sheka123321 | Unsorted

Telegram-канал sheka123321 - Sheks

-

Subscribe to a channel

Sheks

Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди. Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Sheks

#Силаи_раҳм

Силаи раҳмнинг фойдалари

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ТАСБЕҲ НАМОЗИДА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДА ҚАЙСИ ТАСБЕҲЛАРНИ АЙТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир маърузада руку ва саждада 10 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар" деб айтиларкан. Агар бу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, унда нима дейиш керак "Субҳана роббиял аълаа" ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ намозида саждаи саҳв қиладиган бўлса, унда тасбеҳ намозининг тасбеҳлари айтилмайди. Чунки тасбеҳ намозида 300 та "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", тасбеҳи бўлади. Саждаи саҳвда ҳам бу тасбеҳларни айтса, тасбеҳлар сони ҳадисда зикр қилинган миқдордан ортиб кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ЯНА БИР ҚОРИМИЗ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАГА ЖЎНАБ КЕТДИ

2023 йил 28 август – 2 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси томонидан Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов иштирок этади.

Бугун Сирожиддин қори халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун Қирғизистонга жўнаб кетди.

Сафар олдидан қоримиз Диний идора Қуръон ва тажвид бўлими мудири Шайх Алижон қорининг маслаҳат ва дуои хайрларини олди.

Аллоҳ таоло Сирожиддин қорига улкан зафар ва муваффақиятлар ато қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ХАЗИНАСИНИНГ КАЛИТИ
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чиқса, таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ИСЛОМИЙ БАНКЛАРДАН ПУЛ ОЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Исломий банкларни топиб пул олсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, агар банк исломий қоидалар асосида ишласа, у билан ҳамкорлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🕋 2023 йил 8 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 345-сонли “Умра” тадбирларига оид қарорнинг мазмун-моҳиятига оид видеоролик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Insonga qo‘yilgan ism uning taqdiriga ta’sir qiladimi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Sheks

🟢ОНЛАЙН: ОЛИЙ МАЪҲАД ВА МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИГА КИРИШ ИМТИҲОНИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

✅ Бугун, 28 август куни эрта тонгдан Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳони бўлиб ўтмоқда.

✍️Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синови шаклида ўтказилмоқда.

🔸Абитуриентлар имтиҳонни қуйидаги фанлар бўйича тест синовини топширмоқда:

– Араб тили 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Фиқҳ ва ақоид 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи 30 Х 1,1 – 33 балл
.

🔹Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳон жараёнини ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали кузатиб боринг:

— Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти: https://www.youtube.com/live/kRd6StyYgqc?si=MkCbKsd2JTqhUdff

— Мир Араб олий мадрасаси: https://youtube.com/live/dp5CYDI6jEU?feature=share

Читать полностью…

Sheks

МУДДАТИ ЎТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Озиқ-овқат дўконида ишлайман. Муддати ўтиб қолган маҳсулотларни ўзим очиб еб кўраман. Баъзилари истеъмолга яроқли ва ичига ҳеч нима қилмаган бўлса сотишим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вақти ўтган маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.

Ҳар бир соҳани ўз мутахассисларига мурожаат қилинади. Ўша маҳсулотларни фойдаланиш муддатини ҳам мутахассислар ўрганиб, белгилаб беришган. Шунинг учун унга амал қилиш мажбурий. Агар маҳсулотни фойдаланиш муддатини ҳамма ўзи белгилаб бошласа, муддати ўтган маҳсулот бўлмайди, ҳисоб. Бунинг ортида одамларга катта зарар келади. Динимизда эса, “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган асос қоида бор. Шуни билиш керакки, ҳар қандай моддий фойда инсон ҳаётидан устун эмас.

Энди у маҳсулотларни исроф бўлиш ёки исроф бўлмаслик масаласига келсак, инсон ҳаёти учун зарарли нарсани ташлаб юбориш исроф бўлмайди. Бизга баъзи муддати ўтган маҳсулотлар яроқлига ўхшаб кўриниши масаланинг ҳукмини ўзгартирмайди. Агар ўша маҳсулотларни бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан ҳайвонларнинг озуқасига қўшиш имкони бўлса, шундай қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

Қардошлар самимияти, хизматлар эътирофи ва уммат бирлиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (27-08-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚИРҒИЗИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

🇺🇿🇰🇬 Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси иштирок этди.

🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуо билан бошланди.

🔸Маросимни Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Замир қори Рақиев очиб, мамлакатда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритиб, мана шундай қувончли кунга қардош халқлар вакиллари ҳам шерик бўлаётганидан миннатдорлик билдирди.

🔹Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардошларимизни Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биноси билан самимий муборакбод этдилар. Муфтий ҳазратлари сўз давомида Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталдилар.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal |@shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди. Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Sheks

#Нафс_иллатлари_ва_уларнинг_муолажаси
🟡 БОЙЛИК ВА УНИ ТЎПЛАШГА ТАШНАЛИК – 24 ҚИСМ

⚡️ Нафс касалликларидан яна бири бу – фоний дунёга маҳкам ёпишиб олиб, бойлик ортидан тинмай қувиш саналади.

✅ Муолажа услуби

Банда нафсини қаноатга ўргатиши ва мол-дунёга очкўз бўлишни енгиш учун – бу дунёнинг ўткинчи эканини ва ўлимдан кейин ҳақиқий ҳаёт кутаётганини ёдда тутиши керак. Ақлли одам абадий ҳаётда бахтли яшашга интилади, бу йўлдаги бекатлардан биридагина бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмайди.

Бу дунё – вақтинча, унда ҳеч ким абадий қолмайди, шунинг учун оқил инсон сафарининг охирида ўзи яшайдиган дунёсининг фаровонлигига эришиш учун ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло огоҳлантиради: “Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир” (Ҳадид сураси, 20-оят).

“Балки, сизлар, бу дунё ҳаётини (охиратдан) устун қўюрсиз. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир” (Аъла сураси, 16-17-оятлар).

“Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидир. Тақволилар учун эса охират диёри яхшидир. Ақл юритмайсизларми?!” (Анъом сураси, 32-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оқил нафсини ҳисоб қилиб, ўлимдан кейин учун амал қилган кишидир”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
➡️ БАТАФСИЛ

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

“ФАТҲУ БОБИЛ ИНОЯ” КИТОБИ
#Фатво

1111-CАВОЛ: “Фатҳу бобил иноя” китоби ҳақида маълумот берсангиз. Ундаги фатволарга эргашсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу китобнинг тўлиқ номи “Фатҳу бобил иноя лии шарҳи китобин-нуқоя” бўлиб, у ҳанафий мазҳабининг забардаст олими Мулла Али Қори (ваф. 1606 й.) раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансубдир.

Мулла Али Қори XVI асрнинг энг етук алломаларидан бўлиб, муҳаддис, фақиҳ, усулул фиқҳ олими, муфассир, мутакаллим, мутасаввиф, тарихчи, қироат, луғат ва наҳв олими ҳисобланади.
У кишининг тўлиқ исми Нуриддин Али ибн Султон Муҳаммад Ҳиравий Маккий Қори бўлган. Ҳиротда туғилгани учун “Ҳиравий”, Маккада истиқомат қилгани учун Маккий деб нисбат берилган. Қироат илмида моҳир бўлгани учун “Қори” номи билан машҳур.

Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобини машҳур “Мухтасари виқоя”га шарҳ сифатида ёзган. “Мухтасари виқоя” китобининг тўлиқ номи “Ан-Нуқоя мухтасари виқоя” бўлиб, лекин аҳли илм ва халқ орасида “Мухтасари виқоя” номи ила машҳур. “Нуқоя” китобини 745-ҳижрий санада вафот этган машҳур фақиҳ Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий ёзган. “Мухтасари виқоя” китоби Бурҳониддин Марғилоний (1123–1197) нинг “Ҳидоя”ларига боғлиқ китобдир.

“Мухтасари виқоя” ҳанафий мазҳабидаги энг машҳур китоблардан бири ҳисобланади. Чунки у бу мазҳабдаги асосий суяниладиган тўрт матндан бири бўлмиш “Виқоя” китобининг қисқартирилганидир.
Шу жиҳатдан "Мухтасари виқоя” китобининг шарҳи бўлмиш “Фатҳу бобил иноя” китоби ҳанафий мазҳабидаги мўътабар китоблардан ҳисобланади. Шунингдек, унда ҳанафий мазҳаби масалалари Қуръон, суннат, ижмо ва усулул фиқҳ қоидалари асосида баён қилиб берилган ва жумлалар гўзал ва осон услубда баён қилинган. Ундаги масала ва фатволарга эргашса бўлади. Фақат таржиҳ асҳобига хилоф қилинган ўринларда, икки масаладан қайси бирига фатво бериш уламолар орасида маълум қоидаларга кўра ҳал этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Sheks

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Дунё

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Дунёнинг ҳаммаси, аввалидан охиригача, бир ухлаб тушида ўзи яхши кўрган нарсаларни кўриб, кейин уйғонган кишига ўхшайди».

📚«Мужааласа», Абу Бакр Дийнаврий 5/227.

/channel/MuhammadAli_MuhammadYusuf

Читать полностью…

Sheks

Энг бой камбағал оила...

#Ибратли_ҳикоялар - 6

Youtube  | Tas-ixFacebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ОТИНОЙИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бази одамлар (аёллар) янги уй солиб маросим қилганда "Отинлар"ни олиб келишади ва отинлар бошчилигида сурпа ёяди, пешонасига ўхловни қўйиб эгилиб ерга теккизади. Aслида "Отинчилик"ни тарифи динда қандай, бирор-бир лавозимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда ҳар бир маҳаллада отинойилар фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси турли диний маросимларни аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ўтказиб бериш ҳисобланади. Лекин сиз айтаётган амалиёт динимизда йўқ, хурофот иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ИМРОН ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имрон исмининг маъносини батафсил баён этсангиз. Ушбу исмни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имрон сўзи ободлик маъносидан келиб чиққан. Бу сўз арабларда улуғлик, бунёдкорлик, ислоҳ маъноларида ишлатилади. Уларда бу исм суюкли исмлардан. Сиз ҳам истасангиз ушбу исмни фарзандингизга қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#duo

Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

🟢LIVE: САУДИЯДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН 43-ХАЛҚАРО ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИДА ҲАМЮРТИМИЗ ЧИҚИШ ҚИЛДИ

Айни пайтда Саудия Арабистонида давом этаётган 43-халқаро Қуръон мусобақасида Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов чиқиш қилди.

🔗 Онлайн томоша қилинг

Читать полностью…

Sheks

"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда, масалан, дуо қилинаётганда тажвид билан ўқиш шарт қилинмайди, балки араб тили қоидасига кўра ўқиш етарлидир.

Шунда бу дуонинг ўқилиши қуйдагича бўлади:
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.

Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.

Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.

Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

🌙 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР УММАТ ОЛДИДАГИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

✅ Шу йил 27 август куни Бишкек сафари давомида
Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

📋 Учрашувда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ҳозирги кунда икки мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик муносабатлари кенгаяётгани, айниқса, диний идоралар ўртасидаги дўсту биродарлик алоқалари янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этдилар. Келгусида фатво ҳайъатларини ривожлантириш, қўшма фатволарни эълон қилиш, китоблар ёзиш ва уммат олдидаги муҳим масалалар юзасидан уламоларнинг илмий мунозаларини кўпайтириш зарурлигига урғу қаратдилар.

🤝 Замир ҳожи Ракиев Марказий Осиё халқлари қадим-қадимдан дўсту биродар бўлиб яшаб келгани, буни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб, шундай савобли ишлар аввалида дин пешволари жонбозлик кўрсатишлари бугунги куннинг энг муҳим талаби эканини изоҳлади.

ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal

Читать полностью…

Sheks

🌙 ХУШХАБАР:
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ
БИРДАМЛИК(ЫНТЫМАК) МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

✅ Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирландилар.

🔸Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

🔹Ўз навбатида, Ўзбекистон томони ҳам Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир қори Ракиев ҳазратларига муносиб ҳадяларни туҳфа этди.

🤲 Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларига ушбу медални муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

#Долзарб

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

http://t.me/mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel