sheka123321 | Unsorted

Telegram-канал sheka123321 - Sheks

-

Subscribe to a channel

Sheks

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Видео

Ўзаро суҳбатлар дунё ва охиратимиз учун манфаатли бўлсин!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

#duo

Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ

Ўқилиши: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

🌙 МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ БИШКЕК ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

🛫 Бугун, 26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда қатнашиш учун Қирғизистонга жўнаб кетди.

🌙 Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров ва Фатво маркази уламоси Муҳаммадайюбхон Ҳомидов кабилар киритилган.

🕌 Ташриф доирасида Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросими, йирик уламолар учрашуви ва муфтийлар мулоқоти каби йиғинларда долзарб мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

🔹 Сафар жараёнларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ИСОҚЖОН БЕГМАТОВ ИМОМ-ХАТИБ ВАЗИФАСИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Исоқжон домла” деб танилган Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг ижтимоий тармоқлардаги бир қатор чиқишлари кенг муҳокама қилинди.

Комиссия аъзолари томонидан имом-хатибнинг турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ҳиссиётга берилиб қилган кескин чиқишлари, уламолар фатволарига нисбатан айрим тескари фикрлари, ихтилофли масалаларни кўтариши оқибатида, низо ва қарама-қаршиликларга сабаб бўлгани қаттиқ танқид остига олинди.

Ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг мана шундай чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган эди. Афсуски, бундай ҳолатлар яна такрорланишда давом этди.

Йиғилишда И.Бегматовнинг мазкур чиқишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини мутлақо ифода этмаслиги, балки унинг ўзбилармонлик ила айтган шахсий фикр-мулоҳазалари экани таъкидланди.

И.Бегматов ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида жиддий хатога йўл қўйганини эътироф этди ва пушаймонлигини билдирди.

Ички назорат комиссияси қарорига асосан имом-хатиб мазкур чиқишларида ушбу йўналишдаги буйруқлар талаблари, ички тартиб-қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига мунтазам равишда риоя этмагани учун Исоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тузилган Ички назорат комиссияси диний соҳа ходимлари фаолиятини тартибга солиш, камчиликларга йўл қўйганларга таъсир чораларини қўллаш ва ҳалол-пок хизмат қилаётганларни рағбатлантириш каби ваколатларга эгадир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

✅ Мадрасаларнинг мандат натижалари эълон қилинди

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди.

🔹Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари топширган ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларидан билиб олиши мумкин:

"Фахриддин ар-Розий": /channel/arroziyuz

"Кўкалдош": /channel/kukaldoshuz

"Саййид Муҳйиддин махдум": /channel/maxdumuz

"Хадичаи Кубро": /channel/xadichauz

"Муҳаммад ал-Беруний": /channel/alberuniyuz

"Имом Термизий": /channel/termiziylar

"Ҳидоя": /channel/hidoyauz

"Хожа Бухорий": /channel/Xojabuxoriy

"Мир Араб": /channel/mirarabmadrasa

"Жўйбори Калон": /channel/juyborikalon

Muslim.uzни кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Намоз вақтлари

✅ @AZIZON_UZ

Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».

(Нисо сураси, 103-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ

Читать полностью…

Sheks

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келгач, Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

По прибытии в Самаркандскую область Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухарий в Пайарыкском районе.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Sheks

​​Саудиядаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик қори қатнашади

Бугун, 24 август куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани "Олтин тепа" жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказиладиган 43-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Сафар олди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновни қабул қилиб, халқаро мусобақада қатнашиш малакаси борасида муҳим эслатма ва тавсияларни бериш баробарида қоримизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди.

Маълумот учун, мазкур халқаро мусобақа шу йил 25 августдан 6 сентябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз: Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов 2021 йилда ҳам Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиб, совриндор бўлган эди.

Аллоҳ таоло Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган Ҳабибуллоҳ қорига улкан зафар ва муваффақиятлар ато этсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#muftiy_minbari

📹 РИЗҚИНГИЗ КЕНГ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

НАМОЗЛАРНИ МУҚИМ ҲОЛДА ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Қашқадарёликман. Ҳозир Тошкентда ўқийман ва оилам билан квартирада тураман. Яқинда водийга бориб келдим. Қайтаётганимда ўқишдан таътил беришса, Қашқадарёга бориб келишликни ният қилдим. Водийга бориб келишим ва таътилда уйга кетишим ораси 13 кун. Намозларни муқим ҳолда ўқийманми ёки мусофир ҳолда?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафари иқомани сафарлар ботил қилади. Сиз водийга кетишингиз билан Тошкентдаги ватани иқомангиз ботил бўлади. У ерга бориб келгандан кейин Қашқадарёга кетиш орасида сиз айтгандек 13 кун қолган бўлса, бу ҳолатда сиз мусофир ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ҚАЙНОНАМ УЙДА ЧИРОҚ ЁҚИБ ИС ЧИҚАРАДИЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қайнонам уйда чироқ ёқиб ис чиқарадилар. Буни бизга, яъни хўжайиним, мен ва фарзандларимга зиёни йўқми? Бор бўлса қандай маслаҳат берасиз? Бу иш нотўғри эканлигини билсам ҳам бунга қаршилик қилолмайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларга зарари бўлмайди. Ҳар бир инсон ўзи қилган иши учун жавобгар бўлади. Сизлар ўзингизга дам солиб юринглар. Ибодатга маҳкам бўлинглар. Қайнонангизга гапи ўтадиган инсонлар бу ишнинг нотўғри эканини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

КЎНГЛИ ЯРИМ 23 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

Батафсил: https://vaqf.uz/oz/news/view/1066

🔗Улашинг: @vaqfuz | vaqf.uz

Читать полностью…

Sheks

#Ота_она

Ота-онага оқ бўлганлар нима қилиши керак?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

МУШОРАКАДА УЛУШДАН ТАШҚАРИ ХИЗМАТ ҲАҚҚИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз 3 киши шерикликда автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланамиз. Мен маҳсулотларни еткизиб беришга масъулман, иккала шеригим дўконда туради, савдога улар масъул. Товарларни Қўқон, Тошкент ва баъзан Самарқанддан олиб келаман. Шунда ўзимнинг шахсий машинамда олиб келиб машинам учун йўлкира оламан. Бошқа одам ёлласам 300-350 минг йўлкира оладиган жойга ман 200минг оламан. Чунки ўзим дўкон учун хизмат қилишим керак деб шундай қиляпман. Мошинамга газ ва бошқа ҳар қандай харажатларни ўз ҳисобимдан қиламан. Aвваллари шахсий машинам йўқлигида такси ёллар эдик. Шерикларим ҳам мени машинам учун йўлкира олишимдан хабари бор.Шу пулни олишим тўғрими? Бу саволни беришим, яқинда бир илмли киши "сиз фақат машинангизни газ ва шунга ўхшаш харажатлари учун пул олишингиз мумкин холос", деб айтдилар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша илмли киши тўғри айтибди. Ҳақиқатда мушоракада шериклардан бири ҳам улуш олиши, ҳам қилган хизматига ҳақ олиши жоиз эмас. Сиз харажатларингизнигина оласиз. Ёки улушингизни кўпайтириб, харажатларни олмасдан ишлашингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Бош имом-хатиблар учун малака ошириш курслари
#26aug #uzbekiston24
#Янгиликлар_24

Manva: mtrk.uz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Фатволар фақат Фатво маркази томонидан эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "АЛ-БАДР” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

✅ Бугун, 25 август куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Миробод туманидаги "Ал-Бадр" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Муфтий Шайх ҳазратларининг барчамизга манфаатли, сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Ички назорат комиссияси
Исоқжон Бегматовга интизомий чора кўрди


Шу йил 24 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кэшбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ўзбошимчалик ила қилган чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлди. Айниқса, савдо билан шуғулланганлик учун солиқ тўлаш, касса аппарати ишлатиш ва “кэшбэк” иловаларини жорий этиш ҳақидаги имом-хатибнинг чиқишига ҳақли эътирозлар билдирилди.

Таъкидлаш керакки, И.Бегматовнинг мазкур қарашлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини мутлақо ифода этмайди, балки унинг ўзбошимчалик ила айтган шахсий фикридир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу фаолият тури батафсил ўрганилиб, «Кешбэк» каби иловалар орқали келиб тушадиган маблағ, мукофот ёки бонус жоизлиги ҳақида авваллари икки марта фатво берилган (линклар). Бунда ғарар (алдов) ва рибо аралашмаслиги шарт қилинган.

Ҳақиқатан, солиқ иқтисодиёт асосларидан бири бўлиб, ижтимоий ҳимоя, хайрия ишлари, боғча, мактаб, мудофаа каби аҳоли учун зарур объектларни молиялаштириш, шунингдек, йўл, кўприк ва шифохона сингари кўпчиликка муҳим иншоотларни қуриш ҳамда пенсия, нафақалар солиқ тушумлари ҳисобидан амалга оширилади.

Зеро, солиқлар ҳар бир замон ва маконда мавжуд бўлган. Ислом динида ихтиёрий хайрияларга ҳадя, садақа кабилар кирса, мажбурийлари қаторига закот, ушр, фитр садақа, фидя ва жизя кабилар киради. Ислом тарихида ҳам мана шундай йиғимлар ҳукумат ишларини юритиш, ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, хавфсизликни таъминлаш, кўприк ва шу каби инсонларга манфаат келтирадиган иншоотларни барпо этишга сарфланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини қонунчилик талабларига ҳурмат билан ёндошишга мунтазам чақиради. Жумладан, халқ манфаати ва мамлакат тараққиётини кўзлаб, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни доим қўллаб-қувватлайди.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аввал ижрога йўналтирилган ҳужжатларда имом-домлалар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишлари, ислоҳотларни қўллаб-қувватлашлари, меҳнат мажбуриятларига амал қилишлари ҳамда мунозарага сабаб бўлувчи чиқишлар қилмасликлари қатъий белгилаб қўйилган.

Афсуски, Исоқжон Бегматов мазкур чиқишида меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиб, ушбу йўналишдаги буйруқлар, ички тартиб қоидалар ҳамда меҳнат мажбуриятларига амал қилмагани маълум бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси шу йил 25 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов хатти-ҳаракатини кўриб чиқиш учун чақиртирди .

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Хушхабар: Олий маъҳад устози фалсафа доктори (PhD) даражасига эга бўлди

Шу йил 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Абдуқодир домла Пардаев тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини илмий кенгашда ҳимоя қилди.

Муҳокама давомида Абдуқодир домла Пардаевнинг 24.00.03-Фиқҳ, калом илми, илоҳиёт ихтисослиги бўйича “Алоуддин Бухорийнинг “Рисала фи-л-эътиқод” асаридаги калом илми масалалари таҳлили” мавзусидаги илмий иши кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан юқори баҳоланди.

Абдуқодир домла Пардаев диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлди.

Аллоҳ таоло Олий маъҳад устозига тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаcини муборак қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва мажмуадаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Президент посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с созидательной работой в комплексе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Sheks

#ЁЛҒОН

Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.
Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: «Ёлғон хабар унинг воқеъликка тўғри келмаслигидир», деган.
Ибн Ҳажар: «Ёлғон бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир», деган.
Ёлғон сўзда бўлиши билин бирга амалда ҳам бўлади. Бунда ёлғончи бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла қилади. Ёки унинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга уринади.

ЁЛҒОННИНГ САБАБЛАРИ

Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор:

1. Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради.
2. Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича , шу тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарини жалб қилаётганини ўйламайди.
3. Сўзини чиройли ва гапни гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан, уларга ёқадиган гап-сўз излаб ёлғон тўқийди.
4. Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди.
5. Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабуро қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди.

ЁЛҒОННИНГ ҲУКМИ

Имом Ибн Ҳажар ва имом Заҳабий, узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир деганлар.
Аллоҳ таолога, Расулуллоҳ алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир.

Қуръони Каримда ёлғон ҳақида бир юз олтмиш еттита оят бор.

Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида:

«إِنَّمَا يَفْتَرِي الْكَذِبَ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ ۖ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْكَاذِبُونَ».

«Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир», деган (105-оят).

Аслида, ёлғонни фақат иймонсиз кофирларгина тўқийдилар. Чунки, кофирларда савоб, гуноҳ деган тушунча йўқ. Ёлғон гапирса, гуноҳ бўлиши, у дунёда азобланиши ҳақида эътиқоди бўлмагани учун, ўйламасдан ёлғон тўқийверадилар.
Мўминлар эса, ёлғонни катта гуноҳ деб биладилар. Ёлғон гапириш туфайли охиратда азобга дучор бўлишларидан қўрқадилар.

📚 «Руҳий тарбия», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

/channel/MuhammadAli_MuhammadYusuf

Читать полностью…

Sheks

ШУ ҲОЛАТДА КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен 40 та қўйимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимиз қуйидагича:
- қўйларни 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларини ўртага тенг бўлишамиз, шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шу ҳолатда келишув тузсам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади. Чунки чўпоннинг иш ҳақи мажҳул.

Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва хизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл (қилган ишига яраша ҳақ) берилади.

Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

Диний-маърифий тарғиботни жадаллаштириш йўлидаги малака ошириш ўқувлари (Бухоро ш. 22.08.2023 й.)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Олий маъҳад ва Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳони куни аниқ бўлди

✅ Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳони жорий йил 28 август куни ўтказилади.

✍️Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синови шаклида  ўтказилади.

🔸Абитуриентлар имтиҳон куни қуйидаги фанлар бўйича тест синовлари топширади:

– Араб тили 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Фиқҳ ва ақоид 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи 30 Х 1,1 – 33 балл
.

🔹Олий диний таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кузатиб боринг:

— Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти: /channel/oliymahad

— Мир Араб олий мадрасаси: /channel/Mirarabuz

📲 Маълумот учун, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 5100 қисқа рақами орқали юбориладиган СМС хабарда тақдим этилган линк (электрон манзил)дан имтиҳон ўтказиладиган манзил, вақти ҳақидаги маълумотларни билиб олишингиз ва кириш имтиҳонларда иштирок этиш рухсатномаси (БМБ рухсатномаси)ни юклаб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

✅ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

✍️ Бугун, 23 август чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

📃 Мазкур қабул жараёнида билдирилган шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, имомлар фаолияти, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

📍Бугунги қабул давомида Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.

🕌 Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР: ҲАР БИР МАСЖИДДА КУТУБХОНА БЎЛИШИ ХАЛҚИМИЗ МАЪРИФАТИНИ ОШИРАДИ

Шу йил 22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарлари давомида Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” масжидига ҳуфтон намозига ташриф буюриб, жамоат намозидан олдин жомега йиғилган мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб бердилар.

🔸Мазмунли суҳбат давомида Муфтий ҳазратлари намозхонларга Бухорои шариф буюк уламоларни етиштиргани, айни кунларда ҳам ушбу анъана давом этаётгани, яъни ушбу юртда 500 йиллик тарихга эга Мир Араб олий ва ўрта махсус мадрасалари фаолият юритаётгани, бу ердан алломалар етишиб чиққани, ўзлари ҳам шу ерда таълим олишга мушарраф бўлганлари, айни пайтда юртимизда фаолият юритаётган қарийб 220 нафар бош имом-хатиб мазкур даргоҳда билим-малакаларини ошираётганини таъкидладилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel