***
Куним Зебо, ойим Зебо, йилим Зебо,
Кўкрагимда бир банди бор – мазлум, Зебо.
Бу оламнинг донолари бехабардир,
Дунё ҳали ўрганмаган илм, Зебо.
Сен ёш тўкдинг, Тангрим қорди лойим, Зебо,
Сен “оҳ” дединг, мен тирилдим, куйим, Зебо.
Кўзларимнинг қирғоғида унган қизил
Гулим Зебо, гулга чўзган қўлим Зебо.
Кафтимдаги чизиқлардан узоқ юрдим,
Аждарҳога шу кафтимда оққанд бердим,
Олис кетдим, охир яна суяк сурдим,
Юракдан то маҳшаргача йўлим, Зебо.
Елкамдаги қанот эмас, булутлардир,
Кўзимдаги қаноти ҳўл бургутлардир,
Дунёни кар қилган асли, сукутлардир,
Минг йил гунг-у сўнг сайраган тилим, Зебо.
Ойим Зебо! Менинг отам тўзим эди,
Сабр – онам, орзу ўғил-қизим эди,
Ойга қараб увлаган ит ўзим эдим,
Айтолмайман, айтсам, тилим тилим... Зебо.
Минг йилда бир балққан ойим, ботаяпсан,
Томиримда умримдай тез ўтаяпсан,
Эй танда жон! Наҳот чиқиб кетаяпсан?!
Не бўлғайдир бундан кейин ҳолим, Зебо?
Мен – заминга томолмаган томчидирман,
Ўз руҳимга Тангри урган қамчидирман,
Қўлингдаги тиғман, менга санчилурман,
Ўлим Зебо, ўлим Зебо, ўлим Зебо
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
КИРИШ
Бир тирсак келарди камоннинг ўқи,
Бир бўғин келади ҳозирги ажал.
Узун шеърларимда узун дардлар бор,
Қисқа сатрларим кўзёшдай тугал.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Эрталаб бир майдон пиёда юрдим,
Ёлғиз, жим ўлтирган аёлни кўрдим.
Ўзига яшириниб турар эди у,
Кўнгилдан олисда юрар эди у.
Ҳолин бир сўрмоққа етмас кучларим,
Тонгдан тошиб турар эди сочлари.
Паришон зулфига ҳасрат осилган,
Нигоҳига соғинч муҳри босилган.
Кеча юрагида бир тўфон турган,
Ва бизнинг соҳилга отиб юборган.
Эҳтимол, ҳеч нима бўлмаган содир,
Аммо нигоҳлар ҳам сўйлашга қодир.
Кўрдим — кўзларига исён қамалган,
Кўрдим этикчаси силллиқ ямалган.
Ёнидан сўз демай, жим юриб ўтдим,
Чап елкам, чап юзим ловуллаб кетди...
Уйга чиқиб келдим, дилгир, бесабр,
Ҳали уйғонмабди Сурайё, Собир.
Аёл ошхонада ғимирлаётир,
Кичкинамиз энди қимирлаётир.
Телефонни топиб рақамлар тердим,
Тонгнинг рўйхатида бормикан девдим.
Аммо жавоб йўқдир, ухлаётгандир,
Балки нонуштасин қилаётгандир.
Кўнглида кимлардир бордир эҳтимол,
Эй, дунё, шундай гул пойингда увол...
...Сўнг аёл юзига солдим-ку разм,
Қоши аросинда шубҳакор базм.
Кўзимни деворга, суратга олдим,
Бир тонгда шунча кўп уқубат қолди.
Эрта уйғонишда шундай сир бордир,
Ухлаб ётганларга не фарқи бордир.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Мен аросат саҳросида саргардонман,
Сайёдга ҳам, оҳуга ҳам қадрдонман,
Бор гуноҳим, битта айбим мен инсонман,
Айб бўлмаса қўрқармидим арслонлардан.
Бу бир сўқмоқ, охир қопқон, тўрлари бор,
Бул тўқайнинг арслондан ҳам «зўр»лари бор,
Манглайимнинг ақл деган шўрлари бор,
Шўр бўлмаса гўшт ермидим жайронлардан.
Йиллар менинг ташвишимни чўзиб қўйди,
Ташвишлари дил уйини бузиб қўйди,
Пешонамга хариталар чизиб қўйди,
Харитамнинг сарҳадлари армонлардан.
Кўз ёш қилиб остонамга келди баҳор,
Юрагидан кон сачраган қир — лолазор.
Менинг эса дунё деган танишим бор,
Бегонаман ҳаёт деган достонлардан.
Нортуядек чўкди қанча асрларим,
Нортуяни сўйиб еди «басирларим»,
Етим қолган бўталоғим-есирларим,
Омон ўтсин саҳродаги бўронлардан.
Не ҳам дейин балки, менинг фаҳмим йўқдир,
Балки ўшал арслончалик бахтим йўқдир,
Бахт излашга жайрончалик вақтим йўқдир,
Аммо ҳали умидим бор инсонлардан.
2003й
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
ХХI АСР ШОИРИГА ТАСКИН
— Кепқолинг, фақат мен орзу сотаман,
Манов, “Марсга учиш”, бу — “Мангу яшаш!”
Мана, Оловиддин сеҳрли чироғи,
Манави “Соғиниш”, буниси “Қумсаш”.
“Онани туш кўриш”, “Ҳижрон” ва “Висол”,
Кепқолинг, фақат мен орзу сотаман.
“Йиғлаш”, “Энтикиш” бор, “Чуқур хўрсиниш”,
Кўпроқ олганларга нархин ўтаман.
Опқолинг, сотаману кетаман!
— Нега бунча катта орзуларингиз,
Кўплари фасондан қолган, амаки.
“Эслолмаслик” йўқми, қиммат бўлса ҳам,
Хорижники бўлса, янаям яхши.
...Дод, молим ўтмайди, бозорим касод,
Юраги тор дунё раҳм қилмайди.
Шоирларга текин тарқатай десам,
Бошловчи шоирлар бунга келмайди,
Бу бозорни улар ҳали билмайди.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Қор тинди. Тонг отди, кўзи уйқули,
Шаҳар уйқудаги қизга ўхшайди.
Дарахтлар ўзидан ҳайрон жодули,
Бир-бирин танимай қарай бошлайди.
Оппоқ қор юзига қўйилар оёқ,
Муҳрдай қўйилар режали излар.
Дон терган чумчуқдай нигоҳлар ичра
Изим излар аро изингни излар.
Йўлларга қарайди йўлларнинг чети,
Оёғин учида юрар уловлар.
Қизарар бировнинг чеҳраси, кафти,
Қордан бехабардир ҳали бировлар.
Худо борлигига ишора қилиб,
Болалар қородам ясар кўрдингми?
Йўлак музга тойиб қаттиқ йиқилган,
Авайлаб ўтдингми, йиқилмадингми?
Ернинг юрагига товонинг ботиб,
Қиличдай ўтганда тортдингми сергак.
Сенинг юзларингга урилган қордан
Менинг ҳаётимни ясамоқ керак.
Тонг отди, қор тинди. Шаҳар уйғонди.
Дарахтлар –Тангрига ёлборган қўллар.
Менинг юрагимда эрув бошланди,
Сенинг юрагингга очилди йўллар.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
#Адабий_ғийбатлар – Шоир кундалигидан
Дунёни сув босиб, охирги кема ҳам қирғоқдан жўнаб кетаётган бўлса, кема одамга лиқ тўлиб биргина кишига жой қолган бўлсаю, қирғоқда икки киши турган бўлса... ўшанинг бирови шоир бўлса, шоир шеригини кемага чиқариб, омонат қирғоқда ўзи қолиши лозим! Бу шоирликнинг муҳим шартларидан бири!
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
#Таваллуд!
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун! Шоир, драматург, тарихчи, ёзувчи ва таржимон Хуршид Даврон 1952-йил 20-январда Самарқанд шаҳри яқинидаги Чордара қишлоғида туғилган.
