Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Қалбни қотишдан сақлайдиган 14 та сабаб
1️⃣. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.
2️⃣. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.
3️⃣. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.
4️⃣. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.
5️⃣. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.
6️⃣. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш
7️⃣. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.
8️⃣. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.
9️⃣. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.
1️⃣0️⃣. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.
1️⃣1️⃣. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.
1️⃣2️⃣. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.
1️⃣3️⃣. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.
1️⃣4️⃣. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
МАСЖИДДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1708-САВОЛ: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#duo
Юнус алайҳиссаломнинг дуолари
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инниий кунту миназ золимийн.
Маъноси: Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим.
(Анбиё сураси, 87-оят).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ФАРЗАНДИНГИЗ ТИЛИ «АЛЛОҲ» ДЕБ ЧИҚСИН
Фарзандингиз ширин тили билан нималарнидир айта бошласа, дунёдан сиздан бахтли одам қолмайди. Аллоҳ таоло бу бахтни барчамизга насиб қилсин.
Кўпинча ота-оналар фарзандининг илк сўзи «дада» ёки «ойи» бўлишига ҳавасманд бўлишади. Шунинг учун фарзандларига шу лафзларни такрор-такрор айтиб, одатда унинг тилини шу сўзлар билан чиқаришади ҳам.
Лекин исломий оилада тарбия топаётган боланинг тили «Аллоҳ» лафзи билан чиқиши афзалдир. Бу қийин иш эмас. Бу асосан оналарнинг вазифаси, лекин баъзан улар бунга эътибор қилмайдилар, баъзилар эса буни ўйлаб ҳам кўришмайди. Сиз эса боланинг илк бор «ота» ёки «она» эмас, «Аллоҳ» дейишига ҳаракат қилинг, шу лафзни унинг олдида бот-бот такрорланг, токи бу сўз унинг қалбига ўрнашиб қолсин.
Уламолар шундай ёзганлар: «Ҳаракатлар уч хилдир: фатҳа («а», «о» товушлари), касра («и» товуши) ва замма («у» товуши) . Сўзлашда тилга энг енгил, энг осон ҳаракат – фатҳадир («а», «0» товушидир). «И» ва «у» товушларини айтиш болага бироз қийин бўлади. «Аллоҳ» лафзида эса фақат «а», «о» товуши бор, унда «и» ёки «у» товуши йўқ. Шунинг учун болага «Аллоҳ» лафзини айтиш осон, енгилдир. Фарзанд илк бор «Аллоҳ» лафзини тилга олса, бу фарзанд учун ҳам, ота-онаси учун ҳам Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан бири бўлади.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Тобеъинлардан Муовия ибн Қурра роҳимаҳуллоҳ: «Қиёмат куни энг кўп ҳисоб китоб қилиниб, сўроққа тутиладиган киши соғлом бўлатуриб бекорчи бўлган кимсадир», дедилар.
«Ал-Мужоласа ва жавоҳирул ъилми» номли китобдан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#duo #issiq
☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.
🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Тафтазон ақл ва идрок таянчи
Сиз учун буюк ақл соҳиб Аллома Тафтазоний шарафига номланган, 100% табиий гиёҳларидан тайёрланган маҳсулот янада такомиллашган ҳолда тақдим этилмоқда.
Тафтазон энди капсула шаклида ичиш учун янада қулай.
Бир флаконда 120 та капсула.
Хусусиятлари:
Тафтазон- табиий ноотроп, хотирани тиклаш ва стрессга қарши фитокомплекс бўлиб, қуйидаги хусусиятларга эга:
•Диққат ва хотирани кучайтиради (Гинкга билоба, кундур елими, фeрула);
•Бош мияда қон айланишини яхшилайди (Гинкго билома, валериана);
•Антиоксидант ва нейропротектор таьсир кўрсатади (омила, долчин, занджил);
•Иммунитетни мустаҳкамлайди ва умумий тонусни кўтаради;
•Бош мия тиқилмаларини очувчи.
Қўллаш усули ва дозаси:
•2-5 ёш 0,5-1 капсула 1 маҳал,
•6-12 ёш бир капсула 1-2 маҳал,
•12 ёш ва ундан катталарга: 1-3 таблеткадан 2-3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ёки бир соат кейин илиқ сув билан ичилсин.
Қабул қилиш давомийлиги ўртача 3-6 ой. Истеьмолчи ҳолатига қараб узайтирилиши мумкин. Маҳаллий ишлатиш учун 7-10 кун.
Ичиш тартиби:
(Овқатдан 30 дақиқа олдин ёки 1 соат кейин)
Мурожаат учун телефон (+998 77 455 11 92, телеграмда @Saidabdullo777)
Маҳсулот нархи 210 000 сўм
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.
Унинг бир неча кўриниши бор:
- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.
- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.
- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз
- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.
Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#УНУТМАНГ
📌 Жаннатга етакловчи амаллардан бири – таҳоратдан кейинги икки ракат намоздир.
📌Азиз биродарим, муслима синглим!
Таҳорат олаётганда, ҳар томчи сув билан гуноҳларингиз ювилаётганини ҳис қилинг. Сўнгра, намозга киришишдан аввал юқоридаги ҳадисни эсласангиз, ибодатга муҳаббатингиз янада ортиши турган гап.
#Ният
💧 "Таҳорат намози" деб ўқиладиган бу икки ракат намоз – нафл намоз ҳисобланади.
Ният қилиш – қалб билан бўлади. Тил билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбдаги ҳар бир ниятдан хабардор Зотдир.
📌 Эсланг: Али розияллоҳу анҳу айтганлар: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта эса ҳисоб бор, амал йўқ!"
⏳ Шундай экан, ҳар бир таҳоратдан кейин жаннат эшикларини тақиллатиш имконини қўлдан бой бермайлик.
✅ Бугун таҳорат қилдингизми? Икки ракат намозни унутманг!
🤲 Аллоҳим, бизни таҳоратлилар қаторига қўшгин. Ибодатда давомли ва ихлосли қилиб қўйгин. Омин.
Дониёр Файз
#Улашинг
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Диний_савол_жавоб
Молни сўйганда гўшт ва терисининг орасига оғиз ё бошқа асбоб билан дам солса бўладими?
Ayyub domla HOMIDOV
Асссалому алайкум
🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....
- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....
- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!
- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...
Жалолиддин Румий
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ЕТТИ ТОЖ
1. Зикр тожи
«Лã илãҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лã шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалã кулли шай‘ин қодийр».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илорҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир».
2. Дуо тожи
«Роббанã ãтина фид дунйã ҳасанатав ва фил ãхироти ҳасанатав вақинã ъазãбан нãр».
Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара сураси, 201-оят).
3. Қўрғон тожи
«Бисмиллãҳиллазий лã язурру маъсмиҳи шай‘ун фил арзи ва лã фис самãи ва ҳувас самийъул ъалийм».
Маъноси: «Унинг исми билан на осмонда ва на ерда ҳеч бир нарса зарар бера олмайди. У билувчи ва эшитувчи Зотдир».
4. Истиғфор тожи
«Аллоҳумма анта Роббий лã илãҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалã аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу‘у лака бинеъматика ъалайя ва абу‘у бизанбий. Фағфирлий, фаиннаҳу лã яғфируз зунуба илла анта».
Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Раббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг, мен қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонлигидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».
5. Машаққатни кетказиш тожи
«Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту миназ золимийн».
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).
6. Хотиржамлик тожи
«Лã ҳавла валã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъазийм».
Маъноси: «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади».
7. Тасбеҳ тожи
«Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидãда калимãтиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳича миқдорича поклайман».
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Диний_савол_жавоб
Қунут дуосини билмаган киши унинг ўрнига бошқасини ўқиса бўладими?
Ayyub domla HOMIDOV
Ҳамма оғриқларим йўқолди. ZEXTRA билан оғриқларсиз, хотиржам яшаяпман 👍
📞ZEXTRA ҳақида полиартрит касаллиги буйича шифо топган мижозимиз Мамадиева Махсума опанинг фикрлари
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Дори ва гормонларсиз табиий даволанинг!
👍ZEXTRA бор - даво бор!!!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
📜Ризқ сабабларидан
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
– Қиёми лайл - тунда ибодатда қоим бўлиш;
– Саҳар чоғларида кўп истиғфор айтиш;
– Садақа беришга аҳд қилиш ва давомли бериш;
– Куннинг аввали ва охирида зикрларни ўқиш", деди.
"Задул маъод" асаридан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АЁЛ КИШИНИНГ ТОР КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШИ
#намоз
❓1706-САВОЛ: Мен уйда бегоналар бўлмагани учун тор кийимлар кийиб юраман. Агар авратларни тўсиб турса, тор шим ёки тор иштонда намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кийим агар тана аъзоларининг рангини билдириб турса, бу билан намоз ўқиш мумкин эмас. Агар рангини билдирмаса, лекин тана аъзоларини билдирадиган даражада тор бўлса, бу ҳолатда ўқиган намози фиқҳий жиҳатдан намоз бўлгани билан макруҳлик билан адо этилган бўлади.
