#Saylov2021
📌24.10.2021 O'zbekiston Respublikasi Prezidentlik saylovi
@shbasharatov
🇺🇿 Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi Ma'naviyat va ma'rifat markazi 21-oktabr "O'zbek tili bayrami" kuni munosabati bilan "Til bilimdonlari" megatanlovini e'lon qilibdi
Tanlov joriy yilning 22-sentabridan 16-oktabrgacha onlayn tarzda bo'lib o'tadi.
aytgancha g'oliblarga
quyidagi qimmatbaho sovg'alar taqdim etiladi:
▪️ 1-o'rin: Samsung Galaxy A32;
▪️ 2-o'rin: Mi Band 5 smartwatch;
▪️ 3-o'rin: Airpots quloqchinlari;
▪️ 4-o'rin: 10000 mhA Power bank;
▪️ 5-o'rin: 16 GB tashqi xotira.
▪️ 6-20-o'rinlar: Kitoblar to'plami
Ushbu link orqali ishtirok etishingiz mumkin:
/channel/tilbilimdonlaribot?start=337969317
@shbasharatov
📌Аҳмад Масъуд “Толибон” билан сулҳ тузиш шартини айтди
Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршиликлар раҳбари Аҳмад Масъуд, агар толиблар цивилизацияга ўтишга ваъда берса, улар билан сулҳ тузишга тайёр. Бу ҳақда у “Paris Match” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен тинчликпарвар одамман ва ўз халқимга яхшилик тилайман”, деган у, уруш пайтида ҳам душманлар билан гаплашиш кераклигини таъкидлаб.
Масъуд таслим бўлмасликни алоҳида урғулаган.
“Аммо таслим бўлиш умуман бошқача. Яна такрорлайман: мен ҳам, менинг қўмондонлигимдаги қўмондонлар ҳам таслим бўлолмаймиз. Тасаввур қилинг, “Толибон” аёллар ва озчиликлар ҳуқуқларини, демократия, очиқ жамият тамойиллари ва бошқаларни ҳурмат қила бошлайди. Нега уларга бу тамойиллар барча афғонларга, шу жумладан ўзларига ҳам фойда келтиради, деб айтмаслик керак?”, деган у.
Масъуд эркинлик ва инсон ҳуқуқлари ҳақида ўз қарашларини қуйидагича ифодалаган:
“Эркинлик ва инсон ҳуқуқлари – бебаҳо имтиёзлар. Уларни қамоқдаги барқарорлик билан алмаштириб бўлмайди”.
Масъудга кўра, “Толибон” билан жанг эндигина бошланмоқда.
“Биз жангни тугатмоқчи эмасмиз. Бу ерда – Панжшерда ҳамма нарса эндигина бошланмоқда. Таслим бўлиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, дейди у.
Масъуд, шунингдек “Толибон”нинг Панжшер дарасидаги қуршов ҳақидаги баёнотларини ёлғон ахборот деб атаган. У қурол билан қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун АҚШ ҳукуматини танқид қилган.
“Саккиз кун олдинги тарихий хатомни унутолмайман. Мен рад жавобини олдим. Америкада ишлаб чиқарилган қуроллар, артиллерия, вертолётлар, танклар энди “Толибон” қўлида”, деган Масъуд.
Маълумотларга кўра, “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид яқин орада Панжшер вилояти билан тинчлик битими тузилишини айтган.
“Биз Панжшердаги одамлар билан алоқадамиз. Оқсоқоллар, нуфузли одамлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Музокаралар яқинда муаммони урушсиз ҳал қилади. Менинг 80 фоизга ишончим комилки, жанг қилишнинг ҳожати йўқ. Биздаги маълумотларга кўра, яқин орада тинчлик битими тузилади”, деган Мужоҳид.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
@shbasharatov
Канада, Буюк Британия ва AҚШ ҳукумати Aфғонистондаги дипломатларини эвакуация қилишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Қобулга махсус кучлар юборади
@shbasharatov
Тошкетда жисмоний тарбия ўқитувчиси икки дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлади. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 27 апрель куни 15 ёшли 8-синф ўқувчисига нисбатан 30 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Анвар Х., кейинчалик эса унинг икки нафар таниши – Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г. томонидан жинсий тажовуз қилинган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича 30 апрель куни гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, 5 май куни Анвар X.гa нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айблов тақдим этилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г. терговдан яширинганликлари сабабли жорий йилнинг 20 май куни жиноят ишининг уларга нисбатан қўзғатилган қисми алоҳида юритиладиган бўлган.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 1 июнь куни ушбу шахслар ҳам қўлга олиниб, жиноят ишига жалб қилинган. 30 июнь куни Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича айблов тақдим этилди. Шу куннинг ўзида дастлабки тергов якунланиб, жиноят иши судга оширилган.
Манба:qalampir.uz
@shbasharatov
P/S: bu holatlarni qurboni bo'layotkan yosh avlod qizlarimiz ko'payib ketmoqda bunday razil ishlarni amalga oshirayotkan shaxslarga nisbatan jazoni kuchaytirish zarur qamoq yokida ozodlikdan mahrum qilish bu jinoyatni sodir etkanlar uchun kam ! Achinib ketasan kishi jamiyatimizda shunday insonlar borligidan
📌 Бугун Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада ўқув машғулотларни бошлашди.
P/S: Доим огоҳмиз !
@shbasharatov
📌Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой — ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси билан эмлангани маълум қилинди. @shbasharatov
Читать полностью…📌Сиёсий партияларнинг сайловдаги ваколатли вакиллари маълум қилинди
Бахтиёр Султанназирович Якубов – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили;
Баҳодиржон Мўллажон ўғли Маматхонов – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ваколатли вакили;
Абдукамол Шодиевич Раҳмонов – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакили;
Саидрасул Саидакпарович Сангинов – Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакили;
Улуғбек Назарович Вафоев – Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили.
@shbasharatov
📌 bugun soat 12:00 da Uzreport va O'zbekiston24 telekanallarida "Yoshlar Parlamentining 6 oylik hisoboti va eng muhim natijalari" mavzusidagi brifingni jonli efirda kuzating
@shbasharatov
📌Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентдаги музокаралари якунида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.
@shbasharatov
📌 20 июндан олий таълим муассасаларига онлайн шаклда қабул бошланади.
@shbasharatov
📌 Ўзбекистонда 2 минг ва 20 минг сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнлари маъқулланди.
@shbasharatov
#клип_премьераси
26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматига асос солинганига 30 йил тўлди.
Шу муносабат билан яқинда қабул қилинган қонунга кўра, 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
Маълумот учун, 1991 йил 26 сентябрдаги Президент фармони билан Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик комитети тугатилиб, ўрнига Миллий хавфсизлик бошқармаси ташкил этилган ва Президентга бўйсундирилган эди.
👉 @shbasharatov
📌Лицензияга эга нодавлат ОТМлар рўйхати эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2021-2022 ўқув йили олдидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, ишончли маълумот тақдим этиш мақсадида, лицензия олган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга 19 та ОТМ киритилган. Булар:
• Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти;
• Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
• Тошкент шаҳридаги Инҳа университети;
• Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;
• Тошкент шаҳридаги Амити университети;
• Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази;
• Акфа университети;
• Қўқон университети;
• Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;
• TEAM университети;
• Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
• “Tashkent International University of Education” халқаро университети;
• Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали;
• “EUROPEAN MEDICAL” университети;
• “STARS INTERNATIONAL” университети;
• Маъмун номидаги жаҳон тиллари институти;
• “AL-BUKHARI” университети;
• “CAMBRIDGE INTERNATIONAL” университети;
• “TMC” институти.
@shbasharatov
2021-2022 ўқув йилида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари рўйхати:
Молия вазирлиги томонидан Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим кредити олишнинг янги енгиллаштирилган мезонлари ишлаб чиқилди.
Унга кўра, талабалар қуйидаги 11 та тижорат банклари ва уларнинг филиалларига ариза орқали мурожаат қилган ҳолда кредитга эга бўлишлари мумкин:
⁃ Миллий банк;
⁃ Саноатқурилишбанк;
⁃ Агробанк;
⁃ Микрокредитбанк;
⁃ Халқ банк;
⁃ Қишлоққурилишбанк;
⁃ Турон банк;
⁃ Ҳамкорбанк;
⁃ Асака банк;
⁃ Ипотека банк;
⁃ Ориент Финанс банк.
@shbasharatov
Толибон Қобулда дастлабки расмий матбуот анжумани ўтказди ва қуйидагиларни эълон қилди:
1. Толибон Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан барча чегараларини назорат остига олди;
2. Aёллар университет даражасигача таълим олишлари мумкин ва улар ишлаш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар;
3. Барча аёлларнинг ҳижоб кийиши шарт, аммо бурқа (ниқоб) кийиш талаб қилинмайди;
4. Aёлларнинг жамиятдаги ролини юқори баҳолайдилар, улар мамлакатни қуришда ёрдам беришига ишонишади;
5. Ислом Aмирлиги ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч ким билан адоватда бўлмайди. Бу толибларнинг йўли эмас;
6. Ислом Aмирлиги раҳбарлари умумий афв этиш тўғрисида буйруқ беришди. Толибон Aфғонистонда барчага, ҳаттоки унга қарши чиққанларга нисбатан ҳам адоватни тугатди;
7. Фуқаролар хавфсиз эканликларига ишонтирилмоқда, ҳатто AҚШ билан ҳамкорлик қилганларга ҳам мамлакатда қолишга даъват этилмоқда;
8. Толибон халқаро хуқуқ нормаларига асосан қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини олиб боради;
9. Чет эл элчихоналари ва халқаро ташкилотларнинг хавфсизлиги Толибон учун устувор вазифадир. Толибон разведка хизматлари Aфғонистонни тарк этаётганлар ва қолаётганларни ҳимоя қилади;
10. Aфғонистонда кучли инклюзив Ислом ҳукумати бўлади;
11. Толибон янги ҳукумат таркибига жамиятнинг барча қатламларини киритиш нияти бор;
12. Барча афғонларнинг диний эътиқоди ва маънавий қадриятлари ҳурмат қилинади;
13. Афғонистонда бундан кейин наркотик моддалар ишлаб чиқарилмайди.
@shbasharatov
⚡🇦🇫Афғонистон вице -президенти Амрулла Солиҳ Тожикистонга қочиб кетди.
P/S: Маълумот расман тасдиқланмади
@shbasharatov
⚡🇦🇫Толибон қўлга киритган ёки таҳдид остидаги Афғонистон шаҳарлари:
◼ Заранж (Нимроз вилояти) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Фараҳ (шу номдаги вилоят) - Толибон томонидан асирга олинган.
◼Ҳирот (шу номдаги вилоят) - толибларнинг чеккага ҳужуми.
◼ Қалайи Нау (Бадғис вилояти) - шаҳар қуршаб олинган, Толибон ҳужумлари қайтарилган.
◼Маймана (Фарёб вилояти) - вазият барқарор.
◼ Сари Пул (шу номдаги вилоят) - Толибон томонидан асирга олинган.
◼Шибирғон (Жузжон вилояти) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Мозори-Шариф (Балх вилояти)-Толибон ҳужумлари қайтарилди.
◼ Ойбоқ (Саманган вилояти) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Қундуз (шу номдаги вилоят) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Талуқон (Тахор вилояти) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Файзобод (Бадахшон вилояти) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Пули Хумри (Бағлон вилояти) - толиблар томонидан асирга олинган.
◼ Қандаҳор (худди шу номдаги вилоят) - чеккада оғир жанглар давом этмоқда.
◼ Лашкар Гоҳ (Ғилмонд вилояти) - жанглар, Толибоннинг кўпчилиги назорат қилади.
@shbasharatov
Ўзбекистон Республикаси президентлигига қўйилган номзодлар рўйхати:
Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП партиясидан номзод);
Мақсуда Варисова (Халқ демократик партиясидан номзод);
Алишер Қодиров (Миллий тикланиш демократик партиясидан номзод);
Баҳром Абдуҳалимов (Адолат социал-демократик партиясидан номзод);
Нарзулла Обломуродов (Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод).
@shbasharatov
📌Ўзбекистон — Эрон: Яқин дўстлик ришталарининг янги имкониятлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация Теҳронда икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга оид нуфузли мулоқотлар ўтказиш мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Ташриф чоғида делегация аъзоларининг Эрон Ислом Республикаси Президенти ҳамда Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси раиси билан учрашувлари кўзда тутилган.
@shbasharatov
📌Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига борганида айтди.
@shbasharatov
23 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: IT-Парк томонидан олиб борилаётган ишлар, соҳадаги ўзгаришлар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-Парк
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: Ёшлар парламенти фаолиятининг 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: COVID-19га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсири
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар, тиббиёт олимлари
〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
/channel/aoka_uz
❗️Президентнинг 8 июндаги фармони билан 1 августдан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади.
@shbasharatov
#LIVE
📌 ЖЧ 2022 Саралаш боскичи учрашув бошланди омад ёр булсин. 🇺🇿Ўзбекистон-🇸🇬Сингапур
@shbasharatov
📌Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг минимал харажатлари инфографика кўринишида
@shbasharatov