Шоирни каналимиз кузатувчилари ва адабиёт аҳли номидан табриклаймиз!
T.me/Shodmonqul_SALOM
Бу китоб аслида аввал ёзилган,
Ҳисоби олинган, тарҳи чизилган.
Мен уни шеър қилиб териб юрибман,
Кўнгил — бир обида кўп бор бузилган.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
ШОИРНИНГ ХОТИНИГА
Тунда ойнинг ўроғи,
Шоирни нимталайди.
Тонгда гулнинг титроғи,
Бағрини тимдалайди.
Ҳаммасидан ёмони,
Қаро зулфга бойланган.
Шу зулфнинг ҳасратида
Шоир бўлиб сайланган.
Тунда парилар билан,
Пинҳон суҳбат қуради.
Хотинига билдирмай,
Илҳом билан «юради».
Шеър париси тантиқ қиз,
Чақирганга келмайди.
Шоирнинг хотинини,
Ҳали яхши билмайди.
Бир томонда шеърият,
Иззат қилар одамлар.
Хотин билан урушса,
Ғийбат қилар одамлар.
– Янгагинам, шоирнинг,
Ваъдасидан куюнманг.
«Жоним» дея шеър битса,
«Жониман» деб суюнманг.
Фақат сиз халал берманг,
Ёзаверсин шеърини.
Пари тортиб ололмас,
Фариштанинг эрини.
2003 йил
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
#мен_ёқтирган_мисралар
Қўлларинг бунча совуқ,
Бир лаҳза тинасанми?
Дунё - бир тоғара чўғ,
Шунга исинасанми?
Липиллаб ўчиб борар,
Кўксимга кўчиб борар,
Тўнғиб қолган оламда
Сўнги бор ёнасанми?
Шодмонқул СAЛОМ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Shodmonqul_SALOM
#Гўзал_шеьрлар
Ўзбекистон
Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда...
Чаппар уриб гуллаган боғин,
Ўпар эдим Ватан тупроғин.
Одамлардан тинглаб ҳикоя
Ўсар эди шоирда ғоя.
Дарёлардан куйлаб ўтардим,
Эртакларга қулоқ тутардим.
Ҳаммасини тинглардим, аммо
Ўхшашини топмасдим асло.
Ўхшаши йўқ бу гўзал бўстон
Достонларда битган гулистон –
Ўзбекистон дея аталур,
Уни севиб эл тилга олур.
Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин;
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Чор атрофга ёйганда гилам,
Aсло йўқдир бундайин кўклам.
Тоғлардаги қип-қизил лола,
Бўлиб гўё ёқут пиёла,
Булоқлардан узатади сув,
Эл кўзидан қочади уйқу.
Далаларда бошланади иш,
Бошланади ижод ва турмуш.
Кундан - кунга ўсади пахта,
Барг чиқади ҳар бир дарахтда.
Олмазорлар гулин тўкади,
Мева боғлаб шохин букади.
Шаҳарларда ишга чиқиб эл,
Одам билан тўлар Текстил.
Ҳаммасининг бир истаги бор,
Ҳаммаси ҳам хурсанд, бахтиёр.
Бу ўлкада ҳар нарса бордир,
Кўрмаганлар доим ҳумордир.
Aму билан Сирдан сув ичган,
Зарафшонни лойлатиб кечган,
Чавандозлар бордир бу элда.
Баҳор чоғи пишқирган селда,
Aрғумоқлар қўшиғи бордир:
Бу шундайин ажиб диёрдир.
Даласида ўсмас тиконлар,
Чўлларида чопмас илонлар;
Қуш учганда куймас қаноти,
Одам ўтса қуримас зоти.
Чанқов қолиб йўловчи ўлмас,
Ҳар бурчакда бошкесар бўлмас.
Кулбаларни келиб босмас қум,
Гўдакларни ютмас оч ўлим,
Одамга бахт ва толэъ ёрдир –
Бу шундайин ажиб диёрдир.
Бунда булбул китоб ўқийди,
Бунда қуртлар ипак тўқийди,
Бунда ари келтиради бол,
Бунда қушлар топади иқбол.
Бунда қорнинг тагларида қиш
Баҳор учун сўйлайди олқиш.
Бир ўлкаки ҳуснга бойдир,
Унинг энг зўр кўзгуси ойдир;
Бир парча ўт бўлиб бунда кун
Пахтасига ишлайди ҳар кун.
Ботирлари канал қазади,
Шоирлари ғазал ёзади,
Куйчилари ўқийди ялла,
Жувонлари айтади алла,
Пазандаси ёпади ширмон,
Қарилари кутади меҳмон. –
Бу шундайин ажиб диёрдир.
Шунинг учун тинчдир ул кўнгил,
Шунинг учун осойишдир ул.
Шунинг учун сомонда ётмас,
Шунинг учун совуқда қотмас,
Ёвларига осмон тутундир,
Шунинг учун бағри бутундир.
Шунинг учун ёпинмагай хас,
Шунинг учун кийинар атлас.
Шундай ўлка доим бор бўлсин,
Шундай ўлка элга ёр бўлсин.
Омон бўлсин оғайнилари,
Омон бўлсин дўстларнинг бари.
Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда...
Ҳамид Олимжон
Telegram: 👉 t.me/AdabiyotMaydoni
Facebook: 👉 https://facebook.com/groups/682734459274258/
Тўхтама оҳуни қуваётган шер*
Гарчи бирор жонзот ғамдан кулмайди.
Қашқирлар ортингдан нима деса дер,
Ҳамма оҳуни арслон емайди.
Тўхтама оҳуни қуваётган дам,
Шу лаҳза кўксимда ёнди бир тилак.
Дунё шоирлари ўртанишни ҳам,
Ё шер, ё оҳудан ўрганиш керак.
2002й
*Хосият Бобомуродова сатри.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Ҳурматли шеърхон! Сизни эртага — 28 январ куни, соат 11:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтадиган таниқли шоир Шодмонқул Саломнинг "Шеър сайёраси" китобининг тақдимотига таклиф этамиз!
Шоир қанотига ўт кетган қушдир,
Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни.
То ёниб бўлгунча ёришсин олам,
Токи куйдирмасин куйган жаҳонни.
T.me/Shodmonqul_SALOM
Жавлон ЖОВЛИЕВ: Қўрқма. Ўзбек адабиётида янги қадам! Asaxiy Books лойиҳасининг ўзбек адабиётида илк иши.
✍🏿 Роман ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Германияда таҳсил олган ва собиқ Совет Иттифоқи томонидан шафқатсизларча қатл этилган миллат йигит-қизларининг хотирасига бағишланади.
Роман воқеаларини қисқача сўзлар билан ифода этиб бўлмайди. Барчаси шу қадар тиғизки, шошириб қўяди. Мажоз, образ, ифода, ўт, ҳеч кимникига ўхшамаган лиризмни ҳис қиласиз. Миллият, соф муҳаббат, кўринмас ва ошкор фожиалар, тарих, бугун ва эртанинг бир-бирига кавшарланган ҳалқаси, ростлик даъвосидаги ёлғонлар, руҳ ва қондаги парадокслар сизни ўтмиш ва келажак куйига асир қилади, ўйлатади, йиғлатади ва аччиқ-аччиқ кулдиради. Ўтган аср бошида Германияда ўқиган талабалар, улар маслаги ва фожиали қисмати бугунги ёшлар мақсади билан бир тарозига тортилган.
10 февральдан эса эркин савдога чиқарилади.
📓 Муқова: Қаттиқ
💰 Нархи: 39 000 сўм
Буюртма бериш 👉🏿 http://bit.ly/39YmGec
📲Тел: +998 71 200 01 05
📧Телеграм: @asaxiybook
Ўқ тешган ҳавонинг ўрни тўлдими,
Сўнги хўрсиниқдан, оғир нафасдан?
Биз тенги ҳислардан кимдир қолдими:
Сўнги қор, атиргул, бир бекат пастда…
Айтгил, юрагингнинг тақдиридан айт,
Ул туйғулар ҳолинг сўраяптими?
