✅ Уламолар Кенгаши йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилинди
🕰 Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, диний таълим муассасалари ҳамда илмий-марказлар раҳбарлари, таниқли уламолар ва имом-домлалар иштирок этди.
🤲 Мажлис Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар ила бошланди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари иштирокчиларга 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган хайрли ишлар тўғрисида маълумот бериш асносида барча диний соҳа ходимларини мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини тўла таъминлаш, ислом уммати бирлигини мустаҳкамлаш ва ўлкамиз фаровонлиги йўлида янада ғайрат билан меҳнат қилишга даъват этдилар.
БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
✅Кексалар бор уйда барака бор!
#Жума_суҳбатлари 6-сон
🔹Динимиз ота-онага яхшилик қилишга буюради. Бу ҳақда ояту ҳадисларда нималар дейилган?
🔸Кейинги пайтда баъзи ёшларнинг ота-оналарига қўпол муомала қилганининг гувоҳи бўламиз. Уларнинг ота-онасига бундай муносабатда бўлишлари оғир гуноҳ эмасми?
🔹Халқимизда қариси бор уйнинг фарзу баракаси бўлади деган гап бор. Бу сўзлар қанчалик асосли деб ўйлайсиз?
🔸Ота-онага яхшилик қилишнинг ажри савоблари ҳақида сўзлаб берсангиз
🔹Ота-оналар бирор гуноҳ ишга буюрса итоат қилиш керакми?
▶️ Жалолиддин домла Ҳамроқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Сайидаҳмад домла Сайдаралиев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🟢 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲАЛАР)
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” НОМЛИ СИЙРАТ ТАНЛОВИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БОШЛАНДИ
(ФОТОЛАВҲА)
✅ Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан ташкил этилган бош мукофоти – Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг якуний тақдирлаш маросими бошланди.
🔸Бир ойдан зиёд вақт мобайнида танловга сийратга муҳаббатли бўлган юртдошларимиздан 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди. Уларни баҳолашга профессор-ўқитувчилар, таниқли уламолар, ёзувчи-шоирлар, моҳир журналистлар, “Сийрат” фани устозлари, Ислом тарихи билимдонлари ва медиа соҳаси мутахассислар жалб этилди.
Якунда танловнинг энг сара ижодий ишлари юқори баҳога лойиқ кўрилди.
📜Айни дақиқаларда ғолиблар эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
📍11 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 33-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Тавба " сурасининг 37 оятидан 72 оятигача хатм қилинади.
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
✅ Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
✅ Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Имом-хатиб дин ғами ва халқ дарду ташвиши билан яшаши керак
✅ Шу йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.
🤲 Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатиблик масъулияти, дин ва миллат ривожи учун хизмат қилиш ҳамда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Фарғона вилоятида охирги йилларда диний соҳада кўплаб натижаларга эришилгани, ҳали тизимда кўплаб қилиниши лозим бўлган ишлар борлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кузатилаётганини мисоллар билан келтириб ўтдилар.
#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ
АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ
Аллоҳ таоло у зотни мадҳ этиб, бундай марҳамат қилган: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам парданишин қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар юзларидан билар эдик” (Имом Бухорий ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
ҚАНДАЙ САВОБ БИЛАН ГУНОҲИМНИ ЮВСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади.
Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг.
Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🌙 Мадраса талабаларининг заковати барчани мамнун этди
✅ Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари водий сафари давомида Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратларига Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ва билим юрти мудири Рустамжон домла Маҳмудов ҳамроҳлик қилди.
#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 09.10.2023 (7-СОН)
🔸Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🔹Шайх Алижон қори “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Мусулмон уммати, дин ва халқ хизматида фаол бўлиши катта саодат
✅ Шу йил 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Андижон вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.
🔸Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
🔹Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли вазифа экани, ҳар бир имом бу ҳақиқатни бир зум бўлса-да эсидан чиқармасдан, жамиятнинг энг намунали ва энг олди кишиларидан эканини чуқур англаш кабиларни баён этдилар.
#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОНДАГИ "ПИСТАМОЗОР” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
✅ Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон шаҳридаги “Пистамозор” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.
🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍Масжид локацияси
#муфтий #ташриф
#жума #шайх
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (08-10-2023)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НАМАНГАНДАГИ "МАВЛОНО АЛИЮЛ ҚОРИ” (ЯНДАМА) МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
✅ Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган шаҳри Яндама гузаридаги “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.
🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍Масжид локацияси
🔸 Инша Аллоҳ, Аср намозига Наманган вилояти Норин туманидаги катта йўл ёқасида жойлашган "Қурбон ота" жоме масжидига ташриф режалаштирилган.
#муфтий #ташриф
#жума #шайх
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏳ Намоз вақтлари
✅ @AZIZON_UZ
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
✅ Ҳомиджон домла Ишматбеков нуфузли мукофот билан тақдирланди
🔸 2023 йилнинг 10-11 октябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи Котибиятининг ХХI-йиғилиши бўлиб ўтди.
🔹Дунёнинг 23 давлатидан келган дин пешволари Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида қабул қилинган Декларация қоидаларини амалга оширишни муҳокама қилдилар. Давра суҳбатида турли динлар, халқаро ташкилотлар вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирок этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.
🔍Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди.
✅ Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:
📑 “Мақолалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит (“Оламларга раҳмат Пайғамбар”)
🥈2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон (“Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат”)
🥉3-ўрин – Комилова Юлдуз (“Ким сени унингдек яхши кўради”)
🎞📲“Медиа ва инновацион лойиҳалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Юнусова Қурбонбика (“Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз” каби инновацион лойиҳалар)
🥈2-ўрин – Юнусбеков Аваз (“Расулуллоҳ” номли қисқа видеоролик)
🥉3-ўрин – Музрапов Турғун (“Расулуллоҳнинг суннатлари” ҳақида видеолавҳа)
📚 “Китоблар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Мирносир Ҳасанов (“Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам”)
🥈 2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи (“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти”)
🥉 3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой (“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим”)
🕋 “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танловининг Олий ўринига “Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат” номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.
✅ Танловнинг номинация ғолиблари:
🔹“Энг ёши улуғ иштирокчи”:
- Олимжон Бўриев
- Аҳмаджон домла Бобомурод
- Атабоев Абдумуталиб
🔹“Энг матонатли иштирокчи”
- Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
- Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)
🔸“Энг чиройли безакли китоб”
- Абдукамол Абдужалилов
“Аёллар ҳақидаги сийрат китоби”
- Толиб Низом
- Бобомурод Эрали
🔸“Сийратнинг энг яхши манзумаси”
- Шукурулла Дадашев
- Имомгазарова Мовлуда
🔸“Энг таъсирли видеолавҳа”
- Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.
🔸“Энг изланувчан муаллиф”
- Валихонтўра Бухорий
🔸“Энг яхши сийрат бадиаси”
- Файзиев Акбаржон
– “Мақолалар”, “Медиа ва инновацион лойиҳалар” ва “Китоблар” йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;
– “Оламларга раҳмат пайғамбар” танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
🤲 Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
✅ @AZIZON_UZ
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
🌙 ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИСССАЛОМНИНГ УММАТГА БЎЛГАН МУҲАББАТЛАРИ БЕҚИЁС ЭДИ
✅ Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” масжидига ташриф буюриб, жамоатга маърифий суҳбат қилдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари масжид қавмига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларга бўлган муҳаббатлари, кўрмай у кишига имон келтирганларни соғинишлари ва дуолари ҳақида сўзлаб бердилар.
🔹Муфтий ҳазратлари суҳбатларида айни кунларда мусулмон дунёсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой нишонланаётгани, бу санада Ул зотнинг сийратларини кўпроқ мутолаа қилиб, салавоту саломлар йўллашнинг фазилати ҳақида сўз қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Файзли суҳбатлар, заковатли талабалар ва дин пешволарига тавсиялар - Андижон вилояти сафари
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ФАРҒОНАДАГИ "САИД АҲМАДХОН ҲОЖИ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
✅ Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.
🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍Масжид локацияси
#муфтий #ташриф
#жума #шайх
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
🌙 Ихтилоф ва бўлинишлар инсонни залолатга бошлайди
✅ Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон шаҳридаги “Пистамозор” масжидига пешин намозига ташриф буюриб, жамоатга маърифий суҳбат қилдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари масжид қавмига ихтилоф ва тафриқа инсонлар орасига нифоқ уруғини сочиши, адоват ва фитна пайдо бўлишига сабаб бўлиши, айниқса, динда тафриқага бўлиниш залолат саналиб, кишиларнинг икки дунёсига ҳам салбий таъсир этишига уруғ қаратдилар.
🔸 Муфтий ҳазратлари суҳбатларида айни кунларда мусулмон дунёсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой нишонланаётгани, бу санада Ул зотнинг сийратларини кўпроқ мутолаа қилиб, салавоту саломлар йўллашнинг фазилати ҳақида сўз қилдилар.
#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 БУГУН 20:00 ДА “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ CУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ!
✅ Бугун 9 октябрь, душанба куни соат 20:00 да навбатдаги онлайн сийрат суҳбати "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуш кўрган ва ёқтирмаган нарсалар" мавзусида бўлиб ўтади.
📣 Суҳбатга Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори ташриф буюрадилар.
🌙 Бизни кузатишда давом этинг ва сийратга доир билимларингизни ошириб боринг!
You tube: MuslimUzLive/streams">@MuslimUzLive
You tube: Muslimuzz/streams">@Muslimuzz
Facebook: @muslimuzportal
Instagram: @muslimuzportali
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
Ҳаммани ҳайратлантирган талаба, мухлис халқимиз муҳаббати, янги бош имом-хатиб ва 107 ёшли ҳожи ота дуоси – Наманган вилояти сафари
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
✅ @AZIZON_UZ
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
🌙 Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат ҳақиқий мўминлик белгисидир!
✅ Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган шаҳри Яндама гузаридаги “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжидига ташриф буюриб, ҳудуддаги мўмин-мусулмонлар билан пешин намозини адо этдилар.
🕌 Жамоат намозидан сўнг Муфтий ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қўйиш ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
🔸 Эслатма: Аср намозига Наманган вилояти Норин туманидаги катта йўл ёқасида жойлашган "Қурбон ота" жоме масжидига ташриф режа қилинган.
#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📚МУФТИЙ ҲАЗРАТ АРАБ ТИЛИДА ЭРКИН СЎЗЛАШГАН ТАЛАБАНИ РАҒБАТЛАНТИРДИЛАР
🔹 Шу йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган вилоятидаги сафарлари чоғида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳам ташриф буюриб, таълим олиш учун яратилган шароитлар ва талабаларнинг дарс жараёнлари билан танишдилар.
🔸Муфтий ҳазратлари талабаларга ўз соҳаси бўйича билимларни пухта эгаллашлари, келажакда етук олим бўлиб етишишлари лозимлигини тушунтирар эканлар, ўз фикрларини айни пайтда дунёдаги вазиятни теран англайдиган ва мусулмон умматига хизмат қиладиган кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилиги билан изоҳладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz