sheka123321 | Unsorted

Telegram-канал sheka123321 - Sheks

-

Subscribe to a channel

Sheks

Intizor kutilgan kun

🤩 Uzoq kutilgan “Asharai Mubashshara” kitobi yana qayta do‘kon peshtoqidan joy oldi.

Ushbu kitob orqali hayotligidayoq jannat xabari bilan mujdalangan o‘n buyuk sahobiyning hayot yo‘llari, amallari va fazilatlari haqida o‘qib-o‘rganing, go‘zal o‘rnak oling✨

Narxi: 60 000 so‘m

Buyurtma berish uchun:
📞+998979162526

Manzil:Samarqand shaxri, Panjakent ko‘chasi 29-uy.
Mo‘ljal:Registon non bozori ro‘parasi

Читать полностью…

Sheks

#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (30-10-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Дин ва миллат учун хизмат қилиш – ҳар бир пешвога масъулият юклайди

✅ Шу йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар. Жиззах вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатибларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлис Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🔸Муфтий ҳазратлари бугун ҳар бир дин пешвоси дин ва миллат учун астойдил хизмат қилиши, амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, мўмин-мусулмонлар фаровонлиги йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирларда фаол иштирок этиш, айниқса, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар имом-домлаларимиз зиммасига катта масъулият юклаши ҳақида сўз юритдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

​​«Ўспиринлик» ёлғони

Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни "ўсмирлар" дейилади. "Ўсмирлик" бу ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелар қилишмаган:

1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш.
Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.

2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш.
Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.

3. Усома ибн Зайд. 18 ёш.
Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.

4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш.
Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

5. Саъд ибн Аби Ваққос. 17 ёш.
Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: "Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг", деган эдилар.

6. Арқам ибн Абил Арқам. 16 ёш.
Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.

7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш.
Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.

8. Зубайр ибн Аввом. 15 ёш.
Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.

9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш.
Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: "Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди", дейишган.

10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш
Муаввиз ибн Афро. 14 ёш.

Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл ўшанда мушриклар қўшини қўмондони эди.

11. Зайд ибн Собит. 13 ёш.
Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.

12. Итоб ибн Усайд. 18 ёш.
Набий саллаллоҳу алайҳл ва саллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.

13. Молик ибн Анас. 17 ёш.
Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: "Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман", деган.

14. Абдулҳай Лакнавий. 17 ёш.
Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ "Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила", "Тибён фий шарҳил мезон" номли китобларини ёзган. У зот 110 та китоб ёзиб 39 ёшида вафот этган.

Агар бу рўйхатни давом эттираверсак сизларни зериктириб қўямиз.

Энди "бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, бу ўспирин" каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб ёшлигидан фарзандларимизга диний ва дунёвий билимларни (аслида илмни диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда иншааллоҳ уларни буюк инсонлар бўлганини кўриб "ҳали ёш, ўсмир, ўспирин, сал улғайсин" каби сўзлар фарзандларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканини кўрамиз.

Абдулқодир Полвонов
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links

Читать полностью…

Sheks

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».

✅ @AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ

Читать полностью…

Sheks

ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ОХИРГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жамоат намозида охирги сафда бир киши туриши мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги саф четидаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, намозга кейин келган киши ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

#muftiy_minbari

ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

Намоз вақтлари

✅ @AZIZON_UZ

#Намоз_вақтлари

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 

27-ОКТЯБРЬ 02-НОЯБРЬ

🕋⏲ Бомдод 06:20;
🕋⏲ Пешин 13:00;
🕋⏲ Аср 15:55;
🕋⏲ Шом 17:40; 
🕋⏲ Хуфтон 19:00.  

Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».

(Нисо сураси, 103-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ

Читать полностью…

Sheks

Куннинг барокати тонг билан

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганида оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти).

➡️ Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй нам салфетка ишлатиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги инсон била туриб хушбўй нам салфетка ишлатиши макруҳ бўлади. Ундан ташқари жаримасига садақа қилиш лозим бўлади. Яъни, буғдойдан ярим соъ (2 кг) ёки унинг қийматини мискинларга садақа қилади. Бу садақани Маккада қилиш афзал саналади. Буғдойдан ташқари бир соъ (4кг) арпа ёки хурмо ёхуд унинг қийматини бериш ҳам мумкин. Агар билмай ишлатиб қўйса, гуноҳкор бўлмайди, бироқ садақа вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда

📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.

🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифаси муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янад...

Читать полностью…

Sheks

#muftiy_minbari

📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🤲 Ғам-қайғули дамларда Расул алайҳиссалом қайси дуоларни ўқиганлар?

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайғу-ғам келганда кўп дуо қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қай бир банда ўзига ғам-ташвиш етганида: “Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий” деса, албатта Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказади ҳамда ўрнига шодликни алиштириб беради” (Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Қазо (амр-ҳукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзи...

Читать полностью…

Sheks

#muftiy_minbari

АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

Solaatun nariya

O‘qilish tartibi

@islomuz

Читать полностью…

Sheks

🌙 Пайғамбар алайҳиссалом тавсияларига амал қилиш саодатдир!

🔹Бугун, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилояти сафарлари давомида Жиззах шаҳридаги “Хўжа Нуриддин ҳожи” масжидига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонлар билан маърифий суҳбат қилдилар.

🔸Муфтий ҳазратлари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, хусусан, замонавий масжидлар бунёд этилаётгани, мавжудлари таъмирланаётгани, ҳудудларда Қуръон ва тажвидни ўргатиш курслари фаолияти кенгаяётгани, мадрасаларда таълим сифати ошаётгани, ҳаж-умра қилувчилар сони ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар. Энг муҳими, бундай ўзгаришларнинг барчаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осудалик меваси экани, шу маънода, ушбу доруломон кунларнинг қадрига етиш лозимлиги ҳақида ҳам тўхталдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Халқаро Қуръон мусобақасида вакилларимиз ҳакам ва иштирокчи сифатида қатнашади


✅ Шу йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Остона шаҳрида I Халқаро Қуръони карим тиловати мусобақаси ўтказилади.

🔸Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган ушбу беллашувда Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Индонезия, Малайзия, Туркия ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.

🔹Ушбу нуфузли тадбирда қатнашиш ҳамда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида бугун, 30 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов Остона шаҳрига жўнаб кетди.

🔸Халқаро мусобақанинг биз учун яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда қорилар чиқишини баҳолаб борадиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида ҳамюртимиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳам бор.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

📖 "Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган" (Рум сураси, 47-оят).

🌙 Аллоҳнинг ёрдами келиши учун қилинадиган 5 шартни эътиборингизга тақдим қиламиз. Албатта, унинг сабаб ва шартлари фақатгина шу 5 та билан чекланиб қолмайди. Биз 5 тасинигина эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

Muslimuzz">Youtube  | Tas-ixFacebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ "ХЎЖА НУРИДДИН ҲОЖИ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

✅ Бугун, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига сафари давомида Жиззах шаҳридаги "Хўжа Нуриддин" жоме масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Жамоат намозидан сўнг Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ

Исломда гуноҳни қасд қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🕌 Оилада бағрикенг бўлиш – бахт-саодат омили

▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Аббосхон домла ҚОСИМОВ – Фатво маркази мутахассиси

#Жума_суҳбатлари

СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ – МИЛЛАТ МАСАЛАСИ!
Ҳомиджон домла Ишматбеков

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИКДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

🔹Шу йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, таклиф ва мулоҳазаларини тингладилар.

📝 Таъкидлаш керакки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари тизимли равишда юртдошларимизни қабул қилиб, уларнинг диний-маърифий мавзудаги саволлари, ўйлантираётган масала ва муаммоларини тўғридан-тўғри мулоқот асосида эшитиб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилинади.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#tafakkur

Аслида нафсимиз ҳалол ва ҳаромнинг фарқига боради.

Бунга мисол келтирамиз. Фараз қилинг бир йигит келиб сизга: “Қизинг билан бир хонада ёлғиз қолмоқчиман”, деса нима қиласиз?
Аммо ўша йигит келиб: “Мен қизингизга уйланмоқчиман” деса уни яхши кутиб оласиз. Одамлар ҳам уни азиз меҳмон сифатида қабул қилади. Буни ҳаммага эълон ҳам қиласиз. Қизингизни унга бериб, никоҳ ўқитганингиздан кейин эса қизингиз билан бир хонада қолишига рози бўласиз.
Хўш, шу икки ҳолатнинг бир-биридан нима фарқи бор?

Фарқ шундаки бири ҳаром бўлса, иккинчиси ҳалол. Буни ҳамма ажрата олади. Диндан умуман хабари йўқ одам ҳам буни англаб етади.

Демак, сиз нима яхши-ю нима ёмонлигини биласиз. Лекин буни сизга ким ўргатди?

Пора олаётган киши ҳаммадан яшириб олади. Аммо маошини олаётган киши биров кўриб қолишидан қўрқмайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

#ЯНГИ_НАШР

📚 «ИСЛОМ ДИНИДА ТИНЧЛИК» РИСОЛАСИ НАШРДАН ЧИҚДИ

✅️
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот мар­кази томонидан таржима қилинган ушбу рисола Мусулмон жамиятларида тинчликни қўллаб-қувватлаш форуми (БАА) раиси, етук уламо Абдул­лоҳ бин Байя таҳрири остида чоп этилган “Тинч­­­­лик” асари асосида нашрга тайёрланди.

✅️Умид қиламизки, бу юртимиз тинчлиги, хал­қи­миз маънавиятининг юксалиши йўлида бар­ча­мизга фойдаси тегадиган рисола бўлади. Имом хатиблар ва маънавият-тарғибот соҳаси хо­­дим­­ларига ташвиқот ишларида фойдала­ниш­да муҳим қўлланма бўлиб қолади.

📝 Ҳажми: 112 бет
📏 Бичими: 84х108 1/16
📚 Муқоваси: Юмшоқ
🖨 Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот мар­кази»
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

📖 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 26 апрелдаги 03-07/2981-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31964

Яқинларингизга улашинг!
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3...

Читать полностью…

Sheks

#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

Manba

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🤝 Доғистон делегацияси билан учрашув

✅ Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel