sheka123321 | Unsorted

Telegram-канал sheka123321 - Sheks

-

Subscribe to a channel

Sheks

ИНТЕРНЕТ ИЛМУ МАЪРИФАТГА ХИЗМАТ ҚИЛСИН!

🔹Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Ракат” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо қилдилар.

🌙Муфтий ҳазратлари жума намози аввалида бугунги кунда муҳим бўлган “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари” мавзусида суҳбат қилиб, инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланган Интернет тармоғи узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилаётгани, ўз навбатида ҳар нарсанинг яхши ва ёмон томонлари бўлгани каби мазкур воситадан тўғри фойдаланиш одобларини билиш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг муҳим вазифаси эканини ҳадиси шарифлар, улуғ зотлар ибратлари мисолида тушунтириб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 28.09.2023 (5-СОН)

🔸Жалолиддин домла Ҳамроқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🔹Яҳё домла Абдураҳмонов, Имом Термизий" масжиди имом-хатиби

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Бу – Ислом...

#xayirli_ishni_ortga_surmang
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

🌙 БУГУН 20:30 ДА “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ CУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ!

✅ Бугун
28 сентябрь, пайшанба куни соат 20:30 да навбатдаги онлайн сийрат суҳбати "Гўзал намуна соҳиби" мавзусида бўлиб ўтади.

📣 Суҳбатга "Имом Термизий" масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов ташриф буюрадилар.

❗️Бу галги кўрсатувимизда ҳам ўзига хос янгилигимиз давом этади!
📝 Кўрсатув аввалида мухлисларга савол берилади, жавоблар изоҳлар (коммент)га ёзилади. Изоҳларда келган жавоблардан танлаб олинган 3 нафар мухлисга сийрат илмига оид сара китоблар жамланмаси ва махсус мавлид туҳфаси тақдим қилинади.

🌙 Бизни кузатишда давом этинг ва сийратга доир билимларингизни ошириб боринг!

You tube: MuslimUzLive/streams">@MuslimUzLive

You tube: Muslimuzz/streams">@Muslimuzz

Facebook: @muslimuzportal

Instagram: @muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🔵 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸28 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” НОМЛИ СИЙРАТ ТАНЛОВИГА КЕЛГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

Маълумки, бош мукофоти Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР”
номли сийрат танлови эълон қилинган эди. Шу кунга қадар танловга келган савол-жавобларнинг энг асосийларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

❓Савол: Сийрат танловига материал топширишнинг энг охирги куни қачонгача?
❗️Жавоб:
Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

❓Савол:Ушбу танловда хотин-қизлар ҳам иштирок этса бўладими?
❗️Жавоб:
Албатта, ушбу танловда 18 ёшдан катта аёл-қизлар иштирок этишлари мумкин.

❓Савол: Танловга мақолаларни телеграмдаги бот орқали юбориш мумкинми?
❗️Жавоб:
Йўқ, материллар бот орқали қабул қилинмайди. Танлов учун материаллар Ф.И.Ш, манзили, телефон рақамларини тўлиқ кўрсатган ҳолда ушбу линкдаги
➡️ google формага ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасига
➡️ намунадаги аризани тўлдириш орқали жўнатилади.

❓Савол: Танловда қайси китоблардан савол-жавоб бўлади?
❗️Жавоб:
Танловда савол-жавоб ўтказилмайди. Танловда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига оид ёзилган китоблар, рисолалар, таржималар, мақолалар, қасидалар, ҳикоялар, мобиль иловалар, электрон дастурлар, қисқа метражли фильмлар, видеороликлар, аудио материаллар, инфографикалар билан иштирок этиш мумкин.

❓Савол: Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
❗️Жавоб:
Танловда 18 ёшдан катта сийратга муҳаббатли барча салоҳиятли эркак ва аёллар иштирок этишлари мумкин.

❓Савол: Танловнинг учта йўналишида ҳам иштирок этсам бўладими?
❗️Жавоб:
Танловда иштирокчилар фақатгина битта йўналишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

❓Савол: Ҳозирда Россияда истиқомат қилмоқдаман. Мен ҳам ушбу танловда қатнашсам бўладими?
❗️Жавоб:
Албатта қатнашсангиз бўлади. Танловда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси иштирок этиши мумкин.

❓Савол: Танловга тақдим этилган мақола бирор журнал ёки газетада нашр этилган бўлиши керакми?
❗️Жавоб:
Йўқ, мақолалар ОАВда эълон қилинмаган бўлиши керак.

❓Савол: Танловнинг бош мукофоти – ҳаж йўлланмаси неча кишига берилади?
❗️Жавоб:
Бир нафар иштирокчига бош мукофот – ҳаж зиёрати йўлланмаси тақдим этилади. Шунингдек, танловнинг 3 та йўналишининг ҳар бири орасидан 1, 2, 3-ўринлар учун ғолиблар аниқланади. Ҳакамлар тавсиясига асосан қўшимча номинациялар бўлиши мумкин.

❓Савол: Мақоланинг электрон вариантини юборсам бўладими?
❗️Жавоб:
Сиз учун қулай бўлган усулда жўнатиш мумкин. Хоҳ электрон шаклда, ҳоҳ қоғозга чиқариб ҳам юборсангиз бўлади.

❓Савол: Танловда агар икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўпласа ғолиб қандай аниқланади?
❗️Жавоб:
Бундай ҳолатда баҳолаш мезонларининг долзарблиги ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда Ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолиб аниқланади.

❓Савол: Танловга қайта нашр этилган китоб топширсам бўладими?
❗️Жавоб:
Китоблар, асарлар, таржималар охирги икки йилда нашр қилинган ва илк нашр бўлиши лозим. Қайта ёки тўлдирилган нашрлар қабул этилмайди.

✅ Танлов ҳақида батафсил маълумотлар қуйидаги линкларда:
1. /channel/muslimuzportal/34853
2. /channel/muslimuzportal/34971

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

МУСИБАТ ЕТГАНДА ВА ҚАРЗГА БОТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Биродарим Юнус (алайҳиссалом)нинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади” (Дайламий ривояти. “Муснадул Фирдавс”. 3428).

Таҳлил: “Лаа илаҳа иллаллоҳ”.

Тасбиҳ: “Субҳаналлоҳ”.

Гуноҳга иқрор бўлиш: “Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн” – Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта мен золимлардан бўлдим.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бирон ғам-ташвиш, касаллик ёки қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди», деганлар (Имом Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло барча мусулмонларга офият ато этсин, ҳидоятида бардавом қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ҚАБУЛ ДАВОМИДА ШАЖАРА ЛОЙИҲАЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

🔸Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тингладилар.

📃Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган шаръий масалалар, масжидлар қуриш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

🔴ЖОНЛИ: ЖОНЛИ: ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ "Анфол" сурасининг 34 оятидан 75 оятигача 28.09.2023

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍27 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 31-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Анфол" сурасининг 34 оятидан 75 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Ҳидоят_таваллуди

Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.

📚Имом Доримий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

Оила – муқаддас даргоҳ!

Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам новча ҳам, пакана ҳам эмас, қўл-оёқлари катта, бошлари катта бошлардек катта, кўкракларининг юқорисидан бошланган туклари ингичка эди. Юрганларида салобат билан, худди баландликдан тушаётгандек бўлиб юрар эдилар. У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим”.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

🏅“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (495-сон, 25.09.2023 й.) билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏅Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади...

➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "РАКАТ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

✅ Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва Муфтий Шайх ҳазратларининг манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 ИНДОНЕЗИЯЛИК УЛАМОЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

✅ Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Индонезия Уламолар Кенгаши Бош котиби Амиршох Тамбунан бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

#Видеолар

📝 МАХСУС РЕПОРТАЖ | ИМОМ - ХАТИБЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ

🎞 YouTube да: https://youtu.be/cCARijeOF24

♾ (TAS-IX) HD да: 👇 👇 👇
https://www.bukhari.uz/?p=31370

Манба: O’zbekiston24 телеканали

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Намоз вақтлари

✅ @AZIZON_UZ

Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».

(Нисо сураси, 103-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ

Читать полностью…

Sheks

🌙 ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ

(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.

Ўший раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини баён қилишда давом этиб, у зотни пайғамбарларнинг имоми, улуғ афиф бандаларнинг тожи дея васф қилган. Бу васфдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат кунида барча пайғамбарлардан муқаддам туришларига ҳам ишора бор. Бу ҳақида қуйидаги ривоят келган:

Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунида Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас. Ҳамд байроғи менинг қўлимда бўлади, лекин мақтаниш эмас. Ўша кунда Одамми, ундан бошқасими, менинг байроғим остида бўлмаган бирор пайғамбар бўлмайди. Мен ер унинг устидан ёриладиган биринчи кишиман, лекин мақтаниш эмас” , – дедилар”. “Сунани Термизий”да келган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Барча афиф бандаларнинг тожидирлар” дея васф қилинди. Афиф инсонлар деганда қалблари нафсий иллатлардан холи бўлган олимлар, шаҳидлар ва бошқа тақводор мўминлар тушунилади. Тож безак турларининг ичида энг кўзга кўриниб турадиган ва энг қиймати юксак бўлганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам афиф инсонларнинг энг кўзга кўриниб турадигани ва энг қийматлисидирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш иймон тақозоси ҳисобланади. Яъни Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас” , – дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Саййидул башарга салавот ва саломлар бўлсин.

«Эътиқод дурдоналари»

Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

МУСИБАТ ЕТГАНДА ВА ҚАРЗГА БОТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Биродарим Юнус (алайҳиссалом)нинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади” (Дайламий ривояти. “Муснадул Фирдавс”. 3428).

Таҳлил: “Лаа илаҳа иллаллоҳ”.

Тасбиҳ: “Субҳаналлоҳ”.

Гуноҳга иқрор бўлиш: “Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн” – Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта мен золимлардан бўлдим.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бирон ғам-ташвиш, касаллик ёки қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди», деганлар (Имом Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло барча мусулмонларга офият ато этсин, ҳидоятида бардавом қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».

✅ @AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ

Читать полностью…

Sheks

ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР!
#Жума_суҳбатлари 4-сон

▶️ Жалолиддин домла Ҳамроқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Абдуғофур домла Ниёзқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси

🟢 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 ДИНИЙ ИДОРА ТИЗИМИДА МАВЛИД ШУКУҲИ (ФОТОЛАВҲА)

Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиул аввал ойи ҳар йилгидан ўзгача шукуҳ ва тароватда ўтмоқда. Буни Диний идора биносида ёққол сезиш мумкин. Киравериш ва йўлаклар муборак ой фазилатини акс эттирувчи лавҳа ва сийратга оид ояти карима, ҳадиси шариф, шиор ва саловатлар билан безатилган. Идорага ташриф буюрувчи ҳар бир кишига мавлид ҳадялари улашилмоқда. Бундай тараддудни диёримиздаги барча жоме масжид ва диний таълим муассасаларида кўриш мумкин...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Sheks

#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада, жумладан, Мирзачўл тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани "Тожиддин ўғли Абдул Аҳад ота" жоме масжиди имом ноиби Ҳасанбой домла Султоновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz

Читать полностью…

Sheks

#Видео
#Савдо #истисноъ
#уй_қуриб_сотиш

Истисноъ - буюм ясашга буюртма бериш шартлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 25.09.2023 (4-СОН)

🔸Жалолиддин домла Ҳамроқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🔹Бахтиёр домла Сатторов, Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 БУГУН 20:30 ДА “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ CУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ!

✅ Бугун
25 сентябрь, душанба куни соат 20:30 да навбатдаги онлайн сийрат суҳбати "Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш фазилати" мавзусида бўлиб ўтади.

📣 Суҳбатга “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов ташриф буюрадилар.

❗️Бу галги кўрсатувимизда ҳам ўзига хос янгилигимиз давом этади!
📝 Кўрсатув аввалида мухлисларга савол берилади, жавоблар изоҳлар (коммент)га ёзилади. Изоҳларда келган жавоблардан танлаб олинган 3 нафар мухлисга сийрат илмига оид сара китоблар жамланмаси ва махсус мавлид туҳфаси тақдим қилинади.

🌙 Бизни кузатишда давом этинг ва сийратга доир билимларингизни ошириб боринг!

You tube: MuslimUzLive/streams">@MuslimUzLive

You tube: Muslimuzz/streams">@Muslimuzz

Facebook: @muslimuzportal

Instagram: @muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel