Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган! Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz Реклама: @Reklamauchun_manzil
🌙Муборак Рамазон ойини Саудияда кутиб олмоқчи бўлганлар учун маҳсус таклиф
24-25-26-февраль саналарига "Саудия Арабистонига саёҳат" ташкиллаштирилган.
Жойларимиз сони саноқли.
Қуйидаги рақамларга боғланиб банд қилишингиз мумкин
Парвозлар:
Тошкент-Жидда-Тошкент
Тўғридан тўғри рейс
👤Сафар мобайнида Устоз Рустамжон домла хамроҳ бўладилар
👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.
Мурожаат учун:
📞+998954555553
📞+998884555553
📞+998976555553
📞+998978555553
ОНАМГА ЖАҲЛ ҚИЛДИМ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Онам билан кўп урушиб қолаяпмиз бир биримизни тушунишимиз қийин бўлаяпди. Уйланмаганман отам йўқ синглим ва укам бор ойлада рўзғор тебратадиган менман тўғри онамни ҳам ҳиссалари бор лекин келишмовчиликлар кўп бўлайпди. Арзимаган нарсадан жанжал чиқаяпди, қандай йўл тутсам бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тилингизни тийинг. Ота-оналар фарзандлар томонидан муҳокама қилинмайди. Агар қалбини оғритиб оққ бўлиб қолсангиз дунё охиратда рўшнолик кўрмасдан хор бўлиб ўтиб кетасиз. Тезда кечирим сўраб розилигини олинг ва бундан кейин ҳатто овозингизни ҳам кўтарманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
🌙Муборак Рамазон ойини Саудияда кутиб олмоқчи бўлганлар учун маҳсус таклиф
24-25-26-февраль саналарига "Саудия Арабистонига саёҳат" ташкиллаштирилган.
Жойларимиз сони саноқли.
Қуйидаги рақамларга боғланиб банд қилишингиз мумкин
Парвозлар:
Тошкент-Жидда-Тошкент
Тўғридан тўғри рейс
👤Сафар мобайнида Устоз Рустамжон домла хамроҳ бўладилар
👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.
Мурожаат учун:
📞+998954555553
📞+998884555553
📞+998976555553
📞+998978555553
УХЛАГАНДА ДАМ СОЛИШ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! 4 ёшли қизимда неврологик бетоблик бор. Шифо оятларини ўқиб дам соламан десам бир жойда ўтириб эшитмайди, ўзи умуман, ўтирса ҳам қулоқ солмайди. Шунинг учун у тв кўриб ўтирганда ёки ухлаб ётганида Қуръон оятларни ўқиб дам солсам таъсири бўладими? Ёки ўқилган оятларни ўзи қулоқ солиб эшитиш шартми? Ўйнаб ўтирганида ёнига ўтириб Қуръон ўқишни бошласам "айтма" дегандай қилиб қўли билан итариб ташлайди ёки туриб кетиб қолади. Шунинг учун ухлаган пайти дам солсам таъсири бўлармикан дегандим.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Албатта таъсири бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
5 кунда оёққа турдим!
Қўлтиқтаёқда эдим.
Грижам 11 мл эди.
Уй шароитида грижадан тез ва осон қутилинг!!!
📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топган Дилбар опанинг фикрлари
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!
👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
ТЎЁНА ПУЛИ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ўртоқларимиз билан тўйда 3кг гўшт пулидан пул йиғиб тўёна берардик, яқинда ўзим уйланаябман, ўртоқларим ҳам 3кг гўшт пулидан тўёнага йиғишмоқчи, бундай қилиб тўёна олиш рибо эканлигини билдим, агар шу берилган тўёна пулларини бирор мухтож одамга бериб юборсам ҳам рибо иш қилган бўламанми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Кимга қанча берган бўлсангиз ўшандан ўшанчани қайтариб олишингиз мумкин холос. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
🌙Муборак Рамазон ойини Саудияда кутиб олмоқчи бўлганлар учун маҳсус таклиф
24-25-26-февраль саналарига "Саудия Арабистонига саёҳат" ташкиллаштирилган.
Жойларимиз сони саноқли.
Қуйидаги рақамларга боғланиб банд қилишингиз мумкин
Парвозлар:
Тошкент-Жидда-Тошкент
Тўғридан тўғри рейс
👤Сафар мобайнида Устоз Рустамжон домла хамроҳ бўладилар
👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.
Мурожаат учун:
📞+998954555553
📞+998884555553
📞+998976555553
📞+998978555553
ФАРЗАНДИНГИЗ ХАТО ҚИЛСА...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Набий алайҳиссалом паноҳ тилаган 30 бало
«Аллоҳим! Сендан:
– ожизликдан;
– дангасаликдан;
– қўрқоқликдан;
– бахилликдан;
– қариб-қартайиб қолишдан;
– тошбағирликдан;
– ғафлатдан;
– қашшоқликдан;
– хорликдан;
– мискинликдан;
– фақирликдан;
– куфрдан;
– ширкдан;
– фисқу фасоддан;
– бадбахтликдан;
– нифоқдан;
– сумъа (одамлар эшитсин учун)дан;
– риёдан;
– карликдан;
– кўрликдан;
– жинниликдан;
– песликдан;
– моховликдан;
– ёмон касалликлардан;
– қарзга ботиб қолишдан;
– одамларнинг қаҳрига учрашдан;
– неъматларинг заволидан;
– офиятинг кўтарилишидан;
– ўч олишинг тезлашишидан ва
– барча ғазабингдан паноҳ тилайман!»
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
СОТУВЧИЛИК
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум!
1. Дўконда телефон жиҳозлари ёки мусиқа эштиш учун мўлжалланган аксессуар(наушник, АUX кабеллар ва ҳ.к) кабеллар сотиш жоизми? Яники у аксессуарда эшитган нарсасига биз жавоб бермаймизми?
2. Мен бир оғайним билан чет тилини ўрганмоқчи эдик. Ўзимиз ўзаро тайёргарлик давомида уйга вазифани қилмаган шахс бир биримизга жарима тўласак бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом!
1). Жоиз.
2). Бўлмайди. Бу қимор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
🤲🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉
🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
☘ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!☘
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
БАРОАТ КЕЧАСИДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо қилишга эътибор қилиш;
2. Бу кечада ибодат қила олмаса ҳам, гуноҳлардан сақланишга қаттиқ эътибор қаратиш. Хусусан, бу кечанинг фазилатларидан маҳрум қиладиган гуноҳлардан сақланиш лозим;
3. Бу кечада тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилиб, ҳар ҳил бидъатлардан сақланиш;
4. Ўзи ва барча уммат учун хайрли дуолар қилиш;
5. Тоқат етганича зикрлар, нафллар, тиловати Қуръонлар қилиш;
6. Имкон топган киши шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиши.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-----------------------
БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми? Агар Исломда бўлса далилини айтасизми?👉ШАЙХ ЖАВОБЛАРИ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21654
БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ.
#САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Хар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21653
‼️БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!
😢Кошки эди буни жамики инсонларга етказа олсам!
☝️✅Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.
✨⁉️БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
🌙Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 13-февралдан 14-февралга ўтар кечасига тўғри келади.
✅Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.
⁉️ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
☝️13-феврал = 14-шаъбон-1446
☝️14-феврал = 15-шаъбон-1446
☝️15-феврал = 16-шаъбон-1446
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)
Пайшанба: 06:00 --- 17:57
Жума: 05:59 --- 17:58
Шанба: 05:58--- 18:00
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)
✅ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
🤲Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
🤲Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.
⏰Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)
👆Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
👇Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
🤲✅Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!🤲
🍀Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чеккада қолиб кетманг!
☝️Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ. #САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Хар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21653
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈
#Эслатма
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН
Бароат кечасининг номлари ҳақида нималарни биласиз?
Бу кечанинг бир неча номлари бор:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.
Урфда унга бароат кечаси дейилади.
Бароат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.
Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.
Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.
#ЭСЛАТМА:
Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 13-февралдан 14-февралга ўтар кечасига тўғри келади.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------
БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ. #САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Хар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21653
ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
АЁЛИНГИЗНИНГ АЙБУ НУҚСОНЛАРИНИ ЮЗИГА СОЛМАНГ!
Аёлингизга керагича эҳтиром кўрсатишни унутманг. “Аёл киши ҳеч нарсани тушунмайди”, деган такаббурона фикрни қўйинг. Аёлингизнинг айбу нуқсонларини юзига солманг. Йўқса қалби жароҳатланиб, ўзига бўлган ишончи йўқолади. Шунингдек, бошқалар олдида ҳам уни танқид қилманг. Бинобарин, бу билан унинг ҳурматини ҳам, ўз ҳурматингизни ҳам бир пул қилган бўласиз. Унинг ишларини олқишлашда қизғанчиқ бўлманг. Аёлингиз нима яхши иш қилса мақтанг. Яна шуни унутмангки, бир-бирингиз билан тортишганингизда доим ўзингизни ҳақ деб ўйламанг. Сиз ҳам хато қилишдан маъсум эмассиз.
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БИЗГА БЕРГАН НЕЪМАТЛАРИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
САДАҚАНИНГ БЕШ ФОЙДАСИ
1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти).
3. Дўзахга парда бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).
4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ЕСА БЎЛАДИМИ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик
1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------
АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ҚАРЗДОРНИ ҚАРҒАГАНДИМ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир кишига қарз берудим. 3 ойда бераман деб йўқ бўлиб кети, 6-7 ойдан кегин ушлаб олдим қарзни сўрасам бермиман деб бўйин товлади. Қарз болангни ўлигига буюрсин деб қарғадим ва кетдим. Орадан 2 йил ўтиб энди пулни қайтаряпти кечирим сўраб. Энди шу пулни олсам манга халолми харомми? Нима қилишим керак?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Модомики у сизнинг ҳаққингиз экан олсангиз бўлади. Аммо ўша жанжалда қарздан кечдим деган бўлсангиз энди уни талаб қилиб олишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
ОВҚАТНИ ПУФЛАМАНГ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇
/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ШАРТНОМАДАГИ ПЕНЯ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Янги қурилган уйлардан олмоқчи эдим, лекин шартномадаги баъзи шартлар ўйлантириб қўйди. У ерда ёзилишича агар бўлиб тўлашда ойлик тўловни кечиктирсам пеня ёзар экан, лекин улар бу пеняни олмаймиз, шунчаки шартномада ёзилган дейишяпти, тўлов кечикса шартнома бекор қилинади пеня олмаймиз дейишди, шу савдо жоиз бўладими? Рибо бўлиб қолмидими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шартномада ёзилган бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
БАРОАТ КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!
Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!😔
• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!
🤲 АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!
Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!
АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН! 🤲
‼️Бир чекада қолиб кетманг!
✅ Бу дуони имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-----------------------
БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми? Агар Исломда бўлса далилини айтасизми?👉ШАЙХ ЖАВОБЛАРИ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21654
БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ.
#САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Хар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21653
✨Ғафлатда қолманг!
🌙БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ
«Бароат» сўзи луғатда «халос бўлиш», «нажот топиш» ва «қутулиш» каби маъноларни билдиради. Бароат кечаси Аллоҳнинг мағфират ва раҳмат эшиклари мўмин бандалари учун очилгани боис кечага шундай ном берилган.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ шаъбоннинг ярмидаги кечада мушрик ва хусуматчидан ташқари барча яратганларини мағфират қилади», дедилар (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).
Ибн Можа Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ қуёш ботиш вақтида дунё осмонига тушади ва бундай марҳамат қилади: «Истиғфор айтиб тавба қилган борми, унга ризқ бераман. Балога учраган борми, хотиржамлик бераман. Фалончи қани, фистончи қани? Бу овоз атроф ёришгунга қадар шундай давом этади».
Муборак кеча ҳижрий, Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 13-февралдан 14-февралга ўтар кечасига тўғри келади иншаАллоҳ
"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-----------------------
БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми? Агар Исломда бўлса далилини айтасизми?👉ШАЙХ ЖАВОБЛАРИ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21654
БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ.
#САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Хар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21653
БАРОАТ КЕЧАСИ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇👇
---
БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ
#САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Хар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?