ТАВБА ҚИЛДИМ, АММО КЎНГЛИМ ҲУЗУР ТОПМАЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир гуноҳ иш қилиб қўйдим, истиғфор айтиб Aллоҳга тавба қилдим, аммо негадир кўнглим ҳузур топмаяпти. Намозларимда ҳузур қилолмаяпман. Қандай амаллар қилсам ҳузур топаман? Илтимос шунга маслаҳат беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало мусулмон инсон хавф ва ражо яъни қўрқинч ва умид ўртасида бўлиши керак. Уламоларимиз бу ҳақда инсон "хавф"ни олдига (келажакдаги ишларга), "умид"ни орқага (ўтган гуноҳларга) нисбатан амал қилиши керак дейдилар. Демак аввалда қилинган гуноҳларимизни кечирилишини умид қилишимиз ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган гуноҳ ишлардан "Аллоҳдан қўрқинч" тўхтатиб туриши керак. Шу нуқтаи назардан гуноҳларимизни кечиришини Аллоҳдан сўраб ноумид бўлмасдан ибодатларда бардавом бўлишимиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Фатво маркази.
🔗
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
✅ @AZIZON_UZ
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
Соқол ва либосдаги мўътадилликнинг ҳукми қандай?
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Фатво маркази уламоси, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти катта устози
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚИЗ БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИНИ ТЕШСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 2 ёшли қизим бор, сирга тақиш мақсадида қулоғини тешса бўладими? Исломда бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сирға тақиш учун қиз боланинг қулоғини тешиш жоиз. "Дуррул мухтор" китобида бу ҳақда шундай дейилади:
وَلَا بَأْسَ بِثَقْبِ أُذُنِ الْبِنْتِ
“Қиз боланинг қулоғини тешишда зарар (гуноҳ) йўқ”.
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚАЙТАРИБ БЕРМАСАМ ГУНОҲКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мактаб биз ўқувчиларга давлат томонидан битирувчилар учун 3-4 дона ихтисос танлаш китоби беради. Мактабимиз шундан фойдаланинглар шуни ичидан ихтисос ёзинглар деб берди. Шуни биттаси менда қолган. Шу китобни мактабга олиб бориб бермасам гуноҳкор бӯлиб қолмайманми? Бу ўғриликка кирадими? Агар жавоб берсангиз бу ўғриликка кирса қайтариб бермоқчи эдим!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олиб бориб беринг. Чунки у сизга омонат. Мусулмон омонатга хиёнат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
Аёлларнинг юзини беркитишга динимиз буюрмаган!
Шайх Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ,
Халқаро мусулмон уламолари кенгаши собиқ раиси, буюк фақиҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕌 Шариатда ҳар бир ишнинг чегараси бор!
▶️ Салоҳиддин домла Шарипов
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ХАТНА ҚИЛИНАДИМИ?
#хатна
❓1115-CАВОЛ: Чақалоқ хатна қилинган ҳолида туғилса, уни яна хатна қилиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Болаларнинг хатна ҳолида туғилиши воқеликда учраб туради. Хатна суннат амал бўлиб, ислом шиорларидан биридир.
Бир қарашда бу бола хатна қилинган экан, дейдиган ҳолатда туғилган бўлса, уни хатна қилинмайди. Лекин гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини ўраб турадиган ортиқча териси бўлса, уни кесилади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
( صَبِيٌّ حَشَفَتُهُ ظَاهِرَةٌ بِحَيْثُ لَوْ رَآهُ إنْسَانٌ ظَنَّهُ مَخْتُونًا وَلَا يُقْطَعُ جِلْدَةُ ذَكَرِهِ إلَّا بِتَشْدِيدٍ تُرِكَ كَشَيْخٍ أَسْلَمَ وَقَالَ أَهْلُ النَّظَرِ لَا يُطِيقُ الْخِتَانَ ) لِأَنَّ قَطْعَ جِلْدَةِ ذَكَرِهِ لِتَنْكَشِفَ الْحَشَفَةُ فَإِنْ كَانَتْ الْحَشَفَةُ ظَاهِرَةً فَلَا حَاجَةَ إلَى الْقَطْعِ ، وَإِنْ كَانَتْ تُوَارِي الْحَشَفَةَ يُقْطَعُ الْفَضْلُ
“Гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини кўрган одам бу хатна қилинган экан, дейдиган даражада кўриниб турса, уни хатна қилинмайди. Яна хатна қилиш қаттиқ оғриқ билан кечадиган бўлса ҳам, уни тарк қилинади. Масалан ёши кекса киши мусулмон бўлса ва биладиганлар бу киши хатнани кўтара олмайди дейишса, хатна тарк қилинади” (“Канзуд дақоиқ” китоби).
“Чунки хатна гўдак жинсий аъзосининг бош қисми очилиб туриши учундир. Агар аъзонинг бош қисми туғма очиқ бўлса, уни хатна қилишга ҳожат йўқ. Бош қисмини тери ёпиб турган бўлса, ўша ортиқча қисм хатна қилинади (кесилади)” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🕋 Мукофоти Ҳаж йўлланмаси бўлган сийрат танлови эълон қилинади
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан бош мукофоти Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танлови эълон қилинади.
🕌 Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг гўзал одоб-аҳлоқлари ва сийратларини ўрганиш ҳар бир инсонни комилликка етаклайди.
✅ Танлов 3 йўналишда ўтказилади:
📚 Китоблар йўналиши: китоблар, рисолалар, қўлланмалар, таржима ёки табдил қилинган асарлар ва қўлёзмалар;
📝 Мақолалар йўналиши: мақолалар, қасидалар, монологлар, ҳикоялар, ибратли воқеалар;
🎞 Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналиши: мобиль иловалар, электрон дастурлар, қисқа метражли фильмлар, аудио материаллар, инфографикалар ва креатив роликлар
📝 Танловда 18 ёшдан катта сийратга муҳаббатли барча салоҳиятли ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
📎 Танлов шартлари
🏆 Танловда Бош мукофот ва 3 та йўналишнинг ҳар бири бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
🥇 Бош мукофот – Ҳаж йўлланмаси, қолган ўринлар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланади.
🗂 Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 8 сентябридан 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.
📩 Материалларни ушбу линкдаги google формани тўлдириш ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намунадаги ариза орқали жўнатилади.
❓Танловга оид савол ва маълумотларни @MuslimUzAdmin2Bot га йўллаб, жавоб олишингиз мумкин
✅ Танлов жараёнларини @muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "ТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
✅ Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "Тепа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Муфтий Шайх ҳазратларининг барчамизга манфаатли, сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
41.3430097,69.3352645,18.75z/data=!4m8!4m7!1m0!1m5!1m1!1s0x38aef462741767db:0x8756abccb09e171d!2m2!1d69.3360835!2d41.3429637?entry=ttu">📍Масжид локацияси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⏳ Намоз вақтлари
✅ @AZIZON_UZ
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
🕋 Мукофоти Ҳаж йўлланмаси бўлган сийрат танлови эълон қилинади
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан бош мукофоти Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танлови эълон қилинади.
🕌 Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг гўзал одоб-аҳлоқлари ва сийратларини ўрганиш ҳар бир инсонни комилликка етаклайди.
✅ Танлов 3 йўналишда ўтказилади:
📚 Китоблар йўналиши: китоблар, рисолалар, қўлланмалар, таржима ёки табдил қилинган асарлар ва қўлёзмалар;
📝 Мақолалар йўналиши: мақолалар, қасидалар, монологлар, ҳикоялар, ибратли воқеалар;
🎞 Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналиши: мобиль иловалар, электрон дастурлар, қисқа метражли фильмлар, аудио материаллар, инфографикалар ва креатив роликлар
📝 Танловда 18 ёшдан катта сийратга муҳаббатли барча салоҳиятли ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
📎 Танлов шартлари
🏆 Танловда Бош мукофот ва 3 та йўналишнинг ҳар бири бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
🥇 Бош мукофот – Ҳаж йўлланмаси, қолган ўринлар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланади.
🗂 Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 8 сентябридан 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.
📩 Материалларни ушбу линкдаги google формани тўлдириш ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намунадаги ариза орқали жўнатилади.
❓Танловга оид савол ва маълумотларни @MuslimUzAdmin2Bot га йўллаб, жавоб олишингиз мумкин
✅ Танлов жараёнларини @muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРУВЧИ БОРМИ?
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (10-09-2023)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#hadis
📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Масжид қурилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам хурмо устуни (кундаси)га суяниб намоз ўқирдилар, унга суяниб хутба қилар эдилар. Бир куни саҳобаларидан бири: “Сизга бир минбар ясаб берайликми, жума куни устига чиқиб хутба қиласиз, одамлар сизни кўриб хутбангизни эшитади”, деди. У зот: “Майли”, дедилар. Уч зинали минбар ясаб берди. Минбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам кўрсатган жойга қўйилди. У зот минбарга чиқмоқчи бўлиб устуннинг олдидан ўтган эди, у инграб, ёрилиб кетай деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам қайтиб келиб қўллари билан уни силадилар, у тинчланди. Кейин минбарга қайтдилар. Намозни унинг устида ўқир эдилар. Масжид бузилиб ўзгартирилгач, ўша хурмо ёғочни Убай ибн Каъб олиб кетди. Чириб, қумурсқалар еб битиргунича унинг уйида турди”.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗИМ БУЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг 2-ракатида Аттаҳиятдан кейин саловатни ҳам чалғиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса...
🌙 Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
🤲 «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.
🔸(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#duo #дуо
Ақлли инсон замон билан ҳамнафас бўлади!
(2-қисм)
🔗Тўлиқ видео
#жума_суҳбатлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
Шариатимизда диний либос йўқ! – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Инсоннинг ҳаддидан ошиши ҳалокатдир!
Шайх Нуриддин Холиқназар
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Кўпчиликнинг фойдаси шахсий манфаатдан устун!
(1-қисм)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar
@diniysavollar
🤲 “Қатағон қурбонларини ёд этиш – фарзандлик бурчимиз”
🔹Ҳомиджон домла Ишматбеков
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavolla
Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиш ва Аллоҳнинг макридан омонда бўлмаслик бир танганинг икки томони деган гап.
Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлган киши умидсизликка тушмайди. Гуноҳга қўл урган тақдирда тавба қилади, шу билан қалбида хотиржамлик туяди. Чунки, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилишига ишонади. Лекин бу дегани, гуноҳ қилишда давом этаверади, Аллоҳнинг кечиримли зот эканлигига суянади дегани эмас.
Шунинг билан бирга, Аллоҳнинг макридан ўзни хотиржам тутмайди. Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишнинг ўзи, бир маънода Унинг макридан омонда бўлмасликнинг айни ўзи дейиш мумкин. Яъни, яхшилик қил, ёмонликдан ўзингни тий, дегандек. Яхши гумонда бўлинг, лекин Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлманг. Чунки, Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш гуноҳ-маъсиятда бардавом бўлишга олиб боради. Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлмаслик, Унга бўлган ишончни йўқолишига олиб келади.
Доктор Али Жумъа
/channel/tuhur
"Фарзандларимизга илм, маърифат ва ахлоқда ибрат бўлайлик"
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar