ЙИҒЛАЙМАН ЧУНКИ ДУНЁ БИЗЛАРНИ
ОЛДИМИЗГА КЕЛМОҚДА
Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Язид Ҳасъамий таомга чақирилганида келди ва жиҳозланган уйни кўриб, ичкарига кирмай, ўтириб йиғлади. Нега йиғлаяпсиз”, дея ундан сўраганида: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафар қўшинни кузатиб Уқбатил вадо деган жойга етганларида бундай деган 28эдилар: "Сизларни
динларингизни, омонатларингизни, ишларингизнинг хотимасини Аллоҳга ҳавола қилдим". Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг киядиган тўнига қимматбаҳо мўйнани қўшиб тикаётганини кўргач қуёшнинг чиқиш тарафига юзланиб, қўлларини чўзиб сизларга дунё пешвоз чиқмоқда, сизларга мол-дунё пешвоз чиқмоқда" дедилар. Бу сўзларидан биз дунё келиб устимиздан босиб қолармикин деган ҳаёлга бордик. Ҳозир сизлар энг яхши умматсизлар, ҳали вақти соати келиб сизларга битта ёғоч тавоқ эрталаб келса, кечга бориб яна бошқа ёғоч идиш келтирилади. Бирорталарингиз эрталаб бир кийимда чиқсангиз, кечки пайт бошқа бир кийимда чиқадиган бўласизлар. Худди Каъба беркитилгани каби уйларингизни беркитадиган бўласизлар дедилар. Абдуллоҳ айтди: қандаям йиғламайин, худди Каъбани беркитилгани каби уйларингизни беркитаётганларингизни кўрдим дедилар. (Ҳаким ривояти)
«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
Аёл ва истиғфор
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим. Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим. Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”. Кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.
“Вазиятларни бошқариш санъати”
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
✨💐🌤Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🍂🌹Яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган диндошларим!
🍂🌹Бугунги кунингиз баракотли ва файзли бўлсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...
🍂🌹Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!!
💐⛅️ХАЙРЛИ КУН!🌥💐
⚡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616
Иброҳим Адҳам бир кишининг боғини қўриқлар эди. Мулк эгаси бир куни:
– Анорнинг жуда ширинини келтир,– деди.
(Келтиргач) бу ширини эмас, яна бошқа тотлироғи бор, деди. Иброҳим бир неча бор қатнади. Ниҳоят, мулк эгаси:
– Буларнинг қайси бири ширин эканини нима учун билмайсан?!– деган эди, Иброҳим Адҳам:
- Мен бу ердаги нарсаларнинг қайси бири ширини экан, деб текширгани эмас, боғни қўриқлагани келганман, - деди.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир.
✍️ Мавлоно Румий
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Исталган кулерни сотиб олинг ва совға сифатида 25 та капсула сувни бепул олинг! 🎁 Бу эса сизга 500 000 сўм тежаб қолишга имкон беради! 💸
✅ Моделларнинг кенг ассортименти
✅ Юқори сифат
✅ 12 ойлик кафолат
✅ Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш ва ўрнатиш БЕПУЛ.
Акция 2024-йил 25-июлдан бошлаб амал қилади! (фақат Тошкентда). Шошилинг, кулерлар сони чекланган.
📞 +998951705858
📞 +998712035858
✏️ @LaVitawaters
🎊ЭРТАГА «ЖУМА»
🍀Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
🍀"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
🍀Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34358
Намознинг соғлиққа фойдалари
✅Намоз ўқиш нафақат савоб, айни пайтда соғлигимиз учун ҳам жуда фойдалидир. Бу ибодатдаги барча ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни толиқтирмайди. Куннинг муайян вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
✅Намоз ўқийдиган инсоннинг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани боис унинг жисмида қон айланиши яхшиланади. Кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда меъёрида намланиб туради. Бу эса катаракта касаллигининг олдини олишда жуда муҳимдир. Бежиз Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзим қувончи намозда қилинди” (Имом Насоий ривояти), демаганлар.
✅Намоздаги тартибли ҳаракатлар овқат ҳазмини яхшилайди, ўт пуфагидаги суюқлик бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон беради, қабзиятнинг олдини олади.
✅Буйрак, бавл йўллари, қовуқ ва тўғри ичакнинг доимий чайқалиши натижасида бавл ажралиш жараёнини бир меъёрда бўлади. Ушбу аъзоларда тош ҳосил бўлмайди.
✅Намоз уйқуни тартибга солади. Намоз туфайли танада тўпланиб қоладиган ортиқча зарядлар чиқиб кетади.
✅Намозда танамизнинг барча аъзолари ҳаракатланиши натижасида бўғим касалликлари бартараф этилади, туз йиғилишининг олди олинади, томирларда тиқинлар пайдо бўлмайди.
✅ Намоз ҳам жисмоний, ҳам маънавий поклик бўлиб, уни адо этган киши ҳар жиҳатдан соғлом ва тетик бўлади.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
🍂🌹Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатҳу!
🌹Ўзингда бор бўлган беш туйғу чироғини, кўнгил нури ила ойдинлат. Туйғуларни беш вақт намоз каби бил. Кўнглинг эса етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасига ўхшайди. Ҳар тонг кўклардан бир овоз келади, агар кўнглингдан дунё муҳаббатини чиқариб ташлай олсанг ўша овозни эшита оласан. Ҳақиқат йўлининг изини топиб, муборак йўлга тушасан.
Мавлоно Румий
🌹Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун... Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲
🍂🌹ХАЙРЛИ КУН🌹🍂
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Зино, фаҳшга яқинлашма, авратларингни сақла!
"Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир". (Исро, 32). Айтинг: «Келингиз, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб берай: Унга бирор нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз, болаларингизни қашшоқликдан (қўрқиб), ўлдирмангиз - Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз - фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, пинҳонасига ҳам яқинлашмангиз, Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир». (Анъом 151). (Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Mўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклар) дан куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек одатда кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ... Яна, яширган зийнатларини билдириб, оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз. (Нур: 30-31).
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
🍀Ассалому Алайкум ва рахматуллоху ва барокатуҳ!
📌ЧОРШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍀Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🌹Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
🌹Алоҳга ҳамдлар бўлсин,
кунингиз қувончга тўла бўлсин!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
ТАОМ ТАНОВУЛИ УЧУН СОВРИН ҚЎЙИШ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Ҳозирги кунда таом ейиш эвазига мукофот қўйилмоқда. Бу турли хил таом турларида бўлмоқда. Улардаги асосий шартлар маълум миқдордаги таомни фалон муддатда ва фалонча шахс ейди. Айримларида шартни бажарса ҳам, бажармаса ҳам овқатнинг пули тўланса, баъзиларида шартни бажара олмаса, овқатнинг пулини тўлайди. Шарт бажарилган тақдирда ютуқ қўлга киритилади. Шу иш жоизми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар мукофот қўйилган маҳсулотлар савдоси жоизлиги учун бир қанча шартлар қўйишган. Жумладан, “Буҳус фи қазоя фиқҳийя муосира” китобида учта шарт айтилган. Улардан бири қуйидагича:
الشرط الثالث: أن يكون المشتري يقصد شراء المنتج للانتفاع به، ولا يشتريه لمجرد ما يتوقع من الحصول علي الجائزة، لأنه إن لم يكن يقصد شراء المنتج، فإن ما يبذله من الثمن، إنما يبذله من أجل الجائزة، فكـأن فيه شبهة المخاطرة، فلا يخلو من شبهة القمار
“Учинчи шарт: Харидор маҳсулотни мукофотни қўлга киритиш учун эмас, балки ундан фойдаланиш мақсадида сотиб олсин. Чунки маҳсулот сотиб олишда ундан фойдаланиш мақсади йўқ бўлса, тўлаётган пулини мукофотни ютиб олиш учун бераётган бўлади. Бу ерда молни хатарга қўйиш шубҳаси бўлгани учун бу иш қимор эҳтимолидан холи бўлмайди”.
Агар мижоз таомни охиригача еб қўйса, пул тўламайди, акс ҳолда пулини тўлайди, деб шарт қўйиш дуруст эмас ва бу фосид савдо ҳисобланади. Еб тугатиш ёки тугата олмасликдан қатъий назар пул тўлайди дейилиб, унга мукофот ҳам белгиланса, юқоридаги иборага кўра, қимор шубҳасига тушиб қолади.
Қолаверса бундай ишлар динимизнинг бошқа кўрсатмаларига ҳам тўғри келмайди. Чунки одатда харидор мукофот илинжида тезроқ ейишга ҳаракат қилади, ҳаттоки қорни тўйиб кетса ҳам ейишдан тўхтамайди. Динимизда эса тўйгандан кейин таом ейиш жоиз бўлмайди. Фақатгина рўзага қувват йиғиш учун саҳарликда ёки меҳмонни ҳижолат қилмаслик учун бўлиши бундан мустаснодир.
Тез ва меъёридан ортиқ овқатланиш динимиздаги жонни асраб-авайлаш тамойилига зиддир. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидагилар келтирилган:
أما الأكل فعلى مراتب: فرض، وهو ما يندفع به الهلاك، فإن ترك الأكل والشرب حتى هلك فقد عصى. ومأجور عليه، وهو ما زاد عليه ليتمكن من الصلاة قائما ويسهل عليه الصوم. ومباح، وهو ما زاد على ذلك إلى الشبع لتزداد قوة البدن، ولا أجر فيه، ولا وزر ويحاسب عليه حسابا يسيرا إن كان من حل. وحرام، وهو الأكل فوق الشبع إلا إذا قصد به التقوي على صوم الغد أو لئلا يستحيي الضيف فلا بأس بأكله فوق الشبع
“Ейишнинг бир нечта даражаси бор.
- Фарз:
Бу ҳалок бўлмаслик миқдорича ейиш. Агар еб-ичишни қасддан тарк қилиб вафот этса, гуноҳкор бўлади.
- Савоб оладиган миқдор:
Фарз даражасидан кўпроқ, тик туриб намоз ўқиш ва рўза тутишга қодир бўла олиш учун ейиш.
- Мубоҳ:
Юқоридагидан зиёдроқ, тана куч-қувватга тўлиши учун тўйгунча ейиш. Бунга савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Ҳалолдан еган бўлса, охиратда енгил ҳисоб қилинади.
- Ҳаром:
Бунга тўйгандан кейин ҳам ейиш киради. Аммо эртанги куннинг рўзаси учун куч тўплаш ёки меҳмон уялиб ейишдан тўхтаб қолмаслиги учун ейилса мубоҳ бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИЁТГАНГА БОШҚАНИНГ ИҚТИДО ҚИЛИШИ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Бир киши хуфтон намозини махфий ўқиётганда бошқа одам келиб иқтидо қилса, шу ҳолда давом этадими ёки жаҳрий қиладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда, яъни жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларда шу иш содир бўлиб қолса, ёлғиз намоз ўқиётган инсон имомга айланиб, қироатни жаҳрий қилиши вожиб бўлади. Жаҳрий қилишда ўқиётган ракатидаги Фотиҳани қайтадан бошлаб жаҳрий ўқийди. Бу масала фиқҳий манбаларимизда қуйидагича ёритилган:
رجل يصلي وحده فجاء رجل واقتدى به بعدما قرأ الفاتحة أو بعضها يقرأ الفاتحة ثانيا ويجهر
“Бир одам ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Фотиҳани тўлиқ ёки баъзисини ўқиётганда бошқа бир одам келиб унга иқтидо қилса, Фотиҳани жаҳрий қилиб, қайта ўқийди”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Шунингдек, имом барча такбир, салом ва шу кабиларни жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
АЛЛОҲНИНГ МАСЖИДЛАРИНИ ОБОД ҚИЛАДИГАНЛАР
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:👇👇
👉/channel/Shayx_Hazrat/37277
✅Ноябрь ойи янги рейслар
1️⃣3️⃣➖2️⃣6️⃣➖2️⃣8️⃣ ноябрь
✈️Парвозлар Тошкентдан амалга оширилади ✅
✈️Тошкент-Жидда-Тошкент
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
✅Жойлар сони саноқли
👤Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.
ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ! Натижани кўриб ZEXTRA га ишончингиз янада ортишига ишонамиз!
Бўйиндаги грижадан қутилдим!
ZEXTRA ичиб бўйин грижадан шифо топган беморимиз Нодира опа билан суҳбатлашдик.
Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?
Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!
Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор
• Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
• Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
• Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60)
• Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33)
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34358
#Ҳадис
الإمام علي بن أبي طالب قال: “ليس اليتيم من مات والده إن اليتيم يتيم العلم والأدب”.
Али ибн Аби Толиб шундай дедилар: "Ота-онасидан айрилган одам етим эмас, балки ҳақиқий етим илм ва одобдан айрилган одамдир".
Шарҳ: Ҳа, илмдан узоқ ва одобдан йироқ бўлиш катта бир мусибатдир. Аллоҳ таоло барчамизни илм ва одоб аҳлидан қилсин.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»
Насоий, Табароний, Баззор.
🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊
🌙Қутлуғ ойининг яна бир «ЖУМА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🌺Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34358
#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқин бўладир. Амал оз бўладир. Ўта бахиллик илқо қилинур ва ҳараж кўпаюр”, дедилар.
“Ҳараж нимадир?” дейишди. “Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ:
1. Замон яқин бўладир. Вақтнинг баракаси қолмайди. Бирпасда ойлар ва йиллар ўтиб кетаверади. Кўз очиб юмгунча умринг ўтиб қолганини билмайсан.
2. Амал оз бўладир. Ҳамма дунѐга ружу қўйгани туфайли одамлар савобли амални оз қиладиган бўлиб қоладилар.
3. Ўта бахиллик илқо қилинур. Ҳамма ўзимга бўлсинга ўтиб қоладир. Бировга бирор нарса бермасдан ўта бахиллик қилишга ўтадилар.
4. Ҳараж кўпаюр.
“Ҳараж нимадир?” дейишди.
“Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Одам ўлдириш турли урушлар, босқинчиликлар ва бошқа сабабларга кўра кўпайиб кетадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтадирлар.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
✅Ноябрь ойи янги рейслар
1️⃣3️⃣➖2️⃣6️⃣➖2️⃣8️⃣ ноябрь
✈️Парвозлар Тошкентдан амалга оширилади ✅
✈️Тошкент-Жидда-Тошкент
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
✅Жойлар сони саноқли
👤Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.
Масжидда бекорчи сўзларни гаплашмаслик
❓Cавол: Бир ҳадис эшитдим, масжидда гаплашманг, акс ҳолда 27 йил қилган ибодатингиз ўчиб кетади, дейишди. Бу ҳадис қанчалик ишончли?
📩 Жавоб: Машҳур муфассир Исмоил Ҳаққий "Руҳул баён" тафсирида бундай деган: "Айтилишича, масжид, илм мажлиси, маййитнинг ёни, қабристон, азон айтилаётган вақт ва Қуръон ўқилаётган пайтда дунё гапларини сўзлашиш 30 йиллик савобни кетказади".
Кўриниб турибдики, муфассир бу гапни "айтилишича", деб бошламоқда, лекин ҳадис демаганлар. Бу сўзни мўътабар ҳадис китобларида ҳам учратмадик. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа киши ўз ақлидан келиб чиқиб, айта олмайди. Бунинг устига бу сўз динимиздаги: "Амалларни фақат куфр ёки ширк бутунлай йўққа чиқаради", деган умумий қоидага зид келмоқда.
Бу мавзуда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
"Охир замонда шундай кишилар чиқадики, уларнинг суҳбатлари масжидларида бўлади. Аллоҳнинг уларга ҳожати йўқ" (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
👉 Давомини
#bir_hadis_sharhi
БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.
Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
#Ибратли\_хикоя
АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА
Жаноби пайғамбар (саллаллоху алйхи васалам) Хайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди.
Пайғамбар (саллаллоҳу алайхи васалам) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:
– Нима учун йиғлаяпсан, эй бола?
– Мен етимман ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ.
Жаноб пайғамбар соллаллоху алйхи вассалам бағирларига босиб, пешонасини силаб:
– Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар. Яна боладан сўрадилар:
– Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми?
–Албатта ҳоҳлайман. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман.
Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:
– Мен Муҳаммад саллаллоҳу алайхи васалам сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин.
Бола хурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин бола айтди:
– Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти.
Расуллулоҳ саллаллоҳу алайхи васалам болани қўлларидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:
– Эй, отажон. Анави болаларни қаранг, улар ота-оналар туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди.
Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб, етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофга болачаларига қараб:
– Ё Расуллулоҳ, ану болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди.
Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди. Баъзи туяларнинг овоз бериб «афф-афф» дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар соллаллоху алайхи вассаламга:
– Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг, овоз бериб, «афф-афф» дейди. Нега меники аффламайди, –деди.
Шунда Жаброил амин алайхи вассалам келиб:
– Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, «Жамики умматимни гуноҳини авф қил» дея икки бор «афф-афф» денг.
Ҳабибимиз саллаллоху алайхи васалам
Ҳабибимиз соллаллоху алайхи вассалам икки бор «афф-афф» деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар:
– Эй, Муҳаммад учинчи авфни айтманг. Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг...
«Дурратул воизин» китобидан
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ
Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради.
Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
⁉️НЕГА ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ?
Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан “Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан” ояти хусусида сўраб, биз дуо қиламиз–у, ижобат бўлмайди, дейишганида у киши: “Қалбларингиз ўнта нарсадан ўлган”, деди:
1️⃣. Аллоҳни танийсизлар-у, ҳаққини адо қилмайсизлар.
2️⃣. Аллоҳнинг китобини ўқийсизлар-у, лекин унга амал қилмайсизлар.
3️⃣. Иблисни душман деб даъво қиласизлар, аммо уни дўст қилиб оласизлар.
4️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қиласизлар, лекин у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва суннатларини тарк қиласизлар.
5️⃣. Жаннатни яхши кўришни даъво қиласизлар, аммо унга кириш учун амал қилмайсизлар.
6️⃣. Дўзахдан қўрқишни даъво қиласизлар, лекин гуноҳлардан тўхтамайсизлар.
7️⃣. Ўлим ҳақ деб даъво қиласизлар, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
8️⃣. Бошқаларнинг айби билан машғул бўласизлар, аммо ўз айбингизни сезмайсизлар.
9️⃣. Аллоҳнинг ризқини ейсизлар-да, унга шукр қилмайсизлар.
1️⃣0️⃣. Ўликларингизни дафн қиласизлар-у, ундан ибрат олмайсизлар.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🍀ТУГАНМАС МЕРОС
Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...
🍀МОҲИЯТГА НАЗАР:
Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада ширинтой, севимли, ақлли қилиб кўрсатади...
🍀МУАТТАР ҲИД:
Одобли фарзанд - муаттар гул каби. Уни ҳидлаганинг сайин ҳидлагинг, бу неъматдан баҳра олганинг сайин баҳра олгинг келаверади, келаверади...
ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:
Юзингдаги нур - бу ота-онангнинг сенга назари туфайлидир; Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - ота-онанг ибрати ҳосиласи;
• Кўчада кетаётиб, ногаҳон қалқиб кетиб, ерга йиқилдинг - ота-онангни ранжитганинг натижаси;
• Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
• ... Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...
📚«Фарзанднома» китобидан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
Мушкулликдан қутулиш дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳил ъалиййил аъзийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439