Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
💐🤲🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀
💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
🌸ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
ЖАННАТ ҚАНДАЙ МАСКАН?
1. Жаннатнинг энини осмону ер кенглиги билан қиёслаш мумкин;
2. Жаннатда жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ бўлмайди;
3. Жаннатда чарчаш, зерикиш, сиқилиш, ғам-андуҳ бўлмайди;
4. Жаннатда бурун қоқиш, ҳожат чиқариш, терлаш, ҳидланиш бўлмайди;
5. Жаннатда зилол сувлар, ҳеч қачон ачимайдиган сут оқувчи дарёлар мавжуд;
6. Жаннатда олтин қасрлар, кумуш тахтлар, биллур қадаҳлар, олмос тақинчоқлар мавжуд;
7. Жаннатда инсон қанча ичса ҳам маст бўлмайдиган майлар муҳайё:
8. Жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар мавжуд;
9. Жаннатда муаттар ҳидли асаллар мавжланиб оқадиган анҳорлар бўлади;
10. Жаннатда ҳар лаҳза ҳиди анқиб турадиган хушбўйлик бор;
11. Жаннат боғларида мевали дарахтлар бениҳоя бисёр;
12. Жаннат аҳлларининг кийимлари ҳарир яшил ипак ва атлас матолардан бўлади;
13. Жаннат аҳли нимани истаса, кўз очиб юмгунча истаги шаксиз рўёбга чиқади;
14. Жаннат аҳллари учун кўркам боғлар, анвойи чечакларга бурканган чаманзорлар, лолаю қизғалдоқ ифори димоқни қитиқлайдиган қиру адирлар мавжуд;
15. Жаннатда ҳар бир киши учун ҳури ийнлар ва хизматкорлар ҳозирлаб қўйилган;
16. Жаннатда Ҳавзи Кавсар бор;
17. Жаннат аҳлларининг қалби турли салбий хислатлар – нафрат, ёвузлик ва ҳасад каби ёмонликлардан пок бўлади;
18. Жаннатда Пайғамбаримиз бошлиқ пайғамбарлар бор;
19. Жаннатда барча умматнинг солиҳ, тақводор, обид, зоҳид бандалари бор;
20. Жаннат аҳлига Аллоҳ таоло дийдорини кўрсатади.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ 10 КУНИ
1 Зулҳижжа - 28.05.2025 | Чоршанба
2 Зулҳижжа - 29.05.2025 | Пайшанба
3 Зулҳижжа - 30.05.2025 | Жума
4 Зулҳижжа - 31.05.2025 | Шанба
5 Зулҳижжа - 01.06.2025 | Якшанба
6 Зулҳижжа - 02.06.2025 | Душанба
7 Зулҳижжа - 03.06.2025 | Сешанба
8 Зулҳижжа - 04.06.2025 | Чоршанба
9 Зулҳижжа - 05.06.2025 | Пайшанба - Арафа куни
10 Зулҳижжа - 06.06.2025 | Жума - Қурбон Ҳайити
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар».
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Азадорларнинг таом тайёрлаб, зиёфат бериши
Cавол: Маҳалладошимизнинг жаноза маросимида бир киши: «Азадорларнинг хонадонида уч кун таом еб бўлмайди», деди. Шу тўғрими?
Жавоб: Азадорларнинг уч кун давомида таом қилиб зиёфат шаклида одамларга беришлари макруҳдир. Бу қабиҳ бидъатдир (Ибнул Ҳимом «Фатҳул Қодир”).
Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Азадорларнинг биринчи ва еттинчи (каби махсус) кунларда таом тайёрлаб, одамларни даъват қилишлари жоҳилият одатларидандир. Бу ҳол Исломда йўқдир. Бу даъватга биноан бориш макруҳдир. Зеро, бу иш мункарга ёрдам бериш ҳисобланади.
Аллоҳ таоло бизларни мункарга ёрдам беришдан қайтарган” (Биркавий, “Тариқату Муҳаммадия”).
“Маййит чиқарилган кун ва сўнгги иккинчи, учинчи, еттинчи кунларида таом ҳозирлаш макруҳдир” (“Фатавои Баззозия”).