Артгил кўзгудаги кўзёшларни арт,
Тушларингда музлар эрияптими?
Туннинг ҳисобидан қолган қувончлар,
Ҳануз сочларингни тараяптими?
Менинг юрагимга тўлган севинчлар
Кўзгуда аксингни кўраяптими?
Ҳалиям уйингда дераза борми,
Йўл, уйлар, одамлар юраяптими?
Ташқарида ёмғир қайси фасл бу,
Деразангдан Оллоҳ қараяптими?
Тонга яқин тинган ёмғирдан кейин,
Деразани қалбдай очоласанми?
Хонангда севгидай бепоён ҳаво,
Уни борлиғинг-ла қучоласанми?
Менинг бўшлиғимни тўлдиролдингми,
Деразада ёмғир, қалбингда қорми?
Бир бекат нарида қўл силкияпман,
Дунёда ҳалиям атиргул борми?
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзбек филологияси факултети адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси сизни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Aзим билан ижодий учрашув ҳамда "Сўнг сўзлар" китоби тақдимотига таклиф этади.
Aнжуман 2021-йил 26-январ куни соат 10:00 да Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мажлислар зали(218-хона)да ўтказилади.
@Shodmonqul_SALOMo
"Эҳтиром"
Илдиздаги туйғудан япроқларим титрайди,
Тоғда жим эриган қор сойларда шарқирайди,
Бобом бўғзидаги “оҳ” кўзимдан тирқирайди,
Шеър жонидан тўйганми, дил тубига сакрайди,
Бу ҳолимга уфқдан биров тўлиб қарайди,
Асрлар ҳам бир-бирин одам каби қумсаркан,
Бунда шеър ўқий десам, қуёш кўзни тўсаркан.
Бунда эй, ниятларин япроқ каби тўкканлар,
Бир элнинг ҳасратини дилда муштдек тукканлар,
Эй, қанотсиз учганлар, қуш тилидан ўпганлар,
Асрлар юрагида югурик қондай чопганлар,
Усти очиқ дунёнинг этагини ёпганлар,
Олтин қозиққа боқиб сайёҳ ҳам йўл топаркан,
Ўзбекни излаганлар Навоийдан топаркан.
Бобо тупроқ, шон тупроқ, илдизим ботган тупроқ,
Тафтин танимга бериб, ўзи совқотган тупроқ.
Сендан ўсган чинорнинг шохида мен бир япроқ,
Қоронғу томонимни ёритган эй, шамчироқ,
Кўнгилнинг қуббасига Худойим илган байроқ,
Уни ҳилпиратгучи ел юракдан эсаркан,
Бунда шеър ўқий десанг, елкангдан сўз босаркан.
Тоғларда қор остида менинг кўнглим ўсяпти,
Чўпонингнинг изига тавоф деб юз босяпти,
Ёмғир тортган пардалар жамолингни тўсяпти,
Шу элнинг ор-ғурури камолингдан тошяпти,
Елкам жимирлаяпти – қанотга ўхшаяпти,
Юрак шеърдан тўлишса, сўз қанотга дўнаркан,
Ҳурлик учирган қушлар юрт шохига қўнаркан.
Воҳки! Кўнглим шу дамда бунча бунёд кўрингай,
Кўзим юмиб қарасам, бундан Ҳирот кўрингай,
Кўзим очиб қарасам, мангу ижод кўрингай,
Кўзим узмай тикилсам, шундай аждод кўрингай,
Кўз ёш билан қарасам, Пули Сирот кўрингай,
Бобо! Кўзларим ёнди – кўнгил шундай тўларкан,
Бундаги ҳар навниҳол чинордан бўй оларкан,
Ўзбекни излаганлар Навоийдан топаркан.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
⚡️Миллий замин
Сиз мабодо унинг ёнини олиб, “Ахир, у яхши врач (яхши уста, яхши технолог)”, десангиз, жавоб шундай бўлади: “Осмонни ушлаб турган бўлсаям, аввал одам бўлсин!”. Маънавият дегани шу.
Батафсил 👉 https://bit.ly/39LBk8o
Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Шоирлар – шамолнинг авлодларидир,
Изтироб туфайли ерга боғланган.
Мангу соғинчларнинг қанотларидир,
Ҳеч ким куймас ўтда алар доғланган.
Ғусса қўшиғининг давоми улар,
Кўп хиргойи бўлган, лек айтилмаган.
Ҳайрат дарчасидан боққан кўзларга
Улар муҳр босган, қайд этилмаган.
Шоирлар Исонинг ҳасрат хочини
Елкалари билан олиб юрарлар.
Осмон бор замин, бор киприкларида
Шул сабаб дунёни аччиқ севарлар.
Шоирлар шамолнинг авлодларидир,
Қўл ушлашиб турган юлдузлар айтсин.
Биргина шу ғамнинг ниҳояси йўқ,
Бегонаси ҳам йўқ–шу шамол қайтсин.
Шоирлар дунёга ўзлари эмас,
Ошиқлиги бошлаб келаётирлар.
Улар яшамаган дунёда асли,
Ўнг келмас тушларни кўраётирлар.
Шоирлар – оламнинг дилгир юраги,
Дунё – қадим напрач, тураверади.
Шамол ва шоирлар руҳи тирикдир,
Дунёнинг юраги ураверади.
Шодмонқул САЛОМ
2011й.
@Shodmonqul_SALOM
Мен дарёга…
Мен дарёга ташлаб қўйдим қармоғимни,
Тўлқинлари майиштирди бармоғимни.
Эй, наҳанглар, недир сизнинг тилагингиз,
Сезмайсизми, юрагимни, титроғимни.
Дарёжонга айтмоқчийдим дардларимдан,
Ёмғир ювиб кеткизолмас гардларимдан.
Дарё тошиб кетса далли гапларимдан,
Тополмайман ўзим келган сўқмоғимни.
Мен дарёга айтмоқчийдим ажиб бир туш,
Аммо унинг охириси бўлди нохуш.
Одамни еб бургут бўлиб кетди бир қуш,
Ғажир босиб кетган эмиш чорбоғимни.
Мен дарёдан сўрагандим тилласидан,
Кўнгил учун илинмади калласидан.
Йўқ, балиқчи чиқмас чўпон боласидан,
Бориб обод қилсаммикин ўтлоғимни.
2004й
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Янги китоб
ШЕЪР САЙЁРАСИ
Шоир қанотига ўт кетган қушдир,
Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни.
То ёниб бўлгунча ёришсин олам,
Токи куйдирмасин куйган жаҳонни.
Йилига фалакдан ерга қулайдиган беш юздан ортиқ метеоритнинг 99 фоизи океан ва саҳроларга тушади. Ер шаридаги миллиардлаб юракнинг айримларигагина шеър меҳмон бўлади. Биринчи табиат ҳодисасида тақдир бизни тош ёмғиридан асраса, иккинчисида ҳам, шубҳасиз, Худонинг меҳрибонлиги бор.
Моҳиятга қаралса, асл шеъру шоирнинг танқислиги ҳам худди юқоридаги каби илоҳий мўъжизадир. Шоирнинг шеърга кўчишдек ноёб палласини – қалбнинг изҳор бўлишини мўъжиза десак муболаға эмас!
Шодмонқул Саломнинг нашрдан чиққан “Шеър сайёраси” китобида жам бўлган сара шеърлари ўқирманни шундай еру само оралиғидаги сирларга чорлайди, ўзига ошно этади, деб ўйлаймиз.
Муаллиф: Шодмонқул Салом
Рукн: “Адиб ва жамият”
Лойиҳа муаллифи: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Молиявий манба: “Ижод” жамоат фонди
Муҳаррир: Дилрабо Мингбоева
Дизайнер: Фаррух Эрматов
Саҳифаловчи: Азамат Қаюмов
Мусаҳҳиҳ: Шаҳзода Ҳакимова
Нашриёт: “Адабиёт”
Адади: 1000 нусхада
Фото муаллифи: Аҳмад Тўра
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Телеграм I Сайт I Фейсбук
#Адабий_ғийбатлар – Шоир кундалигидан
Шоир туғма катта инсондир! У туғилишиданоқ катта юрак билаан келган оламга. Шахсияти, феъли, осмону замини ҳам катта унинг. Шунинг учун майдаларга эътибор қилмаслиги, ранжимаслиги, ўкинмаслиги, ўзига тор либосларни кийиб кулги бўлмаслиги ва албатта майда одамчалар қошида эланиб, кўзини сиқиб, елка қисиб турмаслиги керак. Унинг катта юраги дунёни торайтирувчи “передилкачи” – бичиқчиларнинг ўлчамига тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам шоир паст кетмаслиги керак. Борига шукр қилиб юравериш керак. Шоир қарғашни билмаслиги, майда одамлардан оғринмаслиги шарт! У ўзининг ботинига яхшироқ назар ташласа, Худо ўргатган сирни кўради. Оллоҳ унга тушунтириб қўйганини, аслида ҳаммасини тушунишини англаб олади.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Елдай ёвқур эдим, синдирди ҳаёт,
Селдай шошқин эдим, тиндирди ҳаёт.
Бежилов тулпордай зўр эдим, ота,
Кўнмас ишларига кўндирди ҳаёт.
Қарсиллаб кетдику ҳамма суягим,
Қўлимдан келганча дилни суядим.
Самарқанд нонидай пишдимку, она,
Ҳосилимни божга ундирди ҳаёт.
Йўлбарс боласидай ўкириб қолдим,
Ер тирнаб, эмгаклаб чинқириб қолдим.
Дунёда ўт қўйиб юбордим, ота,
Ўтимда ўзимни ёндирди ҳаёт.
Тизилган турнадай эгачиларим,
Дарз кетган дилимга чегачиларим.
Бирининг қабоғи, бирининг қоши,
Ўхшайди... шу билан қондирди ҳаёт.
Дўмбира авжидай авжим келганда,
Қароғимдан тошиб мавжим келганда.
Онасиз болалар байрам қилганда,
Мени чапак чалиб ёндирди ҳаёт.
Она, сира тўлмас камдир бу дунё,
Сен ўт қўйиб кетган тандир бу дунё!
Мана, сен синглимнинг ёноғидасан,
Қизимнинг ўт ёнган нигоҳидасан.
Шундай оғир ўйга толдирди ҳаёт,
Ёндирди, куйдирди, кўндирди ҳаёт.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Шоир қанотига ўт кетган қушдир,
Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни.
То ёниб бўлгунча ёришсин олам,
Токи куйдирмасин куйган жаҳонни.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Темурхон
Шафақ бўлолмаган булут армонидай,
Кўкрагимда тушовланган бир от елар.
Мангуликнинг тождан баланд фармонидан
Шамшир ютиб юборади саркардалар.
Мен туркийга бир ўғиллик давъво этсам,
Кечмишларим кўрингайдир камолимдан.
Музофотлар уйғонмоқда Темурхоннинг
Байроғининг ҳилпираган шамолидан.
Ким мозийнинг саҳифасин сайқал этар,
Ким боқийлик санъатидан юзин бурган.
Лек Темурхон чинор эрур, илдидизлари
Ер шарининг нарёғидан чиқиб турган.
Навоийдан, шоҳ Бобурдан сабоқ олиб,
Бош кўтарса қалбингизнинг нолалари.
Таъзим айланг, ул азизлар Темур тоғин
Ён бағридан униб чиққан лолалари.
Оврўпони тасбеҳдайин қўлда тизиб,
Шарқ қуёшин тиғларида туғ қадаган.
Йилдиримдай ўтаётаган ҳар наслга
Бобо Кулол кафтларидан дуо олган.
Шул бобога бир ўғиллик даъво этсам,
На сафларга, на сарҳадга арзир тилак.
Саркардалар ўлмайдилар, номус мангу,
Унга фақат яхши навкар бўлиш керак.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM