shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РАСУЛУЛЛОҲ УМУМАН ЭСНАМАГАНЛАР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта,
Аллоҳ акса уришни яхши кўради. Агар сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан,
кулади”, дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ва Имом
Термизий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза
ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни
ёмон кўради”, дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида ҳеч қачон эснамаганлар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​БАДАНГА СПИРТ СУРТИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баданга спирт суртиш мумкинми? Спирт суртилгандан сўнг ўша жойни ювиб ташлаш керакми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Спирт ҳозирги кунда жуда кўп нарсаларда қўлланилмоқда. Дори дармонларда, ташқи истеъмолда яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқлар ҳамда шоколад, музқаймоқ каби егуликларда ҳам ишлатиляпти. Шулардан саволда сўралаётган спиртни ташқи ишлатиш яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқларда ишлатишнинг ҳукмига келсак, спиртнинг нажосат ёки поклигига қараб ҳукм фарқланади.

Замонамизнинг машҳур олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Такмилату фатҳул мулҳим” китобида қуйидагича келтирадилар:

فانها ان اتخذت من العنب او اتمر فلا سبيل الي حلتها او طهارتها و ان اتخذت من غيرهما فاالامر فيها سهل علي مذهب ابي حنيفة رحمه الله تعالي و لا يحرم استعمالها للتداوي او لاغراض مباحة اخري ما لم تبلغ حد الاسكار... و ان معظم الكحول التي تستعمل اليوم في الادوية و العطور و غيرهما لا تتخذ من العنب او التمر انما تتخذ من الحبوب او القشور او البترول و غيره“

яъни: “Спирт агар узум ёки хурмодан олинадиган бўлса уни ҳалоллиги ва поклигига йўл йўқ. Бошқа нарсалардан олинса, бу борада Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида даволаниш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш жоиз, модомики маст қилиш даражасига етмаган бўлса... Ҳозирда дори дармонлар, атирларга қўшилаётган спирт асосан буғдой, турли пўстлоқлар, нефт ва бошқа нарсалардан олинади”.

Юқоридаги мулоҳазаларга биноан хурмо ва узумдан бошқа нарсалардан олинган спиртдан фойдаланиш жоиз. Агар спирт суртилгандан кейин, ўша жойни имкон қадар ювиб юборилса янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Иззатталабликнинг давоси

Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳишлари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади. Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ олишимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ интилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти). Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар: “Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!" Нафсимизнинг "сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир" қабилидаги макру хийласи хам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши - Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади: "Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” (Тавба сураси 32-оят). Бу "золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар", деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИ ОИЛАГА ТАЙОРЛАШЛАРИ КЕРАК.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Зикр қилиш Аллоҳ учун энг суюкли амалдир.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган охирги сўзим шу бўлган:

«Аллоҳга энг суюкли амал қайси?» деб сўрадим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлган ҳолда вафот этмоғинг», дедилар»

(Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Табароний ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​“Она кийик илтижоси”

Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).

“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АВЛИЁГА АЙЛАНАРДИК

​​Суютий раҳимаҳуллоҳ дейдилар:

Ёш болачалардаги бешта хислат агар катталарда ҳам бўлганда борми, албатта авлиёга айланишар эди:

1. Ризқнинг ғамини ейишмайди.

2. Бетоб бўлиб қолишса, Холиқ устидан махлуққа шикоят қилишмайди.

3. Таомни биргаликда жамланиб ейишади.

4. Қўрқишса кўзларига дарров ёш келади.

5. Уришиб қолишса тезда ярашиб кетишади.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ  ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Расулуллоҳ_мўъжизалари
163-мўъжиза
Еттита хурмонинг эллик тўрт хурмога айланиши

Уч саҳоба розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, хуфтон намозидан кейин овқатланишни хоҳлашди. Шунда уларга етти дона хурмо қўйилди ва унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барака тилаган эдилар, еттита хурмо эллик тўртта бўлди. Уни ейишаётганда еттита хурмо шундай турган эди. Кейинги куни шу хурмодан яна ўн киши еди. Хурмо шундайлигича қолди.
Ирбод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарда ҳам, бошқа вақтда ҳам доим эшикларида хизматда турардим. Табукдалигимизда бир кеча ҳожатга чиқдик. Қайтганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридагилар кечки овқатни ейишган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Туни билан қаерда эдинг?” деб сўрадилар. У зотга бор гапни айтдим. Жуъал ибн Суроқа, Абдуллоҳ ибн Муғаффал Музаний розияллоҳу анҳум ҳам келишди. Биз учовимиз жуда оч эдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Салама розияллоҳу анҳонинг уйига кирдилар ва ейишимиз учун егулик қидирдилару, тополмадилар. Шунда Билол розияллоҳу анҳуни чақириб, ундан: “Бирор нарса борми?”, деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озуқалар сақланадиган идишни олиб қоққан эдилар, етти дона хурмо тушди. Уларни бир товоққа солиб, устига қўлларини қўйдилар ва Аллоҳни улуғлаб “Бисмиллаҳ, деб енг”, дедилар. Биз едик. Хурмо эллик тўрттага айланган эди. Ҳаммасини санаб тургандим, данаклари эса бошқа қўлимда эди. Шерикларим ҳам мен нимани қилсам, шуни қилишарди. Улар ҳам элликтадан хурмо ейишди. Биз товоқдан қўлларимизни кўтарганимизда етти дона хурмо шундайлигича турган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Билол, хурмоларни идишга солиб олиб қўй”, дедилар. Кейинги куни Билол уни яна бир товоққа солиб қўйди. У ўша етти дона хурмо эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бисмиллаҳ, деб енг”, дедилар. Биз ўн киши эдик, тўйгунимизча едик. Қўлларимизни товоқдан олганимизда етти дона хурмо шундай турганди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мен Аллоҳ азза ва жалладан уялмаганимда эди, бу хурмоларни то Мадинага қайтгунимизгача ер эдик”, дедилар».
Мадинага қайтиб борилганда уларнинг олдига шаҳар аҳлидан бир ёш бола чопиб келди. Хурмолар унга берилганида, хурсанд бўлиб, оғзига солиб чайнаб кетди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДАГИ АҲВОЛ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ДУНЁ ХАЗИНАСИНИНГ КАЛИТИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹🍃Ассалому алайкум яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим!🌸
🍃🌹🍃Бугунги кунингиз баракотли ва омадли келсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...🌸
🍃🌹🍃Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!!🌸

🍃😊🌺ХАЙРЛИ ТОНГ🌹🌞🍃

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​САЛОВАТ

🔹Қиёмат куни Расулуллоҳга энг яқин кишилар, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтган кишилардир.

🔸Далил:

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп саловот айтганлардир», дедилар».

Термизий ривоят қилган

🔶 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Набиййина ва Ҳабибина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам!

🔷 Аллоҳим, Набиййимиз ва Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломларимизни етказ!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

НИМА УЧУН ТАЛОҚ ХАҚҚИ ЭРКАККА БЕРИЛГАН?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНГИЗНИ УЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРИНГ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. *Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир банда ҳар луқма тановул қилаётганида ва ҳар ҳўплам ичимлик ичаётганида Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло ўша бандасидан албатта рози бўлади»,* дедилар.

Имом Муслим ривоят
и.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АЁЛИМГА ИМОМЛИК ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Аёлимга имомлик қилиб намоз ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, аёлингизга имомлик қилиб намоз ўқишингиз жоиз бўлади. Бу борада “Бадоиъус-саноиъ” китобида шундай дейилган: “Агар имом билан бирга биргина аёл бўлса, у аёл имомнинг орқасида туради (яъни, ёнида турмайди). Аёлнинг имом ёнида баробар туриши имомнинг намозини бузади.

Яна бу мавзуда Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إذا صلى الرجل في بيته برفيقه أو زوجته أو ولده حاز فضيلة الجماعة

яъни: “Киши уйида дўсти, ёки жуфти, ё фарзанди билан намоз ўқиса жамоатнинг фазилатига етади”.

Пайғамбар алайҳиссаломдан нақл қилинган ҳадисга кўра икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Ҳатто ҳанафий ва шофеъий уламолар, имомга эргашувчи ёш бола яъни, балоғатга етмаган бўлса ҳам, жамоат ҳосил бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:

1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.
5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.
7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✈️Ноя

брь ойи оҳирги саноқли жойларимиз бор.

2️⃣7️⃣🔤🔤🔤🔤🔤🔤

✈️Тошкент-Жидда-Тошкент
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

⚡️⚡️⚡️⚡️





🔤🔤🔤🔤🔤🔤

3️⃣5️⃣1️⃣2️⃣ ДЕКАБРЬ

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

2️⃣4️⃣2️⃣6️⃣2️⃣8️⃣

3️⃣🔤3️⃣1️⃣ ДЕКАБРЬ

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

️⚡


Жойлар сони
са
ноқ
ли


✈️14 кунлик УМРА зиёрати давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.

😀 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.

Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati

💠Бизни кузатиб боринг
/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#тарбия

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Болани тарбияли, ақлли, эсли-ҳушли ота-онани ҳурмат қилиши учун ёшлигидан ўғил-қизларга мана шу фазилатларни сингдириш учун асосан нималарга эътибор бериш керак?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанд тарбияси ота-онанинг зиммасидаги муҳим ва масъулиятли вазифалардан биридир. Фарзанд тарбиясига оид жуда кўплаб оятлар ва ҳадислар ворид бўлган. Фарзандларнинг тарбияли ахлоқ-одобли бўлишида жуда кўп омиллар мавжуд. Айниқса ота-оналарнинг хулқ-одоби, оиладаги муҳит, улар яшаб турган жамият, фарзандларнинг яқин дўст ва оғайнилари, улар ўқиётган китоб ёки турли замонавий техник воситалар орқали томоша қилаётган видео филмларнинг таъсири жуда аҳамиятлидир.

Фарзанд тарбияси ота-оналардан алоҳида вақт ажратиш ва муттасил аҳамият беришни тақозо қилади. Фарзандлар қулоғи билан эмас, кўзи билан тарбия олади? деб бежиз айтилмаган. Фарзандларимиз ахлоқ-одобли бўлишини хоҳлар эканмиз, аввало ана шу одоб-ахлоқни ўзимиз амалда кўрсатиб беришимиз лозим бўлади. Фарзандлар тарбиясига оид динимизнинг кўрсатмаларидан хабардор бўлишимиз талаб этилади. Фарзанд тарбиясига оид ёзилган китобларни ўқиш, ҳадислардан хабардор бўлиш мақсадга мувофиқдир.

Фарзанд тарбиясида асосан қуйидагиларга жиддий эътибор бериш керак бўлади:

🔹 Фарзандларга ҳалол луқма едириш;
🔹 Уларга мунтазам равишда, табиатларига мувофиқ тарзда диний-маърифий таълим бериш;
🔹 Оилавий муҳитда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
🔹Ота-она болаларнинг идеал тақлидчилари эканини унутмаслик;
🔹Одоб-ахлоққа оид озуқавий, ҳикматли воқеа ва ҳикоялар сўзлаб бериш;
🔹Уларни камситмаслик;
🔹Солиҳ инсонлардан уларнинг ҳаққига дуолар олиш;
🔹Уларнинг муддао ва фикрларини тинглай билиш;
🔹Уларнинг дўст ва яқинларига аҳамият бериш;
🔹Уларни китоб мутолаа қилишга одатлантириш. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍀🎊АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🎊🍀

🤲Шу хатни ўқиётган ҳар бир кишини, Каъбатуллоҳни тавоф қилишлик неъмати билан сийлагин Аллоҳим! Амин.

🤲Марҳаматли Роббимдан:
•Cўрасангиз икром қилишини,
•Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини
•Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!
• Ишингизга, молингизга, вақтингизга ва оилангизга Аллоҳ таоло барака берсин!

🍃🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹✨

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ПАЙҒАБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ МУАЗЗИНЛАРИНИ ҚАНДАЙ УСЛУБ БИЛАН ТАНЛАГАНЛАР

Шайх Алижон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ

Тиббиёт Фанлари Доктори, «Доктор Д» клиникаси асосчиси ДИЛМУРОД ЭРГАШEВдан Грижани давоси ҳақида ажойиб лавҳа!


ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИНГ!

ZEXTRA табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланинг👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бўрон кемани бузиб юборишга қодир, лекин боғланган ипни ечишга қодир эмас. Ғазаб ҳам шундай. Дунёни бузиб ташлашга қодир, лекин ечим тақдим қила олмайди.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Биз намоз ўқиганимизда ёки тиловат қилганимизда сураларни араб тилида ўқиймиз. Қуръони карим оятлари араб тилида бўлишидан ташқари уларнинг таржимаси, яъни ўзбек тилидаги маъноси хам бор. Менинг саволим, намоз ўқиётганда ёки умуман сура-оят ўқиётганда ўзбек тилида айтиб ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда араб тилидан бошқа тилларда қироат қилиш жоиз эмас. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори айтадилар:

ولا القراءة بها أي لا يجزئ القراءة في الصلاة بالفارسية إلا بعذر وبه يفتي

Яъни: “Намозда форс тилида қироат қилиш жоиз эмас. Фақат узрли (араб тилига умуман тили қовушмаган) ҳолатда жоиз. Фатво жоиз эмаслигигадир”.

Форс тили дейилганда бошқа тиллар ҳам киради. Чунки бошқа тиллар Араб тилидаги маънони ифода қилиб бера олмайди. Қуръони карим эса Араб тилида нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Биз у(Қуръон)ни араб тилида нозил қилдик”, – деган (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#дуо

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қарзлардан қутулиш ва ишлар ривожи учун энг мақбул дуолар ва амаллар хақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарздан қутулиш чоралари – Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлиш, сабабларга киришиб, Раззоқу Қодир бўлган зотдан дуо қилиб сўраш.

“Бир куни пул эвазига озодлигини сотиб олмоқчи бўлган мукотаб қул Али разияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

إني قد عجزت عن كتابتي فأعني قال ألا أعلمك كلمات علمنيهن رسول الله صلي الله عليه وسلم؟ لو كان عليك مثل جبل ثبير دينا أداه الله عنك قل اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك (رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. Али разияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ ундан сени қутқаради. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», - дегин» (Имом Термизий ривоятлари).

Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Бу мавзуда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

من كانت له إلي الله حاجة أو إلي أحد من بني آدم فليتوضأ فليحسن الوضؤ ثم ليصل ركعتين ثم ليثن علي الله وليصل علي النبي صلي الله عليه وسلم ثم ليقل لا إله إلا الله الحليم الكريم سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين أسألك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر والسلامة من إثم لا تدع لي ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا أرحم الراحمين (رواه الامام الترمذي والامام ابن ماجه عن عبد الله بن أوفي رضي الله عنه)

яъни: «Кимнинг Аллоҳга ва Одам боласидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: «Лаа илаҳа илла Аллоҳу Ҳалиймул Карийм. Субҳана Аллоҳи Роббил аршил азийм. Вал Ҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва азааима мағфиратика. Вал ғаниймата мин кулли биррин. Вас-саламата мин кулли исмин. Лаа тадаъ лии занбан илла ғафартаҳу ва ҳамман илла фарражтаҳу. Ва лаа ҳажатан ҳия лака ризон илла қозайтаҳа. Йаа Арҳамар роҳимийн!» десин», дедилар». (Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар роҳимийн».

Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», - деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҚАЛБИДА ИХЛОС БЎЛСА, ТУШДА НАФАҚАТ РАСУЛУЛЛОҲ БИЛАН, ҲАТТО АЛЛОҲ БИЛАН ҲАМ СЎЗЛАШИШ МУМКИН…😢

Шайх Алижон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…
Subscribe to a channel