“Марҳум хонадонида уч кун ичида таом бериш жоиз эмас” (“Хулоса”).
“Лекин узоқдан келган қариндошлар ва азадор билан узоқ муддат бирга турувчилар учун қўшнилар таом тайёрлаб беришлари мумкин. Маййит учун уч кун аза тутишнинг зарари йўқ. Аммо бунда махсус жойлар ва таомлар қилиш каби ман этилган нарсалар бўлмаслиги шарт” (“Табйинул ҳақоиқ”).
“Мусибат кунлари зиёфат шаклида таом бериш макруҳдир.
Зеро, бу иш ғам-ғусса кунларига муносиб эмас. Аммо меросхўрлар ичида сағир бўлмаса, таом тайёрлаб камбағалларнинг уйларига тарқатиш яхшидир” (“Фатавои Қозихон”).
Демак, аза кунлари ва махсус (3, 7, 40) кунларда, (шу кунлар учун шариатда алоҳида савоб белгиланганини эътиқод қилиб) маййит руҳига савоби етиши учун таом тайёрлаб, зиёфат бериш ношаръийдир.
Дунёдан ўтган киши сувга чўкаётган киши каби тез ёрдамга муҳтождир. У яқинлари ва дўстларидан мадад кутади.
Ортда қолганларнинг марҳумга кўрсатадиган биринчи мададлари Аллоҳ таолога илтижо қилиб уни қабр ва оташ азобидан асрашни сўраб дуо қилишларидир.
Садақа қилиш, таҳлил ва тасбеҳ айтиш, Қуръони карим оятларини холисона ўқиш ва уларнинг савобини марҳум руҳига бағишлаш мумкин. Буларнинг савоби марҳум руҳониятига етади ва унга фойда беради (“Раддул муҳтор”). Валлоҳу аълам!
“Фатволар тўплами”дан.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
ЧЕТДАН КЕЛАЁТГАН ҚИМИЗЛАРНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1682-САВОЛ: Ҳозирги кунда қимиз ичиш урфга кирмоқда. Олдинлари ҳам ичилар эди-ю, лекин ҳозиргидек омма орасида урф эмас эди. Ҳар хил қимиз турлари қўшни давлатлар орқали кириб келмоқда. Асл қимиз шариатда ҳалол деб билардик. Лекин баъзи ҳолларда ташқаридан кириб келган қимизларни одамлар ичганида бош айланиши, тана бўшашиши ва бошқа ҳолатлар бўлаяпти экан. Саволим шуки қайта ишлов берилган қимизларни ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қимиз отнинг сути ва уни фақиҳларимиз бир овоздан ҳалол деб ҳукм қилишган. “Ҳидоя” китобида от сутини ичишда ҳеч қандай зарар йўқлиги айтилади.
Демак, табиий, ҳеч нарса қўшилмаган қимиз ичишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Четдан келадиган қимизлар табиий қимизнинг ўзи бўлса, ичиш мумкин. Лекин бу борада маълумотга эга айрим одамларнинг гувоҳлик беришича, бу турдаги қимизларга қорамол сути, асал ва турли ачитқилар қўшилар экан. Асал эса маҳсулотнинг ачитиш жараёнини тезлаштиради. Шу боис қимизга қўшимча моддалар (асал, ачитқилар, қатиқ бактериялари) қўшилиб ачитилган бўлса ва инсонни маст қиладиган даражага етказса, бу ҳолда унинг озини ҳам, кўпини ҳам истеъмол қилиш ножоиз саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Qanday inson baxtli?
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
Манба: islom.uz
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАЛБНИ ЎЗИ УЧУН ЯРАТГАН
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🤲 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган. Кўз, қулоқ, тил ва бошқа аъзолар дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин.
📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир», дедилар.
📿 Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншаАллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир.
📖«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Аллоҳим, сендан рад этилмайдиган дуо, ҳисоб-китоб қилинмайдиган ризқ ва ёпиб қўйилмайдиган жаннат эшигини сўрайман.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Ҳамма оғриқларим йўқолди. ZEXTRA билан оғриқларсиз, хотиржам яшаяпман 👍
📞ZEXTRA ҳақида полиартрит касаллиги буйича шифо топган мижозимиз Мамадиева Махсума опанинг фикрлари
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Дори ва гормонларсиз табиий даволанинг!
👍ZEXTRA бор - даво бор!!!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
Танбеҳ
📜 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккита гуноҳ борки, уларнинг жазоси дунёда ҳам тезлаштирилади. Улар: зулм ва (ота-онага) оқ бўлиш", дедилар.
Имом Бухорий "Адабул муфрад"да ривоят қилган.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃
🤲 🌹Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🤲 🌹Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🤲 🌹Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🤲🌹 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌺🍀🌞ХАЙРЛИ КУН!😊🍀🌺
САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?
ЖАВОБ👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34267
ИБРАТЛИ РИВОЯТ…
Бир подшох вазири билан қишлоқни айланиб юрса, бир чол ўтин
териб юрган экан. Шунда шох сўрабди: - Ха отахон қишнинг совуқ кунида тинчликми?
Отахон: - Тирикчилик шохим.
Подшох: - Учни бирга урмаганмидиз?
Қишда ўтин теряпсиз.
Отахон: - Учни бирга ургандим, 32 қўймаяптида.
Подшох: - 32 дан нечта? Отахон: - Олтита шохим. Подшох: - Мен бир ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а?
Отахон: - Майли шохим, агар сиз шуни ихтиёр қилсангиз . . .
Подшох: - Унда келишдик.
Шох ва вазир саройга қайтишибди. Вазир уларнинг сухбатидан оғзи очилиб, шохга дебди:
- Шохим сиз боя отахон билан нимани гаплашдингиз-а?
Подшох дарғазаб бўлиб, шуни хам билмайсанми, мен сени нега
вазир қилиб олиб юрибман-а? Сенга мухлат зехнингни ишлатчи тополармикинсан.
Вазир роса, ўйланиб тополмабди ва отахоннинг ёнига борибди ва
нима хақида сухбат қилганликларини сўрабди. Отахон айтмабди агар
шохим айтмаган бўлса, мен хам айтмайман дебди.
Шунда вазир бир халта тилло бериб айтишини илтимос қилибди,
агар айтмасангиз мени шох калламни олади дебди. Отахон рози бўлибди ва айтибди.
Шох сўради:
Учни бирга урмаганмидиз, яъни уч фаслда қишга тарадду кўриб олмаганмидингиз, совукда ўтин теряпсиз деди.
Мен: - Кўргандим, лекин 32 қўймаяпти яъни 32 та тиш қўймаяпти, топганимизни ейяпмиз дегандим.
Шох айтди: - 32 дан нечта?
Мен айтдим: - 6 та яъни, оилада 6 кишимиз.
Шох айтди: - Бир ғоз юборсам патини юласизми деди, яъни менга
химмат кўрсатди. Мен: Бажонидил дедим. Мана подшох ғоз қилиб сизни юборди, Мен патингизни юлдим, яъни сизни тиллаларингизни шу гаплар эвазига олдим деб кулибди.
Вазир бу бўлган ишлардан қойил қолибди ва секин ортига қайтибди.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Ер устида Аллоҳга нисбатан одоб сақламаганни, Аллоҳ ер остида тарбиялаб қўяди.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хотин эрига тижоратда кўмаклашмагунча Қиёмат қоим бўлмайди", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#ОГОҲЛИККА_ДАЪВАТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:
«Кимки инсонларга раҳм қилмаса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилмайди»
(Муттафақун алайҳ).
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#haj2025
ДУОДА БАХИЛЛИК ҚИЛМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
⭐️Зулҳижжа
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: "Зулҳижжанинг ўн кунлигининг имтиёзи, афзаллигининг сабаби шундаки, бу кунларда намоз, рўза, садақа ва ҳаж каби ибодатларнинг оналари яъни, энг улуғлари бир ўринда жамланади. Бошқа вақтларда эса бундай бўлмайди", деди.
"Фатҳул Борий"дан.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?
#zulhijja #talabalar_ijodidan
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Зулҳижжа ойининг 1-куни 2025 йил 28 май чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
📌ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#haj2025
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЧЕКСИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
ОЛТИ ДИНОРНИНГ ЮКИ
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга олти (ё етти) динор бериб, уларни камбағалларга тарқатишимни буюрган эдилар. Аммо ўзлари бемор бўлганлари учун менга берган омонатларини тарқата олмагандим.
Кейин тузалдилар ва мендан динорларни нима қилганимни сўрадилар. Мен: «Аллоҳга қасамки, касал бўлганингиз туфайли сизга қараб, банд бўлиб қолдим. Тарқата олмадим», дедим. «Уни олиб кел», дедилар. Олиб келганимдан кейин кафтларига қўйиб, заиф овоз билан: «Муҳаммад Аллоҳга йўлиққанида қўлида бу пуллар бўлса Роббидан нимани кутган бўларди?» дедилар.
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#duo
Қарздан қутилиш дуоси
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.
Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.
(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#haj2025
МУСОФИРНИНГ ЮРАГИГА “ҲАНЖАР” УРМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#Диний_савол_жавоб
Бомдод намозидан кейин ухласа зарари йўқми?
Ayyub domla HOMIDOV
#duo
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуолари
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
Ўқилиши: Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз зунууба иллаа анта. Фағфирлий мағфиротан мин иъндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм.
Маъноси: Аллоҳим! Мен ўзимга-ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилувчи йўқ. Ўзинг мени Ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан.
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
💡УХЛАГАНДА ЧИРОҚЛАРНИ ЎЧИРИШ
Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтиробларга (депрессия) ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади. Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади. Субҳаналлоҳ! Олимлар йигирма биринчи асрдагина аниқлаган илмий кашфиётни бундан ўн тўрт аср муқаддам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган эканлар: «Ухлаганда чироқларни ўчиринглар» (Абу Довуд ривояти).
Ушбу ҳадис Набий алайҳиссаломнинг содиқул масдуқ эканларига далолат қилмайдими?
Содиқул масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи, барча сўзу амалида садоқатли. Масдуқ – рост сўз тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган.
“Саодатга етакловчи ҳикматлар” китобидан.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#Muslim_podcast
🗣БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ
02:36 Мазҳаб ўзи нима?
04:38 Пайғамбаримиз алайҳис саломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган?
07:10 Мазҳаблар қай тартибда шакилланиб марказлашган?
11:15 Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб амал қилиш жоизми?
14:23 Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?
17:34 Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиши керак?
19:11 Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин?
20:33 Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми? Абу Ҳанифага эргашадиган кишиларнинг асоси йўқми?
24:34 Мазҳабга эргашмасликни салбий оқибатлари борми? Битта жойда битта мазҳабга эргашмаслик қандай муаммоларни келтириб чиқаради?
27:11 Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми? Абу Ҳанифа ва у кишининг шогирдлари кашф қилган усул ҳақиқати.
30:03 Мазҳаб Қуръон ва суннатга зидми?
34:13 Мазҳабга эргашиш вожибми?
36:50 Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма!
40:19 Динимизни тўғри англаб ва унга тўғри амал қилиш учун нималарга эътибор бериш зарур?
43:08 Ёшларимиз илмни кимдан ва қаердан олиши керак? Дин ҳақида кимларга мурожаат қилиш керак?
45:08 Мазҳабларни инкор этманг! Зеро мазҳаблар бирлик рамзи.
✅ Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.
✈️@Muslim_Podcast_uz
Youtube:
Muslim.uz
MuslimuzLive
Facebook: muslimuzportal
Instagram: @muslimuzporatli
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН УЛАШИНГ!
Telegram: /channel/Muslim_Podcast_uz
НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЮМИЛАДИМИ?
#намоз
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر
яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#Диний_савол_жавоб
Қазо намозларни ўқиш тартибини тушунтириб берсангиз
Ayyub domla HOMIDOV
☝️ САВОБЛИ АМАЛЛАРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi