🌙 БОШ ОТИНОЙИЛАРНИНГ ҚАБУЛ КУНЛАРИНИ БИЛИБ ОЛИНГ!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ҳудудлардаги бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни аёл-қизларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
📋 Мазкур қабул жараёнларида диний-маърифий саводхонлик, бидъат-хурофотлардан сақланиш, оилавий муаммолар, фарзанд тарбиясига оид маслаҳатлар, аёл-қизларга хос масалалар ва таклиф-мулоҳазалар юзасидан мурожаатлар тингланади ҳамда зарур тавсиялар берилади.
📎 Қуйида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ҳудудий бўлимларининг қабул манзили, куни ва боғланиш рақамлари ҳавола этилади:
➡️ ТЎЛИҚ РЎЙХАТ
🔖 Эслатма: Диний масалаларга оид саволларга жавобларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Фатво марказидан ёки Колл-марказининг (78) 150-33-44 телефон рақамига боғланиш орқали олиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.
2. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
3. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАДMuslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar Читать полностью…
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
✅ @AZIZON_UZ
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭЗГУ НИЯТЛАРНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ
🖌 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога шукрки, юртимиздаги инсон манфаатларига қаратилган ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда, тақдим этилган таклиф-ташаббуслар ҳаётийлиги билан муҳим аҳамият касб этаётир. Натижада мамлакатимиз дунё миқёсида ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлиб, довруғи янада юксалмоқда.
🟩 Президентимизнинг 2023 йил 17-21 сентябрь кунлари АҚШга қилган сафари ҳам самарали мулоқотлар, манфаатли учрашувлар ва фойдали келишувларга бой бўлди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини бугунги кунда муҳим бўлган масалаларга эътибор қаратиб, бир қатор таклифларни илгари сургани океанорти сафарининг энг муҳим нуқтаси бўлди.
➡️ Батафсил:
http://old.muslim.uz/index.php/rukn/minbar/item/37349
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талабалар имтиҳон вақтигача ўзаро бир-бирларига ёрдам қилишлари жоиз. Лекин имтиҳон пайтида ўзганинг ўрнига жавоб бериш шариатимизга кўра ножоиз ҳисобланади. Зеро, бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.
Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Фатво маркази.
🔗
#juma_shukuhi
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Сирдарё вилоятидаги “Ҳожи Шайхуддинхўжа” жоме масжидига ташриф буюрдилар
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🕌 МАСЖИДЛАР МАЪНАВИЙ ГЎЗАЛ БЎЛСИН!
✅ Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Сирдарё вилояти Оқолтин туманидaги “Ҳожи Шайхуддинхўжа” масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари янги масжиддаги илк жума мавъизасини Робиул аввал ойи муносабати билан “Оламларга раҳмат пайғамбар” мавзусида қилиб бердилар. Унда ҳар йили дунё мусулмонлари қатори юртдошларимиз ҳам “Мавлидун-Набий”, яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд ой сифатида кенг нишонлаши, суюкли Набий алайҳиссаломнинг сийратларини янада кенг ўрганиш, ҳар бир ишда у зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечиришга интилиш лозимлиги алоҳида қайд этилди...
➡️БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 21.09.2023 (3-СОН)
🔸Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🔹Ҳасан домла Қодиров, “Сирож Солиҳ” жоме масжиди имом-хатиби
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⏳ Намоз вақтлари
✅ @AZIZON_UZ
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
📹 ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🔵 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🔸21 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
✅ Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
✅ Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#ТАЖВИД #ҚУРЪОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
✅ ФАТВО БЕРИШ МАСЪУЛИЯТИ ВА ОДОБИ
#Жума_суҳбатлари 3-сон
▶️ Жалолиддин домла Ҳамроқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Ёрқин домла Жумабоев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси
🟢 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛИМИЗ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШИШ ИМКОНЛАРИ
🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
❓Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.
🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
📚Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
🌴 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🕌 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.
✅ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
🔸Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
🔹Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 Умра қилувчига хушхабар...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
🌙 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Умрадан кейинги умра иккисининг ўртасидаги нарсаларга каффоротдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас».
Икки Шайх (Бухорий ва Муслим) ривоят қилишган.
#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra
✅Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (24-09-2023)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПЕШОНАДАГИ НУР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 #СИЙРАТ
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».
📚Имом Бухорий ривояти.
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚИМОРГА ОИД РЕКЛАМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди, чин дилдан тавба қилдим, қиморни реклама қилиб олган пулларимнинг ҳаммасини биронта касалга ёки ногиронга бериб юбормоқчиман, шу жоизми? Ҳалол ишимга ҳаром пул аралашиб қолди. Энди бундан буёғидаги менинг топадиган ҳар бир пулим ҳаром ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг. Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Фатво маркази.
🔗
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ СИРДАРЁДАГИ "ҲОЖИ ШАЙХУДДИНХЎЖА" МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛИШИДА ҚАТНАШАДИЛАР
✅ Бугун, 22 сентябрь жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Сирдарё вилояти Оқолтин тумани "Бўстон" маҳалласидаги “Ҳожи Шайхуддинхўжа” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросими ва жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташриф буюрадилар.
🕌 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
🤲 Аллоҳ таоло юртимиздаги масжидларнинг сони бунданда зиёда бўлишини насиб этсин.
📍Масжид манзили
#juma #xushxabar #muftiy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Азиз Самарқандликлар!
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан ЭРТАГА ЖУМА НАМОЗИДАН ОЛДИН ВИЛОЯТИМИЗДАГА БАРЧА МАСЖИДЛАРДА Имом Барзанжийнинг “Мавлидун Набий” китоби асосида мавлид ўқилади.
🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал саловатлар ва имом домлаларимиз томонидан барчамизга манфаатли, сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбат ҳамда мавлид мутолаасига таклиф этамиз.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
Samuslim.uz |https://taplink.cc/sammuslim.uz
/channel/+Q4uh0ibnBohVmxWL
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ФИНЛЯНДИЯ МУСУЛМОНЛАРИ ЕТАКЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
✅ Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.
🔸 Учрашувда Муфтий ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида сўнгги йилларда юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар, Фатво маркази фаолияти, ҳаж-умра ишлари, Қуръони карим курслари, масжид-мадрасаларни обод этиш ва диний таълимни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар...
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН 20:30 ДА “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ CУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ!
✅ Бугун 21 сентябрь, пайшанба куни соат 20:30 да навбатдаги онлайн сийрат суҳбати "Хулқи Қуръон бўлган зот" мавзусида бўлиб ўтади.
📣 Суҳбатга “Сирож Солиҳ” жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров ташриф буюрадилар.
❗️Бу галги кўрсатувимизда сиз азиз мухлислар учун ўзига хос янгилик бор!
📝 Кўрсатув аввалида мухлисларга савол берилади, жавоблар изоҳлар (коммент)га ёзилади. Изоҳларда келган жавоблардан танлаб олинган 3 нафар мухлисга сийрат илмига оид сара китоблар жамланмаси ва махсус мавлид туҳфаси тақдим қилинади.
🌙 Бизни кузатишда давом этинг ва сийратга доир билимларингизни ошириб боринг!
You tube: MuslimUzLive/streams">@MuslimUzLive
You tube: Muslimuzz/streams">@Muslimuzz
Facebook: @muslimuzportal
Instagram: @muslimuzportali
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
#ВИДЕОҚЎЛЛАНМА
🕋 УМРА АМАЛИНИНГ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА ОДОБЛАРИ
▶️ youtube орқали кўриш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
✅ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА
📝 Бугун, 20 сентябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилиб, тегишли маслаҳат ва тавсиялар тақдим этилди. Айрим масалалар ижросини тез фурсатларда ҳал этиш борасида масъул бўлим ходимларига кўрсатмалар берилди.
📚 Қувонарлиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловида қатнашиш истагидаги ҳамюртларимиз ҳам ташриф қилиб, мазкур хушхабардан бағоят хурсандликларини изҳор этишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 СУРАТ ЭМАС, СИЙРАТ МУҲИМ!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar