларга бир луқма ҳам қолдирмас эди. Лекин, Аллоҳга шукр, ризққа бандаларнинг Раббиси кафилдир».

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...

Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.

Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.

Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.

Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌺Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

🌸Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:

🌸1. Фотиҳа сураси.
🌺2. Оятул Курси.
🌸3. Бақара сурасининг охирги
икки ояти («Ааманар-росул»).
🌺4. Ихлос сураси (3 марта).
🌸5. Фалақ сураси (3 марта).
🌺6. Нас сураси (3 марта).

Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)

Сўнгра: «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

➡️Октябрь ва Ноябрь ойи рейслари

🗃 Октябрь ойининг
22-31 саналарига жойлар оз қолди ‼️

🗃 Ноябрь ойининг
7-10-12-14-27-28 саналарига рейслар

✈️14 кунлик Саудияга саёҳат давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.

👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.

👇 Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati

/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤩 Yangilikni sinab ko‘ring – atigi 15 000 so‘mga 19,5 litrli kapsulada mazali Ferette suvlari!

💧 Bundan tashqari, bor-yo‘g‘i 1 000 000 so‘m evaziga yuqori sifatli elektron sovutgich va bolalardan himoya tugmasiga ega kuler ham bor.

🚚 Toshkent bo‘ylab BEPUL yetkazib berish xizmati!
☎️ (71) 203-90-90
📲 - @ferette_uz
✏️ - @feretteuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.

Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.

Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.

Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.

Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат кунида унинг на нафл ибодатларини ва на фарз ибодатларини қабул қилмайди. Жамоат намозини тарк килувчи Сизнинг, фаришталару ҳамда одамлар наздида малъундир. Уни "Тавротда"да, "Инжил"да, "Забур"да ва "Қуръон"да лаънатлаганлар. Намозини тарк қилувчининг дуоси қабул қилинмайди. Ундай банда Сизнинг умматларингиз ичида энг хору залилдур. У шароб ичувчидан, қароқчидан ҳам бадкирдорроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: "Яҳудийга, насорога салом беринг, лекин менинг умматимнинг жуҳудларига асло салом берманг?" дедилар. "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам, умматингизнинг жуҳудлари кимлар?" деб сўрашди ҳозиринлар. У ҳазрат соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Азон овозини эшитиб, намоз ўқимайдиганлар менинг умматимнинг жуҳудлари ҳисобланади", деб жавоб бердилар.

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Жаннатга йўл ёки Қиёмат хабарлари"

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Бу дунёда яшайдиган одамлар тўрт хилга бўлинадилар:

88.Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар: "Албатта, дунё тўрт нафарникидир:

Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.

Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибди-ю, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли булиб, "Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим", дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.

Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илимни бермабди. У илимсиз равишда молини тўғри келган томонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу энг ёмон даражадир.

Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса " Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим ", дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир", дедилар"
.
Термизий ривоят қилган.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

«Агар ризқ бандаларнинг қўлида бўлганида эди, бизларга бир луқма ҳам қолдирмас эди. Лекин, Аллоҳга шукр, ризққа бандаларнинг Раббиси кафилдир».

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ГЎДАКЛАРДАГИ ҚУЙИДАГИ БЕШТА ХИСЛАТ АГАР КАТТАЛАРДА БЎЛГАНИДА...

🔷 Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
гўдаклардаги қуйидаги бешта хислат агар катталарда бўлганида, улар авлиё бўлар эдилар:
🔺 Ризқ ҳақида қайғурмайдилар;
🔺 Касал бўлсалар Холиқдан шикоят қилмайдилар;
🔺 Таомни кўпчилик билан бирга ейдилар;
🔺 Қўрқсалар кўзларидан ёш оқизиб йиғлайдилар;
🔺 Биров билан уришиб қолсалар, тезда ярашиб оладилар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

Қўшнингизга яхши муносабатда бўлинг!

Аллоҳ таоло: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга вa қўлларингиздаги қулларингизга ахшилик қилингиз!”, *- *деб
айтади.
(Нисо сураси, 26-оят).

Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинад
и: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Имом Буҳорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…
Subscribe to a channel