Шунинг учун гарчи уйда ёлғиз бўлсангиз ҳам, намоз ўқишда эгнингизга аъзолар ранги ва шаклини билдирмайдиган, кенг ва қалин кийим кийиб, намоз ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
«Kim yaxshi amal qilsa…»
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
Манба: islomuz
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#duo
Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.
(Ибн Ҳиббон ривояти).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Ривоят
ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ
Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзот унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Чунки ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Масжид устунлари
🕌 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Масжидларнинг устунлари бор (яъни, устунлар масжидларни лозим тутгандек, масжидларни лозим тутадиган кишилар бор), фаришталар уларнинг ҳамсуҳбатларидир. Агар кўринмай қолсалар уларни излайдилар, касал бўлсалар бориб кўрадилар, бирон иш билан юрган бўлсалар уларга кўмаклашадилар".
Кейин яна дедилар: "Масжидда ўтирувчи уч хислатга эга бўлади: Биродаридан фойдаланади ё фойдали сўз эшитади ёки раҳматни кутиб ўтиради".
Имом Аҳмад ривояти, ҳасан ҳадис.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Диний_савол_жавоб
Ухлаганда қорин билан ётиб бўлмайди деб эшитдим. Шу ростми?
Ayyub domla HOMIDOV
ЭРКАКНИНГ АЙБИ
• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.
Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:
1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини хурмат қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.
Нозимжон Ҳошимжон
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
▫️Қандай қилиб Аллоҳ сени рози қилади?
3 маротаба “Розийту биллаҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула”, дегин.
▫️Қандай қилиб У Зот гуноҳларингни мағфират қилади?
3 маротаба “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ”, дегин.
▫️Қандай қилиб 1000 та яхшиликка эришасан ва сендан 1000 та ёмонлик ўчирилади?
- 100 маротаба “субҳаналлоҳ” дегин.
▫️Қандай қилиб Раҳмоннинг Арши қадар ҳасанотларга эришса бўлади?
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи вазината ъаршиҳи”, дегин.
▫️Қандай қилиб махлуқотларининг ададича, аршнинг оғирлигича ва Аллоҳ нафси рози бўлгунча ажрга эришса бўлади?
“Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи, ва ризо нафсиҳи, ва зината ъаршиҳи, ва мидада калимаатиҳи”, дегин.
▫️Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун ҳасанотларга эришиш мумкин?
“Аллоҳуммағфир лилмуслимийна вал муслимат вал муъминийна вал муъминат ал-аҳйа-у минҳум вал-амваат” ни ўқи.
▫️Қандай қилиб Қуръонни тўлиқ ўқиганни ажрига эришса бўлади?
3 маротаба Ихлос сурасини ўқи.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#duo
Кечаси уйғониб кетганда қилинадиган дуо
لا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ على كُل شَيْءٍ قَدِيرٌ والحَمْدُ لِلَّهِ وَسُبْحانَ اللَّهِ وَلا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَاللَّهُ أكْبَرُ وَلا حَوْلَ ولا قُوَّةَ إلاَّ باللَّهِ
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиздир. Унинг шериги йўқдир. Моликлик Унга хос. Барча ҳамду сано Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир. Ҳеч қандай ўзгартириш ва куч-қудрат йўқдир, магар Аллоҳ(нинг ёрдами) ила бўлур.
(Имом Термизий ривояти).
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
Намоз вақтлари:
09.06.2025 - ДУШАНБА
👉 @Shayx_Hazrat
РУҲИЙ ТАРБИЯ ТАРИҚПТЛАРИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Барча нарса тамом бўлди деб ўйлаган вақтингда Аллоҳ таоло бошлаш учун сенга янги бир йўлни яратиб беради...
Аллоҳим, ишларимизни енгил қилгин ва бизга ёрдам бергин!
Самир Маҳмуд.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#ФОЙДАЛИ_ДОРИ
⚗ Таркиби:
«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)
🗒 Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.
✳️ Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).
♻️ Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.
⏰ Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.
📆 Даволаш муддати:
Кўп айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
📌 Муҳим Эслатма:
Бу малҳамни бошқаларга ҳам тавсия қилсангиз уларга ҳам фойдаси тегади!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: